ЛИЦЕНЗИЯ (РУХСАТНОМА) БЕРИШ ТАРТИБИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Барча тадбиркорлар ўз фаолиятини амалга оширишда лицензия (рухсатнома) олиш керак бў ладиган вазиятларга тушган албатта.
Лицензия ўзи нима? Бу савол нафақат тадбиркор, балки оддий одамларга ҳам қизиқ бў лса керак, деб ўйлайман.
Лицензия тушунчаси 2000 йилдаги “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонунда очиб берилган. Қонунга кў ра лицензия — лицензияловчи орган томонидан юридик ёки жисмоний шахсга берилган, лицензия талаблари ва шартларига сўзсиз риоя этилгани ҳолда фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга ошириш учун рухсатнома (ҳуқуқ).
Лицензия (рухсатнома) нима учун керак?
Шундай фаолият турлари борки, улар билан шуғулланиш фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, соғлиғига, жамоат хавфсизлигига зарар етказиши мумкин, шунинг учун бундай фаолият билан шуғулланиш учун аввал давлат органларидан тегишли лицензия (рухсатнома) олиниши керак.
Соддароқ қилиб ай тганда, лицензиялаш (рухсатнома бериш)дан мақсад – атрофдагиларга зарар етишини олдини олиш, лицензия (рухсатнома) эса мақсадга эришишнинг воситасидир.
Шунинг учун ҳам лицензия (рухсатнома) олиниши шарт бўлган фаолият билан лицензия (рухсатнома) олмасдан шуғулланганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.
Бугунги кунга келиб, лицензия (рухсатнома) олиш жараёнларидаги бюрократик тўсиқларнибартараф этиш долзарб масаладир. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам мазкур соҳани ислоҳ қилишга алоҳида эътибор қаратилиб, тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида 105 та лицензия ва рухсатнома турлари бекор қилинишиҳамда 115 таси бўйичаэса тартиб-қоидалар соддалаштирилиши билдирилган.
Ушбу соҳани соддалаштиришнинг долзарблиги шундаки, мазкур ҳужжатларни бериш жараёни мураккаблиги тадбиркорларнинг қоидани айланиб ўтиб фаолият юритишга ундай ди ва натижада салбий оқибатлар (аҳолининг соғлиғи, табиатга зарар, солиқларнинг тўланмаслиги) ортишига олиб келади. Шу сабабли, ушбу лицензия ва рухсатномаларни олиш жараёнларини олувчилар (асосан тадбиркорлар) учун қулай бўлишини таъминлаш керак.
Албатта, лицензия ва рухсатномадан ташқари сертификат, аккредитация ва экспертиза ҳужжатлари ҳам бор, уларнинг номланиши ва кў риниши турлича бўлсада бироқ улар берилишининг якуний мақсади бир хил. Шунинг учун, уларни битта қилиб қуйида рухсатнома деб атасак ҳам бўлаверади.
Назарий жиҳатдан булар ҳаммаси жуда яхши кў риниши мумкин. Бироқ, амалдаги ҳолат жойида ўрганилиб, чуқур таҳлил қилинганда қатор муаммолар мавжудлигини кўриш мумкин.
Бундан ташқари, яна қатор-қатор муаммоларни санаб, уларга кўплаб мисоллар келтириш мумкин.
Хўш, бундай ҳолатларни олдини олиш, рухсатномалар бериш тизимини тубдан яхшилаш учун нима қилиш керак?
Биринчи ўринда, қонунчиликни тўлиқ қайта кўриб чиқиш лозим. Бунда, лицензия, рухсатнома, сертификат, аккредитация ва экспертиза ҳужжатлари каби рухсат бериш хусусиятига эга бў лган ҳужжатларни бериш билан боғлиқ муносаталарни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини тў лиқ хатловдан ў тказиш лозим.
Иккинчи ўринда, бир-бирига ўхшаш ва бугунги кунда ўз аҳамиятини йўқотган рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни бекор қилган ҳолда уларни оптималлаштириш керак.
Учинчи ўринда, рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни фарқини аниқ белгилаш, уларни бериш тартиб-таомиллари ва муддатларини ягона стандартга келтириш зарур.
Тўртинчи ўринда, ушбу рухсатнома бериш жараёнларини тўлиқ автоматлаштириб, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш шарт.
Албатта, рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш билан боғлиқ муносабатларни ислоҳ қилиш бўйича яқин ўтмишда муай ян ишлар қилинди. Хусусан, 2020 йил 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–6044-сон “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Фармон билан 70турдаги лицензия талаб этиладиган фаолият турлари ҳамда 34та рухсатномалар бошқаларга қў шиб юборилди ёки бутунлай бекор қилинди. Бундан ташқари 115турдаги рухсатномаларни олиш тартиб-таомиллари соддалаштирилди.
Эндиликда, 2000 йилдаги “Фаолиятнинг ай рим турларини лицензиялаш тў ғрисида”ги ҳамда 2012 й илдаги “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунларни, шунингдек 50 дан ортиқ Ҳукумат қарорларини бирлаштириб тизимлаштириш, ягона стандартларга келтириб тўғридан-тўғри ишловчи яхлит Қонун ва ягона низом ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Айнан ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши рухсатномалар бериш тартиб-таомилларини оптималлаштиришнинг ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилади.
Муллабаева Гўзал Мухтароана, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси