Оилавий муносабатларда аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилиги тўғрисида

Мамлакатда суд тизимини демократлаштириш, судлар фаолияти шаффофлигини таъминлаш, аҳоли билан мулоқотни кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчилик ролини кучайтиришга қаратилган салмоқли ишлар бажарилди.

Оила тўғрисидаги қонунчилик ҳамда уларнинг вазифалари Оила тўғрисидаги қонунчилик ушбу Кодексдан ҳамда унга мувофиқ қабул қилинадиган бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборат.

Оила тўғрисидаги қонунчиликнинг вазифалари оилани мустаҳкамлашдан, оилавий муносабатларни ўзаро муҳаббат, ишонч ва ҳурмат, ҳамжиҳатлик, бир-бирига ёрдам бериш ҳамда оила олдида унинг барча аъзоларининг масъуллиги ҳисси асосида қуришдан, бирон-бир шахснинг оила масалаларига ўзбошимчалик билан аралашишига йўл қўймасликдан, оила аъзолари ўз ҳуқуқларини тўсқинликсиз амалга оширишини ҳамда бу ҳуқуқларнинг ҳимоя қилинишини таъминлашдан иборатдир.

Оилавий муносабатларда аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилиги.

Оилавий муносабатларни тартибга солиш эркак ва аёлнинг ихтиёрий равишда никоҳланиб тузган иттифоқи, эр ва хотиннинг шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқлари тенглиги, ички оилавий масалаларнинг ўзаро келишув йўли билан ҳал қилиниши, оилада болалар тарбияси, уларнинг фаровон ҳаёт кечириши ва камолоти ҳақида ғамхўрлик қилиш, вояга етмаган ва меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш устуворлиги тамойиллари асосида амалга оширилади.

Оилавий муносабатларда фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги.

Барча фуқаролар оилавий муносабатларда тенг ҳуқуқларга эгадирлар. Никоҳ тузиш чоғида жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи ҳамда бошқа ҳолатларга қараб, ҳуқуқларни муайян тарзда бевосита ёки билвосита чеклашга, бевосита ёки билвосита афзалликлар белгилашга ҳамда оилавий муносабатларга аралашишга йўл қўйилмайди.

Оилавий муносабатларда фуқароларнинг ҳуқуқлари фақат қонунга асосан ва фақат оиладаги бошқа аъзоларнинг ҳамда ўзга фуқароларнинг ахлоқи, шаъни, қадр-қиммати, соғлиғи, ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида зарур меъёрдагина чекланиши мумкин.

Оиланинг, оналик, оталик ва болаликнинг муҳофаза қилиниши.

Ўзбекистон Республикасида оила, оналик, оталик ва болалик давлат ҳимоясидадир.

Ўзбекистон Республикасида оналик ва оталик иззат-икромга ҳамда ҳурматга сазовордир.

Она ва бола манфаатларини муҳофаза қилиш аёлларнинг меҳнати ва соғлиғини сақлашга доир махсус тадбирлар кўриш, меҳнатни оналик билан боғлаб қўшиб олиб бориш учун аёлларга шароит яратиш, оналик ва болаликни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш йўли билан таъминланади.

Кўп болали оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш.

Тўрт нафар ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оиладир. Бунда, агар тўрт нафар ва ундан ортиқ болаларидан бир нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида (ўрта махсус ва профессионал, олий таълим) таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда йигирма икки ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила деб ҳисобланади.

Давлат кўп болали оилаларга қонунчиликка мувофиқ имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлайди.

Оила тўғрисидаги қонунчилик билан тартибга солинадиган муносабатлар.

Оила тўғрисидаги қонунчилик никоҳ тузиш, никоҳнинг тугатилиши (тугаши)* ва уни ҳақиқий эмас деб топиш шартлари ва тартибини белгилайди, оила аъзолари: эр-хотин, ота-она ва болалар (фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинганлар) ўртасидаги, оила тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ва доирада эса қариндошлар ҳамда ўзга шахслар ўртасидаги шахсий номулкий ва мулкий муносабатларни тартибга солади, шунингдек ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага олиш шакл ва қоидаларини, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тартибини белгилайди.

Муллабаева Гўзал, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конститутциявий комиссия аъзолари билан учрашувдаги маърузасини судьялар томонидан халқ орасидаги тарғиботи

Мамлакатда суд тизимини демократлаштириш, судлар фаолияти шаффофлигини таъминлаш, аҳоли билан мулоқотни кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчилик ролини кучайтиришга қаратилган салмоқли ишлар бажарилди.

Конститусиямизнинг яратилиши тарихи ҳақида тўхталиб ўтидадиган  Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиши тарихи ҳақида сўз юритишдан олдин “Конституция нима?” деган саволга жавоб бериш мақсадга мувофиқдир.

Конституция (лотинча “Конститутион” – тузилиш, тузук) – давлатнинг Асосий қонуни. У давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби,

сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизимини ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб беради.

“Конституция” атамаси Қадимги Римдаёқ маълум бўлган (император Конституцияси деб аталган қонун). Амир Темур “Тузуклар”и Шарқ ва Осиё мамлакатлари цивилизациясига хос алоҳида шаклдаги конституциявий ҳужжат хусусиятига эга бўлган. У шариат қонунлари билан бир қаторда Марказий Осиё минтақаси халқлари тақдирига кучли таъсир ўтказган.

Асосий Қонунимиз яратилишининг мураккаб ва муҳим, айни чоғда шарафли солномасига назар солар эканмиз, ҳеч шубҳасиз, Ўзбекистон Конституцияси халқимизнинг мустақиллик сари узоқ йўлдаги изланишлари натижаси эканига комил ишонч ҳосил қиламиз.

Авваламбор, конституциявий “бино”ни қуришда уч минг йиллик миллий давлатчилик тажрибасига таянилган. Бугунги Ўзбекистон қадимги Хоразм ва Сўғдиёна, Қорахонийлар, Хоразмшоҳлар, Амир Темур ва Темурийлар, ўзбек хонликлари, маърифатпарвар аждодларимиз, халқимизнинг тарихий анъаналари ва унинг мустақил давлат ҳақидаги кўп асрли орзусини мужассам этган.

Ўзбекистон Республикаси Конститутциявий комиссия аъзолари билан бўлган суҳбатда Президент асосий қонунга қатор нормаларни киритиш бўйича таклифлар илгари сурди. Жумладан булар қуйидаги йўналишлар ҳисобланади.

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари йўналишида:

  • Ўзбекистон фуқароси мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ёки яшаш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эга (прописка чекловлари қайтиб ҳеч қачон тикланмайди);
  • ҳар бир фуқарога мамлакатдан тўсиқларсиз чиқиш ва қайтиш ҳуқуқи кафолатланади;шахсий ҳаёт дахлсизлиги кафолатланади;
  • мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига йўл қўйилмайди;
  • ҳар бир шахс қулай меҳнат шароитида ишлаш, меҳнати учун муносиб ҳақ олиш ҳуқуқига эга;
  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг ўзи ва оиласи ҳаёт кечириши учун етарли миқдорда бўлиши керак.

Тадбиркорлик ва ерга оид масалалар:

  • Хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди ва бекор қилинмайди;
  • давлат товарлар, хизматлар, ишчи кучи ва молиявий маблағлар эркин ҳаракатланиши, ички ва халқаро савдо ривожланиши учун барча шароитларни яратиши керак;тадбиркорлар қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга, чекланмаган миқдорда даромад олишга ҳақли;
  • давлат хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳит ҳамда шароитларни таъминлаши, эркин ва ҳалол рақобатни ҳимоя қилиши, иқтисодий фаолиятда монополлаштиришга йўл қўйилмаслигини кафолатлаши лозим;
  • ер хусусий мулк бўлиши мумкин;
  • қишлоқ хўжалиги ерлари ва ўрмон фонди давлат тасарруфида қолади ҳамда тадбиркорлик субъектларига ижара шартномаси асосида берилади.

Суд-ҳуқуқ соҳасида:

  • “Миранда қоидаси”: шахсни ушлаш чоғида унинг ҳуқуқлари ва нима сабабдан ушлангани содда тилда тушунтириш бериш шарт.
  • “Хабеас корпус” институти: шахс суднинг қарорига қадар кўпи билан 48 соатдан ортиқ ушлаб турилиши мумкин эмас; ўлим жазоси тақиқланади;
  • шахснинг судланганлиги ва ундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклашга асос бўлиши мумкин эмас;
  • маҳбусларга нисбатан инсоний муносабат ва уларнинг қадр-қиммати таъминланиши шарт;
  • маъмурий, фуқаролик, иқтисодий, жиноий жавобгарлик ва бошқа йўналишдаги ишларни кўриб чиқишда инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари – қонуний мақсадга эришиш учун етарли бўлиши ҳамда шахсга имкон қадар енгиллик яратиши керак;
  • суднинг қарорисиз ҳеч ким уй-жойидан маҳрум қилинмаслиги керак; иморат бузилишга тушганда бузишдан олдин унинг қийматига мос компенсация тўланиши шарт;
  • уй-жойга ёки шахснинг бошқа мол-мулкига унинг рухсатисиз кириш, уларни кўздан кечириш ва тинтув ўтказишга фақат қонунда белгиланган ҳолат ва тартибда йўл қўйилади.

Давлат бошқаруви:

  • 100 минг кишидан кам бўлмаган миқдордаги фуқаролар гуруҳига ўз қонунчилик таклифларини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш ҳуқуқи берилади;
  • ҳокимлар ва маҳаллий кенгашлар ваколати ажратилади;
  • давлат органлари очиқ, шаффоф, ҳисобдор, ихчам ва тежамкор бўлиши керак;
  • Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбарини тайинлаш бўйича президент фармони Сенат томонидан тасдиқланади;
  • Ҳисоб палатаси раисини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш ваколати президентдан Сенатга ўтказилади;
  • маҳаллалар давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди, жойлардаги маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни мустақил ҳал этиш ваколатига эга.

Ташқи сиёсат:

  • Ўзбекистон барча давлатлар, энг аввало ўзининг яқин қўшнилари билан тинчликпарвар ва дўстона сиёсат юритади;
  • Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳурмат қилиш, давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги принцип ва нормаларига асосланади;
  • давлат чет элда яшаётган ва ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳамда ватандошлар билан мунтазам алоқаларни сақлаб қолиши ва ривожлантириши лозим.

Оила институти:

  • Оила аёл ва эркакнинг (амалдаги Конституцияда “томонларнинг” дейилган) ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилиги асосида шаклланади;
  • ҳомиладорлиги ёки ёш боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади;
  • кўп болали оилаларга имтиёз ва ижтимоий кафолатлар берилади; ота-оналар ўз фарзандлари вояга етгунига қадар уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлиғи, тўлақонли ва баркамол ривожланиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш ҳуқуқига эга ва бунга мажбурдир;
  • давлат жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириши лозим;
  • давлат ёшларни маънавий ва ахлоқий етук инсонлар этиб тарбиялаш учун шароит яратиши лозим.

Таълим, тиббиёт, экология:

  • Педагог ходимларнинг касбий фаолиятига аралашиш, уларнинг хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилишга йўл қўйилмайди;
  • давлат мактабгача таълим, мактаб ва олий таълим тизимини, турли мулк шаклидаги, жумладан, хусусий таълим муассасаларини ривожлантириш учун зарур шароитлар яратиб бериши лозим;
  • “Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга” деган умумий норма кенгайтирилади;
  • экологик-ҳуқуқий нормалар кенгайтирилади.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари:

  • Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар қандай ажратиб қўйиш, уларнинг ҳуқуқларини чеклаш, объектлар ва хизматлардан фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратишдан бош тортиш тақиқланади;
  • давлат уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари таъминлаш учун шароит яратади;
  • алоҳида эътиборга муҳтож болалар учун инклюзив таълим ташкил этилади.

Шунингдек, президент Конституцияга камбағалликни қисқартиришни ва ижтимоий ҳимоя бўйича қатор нормалар киритишни ҳам илгари сурди.

Ҳусенов Жалолиддин, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”ги фармони тўғрисида

Мамлакатда суд тизимини демократлаштириш, судлар фаолияти шаффофлигини таъминлаш, аҳоли билан мулоқотни кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчилик ролини кучайтиришга қаратилган салмоқли ишлар бажарилди.

Мамлакатда суд тизимини демократлаштириш, судлар фаолияти шаффофлигини таъминлаш, аҳоли билан мулоқотни кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчилик ролини кучайтиришга қаратилган салмоқли ишлар бажарилди.

Олий суднинг расмий веб-сайтида барча суд қарорлари доимий равишда эълон қилинмоқда, судлар ўз қарорларининг мазмун-моҳиятини суд процесси иштирокчиларига тушунтириб келмоқда, суд раислари ҳар чоракда оммавий ахборот воситалари билан брифинглар ўтказмоқда.
Шу билан бирга, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда судларнинг, айниқса маъмурий судларнинг ролини кучайтириш, уларни фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳақиқий ҳимоячисига айлантириш зарур бўлиб ҳисобланади.
Кенг жамоатчилик муҳокамаси натижасида “Ҳаракатлар стратегиясидан — Тараққиёт стратегияси сари” тамойилига асосан ишлаб чиқилган қуйидаги еттита устувор йўналишдан иборат 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқланиши белгиланган.
1-мақсад: Маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уни жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш.
Ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни жойида ҳал этиш мақсадида маҳаллалар ваколатларини кенгайтириш, уларнинг молиявий мустақиллигини кучайтириш.
Фуқароларнинг ўз маҳалласи ҳаётидаги иштирокини ҳамда давлат органлари ва маҳаллалар ўртасида тўғридан-тўғри алоқани таъминлаш, маҳаллаларда аҳоли билан ишлашга қаратилган жараёнларни рақамлаштириш.
Маҳалладан туриб барча давлат идораларига мурожаат қилиш тизимини яратиш, давлат ва ижтимоий хизматларни бевосита маҳаллада кўрсатиш.
Маҳаллаларнинг «ўсиш нуқталари» ва уларда яшовчи аҳолининг тадбиркорлик фаолиятидаги ихтисослашувидан келиб чиқиб, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш.
Маҳаллалар учун юқори малакали мутахассисларни мақсадли тайёрлаш, барча маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчиларида бошқарув асослари, бандликни таъминлаш, банк-молия, томорқа, ер, чорвачилик ва паррандачилик бўйича кўникмаларни шакллантириш.
Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси институтининг самарали фаолиятини йўлга қўйиш.
2-мақсад: Халқ депутатлари Кенгашларини ҳудудларда мавжуд муаммоларни ҳал қилишдаги асосий бўғинга айлантириш.
Халқ депутатлари Кенгашларида доимий асосда фаолият юритувчи депутатлар корпусини шакллантириш ва уларнинг ваколатларини кенгайтириш орқали ҳудудий ижро органлари фаолияти устидан назоратни кучайтириш.
Халқ депутатлари Кенгашларининг маҳаллалардаги муаммоларни ҳал қилишдаги ролини ошириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш, маҳаллий бюджетни шакллантириш ва назорат қилиш бўйича уларнинг масъулиятини кучайтириш.

Маҳаллаларнинг жойлардаги вакиллик органлари билан, халқ депутатлари Кенгашларининг Олий Мажлис Сенати билан, ҳокимликларнинг вазирликлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан алоқаларини мустаҳкамлаш.

Маҳаллий кенгашларнинг котибиятлари фаолиятини янада кучайтириш чораларини кўриш.

3-мақсад: Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг институционал асосларини замон талабларига мослаштириш.

Жойлардаги масалаларни ҳал этишда маҳаллий ҳокимликларнинг молиявий имкониятларини янада кенгайтириш ва ҳар бир вазифа ижроси, шунингдек сарфланаётган маблағлар юзасидан жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлигини ошириш.

Маҳаллий ижро ҳокимияти органларини демократик тамойиллар асосида шакллантириш, шу жумладан ҳокимларни сайлаш тизимини жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ҳудудий ижро органларининг штат бирлиги ва тузилмаларини белгилаш амалиётини босқичма-босқич кенгайтириш, ҳудудларда амалга ошириладиган вазифалар бўйича «ваколатлар реестри»ни шакллантириш.

Маҳаллий бошқарув фаолиятига ахборот технологияларни кенг жорий қилиш, ҳудудларнинг 40 дан ортиқ, жумладан транспорт, инфратузилма, ижтимоий ва бошқа соҳалар бўйича маълумотларни жамловчи таҳлилий геопорталларини ишга тушириш.

4-мақсад: Давлат бошқаруви органлари фаолиятини «фуқароларга хизмат қилишга йўналтириш» тамойили асосида трансформация қилиш.

Вазирлик ва идораларни ташкил этиш ва тугатишнинг аниқ тартиби, уларни бир-биридан фарқловчи мезонларни назарда тутувчи ҳуқуқий механизмларни ишлаб чиқиб, амалдаги давлат бошқаруви тизимини қайта кўриб чиқиш.

Давлат бошқаруви органларининг штат бирликларини оширишга чеклов ўрнатишнинг тартибини ҳамда кадрлар ва моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича аниқ мезонларни белгилаш.

Давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан давлат назоратини амалга оширишда манфаатлар тўқнашуви вужудга келишини бартараф этиш, мазкур жараёнга кенг жамоатчиликни жалб қилиш.

Вазирлик ва идоралар фаолиятининг барча йўналишларини «Давлат — халқ хизматчиси» тамойили асосида фуқарога хизмат қилишга йўналтириш.

5-мақсад: Ихчам, профессионал, адолатли, юқори натижадорликка хизмат қиладиган давлат бошқаруви тизимини жорий қилиш.

Вазирлик ва идоралар раҳбарларига ташкилий-ҳуқуқий масалаларни ўзлари мустақил ҳал этиши учун зарур шароитларни яратиш, қабул қилинаётган қарорларнинг улар томонидан самарали ижро этилишини таъминлаш.

Давлат бошқаруви органларининг ҳудудий масалаларни ҳал қилишдаги масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш ҳамда уларнинг стратегик йўналишларини режалаштиришга қаратилган янги тизим яратиш.

Вазирлик ва идораларда иш юритиш ва маъмурий бошқарув жараёнлари сифатини ошириш.

6-мақсад: Давлат бошқаруви тизимида маъмурий аппаратни ихчамлаштириш ва иш жараёнларини мақбуллаштириш.

Хусусий секторга ўтказиладиган айрим давлат функциялари сонини 3 баробарга ошириш, давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш ҳамда рақамли технологияларни кенг жорий этиш.

Давлат бошқарувини номарказлаштириш ишларини жадаллаштириш ҳамда давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш.

Ҳудудларни ривожлантириш бўйича вазифаларни ҳал қилишда барча даражадаги давлат бошқаруви органлари ҳудудий бошқармаларининг самарали ишини ташкил этиш.

7-мақсад: Мамлакатимиздаги ислоҳотларни изчил давом эттиришда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада ошириш.

Олий Мажлис палаталарининг давлат ҳокимияти тизимидаги ўрнини мустаҳкамлаш, уларнинг ички ва ташқи сиёсатга оид муҳим вазифаларни ҳал этишдаги ваколатларини кенгайтириш.

Барча соҳаларда вазиятни ҳар томонлама ўрганиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун таъсирчан чоралар ишлаб чиқишда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада кучайтириш, қабул қилинган қонунларнинг амалиётда сўзсиз ва тўлиқ ижро этилишини таъминлашда парламентнинг иштирокини кенгайтириш.

Қонун ижодкорлиги ва парламент назоратини амалга оширишнинг амалдаги механизмларини самарадорлик нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш, мазкур жараёнларда фуқароларнинг иштирокини таъминлаш орқали жамоатчиликнинг давлат бошқарувидаги ташаббускорлигини ошириш.

Давлат бюджетини тасдиқлаш ва унинг ижросини назорат қилиш доирасида парламент томонидан масъул ташкилотларга аниқ стратегик вазифаларни қўйиш ва натижага қараб уларга сўров юбориш амалиётини жорий қилиш.

Олий Мажлис палаталарида ҳудудлар билан тўғридан-тўғри, шу жумладан масофавий ишлаш амалиётини кенг жорий қилиш, ҳудудларни ривожлантириш ва инвестиция дастурлари муҳокамасида тегишли ҳудуддан сайланган депутат ва сенаторларнинг иштирокини кучайтириш.

«Электрон парламент» доирасида депутатларни ўз сайловчилари билан, сенаторларни ҳудудлардаги фуқаролар билан боғлаш, улар билан тўғридан-тўғри мулоқот олиб бориш, сайловчиларни қийнаётган муаммоларни муҳокама қилиш ва ҳал этиш жараёнини рақамлаштириш.

Қонунчилик палатаси бошқарув тизимининг самарадорлигини ошириш, парламент сайловларини илғор хорижий тажриба асосида янада такомиллаштириш.

8-мақсад: Норма ижодкорлиги жараёнини модернизация қилиш, қонунчилик ҳужжатларининг қатъий ижросини таъминлаш.

Қонун ижодкорлиги жараёнида фуқаролик жамияти институтлари билан маслаҳатлашувлар ўтказиш амалиётини такомиллаштириш.

Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлиги, сифати ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида «ақлли тартибга солиш» модели элементларини қўллаш доирасида қонунчилик ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини баҳолашни ривожлантириш ва кенгайтириш.

            Ҳуқуқ тизимининг рақобатбардошлигини ошириш ва иқтисодиётнинг янги драйверларини ҳаракатга келтириш доирасида замонавий технологияларга ва рақамли фаолиятга бўлган талабларни қайта кўриб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ваколатига эга давлат органлари доирасини қисқартириш, шунингдек ушбу ҳужжатлар сонини мақбуллаштириш ишларини давом эттириш.

9-мақсад: «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш, электрон давлат хизматларининг улушини 100 фоизга етказиш ҳамда бюрократияни бартараф этиш.

Давлат хизматларини мобил иловалар орқали кўрсатишни кенгайтириш.

Давлат хизматларини кўрсатишда шахсни идентификация қилишнинг Mobile ID тизимини жорий қилиш.

 “Электрон  ҳукумат”  тизими  идоралараро  интеграциялашув платформаси    орқали    давлат    органлари    ҳамда хусусий    тижорат ташкилотлари ўртасида маълумот алмашинувини йўлга қўйиш асосида бюрократик жараёнларни қисқартириш.

Кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, уларга қулайликлар яратиш.

“Рақамли идора” лойиҳаси доирасида давлат органларида иш юритувини рақамлаштириш орқали маъмурий тартиб-таомилларни оптималлаштириш ва бошқарув жараёнини автоматлаштириш.

“Фуқароларнинг рақамли паспорти” лойиҳасини жорий қилиш ҳисобига аҳолидан муайян фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш амалиётини бекор қилиш.

Хориждаги Ўзбекистон фуқароларига давлат хизматларини кўрсатиш амалиётини кенгайтириш.

Давлат хизматларини рақамлаштириш ва уларнинг 20 фоизини хусусий секторга ўтказиш.

10-мақсад: Давлат фуқаролик хизмати тизимини замонавий стандартлар асосида ташкил этиш.

Давлат хизматида коррупция омилларини бартараф этиш, кадрларни танлов асосида ишга қабул қилиш ва улар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.

Давлат хизматига кириш, захирани шакллантириш, баҳолаш ва хизматни ўташ билан боғлиқ жараёнларни рақамлаштиришни назарда тутувчи “Рақамли давлат хизмати” лойиҳасини амалга ошириш белгиланган.

Давлат органларида иш вақти ва меҳнат меъёрлари бўйича талабларни қайта кўриб чиқиш белгиланган.

Садуллаев Бахтиёр, Вилоят маъмурий судининг судьяси

Солиқ муносабатларининг субъекти ҳисобланган чет эл юридик шахсининг ҳақиқатда бошқариладиган жойи

Солиқлар давлатнинг иқтисолиётини тартибга солишдаги асосий воситалардан бири эканлигидан келиб чиққан ҳолда, мамалакатимизда солиқ сиёсатини такомиллаштиришга, тизимдаги муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бош қомусимиз ҳисобланган ЎЗбекистон Республикаси Конституциясининг 51-моддасида, “Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурдирлар”- деб қайд этилган. Чет эл юридик шахси ҳақида сўз бошлашдан аввал, солиқ муносабатларининг субъекти кимлар эканлиги ҳақида тушунчага эга бўлиш лозим бўлади. Солиқ тўловчилар, солиқ агентлари ва ваколатли органлар солиқ муносабатларининг субъектларидир. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 20-моддага кўра, ушбу Кодексга мувофиқ зиммасига белгиланган солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш мажбурияти юклатилган юридик ва жисмоний шахслар солиқ тўловчилар деб эътироф этилади. Юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари мазкур шахсларнинг солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича мажбуриятларини ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда ушбу алоҳида бўлинмалар жойлашган ери бўйича бажаради. Йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган солиқ тўловчилар алоҳида бўлинмаларни ҳисобга олиб марказлашган ҳолда солиқ ҳисоботини тақдим этади ва солиқларни (йиғимларни) тўлайди. Ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги чет эл тузилмалари солиқ тўловчилар деб эътироф этилади. Миллий қонунчилигимизда юридик шахсга таъриф берилган, авваламбор, ҳуқуқий муносабат субъекти бўлган юридик шахс, фуқаролик қонунчилигига биноан, яъни Фуқаролик кодексининг 39-моддасига биноан, ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади. Юридик шахслар мустақил баланс ёки сметага эга бўлишлари керак. Солиқ қонунчилиги бўйича: 1) Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ташкил этилган юридик шахслар (Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари); 2) чет давлатларнинг қонунчилигига мувофиқ ташкил этилган, фуқаролик ҳуқуқий лаёқатига эга бўлган чет эл юридик шахслари (шу жумладан компаниялар ва бошқа корпоратив тузилмалар); 3) халқаро ташкилотлари юридик шахслар эканлиги қайд этилган. Юридик шахснинг ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлган, турган ери бўйича доимий иш жойлари жиҳозланган ҳар қандай бўлинмаси Ўзбекистон Республикаси юридик шахсининг алоҳида бўлинмасидир. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмасини эътироф этиш, унга қандай ваколатлар берилганлигидан ва унинг ташкил этилиши бўйича юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида ёки бошқа ташкилий-бошқарув ҳужжатларида акс эттирилганлиги ёки акс эттирилмаганлигидан қатъи назар, амалга оширилади. Агар иш жойи бир ойдан ортиқ муддатга яратилган бўлса, у доимий ҳисобланади. збекистон Республикаси юридик шахси алоҳида бўлинмасининг жойлашган ери ушбу юридик шахс мазкур алоҳида бўлинма орқали фаолият олиб борадиган жойдир. Қуйидаги юридик шахслар Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентларидир: 1) Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари; 2) Ўзбекистон Республикасининг солиқ солиш масалалари бўйича халқаро шартномаларига мувофиқ ушбу халқаро шартномаларни қўллаш мақсадлари учун Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари деб эътироф этилган чет эл юридик шахслари; 3) ҳақиқатдаги бошқарув жойи Ўзбекистон Республикаси бўлган чет эл юридик шахслари, агар Ўзбекистон Республикасининг солиқ масалалари бўйича халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса. Инвестиция фондининг (пай фондининг ёки жамоавий инвестицияларни амалга ошириш бошқа шаклининг) бошқарувчи компаниясини Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб эътироф этиш ушбу инвестиция фондини (пай фондини ёки жамоавий инвестицияларни амалга оширишнинг бошқа шаклини) Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб эътироф этиш учун асос бўлмайди. Мазкур фондлар (жамоавий инвестицияларни амалга оширишнинг бошқа шакллари) бошқарувчи шериклар ёки бошқа шахслар томонидан бошқарилган тақдирда ҳам шундай қоидалар қўлланилади. Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари бўлмаган юридик шахслар Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари деб эътироф этилади.

Бевосита чет эл юридик шахси ҳақиқатда бошқариладиган жой ҳақида фикр билдирадиган бўлсак, солиқ муносабатларини тартибга солишнинг асосий норматив ҳужжатларидан бири ҳисобланган Солиқ кодексининг 34-моддасида чет эл юридик шахси ҳақиқатда бошқариладиган жой ҳақида тўлиқ тушунтириш берилган, яъни қуйидаги шартлардан ҳеч бўлмаганда биттасига риоя қилинган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси чет эл юридик шахси ҳақиқатда бошқариладиган жой деб эътироф этилади: 1) унинг ижро этувчи органи (ижро этувчи органлари) ўз фаолиятини ушбу юридик шахсга нисбатан мунтазам равишда Ўзбекистон Республикасидан туриб амалга оширади. Бунда Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятнинг бошқа давлатдагига (давлатлардагига) нисбатан сезиларли даражада кам ҳажмда амалга оширилиши фаолиятни мунтазам равишда амалга ошириш деб эътироф этилмайди; 2) унинг асосий (раҳбар) мансабдор шахслари (фаолиятни режалаштириш ва назорат қилишга, корхона фаолиятини бошқаришга ва бунинг учун жавобгарликни ўз зиммасига олишга ваколатли бўлган шахслари) ушбу юридик шахсни раҳбарлик асосида бошқаришни асосан Ўзбекистон Республикасида амалга оширади. Бунда раҳбарлик асосида бошқариш жумласига, хусусан, ушбу чет эл юридик шахсининг жорий фаолиятига доир бўлган, бошқарувнинг ижро органлари ваколатларига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш ва бошқа ҳаракатларни амалга ошириш киради. Ўзбекистон Республикасида қуйидаги фаолиятни амалга ошириш Ўзбекистон Республикасининг чет эл юридик шахсини ҳақиқатда бошқариш жойи сифатида эътироф этишга сабаб бўлмайди: 1) акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилишининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар тайёрлаш ва (ёки) қабул қилиш; 2) директорлар кенгашининг мажлисини ўтказишга тайёргарлик кўриш; 3) чет эл юридик шахсининг фаолиятини режалаштириш ва назорат қилиш доирасида алоҳида функцияларни амалга ошириш. Алоҳида функцияларни амалга оширишга, хусусан, стратегик режалаштириш, бюджетлаштириш, консолидациялашган молиявий ҳамда бошқарув ҳисоботини тайёрлаш ва тузиш, ушбу чет эл юридик шахсининг фаолиятини таҳлил қилиш, ички аудит ҳамда ички назорат, шунингдек стандартлар, услубиятлар ва (ёки) сиёсатларни қабул қилиш (маъқуллаш) киради. Чет эл юридик шахсининг фаолиятига нисбатан қуйидаги шартларга бир вақтнинг ўзида риоя этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ушбу юридик шахс ҳақиқатда бошқариладиган жой деб эътироф этилмайди: 1) фаолият ўзи доимий жойлашган ердаги давлатда (унинг ҳудудида) ўзининг малакали ходимлари ва активларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилганда; 2) фаолият Ўзбекистон Республикаси билан солиқ солиш масалаларига доир амалдаги халқаро шартномага эга бўлган чет давлат ҳудудида амалга оширилганда. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шартларнинг бажарилганлиги ҳужжатлар билан тасдиқланиши керак. Агар ушбу модданинг биринчи қисми 1-бандида ва (ёки) 2-бандида белгиланган шартлар бир вақтнинг ўзида ҳам Ўзбекистон Республикасига нисбатан, ҳам бирор-бир чет давлатга нисбатан бажарилаётганлиги ҳужжатлар билан тасдиқланса, агар чет эл юридик шахсига нисбатан қуйидаги шартлардан ҳеч бўлмаганда биттаси бажарилаётган бўлса, Ўзбекистон Республикаси чет эл юридик шахси ҳақиқатда бошқарилаётган жой деб эътироф этилади: 1) бухгалтерия ёки бошқарув ҳисобини юритиш (бундан консолидациялашган молиявий ҳамда бошқарув ҳисоботларини тайёрлаш ва тузишга, шунингдек унинг фаолиятини таҳлил қилишга доир ҳаракатлар мустасно) Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган бўлса; 2) иш юритиш Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган бўлса; 3) ходимларни оператив бошқариш Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган бўлса.

Кадиров Умид, Бухоро туманлараро маъмурий суди судьяси

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ тўловчилари деб (бундан буён матнда солиқ тўловчилар деб юритилади) қуйидагилар эътироф этилади:

1) Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган жисмоний шахслар;

2) Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан даромад олувчи Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган жисмоний шахслар.

Солиқ тўловчининг жами даромади жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг (бундан кейин матнда солиқ деб юритилади) солиқ солиш объекти деб ҳисобланади.

Солик Кодексининг 392-моддасида белгиланган тартибда солиқни қатъий белгиланган миқдорда тўлаш хоҳишини билдирган якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиққа тортиш объекти бўлиб амалга оширилаётган фаолият турини тавсифловчи физик кўрсаткичлар ҳисобланади.

Солиқ базаси қуйидагилар ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган жисмоний шахслар учун — ушбу бўлимда назарда тутилган солиқ имтиёзларини ҳисобга олган ҳолдаги жами даромадлари;

2) Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган жисмоний шахслар учун — ушбу бўлимда назарда тутилган солиқ имтиёзлари қўлланмаган ҳолдаги жами даромадлари.

Солиқ базасини аниқлашда солиқ тўловчининг ҳам пул шаклида, ҳам натура шаклида олган даромадлари ёки даромадларни тасарруф этиш учун юзага келган ҳуқуқлари, шунингдек моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобга олинади. Бунда солиқ тўловчининг алоҳида турдаги даромадлари ушбу бўлимда белгиланган шартларда ва тартибда жами даромад таркибида ҳисобга олиниши ёки ҳисобга олинмаслиги мумкин.

Солиқ тўловчининг чет эл валютасида ифодаланган даромадлари, ҳақиқатда даромадлар олинган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича миллий валютага қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Турли солиқ ставкалари бўйича солинадиган солиқ базаси алоҳида аниқланади.

Солиқ базаси, агар ушбу Кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ даври бошидан эътиборан ўсиб борувчи якун билан аниқланади.

Солиқ базаси назорат қилинадиган чет эл компанияларининг ушбу Кодекснинг VII бўлимига ва 208-моддасига мувофиқ аниқланадиган йиғма фойдасини ҳам ўз ичига олади.

Солиқ базасига ушбу бўлимда белгиланган ҳолларда ва тартибда тузатиш киритилади.

Ушбу Кодекснинг VI бўлимида назарда тутилган ҳолларда солиқ тўловчининг даромадларига ушбу Кодекснинг 20-бобида назарда тутилган тартибда тузатиш киритилади.

Агар солиқ тўловчининг даромадидан унинг ўз фармойишига, суднинг ёки бошқа органлар ва ташкилотларнинг қарорига кўра ушлаб қолишлар амалга оширилса, бундай ушлаб қолишлар солиқ базасини камайтирмайди.

Даромад олинган сана

Ушбу бўлимнинг мақсадида даромад олинган сана қуйидагича аниқланади:

1) даромадни тўлаш куни, шу жумладан даромадни солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақларига ўтказиш ёки даромадлар пул шаклида олинганда — даромадни солиқ тўловчининг топшириғига кўра учинчи шахсларнинг ҳисобварақларига ўтказиш куни;

2) даромадлар натура шаклида олинганда — даромадларни натура шаклида бериш куни;

3) даромадлар моддий наф тарзида олинганда — товарларни (хизматларни), қимматли қоғозларни сотиб олиш куни. Агар сотиб олинган қимматли қоғозларга ҳақ тўлаш ушбу қимматли қоғозларга бўлган мулк ҳуқуқи солиқ тўловчига ўтганидан кейин амалга оширилса, даромаднинг ҳақиқатда олинган санаси сотиб олинган қимматли қоғозларнинг қийматига тегишли тўловни тўлаш куни сифатида аниқланади;

4) бир турдаги қарама-қарши талабларни ҳисобга олиш куни;

5) белгиланган тартибда солиқ агенти томонидан умидсиз қарз ҳисобдан чиқарилган кун;

6) ходим сафардан қайтганидан кейин бўнак ҳисобот тасдиқланган ойнинг охирги куни.

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида даромад олинганда бундай даромаднинг олинган санаси деб, солиқ тўловчига меҳнат шартномаси (контракти) асосида меҳнат мажбуриятларини бажарганлиги учун, унга даромадлар ҳисобланган ойнинг охирги куни эътироф этилади, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган иш қидириш даврига компенсация тўланган сана эътироф этилади.

Календарь ой тугагунига қадар меҳнат муносабатлари бекор қилинган тақдирда, солиқ тўловчи томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида олинган даромаднинг ҳақиқатда олинган санаси деб унга даромад ҳисобланган охирги иш куни эътироф этилади.

Назорат қилинадиган чет эл компанияси фойдасининг суммаси тарзидаги даромадлар учун даромаднинг ҳақиқатда олинган куни деб чет эл компанияси ёки тузилмаси рўйхатдан ўтказилган мамлакатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ молия йили учун молиявий ҳисобот тузиладиган даврнинг тугалланиш санаси тўғри келадиган календарь йилдан кейинги солиқ бўйича солиқ даврининг охирги санаси эътироф этилади.

Назорат қилинадиган чет эл компанияси рўйхатдан ўтказилган мамлакатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим этиш мажбуриятлари мавжуд бўлмаган тақдирда, бундай компания фойдасининг суммаси тарзидаги даромаднинг ҳақиқатда олинган санаси деб фойда аниқланадиган календарь йилидан кейинги календарь йилнинг охирги куни эътироф этилади.

[ОКОЗ:

1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.02.00 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.02 Жисмоний шахсларнинг йиллик жами даромади]

Жами даромад

Агар ушбу бўлимда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, жами даромад солиқ тўловчи томонидан ҳисобот (солиқ) даври давомида олинган қуйидаги даромадлардан ташкил топади:

1) Ўзбекистон Республикасининг резидентлари учун — Ўзбекистон Республикасидаги ва унинг ташқарисидаги манбалардан олинган даромадлардан;

2) Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари учун — Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадлардан.

Қуйидагилар жами даромадга киради:

1) ушбу Кодекснинг 371-моддасига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар;

2) ушбу Кодекснинг 375-моддасига мувофиқ мулкий даромадлар;

3) ушбу Кодекснинг 376-моддасига мувофиқ моддий наф тарзидаги даромадлар;

4) ушбу Кодекснинг 377-моддасига мувофиқ бошқа даромадлар.

372-модда. Рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар

Рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар жумласига қуйидагилар киради:

1) йиллик иш якунлари бўйича пул мукофоти;

2) юридик шахснинг мукофотлаш тўғрисидаги низомида назарда тутилган рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар;

3) касб маҳорати, мураббийлик учун тариф ставкаларига ва маошларга устамалар;

4) таътилга қўшимча ҳақлар ҳамда ушбу Кодекс 377-моддасининг 10-бандида кўрсатилмаган моддий ёрдам;

5) кўп йил ишлаганлик учун пул мукофоти ва тўловлар;

6) рационализаторлик таклифи учун тўлов;

7) меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган бир йўла бериладиган мукофотлар.

373-модда. Компенсация тўловлари (компенсация)

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадга киритиладиган компенсация тўловлари (компенсациялар) жумласига қуйидагилар киради:

1) табиий-иқлим шароитлари ноқулай бўлган жойлардаги ишлар билан боғлиқ қўшимча тўловлар (иш стажи учун устамалар, баланд тоғли, чўл ва сувсиз ҳудудларда ишлаганлик учун белгиланган коэффициентлар бўйича тўловлар). Бунда юридик шахслар ходимларининг чўл ва сувсиз жойларда, баланд тоғли ва табиий-иқлим шароити ноқулай ҳудудларда ишлаганлик учун иш ҳақига коэффициентлар ҳисоблашнинг энг юқори суммасини аниқлаш ҳисоблаш санасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдорида белгиланади;

2) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган касблар ва ишлар рўйхати бўйича оғир, зарарли, ўта зарарли меҳнат шароитларида ишлаганлик учун устамалар, шу жумладан шундай шароитлардаги узлуксиз иш стажи учун иш ҳақига устамалар;

3) технологик жараён жадвалида назарда тутилган тунги вақтда, иш вақтидан ташқари, дам олиш кунларида ва байрам (ишланмайдиган) кунларида ишлаганлик учун тариф ставкаларига ҳамда маошларга устамалар ва қўшимча тўловлар;

4) кўп сменали режимда ишлаганлик, шунингдек бир неча касбда, лавозимда ишлаганлик, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги, бажариладиган ишлар ҳажми ортганлиги, ўзининг асосий иши билан бир қаторда ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажарганлик учун устамалар;

5) доимий иши йўлда кечадиган, ҳаракатланиш ва (ёки) қатнов тусига эга бўлган ходимларнинг, шунингдек доимий иши ишларнинг вахта усулида бажарилишини назарда тутадиган ходимларнинг иш ҳақига қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча тўланадиган устамалар;

6) иш берувчи жойлашган ердан (йиғилиш пунктидан) ишлаш жойигача бориш ва у ердан қайтиш учун вахтада ишлаш жадвалида назарда тутилган ишлар вахта усулида бажарилган ҳолда йўлга кетадиган кунлар, шунингдек ходимлар метеорологик шароитлар сабабли ва транспорт ташкилотларининг айби билан йўлда ушланиб қолган кунлар учун тариф ставкаси ёки маош миқдорида тўланадиган суммалар;

7) ер ости ишларида доимий банд бўлган ходимларга уларнинг стволдан ишлаш жойига бориш ва у ердан қайтиш учун шахтада (конда) ҳаракатланишининг меъёрий вақти учун тўланадиган қўшимча ҳақлар;

8) қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча дала таъминоти;

9) хизмат сафарлари вақтида қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча кундалик харажатлар учун ҳақ (суткалик пуллар);

10) ишлар вахта усулида ташкил этилганда, иш вақти умумлаштирилган ҳолда ҳисобга олинаётганда ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда ходимларга иш вақтининг белгиланган давомийлигидан ортиқ ишлаганлиги муносабати билан бериладиган дам олиш кунлари (отгуллар) учун тўловлар;

11) хизмат сафарлари учун ходимнинг шахсий автомобилидан ёки хизмат мақсадлари учун унинг бошқа мол-мулкидан қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча фойдаланганлик учун тўловлар;

12) меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш учун ушбу Кодекс 369-моддаси иккинчи қисмининг 10-бандида кўрсатилган миқдорлардан ортиқча олинган суммалар;

13) озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қиймати ёки озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қийматини қоплаш.

375-модда. Мулкий даромадлар

Мулкий даромадлар таркибига қуйидагилар киради:

1) фоизлар;

2) дивидендлар;

3) мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар;

4) солиқ тўловчига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар. Мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади. Мазкур қийматни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкни реализация қилиш қиймати, кўчмас мулк бўйича эса – кадастр қиймати ҳамда реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ даромад деб эътироф этилади;

5) саноат мулки объектларига, селекция ютуғига оид патент (лицензия) эгаси бўлган солиқ тўловчининг патентдан бошқа шахс фойдасига воз кечганда ёки лицензия шартномаси тузганда олган даромади;

6) роялти;

7) ишончли бошқарувга берилган мол-мулк бўйича ишончли бошқарувчидан олинган даромад;

8) ушбу Кодекснинг 324-моддасида назарда тутилган тартибда аниқланадиган РЕПО операциялари бўйича даромад;

9) ушбу Кодекснинг 327 — 329-моддаларида назарда тутилган тартибда аниқланадиган, қимматли қоғозлар ва (ёки) муддатли битимларнинг ҳосила молиявий воситалари билан операциялар бўйича даромад;

10) ушбу Кодекснинг VII бўлимида белгиланган ҳолларда ва тартибда назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойда тарзидаги даромади;

11) ушбу Кодекснинг 319-моддасига мувофиқ аниқланадиган, оддий ширкат шартномасига (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартномага) мувофиқ иштирок этишдан олинган даромадлар;

12) ушбу модданинг 1 — 11-бандларида кўрсатилмаган мулкий хусусиятга эга бошқа даромадлар.

Ражабов Озоджон, Бухоро туманлараро маъмурий суди судьяси

Оилавий муносабатларда аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилиги тўғрисида

Мамлакатда суд тизимини демократлаштириш, судлар фаолияти шаффофлигини таъминлаш, аҳоли билан мулоқотни кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчилик ролини кучайтиришга қаратилган салмоқли ишлар бажарилди.

Оила тўғрисидаги қонунчилик ҳамда уларнинг вазифалари Оила тўғрисидаги қонунчилик ушбу Кодексдан ҳамда унга мувофиқ қабул қилинадиган бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборат.

Оила тўғрисидаги қонунчиликнинг вазифалари оилани мустаҳкамлашдан, оилавий муносабатларни ўзаро муҳаббат, ишонч ва ҳурмат, ҳамжиҳатлик, бир-бирига ёрдам бериш ҳамда оила олдида унинг барча аъзоларининг масъуллиги ҳисси асосида қуришдан, бирон-бир шахснинг оила масалаларига ўзбошимчалик билан аралашишига йўл қўймасликдан, оила аъзолари ўз ҳуқуқларини тўсқинликсиз амалга оширишини ҳамда бу ҳуқуқларнинг ҳимоя қилинишини таъминлашдан иборатдир.

Оилавий муносабатларда аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилиги.

Оилавий муносабатларни тартибга солиш эркак ва аёлнинг ихтиёрий равишда никоҳланиб тузган иттифоқи, эр ва хотиннинг шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқлари тенглиги, ички оилавий масалаларнинг ўзаро келишув йўли билан ҳал қилиниши, оилада болалар тарбияси, уларнинг фаровон ҳаёт кечириши ва камолоти ҳақида ғамхўрлик қилиш, вояга етмаган ва меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш устуворлиги тамойиллари асосида амалга оширилади.

Оилавий муносабатларда фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги.
Барча фуқаролар оилавий муносабатларда тенг ҳуқуқларга эгадирлар. Никоҳ тузиш чоғида жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи ҳамда бошқа ҳолатларга қараб, ҳуқуқларни муайян тарзда бевосита ёки билвосита чеклашга, бевосита ёки билвосита афзалликлар белгилашга ҳамда оилавий муносабатларга аралашишга йўл қўйилмайди.
Оилавий муносабатларда фуқароларнинг ҳуқуқлари фақат қонунга асосан ва фақат оиладаги бошқа аъзоларнинг ҳамда ўзга фуқароларнинг ахлоқи, шаъни, қадр-қиммати, соғлиғи, ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида зарур меъёрдагина чекланиши мумкин.
Оиланинг, оналик, оталик ва болаликнинг муҳофаза қилиниши.
Ўзбекистон Республикасида оила, оналик, оталик ва болалик давлат ҳимоясидадир.
Ўзбекистон Республикасида оналик ва оталик иззат-икромга ҳамда ҳурматга сазовордир.
Она ва бола манфаатларини муҳофаза қилиш аёлларнинг меҳнати ва соғлиғини сақлашга доир махсус тадбирлар кўриш, меҳнатни оналик билан боғлаб қўшиб олиб бориш учун аёлларга шароит яратиш, оналик ва болаликни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш йўли билан таъминланади.

Кўп болали оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш.

Тўрт нафар ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оиладир. Бунда, агар тўрт нафар ва ундан ортиқ болаларидан бир нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида (ўрта махсус ва профессионал, олий таълим) таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда йигирма икки ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила деб ҳисобланади.

Давлат кўп болали оилаларга қонунчиликка мувофиқ имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлайди.

  Оила тўғрисидаги қонунчилик билан тартибга солинадиган муносабатлар. Оила тўғрисидаги қонунчилик никоҳ тузиш, никоҳнинг тугатилиши (тугаши)* ва уни ҳақиқий эмас деб топиш шартлари ва тартибини белгилайди, оила аъзолари: эр-хотин, ота-она ва болалар (фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинганлар) ўртасидаги, оила тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ва доирада эса қариндошлар ҳамда ўзга шахслар ўртасидаги шахсий номулкий ва мулкий муносабатларни тартибга солади, шунингдек ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага олиш шакл ва қоидаларини, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тартибини белгилайди.

Муллабаева Гўзал, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси

Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материаллар бўйича қарор қабул қилиш

Солиқ юкини изчиллик билан камайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш иқтисодиётни тезкор ривожлантириш ҳамда мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини яхшилашнинг муҳим шартлари ҳисобланади.

       Шавкат Мирзиёев

Ҳар бир давлат ўзининг иқтисодий тузими, ижтимоий-сиёсий ривожланиш даражаси, ишлаб чиқариш ва мулкчилик муносабатларидан келиб чиқиб, солиқ сиёсатини белгилайди. Солиқ тўғрисидаги қонунчилик орқали солиқ муносабатларини тартибга солади ҳамда солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни белгилайди.

Солиқ тўловчининг Солиқ кодексида жавобгарлик белгиланган ғайриқонуний айбли қилмиши (ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги) солиққа оид ҳуқуқбузарлик деб эътироф этилади.

Солиққа оид ҳуқуқбузарлик, яъни ғайриқонуний хатти-ҳаракатни (ҳаракат ва ҳаракатсизлик) қасддан ёки эҳтиётсизлик оқибатида содир этган шахс солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб эътироф этилиши мумкин. Айб субъектив томоннинг асосий белгиси бўлиб, шахснинг қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида содир этган қилмишга ва юз берган оқибатга руҳий муносабатини ифодалайди.

Солиққа оид низоларни маъмурий судда кўришда яъни, низолашилаётган солиқ органинг қарори ёки мансабдор шахснинг хатти-ҳаракати солиқ тўловчи солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлиги билан боғлиқ бўлса, айб исботланиши зарур бўлган предметдир. Айб субъектнинг муносабатидан иборат ақлий ва иродавий-руҳий элементлар йиғиндисини ташкил этгани ҳолда қасд ва эҳтиётсизлик кўринишида бўлади.

Солиқ органлари солиқ тўловчилар ва солиқ агентлари томонидан солиқ тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш жараёнида аниқланган, солиқ кодексида кўриб чиқилиши солиқ органлари ваколатига берилган солиққа оид ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқади ҳамда солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материаллар бўйича қарор қабул қилади. Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича солиқ органи мансабдор шахсининг иш юритишидаги хатти-ҳаракати ҳамда қабул қилган қарори устидан берилган шикоятлар маъмурий суднинг судловига тааллуқли бўлганлиги боис мазкур солиққа оид ҳуқуқбузарликларни диспозитцион белгиларини ва уларни содир этганлик учун жавобгарлик доирасини ўрганиш маъмурий суд фаолияти учун муҳим ҳисобланади.

Ҳар бир шахс солиқ органларининг норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжатлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан, агар ушбу шахснинг фикрига кўра бундай ҳужжатлар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) унинг ҳуқуқларини бузса, шикоят бериш ҳуқуқига эга.

Солиқ тўғрисидаги қонунчиликка ёки идоравий норматив ҳужжатларга мувофиқ тузилган, солиқ органларининг бир ёки бир нечта жисмоний ёки юридик шахсга қаратилган, юридик аҳамиятга молик муайян ҳаракатларни содир этишга ундовчи кўрсатмаси мавжуд бўлган ҳужжат солиқ органининг норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжати деб эътироф этилади. Солиқ органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

Солиқ органининг сайёр солиқ текшируви ёки солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилган қарори юқори турувчи солиқ органи ёки суд томонидан бекор қилинган тақдирда, ушбу қарор бўйича солиқларнинг ва молиявий санкцияларнинг ундирилган (тўланган) суммалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ушбу суммалар ундирилган (тўланган) даврда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган фоизларни инобатга олиб, қайтарилиши (ҳисобга олиниши) лозим.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 4-моддасига кўра, ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун маъмурий судга мурожаат қилишга ҳақли.

Солиқ органларининг ҳужжатлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга берилган шикоятлар қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва ҳал этилади.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 231-моддасига асосан солиқ органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан юқори турувчи солиқ органига ёки судга шикоят қилиниши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 26-27-моддаларида эса мазкур низолар маъмурий судга тааллуқлилиги белгиланган.

Бироқ, МСИЮтКнинг 184-моддасига кўра, агар маъмурий органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан ариза (шикоят) қилиш тўғрисидаги ишлар, уларни кўриб чиқиш қонун билан бошқа давлат органларининг ваколатига киритилмаган бўлса, судда кўриб чиқилиши мумкин.

Солиқ кодекси талабига кўра, Солиқ органининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилган қарорлари устидан суд тартибида шикоят қилиш фақат юқори турувчи солиқ органига шикоят қилинганидан кейингина мумкин бўлади. Бу қоида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори устидан шикоят қилишга нисбатан татбиқ этилмайди.

Агар шикоят бўйича қарор юқори турувчи орган томонидан Солиқ кодексининг 235-моддасида белгиланган муддатларда қабул қилинмаса, солиқ органларининг норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжатлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.

Юқори турувчи солиқ органларининг норматив хусусиятга эга бўлмаган, шикоятларни кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган ҳужжатлари устидан фақат суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.

Демак, Солиқ органларининг ҳужжатлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга шикоят берилганда:

  • солиқ органининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилган қарорлари устидан суд тартибида шикоят қилиш фақат юқори турувчи солиқ органига шикоят қилинганидан кейингина мумкин бўлишига;
  • солиқ кодексининг 235-моддасида белгиланган муддатларда юқори турувчи орган шикоят юзасидан қарор қабул қилмаса, солиқ органларининг норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжатлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкинлигига;
  • юқори турувчи солиқ органларининг норматив хусусиятга эга бўлмаган, шикоятларни кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган ҳужжатлари устидан фақат суд тартибида шикоят қилиниши мумкинлигига;
  • Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжатлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан суд тартибида шикоят қилинишига эътибор қаратишимиз лозим.

Амалиётга назар ташлайдиган бўлсак, Бухоро туманлараро маъмурий суди томонидан “FIR-SHAX-PARRANDA” МЧЖнинг аризасига асосан кўрилган маъмурий ишда Бухоро вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2021 йил 20 август кунидаги 20/1-01076-kт-сонли буйруғи билан “FIR-SHAX-PARRANDA” МЧЖнинг 2021 йил май-июль ойлари давомидаги фаолияти бўйича қўшилган қиймат солиғи тўғри ҳисобланиши ва бюджетга тўланиши бўйича 2021 йил 19 августдан бошлаб 2021 йил 20 сентябргача камерал солиқ текшируви ўтказиш белгиланган.

Бухоро вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан солиқ тўловчи “FIR-SHAX-PARRANDA” МЧЖда камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 2021 йил 19 ноябрь куни қарор қабул қилинган.

Суд мажлиси давомида жавобгар Бухоро вилоят ДСБ вакили Б.М. камерал солиқ текширувидаги Ломан браун (ломан сенди) зотли товуқларнинг тухум бериш ҳосилдорлиги ташқи манба (жаҳон интернет тармоғи) орқали (википедиа) маълумоти ҳисобига олинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолатда солиқ органи томонидан интернет тармоғидаги аниқ манба ҳисобланмаган тахминий (шубҳали) маълумотларга асосланиб, ҳисоб-китобларнинг амалга оширилганлиги ноаниқликларга сабаб бўлган.

Бундан ташқари, солиқ органи томонидан “FIR-SHAX-PARRANDA” МЧЖ раҳбари ёки вакили далолатнома ва баённома тузилиши жараёнига қатнашмаган, яъни солиқ қонунчилигида белгиланган солиқ текшируви ўтказилган шахснинг солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш жараёнида шахсан ва (ёки) ўз вакили орқали иштирок этиш ҳамда солиқ тўловчининг тушунтиришлар бериш имконияти етарли равишда таъминланмаган.

Юқорида кўрсатилган ушбу камчиликлар суд томонидан солиқ органи қарорининг ҳақиқий эмас деб топилишига сабаб бўлган.

Жавобгар Бухоро вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан келтирилган апелляция шикояти Бухоро вилоят маъмурий суди апелляция инстанцияси суди томонидан кўриб чиқилиб, ҳақиқатда солиқ органи томонидан процессуал хатоликларга йўл қўйилганлиги сабабли, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Сўнгги йилларда солиқ текшируви жараёнидаги қонун бузилиш ҳолатлари учун ҳар бир иш бўйича маъмурий судлар судьялари томонидан индивидуал ёндошган ҳолда ҳал қилув қарорлари чиқарилиб, айбдор ходимларга нисбатан хусусий ажримлар чиқариш йўли билан муносабатлар билдирилмоқда.

Бироқ, шундай бўлса-да солиққа оид ҳуқуқбузарликлар, бундан ташқари солиқ текшируви жараёнидаги қонун бузилиш ҳолатлари тўла бартараф этилгани йўқ. Бунинг асосий сабаблари солиқ тизимининг мураккаблиги, беқарорлиги, солиқ юкининг юқорилиги, шунингдек, ишлаб чиқариш ва даромадлилик даражасининг пастлиги каби омиллардир.

Шу сабабли Олий суд раисининг биринчи ўринбосари маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Р.Маҳмудова ташаббуслари билан жорий йил бошидан ташкил этилган семинар-тренинг машғулотлари Олий суднинг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьялари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг тегишли бошқарма бошлиқлари ва мутахассислари иштирокида, савол-жавоб кўринишида ўтказилиб, унда солиқ қонунчилиги тўлиқ ўрганилди.

Бу эса, ўз навбатида, маъмурий судлар судьялари томонидан солиққа оид низоларни ўта синчковлик билан ишни тўлақонли ўрганган ҳолда кўриб чиқишга дастуруламал бўлиб хизмат қилади.

Холов Ихтиёр, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси

СУРОНЛИ ЙИЛЛАР ОРТИДАГИ ҚАДР

Бухоро туманлараро маъмурий суди аризачи Салихов Мухитдин Сатридиновичнинг жавобгар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Бухоро вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш ҳамда имтиёзли гувохнома бериш мажбуриятини юклаш ҳақидаги аризасини кўриб чиқди.

Натижада Бухоро вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси мансабдор шахслари томонидан амалдаги бир қанча қонун ҳужжатлари талаблари бузилган ҳолда фуқаро М.Салиховнинг ҳуқуқлари паймол қилиб келинаётганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолатларга кўра, Бухоро вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топилиб, фуқарога имтиёзли гувохнома бериш мажбурияти юкланиш йўли билан мурожаатчининг ҳақ-ҳуқуқлари тикланди.   

Муҳиддин Мансуров, Бухоро туманлараро маъмурий суди судьяси

СОБИҚ ҲАРБИЙ УЙ-ЖОЙЛИ БЎЛАДИГАН БЎЛДИ

Бухоро туманлараро судида аризачи И.Тўхтамишов, жавобгар Когон шаҳар ҳокимлиги мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларни қонунга хилоф деб топиб, мажбурият юклаш тўғрисидаги қилган аризаси юзасидан маъмурий иш кўриб чиқилди.

Суд муҳокамаси давомида Когон шаҳар ҳокимлиги мансабдор шахслари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4.09.2007 йилдаги ПҚ-694-сонли Қарори талабларига риоя қилмаганликлари аниқланиб, кўп йиллар ҳарбий сохада меҳнат қилиб, меҳнат нафақасига чиққан фуқаро И.Тўхтамишов нинг аризаси қаноатлантирилиб, Когон шахар ҳокимлиги зиммасига Тўхтамишов Иноят Нуруллаевичга хизмат уйи сифатида берилган уй-жойни расмийлаштириб бериш мажбурияти юкланди.

Муҳиддин Мансуров, Бухоро туманлараро маъмурий суди судьяси

МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИДА ХОДИМ ҲУҚУҚЛАРИ

Баъзан танишлар ёки яқинлардан «бошлиғим менга аризангизни ёзинг, сиз ишдан бўшадингиз деди» қабилидаги сўзларни эшитиб қоламиз. Ўз-ўзидан савол туғилади: «Меҳнат жамоасида намунали хулқи билан ажралиб турган, белгиланган вазифаларни ҳалол ва виждонан бажараётган, ҳамкасблари орасида обрў-эътиборга эга, мутахассислиги бўйича лавозимига лойиқ бўлган шахсни бошлиқ ҳеч бир сабабсиз ишдан бўшатиб юбориши мумкинми?»

Хўш, биз ўзимизнинг меҳнат ҳуқуқларимизни қанчалик даражада биламиз: «бошлиқ», яъни иш берувчининг ҳаракатлари асослими, аризани мажбурлаб ёздириш мумкинми, «ишдан бўшаётган шахс», яъни ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари қай тарзда ҳимоя қилинади ва бу борада амалдаги қонунчиликда қандай кафолатлар назарда тутилган?

Меҳнат муносабатлари иш берувчи ва ходим ўртасида тузиладиган меҳнат шартномаси асосида вужудга келади. Меҳнат шартномасида ҳар иккала томоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ кўрсатиб ўтилади. Меҳнат шартномасининг бекор қилиниши иш берувчи ва ходим ўртасида меҳнат муносабатларининг тугатилишига асос бўлади. Меҳнат муносабатларини у ёки бу асос бўйича бекор қилиш масаласини кўриб чиқишда меҳнат шартномаси кимнинг ташаббуси билан бекор қилинганини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга.

Меҳнат шартномасини тарафлардан бирининг ташаббуси билан бекор қилиш асослари Меҳнат кодексининг 100-моддасида (иш берувчининг ташаббуси) ва 99-моддасида (ходимнинг ташаббуси) белгилаб қўйилган. Улар бир-биридан ўзининг алоҳида хусусиятлари билан фарқланади. Қуйида биз меҳнат шартномасини бекор қилишнинг ҳар иккала асоси билан танишиб чиқамиз.

Ходимнинг ташаббуси – «ишдан бўшаётган шахс аризаси» билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби қандай?

Биз, биринчи навбатда, меҳнат шартномасини ходим ташаббуси билан бекор қилишнинг қонуний тартиб-таомилларини аниқлаштириб оламиз. Ходимнинг «ўз хоҳиши билан ишдан бўшаш» сабаблари турлича бўлиши мумкин. Масалан: мансаб пиллапоясида ўсиш имконияти, юқорироқ ҳақ тўланадиган бошқа ишга ўтиш, ходимнинг бажараётган ишидан қониқмаслиги ёки унинг жамоага киришиб кетолмагани, доимий яшаш учун бошқа жойга кўчиш, ўқишга кириш, пенсияга чиқиш ва ҳоказолар.

Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш таомили Меҳнат кодексининг 99-моддасида аниқ ва қатъий белгилаб берилган. Унга кўра, ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам, икки ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақли.

Бундан кўриниб турибдики, ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси ёки муддатли меҳнат шартномасини хоҳлаган пайтда бекор қилиши мумкин.

Ходим ўз аризасида меҳнат шартномасини бекор қилиш сабабини кўрсатиши керакми?

Ходим бирор сабаб кўрсатиб ёки ҳеч қандай сабаб кўрсатмасдан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир. Фақатгина ходим ўз нияти ҳақида иш берувчини икки ҳафта олдин ёзма равишда огоҳлантириши талаб этилади ва бу мажбурий ҳисобланади. Огоҳлантириш муддати тугаганидан сўнг ходим ишни тўхтатишга ҳақли, иш берувчи эса ходимга меҳнат дафтарчасини бериши ва у билан ҳисоб-китоб қилиши шарт.

Меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан белгиланган икки ҳафталик муддатни қисқартирган ҳолда бекор қилиниши мумкинми?

Қонунда қисқартирилган муддатлар назарда тутилмаган. Бироқ Меҳнат кодексининг 99-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугамасдан олдин ҳам бекор қилиниши мумкин. Бундан кўриниб турибдики, иш берувчи ва ходим ўзаро келишсалар, икки ҳафта ўтишини кутиб туриш шарт эмас. Аризанинг матнида ходим меҳнат шартномасини бекор қилишни сўраётган аниқ сана кўрсатилади.

Қонунда белгиланган икки ҳафталик муддат ёки ўзаро келишиб олинган муддат ичида ходим ўз аризаси қайтариб олишга ҳақлими?

Мазкур вазиятда қонунчилик ўзида ходим манфаатлари ҳимоясини мустаҳкамлаб қўйган. Қонунда белгиланган ёки ходим ва иш берувчи келишувига кўра қисқартирилган огоҳлантириш муддати давомида ходим меҳнат шартномаси тугатилгани ҳақида буйруқ чиқарилган бўлишидан қатъи назар, аризасини қайтариб олишга ҳақли. Ходимнинг ўрнига бошқасининг таклиф этилгани унга аризасини қайтариб олишни рад қилишга асос бўлмайди, чунки иш берувчи фақат аввалги ходим ўртасидаги меҳнат шартномасини бекор қилганидан кейингина бу иш (лавозим)га бошқа ходимни таклиф қилишга ҳақли.

Мисол: 2017 йил 30 майда ходим раҳбарга меҳнат шартномасини ўз ташаббусига кўра 2017 йил 1 июндан бекор қилиш ҳақида ариза билан мурожаат қилди. Корхона раҳбари ходим қонунда белгиланган икки ҳафтани ишлаб бериши керак деб ҳисоблаган ҳолда у билан меҳнат шартномасини фақат 2017 йил 13 июнда бекор қилиши мумкинлигини айтди. Ходим бунга рози бўлди ва меҳнат шартномасини иш берувчи томонидан белгиланган муддатда бекор қилиш ҳақида янги ариза ёзди. Аммо огоҳлантириш муддати давомида ходим ўз қарорини ўзгартирди ва 2017 йил 12 июнда берган аризасини қайтариб олди. Бу вазиятда иш берувчи Меҳнат кодексининг 99-моддасида белгилаб қўйилган тартибда ходимнинг ишдан бўшаш тўғрисида ёзган аризаси асосида у билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли эмас. Чунки икки ҳафталик муддат тамом бўлмаган.

Иш берувчи ходимдан икки ҳафталик огоҳлантириш муддати давомида ишлаб беришни талаб қилиши ва у билан тузилган шартномани бекор қилишни рад этишга ҳақлими?

Албатта, иш берувчи, агар унинг бунга асоси бўлса, меҳнат шартномасини қонунда белгиланган икки ҳафталик огоҳлантириш муддатидан аввал бекор қилишни рад этишга ҳақли. Бу вазиятда ходим тўлиқ икки ҳафта иш берувчи учун ишлаб бериши керак. Зеро, бу вақтда иш берувчи мазкур ходим ўрнига янги номзод топиш билан боғлиқ ҳаракатларни амалга оширади.

Иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби қандай?

Юқорида таҳлил қилганимиздек, ходим бирор сабаб кўрсатиб ёки ҳеч қандай сабаб кўрсатмасдан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли ҳисобланади. Бироқ бу ҳуқуқ иш берувчига тегишли эмас.

Меҳнат кодексининг 100-моддасига биноан қуйидаги сабаблардан бирининг мавжудлиги иш берувчи томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишнинг асосли эканини билдиради:

1) технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқаргани ёхуд корхонанинг тугатилгани;­

2) ходимнинг малакаси етарли бўлмагани ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши;

3) ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузгани. Аввал меҳнат вазифаларини бузгани учун ходим интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилган ёхуд унга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган таъсир чоралари қўлланилган кундан эътиборан бир йил мобайнида ходим томонидан такроран интизомга хилоф ножўя ҳаракат содир қилиниши меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузиш ҳисобланади;

4) ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузгани.

Ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузишларнинг рўйхати ички меҳнат тартиби қоидалари; корхона мулкдори билан корхона раҳбари ўртасида тузилган меҳнат шартномаси; айрим тоифадаги ходимларга нисбатан қўлланиладиган интизом ҳақидаги низом ва уставлар билан белгиланади.

Ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бузиши қўпол тусга эгалиги ёки эга эмаслиги ҳар бир муайян ҳолда содир қилинган ножўя ҳаракатнинг оғир-енгиллигига ҳамда бундай бузиш туфайли келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатларга қараб ҳал этилади;

5) ўриндошлик асосида ишламайдиган бошқа ходимнинг ишга қабул қилиниши муносабати билан, шунингдек, меҳнат шартларига кўра ўриндошлик иши чекланиши сабабли ўриндошлар билан меҳнат шартномасининг бекор қилингани;

6) корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномаси мулкдорнинг алмашиши сабабли бекор қилингани;

7) ходимнинг пенсия ёшига тўлгани, қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда.

Меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан фақат юқорида кўрсатилган 7 та асосга кўра бекор қилиниши мумкин. Бошқа асосларга кўра иш берувчи ўз ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли эмас. Амалиётда иш берувчи юқоридаги асослар мавжуд бўлмаган ҳолда ходим билан бирор бир келишмовчиликка дуч келиб қолса, меҳнат шартномасини бекор қилишнинг «осон йўли» – яъни ходимнинг ишдан «ўз аризаси билан» кетиши кераклигини талаб қилади. Бу — қонунга хилоф.

Ходим ишдан бўшаш тўғрисидаги аризани ўз хоҳиши билан эмас, балки иш берувчининг қистови билан ёзган бўлса, ўз ишига тикланиши мумкинми?

Ҳа, албатта. Меҳнат шартномасини бекор қилишга ходим шу корхонадаги ишни ҳақиқатда ташлаб кетиш истагини билдирган ёзма аризасига биноан йўл қўйилади. Судлар даъвогарнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги аризани иш берувчининг қистови натижасида бергани тўғрисидаги важларини синчковлик билан текширишлари лозим (Олий суд Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги «Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида»ги 12-қарорининг 15-банди).

Агар ариза иш берувчининг қистови билан ходимнинг ихтиёрига зид равишда ёзилган бўлса ва буни ходим исботлаб бера олса, меҳнат шартномасини бекор қилиш ғайриқонуний деб топилади ҳамда ходим суд томонидан аввалги ишига тикланади. Ишга тиклаш ҳақидаги низо бўйича ариза ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилингани ҳақидаги буйруқ нусхаси берилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида бевосита судга берилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, меҳнат ва технология интизоми, ички меҳнат тартиби қоидалари, уставлар ва интизом тўғрисидаги қоидаларга риоя қилиш, иш берувчининг қонуний фармойишларини бажариш, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси талаблари ва лавозим йўриқномаларига риоя қилиш ходимнинг меҳнат муносабатларидаги мажбуриятларига киради. Агар ходим белгиланган тартибда ўзининг меҳнат вазифаларини бажарадиган бўлса, унга нисбатан иш берувчи бирор бир ножўя хатти-ҳаракат содир этишга ҳақли эмас. Ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари қонун билан ҳимоя қилинади.

Жалол Садиров, Жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман суди раиси

Перейти к содержимому