Бухоро шаҳар 15-сонли иқтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби
2023 йил 30 март куни Бухоро шаҳар 15-сонли иқтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида Бухоро вилоят маъмурий судининг судьялари Г.Муллабаева, Б.Садуллаев ва Ж.Ҳусенов, вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчилари А.Кодиров, П.Ҳамроев, Бухоро шаҳар 15-сонли иқтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби директори С.Обидов, маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўрибосари Д.Жўраева,
мактаб ўқитувчилари С.Ҳамроқулова, Г.Тошова ва 10-синф мактаб ўқувчилари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Йиғилишда Янги Ўзбекистон – ҳуқуқий демократик давлат: инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари, қонунчиликни янада ривожлантириш истиқболлари тўғрисида, ҳамда мамалакатимизда қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлашнинг асоси сифатида мулк ҳуқуқини суд орқали ҳимоя қилиш Конститутциявий ислоҳотларнинг муҳим устувор йўналиши тўғрисида маърузалар қилинди.
Йиғилишда раислик қилувчи 15-сонли иқтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг директори С.Обидов сўзни очиб, кун тартибидаги масала юзасидан Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси Г.Муллабаевага маъруза учун сўз берди.
Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси Г.Муллабаева қуйидагича маъруза қилди:
2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтадиган Референдумга қўйилаётган Янги Конституциямизнинг 65 фоизи тубдан янгиланаётганлиги, янгиланаётган Конституциямизнинг таъкидга лойиқ жиҳати шундаки, мазкур тубдан янгиланишларнинг барчаси замирида халқимизнинг таклифлари мужассамлиги, янгиланган Конституцияда ўз ифодасини топган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг барчасини халқимиз томонидан таклиф этилгани, бу ғоят эътиборли ва муҳим бўлиб, элимизнинг шиддаткор давр, янги замон руҳига ҳамоҳанг ўзгаришлар ва янгиланишлар билан ҳамнафас онгу тафаккури, сиёсий билими ва дунёқараши, ижтимоий фаоллиги ҳамда ҳаётимизда, жамиятда юз бераётган жараёнларга дахлдорлик ҳисси тубдан ўзгаргани, юксалганидан далолат эканлиги, яъни халқимизнинг ўзи ташаббускор сифатида демократик ислоҳотлар йўлидан бориш тарафдори сифатида роль ўйнаётганлиги ва майдонга чиқаётганлиги ҳақида тўҳталиб, янги Конституцияда суд ҳокимиятининг ваколатлари янада мустаҳкам акс этгани ва кафолатланаётгани, бу эса суднинг фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатлари муҳофазасини таъминловчи мустақил ҳокимият сифатидаги ўрни ва роли тобора ортиб бораётганининг ёрқин намоёни бўлиб, янги даврга хос янгиланишлар жараёнида халқимизнинг судларга бўлган ишончини янада ошириш ва мустаҳкамлаш, суднинг чинакам “Адолат қўрғони”га айланишига эришиши йўлида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар билан боғлиқ эканлигини таъкидлаб ўз сўзини якунлади.
Шундан сўнг, раислик қилувчи маъруза учун сўзни Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси Б.Садуллаевга берди.
Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси Б.Садуллаев кун тартибидаги масала юзасидан сўз олиб, судья Г.Муллабаевани фикрларини қўллаб қувватлашини, ҳақиқатдан ҳам яқинда бўлиб ўтадиган референдумнинг тарихий аҳамияти олдинги конституциявий ўзгаришларда батафсил ёритилмаган ёки мукаммал ўз ифодасини топмаган мезонлар, ҳуқуқлар, эркинликлар, кафолатлар янгиланаётган Конституцияда ижтимоий ҳаёт, сиёсий жараёнлар, иқтисодий ислоҳотларга ҳамоҳанг мукаммал акс этганлиги, бугунги тараққиёт ва цивилизация жараёнлари халқнинг орзу-умидлари, тафаккури, хоҳиш-иродаси Янги Конституцияда халқ фикри, таклиф ва истаклари асосида ифода топганлиги эканлиги, бир сўз билан айтганда, янги Конституция Янги Ўзбекистоннинг истиқбол йўлидаги одимларни дадил босиб ўтишида мустаҳкам кафолат, замин бўлиб хизмат қилишини, халқимизнинг турмуш тарзини юксалтириш, инсон омили ва унинг қадр-қиммати ҳуқуқлар, эркинликлар, кафолатлар сифатида янгиланаётган Конституциядан ўрин олгани, шундай экан, ўзини юрт равнақи, мамлакат тақдири, эртанги истиқбол ва тараққиёт одимларига дахлдор билган ҳар бир юртдошимиз муҳим жараён 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишда ўзини бурчли эканлигини хис қилиши ҳақида тўхталиб, ўз фикрини якунлади.
Шундан сўнг, раислик қилувчи маъруза учун сўзни Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси Ж.Ҳусеновга берди.
Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси Ж.Ҳусенов кун тартибидаги масала юзасидан сўз олиб, ҳақиқатдан ҳам мамлакатимизда суд тизимини демократлаштириш, судлар фаолияти шаффофлигини таъминлаш, аҳоли билан мулоқотни кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчилик ролини кучайтиришга қаратилган салмоқли ишлар бажарилаётганлиги, ушбу ишлар янгиланаётган конституциямизда хам ўз аксини топаётганлиги, конституцияни янгилашга зарурат бу мамлакатимиз катта давлатга айланаётганлиги, аҳолимиз 2040 йилга бориб 50 миллионга етиши, уларнинг ярмидан кўпи ёшлар бўлиши ва уларга муносиб шароит яратишда қуйидагилар кераклиг, яъни барқарор иқтисодиёт, хавфсиз давлат, самарали бошқарув, ижтимоий кафолатлар – булар ва бошқа кўпдан-кўп муаммолар ечими мустаҳкам ҳуқуқий пойдеворни – Ўзбекистоннинг янгиланаётган конституциясини тақозо этишини, Янгиланаётган Конституция матни олимлар аввалги конституцияга ўхшаб олимлар томонидан кабинетларда ёзилмаганлиги, балки, аввал халқимизнинг фикри, таклифлари 2 босқичда ўрганилгани, шундан сўнг Конституция лойиҳаси тайёрлангани, авваллари Конституция қабул қилишда дастлаб лойиҳа ишлаб чиқилиб, кейин халқ муҳокамасига қўйилгаи, янгиланаётган Конституция тараққий этган давлат – Янги Ўзбекистонни қуриш ғояси атрофида бутун жамиятимизни жипслаштиргани, бу лойиҳа том маънода халқ Конституцияси бўлаётганлигидан далолат бериши ҳақида тўхталиб, ўз фикрини якунлади.
Шундан сўнг, раислик қилувчи маъруза учун сўзни Бухоро вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси А.Қодировга берди.
Бухоро вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси А.Қодиров кун тартибидаги масала юзасидан сўзни давом эттириб, юқоридаги фикрларга қўшилган холда, янгиланаётган конституциямиз юқорида таъкидланганидек таклифлар 2-босқичда амалга оширилгани, биринчи босқичда 60.000 дан ортиқ таклифлар келиб тушганлиги, ушбу таклифларнинг ҳар тўрттасидан биттаси конституциямиздан жой олгани, иккинчи босқичда эса 150.000 дан ортиқ таклифлар келиб тушганлиги, конституция лойиҳаси билан оммавий ахборот воситалари, интернет армоқлари орқали лойиҳа 5 миллион аҳолимиз танишиб чиққанлиги, шуубилан бирга 10.000 та қўшимча таклифлар келиб тушганлиги, ойиҳани тайёрлашда ҳалқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар ва 190 дан ортиқ давлатлар тажрибаси ўрганилгани ва мазкур лойиҳа 6 турдаги экспертизадан ўзтказилгани, амалдаги конституциямиз моддадан иборат бўлган бўлса янгиланаётган конституциямизда 155 та моддага етказилгани, амалдаги конституциямизда жами 275 та нормалар белгиланган бўлса янгиланаётган конституциямизда 434 та нормалар киритилганлиги, бу эса юқорида айтиб ўтилганидек янги конституция лойиҳаси амалдаги конституциямизнинг 65 фоизи ўзгартирилаётганидан далолат беришини, қувонарлиси эса янгиланаётган конституциямизнинг 65 фоиз матни халқимизнинг таклифлари асосида янгилангани экани, конституция лойиҳасида Ўзбекистон ижтимоий давлат деб белгиланаётганлиги, яъни бунда таълимга эътибор ва кафолатлар кенгайтирилаётгани, таълим ва илм-фанга оид нормалар қариийб 2 баробарга ошаётгани, давлат олийгоҳларида давлат ҳисобилан ўқиш белгиланаётгани, яъни грантлар сони 2 бараварга кўпайиб 40.000 тага етганлиги, магистратура учун эса 5 бараварга кўпайганлиги, бундан ташқари, бепул бошланғич профессионал таълим берилаётгани, яъни бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим кафолатланаётганлиги, шунингдек, инклюзив таълим конституцияга киритилаётгалиги, яъни ногиронлиги бор болажонларимизга ўз тенгдошлари билан бир хил таълим олиши учун барча шароитлар яратилаётгани, яна бир асосий ўгариш бу ўқитувчиларнинг қадр-қиммати ҳимоя қилинаётганлиги, яъни давлат ўқитувчиларнинг шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жихатдан ўсиши тўғрисида ғамҳўрлик қилиш мустаҳкамаланаётганлиги, шунингдек, фарзандлари таълим олиши ота-она мажбуриятига кираётгани, яъни энди ота-оналар фақат фарзандлари тарбиясига эмас, балки унга қўшимча равишда фарзандларига таълим бериш, уларни баркамол вояга етказиш ҳам ота-она мажбурияти сифатида белгиланаётганлиги, бундан ташқари, болалар меҳнати таъқиқланаётганлиги,яъни болалар меҳнатининг боланинг соғлигига, хавфсизлигига, аҳлоқига, ақлий ва жисмоний ривожланишига хавф солувчи , шу жумладан, унинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шакллари таъқиқланаётганлиги, бундан ташқари, янгиланаётган конституциямизда Ўзбекистон-ҳуқуқий давлат деб белгиланаётганлиги, яъни Ўзбекистонда ўлим жазоси таъқиқланганлиги, инсонни ҳаётдан хатто давлат хам маҳрум этишга ҳақли эмаслигини кафолатламоқдалиги, шунингдек, ҳеч ким суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмаслиги, бу эса тергов органларининг инсонларни ноқонуний ҳибсга олиш, асоссиз қамоққа олиш ва сақлашга йўл қўймаслигига асос бўлишини, етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиб бериши, яъни ҳар ким давлат органларининг, мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиши ҳуқуқига эга эканлиги қайд этилаётгани, айбсизж инсонлар жазога тортилиши мумкин эмаслиги, яъни агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги кафолатланмоқдалиги ҳақида фикрларини билдириб, ўз сўзини якунлади.
Шундан сўнг, раислик қилувчи маъруза учун сўзни Бухоро вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси П.Ҳамроевга берди.
Бухоро вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси П.Ҳамроев кун тартибидаги масала юзасидан сўз олиб, янгиланаётган конституцияда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлигига хам алохида эътибор қаратилгани, жумладан, шахснинг судланганлиги унинг қариндошларига таъсир қилмаслиги, яъни шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлари унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги мустаҳкамланаётганлиги, шунингдек, ҳар ким ўз шахсига оид маълумотларни ҳимоя қилиши – нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги мустаҳкамланганлиги ва яна бошқа холатлар ҳақида тўхталиб, ўз сўзини якунлади.
Бундан ташқари кун тартибидаги масала юзасидан Бухоро шаҳар
15-сонли иқтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби инглиз тили фани ўқитувчиси С.Ҳамроқулова ҳам ўзининг фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Йиғилиш иштирокчилари томонидан берилган саволларга аниқ, содда мазмунда тушунтириш берилиб, уларнинг фикр ва мулоҳазалар инобатга олинди.