“Talisangobod” фермер хўжалиги раҳбари И.Пировнинг “YouTube” ижтимоий тармоғидаги“OTABEK DJURAYEV” каналида эфирга берилган “Бухоро вилоят ҳокими ва прокурори собиқ ҳокимни жиноятини яшириб келди энди мен бу жиноятларни фош қиламан” номли видеомурожаати юзасидан Бухоро вилоят маъмурий судининг расмий муносабати

Аризачи Шофиркон туман прокурори (“Talisangobod” фермер хўжалиги манфаатида) судга мурожаат қилиб, жавобгар Шофиркон туман ҳокимининг 2019 йил 29 январь кунидаги 722-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Бухоро туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 23 сентябрь кунидаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, жавобгар Шофиркон туман ҳокимининг 2019 йил 29 январь кунидаги 722-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган (судья М.Мансуров).

Бухоро вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2023 йил 4 апрелдаги қарори билан Бухоро туманлараро маъмурий судининг
2022 йил 23 сентябрь кунидаги аризачи Шофиркон туман прокурорининг (“Talisangobod” фермер хўжалиги манфаатида) аризасига асосан қабул қилинган ҳал қилув қарори бекор қилиниб, маъмурий иш бошқа таркибда янгидан кўриш учун Бухоро туманлараро маъмурий судига юборилган (маърузачи судья Б.Садуллаев).

Бухоро туманлараро маъмурий судининг 2023 йил  24 майдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, жавобгар Шофиркон туман ҳокимининг 2019 йил 29 январдаги 722-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган (судья У.Кадиров).

Бухоро вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2023 йил 26 июлдаги қарори билан Бухоро туманлараро маъмурий судининг 
2023 йил  24 май куни қабул қилинган ҳал қилув қарори бекор қилиниб, аризачи Шофиркон туман прокурорининг Шофиркон туман ҳокимининг 2019 йил 29 январдаги 722-сонли  қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинга н (маърузачи судья Г.Муллабаева).

Бухоро вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2023 йил 26 сентябрдаги ажрими билан аризачи И.Пировнинг Бухоро вилоят маъмурий суди апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 26 июлдаги қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб, қарорни бекор қилиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган (маърузачи судья Ж.Ҳусенов).

Бундан ташқари, аризачи Шофиркон туман фермер деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (“Talisangobod” фермер хўжалиги манфаатида) судга мурожаат қилиб, жавобгар Шофиркон туман ҳокимининг 2019 йил 28 январдаги “Тумандаги “Talisangobod” фермер ҳўжалигига ажратилган ер майдонини бир қисмини туман ҳокими заҳира ер ҳисобига қайтариш тўғрисида” ги 301-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Бухоро туманлараро маъмурий судининг 2024 йил 28 февраль кунидаги ҳал қилув қарори билан аризачининг аризасини қаноатлантириш рад этилган (судья Б.Самиев).

Бухоро вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2024 йил 17 апрелдаги қарори билан Бухоро туманлараро маъмурий судининг
2024 йил 28 февраль кунидаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган (маърузачи судья Ж.Ҳусенов).

Тарафларга юқоридаги суд қарорлари ва ажримига нисбатан шикоят бериш тартиби тушунтирилган.

Ҳозирда 2024 йилнинг 29 апрель холатига Бухоро вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2023 йил 26 июлдаги қарори, Бухоро туманлараро маъмурий судининг 2024 йил 28 февраль кунидаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг
2024 йил 17 апрелдаги қарори қонуний кучида эканлиги маълум қилинади.

Бухоро вилоят маъмурий судининг матбуот хизмати

Бухоро вилоят ва Бухоро туманлараро маъмурий суди томонидан 2024 йил 1-чораги мобайнида давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларининг ноқонуний чиқарилганлиги учун бекор қилинган қарорлари тўғрисида маълумот

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 ноябрдаги “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган давлат дастури тасдиқланган бўлиб, унга кўра маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида коррупциянинг олдини олиш борасида суд органлари зиммасига муҳим вазифа юклатилган.
Хусусан, судлар томонидан давлат органлари ва ташкилотларнинг, уларнинг мансабдор шахсларининг бекор қилинган ноқонуний қарорлари тўғрисидаги маълумотларни жамоатчилик учун очиқлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар ташкил қилиш, судлар томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахсларининг ноқонуний чиқарилганлиги учун бекор қилинган қарорлари тўғрисидаги маълумотларни судларнинг расмий веб сайтларида ва Telegram–каналларида эълон қилиб бориш белгиланган.
Бухоро туманлараро маъмурий суди томонидан 2024 йил 1-чораги мобайнида давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларининг чиқарилган қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида жами 122 та маъмурий ишлар кўрилган бўлиб, ушбу ишлардан 18 таси Солиқ органлари, 14 таси Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, 7 таси туман (шаҳар) ҳокимликлари, 1 таси Мажбурий ижро бюролари ва 1 таси Монополигяа қарши курашиш қўмитаси мансабдор шахсларининг қарорлари ҳақиқий эмас деб топлган.
Шунингдек, 2024 йилнинг 1-чораги давомида вилоят судининг апелляция, кассация ва тафтиш инстанциялари томонидан Солиқ органлари мансабдор шахсларининг 3 та қарорлари, туман (шаҳар) ҳокимларининг 1 та, Мажбурий ижро бюроси органлари мансабдор шахсларининг 2 та қарорлари ноқонунийлиги боис ҳақиқий эмас деб топилганлиги маълум қилинади.
Мазкур тоифадаги маъмурий ишларнинг 2 таси видеоконференцалоқа режими орқали очиқ суд мажлисида мазмунан кўрилган.
Суд мажлисларида аниқланган ва мансабдор шахслар (жавобгар) томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусида бундай ҳолатларга йўл қўйишнинг олдини олиш мақсадида мазкур тоифадаги кўриб тамомланган ишлар юзасидан жами 12 та хусусий ажримлар чиқарилиб, тегишли давлат органларига муҳокама қилиш учун юборилган.

СУД ИШЛАРИГА ДОИР МУРОЖААТЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШДА ФУҚАРОЛАР МАНФААТЛАРИ БИРЛАМЧИ

Бухоро вилоят маъмурий суди томонидан 2024 йилнинг
1-чорагида мурожаатларга ўз вақтида ҳамда асослантирилган жавоб берилишини назорат қилиб бориш, узоқ муддат кўрилаётган, фуқаролар ва юридик шахслар вакилларининг кўп эътирозлари, веб-порталлар орқали келиб тушган мурожаатларни тўлиқ таҳлили, бир масала юзасидан такрорий келиб тушган мурожаатларни сабабларини аниқлаш ва уларни зудлик билан бартараф этилишини таъминлашга эътибор қаратилди.

Келиб тушган барча мурожаатларни ҳал этишда асосий эътибор ариза ва шикоятлар фуқаролар, юридик шахслар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқлари ва манфаатларини тиклаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, одил судловни таъминлаш ва судлар фаолиятини янада яхшилашнинг муҳим омилларидан бири эканлигига қаратилган.

Хусусан, 2024 йилнинг 1-чорагида Бухоро вилоят ва туманлараро маъмурий судларига умумий мазмунда 58 та (вилоят маъмурий судига 21 та, туманлараро маъмурий судига 37 та) мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 53 та мурожаат масъул ижрочи ва ходимлар томонидан ўрганилиб белгиланган муддатда жавоб хатлари берилган, 5 та мурожаат эса тааллуқлилиги бўйича юборилган.

Ўрганиб жавоб берилган умумий мазмундаги
53 та мурожаатдан 11 таси суд ҳужжатидан, 2 таси эса суд ҳужжати ижроси юзасидан норозилигини билдирган бўлса, 40 таси бошқа мазмундаги мурожаатлар ҳисобланади.

Ушбу 53 та мурожаатнинг 17 тасига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш йўли билан ёзма равишда ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлиб, қолган 36 та мурожаат қаноатлантирилган.

Бундан ташқари, 2024 йилнинг 1-чорагида вилоят маъмурий судига Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхонаси орқали жами 76 та (шундан виртуал қабулхона орқали 67 та, Халқ қабулхонаси орқали 9 та) мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 62 та мурожаатга масъул ижрочи ва ходимлар томонидан ўрганиб жавоб берилган, 14 та мурожаат эса ўрганиш жараёнида эканлиги ва жавоб бериш муддатлари мавжудлиги сабабли қолдиқда қолмоқда.

Ўрганиб жавоб берилган 62 та мурожаатдан 44 таси суд ҳужжатидан, 1 таси эса суд ҳужжати ижроси юзасидан норозилигини билдирган бўлса, 17 таси бошқа мазмундаги мурожаатлар ҳисобланади.

Ушбу 62 та мурожаатнинг 55 тасига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш йўли билан жавоб берилган бўлиб, 3 та мурожаат қаноатлантирилган ва 3 та мурожаат асоссиз бўлгани сабабли рад қилингани ҳақида мурожаат муаллифига жавоб хатлари юборилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг ишонч телефони орқали суд ҳужжатидан норози эканлиги ҳақидаги 2 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожатларга ҳам белгиланган муддатда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш йўли билан жавоб хатлари юборилиши таъминланган.

Бухоро вилоят ва туманлараро маъмурий суди судьялари ва раислари томонидан шахсий, сайёр ва халқ қабулхоналари орқали жами 224 та фуқаролар, юридик шахслар ва тадбиркорлик субъектлари вакилларининг оғзаки мурожаатлари асосида қабул жараёнлари ташкил этилган бўлиб, шундан 110 таси вилоят маъмурий суди раиси ва судьялари томонидан, 114 таси туманлараро маъмурий суди раиси ва судьялари томонидан амалга оширилган. Мазкур қабулларнинг 9 таси сайёр, 19 таси халқ қабулхоналари ва 196 таси бевосита суд биносида бўлиб ўтган.

Қабул жараёнларидаги оғзаки мурожаатларнинг мазмуни таҳлил қилинганида 224 та мурожаатнинг 44 таси суд ҳужжатларидан, 2 таси суд ҳужжатлари ижроси юзасидан норози бўлган бўлса, 178 таси бошқа мазмундаги мурожаатлар ҳисобланиб, мазкур мурожаатларнинг барчасига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш йўли билан оғзаки равишда ҳуқуқий тушунтириш бериш орқали ҳал қилинган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича вилоят маъмурий суди раисининг буйруғи билан бириктирилган масъул ижрочи ва масъул ходимлар томонидан бу борада амалга оширилган ишлар ҳар чоракда умумлаштириб борилиши таъминланмоқда.

Озод Ражабов, Бухоро вилоят маъмурий суди судьяси

Дилшод Абдуллаев, Бухоро вилоят маъмурий суди судья катта ёрдамчиси

Бухоро вилояти маъмурий суди томонидан Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган спорт мусобақалари ўтказилди

Суд ходимлари ўртасида соғлом турмуш-тарзини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган спортнинг шахмат ҳамда стол тенниси турлари бўйича турнирда Бухоро вилоят ҳамда туманлараро маъмурий судининг судья ва ходимлари иштирок этдилар.

Наврўз умумхалқ байрами тадбирлари доирасида ўтказилган ушбу мусобақаларда иштирокчилар ақлий салоҳиятларини шахмат беллашувларида синовдан ўтказган бўлсалар, стол тенниси баҳсларида эпчиллик ва чаққонликларини намоён этдилар.

Беллашувлар қизиқарли ва муросасиз вазиятларга бой бўлди. Дастлаб ҳар бир спорт тури бўйича кучлилар саралаб олиниб, кейинги босқичда ўзаро беллашдилар. Мусобақаларнинг ярим финал, финал баҳсларида эса барча рақибларини мағлуб этган спортчилар куч синашиб, ғолиблик шоҳсупасига кўтарилдилар.

Мусобақанинг тантанали тақдирлаш маросимида вилоят маъмурий судининг раиси ғолибларга диплом, медаллар ва эсдалик совғаларини топширди.

Бухоро вилоят маъмурий суди судьяси Д.Чориев

Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 2024 йил
15 мартдаги “Умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисида”ги
59-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоят ҳамда туманлараро маъмурий судлари томонидан 2024 йил 16 март куни “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида хайрия ҳашари ўтказилиб,  мазкур хайрия ҳашарида судья ва суд тизими ходимлари суд биноси ҳовлисида дарахтларни оқлаш, уларга шакл бериш, суд биноси ҳудудини, ён-атрофи ва ҳовлисини, ариқлар, кўча ва йўлакларини тозалаш ва кўчатлар экиш ишлари амалга оширилди.

Мазкур ободонлаштириш жараёнида Бухоро шаҳридаги мутасадди идоралар билан ҳамкорликда махсус техникаларни жалб қилган холда тўпланган чиқиндиларни белгиланган жойларга олиб чиқилиши таъминланди.

Бухоро вилоят маъмурий суди судьяси Б.Садуллаев

Бухоро вилоят маъмурий суди томонидан жойларда ҳуқуқий тарғиботлар амалга оширилмоқда

Жорий йилнинг 23 февраль куни Бухоро вилоят маъмурий суди судьялари Д.Ш.Чориев ҳамда Б.И.Ибрагимовлар томонидан Бухоро шаҳар солиқ инспекцияси ҳамда Бухоро вилоят адлия бошқармасида, қонунчиликка қиритилаётган ўзгартиришлар ҳамда қабул қилинаётган янги қонунларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди.
50 нафардан ортиқ солиқ инспекцияси ҳамда адлия органи ходимлари иштирок этга ушбу давра суҳбатида, Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 январь кунидаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-Процессуал Кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий Жавобгарлик Тўғрисидаги Кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги,
2024 йил 1 февраль кунидаги “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги, 2024 йил
2 февраль кунидаги “Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида”ги қонунлари мазмун-моҳияти муҳокама қилинди. Давра суҳбати савол-жавобларга бой тарзда ўтиб, йиғилиш қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.

Шунингдек, бу каби тадбирлар давом эттирилмоқда. Жумладан, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьялари Д.Ш.Чориев, Б.И.Ибрагимов, О.Ражабов ҳамда Бухоро туманлараро маъмурий судининг судьяси Б.Т.Самиевлар шу куннинг ўзида Ромитан туман иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда Пешку туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 9 январдаги “Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони,  Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 12 декабь кунидаги “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ва “Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги Кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикасининг
2023 йил 27 декабрь кунидаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 12 январь кунидаги “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонуни мазмун-моҳияти бўйича тарғибот ишларини амалга оширди.

ДАСТЛАБКИ ҲИМОЯ ЧОРАЛАРИ-У ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДАҚЎЛЛАНИЛАДИ!?

Маъмурий суд ишларини юритишда дастлабки ҳимоя чораларини қўллаш асослари Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси билан тартибга солинади. Унга кўра, маъмурий иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар аризачининг ёки манфаатида ариза берилган шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилишининг аниқ хавфи мавжуд бўлса, шунингдек, аризачининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бундай чоралар кўрмай туриб, ҳимоя қилиш мумкин бўлмаса ёки қийин бўлса ишда иштирок этувчи шахснинг аризасига кўра суд томонидан дастлабки ҳимоя чораларини кўрилиши мумкин.

Бундан ташқари, маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг ва улар мансабдор шахсларининг қонунчиликка мувофиқ бўлмаган ҳамда фуқароларнинг ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талабни кўриб чиқишда суд аризачининг аризасига кўра дастлабки ҳимоя чораларини кўриши шартлиги белгиланган.

Дастлабки ҳимоя чораларини кўришга маъмурий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида йўл қўйилади.

Жавобгарга муайян ҳаракатларни амалга оширишни тақиқлаш, бошқа шахсларга низо предметига тааллуқли бўлган муайян ҳаракатларни амалга оширишни тақиқлаш, мол-мулкни реализация қилишни тўхтатиб туриш, маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг низолашилаётган ҳужжати ижросини тўлиқ ёки қисман тўхтатиб туриш ва жавобгарнинг мол-мулкини ёки пул маблағларини хатлаш кабилар дастлабки ҳимоя чоралари сифатида қўлланилади.

Суд томонидан бир вақтнинг ўзида бир нечта дастлабки ҳимоя чоралари кўрилиши мумкин.

Дастлабки ҳимоя чоралари арз қилинган талабга мос бўлиши керак.

Судга ариза (шикоят) билан бир вақтда ёки иш юритиш жараёнида ҳам дастлабки ҳимоя чораларини кўриш тўғрисидаги ариза берилиши мумкин. Ушбу аризада ариза берилаётган суднинг номи, тарафларнинг номлари (фамилияси, исми ва отасининг исми), жойлашган ери (почта манзили) ёки яшаш жойи, талаб предмети, дастлабки ҳимоя чорасини кўриш зарурлигининг асослантирилганлиги, аризачи кўришни сўраётган дастлабки ҳимоя чорасининг тури ва илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати кўрсатилган бўлиши талаб қилинади. Ушбу турдаги аризалар аризачи ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Агар ариза вакил томонидан имзоланган аризага ишончнома ёки унинг аризани имзолашга бўлган ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжат илова қилиниши лозим.

суд томонидан дастлабки ҳимоя чораларини кўриш тўғрисидаги ариза аризани (шикоятни) иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш жараёнида ишда иштирок этувчи шахсларни иштирокисиз, яъни уларни хабардор қилмасдан кўриб чиқилади. Агар бундай ариза суд мажлиси вақтида тақдим этилса, у шу мажлисда кўриб чиқилади. Бордию, дастлабки ҳимоя чораларини кўриш тўғрисидаги ариза иш юритиш жараёнида берилган бўлса, у келиб тушганидан кейинги кундан кечиктирмай кўриб чиқилади.

Дастлабки ҳимоя чораларини кўриш тўғрисидаги аризани кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилиб, унинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади.

Дастлабки ҳимоя чораларини кўриш ҳақидаги ёки дастлабки ҳимоя чораларини кўришни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Шикоят берилиши (протест келтирилиши) ажримнинг ижросини тўхтатиб қўймайди.

Дастлабки ҳимоя чораларини кўриш тўғрисида чиқарилган ажрим дарҳол ижро қилинади.

  Б.Садуллаев, Бухоро вилоят маъмурий суди судьяси

  Д.Абдуллаев,   Бухоро вилоят маъмурий суди cудья катта ёрдамчиси

Қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳамда давлат органлари, мансабдор шахслар фаолиятининг асосий мақсади инсон қадрини таъминлашдан иборатдир

Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 20-моддасида “Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди”, деган норма мустаҳкамланган.

Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. Имтиёзлар фақат қонунга мувофиқ белгиланади ва ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт. Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқдир.

Инсоннинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир ҳамда улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди. Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак. Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади. Ҳар бир инсон ўз шахсини эркин камол топтириш ҳуқуқига эга. Ҳеч кимга унинг розилигисиз қонунчиликда белгиланмаган мажбурият юклатилиши мумкин эмас. Инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги шарт. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари фақат қонунга мувофиқ ва фақат конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш мақсадида зарур бўлган доирада чекланиши мумкин.

Бухоро вилоят маъмурий суди судьяси Жалолиддин Ҳусенов

Давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги давлат ва унинг суверенитетининг муҳим шарти

Ҳозирги таҳликали даврда давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш принципига амал қилиш – ташқи сиёсатда барқарорликни таъминлашнинг муҳим омилидир. Давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги принципи деярли барча давлатлар, шу жумладан, Германия, Франция каби давлатлар конституцияларида ўз ифодасини топган.

Давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги принципи дастлаб, 1945 йилда қабул қилинган БМТ Уставида белгиланган, кейинчалик БМТ, ЕХҲТ, ШҲТ ва бошқа халқаро ташкилотларнинг ҳужжатларида, хусусан, БМТ Уставига мувофиқ давлатлар ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ҳамкорликка оид халқаро ҳуқуқ тамойиллари тўғрисидаги Декларацияда (1970 йил) такомиллаштирилган. Мазкур принципга кўра, ҳар қандай давлат бошқа давлатнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиши, унинг суверенитети, миллий бирлиги ва ҳудудий яхлитлигини қисман ёки тўлиқ бузишга қаратилган ҳар қандай ҳаракатлардан ўзини тийиши лозим. Бундан ташқари, давлатлар ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа субъектлари бирор-бир давлат ҳудудига, унинг бир қисмига ёки ресурсларига куч билан ёки куч ишлатиш таҳдиди билан бевосита ёхуд билвосита тажовуз қилмасликлари шарт. Бунда давлатлар алоҳида давлат ҳудуди ёки унинг бир қисмига зиён етказувчи ҳар қандай ҳаракатлардан тийилишлари ва бузғунчи давлатларни қўллаб-қувватламасликлари лозим. Ҳудудий яхлитлик принципига мувофиқ, нафақат Ўзбекистон бошқа давлатларни, балки бошқа давлатлар ҳам мамлакатимиз чегаралари дахлсизлигини ҳурмат қилиши лозим.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан Покистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида протокол “Ҳамкорлик тўғрисида” 2015 йил 17 ноябрь, Тошкент, Ўзбекистон Республикаси учун 2015 йил 17 ноябрдан кучга кирган.

Протоколда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Покистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари, ўзаро қизиқиш уйғотадиган минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилиш мақсадида маслаҳатлашувлар ўтказадилар. Томонлар ушбу Протоколнинг 1-моддасида кўрсатилган масалалар бўйича маслаҳатлашувларни доимий асосда навбат билан Ўзбекистон ва Покистонда ёки халқаро тадбирлар доирасида ўтказадилар. Делегациялар даражаси, маслаҳатлашувлар кун тартиби ва муддатлари дипломатик каналлар орқали келишилади. Маслаҳатлашувлар қуйидаги масалаларни қамраб олиши мумкин:

а) ўзаро консуллик алоқалари;

б) икки томонлама битимларнинг бажарилиши бўйича ахборот алмашиш;

в) ўзбек-покистон муносабатларининг шартномавий-ҳуқуқий базасини инвентаризация қилиш.

Томонлар ўз ваколатлари доирасида иккала мамлакатнинг давлат бошқарув органлари ва муассасалари, шунингдек жамоатчилик ва илмий ташкилотлари ўртасида бевосита алоқаларнинг ўрнатилиши ва ривожланишига кўмаклашадилар. Томонлар ҳар икки мамлакат давлат муассасалари томонидан ўтказиладиган халқаро муносабатлар ва халқаро ҳуқуқ соҳасида малака ошириш ва махсус курслар ташкил этиш орқали ўз дипломатлари тажрибаси ва малакасини оширишда ўзаро кўмаклашадилар. Томонларнинг халқаро конференциялар ва учрашувларда иштирок этаётган вакиллари, шунингдек учинчи давлатлар, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлардаги икки давлат дипломатик миссиялари ўзаро қизиқиш уйғотадиган масалалар бўйича маслаҳатлашувлар олиб боришлари мумкин.

Бухоро вилоят маъмурий суди судьяси Жалолиддин Ҳусенов

Ижтимоий бирдамлик – ижтимоий давлатнинг муҳим белгиси

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 10-моддасида, “Ўзбекистон халқини миллатидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади”, – деб белгиланган.

Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши белгиланган.

Жамиятда ижтимоий бирдамлик одамларни ўзаро бирлаштириб, жамиятдаги муаммоларни биргаликда, бир ёқадан бош чиқариб, аҳил бўлиб ечиш, айниқса, эҳтиёжманд аҳолини иқтисодий қўллаб-қувватлашда ҳам намоён бўлади.

XIX аср охири XX аср бошларида пайдо бўлган ижтимоий бирдамлик назарияси асосида келиб чиққан бўлиб, Германия, Франция, Италия, Испания ва Польша каби мамлакатлар конституцияларида давлат фаолиятининг асосий принципларидан бири сифатида мустаҳкамланган. Мазкур принцип жамият ҳаётида тинчлик, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик туйғусини мустаҳкамлашга, умумхалқ манфаатларини юзага чиқаришга, пировардида одамлар ўртасида ижтимоий бирдамликни ривожлантиришга хизмат қилади. Ижтимоий бирдамлик жамиятда ҳеч бир инсоннинг ўз муаммолари билан ёлғиз қолиб кетмаслигини ҳамда инсонларни бир-бирига ўзаро ёрдам кўрсатишига асосланган ривожланишни таъминлайди. Ушбу принцип фуқаролар ўртасида ўзаро ҳурмат, ишонч туйғусини уйғотиб, инсон – жамият – давлат манфаатлари йўлида белгиланган вазифаларни бажаришда яқиндан ҳамкорликни таъминлайди.

Бухоро вилоят маъмурий суди судьяси Озоджон Ражабов

Давлат ўз фаолиятини жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида амалга ошириши

Конституциямизнинг 7-моддасида, “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир. Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган органлар томонидангина амалга оширилади. Конституцияда назарда тутилмаган тартибда давлат ҳокимияти ваколатларини ўзлаштириш, ҳокимият органлари фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш, ҳокимиятнинг янги ва мувозий таркибларини тузиш Конституцияга хилоф ҳисобланади ва қонунга биноан жавобгарликка тортишга асос бўлади”, – деб белгиланган.

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ижтимоий давлат принциплари асосида инсон қадрини юксалтириш, камбағалликни қисқартириш, ҳар бир кишини кафолатли даромад манбаи билан таъминлаш каби барқарор ривожланишга эришишга қаратилгандир. Шу боис янги таҳрирдаги Конституциямиз лойиҳасининг 14-моддаси “Давлат ўз фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари асосида амалга оширади”, деган мазмунда баён этилиб, барқарор ривожланишни таъминлаш давлат фаолиятининг асосий вазифаси сифатида белгиланмоқда. Ушбу норма киритилишининг зарурати, энг аввало, республикада барча соҳаларнинг барқарор ривожланишини таъминлаш ҳамда давлат бюджетини шакллантиришда, солиқларни белгилашда, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишда давлатнинг халқ олдидаги вазифаларини етарли даражада бажаришдан иборатдир. Давлат ўз фаолиятини жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида амалга оширади деб белгиланишида ижтимоий давлат ғояси ўз ифодасини топаётганлигини кўриш мумкин.

Бухоро вилоят маъмурий суди судьяси Озоджон Ражабов

Бухоро вилоят ва Бухоро туманлараро маъмурий суди томонидан 2023 йил мобайнида давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларининг ноқонуний чиқарилганлиги учун бекор қилинган қарорлари тўғрисида маълумот

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 ноябрдаги “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган давлат дастури тасдиқланган бўлиб, унга кўра маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида коррупциянинг олдини олиш борасида суд органлари зиммасига муҳим вазифа юклатилган.
Хусусан, судлар томонидан давлат органлари ва ташкилотларнинг, уларнинг мансабдор шахсларининг бекор қилинган ноқонуний қарорлари тўғрисидаги маълумотларни жамоатчилик учун очиқлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар ташкил қилиш, судлар томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахсларининг ноқонуний чиқарилганлиги учун бекор қилинган қарорлари тўғрисидаги маълумотларни судларнинг расмий веб сайтларида ва Telegram–каналларида эълон қилиб бориш белгиланган.
Бухоро туманлараро маъмурий суди томонидан 2023 йил мобайнида давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларининг чиқарилган қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида жами 312 та ҳал қилув қарорлари қабул қилинган бўлиб, ушбу ишларнинг 70 тасини Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, 60 тасини туман (шаҳар) ҳокимликлари, 158 тасини Солиқ органлари, 1 тасини адлия бўлими, 2 тасини Қурилиш ва уй-жой бошқармаси, 20 тасини Мажбурий ижро бюролари, 1 тасини Мактабгача таълим бўлими мансабдор шахсларининг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги маъмурий ишлар ташкил этади.
Шунингдек, 2023 йил давомида вилоят судининг апелляция инстанцияси томонидан туман (шаҳар) ҳокимларининг 3 та, Солиқ органлари мансабдор шахсларининг 2 та қарорлари ноқонунийлиги боис ҳақиқий эмас деб топилганлиги маълум қилинади.
Мазкур тоифадаги маъмурий ишларнинг 12 таси сайёр суд мажлисларида, 16 таси видеоконференцалоқа режими орқали очиқ суд мажлисида мазмунан кўрилган.
Суд мажлисларида аниқланган ва мансабдор шахслар (жавобгар) томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусида бундай ҳолатларга йўл қўйишнинг олдини олиш мақсадида мазкур тоифадаги кўриб тамомланган ишлар юзасидан жами 79 та хусусий ажримлар чиқарилиб, тегишли давлат органларига муҳокама қилиш учун юборилган.

Конституция бош қомусимиз

 

“Инсон қадри учун” ғоясидан келиб чиқадиган, ислоҳотларимизнинг бош тамойили бўлган “Инсон-жамият-давлат” ёндашувини Конституциямиз мазмун-моҳиятига чуқур сингдирилиб, ҳаётимизнинг бош кадриятига айланди. Бу эса амалга ошираётган барча ислоҳотларимиз марказида инсон қадрини улуғлаш асосий мақсад ҳисобланишини билдиради. Чунки, бизнинг буюк алломаларимиз бой илмий ва маънавий меросида хам, инсон-ҳаёт гавҳари, тенгсиз мўжиза сифатида улуғланади. Инсон муносиб шароитда талим тарбия олиб, фаровон ҳаёт кечирган тақдирдагина, жамият ва давлат уйғунликда барқарор ривожланади. Шунинг учун ҳам, бугунги кунда жаҳон миқёсида инсон ҳуқуқ ва эркинликларига, ушбу тушунчалар билан боғлиқ рейтинг ва стандартларга биринчи даражали аҳамият берилмоқда. Инсон-давлат ва жамият учун мақсадга эришиш воситаси эмас, аксинча, ана шу мақсаднинг бош мазмуни ва манбаи ҳамда энг олий қадрият бўлиши лозим. Биз барпо етаётган Янги Ўзбекистон учун инсон қадри ва ҳалқ манфаати ҳамма нарсадан устундир. Шу боис инсон қадрини юксалтириш давлат ҳокимияти органларининг конституциявий бурчи ва устувор вазифаси бўлмоғи шарт. Янгиланган Конституциямизда ушбу тамойиллар аниқ ифода этилиб, ўзининг мукаммал ҳуқуқий ечимини топиди.

Хусусан, Конституциямизнинг 18-моддасига “Ўзбекистон Республикасида инсон ҳамда фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан ҳамда ушбу Конституцияга муфовиқ эътироф этилади ва кафолатланади.

Инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари ажралмасдир ҳамда улар ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади. Инсоннинг шаъни ва қадр қиммати дахлсиздир” деган янги нормалар киритилиб, шунингдек, ушбу модданинг учинчи қисми “Инсон – олий қадрият”, деган жумлалар билан тўлдирилди. Констициямизнинг 27-моддасида эса, “Ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирига эга бўлиши, ўз шаъни ва қадр-қиммати ҳимоя қилиниши ҳуқуқига эга” эканлиги белгилаб қўйилди.

Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси Г.М.Муллабаева

Янги Конституциямизда  болалар меҳнатига оид норма борми

Ўзбекистон  Республикаси  Президенти Ш. Мирзиёев 2022 йил 20 июнда      Конституциявий комиссия аъзолари  билан  учрашувда  инсон ҳуқуқларини  ҳимоя қилиш  бўйича  амалдаги тизимнинг самарасини ошириш  мақсадида  Конституциямизда  болалар  меҳнатига йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратган эди. Ўзбекистон  Республикаси  2008  йилда  Халқаро  меҳнат ташкилотининг Болалар  меҳнатининг  оғир  шаклларини тақиқлаш  ва  йўқ  қилишга  доир  шошилинч  чоралар тўғрисидаги Конвенцияни ратификация қилган.

         Ўзбекистон  Республикаси  Маъмурий  жавобгарлик тўғрисидаги  ва  Жиноят  кодексларида  вояга  етмаган шахсларнинг  меҳнатидан  фойдаланишга  йўл  қўйилмаслиги тўғрисидаги  талабларни  бузиш,  яъни   вояга  етмаган  шахс меҳнатидан  унинг  соғлиғига, хавфсизлигига  ёки  ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган ишларда фойдаланиш  учун  маъмурий  ва  жиноий  жавобгарлик  чоралари белгиланган.

        Янги  таҳрирдаги  Конституциямизнинг 44-моддасида  “Болалар  меҳнатининг  боланинг  соғлиғига,  хавфсизлигига,  ахлоқига,  ақлий  ва  жисмоний ривожланишига  хавф  солувчи,  шу  жумладан  унинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шакллари  тақиқланади”, деган қатъий норма мустаҳкамланган.

      Пахта далаларида ёки бошқа қишлоқ хўжалиги ишларида, умуман, бошқа соҳаларда ҳам болалар меҳнатидан фойдаланиш, айниқса, уларни жалб қилишнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш  бўйича  тизимли  ва  қатъий  ислоҳотлар  натижасида Ўзбекистонда  болаларнинг  мажбурий  меҳнати  тўлиқ  барҳам топди. 2  миллионга яқин  болалар  мажбурий  меҳнатдан  озод қилинди.

         Эндиликда  бу  борадаги  давлат  сиёсатини  конституциявий даражада  мустаҳкамлашга  қаратилган  муҳим  қадамлар ташланмоқда.    

        Конституциямизга илк маротаба киритилаётган мазкур норма мамлакатимизда  ушбу  соҳада  эришилган  ютуқларни  қатъий мустаҳкамлайди ҳамда болалар соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишлари учун муҳим ҳуқуқий кафолат бўлиб хизмат қилади.

      Айни  пайтда,  ушбу  конституциявий  норма  болаларнинг соғлиги,  хавфсизлиги,  тўлиқ  жисмоний,  ақлий  ва  маънавий ривожланишига  таҳдид  солмайдиган,  таълим  олиш  жараёнини бузмайдиган тарзда меҳнат қилишларига тўсқинлик қилмайди.

Хусусан, амалдаги Меҳнат кодексига мувофиқ меҳнатга тайёрлаш  учун  умумтаълим  мактаблари,  ўрта  махсус,  касб-ҳунар  ўқув юртларининг  ўқувчиларини  уларнинг  соғлиги,  хавфсизлиги, тўлиқ  жисмоний,  ақлий  ва  маънавий  ривожланишига  таҳдид солмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишни ўқишдан  бўш  вақтида  бажариши  учун  –  улар  ўн  беш  ёшга тўлганидан  кейин  ота-онасидан  бирининг  ёки  ота-онасининг ўрнини  босувчи  шахслардан  бирининг  ёзма  розилиги  билан ишга қабул қилишга йўл қўйилади.

 Бухоро туманлараро маъмурий суди раиси                                                 А.Б.Бобомуродов

“Ўзбекистон 2030” стратегиясини 2023 йилдаги ижросида судларнинг иштироки

Ўзбекистон Республикасининг янги Конституцияси
20-моддасига кўра инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади, қонунларнинг, давлат органлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди.

         Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклиги қайд этилган.

           Амалдаги Солиқ кодексининг 223-моддасида солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) — яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси суммасининг йигирма фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши қайд этилган.

        “Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналиши доирасида судларнинг иштирок назарда тутилган бўлиб, бу иштирок 2023 йил 1 октябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига миқдори
10 миллион сўмдан юқори бўлган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун, агар тадбиркорлик субъекти ҳуқуқбузарликни инкор этса, молиявий санкцияларни фақатгина суд тартибида қўллаш амалиёти билан намоён бўлади.

            Бугунги кундаги амалиётда юридик шахснинг саёёр ва аудит текшиувиларида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарни бузганлиги факти юзасидан солиқ органлари томонидан унинг солиқ сўловчи турига қараб, яшрилган суммадан 15 фоиз қўшилган қиймат солиғи ёки айланмаган
4 фоиз миқдорида қўшимча солиқ ундириш ҳамда яширилган суммадан
20 фоиз миқдорида молиявий жарима ҳисобланалиб кулинмоқда.

       Бу ҳолат ўз навбатида солиқ тўловчига нисбатан қўлланеиб таъсирнинг бир мунча ортиқчалиги англатади.

       Мисол у-н, яширилган солиқ суммаси 50.000.000 сўм, қўшимча ҳисобланган солиқ фоиз 15 фоиз 7.500.000 сўм бўлса-да, молиявий жарима 20 фоиз (50.000.000х20= 10.000.000) 10.000.000 сўммани ташкил қилмоқда.

         Келгустда молиявий санкциянинг судлар томонидан қўлланиши, солиқ этилган ҳуқуқбузарлик учун жазонинг мутаносиблигини таъминлаш, шахъсни қонунларга риоя қилиш руҳида тарбиялаш каби мақсадга хизмат қилади.

          Бу борада маъмурий судларнинг ўрни алоҳида эътиробор касб этиб, маъмурий суд ишлари юритш тўғрисида кодексида белгилангна маъмурий судларнинг вазифасини  тўлақонли бажаришга замин яратади.   

          Зеро, маъмурий судлар маъмурий органлар билан муносабатларда қонун устуворлигини, фуқаролар, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш каби вазифаларни бажарар экан давлат органлари томонидан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланганлиги текшириши шарт.

Бухоро туманлараро маъмурий суди раиси                                                        А.Бобомуродов

Ekologik munosabatlarning konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari: milliy va xorijiy tajriba

Konstitutsiyada O‘zbekiston ekologik taraqqiyot strategiyasining asosiy qoidalari, ekologik va aholining ekologik xavfsizligiga doir talablar belgilangan bo‘lib, ushbu siyosiy-huquqiy hujjat mamlakatimizda atrof tabiiy muhitni muhofaza qilish va tabiiy resurslardan foydalanish bo‘yicha eng muhim va asosiy qoidalarni belgilab beradi.
Ma’lumki, konstitutsiyaviy normalarning ekologik siyosatni amalga oshirishdagi o‘rni va ahamiyati beqiyos. Aynan Asosiy qonunda davlat organlari va jamoat birlashmalarining ekologik faoliyatini shakllantirish bo‘yicha asosiy prinsiplari mustahkamlanadi, fuqarolarning ekologik burchlari belgilanadi, jamiyatning ekologik barqaror rivojlanishining ustuvor yo‘nalishlari o‘rnatiladi va h.k.
Konstitutsiyaviy normalar tizimi jamiyat va tabiatning o‘zaro aloqasi chog‘ida yuzaga keladigan va tartibga solinadigan ijtimoiy munosabatlar tavsifidan kelib chiqib, shartli ravishda ikki qismga – umumiy va maxsus ekologik normalarga bo‘linishi mumkin.
Umumiy konstitutsiyaviy normalar demokratik-huquqiy davlat va fuqarolik jamiyatini barpo etishda, davlat hokimiyati va boshqaruvi organlarining faoliyatini tashkil etishning asosiy prinsiplarini belgilashda, fuqarolarning asosiy huquq va erkinliklarini kafolatlashda, ekologik huquq-tartibotni mustahkamlashda dolzarb ahamiyat kasb etadi.
Xususan, Konstitutsiyamizning 10-bobi inson va fuqarolarning huquq va erkinliklari kafolatlariga bag‘ishlangan bo‘lib, unda davlatning fuqarolarning Konstitutsiya va qonunlarda mustahkamlangan (shu jumladan ekologik) huquqlarini kafolatlashi belgilangan.
Shuningdek, Asosiy Qomusimizning beshinchi bo‘limida davlat hokimiyatini tashkil etishning asosiy qoidalari belgilangan bo‘lib, ushbu normalar ekologik qonunchilikning shakllanishi va shu sohadagi davlat organlarining tashkil etilishida muhim huquqiy negiz bo‘lib xizmat qiladi.
Yuqoridagilardan tashqari Konstitutsiyamizda O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining vakolatlari ham belgilangan bo‘lib, ushbu normalar mazkur organlarning ekologiya sohasidagi vakolatlarining huquqiy maqomini belgilovchi milliy qonun hujjatlarining rivojlanishi uchun asos bo‘ladi.
Umumiy konstitutsiyaviy normalarning ahamiyati yana shu bilan belgilanadiki, birinchidan, ularda ekologik munosabatlar to‘g‘ridan-to‘g‘ri tartibga solinmagan; ikkinchidan, ushbu normalar ekologik qonunchilikning shakllanishi va rivojlanishida muhim ahamiyatga bo‘lgan asosiy qoidalarni belgilab beradi.
Shu o‘rinda amerikalik huquqshunoslar mamlakat Konstitutsiyasini ekologiya huquqi normalari shakllanadigan huquqiy tizim uchun asos bo‘lib xizmat qiluvchi “bilvosita manba” sifatida ta’riflaydilar. AQShning ekologik qonunchilikni ishlab chiqishda inobatga olinishi lozim bo‘lgan barcha umumiy konstitutsiyaviy normalarini uch yirik guruhga ajratishimiz mumkin: 1) atrof tabiiy muhitni muhofaza qilish sohasida huquqiy tartibga solishni amalga oshirish bo‘yicha Kongress vakolatlarini belgilovchi normalar; 2) ushbu vakolatni chegaralovchi normalar; 3) atrof tabiiy muhitni muhofaza qilish sohasini huquqiy tartibga solishga ta’sir ko‘rsatishi mumkin bo‘lgan fuqarolarning huquqlariga oid normalar. AQSh ekologik qonunchiligida asosiy o‘rinni konstitutsiyaviy qoidalarni sud sharhi egallaydi hamda u ekologik munosabatlarni har qanday sohada qo‘llashni nazarda tutadi.

Jaloliddin Husenov, Buxoro viloyat ma’muriy sudi sudyasi

Конституциямизнинг яратилиши тарихи

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиши тарихи ҳақида сўз юритишдан олдин “Конституция нима?” деган саволга жавоб бериш мақсадга мувофиқдир.
Конституция (лотинча “Constitution” – тузилиш, тузук) – давлатнинг Асосий қонуни. У давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизимини ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб беради.
“Конституция” атамаси Қадимги Римдаёқ маълум бўлган (император Конституцияси деб аталган қонун). Амир Темур “Тузуклар”и Шарқ ва Осиё мамлакатлари цивилизациясига хос алоҳида шаклдаги конституциявий ҳужжат хусусиятига эга бўлган. У шариат қонунлари билан бир қаторда Марказий Осиё минтақаси халқлари тақдирига кучли таъсир ўтказган.
Асосий Қонунимиз яратилишининг мураккаб ва муҳим, айни чоғда шарафли солномасига назар солар эканмиз, ҳеч шубҳасиз, Ўзбекистон Конституцияси халқимизнинг мустақиллик сари узоқ йўлдаги изланишлари натижаси эканига комил ишонч ҳосил қиламиз.
Авваламбор, конституциявий “бино”ни қуришда уч минг йиллик миллий давлатчилик тажрибасига таянилган. Бугунги Ўзбекистон қадимги Хоразм ва Сўғдиёна, Қорахонийлар, Хоразмшоҳлар, Амир Темур ва Темурийлар, ўзбек хонликлари, маърифатпарвар аждодларимиз, халқимизнинг тарихий анъаналари ва унинг мустақил давлат ҳақидаги кўп асрли орзусини мужассам этган.
Қолаверса, манфаатларимиз ва интилишларимиздан келиб чиққан ҳолда, Асосий Қонунимиз Шарқ ва Ғарб, Жануб ва Шимолнинг 97 та мамлакати тўплаган илғор конституциявий тажрибани ҳисобга олиб яратилган.
Шу ўринда Суверен Ўзбекистоннинг биринчи Конституциясини тайёрлаш, муҳокама этиш, қабул қилиш ва унинг амал қилиши йўлидаги 10 та ҳуқуқий қадамни бу борадаги энг муҳим тарихий воқеалар сифатида санаб ўтиш лозим. Зотан, Конституцияни яратиш тарихи – бу мустақиллик учун курашнинг узвий таркибий қисмидир.
Конституцияни яратиш йўлидаги биринчи ҳуқуқий қадам – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилишидир.
Бу ҳақда гап борганда, авваламбор, 1989 йилнинг 21 октябрь куни қизғин баҳс ва тортишувлардан сўнг сиёсий-маънавий ҳаётимиздаги унутилмас ҳодиса амалга оширилгани – миллий қадриятларимизнинг асосий устунларидан бири бўлган она тилимизга давлат тили мақоми берилгани истиқлол тарихининг энг ёрқин саҳифаларидан бирини ташкил этишини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.
“Ўз она тилини билмаган одам ўзининг шажарасини, ўзининг илдизини билмайдиган, келажаги йўқ одам, киши тилини билмайдиган унинг дилини ҳам билмайди, деб жуда тўғри айтишади”. “Ҳар қайси миллат, катта ё кичиклигидан қатъий назар, ўз она тилини ҳурмат қилади”.

Конституцияни яратиш йўлидаги бешинчи ҳуқуқий қадам – Биринчи Президентимизнинг Ҳиндистонга 1991 йилги ташрифи билан чамбарчас боғлиқ.
Айтиш керакки, Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 1991 йил 17-19 август кунлари “Ҳиндистон Республикасига расмий ташрифи Ўзбекистон Президентининг хорижга қилган биринчи мустақил – тарихий ташрифи эди”. Юртбошимиз Ҳиндистонда бўлган бир пайтда – 19 август куни ўзини “Давлат фавқулодда ҳолат қўмитаси”, яъни ГКЧП деб атаган бир гуруҳ сиёсий авантюристларнинг давлат тўнтаришини содир этишга қаратилган мурожаати эълон қилинди.
Афсуски, Ўзбекистон раҳбарининг сафарда эканидан фойдаланиб, ГКЧПнинг ноқонуний қарорларини қўллаб-қувватлайдиган раҳбарлар юртимизда ҳам топилди. Тарих буни яхши эслайди.

Жалолиддин Ҳусенов, Бухоро вилоят маъмурий суди судьяси

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 ва 31-моддалари мазмун моҳияти тўғрисида

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
2023 йил 30 апрелда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган.

Мазкур янги таҳрирдаги Ўзбекистон РеспубликасиКонституциясининг 30-моддасида қуйидагича ўзгаришлар бўлган. Жумладан ҳеч ким расмий эълон қилинмаган қонун асосида ҳукм қилиниши, жазога тортилиши, мол-мулкидан ёки бирон-бир ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин эмас.

Ҳеч ким айни бир жиноят учун такроран ҳукм қилиниши мумкин эмас.

Шунингдек, Мазкур янги таҳрирдаги Ўзбекистон РеспубликасиКонституциясининг 31-моддасида эса қуйидагича ўзгаришлар бўлган.

Яъни Ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга.

Ҳеч ким уй-жойга унда яшовчи шахсларнинг хоҳишига қарши кириши мумкин эмас. Уй-жойга киришга, шунингдек унда олиб қўйишни ва кўздан кечиришни ўтказишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади. Уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади деган жумла билан янги таҳрирдаги Ўзбекистон РеспубликасиКонституцияси тўлдирилган.

Муллабаева Гўзал Мухтаровна, Бухоро вилоят маъмурий суди судьяси

ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА МУҲОФАЗА ҚИЛИШ СОҲАСИДАГИ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ

Ердан ресурслар ҳар бир мамла к атнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида алоҳида ўрин тутади. Шу сабабли ердан фойдаланишни самарали ташкил этиш ҳамда ер ресусрларни муҳофаза қилишн и нг изчил ва барқарор механизмларини жорий этиш муҳим аҳамиятга эга. Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг тўғри ва самарали ташкил этилиши эса бу борада кутилган натижага эришиш имконини беради.
Маълумки, бошқариш – муайян фаолият ва ҳаракатларни мақсадли амалга оширилишини йўналтириш, ушбу жараёнлар боришига раҳбарлик қилиш ҳамда тегишинча назоратни амалга оширишда ифодаланади. Шу сабабли Х.С.Исламходжаевнинг фикрича, иқтисодиётни бошқариш давлат бошқарувининг турларидан бири ҳисобланади ва у қуйидаги вазифаларни ўз ичига олади: у ёки бу ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқ нормаларида ўз ифодасини топган талабларнинг бажарилиши устидан ҳар томонлама назорат қилишни; тегишли муносабатлар қатнашчилари фаолиятининг умумий йўналишини уйғунлаштириш ва белгилашни, уларнинг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилишни; иқтисодиёт соҳасида ўтказилаётган давлат сиёсатини белгилаш ва норматив жиҳатдан мустаҳкамлашни, давлат контрактлари (шартномалари) тузиш тартибини, рўйхатдан ўтказиш, лицензия бериш тартиби ва бошқа шу кабиларни белгилашни ҳам ўз ичига олади.
Албатта, давлат ижтимоий-иқтисодий соҳаларнинг деярли барчасини бошқариш орқали ўзининг функцияларини амалга ошириши назарда тутилади. Шу жиҳатдан мутахассисларнинг фикрича, ер фондини давлат бошқаруви деганда ваколатли давлат органларининг ердан фойдаланиш уни муҳофаза этиш бўйиса ижро этиш ва фармойиш бериш фаолияти тушунилади.
О.И.Крассовнинг ёзишича, “ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳадаги бошқарув” термини ижро ҳокимияти органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг ерлардан самарали ва оқилона фойдаланишни, уларнинг тупроқ унумдорлиги ошириш ва муҳофаза қилишни таъминлага қаратилган қонун ости ижро- фармойиш фаолиятини англатади. Е.С.Болтанова ер ресурсларини бошқаришни ижро ҳокимияти ваколатли органларининг ер муносабатлар барча субъектларининг ерлардан оқилона фойдаланиши ва ерларни муҳофаза қилишни таъминлаш бўйича ташкилий фаолияти сифатида талқин этади.
Б.В.Ерофеевнинг фикрича, ердан фойдаланишда давлат бошқаруви деганда, ижро ҳокимияти ваколатли давлат органларининг мулкчилик шаклидан қатъий назар барча ер ҳуқуқи эгаларининг ерлардан самарали фойдаланишлари ва ерларни муҳофаза қилишлари учун шароит яратиш бериш мақсадига қаратилган ташкилий фаолияти тушунилади. А.П.Анисимовнинг талқинида ер фондини бошқариш – бу давлат ҳокимияти оргаларининг ўз ваколатлари доирасида ерлардан оқилона фойдаланиш ва ерларни муҳофаза қилишни таъминлаш мақсадида ер муносабатларини оммавий- ҳуқуқий тартибга солишга йўналтирилган ижро-фармойиш фаолиятидир.
Юқоридаги таърифлардан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкинки, уларнинг барчаси ер муносабатлари соҳасидаги бошқарув тушунчасини фаолияти категорияси орқали талқин этади. Шунга қарамасдан, барча фикрлар якдилга ўхшасада, илмий адабиётларни чуқур таҳлил этиш ер муносабатлари соҳасида бошқарув тушунчасининг алоҳида, кўп ҳолларда энг муҳим жиҳатларини талқин этишда турлича ёндашувлар мавжудлигини кўрсатадики, бу ҳолат ўз навбатида ушбу воқеъликнинг зиддиятли бўлмаган аниқ концепциясини шакллантириш тўсқинлик қилади. Бу борада асосий мунозара ер ресурсларни бошқариш субъектларига нисбатан боради. Одатда бундай субъект сифатида давлат эътироф этилади. Албатта, ер ресурсларини бошқаришда давлатнинг асосий ва бош ҳолатини ҳеч ким инкор этмайди ва аксинча, бу ҳамиша таъкидланиб келинади. Хусусан, С.А.Боголюбов қай д этадики, давлат ер ресусрларнинг ҳолати учун, ўз навбатида, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш учун жавобгарликни ўз зиммасига олади, шу муносабат билан давлат органларига ер фондини бошқаришда етакчилик роли тегишлидир[8].
Бир қатор ҳуқуқшунос олимларнинг фикрича, ер муносабатлари соҳасида давлат бошқаруви ерга нисбатан мулк ҳуқуқи ва давлатнинг ҳудудий устуворлик ҳуқуқидан келиб чиқиб, давлат ҳокимияти вакиллик ва ижроия органларининг функцияларини мақсадли амалга оширишни билдиради.
Ер ресурсларини бошқаришга нисбатан давлатнинг “имтиёзлари” асосини Е.С.Болтанова ерга нисбатан мулкчилик шаклидан қатъий назар ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни таъминлаш мақсадида давлатга ҳокимият ваколатларини қўллаш имконияти берувчи ҳудудий устуворлик ҳуқуқи деб ҳисоблайди.
Ер ресурсларни бошқариш субъектлари жумласига маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларини ҳам киритишади, бироқ бу ҳолат ҳам олимлар ўртасида турлича талқин этилишига сабаб бўлди. Ушбу вазиятда асосий мунозарали ҳолат давлат ҳокимиятининг айнан қайси тармоғига кирадиган давлат органлари (маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари) ер ресусрларини бошқаришни амалга оширилишида намоён бўлади.
Бу масалада иккита бир биридан қатъий фарқланувчи нуқтаи назар мавжуд.
О.И.Крассов, А.П.Анисимов, Б.В.Ерофеев, Е.С.Болтанова ва бошқалар томонидан қўллаб-қувватланадиган ушбу нуқтаи назарлардан биринчисига кўра, ер ресусрларни бошқаришни фақат давлат ҳокимияти бошқарув органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари амалга оширади, чунки ушбу фаолият – ўзининг тусига кўра ижро этиш-фармойиш бериш фаолиятидир.
И.А.Иконицкая ер ресурсларни бошқариш бўйича фаолиятда устуворликни ижро органларига беради ва қайд этадики, ушбу органлар бошқаришни амалга оширишда бир томондан ер ҳуқуқий муносабатлари иштирокчиларига уларнинг ер участкасига нисбатан ваколатларини ҳаётга татбиқ этишга кўмаклашса (масалан, ҳуқуқий ахборот бериш, давлат ҳисобидан ерларнинг сифатини яхшилаш), иккинчи томондан, ер ҳуқуқбузарликларини аниқлайди ва юридик жавобгарлик чораларини қўллайди.
Мазкур воқъеликни ўрганишга бағишланган замонавий диссертация тадқиқотлари ҳам юқорида келтирилган фикрларга айний бўлган йўналишларни белгилайди.
Хусусан, Г.Л.Землякованинг фикрича, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат бошқаруви деганда, давлат ҳокимияти ижроия органларининг хўжалик ва бошқа фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган турли хилдаги объектларни максимал даражада юқори жойлаштиришни, ер участкаларини индивидуаллаштириш ва ер ресурсларини сақлаш ва қайта тиклашга қаратилган улар муомаласининг қонунийлигига риоя қилинишини таъминлаш бўйича қонунга асосланган фаолияти тушунилади.
М.Д.Воронинанинг ёзишига кўра, таҳлил қилинаётган тушунча ер ҳуқуқий муносабати барча субъектлари томонидан ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш учун зарур шароитни таъминлашга қаратилган ваколатли давлат ҳокимияти ижроия органларининг фаолиятини англатади.
С.А.Габучева ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат бошқарувини ер участкаларини кўчмас мол-мулк объекти сифатида шакллантириш ва индивидуаллаштириш мақсадида, шунингдек ерга нисбатан ҳуқуқ эгаларининг мулкий тусдаги ерга оид ваколатларини амалга оширишда оммавий-ҳуқуқий талабларга риоя этилишига давлатнинг амалий таъсири (ижро ҳокимиятининг ваколатли органи тимсолида) сифатида эътироф этади.
С.А.Чаркин ўз таърифида, ер фондини бошқариш бўйича фаолият айнан қайси давлат ҳокимияти органи амалга оширишини аниқламаган ҳолда, бундай бошқаришнинг ижро этиш-фармойиш тусини кўрсатиб ўтади ва шу орқали ушбу муаллиф ҳам таҳлил этилаётган нуқтаи назар тарафдори эканлиги аён бўлади.
Ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг моҳяти ва ҳуқуқий табиатига нисбатан иккинчи нуқтаи назар вакиллари, хусусан, Ю.А.Тихомиров давлат бошқарувини ижро этиш-фармойиш бериш (фақат маъмурий тусдаги) фаолиятидан ажратади. Н.А.Сыродоев ҳам шундай ёндашувни илгари суради ва бошқарув функцияларини амалга оширувчи субъектлар сифатида давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи ва вакиллик органларини ҳам эътироф этади.
Албатта, мазкур нуқтаи назар муайян оқилона ечим мавжуд. Зеро, ер ресурслари объект ҳисобланадиган муносабатлар кўп қиррали саналади. Ер ресурслари турли субъектларининг эҳтиёжи ва манфаатларини, аввало ва асосан ундан фойдаланиш жараёнида қаноатлантириш имконини беради. Ердан фойдаланиш бугунги кунда турли ҳуқуқий конструкциялар асосида амалга оширилмоқда. Амалдаги қонунчилик қатъий равишда ернинг давлат мулки эканлиги (Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 16-моддаси) ни эътироф этиш билан бирга, унга нисбатан қандай ҳуқуқий контрукцияларни қўллаш мумкин эмаслигини ўрнатиб, ернинг фуқаролик муомаласини ҳам чеклайди. Шу сабабли моддий неъмат сифатида ерга нисбатан ҳуқуқий муносабатнинг битта шакли – ундан фойдаланиш мумкин бўлади ва бу ҳуқуқий муносабат турли фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар орқали амалга оширилиши мумкин. Айни пайтда мамлакатимизда ердан фойдаланишнинг у ёки бу ҳуқуқий шакллари кўплаб фуқароларга тааллуқлидир: булар ижарачилар, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи эгалари, боғдорчилик ва узумчилик участкалари эгалари, доимий эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи эгалари, фермерлар ва шу кабилардир.
Шу маънода ушбу субъектлар у ёки бу маънода ер ресурсларининг фойдаланувчилари ҳисобланадилар. Бунда деярли барча ҳолатларда ер муносабатлар хусусий субъектлари ўртасида бевосита давлат иштирокида қурилади.
Бироқ давлат ер ресурслари предмети бўлган муносабат субъектлари таркибидан чиқарилиши мумкин эмас, бу ҳолат ернинг муҳим ижтимоий аҳамиятидан келиб чиқади.
Ҳар қандай ҳуқуқий муносабатда у ёки бу кўринида давлат эрки ва ўз навбатида давлат

бошқаруви “мавжуд бўлади”. Бир турдаги муносабатларда бундай бошқарув тўғридан- тўғри, бошқасида эса билвосита амалга оширилиши эса бошқа масала саналади.
Ер ресурсларини давлат бошқаруви умумий маънода давлат ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишнинг турли жиҳатларига тааллуқли бўлган муайян қоидалар (нормалар)ни ўзининг ваколатли органлари тимсолида ўрнатади ва ушбу ёндашувдан келиб чиқиб, бундай органлари жумласига нафақат ижроия органлари, балки вакиллик, шунингдек суд органлари ҳам киради.
Айнан қайси давлат органлари ер ресурслари бошқарувини амалга ошириш борасидаги баҳсни ҳал қилишда маъмурий ҳуқуқлаги бошқарув тушунчасининг талқинига мурожаат қилиш ўринли бўлади. Чунки маъмурий ҳуқуқда бошқарувни тор ва кенг маъноларга ажратиш қабул қилинган. Тор, ташкилий-ҳуқуқий маънода давлат бошқаруви деганда, давлат ҳокимияти тармоқларидан бири сифатида ижроия ҳокимиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган, “давлат бошқарув органлари” деб номланадиган махсус давлат органлари тизими амалга оширадиган давлат фаолияти тушунилади. Кенг маънода давлат бошқаруви – давлат ҳокимияти тармоқларининг барча давлат органлари фаолиятидир, бинобарин давлатнинг, шу жумладан унинг органларининг умумий мақсади ва фаолиятининг мазмуни бўлиб ижтимоий муносабатларини тартибга солишни ташкил этиш ҳисобланади.
Шу жиҳатдан ер ресурсларини бошқариш субъекти (аниқ орган)ни аниқлаш “бошқариш” атамасини талқин этишга нисбатан ёрдашувдан келиб чиқади. Бундан англашиладики, бошқарувни тор маънода тушунишда ер ресурсларига нисбатан бошқарув фаолиятини фақат ижроия органлари амалга оширади, кенг маънода эса у ёки бу даражада оммавий ҳокимиятнинг барча органлари ер ресусрларини бошқаришда иштирок этади. Сўнгги ҳолатда ер ресурсларини бошқариш икки шаклда – бевосита бошқарув ва беливосита, яъни ер ҳуқуқий муносабатларини тартибга солувчи, фуқароларнинг ерга нисбатан ҳуқуқларини судларда ҳимоя қилишга оид норматив- ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишда намоён бўлади.
Фикримизча, ер ресурсларини бошқаришнинг универсал тушунчаси иккала ёндашувни ҳам ифодалаши лозим, чунки уларнинг ҳар бири етарли даражада асосли ва амалий аҳамият касб этади. Мазкур нуқтаи назардан келиб чиқиб, ер ресурсларини бошқариш тушунчасига нисбатан қуйидаги таърифни таклиф қилиш мумкин: ер ресурсларни бошқариш давлатнинг ижроия органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқ (юридик воситалар) орқали амалга ошириладиган, объекти ер ресурслари бўлган ижтимоий муносабатларни улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни жамиятдаги хусусий ва оммавий манфаатлар уйғунлигини қўллаб-қувватлаш ва инсон ҳаётий фаолиятининг барча соҳалари эволюцион ривожланишини таъминлаш мақсадида барқарор тартибга солишга қаратилган фаолиятидир.

Ихтиёр Холов, Бухоро туманлараро маъмурий суди судьяси

Дилназар Шомуродов, Бухоро туманлараро маъмурий суди архив мудири

НИЗОЛАРНИ МУҚОБИЛ ҲАЛ ЭТИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ УСУЛЛАРИ

Йилдан йилга низоларни муқобил ҳал этиш турлари муҳим аҳамият касб этиб келмоқда. Хусусан, сўнгги йилларда тарафлар суд жараёнларини четлаб ўтган ҳолда ўрталаридаги низоларни муқобил хал этиш йўлларини танламоқда. Чунки, ҳаттоки, энк кичик суд жараёни ҳам томонлар ўртасидаги иш муносабатларини издан чиқариб, улардан катта миқдордаги вақт ҳамда маблағни талаб қилади.
Низолар жамият ҳаётининг ажралмас бир бўлаги ҳисобланади. Улар турли соҳаларда юзага келади ва турли усулда ҳал этилади. Низоларни тўғри ҳал этилиши томонларга ушбу нохуш вазиятдан кичик йўқотишлар ва катта натижалар билан чиқиш имконини яратади.
Бугунги кунга келиб низолар суд тартибида ёки уларга муқобил бўлган бошқа усуллар ёрдамида ҳал этиб келинмоқда. Низоларни суд тартибида ҳал қилиш кўп вақтни талаб қилади. Биргина даъво тартибида иш юритишда судлар келиб тушган аризани иш юритувига қабул қилиши учун ўн кундан кам бўлмаган вақт давомида ўрганиб чиқиб, керакли суд ҳужжатини қабул қилади. Бу эса ўз навбатида, низо тарафлари учун маълум жиҳатдан катта йўқотишларга сабаб бўлади. Низоларни муқобил ҳал этиш шакллари бу каби камчиликларни олдини олишда самарали восита бўлиб хизмат қилади.
Кўплаб мутахассисларнинг фикрига кўра, низоларни суд тартибидан ташқари ҳар қандай усулда ҳал этиш муқобил усул сифатида қаралади. Хорижий илмий адабиётларда “низо ва ихтилофларни муқобил ҳал этиш” тушунчаси суд тартибида низоларни ҳал қилиш жараёнига муқобил равишда қўлланилади. Ушбу тушунча кўп йиллардан бери қўлланилиб келишига қарамасдан, ўзининг расмий мақомини 1970 йилларга келиб Америка Қўшма Штатлари ҳамда Ғарбий Европада олган.
Судлар томонидан фуқаролик ва иқтисодий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда муқобил усул сифатида музокаралар, медиация, ҳакамлик ҳамда арбитраж судлари каби шакллардан фойдаланиш кенг тарқалган. Мазкур усуллар фуқароларга низони тез ва осон, қисқа муддатларда, кўп маблағ сарфламаган ҳолда ҳал этиш имконини беради.
Низоларни муқобил ҳал этиш судга мурожаат қилишдан кўра норасмийроқ, камчиқим ҳамда каммеҳнат талаб қиладиган жараён ҳисобланади. Низоларни муқобил ҳал этиш томонларга судга мурожаат қилмаган ҳолда келишувга эришиш имконини берувчи усулдир.
Музокара низоларга ечим топишнинг бир усули сифатида, икки ёки ундан ортиқ томонлар ўртасидаги конфликтни келишув асосида ҳал қилишдир. Бу усул, тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келадиган келишмовчиликни бартараф этишда ўз самарасини беради. Музокара усулининг ўзига хос жиҳати тарафлар ўртасидаги мавжуд муносабатларни сақлаб қолиш имконини беради. Низо томонлари ўзларига мақбул бўлган вақт давомида музокара олиб боришлари, уни амал қилиш доираси ҳамда муддатини белгилашлари мумкин. Аммо, музокаралар олиб боришнинг бир қатор салбий жиҳатлари ҳам мавжуд. Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ тизимида музокаралар олиб боришнинг ҳуқуқий асослари мавжуд эмас. Бу эса ўз навбатида, низо тарафлари томонидан олиб борилган музокаралар кўп ҳолларда амалда бажарилмасдан қолиб кетишига сабаб бўлади ва фуқароларнинг низони судга мурожаат қилган ҳолда ҳал этишларига замин яратади.
Иккинчидан, музокаралар оғзаки тарзда олиб борилади, ёзма, юридик кучга эга бўлган, тарафларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини акс эттирувчи ҳужжат тарзида расмийлаштирилмайди.
Учинчидан, тарафлар ўртасида низо мавжудлиги сабабли аксарият ҳолларда уларга кутилган натижага эришиш имкониятидан маҳрум этади.
Тўртинчидан, музокара олиб боришга киришган тарафларда музокара олиб бориш шахсий қобилиятларининг етишмаслиги ва низони ҳал қилишнинг ушбу усулини фуқаролар орасида кенг оммалашмаганлиги сабаб бўлмоқда.
Низо тарафлари ўзаро музокарага эришолмаган тақдирда, ўртадаги муносабатларини тартибга солишга кўмаклашадиган, низонинг ҳал қилиниши натижаларидан манфаатдор бўлмаган, учинчи шахслар ёрдамига эҳтиёж туғилади. Бугунги кунга келиб ушбу вазифани малакали медиаторлар амалга ошириб келишмоқда. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги қонунининг 4-моддасига асосан, медиация – келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули эканлиги белгиланган.
Низоларни муқобил ҳал қилиш усулларининг ўзига хослиги шундаки, уларни қўллашда тарафларнинг хоҳиш-истаги инобатга олинади. Медиация тартиб-таомили ҳам низоларни ҳал этишда тарафларнинг ихтиёрийлиги принципига асосланади. Миллий қонунчилигимизда медиация атамасига ҳуқуқий мақом берилганига қарамасдан судгача бўлган жараёнда, суд тартибида кўришда, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунга қадар ҳамда суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиш даражаси ҳанузгача пастлигича қолмоқда. Хорижий тажрибага назар соладиган бўлсак, АҚШда 95% , Германияда 90% ва Буюк Британияда 90-95% низоли ҳолатлар суд муҳокамасига қадар ҳал этилади. Бунинг сабаби, хориж давлатлари ҳуқуқ тизимида “медиатор-судя” тоифаси шаклланган бўлиб, фуқаролик ҳамда иқтисодий судларга келиб тушадиган аризалар дастлаб айнан шу тоифа томонидан кўриб чиқилади. Амалий жиҳатдан ёндашадиган бўлсак, медиация усулини суд муҳокамаси жараёнида ёки суд ҳужжати қабул қилингунга қадар қўллагандан кўра самаралироқ ҳисобланади.
Мамлакатимизда медиация тартиб-таомилининг ҳанузгача кенг қўлланилишига тўсқинлик қилаётган омиллар қуйидагилардан иборат. Биринчидан, низоларни ҳал қилиш усули бўлган медиациянинг афзалликлари тўғрисида кенг омманинг хабардор эмаслиги. Иккинчидан, республика бўйлаб малакали ҳамда профессионал медиаторларнинг, айниқса, чекка ҳудудларда уларнинг деярли йўқлиги низоларни анъанавий тартибда ҳал қилиш механизмининг сақланиб қолишига олиб келмоқда.
Учинчидан, медиация тартиб-таомилини амалга оширишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мукаммал даражада эмаслиги. Шу ўринда, таклиф сифатида хориж тажрибасига таянган ҳолда “медиатор-судя” атамасини миллий қонунчилигимизга киритишни келтиришимиз мумкин. Низоларни суд муҳокамасига қадар “медиатор- судя” томонидан кўриб чиқиб ҳал қилиниши судларда кўрилаётган иш ҳажмининг кескин камайишига имкон беради. Ўз навбатида, низо тарафлари вақти ва маблағининг ортиқча сарфланишини олдини олишда кўмаклашади.
Низоларни ҳал қилишнинг яна бир усули сифатида ҳакамлик судларини келтиришимиз мумкин. Ўзбекистон Республикаси “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги қонунининг 3-моддасига мувофиқ, ҳакамлик суди (доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ва муваққат ҳакамлик суди) – фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи низоларни, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келувчи иқтисодий низоларни ҳал этувчи нодавлат органи ҳисобланади. Бугунги кунга келиб, ҳакамлик судлари томонидан ҳал этиладиган масалалар тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келадиган муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.
Низоларни ҳакамлик судлари томонидан ҳал қилинишининг бир қатор афзалликлари мавжуд. Биринчидан, тарафлар ҳакамлик судига мурожаат этганда ўзлари ишонган ҳамда низони холисона ҳал этиши мумкин бўлган судьяни танлаш имкониятига эга бўладилар. Иккинчидан, низони кўриб чиқиш жойи ва вақтининг тарафлар томонидан белгиланиши. Учинчидан, ишларнинг тез вақт ичида кўриб ҳал қилиниши. Низоларни ҳакамлик судлари томонидан кўриб чиқилиши тарафларга кам маблағ сарфлаш имконини беради. Шу билан биргаликда, муҳокама иштирокчилари учун коррупцион ҳолатларни четлаб ўтишнинг бир йўли ҳисобланади ва уларнинг ҳакамлик судларига бўлган ишончининг ортишига сабаб бўлади. Ҳозирги кунда ҳакамлик судларида кўриб чиқилаётган низоларнинг асосий қисми тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги келишмовчиликни ҳал қилиш ҳисобланади. Фуқаролик муносабатларидан келиб чиқадиган низоларнинг аксарият қисмининг судлар томонидан кўрилишига кўплаб оилавий келишмовчиликлар натижасида келиб чиқадиган мулкий низолар ҳисобланади.
Хорижий мамлакатларда кенг оммалашиб бораётган низоларни муқобил ҳал қилишнинг арбитраж усули ҳам секин-асталик оммалашиб бормоқда. Мамлакатимизда ҳам низони ҳал қилишнинг ушбу усулини амалиётга татбиқ этиш мақсадида 2021 йил 16 февралда “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддасига асосан, арбитраж – доимий арбитраж муассаси ёки муайян низони ҳал қилиш учун ташкил этиладиган арбитраж суди томонидан амалга оширилишидан қатъи назар, низони ҳал этиш тартиб- таомили деб белгиланган. Мазкур ҳужжат қабул қилинганлигига қарамасдан ҳали кучга кирмаган. Арбитраж судларининг бир қатор ижобий томонларини ёритиб ўтсак.
Дастлаб, арбитраж судларида ҳакамлик судларидаги каби низони ҳал қилиш учун арбитрлар конфликт тарафлари томонидан танланади. Иккинчидан, ушбу судларнинг бошқа давлат органларидан ҳоли равишда фаолият олиб бориши. Учинчидан, махфийлик принципининг амал қилиши. Ишларнинг ёпиқ ҳолатда кўрилиши, тарафлар тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор қилинмаслиги, низо юзасидан қабул қилинган қарор мазмунининг сир сақланиши ҳам арбитраж судларининг афзал томони ҳисобланади. Тўртинчидан, расмий жараёнлардн ҳоли равишда низоларнинг оддий усуллар ёрдамида кўриб чиқилиши, бу ўз навбатида, қарорларнинг тез ва адолатли қабул қилиш имконини беради. Бешинчидан, тарафлар ўртасидаги низони келишувга эришган ҳолда ҳал этиш.
Юқорида келиб чиқиб, низоларни муқобил ҳал этиш усулларини амалиётга кенг татбиқ этишда қуйидаги ишларни амалга ошириш лозим: судга мурожаат этган тарафларга суд муҳокамасигача бўлган даврда низоларни муқобил ҳал қилишнинг афзалликлари тўғрисида атрофлича тушунча бериш; суд муҳокамасигача бўлган жараёнда ишларни кўриб чиқиш учун “медиатор-судя” тоифасини шакллантириш; музокара олиб борган тарафлар ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини ўзида акс эттирувчи норматив ҳужжатнинг амалдаги қонунчиликка киритиш; арбитраж судларига мурожаат этаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузилишини олдини олдиш мақсадида арбитрларга қўйилиши лозим бўлган талабларнинг янада такомиллаштирилиши; медиатив келишувга қонуний тус бериш; ҳакамлик судлари томонидан кўриладиган ишлар доирасини кенгайтириш; медиация тартиб-таомилига баъзи фуқаролик ва иқтисодий муносабатларни ҳал қилишда мажбурий тус бериш.
Хулоса қилиб айтганда, низоларни муқобил ҳал этиш усулларининг жамиятда юзага келадиган тушунмовчиликларни бартараф қилишда қўлланилиши судлар томонидан кўриладиган ишлар ҳажмининг кескин камайишига олиб келади. Жумладан, Буюк Британияда ўтказилган тадқиқотларга кўра, 85 фоиз ҳолатда низоларни ҳал қилишда муқобил усуллардан фойдаланиш фуқароларнинг судга мурожаат қилмасдан ўз маблағларини сақлаб қолиш имконини берганини кўрсатди. Бундан ташқари, жамиятнинг турли қатламлари ўртасидаги муносабатларга путур етмайди, яъни юридик ва жисмоний шахслар судлар аралашвисиз келишмовчиликларига ечим топадилар.

Ихтиёр Холов, Бухоро туманлараро маъмурий суди судьяси

Умид Кадиров, Бухоро туманлараро маъмурий суди судьяси

TINCHLIK VA XAVFSIZLIKKA QARSHI JINOYATLARNING TARIXIY VA ZAMONAVIY JIHATLARI

Tinchlik va xavfsizlikka qarshi jinoyatlarni kvalifikatsiya qilish masalalarini o‘rganish jinoiy qonunchiligida alohida o‘rin tutadi, chunki bu jinoyatlar, avvalambor, nafaqat bitta davlat, shaxs yoki bir guruh odamlarga tegishli, balki ular butun insoniyatga ta’luqli bo‘lib, dahshatli oqibatlari namoyon bo‘ladi.
Insoniyatning tinchligi va xavfsizligiga qarshi jinoyatlarning ijtimoiy holati nafaqat ko‘plab zamonaviy davlatlarning funktsiyalari, ulardagi ijtimoiy munosabatlarga bog‘liqdir, balki dunyo xalqlarining genetik determinanti, ma’naviyati va mentaliteti, ham jahon, ham mahalliy urushlar, hamda ichki va tashqi iqtisodiy, siyosiy, ijtimoiy, etnik, diniy, harbiy va boshqa qarama-qarshiliklar bilan belgilanadi.
Shunday qilib, professor A.G. Kibalnikning ta’rifiga ko‘ra, bunday jinoyatlarni tashkil etuvchilar: ushbu jinoyatlar sub’ekti aksariyat hollarda davlat hokimiyatining eng yuqori namoyondalariyokiularningko‘rsatmalarigabinoanyokidavlathokimiyatiorganlaritomonidan muayyan jinoyat harakatlarini rag‘batlantiradigan muhitda harakat qiladigan shaxslardir.
Ya’ni, xalqaro jinoyatlar dunyo miqyosdagi sodir bo‘lgan yoki yuzaga kelishi mumkin bo‘lgan oqibatlarning og‘irligi, nafaqat bir etnik guruhlar yoki alohida bir xalqlar taqdiriga, balki butun insoniyatga haqiqiy xavf tug‘diradigan harakatlardir.

Jahon hamjamiyati va avvalambor SSSRning fashist Germaniyasi ustidan g‘alaba qozonganidan keyin qabul qilingan Nyurnberg xalqaro harbiy tribunalining Nizomida barcha xalqaro jinoyatlar uch guruhga bo‘lingan: 1) tinchlikka qarshi jinoyatlar; 2) harbiy jinoyatlar, urush qonunlarini va (yoki) urf-odatlarini buzish; 3) insoniyatga qarshi jinoyatlar, qotillik, qirg‘in, qullik, haydab chiqarish va tinch aholiga qarshi urushdan oldin yoki urush paytida sodir etilgan boshqa shafqatsiz harakatlar.
Tinchlik va xavfsizlik bilan bog‘liq jinoyatlarning paydo bo‘lishini birinchi davlatlar, masalan, Misr, Rim, Hindiston va boshqalar paydo bo‘lgan vaqtga bog‘lash kerak. Tarixdan ma’lumki, hududlarni egallab olish paytida minglab odamlar halok bo‘lgan, shaharlar va butun davlatlar yo‘q qilingan, bundan tashqari g‘olib tomon hech qanday jazo olmagan.
Qadimgi davrlarda armiya shaxsiy manfaatlarini ko‘zlagan chet elliklar hisobiga, ko‘pincha maxsus pul evaziga to‘ldirilganda, yollanmachilik keng tarqaldi. Askarlarning keng miqyosda yollanishi eng qadimiy tarixiy manbalarga ko‘ra birinchi Psametik hukmronligi davrida (miloddan avvalgi 663-609-yillar), Misr Ossuriya va Nubiyaliklarning bosqinlaridan talofat ko‘rgan, katta qo‘shin saqlay olmagan va shu tariqa Osiyoda hukmronligini saqlab qolish uchun Liviya yollanma askarlaridan foydalangan. Ksenofonning “Anabasis” (miloddan avvalgi IV-asrning birinchi yarmi) asarida yunon yollanma askarlari, Kichik Kir, Fors davlati taxtiga da’vogar bo‘lganlar tarixi tasvirlangan. Qadimgi Yunonistonda “qon solig‘i” sotib olish tartibi keng tarqalgan bo‘lib, badavlat fuqarolar yengil va o‘rta yollanma piyoda qo‘shinlarini tuzishganlar. Karfagenda yollanma qo‘shinlar ham keng tarqalgan. Shunday qilib, Karfagen davlatini deyarli yo‘q qilgan yunon yollanma askarlarining katta qo‘zg‘oloni haqida ma’lumotlar bor.
Birinchi marta yollanmaga taqiq AQShning mustaqillik uchun kurashi paytida paydo bo‘ldi.
AQSh hukumati nizolarni betaraf bo‘lgan davlatlar o‘z aholisini urushayotgan 151 tomonning har birida harbiy mojaroga aralashishga urinishni cheklashi kerakligi to‘g‘risidagi farmon chiqardi. Qoidabuzarlik sodir bo‘lgan taqdirda, bunday faoliyat jinoyat deb tan olindi.
O‘rta asrlarda urushlar yangi hududlarni egallab olish va odamlarni shafqatsizlarcha yo‘q qilish bilan davom etdi. Aynan shu davrda yangi jinoyat – genotsid paydo bo‘ldi, bu jinoyat boshqalarga o‘xshamagan va o‘zga dunyo qarashga ega bo‘lgan odamlarni ommaviy ta’qib qilish bilan tavsiflandi.
Cherkovning muxoliflarini ta’qib qilgan va turli xil qiynoqlar yordamida o‘lim hukmini chiqargan inkvizitsiyani esga olish kerak. A.N.Nikolaev ta’kidlaganidek, bunday diniy sudlarni butun insoniyat tarixidagi genotsidning eng tajovuzkor ko‘rinishlaridan biri deb atash mumkin.
Uyg‘onish davrida (XIV-XVI asrlar) gumanizm va antropotsentrizm kabi tushunchalar paydo bo‘lishi bilan yollanma askarlar hanuzgacha ommalashgan, ammo keng miqyosli genotsid bo‘lmagan, avvalgidek yahudiylar quvg‘in qilingan.
Tinchlik va xavfsizlikka qarshi keng tarqalgan yana bir jinoyat terrorizmdir, u ham chuqur ildizlarga ega. A.A. Korolev bizning davrimizdan 340 yil oldin ham, Iskandar Zulqarnaynning otasi teraktda o‘ldirilgan deb hisoblaydi. Valter Laker ilk terroristik guruhlardan birini milodiy I-asrda Yahudiyada faoliyat yuritgan Sicariyning yahudiy mazhabi (“xanjar”) deb hisoblaydi. “Terror” atamasi Buyuk Frantsiya inqilobi davrida keng tarqalgan bo‘lib, ommaviy qatl tufayli kelib chiqqan va “Terrorizm davri” deb nomlangan. Bulardan kelib chiqib shuni aytish joizki, tinchlik va xavfsizlikka qarshi bo‘lgan jinoyatlar juda ham chuqur tarixga ega.

Globallashuv davridagi zamonaviy terrorizm milliy va xalqaro miqyosda siyosiy uyushgan jinoyatchilikning tobora yorqin namoyon bo‘lishiga aylanmoqda. Undan bir qator mamlakatlar, turli siyosiy subyektlar, transmilliy jinoiy sindikatlar yangi siyosiy sintez va yangi voqeliklarni olish, shuningdek, motiv va geosiyosiy masalalarga aralashish uchun foydalanishadi. Ya’ni, ba’zi bir shaxslar yoki katta guruhlar bu kabi ishlar ortida juda katta foyda qilishlari mumkin. “Terrorizm” tushunchasini eng umumiy ko‘rinishida “insoniyat sivilizatsiyasi uchun vayron qiluvchi, alohidatomondandavlatlarvahukmronsinflartomonidantartibgasolinadiganjarayon, bir tomondan, ijtimoiy-iqtisodiy va huquqiy ahvolni sezilarli darajada yomonlashtiradigan” deb ta’riflash mumkin. Bunday jinoyattan oddiy xal (omma) talofat ko‘rmaydi, balki xattoki hukumat amaldorlari ham bu kabi qo‘poruvchilik, zo‘ravonliklardan aziyat chekishlari mumkin.
Demak, terrorizm – bu qo‘rquv, keyinchalik kuchayib u daxshatga aylanadi. Terroristlar keyinchalik odamlarda qo‘rquvni kuchaytirib o‘zlarining xudbin maqsadlarini amalga oshiradilar.
Keyingi XX asr tinchlik va xavfsizlikka qarshi jinoyatlar rivojida yangi bosqich – natsizm, fashizm, shuningdek ommaviy qirg‘in quollarining yangi turlari (kimyoviy va yadroviy) bilan boshlandi. Masalan, Birinchi Jahon urushi davrida zaharli gazlar keng qo‘llanilgan, bu ham yuz minglab odamlarning hayotiga salbiy ta’sir ko‘rsatgan.
Jahon hamjamiyati Germaniya tomonidan kimyoviy qurolni, shuningdek, AQSH tomonidan yadro qurolini birinchi martta qo‘llaganidan so‘ng, ommaviy qirg‘in qurollarining qanchalik insoniyatga xavfli ekanligini anglashgan. 1925-yilda urushda inonlarni bo‘g‘ilish holatiga olib keluvchi, zaxarli yoki boshqa shunga o‘xshash gazlar va bakteriologik vositalaridan foydalanishni ta’qiqlovchi Jeneva protokoli imzolandi. Yuqoridagi qurollarning ikki turiga kelsak, xalqaro hamjamiyat ushbu qurol turlarini yaratish va ulardan foydalanishni to‘liq taqiqlovchi konventsiyalar ishlab chiqdi. Bular kimyoviy qurollar to‘g‘risidagi konvensiya va biologik qurollar to‘g‘risidagi konvensiyalar.
Siyosiy beqarorlik, turmush darajasining pastligi, huquqiy qadriyatlarning buzilishi va b. to‘g‘ridan-to‘g‘ri terrorizm paydo bo‘lishining asosiy sabablaridan hisoblanadi. Bugungi kunda terrorizm hatto tashkilotchilarga katta daromad keltiradigan biznesning bir turi.
Tinchlik va xavfsizlikka qarshi jinoyatlar bo‘yicha bunday tarixiy tajribaga ega bo‘lgan insoniyat, o‘tmishdagi achchiq tajribani takrorlamaslik uchun tajovuzsiz, urushlarsiz va umuman jahon mojarolarisiz yashashni o‘rganishi kerak edi. Biroq, insoniyat ba’zan tashqi qiyofasi, dinlari va madaniyati farqi tufayli dunyo mojarolarining kuchayishi, tomonlarning milliy adovat asosida qarshilik ko‘rsatish davrida yashashni davom ettiradi.
Ta’kidlash joizki, tinchlik va xavfsizlikka tahdidlarning oldini olish maqsadida, O‘zbekiston Respublikasi xalqaro hamkorlik tamoyillariga rioya qilgan holda, xalqaro shartnomalarning to‘la huquqli sub’ekti bo‘lib, jinoyat qonunchiligi doirasida, tinchlik va xavfsizlikka qarshi jinoyatlarga javobgarlikni nazarda tutadi..
O‘zbekiston Respublikasining Jinoyat kodeksida VIII bob aynan tinchlik va insoniyatning xavfsizligiga qarshi jinoyatlarga bag‘ishlangan. Aynan O‘zbekiston Respublikasi Jinoyat kodeksidagi ushbu bob alohida ahamiyatga ega, chunki u alohida ijtimoiy xavfga egadir. Ushbu jinoyatlar tajovuzni keltirib chiqarishi, urush holatiga olib kelishi va umuman butun insoniyat hayotiga xavf tug‘dirishi mumkinligi alohida e’tibor qaratilgan.
O‘zbekiston Respublikasi Jinoyat kodeksida ko‘rsatilgan jinoyat huquqi normalarining mazmuni ijtimoiy xavfli qilmishlarning quyidagi elementlari bilan ifodalanadi, ya’ni: urushni targ‘ib qilish (150-modda); agressiya (151-modda); urush qonun va udumlarini buzish (152-modda); genotsid (153-modda); yollanish (154-modda); chet davlatlarning harbiy xizmatiga, xavfsizlik, politsiya, harbiy adliya organlari yoki shunga o‘xshash organlariga xizmatga kirish, yollanish (154.1-modda); terrorizm (155-modda); tayyorlanayotgan yoki sodir etilgan terrorchilik harakatlari to‘g‘risidagi ma’lumotlar va faktlarni xabar qilmaslik (155.1-modda); terrorchilik faoliyatini amalga oshirish maqsadida o‘quvdan o‘tish, chiqish yoki harakatlanish (155.2-modda); terrorizmni moliyalashtirish (155.3-modda); milliy, irqiy, etnik yoki diniy adovat qo‘zg‘atish (156-modda).
Tinchlik va xavfsizlikka qarshijinoyatlarning asosiyob’ekti tinchlik va tinch yashashdir, diniy guruhlar, jamoat xavfsizligi, xavfsiz sharoitlarni ta’minlash, har qanday davlatning rivojlanishi va hayoti, urush qoidalariga rioya qilish sohasidagi xalqaro aloqalari, insoniyat, millat, etnik, irqiy mavjudot asoslarini ta’minlash sharti hisoblanadi.
Tinchlik va xavfsizlikka qarshi barcha jinoyatlarning ob’ektiv tomoni, odatda, ma’lum bir me’yor uchun bitta aniq maqsad bilan birlashtirilgan va bir nechta qismlardan iborat saralash belgilaridan iborat bo‘lgan xatti-harakatlar yoki xatti-harakatlar shaklida ifodalanadi.
Tinchlik va xavfsizlikka qarshi deyarli barcha jinoyatlarning sub’ektiv tomoni qasddan qilingan aybda ifodalanadi.
Jinoyatning subekti umumiy, ya’ni 16 yoshga to‘lgan shaxs, shu bilan birga, individual jinoyatlar sodir etilganda, maxsus sub’ekt talab qilinadi (masalan, davlatlarning mansabdor shaxslari). Shunday ekan, O‘zbekiston Respublikasi Jinoyat kodeksining VIII bobida belgilangan meyorlarning mavjudligi birinchi navbatta jamoat munosabatlarini jinoiy-huquqiy himoya ilishgava butun insoniyat tinchligi va xavfsizligi barqarorligini ta’minlashga qaratilgan.
Jahon vaziyatlaridan kelib chiqib, tinchlik va xavfsizlikka qarshi jinoyatlar tarixan mustaqil ravishda uzoq vaqt davomida mavjud bo‘lgan degan xulosaga kelish zarur. Ulardan ba’zilari ilm-fan va texnologiyaning rivojlanishi bilan paydo bo‘lgan, boshqalari esa chuqur tarixiy ildizlarga ega. Ko‘p asrlar davomida ushbu jinoyatlar, odatda, kriminalizatsiya qilindi va jamiyat tomonidan o‘z-o‘zidan ravshan narsa sifatida qabul qilindi, ba’zida hatto ularning sodir etilishi hayot tarzining asosiy qismi bo‘ldi, ammo shunga qaramay, ularning barchasi jamiyat uchun juda xavfli bo‘lib, umumiy halokatga olib keladi .
Xulosa qilib shuni ta’kidlash kerakki, tinchlik va xavfsizlikka qarshi jinoyatlar xalqaro jinoyatlar maqomiga ega bo‘lishi va ko‘plab davlatlarning milliy qonunchiligida, shu jumladan O‘zbekiston Respublikasi jinoiy qonunchiligida ham xalqaro huquqning amalga oshirilishining yorqin namunasi bo‘lishi bejiz emas.

Ixtiyor Xolov, Buxoro tumanlararo ma’muriy sudi sudyasi

INTERNET TARMOG‘IDA SHARTNOMALARNI TUZISH MEXANIZMLARINI HUQUQIY TARTIBGA SOLISHNI TAKOMILLASHTIRISH

Bugungi kunda kompyuter texnologiyalari, telekommunikatsiya texnologiyalari, dasturiy ta’minot va axborot texnologiyalari sohasidagi so‘nggi yutuqlar natijasida odamlar hayot darajasi tasavvur qilib bo‘lmaydigan darajada o‘zgarib ketdi. Geografiya va vaqtning cheklanganligi sababli aloqa endi cheklanmaydi. Axborot har qachongidan ham keng va tezroq uzatiladi va qabul qilinadi. Bu yerda elektron tijorat joy, vaqt, makon, masofa va to‘lovlar bo‘yicha biznes muhitiga moslashuvchanlikni taqdim etadi. Ushbu elektron tijorat kompyuter tarmoqlari orqali ma’lumot, mahsulot va xizmatlarni sotib olish va sotish bilan bog‘liq. Bu biznesni elektron shaklda, odatda Internet orqali o‘tkazish vositasi. Bu “korxona integratsiyasiga” olib keladigan vosita.

Elektron tijorat – bu elektron shartnomalar asosida tuzilgan tovar va xizmatlar oldi-sotdisini ifodalovchi tadbirkorlik faoliyati usuli amalga oshiriladigan ijtimoiy munosabatlar sohasi bo‘lib, unga muntazam ravishda amalga oshiriladigan oldi-sotdi bitimlari (asosiy bitimlar), shuningdek, elektron tijorat aylanmasini tashkil etishga qaratilgan bitimlar va asosiy bitimlar (tashkiliy bitimlar) kiradi.
Tashkiliy bitimlarga quyidagilar kiradi: elektron tijorat mahsulotlari bozorining turli shakllarini tashkil etish bo‘yicha axborot-kommunikatsiya tarmog‘iga kirish xizmatlarini ko‘rsatish; elektron tijoratni shakllantirish bo‘yicha xizmatlar ko‘rsatish (elektron raqamli imzo, qo‘lda imzoning boshqa analoglari), elektron hisob-kitoblarni amalga oshirish; elektron tijorat dasturlarini ishlab chiqish va ulardan foydalanish; bitimlarni amalga oshirishda turli xil aloqa turlaridan foydalanish.
Belgilangan barcha bitimlar oddiy fuqarolik bitimlari bo‘lib, ularning asosiy o‘ziga xos xususiyati shundaki, fuqarolik bitimlarini tuzish yoki bajarish va boshqa qonuniy ahamiyatga ega bo‘lgan harakatlarni amalga oshirish kontragentlarning masofadan turib kirish sharoitida va maxsus mexanizm (elektron ma’lumotlar almashinuvi, elektron xabar almashish va boshqalar) yordamida amalga oshiriladi.
Elektron hujjat va qog‘ozli hujjat o‘rtasidagi farq faqat uning rekvizitlari va hujjat tashuvchisining o‘ziga xos xususiyati bilan ifodalanadi. Ko‘pincha, elektron hujjatning xususiyatlarini tavsiflash uchun uning tugallanishini ko‘rsatish kifoya.
Elektron tijoratning o‘sishi bilan elektron shartnomalardan foydalanish tez rivojlanmoqda.
Ammo elektron shartnomalarni joylashtirish uchta darajada, ya’ni konseptual, mantiqiy va amalga oshirishda juda ko‘p muammolarni keltirib chiqaradi. Maqolamizda biz elektron shartnomalar doirasi, mohiyati, qonuniyligi va boshqa har xil masalalarni muhokama qildik va bu sohada qonunchilikka bir qator takliflar berdik.
Elektron shartnoma – bu dasturiy ta’minot tizimi tomonidan modellashtirilgan, aniqlangan, bajarilgan va joylashtirilgan shartnoma. Elektron shartnomalar konseptual jihatdan an’anaviy (qog‘ozga asoslangan) tijorat shartnomalariga juda o‘xshash. Sotuvchilar o‘z mahsulotlarini, narxlarini va shartlarini istiqbolli xaridorlarga taqdim etadilar. Xaridorlar o‘zlarining imkoniyatlarini ko‘rib chiqadilar, narxlar va shartlar bo‘yicha kelishib oladilar, buyurtma berishadi va to‘lovlarni amalga oshiradilar. Keyin sotuvchilar sotib olingan mahsulotlarni yetkazib berishadi. Shunga qaramay, an’anaviy tijoratdan farqli o‘laroq, elektron tijorat yangi va qiziqarli texnik va huquqiy muammolarni tug‘diradi.
Elektron tijorat sohasidagi shartnomalar tizimi, bir tomondan, uni fuqarolik huquqining boshqa quyi tizimlaridan ajratib turadi, boshqa tomondan esa har qanday shartnomaviy munosabatlarga xos xususiyatlarga ega. Ushbu belgilar barcha fuqarolik shartnomalarida qo‘llaniladigan birlashtirilgan shakllarni shakllantirish uchun asos bo‘lib xizmat qiladi. Bundan tashqari, elektron tijorat sohasidagi shartnomalar tizimi ko‘plab elementlardan iborat bo‘lib, ularning har biri fuqarolik shartnomasining maxsus huquqiy tartibga solishni talab qiladigan o‘ziga xos xususiyatlariga ega.
Internet orqali shartnomalar tuzish juda muammoli hisoblanadi. Shartnoma tuzish uchun provayder Internetga ulangan serverga ommaviy taklifni joylashtiradi. Tavsiya etilgan shartlar bo‘yicha shartnoma tuzishni istagan har qanday shaxs taklifni shartnoma shaklini tuzish va imzolash orqali qabul qiladi.
Internetda tuzilgan tashqi savdo shartnomalarini ikki turga bo‘lish mumkin: – aloqa vositasi sifatida, ya’ni faksning analogi sifatida Internet orqali tuzilgan shartnomalar; – huquqiy maydondagi kabi Internetda tuzilgan shartnomalar.

Elektron shartnomalarni tuzishda yuzaga keladigan asosiy muammolar: – shartnoma joyini aniqlashning qiyinligi; – shartnoma tuzish faktining isbotliligi, shartnomada keltirilgan ma’lumotlarning xavfsizligi va o‘zgarmasligi; – shartnomada ko‘rsatilgan ma’lumotlarning maxfiyligi.
Elektron tijorat operatsiyalarida faqat Internet foydalanuvchilari ishtirok etishlari mumkin.
Nashr qilingan ma’lumotlarga ko‘ra, har yili Internet orqali amalga oshiriladigan tovar aylanmasi hajmi 30-35 foizga oshadi.
Kompyuter orqali uzatiladigan shartnomaviy hujjatlarni avtorizatsiya qilish elektron raqamli imzodan foydalanish bilan ta’minlanadi, ammo bu aloqalarni o‘rnatgan pudratchilar o‘rtasida soddalashtirilishi mumkin.
Mamlakatimizda elektron raqamli imzolardan foydalanish O‘zbekiston Respublikasi “Elektron raqamli imzo to‘g‘risida”gi Qonuni bilan tartibga solinadi.
Elektron raqamli imzo – elektron raqamli imzo yopiq kalitidan foydalangan holda ma’lumotlarning kriptografik o‘zgarishi natijasida olingan va ushbu elektron hujjatni qalbakilashtirishdan himoya qilish, elektron hujjatdagi ma’lumot buzilishining yo‘qligini aniqlash uchun mo‘ljallangan elektron hujjat rekviziti.
Elektron tijorat sohasiga kiradigan shartnomalar oddiy tijorat va fuqarolik-huquqiy shartnomalardan iborat. O‘zbekiston qonunchiligida Internetda fuqarolik-huquqiy shartnomalarni tuzishning maxsus huquqiy reglamenti mavjud emas. Internetda tuzilgan shartnomalar shartnomalar tuzish tartibi to‘g‘risidagi umumiy qoidalarga bo‘ysunadi.
Internetda shartnomalar tuzishda ko‘pincha unga noqulay shartlar kiritiladi, bu shartlarga shartnomaning kuchsiz tomoni ta’sir o‘tkazishga imkoni yo‘q va ularga rozi bo‘lishga majbur bo‘ladi.
Yuqoridagi xususiyatlar bilan bog‘liq holda, Internetda shartnomalar tuzishni huquqiy tartibga solish shartnoma erkinligi, vijdonanlik va qonunlarni suiiste’mol qilishga yo‘l qo‘yilmasligi tamoyillari asosida amalga oshirilishi kerak. Shartnoma tuzish jarayonida kuchsiz tomonni himoya qilish masalasi alohida e’tiborni talab qiladi.
Shunday qilib, fuqarolik-huquqiy munosabatlar ishtirokchilarining teng huquqliligi prinsipini ta’minlash uchun kontragentga shartnoma bo‘yicha qo‘shimcha majburiyatlarni yuklash talab etiladi. Darhaqiqat, hozirgi vaziyatda, aksariyat hollarda, zaif tomonning fuqarolik-huquqiy shartnomasini tuzishga qaratilgan irodasini ifodalashi faqatgina “Men roziman” tugmachasini bosish orqali ifodalanishi mumkin, aslida bu yetarli emas.
Yuridik adabiyotlarda keltirilishicha zaif tomon himoyasi shartnoma tuzish erkinligini cheklashning maqsadlaridan biridir. Zaif tomonning himoyasi shartnomani tuzish paytidan boshlanadi va uning ijrosi hamda shartnomani buzish tufayli javobgarlik bilan tugaydi.
Huquqni qo‘llash amaliyotida Internetda turli xil xususiyatlarga ega bo‘lgan fuqarolik- huquqiy shartnomalarini tuzish mexanizmlari uchraydi.
Internetda elektron shartnomalarni tuzishdagi tushunmovchiliklar va muammolarni bartaraf etish maqsadida O‘zbekiston Respublikasi Fuqarolik kodeksini Internetda fuqarolik- huquqiy shartnomalarni tuzish bilan bog‘liq quyidagi qoidalar bilan to‘ldirish taklif etiladi: Taraflar munosabatida ofertaga yo‘naltirilgan prezumpsiyalarni o‘rnatish, ofertani joylashtirgan tomonga nisbatan Internetda taklif qilish o‘rniga mahsulot yoki xizmatlar taklif qilish; Oferta va aksept kelib tushgandan keyin avtomatik ravishda xabar berish majburiyatini o‘rnatish;

Tomonlarning joylashgan joyini ko‘rsatish majburiyatini, ayniqsa mamlakat domen nomi va kontragent joylashgan mamlakat o‘rtasida tafovut mavjud bo‘lganda; Internetda tuzilgan shartnoma matnining saqlanishini ta’minlash majburiyati; Shartnoma tuzish uchun zarur bo‘lgan ma’lumotlarni to‘ldirgandan so‘ng texnik xatolarni tuzatish uchun texnik imkoniyat bilan ta’minlash; Bir nechta shartnoma qoidalari variantlarini tanlash imkoniyati; Shartnomani bajarish joyini ko‘rsatish majburiyati; Qarama-qarshiliklar yuzaga kelganda shartnomalarni bajarish bo‘yicha kelishmovchiliklar va sud vakolatlarini ko‘rsatish majburiyati.

Ixtiyor Xolov, Buxoro tumanlararo ma’muriy sudi sudyasi

Мулк ҳуқуқига эгалик қилиш  тартиби ва соҳада учраётган муаммолар

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этиши, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва баб-баравар муҳофаза қилиниши ҳамда мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва уни тасарруф этиши белгиланган. Иқтисодий ҳаётнинг асосини ташкил этувчи мулк – ишлаб чиқариш воситаларини ва меҳнатнинг барча маҳсулотларини ўзлаштириш жиҳатидан кишилар ўртасидаги муносабат ҳисобланиб, бу муносабатлар синфлар ва ижтимоий гуруҳларнинг ишлаб чиқариш негизида тутган ўрнини, моддий неъматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш усулини характерлайди. Мулкий муносабатлар ашёвий муносабатлар тарзида юридик жиҳатдан бошқарилгач ёки расмийлаштирилган ҳолатдан кейин улар мулк ҳуқуқи формасини олади.

Шу ўринда, мулк ўзи нима?- деган саволга жавоб бериб кетсак.

Мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз

манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир, яъни мулк эгаси ўзига тегишли бўлган мулкдан абадий фойдаланиши, ўзининг мулк ҳуқуқини хоҳлаган вақтда тасарруф этиши мумкин. Ҳеч ким мулкдорга ўз мулкини эгаллаб туриш, ундан фойдаланиш ва уни тассарруф этиш учун муддат белгилаш ҳуқуқига эга эмас. Мулкка бўлган мол-мулкнинг миқдори ва қиймати чекланмайди.

Ўзбекистон Республикасида мулк хусусий мулк ва оммавий мулк шаклларига эга бўлиб, унинг субъектлари фуқаролар, юридик шахслар ва давлат ҳисобланади. Мулкнинг объектлари бўлиб, ер, ер ости бойликлари, сувлар, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар, корхоналар, ашёлар, шу жумладан бинолар, квартиралар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, хом ашё ва маҳсулот, пул, қимматли қоғозлар ва бошқа мол-мулклар ҳамда интеллектуал мулклар ҳисобланади.

Мулк ҳуқуқи меҳнат фаолияти, тадбиркорлик фаолияти, мулкни яратиш, кўпайтириш, битимлар асосида қўлга киритиш, давлат мулкини хусусийлаштириш, мерос қилиб олиш ва бошқа қонун ҳужжатларига зид бўлмаган асосларда вужудга келади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этиши, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва баб-баравар муҳофаза қилиниши ҳамда мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва уни тасарруф этиши белгиланган.

Иқтисодий ҳаётнинг асосини ташкил этувчи мулк – ишлаб чиқариш воситаларини ва меҳнатнинг барча маҳсулотларини ўзлаштириш жиҳатидан кишилар ўртасидаги муносабат ҳисобланиб, бу муносабатлар синфлар ва ижтимоий гуруҳларнинг ишлаб чиқариш негизида тутган ўрнини, моддий неъматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш усулини характерлайди. Мулкий муносабатлар ашёвий муносабатлар тарзида юридик жиҳатдан бошқарилгач ёки расмийлаштирилган ҳолатдан кейин улар мулк ҳуқуқи формасини олади.

            Кўчмас мулк жумласига кирмайдиган мол-мулк кўчар мулк ҳисобланади. Кўчар мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди, қонунда назарда тутилган (автомототранспорт воситалари, тракторлар, тиркамалар) ҳоллар бундан мустасно.

Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларда шундай мулк шакллари борки, уларни бошқаришва тасарруф қилишда бошқа мулкдорларнинг розилиги талаб этилади.

Жумладан, улушли мулк (масъулияти чекланган жамиятлар, акциядорлик жамиятлари ёки эр-хотининг биргаликдаги турмуши давомида ортирилган мулклар ва ҳаказо). Икки ёки ундан ортиқ шахснинг эгалигида бўлган мол-мулк уларга умумий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади.

Мазкур мулкни яхшилаш, кўпайтириш ва бошқа хўжалик юритуви билан боғлиқ харажатларни сотиш, ҳадя қилиш, айирбошлаш ва ҳаказоларни амалга оширилишида, бошқа мулкдорларнинг розилиги талаб этилади.

Бугунги кунга келиб, фуқаролар ўртасида автотранспорт воситаларини олди-сотди жараёнида кўплаб кузатилаётган ҳолат шуки, мулк эгаси ўз кўчар мулкини яьни автомобилини нотариал тасдиқланган ишончнома орқали бошқа шахсга фойдаланиш, тасарруф этиш ва сотиш ҳуқуқи билан бермоқда. Бу эса амалиётда кўплаб муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги қонуннинг 47-моддасида нотариуслар бир ёки бир неча шахс номидан бир ёки бир неча шахс номига ёзилган ишончномаларни тасдиқлайди. Ўз ваколатини бошқа шахсга ишониб топшириш тартибида берилган ишончнома шундай ишониб топшириш ҳуқуқи кўрсатиб қўйилган асосий ишончнома тақдим этилганидан кейин ёки асосий ишончнома бўйича вакил ишончнома берган шахснинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун вазият тақозоси билан шундай иш тутишга мажбур бўлганлиги ҳақида далиллар тақдим этганидан кейин нотариал тасдиқланиши керак. Ўз ваколатини бошқа шахсга ишониб топшириш тартибида берилган ишончнома асосий ишончнома бўйича берилганидан кўпроқ ҳуқуқни қамраб олмаслиги керак. Ўз ваколатини бошқа шахсга ишониб топшириш тартибида берилган ишончноманинг амал қилиш муддати бу ишончномани беришга асос бўлган асосий ишончноманинг амал қилиш муддатидан ортиқ бўлиши мумкин эмас”, деб белгиланган.  “Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги маьмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида Ўзбекистон Респуликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 й ил 18 ноябрдаги 726-сонли қарорига кўра нотариуслар томонидан автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг 16-бобида битим вакил томонидан тузилган тақдирда, унинг ваколати текширилади. Вакилнинг ваколати унинг номига берилган ишончнома ва (ёки) ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳ.к.) билан тасдиқланади. Нотариал тасдиқланган ишончноманинг бекор бўлган ёки бўлмаганлиги ҳақидаги маълумот тизим орқали текширилади.

9-бобида битимни тасдиқлаш учун тўловларни амалга ошириш тартиби белгиланган. Яьни битимни тасдиқлашда нотариус томонидан “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорларига асосан давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий

ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловлар миқдорлари доирасида ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ҳақ ундирилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасида давлат божи турлари белгиланган. Давлат божи юридик  аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун ундириладиган мажбурий тўловдир.

5-моддасида ундириш объектлари нотариуслар ва Ўзбекистон Республикасининг консуллари томонидан нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундирилади, деб белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунида айнан шу каби жараёнлар учун давлат божи ставкаларининг миқдори белгиланган. Хусусан, автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф қилиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни ва автомототранспорт воситаларидан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-онасига, болаларига ва уларнинг эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига, жиянларига БҲМнинг 50 фоизи миқдорида, бошқа шахсларга БҲМнинг 3 баравари миқдорида тўланади. Фуқаролик ҳуқуқи нормаларида агар умумий мулкдорлардан бири мулкни яхшилаш учун қилаётган харажатларини бошқа мулкдорнинг розилигисиз амалга оширган тақдирда, бошқа мулкдор (қилинган сарф мулкни яхшилаш учун сарфланган бўлса ҳам) сарфланган пул маблағи учун хисса қўшиш мажбуриятини олмайди ва мулкни яхшилаш учун сарф қилган мулкдор (розилик олмаган) да бошқа мулкдорлардан талаб қилиш ҳуқуқини келтириб чиқармайди. Давлат мулк шаклларини ривожлантириш мақсадида мулк ҳуқуқи субъектлари ҳуқуқларининг тенглигини таъминлайди ва унинг ҳимоя қилинишини кафолатлайди.

Мулкка нисбатан эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқлари мавжуд бўлиб, улар нимани англатади?

Эгалик қилиш ҳуқуқи – мулкдорнинг ўз мулкига жисмонан, моддий ва ҳуқуқий жиҳатдан эгалик қилиниши кўзда тутилади.

Фойдаланиш ҳуқуқи – жисмоний ва юридик шахсларнинг ўз мулкининг фойдали жиҳатлари, хусусиятларидан турли эҳтиёжларнинг (шахсий ёки ишлаб чиқариш билан боғлиқ эҳтиёжларини) қондириш билан боғлиқ фаолиятини белгиловчи ҳуқуқлар бўлиб, мол-мулк эгасининг ҳуқуқларидан бири, бойлик ва мол-мулкдан белгиланган тартибда фойдаланишидир.

Тасарруф этиш ҳуқуқи – мулкдор ўз мол-мулкининг тақдирини мазкур мол-мулкка нисбатан юридик ҳужжатларни тузиш йўли билан белгилаш, яъни сотиш, ҳадя қилиш, ижарага бериш, гаровга бериш, ҳомийлик мақсадларида бериш, мерос қолдириш ва бошқа фаолият билан боғлиқ ҳуқуқлар бўлиб, бунда мулкдор ким ва қандай ҳолда фойдаланишини ҳал этади. Тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган шахс мулк эгасининг асосий ваколатларини амалга ошириш ҳуқуқи асосида мулк объектидан фойдаланиш йўл-йўриғини белгилаш, мулкни сотиш, ижарага бериш, ҳадя этиш ҳуқуқига эга бўлади. Амалда мулкни тасарруф этиш ҳуқуқига реал эга бўлган шахсгина ҳақиқий мулк эгаси ҳисобланади, яъни бир сўз билан айтганда, тасарруф этиш ҳуқуқи мулкка нисбатан мутлақ ҳуқуқни беради.

Мулк ҳуқуқи, мулкдорга маълум даражада масъулиятни келтириб чиқаради, яъни мулкдан фойдаланишда мулкдорлар – фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини, қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги, экологик муҳитга зарар етказмасликлари шарт.

Мулк ҳуқуқи – фуқаронинг ҳуқуқ лаёқати (туғилиш давридан) бошлаб вужудга келиши мумкин, яъни янги туғилган боланинг мерос олиши, ҳадя олиши ва ҳаказолар асосида мулк ҳуқуқи вужудга келиши мумкин.

Аммо, мазкур мулк ҳуқуқининг вужудга келиши асосида мулкдан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқи фуқаронинг муомала лаёқати даврининг кириб келиши (18 ёшга тўлганидан сўнг) асосида вужудга келади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 28-моддасига асосан ўн олти ёшга тўлган вояга етмаган шахс меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган бўлса ёки ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёхуд ҳомийсининг розилигига биноан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бўлса, у тўла муомала лаёқатли деб эълон қилиниши мумкин ёки 29-моддасида ўн тўрт ёшга етмаганлар томонидан фақатгина майда маиший битимлар, текин манфаат кўришга қаратилган, нотариал

тасдиқланишни ва давлат рўйхатидан ўтказишни талаб этмайдиган битимлар ҳамда қонуний вакил ёки унинг розилиги билан учинчи шахс томонидан муайян мақсад ёки эркин тасарруф этиш учун берилган маблағларни (кам миқдордаги пул суммаси билан олди-сотди битимлари) тасарруф этиш борасидаги битимларни тузишлари мумкин.

Вояга етмаганларнинг мулкини ота-оналар, фарзандликка олувчилар ва

ҳомийларнинг мулкни хадя қилиш билан боғлиқ тузилган битимлари ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.

Мулк ҳуқуқи қуйидаги холларда бекор қилиниши, тугатилиши мумкин.

Жумладан, мулкдорнинг мулкни сотиб юбориши, хадя қилиши ёки айирбошлаш натижасида, мулкнинг буткул нобуд бўлиши, Фуқаролик кодексининг 202-моддасига асосан национализация, яъни мулк ҳуқуқини ҳақ тўлаш эвазига давлат ихтиёрига ўтказилиши, 203-моддасига асосан реквизиция, яъни форс мажор (табиий офатлар, авриялар, эпидемиялар, эпизоотиялар) ҳолатларида ҳақ тўлаш эвазига олиб қўйилиши, мусодара қилинганда ва бошқа қонунда белгиланган ҳолатларда. Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясида белгиланган.

Юқорида қайд этиб ўтилганидек, автотранспорт воситалари бошқа бир шахсга тасарруф этиш ҳуқуқи билан ишончнома орқали бериш ҳуқуқига эга. Аммо амалиётда ишончнома орқали автотранспортни бошқариб келаётган фуқаро йўл ҳаракати қоидасини бузиб, фоторадарга тушган тақдирда, жарима мулк эгаси бўлган шахсга нисбатан қўлланилади. Қонунчиликда эса ҳуқуқубузарлик содир этган шахс содир этган ҳуқуқбузарлигига нисбатан қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши белгиланган.

Ваҳоланки, белгиланган жарима ҳуқуқбузарлик содир этмаган шахс номига расмийлаштирилиб, бир вақтнинг ўзида мулкга бўлган ҳуқуқ эгаси яъни мулкдор жаримага тортилишига сабаб бўлмоқда.

            Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6118-сонли фармонининг 12-бандида 2020 йил 1 декабрдан бошлаб, жиноят натижасида давлатга етказилган зарар, давлат божлари, жиноий ва маъмурий жарималар, давлат фойдасига бошқа турдаги ундирувлар ҳамда давлат даромадига ўтказиладиган олиб қўйилган мол-мулкни сотишга оид ижро ҳужжатлари бўйича келиб тушган маблағлар алоҳида ғазначилик ҳисобрақамида жамланади ва белгиланган миқдорда «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун очилган ҳисоб рақамларига пропорционал тартибда йўналтирилади.

Мазкур бандда назарда тутилган ижро ҳужжатлари бўйича келиб тушган маблағларнинг олувчилар ва бюджет тизими бюджетлари даражалари ўртасидаги тақсимоти маблағларнинг белгиланган қисми «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Е􀇆 шлар дафтари»га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун очилган ҳисоб рақамларига ўтказилганидан кейин амалга оширилиши белгиланиши кўрсатилган.

Юқоридаги вазиятлардан келиб чиққан ҳолда, тегишли қонунчиликка қуйидаги таклифларни келтириб ўтмоқчимиз:

Биринчидан, автотранспортни ишончнома орқали олаётган шахсга(ишончли вакилга) ундан фойдаланиш, сотиш ҳуқуқини бермасдан, фақатгина автотранспорни бошқариш ҳуқуқини берилиши;

Иккинчидан, кўчар мулкларни(автомобилларни) олди-сотди шартномасида тўланадиган давлат божларини яьни нотариус учун бож, Давлат йўл ҳаракати инспекцияси божларини бирлаштириб, фақат бир томонлама тўлов қилинишини таьминлаш каби қоидаларни Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилишини таклиф қиламиз.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, фуқароларнинг мулк хуқуқи билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш натижасида, жамиятдаги давлат ва фуқаролар ўртасидаги ечимини кутаётган муаммолар ҳам ҳал этилади. Шунингдек, соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалиётда ижроси таьминланишига ҳам туртки бўлади, деб ҳисоблаймиз.

Юлдузхон Абдуғаффорова, Бухоро вилоят маъмурий суди архив мудираси

Ma’muriy hujjatlarni tayyorlash. Ma’muriy hujjatlar tizimi

Ma’muriy hujjatlarning umumiy turlari – qarorlar, qarorlar, buyruqlar, buyruqlar, ko’rsatmalar.

Barcha ma’muriy hujjatlar GOST R 6.30-2003 «Tashkiliy va ma’muriy hujjatlarning yagona tizimlari» ga muvofiq bo’lishi kerak. Hujjatlarga qo’yiladigan talablar. Boshqaruv hujjatlari qonunlar, yuqori turuvchi organlarning qarorlari va farmoyishlari asosida yoki ularni bajarish maqsadida yoki rahbarning vakolatlari va vakolatlari doirasida chiqariladi.
Ma’muriy hujjatlarni tayyorlash murakkab jarayondir. Bu mansabdor shaxslardan biriga yoki ishchi guruhga ishonib topshirilishi mumkin.

Ma’muriy hujjatlarni tayyorlash quyidagi bosqichlarni o’z ichiga olishi mumkin:

Muammoning mohiyatini o’rganish;

Ma’muriy hujjat loyihasini tayyorlash;

Hujjatni tasdiqlash;

Hujjatni imzolash.

Kollegial organning (direktorlar kengashi, kasaba uyushma qo’mitasi) qarorlari va qarorlari uchun ushbu hujjatlarni kollegial organ majlisida muhokama qilish va qabul qilish bosqichi qo’shiladi.

Qanday qilib to’g’ri chiqarish bo’yicha ko’rsatmalar

Buyurtma – huquqiy akt o’z vakolatlari doirasida tezkor tashkiliy, kadrlar va ichki ishning boshqa masalalarini hal qilish uchun rahbar tomonidan nashr etiladi.
Buyurtma shaklda chiqariladi va o’z ichiga oladi quyidagi tafsilotlar: tashkilot nomi, hujjat turining nomi, sanasi, ro’yxatga olish raqami, tuzilgan joyi, matn nomi, matn, imzo. Buyruq, agar matnda boshqa muddat ko’rsatilmagan bo’lsa, rahbar tomonidan imzolangan paytdan boshlab kuchga kiradi.

Uchrashuv bo’yicha buyruqlar asosiy faoliyat va xodimlar uchun buyurtmalarga bo’linadi.
Buyurtma matni, qoida tariqasida, ikki qismdan iborat: aniqlovchi va ma’muriy. Aniqlovchi qism belgilangan harakatlarning maqsad va vazifalarini, buyruqni chiqarish sabablarini aks ettiradi va buyruqni tayyorlash uchun asos bo’lgan hujjatga havolani beradi. Ma’muriy qismda belgilangan harakatlar, ularning bajarilishi uchun mas’ul bo’lgan mansabdor shaxslarning nomlari va ularni amalga oshirish muddatlari ko’rsatilgan. Ma’muriy qism ko’rsatilgan qismdan bosilgan «buyurtma qilaman» so’zi bilan ajratiladi Bosh harflar va yo’g’on nuqta qo’ying. Buyruq matnining maʼmuriy qismi, qoida tariqasida, arab raqamlari bilan nuqtalar bilan raqamlangan paragraflarga boʻlinadi. Har bir paragrafda ijrochi ko’rsatilgan ( ijrochi) amalga oshiriladigan chora-tadbirlar va to’lash muddati. Ijrochi belgi holatida ko’rsatiladi. Siz umumlashtirilgan tarzda ham belgilashingiz mumkin, masalan: kasaba uyushma tashkilotlari raislari. Ma’muriy qismning har bir bandi noaniq shaklda fe’l bilan ifodalangan muayyan harakatni ko’rsatish bilan boshlanadi – «tayyorlash», «tashkil etish», «ta’minlash», «ishlab chiqish» va boshqalar.

Nozim Rashidov, Buxoro viloyat ma’muriy sudi sudya katta yordamchisi

Yolg’on xabarlar tarqatishga qarshi kurash uchun qonunchilikka o’zgartirish kiritish bo’yicha

Bugungi kunda Internet jahon axborot tarmogʻi va ijtimoiy tarmoqlar axborot isteʼmolchilari uchun asosiy manba boʻlib qolmoqda. Elektron ommaviy axborot vositalari ham oʻzlarining tegishli profil va kanallari orqali maʼlumot tarqatmoqda. Buning sababi barcha oʻz vaqtini internetda ijtimoiy tarmoqlarda oʻtkazishga sarf qilayapti.
Albatta, tanganing ikki tomonini koʻra bilish lozim. Internet va ijtimoiy tarmoqlar orqali yangi doʻstlar orttiriladi, mavjudlari bilan aloqalar mustahkamlab boriladi, uydan yoki ofisdan chiqmay turib xaridlar qilinadi, mahsulot narxlari haqida maʼlumotga ega boʻlinadi va yangiliklardan soniyalar ichida xabardor boʻlish imkoniyati mavjud. Ijtimoiy tarmoqlar foydalanuvchilarining yarmi brend mahsulotlar ishlab chiqaruvchilarining sahifalariga obuna boʻlishgan.
Tanganing ikkinchi tomoniga nazar tashlanadigan boʻlsa, Internet va undagi ijtimoy tarmoqlarning ommalashuvi, vaqt va makon tushunchalariga yondashuvning oʻzgarishi va globallashuv jarayonining kuchayishidan baʼzi birovlar boshqa maqsadda foydalanmoqda. Ularning baʼzilari bu orqali piar yaratmoqchi boʻlsa, baʼzilari kimlarnidir obroʻsizlantirishni, aholi oʻrtasida vahima uygʻotishni, turli boʻhtonlar tarqatib, davlat hokimiyati organlari obroʻsini toʻkishni maqsad qilgan. Olib borilgan tadqiqot natijalari shuni koʻrsatadiki, Internetda, xususan, ijtimoy tarmoqlarda har kuni millionlab yolgʻon xabarlar tarqatiladi. Ularning oqibatlari ham turlicha. Baʼzilari hech qanday ahamiyatga ega boʻlmasa, baʼzilari esa ishonarliligi bilan kishini shoshiltiradi.
Shu sababli dunyo davlatlari Internetda tarqatilayotgan yolgʻon xabarlarga qarshi kurashish, ularning salbiy oqibatlarini bartaraf etish boʻyicha fikr yuritmoqda. Jumladan, Malayziyada 2018 yil aprelida “Yolgʻon xabarlarga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Qonun qabul qilindi. Anglo-sakson huquq tizimiga asoslangan ushbu davlatda yolgʻon xabar tarqatganlik uchun Qonunning 4-moddasida 500 000 ringit (168 ming AQSH dollari) va 6 yilgacha ozodlikdan mahrum qilish jazosi belgilangan edi. Oradan koʻp vaqt oʻtmay, yaʼni 2018 yilning avgust oyida mazkur qonun bekor qilindi. Bunga jamoatchilikning Qonunga eʼtirozi, huquq himoyachilarining noroziligi sabab boʻldi. Ularning fikricha, qonun fuqarolarning soʻz erkinligiga boʻlgan huquqini cheklashni koʻzlagan. Qonun oʻzi amalda boʻlgan davr mobaynida koʻplab bahs-munozaralarga sabab boʻlgan edi.
Keyinchalik Fransiya Prezidenti Emmanuel Makron tomonidan yolgʻon xabar tarqatayotgan ommaviy axborot vositalariga nisbatan taʼsir choralarini qoʻllashni nazarda tutuvchi qonun qabul qilinishi eʼlon qilindi. Jamoatchilik fikrini boshqarishga qaratilgan axborotlar tarqalishining oldini olish maqsadida shunday qilish zarurligi taʼkidlandi. Bu ham muxolifatning eʼtiroziga sabab boʻldi. Muxolifat vakillari ham bu OAV erkinligiga tahdid soluvchi hujjat boʻlishini, axborot olish va tanlash erkinligi esa fuqarolarga tegishli ekanini taʼkidladilar.

Yolgʻon axborotga qarshi kurashish boʻyicha alohida qonun hujjati ishlab chiqishning zarurati yoʻq. Faqatgina ularga nisbatan kurashni kuchaytirish maqsadida qonunchilikka oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish lozim boʻladi. Xususan, “Axborotlashtirish toʻgʻrisida”gi Qonunning 121-moddasi 3-qismida belgilangan talablarga amal qilinmagan taqdirda veb-saytdan va (yoki) veb-sayt sahifasidan foydalanish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi belgilagan tartibda maxsus vakolatli organ tomonidan cheklanishi mumkin.
Ammo amalda Vazirlar Mahkamasi tomonidan qanaqa tartib belgilanganligi va qanday organ maxsus vakolatli organ hisoblanishi toʻgʻrisida amaldagi qonunchilikda biron-bir normativ-huquqiy hujjat mavjud emas.
“Axborot olish kafolatlari va erkinligi toʻgʻrisida”gi Qonunning 6-moddasida koʻrsatilgan “soʻrovga iloji boricha qisqa muddatda, agar qonun hujjatlarida boshqa hol nazarda tutilgan boʻlmasa, soʻrov olingan sanadan boshlab oʻn besh kundan kechiktirmay javob qaytarilishi kerak” hamda “agar soʻrov tushgan organ yoki mansabdor shaxs soʻralayotgan axborotga ega boʻlmasa, murojaat etuvchiga bu haqda soʻrov olingan sanadan boshlab yetti kundan kechiktirmay maʼlum qilishi, shuningdek, imkoniyatga qarab, unga bunday axborotga ega boʻlgan organning yoki mansabdor shaxsning nomini maʼlum qilishi shart” normalarini oʻzgartirish va koʻrsatilgan muddatlarni qisqartirish orqali maqbul variantlarni ishlab chiqish lozim.
“Ommaviy axborot vositalari toʻgʻrisida”gi Qonunda shaxslar qatori yolgʻon maʼlumotlarni tarqatgan ommaviy axborot vositasiga ushbu faktni OAVning oʻzi aniqlagan hollarda oʻz tashabbusiga koʻra axborot boʻyicha raddiya berish huquqini berish kerak.

Ozodjon Rajabov, Buxoro viloyat ma’muriy sudi sudyasi

Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ҳар бир фуқаронинг инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурматини рағбатлантириш ва унга ҳар томонлама риоя этилишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиб, зўравонлик ва низоларнинг олдини олишда ҳам муҳимдир.

2020 — 2024 йилларда инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим бериш орқали ёшларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган инсон ҳуқуқлари соҳасидаги жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичи амалга оширилмоқда.

Шундан келиб чиқиб, мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимни янада такомиллаштириш, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси ижросини таъминлаш, шунингдек, Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичида белгиланган вазифаларни самарали ва ўз вақтида амалга ошириш мақсадида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 76-сессияси ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги ташаббус ва таклифларини амалга ошириш доирасида 2022 йил 5-6 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрида «Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим» Глобал форуми ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилиш белгиланган.

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим бўйича долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш ҳамда кенг жамоатчилик муҳокамаси, халқаро ва миллий маслаҳатлашувлар натижасида ишлаб чиқилган:

Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастури (кейинги ўринларда — Миллий таълим дастури) 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси») 2-иловага мувофиқ тасдиқланган.

Вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари «Йўл харитаси»да белгиланган вазифаларнинг тўлиқ, сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши учун шахсан жавобгар эканлиги кўрсатиб ўтилган.

Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичини амалга ошириш бўйича Миллий комиссия (кейинги ўринларда — Миллий комиссия) (А. Саидов) Миллий таълим дастури ва «Йўл харитаси»нинг амалга оширилиши юзасидан:

мунтазам мониторинг олиб бориб, чора-тадбирлар сифатли ва ўз вақтида ижро этилиши бўйича таклиф ва тавсияларни тегишли вазирлик ва идораларга киритиб бориш назарда тутилган.

доимий равишда аниқ кўрсаткичлар ва эришилган натижалар акс эттирилган батафсил ахборотнинг расмий веб-саҳифаларда ва оммавий ахборот воситаларида жойлаштириб борилишини таъминлаш ҳам назарда тутилган.

ҳар олти ойда Олий Мажлис палаталари ва Ўзбекистон Республикаси Президентига умумлаштирилган маълумот киритиб бориш белгиланган.

ахборот-таҳлилий шарҳлар тайёрланиши, хорижий тилларга таржима қилиниши ва эълон қилинишини таъминлаш назарда тутилган.

Шунингдек, ахборот-таҳлилий шарҳлар ва уларнинг таржималарини чоп этиш ва эълон қилиш билан боғлиқ харажатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига (кейинги ўринларда — Марказ) Давлат бюджети доирасида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланиши белгиланган.

“Йўл харитаси”да белгиланган масъул ижрочилар ўзларига юклатилган вазифалар ижроси тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойнинг 5-санасига қадар Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичини амалга ошириш бўйича Миллий комиссия ишчи органи — Марказга тақдим этиб бориш белгиланган.

Олий Мажлис палаталарига Миллий комиссиянинг Миллий таълим дастури ва «Йўл харитаси»нинг ижро ҳолати юзасидан ахборотини эшитиш ва танқидий муҳокама қилиб бориш тавсия этилишини назарда тутилган.

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб профессионал ва олий таълим тизимида «Инсон ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари», «Бола ҳуқуқлари» бўйича тегишлича ўқув ва махсус курслар жорий этилиши белгиланган.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Марказ билан биргаликда 2023 йил 1 июнга қадар «Инсон ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари», «Бола ҳуқуқлари» бўйича ўқув ва махсус курслар жорий этиладиган профессионал ва олий таълим ташкилотларининг аниқ рўйхатини шакллантирсин ҳамда тегишли ўқув дастурларини такомиллаштириш чораларини кўриш ҳам назарда тутилган.

Унга мувофиқ 2023 йил 1 июндан бошлаб Марказ томонидан ҳар йили:

«Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги таълим ва инновациялар» миллий танлови ўтказиб борилиши белгиланган.

ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари, аёллар ҳуқуқлари, бола ҳуқуқлари ва мигрантлар ҳуқуқлари йўналишларида фаолияти мазкур шахслар билан бевосита боғлиқ бўлган ташкилотларда ўқув курслари ва семинар-тренинглар ташкиллаштирилади.

Марказ:

а) уч ой муддатда:

Миллий танловни ўтказиш бўйича Низом ва дастурни ишлаб чиқсин ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиб, тасдиқлаш белгиланган.

ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари, аёллар ҳуқуқлари, бола ҳуқуқлари ва мигрантлар ҳуқуқлари йўналишларида тегишли ташкилотларда ўқув курслари ва семинар-тренингларни ўтказиш бўйича режа-графикни тасдиқлаш кўрсатилган.

б) 2023 йил 1 апрелга қадар:

«Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари», «Инсон ҳуқуқлари», «Бола ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари», «Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари» туркум қўлланма ва рисолаларни тайёрлаш ва чоп этиш чораларини кўрсиш назарда тутилган.

Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим олиш бўйича электрон платформани яратиб, ишга тушириш назарда тутилган.

Шунингдек, мазкур бандда назарда тутилган топшириқларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Марказга Давлат бюджети доирасида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади деб белгиланган.

2023 йил 1 мартдан бошлаб терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун қийноққа солишга қарши курашиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари доимий равишда ташкил этилиши назарда тутилган.

Марказ ва Бош прокуратура:

мазкур ўқув курсларини ташкил этиш учун масъул этиб белгиланган.

икки ҳафта муддатда қийноққа солишга қарши курашиш бўйича ўқув курсларини ўтказиш графигини тасдиқланган.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (О. Хасанов) Давлат бошқаруви академияси (А. Бекмуродов) билан биргаликда:

2023 йил 1 майдан бошлаб раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик бўйича ўқув курслари (соатлари)ни жорий қилсин. Бунда, мазкур ўқув курсларини Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим олиш бўйича электрон платформаси орқали ташкил этишга рухсат этилган.

2023 йил 1 апрелга қадар Марказ билан биргаликда соҳаларнинг ўзига хосликларини инобатга олган ҳолда инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик масалалари бўйича ўқув курслари модули ва дастурини ишлаб чиқилган.

Миллий комиссиянинг:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ахборот-кутубхона марказларида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги адабиётлар йўналишини ташкил этиш назарда тутилган.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ахборот-кутубхона марказлари фондини Марказ томонидан инсон ҳуқуқлари бўйича тизимлашган илмий-ҳуқуқий манбалар билан доимий таъминлаб бориш тўғрисидаги таклифлари маъқулланган.

Марказ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ахборот-кутубхона марказларини:

халқаро шартномаларнинг давлат тилидаги тўпламлари;

инсон ҳуқуқлари бўйича ўқув, илмий-услубий ва халқаро нашрлар;

инсон ҳуқуқлари соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича юритилаётган хронология материаллари билан тизимли равишда таъминлаб бориш назарда тутилган.

Марказнинг жорий йилнинг февраль ойида мамлакатимизда «Инсон ҳуқуқлари» ҳафталигини ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилган.

Марказ:

а) бир ҳафта муддатда «Инсон ҳуқуқлари» ҳафталигини ўтказиш дастурини тасдиқлаш назарда тутилган.

б) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорликда давлат таълим муассасаларида:

«Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги» доирасида ўтказиладиган тадбирларда «Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари» мавзусига алоҳида эътибор қаратилиши белгиланган.

2023 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан ўтказиладиган кўрик-танловларда аёллар, бола ва ёшлар ҳуқуқлари масалалари қамраб олинишини таъминлаш назарда тутилган.

в) Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда маҳаллаларда ёшлар иштирокида «Инсон ҳуқуқлари — олий қадрият» мавзусида турли даражадаги маърифий анжуманлар, давра суҳбатлари, учрашувларнинг ўтказилиши, шу жумладан уларнинг видеоконференцалоқа орқали Марказ ходимлари иштирокида ташкил этиш кўрсатиб ўтилган.

г) Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев) ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев) билан биргаликда «Инсон ҳуқуқлари» ҳафталигини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш чораларини кўрсиш белгиланган.

«Эл-юрт умиди» жамғармаси очиқ стипендия танловлари асосида хорижда бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш ҳамда малака ошириш дастурларининг мақсадли кўрсаткичларини тузишда инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича буюртмачи вазирлик ва идораларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олиш кўрсатиб ўтилган.

Озоджон Ражабов, Бухоро вилоят маъмурий суди судьяси

Ma‘muriy hujjatning nazariy-huquqiy tahlili

Boshqa huquq sohalariga qaraganda ma’muriy huquq sohasidagi ma’muriy hujjatlar tushunchasiga juda ko‘p duch kelamiz. Sababi ma’muriy hujjatlar kundalik hayotda juda ko‘p uchraydi. Misol uchun, yerdan foydalanish to‘g‘risidagi hokim qarori yoki litsenziya olish bilan bo‘g‘liq, notarial tasdiqla- nadigan va boshqa ruхsat beruvchi hujjatlar. Ushbu hujjatlarning boshqa hujjatlardan qanaqa farqli jihatlari va o‘ziga xos xususiyatlari bor degan savol tug‘iladi. Ma’muriy hujjatlarning huquqiy maqomi masalasi ancha payt turli muhokama va bahs- munozaralarga sabab bo‘ldi. Bu masalaga 2018yil 8-yanvar kuni uzil-kesil chek qo‘yildi. Sababi ayan shu kuni O‘zbekiston Respublikasining“Ma’muriy tartib-taomillar to‘g‘risida”gi qonuni qabul qilindi. Ushbu qonun ma’muriy hujjatlar- ning to‘liq huquqiy maqomini ochib berdi desak mubolag‘a bo‘lmaydi, chunki ushbu qonunning eng asosiy qismini ma’muriy hujjatlarni qabul qi- lish, bekor qilish, o‘zgartirish va haqiyqiy emas deb topish bilan bog‘liq normalar tashkil etadi. Qonunning 4-moddasida ma’muriy hujjat tushunchasiga alohida ta’rif berilgan bo‘lib, unga binoan “Ma’muriy hujjat – ma’muriy organning ommaviy huquqiy munosabatlarni yuzaga keltirishga, o‘zgartirishga yoki tugatishga qaratilgan hamda ayrim jismoniy yoki yuridik shaxslar uchun yoxud muayyan xususiy belgilariga ko‘ra ajratiladigan shaxslar guruhi uchun huquqiy oqibatlar keltirib chiqaruv- chi ta’sir chorasidir”. “Ma’muriy tartib-taomillar to‘g‘risida”gi qonun asosida fikr yuritar ekanmiz, birinchi navbatda, ma’muriy tartib-taomillar haqida olimlar fikrlarini keltirib o‘tamiz. Bu borada ko‘plab olimlar o‘z nuqtai nazarlarini bildirishgan. Jumladan, ma’muriy tartib-taomillar fuqarolarning (ommaviy) ma’muriyat bilan bo‘ladigan huquq, erkinlik va qonuniy manfaatlarni ro‘yobga chiqarishga xizmat qiladigan va huquq subyektlarining o‘z huquq va majburiyatlarini amalga oshirish (ro‘yobga chiqarish)iga qaratilgan munosabatlar (S.Z. Jenetel), manfaatdor shaxslarning huquq va qonuniy manfaatlari ro‘yobga chiqarilishini ta’minlaydigan protsessual (ijobiy) faoliyatga qaratilgan munosabatlar (Y.A. Tixo- mirov), fuqaro va tashkilotlarning konstitutsiyaviy huquqlarini amalga oshirishni ta’minlashga xizmat qiladigan maxsus mazmundagi protsessual munosabatlar (O.V. Morozova). Bu kabi tushunchalar tahlilini boshqa olimlarning asarlarida ham ko‘rish mumkin.
Bundan tashqari, bir qator davlatlar, misol uchun, Yaponiya qonunchiligiga ko‘ra ma’muriy tartib-taomillarga faqat ma’muriy hujjatni qabul qilish bilan bog‘liq ma’muriy-huquqiy (ijobiy) tartibga solish (regulyativ) masa- lalarini kiritish mumkin. Shundan kelib chiqqan holda ma’muriy hujjat tushunchasini batafsil yoritib berish uchun rivojlangan xorijiy davlatlar qonunchiligiga murojaat qilamiz. Birinchilardan bo‘lib ma’muriy hujjat tushunchasi Fransiya qonunchiligida ishlatila boshlangan va fransuz huquqi orqali kontinental huquqiy oila- ning barcha mamlakatlari tomonidan qabul qilingan. Germaniyada Ikkinchi jahon urushi tugashidan oldin ma’muriy hujjatning yagona me’yoriy konsepsiyasi mavjud bo‘lmagan. Buning o‘rniga qonun, buyruq, qaror, ruxsatnoma, vakansiya va shunga o‘xshash narsalar mavjud bo‘lgan
Ma’muriy hujjatning birinchi me’yoriy hujjatlari sifatida davlat boshqaruvi organi tomonidan muayyan munosabat bilan qabul qilingan ma’muriy yoki huquqiy hujjat hisoblanishi va boshqaruvning normativ aktidan farqli o‘laroq ma’muriy hujjat huquqiy normalar yaratmasligi, balki bevosita muayyan huquqiy munosabatlar, odatda, ma’muriy-huquqiy munosabatlarni yuzaga keltirishi, tugatishi yoki o‘zgartirishi ta’kidlangan.
Bundan xulosa qiladigan bo‘lsak, ma’muriy hujjatlar ushbu boshqaruv organining vakolati doirasida chiqariladi va belgilangan tartibda ijrochilar e’tiboriga yetkaziladi.Germaniya Federativ Respublikasi ma’muriy qonunchiligidagi ma’muriy hujjatning me’yoriy ta’rifidan oltita xususiyat ajralib turadi, ularning bajarilishi ma’muriy hujjatning mavjudligini ko‘rsatadi.

ushbu chora ma’muriy organ tomonidan amalga oshirilishi;    
o‘lchov kuchi;     
ommaviy huquq o‘lchovi;      
tartibga solishga qaratilgan bo‘lishi;  
maxsus ish (ushbu chora muayyan ishni tartibga solishi kerak);        
tashqi huquqiy harakatga qaratilgan chora- tadbirlardan iborat bo‘lishi.
         Bundan kelib chiqadiki, ko‘rilayotgan chora ma’muriy organ tomonidan amalga oshirilishi natijasida qabul qilingan hujjat bo‘lishi, muayyan o‘lchov kuchiga, ya’ni ma’muriy organ o‘z kuchidan bir tomonlama foydalansa, avtoritetli harakat qiladi. Bu xususiyat, xususan, ma’muriy jamoat huquqi shartnomasidan ma’muriy harakatni farqlash uchun muhimdir.
         Ma’muriy hujjatning shakli. Ma’muriy qonunchiligimizga binoan ma’muriy hujjat yozma bo‘lishi lozim. “Ma’muriy tartib-taomillar to‘g‘risida”gi qonunning 52-moddasiga binoan ma’muriy hujjat yozma shaklda qabul qilinadi. Ushbu moddaning ayni shu qismida ta’kidlanishicha, qonun hujjatlarida ma’muriy hujjat boshqa shaklda, jumladan, boshqa tegishli hujjatni berish yoki muayyan harakatlarni amalga oshirish yo‘li bilan qabul qilinishi mumkinligi hollari nazarda tutilishi mumkin. Bu borada xorijiy tajribaga qaraydigan bo‘lsak, Germaniya davlatida ma’muriy hujjat yozma bo‘lishi lozimligi to‘g‘risidagi norma mavjud emas va Rossiya, MDH davlatlarida ham ma’muriy hujjat tushunchasi faqat yozma tarzda qabul qilinishi belgilanmagan. Rossiya, MDH va Yevropaning ko‘plab davlatlarida ma’muriy hujjat emas, ma’muriy akt tushunchasi qo‘llanadi. Sababi ma’muriy aktlar turli harakatlar, shartli belgilar, muayyan huquqni berish kabilar bilan ham amalga oshiriladi. Masalan, Germaniya Federativ Respublikasida yo‘l belgilariga ham ma’muriy akt sifatida qarashmoqda
Ma’muriy hujjatning mazmuniga qo‘yiladigan talablar
“Ma’muriy tartib-taomillar to‘g‘risida”gi qonunning 53-moddasiga binoan ma’muriy hujjat qonuniy, asoslangan, adolatli, aniq va tushunarli bo‘lishi kerak. Ushbu moddaga asosan ma’muriy hujjatda quyidagilar ko‘rsatilishi lozim
 – ma’muriy hujjatning nomi va qabul qilingan sana;        
 – ma’muriy hujjatni qabul qilgan ma’muriy organning nomi va joylashgan yeri (pochta manzili);    
 – ma’muriy ish yuritish ishtirokchilari to‘g‘risidagi axborot;      
 – ma’muriy hujjat orqali hal qilinadigan masalaning tavsifi (tavsif qismi)
 – ma’muriy hujjatning asosi (asoslantiruvchi qismi);        
 – qabul qilingan qaror bayoni (xulosa qismi);
 – ma’muriy hujjat ustidan shikoyat qilish muddati va tartibi;     
 – ma’muriy organning ma’muriy hujjatni qabul qilgan mansabdor shaxsi (kollegial organ a’zolari) ning lavozimi, ismi va familiyasi. Yuqoridagi talablarga javob bergan ma’muriy hujjat aniq va tushunarli hisoblanadi. Keyingi qismiga qaraydigan bo‘lsak, ma’muriy ixtiyoriylik (diskretsion vakolat) asosida qabul qilinadigan hujjatlarga ham alohida talablarqo‘yilishi mumkin. Ma’muriy ixtiyoriylik (diskretsion vakolat) asosida qabul qilingan ma’muriy hujjatda quyidagilar nazarda tutilishi mumkin:    
 – muayyan huquq yoki majburiyatning kuchga kirish, o‘z kuchini yo‘qotish payti yoki amal qilish muddati;      
 – muayyan hodisaga yoki kelajakda huquq yo- xud majburiyatning kuchga kirishi yoki o‘z kuchini yo‘qotishi bilan bog‘liq bo‘lgan shartga doir ko‘rsatma;  
 – ma’muriy hujjatni bekor qilish huquqi yoki kelgusida qo‘shimcha farmoyishlar berish huquqi ma’muriy organda saqlanib qolishi to‘g‘risidagi izoh;  
 – adresatga muayyan harakatlarni amalga oshirish, amalga oshirishga yo‘l qo‘yish yoki amalga oshirishdan tiyilish xususida ko‘rsatma beruvchi qo‘shimcha farmoyishlar. Demak, ma’muriy hujjat asosli bo‘lishi va mazmun jihatdan ma’lum bir talablarga javob berishi lozim. Bundan tashqari, ma’muriy hujjatning asoslantiruvchi qismida qabul qilingan ma’muriy hujjatning barcha haqiqiy va yuridik asoslari keltirilishi kerak. Ma’muriy hujjatni asoslantirish chog‘ida ma’muriy organ tekshirilmagan yoki ma’muriy ish yuritish jarayonida ma’muriy ishga qo‘shib qo‘yilmagan yoxud ma’muriy ish yuritish ishtirokchilariga tanishish imkoniyati berilmagan dalillarga tayanishga haqli emas.

Ozodjon Rajabov, Buxoro viloyat ma’muriy sudi sudyasi

SHARTNOMA MAJBURIYATLARINI BAJARMAGANLIKUCHUN FUQAROLIK-HUQUQIY JAVOBGARLIK

Shartnoma  butun  dunyoda  iqtisodiy  faoliyat  uchun  zarur  bo‘lgan  mexanizm  deyishimiz mumkin.  Aslida,  shartnoma  kontragentlar  (shartnoma  taraflari)  o‘zaro  majburiyatlarni  o‘z zimmalariga  oladigan  va  bir-birlariga  nisbatan  huquqlarni  qo‘lga  kiritadigan  kelishuvni ifodalaydi va tomonlarning bu ixtiyoriy kelishuvini konkretlashtirish hisoblanadi. Shuni ham ta’kidlash  kerakki,  bunda  taraflar  shartnomaga  o‘zlari  xohlagan  shartni  kiritishlari  mumkin lekin bu qonun hujjatlariga zid kelmasligi kerak. Ayrim adabiyotlarda ushbu shartlar jamoat tartibiga  yoki  axloqiga  zid  bo‘lmasligi  keltiriladi.

Shunga ko‘ra shartnoma nafaqat yuridik fakt, balki yuridik akt xususiyatiga ham ega bo‘ladi. Bunga sabab shartnoma majburiyatlarning vujudga kelish asosi bo‘lishi bilan bir qatorda ushbu majburiyatlarni  tartibga  soluvchi huquqiy hujjat  maqomiga  ham  ega  bo‘ladi.  Taraflarning huquqlarini himoya qilishda ham shartnoma huquq normasi vazifasini bajaradi.

Ma’lumki,  fuqarolik-huquqiy  munosabatlar  ishtirokchilari  o‘z  xohish-irodalari  va  o‘z manfaatlari asosida harakat qilishadi. Shuning uchun ham ko‘pincha shartnomani buzish hollari uchrab turadi. Bu esa, o‘z navbatida, iqtisodiy aylanmaning umumiy barqarorligiga ta’sir qiladi.

Shu  munosabat  bilan,  shartnomani  buzganlik  uchun  javobgarlik  mavzusi  har  doim  dolzarb bo‘lib  qoladi.

Shu ma’noda fuqarolik huquqiy javobgarlik bir tarafning aybi bilan zarar ko‘rgan tomonga – kreditorga majburiyatning bajarilishi, tovon puli yoki zararning asl mohiyati sifatida ularga yetkazilgan zararning ekvivalentini anglatadi. Ya’ni mazkur javobgarlik chorasini qo‘llash orqali shartnoma majburiyatlarini bajarish ta’minlanadi. Bunday vaziyatda kreditor shartnoma bekor bo‘lish yoki bo‘lmasligidan qat’iy nazar qarzdordan majburiyatni bajarishni talab qilishga haqli bo‘ladi. Shunga ko‘ra fuqarolik huquqiy javobgarlik birinchi galda mulkiy zararni va buzilgan huquqni tiklash  xususiyatiga  ega  bo‘ladi.  Shartnoma  bo‘yicha  javobgarlikning  asosiy vazifasi shartnoma  buzilganligi  oqibatida  yetkazilgan  zararni  qoplash  va  kreditorning  shartnoma buzilmasidan oldingi holatini tiklash hisoblanadi.

Fuqarolik  huquqiy  javobgarlik  institutining  tarixiga  nazar  tashlaydigan  bo‘lsak,  ingliz  va kontinental Yevropa huquqi uchun o‘ziga xos zamin bo‘lgan Rim xususiy huquqi na fuqarolik javobgarligining  umumiy  tushunchasini,  na  shartnomani  buzganlik  uchun  javobgarlik  (ex contractu)  va  na  delikt  javobgarlikning  (ex  delicto)   o‘ziga  xos  toifalarini  yaratmagan.  Bu yerda  umumiy  javobgarlik  haqida fikr  yuritilmoqda.  Aslida  shartnomaviy  javobgarlik  ham, delikt javobgarlik ham fuqarolik huquqiy javobgarlikning alohida turi hisoblanadi. Biz ushbu maqolada asosan shartnomaviy majburiyatni bajarmaganlik qo‘llaniladigan fuqarolik huquqiy

javobgarlik  (shartnomaviy  javobgarlik)  haqida  fikr  yuritamiz.

Ta’kidlash  lozimki,  fuqarolik  huquqiy  javobgarlik  institutiga  katta  e’tibor  beradigan fransuz  huquqshunosligida  ham  “responsabilite  civile”  atamasi  faqat  XVIII  asrning  oxirida paydo  bo‘lgan.  Faqat  1804-yilgi  Napoleonning  fuqarolik  kodeksida  tuzilgan  shartnomani bajarmaganlik  (1174-modda)  va  fuqarolik  huquqbuzarliklarini  sodir  etganlik  (1382-modda) uchun javobgarlikning umumiy formulalari, avvalambor, fransuz doktrinasi uchun yaratilgan.

Shuningdek,  ushbu  kodeks  bilan  fuqarolik  javobgarligi  hodisalari  bir  emas,  balki  ikkita konseptual  toifalar  doirasida  –  shartnomaviy  javobgarlik  (responsabilite  contractuelle)  va delikt  javobgarlik  (responsabilite  delictuelle)  turlariga  ajratildi.

Romano-german  yuridik  oilasining  ko‘plab  mamlakatlari  uchun  fuqarolik  huquqining manbasiga  aylangan  nemis  fuqarolik  huquqida  fuqarolik  javobgarligi  qarzdorga  uning  xattiharakatlari  bilan  kreditorda  yuzaga  keladigan  salbiy  oqibatlar  o‘rtasida  sababiy  bog‘lanish bo‘lsagina yuklanadi. Ya’ni shartnomada belgilangan majburiyatni bajarmaslik va kreditorga yetkazilgan zarar o‘zaro bog‘liq bo‘lganda, qarzdor fuqarolik huquqiy javobgarlikka tortiladi.

Mullabayeva Go’zal Muxtarovna,

Husenov Jaloliddin Farxodovich,

Buxoro viloyat ma’muriy sudining sudyasi.

ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ОЧИҚЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА МУРОЖААТЛАР БИЛАН ИШЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Ҳозирги глобаллашув шароитида маълум бир дунё мамлакатининг  бошқарув тизими, унинг халқаро майдондаги ўрни, бошқа давлатларнинг  ушбу  мамлакатга муносабати айни мамлакатда қонун устуворлигини таъминлашда мурожаатлар билан ишлаш тизими, яъни фуқароларнинг давлат ҳокимияти  органларига мурожаат қилиш ҳуқуқининг қонунларда акс этиши ва унинг ижросининг таъминланиши билан белгиланади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бу давлат ишларини  бевосита бошқариш шакли ҳамда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, мансабдор шахслар томонидан амалга ошириладиган давлат бошқарувини назорат қилиш усулларидан биридир.

Мурожаат қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасида, яъни халқ ҳокимиятчилиги принципининг муҳим қоидаларидан бири сифатида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддасида, ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгалиги  белгиланган.

Конституциямиздаги мазкур моддада белгиланган ҳуқуқнинг  таъминланиши кафолатлари  кў плаб  қонун  ва  қонуности  ҳужжатларда  ў з  аксини  топган. “Жисмоний  ва  юридик  шахсларнинг  мурожаатлари  тў ғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида  жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органлари ва муассасаларига  мурожаати соҳасидаги муносабатлар тартибга солиниши ҳуқуқий жиҳатдан  мустаҳкамлаб  қўйилган.

Ҳозирда  мурожаатларнинг  келиб  тушиш  статистикаси  шуни  кў рсатадики,  2019 йилда  вазирлик  ва  идоралар  томонидан  170422  та  мурожаат  қабул  қилинган  бўлиб, 2020  йилда  уларнинг  сони  187345  тани  ташкил  этган.

Ҳар  бир  мурожаат  ортида  инсон  тақдири  борлиги  ҳаммамизга  маълум. Жисмоний  ва  юридик  шахсларнинг  мурожаатлари  натижасида ҳар йили ўз ечимини топмаётган масалалар бўйича йирик лойиҳалар ва  давлат  дастурлари қабул қилинмоқда. Масалан, Ўзбекистон  Республикаси  Фавқулодда  вазиятлар  вазирлиги  Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари  билан  ишлаш  ва  ижрони назорат қилиш бўлимининг 2019 йилда келиб тушган  мурожаатлар бўйича якуний таҳллиллари натижасида табиий офатлар бўйича етказилган зарарларни тўлашнинг аниқ-конкрет механизмини йўлга қўйиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқиш таклифи маъқулланиб, масала 2020 йилги Давлат дастурига киритилди  ҳамда  бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017–2021 йилларда  Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши  бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва  рақамли иқтисодиётни ривожлантириш  йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2020  йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони  тасдиқланди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Фавқулодда  вазиятлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб олиб борилган  тизимли саъй – ҳаракатлар натижасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Табиий офатлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни  қоплаш  тартиби  тў ғрисидаги  низомни  тасдиқлаш  ҳақида”  2020  й ил  25 ноябрдаги 747-сон қарори қабул  қилинди. Келгусида бу норматив-ҳуқуқий ҳужжат орқали табиий офатлар натижасида зарар кўрган аҳоли, хусусан, жисмоний ва юридик шахслар ў зларига етказилган зарарларни қоплаш юзасидан  мурожаатларига муносиб  ечим  топилади.

Бундан ташқари, ў з-ў зидан қонундаги бу модда амалда қўлланилмаслик ҳолатлари кўпроқ  учрайди.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда таклиф этилади: Ўзбекистон  Республикасининг  “Жисмоний  ва  юридик  шахсларнинг  мурожаатлари тўғрисида”ги  Қонунининг  1-моддаси  яъни,  Қонуннинг  мақсади  ва  қўлланилиш соҳасини конкретлаштириш, таснифлаш,  28-моддаси  яъни,   мурожаатларни  кўриб  чиқиш муддатлари  бўйича  ўзгартириш  ва  қўшимчалар  киритиш;

Давлат  бошқарув  органларида  мавжуд  барча  қабулхоналарни  тизимлаштирган ҳолда, мурожаатлар билан ишлашда ягона бир  тизимли  маълумотлар  базасини шакллантириш;

“Жисмоний  ва  юридик  шахсларнинг  мурожаатлари  тўғрисида”ги  Қонунининг 35-моддаси талабларидан  келиб  чиқиб,  мурожаатларни  умумлаштириш  ва  таҳлил қилиш натижаларига  кўра  тузилган  маълумотномалар  (шарҳлар)  тегишли  давлат органларининг расмий веб-сайтларида эълон қилиниши бўйича тизимли амалий ишларни олиб  бориш;

“Жисмоний  ва  юридик  шахсларнинг  мурожаатлари  тўғрисида”ги  Қонунининг 19-моддаси  талаби  бўйича  мурожаатларни  кўриб  чиқишда  жисмоний  шахсларнинг шахсий  ҳаёти,  юридик  шахсларнинг  фаолияти  тўғрисидаги  маълумотларни оммавий ахборот  воситаларида  ёртишда  уларнинг  розилигини  олиш  амалиётини  кенг  жорий қилиш;

Ўзбекистон  Республикаси  Маъмурий  жавобгарлик  тўғрисидаги  кодексининг 43-моддасига  субъектни  мансабдор  шахслар  сўзини  масъул  шахслар  сўзи  билан алмаштириш.

Муллабаева Гўзал Мухтаровна, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси

Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш

Биз бугун тарихий бир даврда – халқимиз ў з олдига эзгу ва улуғ мақсадлар қўйиб, тинч  осойишта ҳаёт кечираётган, ўз кучи ва имкониятларига таяниб, демократик давлат ва  фуқаролик жамияти қуриш йўлида улкан натижаларни қўлга киритаётган бир замонда  яшмоқдамиз.

Ўзбекистон  Республикаси  Конституцияси  мамлакатимизда  амалга  оширилаётган ислоҳотларнинг  бош  негизини  асослаб  берувчи  ҳуқуқий  ҳужжат  ҳисобланади. Жумладан,  унинг  53-моддаси  бозор  муносабатларини  ривожлантиришга  қаратилиб, Ўзбекистон  иқтисодиётининг  негизини  хилма-хил шакллардаги  мулк  ташкил қилишини,  давлат  истеъмолчиларнинг  ҳуқуқи  устунлигини  ҳисобга  олиб,  иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди.

Кичик  бизнес  хусусий  мулк  асосида  ташкил  қилиниб  бошқа  мулк  шакллари  каби дахлсиз ва давлат мухофазасидадир. Мулкдор мулкидан фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин.

Бозор  муносабатларини  ривожлантириш  ва  уни  мустаҳкамлаш  аввало,  ҳар  бир шахснинг  қонун  ҳужжатларда  белгиланган  ҳуқуқ  ва  қонуний  манфаатларининг ҳимоясини  кафолатлашдан  иборадир.

Ушбу  кафолатлар  аввало  мамалакатимиз  Конституциясида  ва  Конституцсияси асосида  қабул  қилинган  қонун  ва  қонун  ости  ҳужжатларида  ў з  ифодасини  топган.

Бозор  иқтисодиётининг  асосий  ҳаракатлантирувчи  кучи  бу  тадбиркорлик  фаолияти ҳисобланади.  Тадбиркорлик  фаолияти  эса  мустаҳкам  ҳуқуқий  базанинг  яратилиши  ва унинг  ижроси  билан  чамбарчас  боғлиқ  ҳолда  ривожланади.

Республикамизда  ў з  фаолиятини  юритаётган  ҳар  бир  хўжалик  юритувчи субъектнинг иқтисодий фаолияти қонун ҳужжатлар асосида кафолатланган бўлиб, ушбу субъектнинг янада эркин ҳаракат қилишини таъминлай ди. Зеро, тадбиркорлар нафақат ўзларини,  балки  бошқа  фуқароларни  доимий  иш  билан  таъминлашлари  мумкин.  Бу эса, ишсизликнинг камайишига, аҳолимизнинг яшаш шароитини яхшиланишига сабаб бўлади.

Хулоса  қилиб  айтадиган  бўлсак,  тадбиркорликнинг  ва  тадбиркорлик  фаолияти соҳасида  амалга  оширилаётган  ислоҳотларни  ўрганиб,  бу  соҳадаги  янада  ривожлантириш ҳамда эркинлаштириш учун қуйидаги таклифларни билдирмоқчимиз:

Биринчидан,  тадбиркорларнинг  бу  соҳадаги  ҳуқуқий  онг  ва  ҳуқуқий  маданиятини  ошириш керак, чунки ҳозирда барча тадбиркорлар ҳам ўз билими ва амалий кўникмасидан  келиб  чиқиб  эмас,  балки  бошқаларнинг  маслаҳатига  кў ра  иш  олиб  боради,  натижада  давлатимиз  яратаётган  имкониятлардан  фойдаланишда  улар  қийинчиликларга  дуч  келишяпти;

Иккинчидан, тадбиркорларнинг банкка нисбатан ишончини ортириш ҳамда уларнинг банк амалга оширадиган хизматларнинг барча турлари, банкларда барча имкониятлар  билан таништириш керак, бу орқали улар ўз маблағларини кўпайтириш имкониятига эга бўладилар;

Учинчидан,  ерга  нисбатан  хусусий  мулк  ҳуқуқини  янада  кенгай тириш  керак.

Агар  биз  бу  ишни  амалга  оширсак,  инвесторларнинг  юртимизга инвестиция  киритишга  қизиқиши  янада  ортади.

Муллабаева Гўзал Мухтаровна, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИНИНГ ҚОНУН ИЖОДКОРЛИГИ ФАОЛИЯТИДА МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШ ДЕПУТАТЛАРИНИНГ ИШТИРОКИ

Сўнгги  йилларда  ҳокимиятнинг  халқ  сай лаган  вакиллик органи,  яъни  маҳаллий  Кенгашларнинг  мамлакатимиз  иқтисодий,  жтимоий-сиёсий  ҳаётидаги  роли  ва аҳамияти  тубдан  ў згарди.

Уларнинг фаолиятини жонлантириш, ваколатларини янада кенгай тириш, давлат ва  жамият бошқаруви ишларида, долзарб аҳамиятга эга бўлган қарор ларни қабул ыилишда иштирокини кучайтириш буйича ишлар давом эттирилмоқда. Парламент олдида ҳам ҳудудий манфаатларни инобатга олиш, маҳаллий Кенгашлар депутатлари  ва  жамоатчилик  вакилларининг  фаоллигини  янада  ошириш  бугунги куннинг  долзарб  масалаларидан  бири  бў либ  қолмоқда. Шу  боис,  Сенатнинг  қонунчилик  фаолиятида  маҳаллий  вакиллик  органлари  ва парламент  юқори  палатасининг  ҳамкорлик  механизмлари  яратилган.

Хусусан,  “Ўзбекистон  Республикаси  Олий  Мажлисининг  Сенати  тў ғрисида”ги Конституциявий  қонун,  “Ўзбекистон  Республикаси  Олий  Мажлиси  Сенатининг Регламенти тўғрисида”ги қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига кў ра Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ва Сенатга келиб тушган қонунлар унинг тегишли қўмитасида  дастлабки  тарзда  кў риб  чиқилади.

Ушбу жараёнда қонун юзасидан давлат органлари, илмий муассаса ва ташкилотлар вакилларидан  иборат  бў лган  ишчи  гуруҳи  тузилади,  мутассади  идоралардан  фикр-мулоҳазалар олинади, ҳуқуқни қў ллаш амалиёти ў рганилади, халқаро тажриба таҳлил қилинади, қонун ҳуқуқий ва лингвистик экспертизалардан ў тказилади ҳамда бошқа бир

қатор ишлар амалга оширилади.

Шу билан бирга, Сенат қў митаси умумдавлат ва ҳудудий манфаатлар мутаносиблигини таъминлаш ҳамда муҳокамаларни ташкил қилиш учун қонунни жойлардаги сенаторларга юборади.

Бу борада, табиийки савол туғилади.Нима учун Сенатда кў риб чиқилаётган қонун маҳаллий  Кенгашларга  юборилади? Қандай  сабабларга  кў ра  қонун  лойиҳа  пайтида эмас ёки Қонунчилик палатасида кў рилаётган босқичда эмас, ай нан Сенат томонидан кўрилаётган  жараёнда  юборилмоқда?

Биринчидан, Сенат ҳудудий вакиллик органи ҳисобланади. Шунинг учун Сенат муҳим аҳамиятга  эга  бў лган  қарорларни  қабул  қилишда,  албатта,  ҳудудий  манфаатларни инобатга  олиши  лозим.

Иккинчидан, қонун ижодкорлиги узоқ давом этадиган мураккаб жараён бў лганлиги сабабли қонун лой иҳаси ташаббус қилингандан бошлаб, турли ҳил босқичларни босиб ўтади.

Жумладан, қонун лой иҳаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан ишлаб  чиқилиб,  тегишли  вазирлик  ва  идоралар  билан  келишилади,  жамоатчилик муҳокамасига қў й илади, Қонунчилик палатасига киритилади, Қонунчилик палатасида қонун  лой иҳаси  учта  ў қишда  кў риб  чиқилади  ва  қабул  қилинади.

Ушбу жараёнларда қонун такомилига етказилади. Натижада Сенатга келиб тушган қонун  қонунчилик  ташаббуси  ҳуқуқи  субъекти  томонидан  ишлаб  чиқилган  қонундан кескин фарқ қилиши мумкин. Шунинг учун ҳам қонунни қабул қилишда ҳудудий манфаатларни инобатга олишни айнан Сенат томонидан  кўриб  чиқилаётган  босқичда  таъминлаш  мақсадга  мувофиқ ҳисобланади. Кўп ҳолларда Сенат қонунни маъқуллайди ёки рад этади, қонун матнини ў згартиришга ҳақли  эмас,  шундай  экан  нима  учун  у  қонунларни  муҳокама  этади  ва  экспертлардан таклифлар олади, деган фикрлар билдирилади.

Ҳақиқатдан ҳам амалдаги қонунчиликка кўра, Сенат қонунни маъқуллай ди ёки уни рад  этиш  ҳақида  қарор  қабул  қилади.  Ай нан,  қонунни  маъқуллаш  ёки  уни  рад  этиш ҳақидаги  ҳулосага  келиш  учун  ҳам  қонун  Сенатнинг  масъул  қў митаси  томонидан дастлабки  тарзда кўриб чиқилади.

Бугунги  кунга  келиб,  маҳаллий  Кенгаш  депутатларининг  жамиятдаги  роли  ва масълияти  ошди,  Кенгашлар  ишини  ташкилий  ва  техник  жиҳатдан  таъминлайдиган доимий асосда фаолият юритувчи котибиятлар ташкил этилди, шу билан бирга қонунлар сифатига  қў й иладиган  талаблар  ҳам  янада  кучайди.

Бу эса, ў з навбатида, маҳаллий Кенгаш депутатларининг қонунлар қабул қилиниши-даги иштироки ва фаоллигини таъминловчи механизмни янада такомиллаштириш за-руратини келтириб чиқаради.

Фикримизча, депутатлик корпусини қонун ижодкорлиги жараёнидаги фаоллигини таъминлаш  мақсадида  ҳар  бир  маҳаллий  Кенгаш  Сенат  томонидан  дастлабки  тарзда кўриб  чиқилаётган  қонунлар  муҳокамасида  депутатлар  фаол  иштирок  этиши масалаларини тартибга соладиган ў з низомларини ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши лозим бўлади. Албатта  мазкур  таклиф  амалга  ошириладиган  бўлса,  бу  борада  ягона  ҳуқуқни қўллаш  амалиётини  таъминлаш  учун  Сенат  Кенгаши  томонидан  намунавий  низом тасдиқланиши  талаб  этилади. Бундан ташқари, қонун бутун ҳудуд манфаатларига тааллуқли бў лишини инобатга олиб, уни маҳаллий Кенгаш сессияларида кўриб чиқиш амалиётини жорий этиш лозим.

Мазкур жараёнга кенг жамоатчиликни жалб қилиш муҳим аҳамият касб этади. Сенатнинг  қонун  ижодкорлиги  фаолиятида  маҳаллий  Кенгаш  депутатлари иштирокининг самарадорлиги янада оширилиши қонунлар қабул қилинишида ҳудудий манфаатлар  таъминланишига  хизмат  қилади.

Муллабаева Гўзал Мухтаровна,

Ҳусенов Жалолиддин Фарходович,

Бухоро вилоят маъмурий судининг судьялари

ЛИЦЕНЗИЯ (РУХСАТНОМА) БЕРИШ ТАРТИБИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТЛАРИ

Барча тадбиркорлар ўз фаолиятини амалга оширишда лицензия (рухсатнома) олиш  керак бў ладиган вазиятларга тушган албатта.

Лицензия ўзи нима? Бу савол нафақат тадбиркор, балки оддий одамларга ҳам қизиқ бў лса керак, деб ўйлайман.

Лицензия  тушунчаси  2000  йилдаги  “Фаолиятнинг  айрим  турларини  лицензиялаш тўғрисида”ги Қонунда очиб берилган. Қонунга кў ра лицензия — лицензияловчи орган томонидан юридик ёки жисмоний шахсга берилган, лицензия талаблари ва шартларига сўзсиз  риоя  этилгани  ҳолда  фаолиятнинг  лицензияланаётган  турини  амалга  ошириш учун рухсатнома (ҳуқуқ).

Лицензия (рухсатнома) нима учун керак?

Шундай фаолият турлари борки, улар билан шуғулланиш фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, соғлиғига, жамоат хавфсизлигига зарар етказиши мумкин, шунинг  учун  бундай  фаолият  билан  шуғулланиш  учун  аввал  давлат  органларидан тегишли  лицензия  (рухсатнома)  олиниши  керак.

Соддароқ  қилиб  ай тганда,  лицензиялаш  (рухсатнома  бериш)дан  мақсад – атрофдагиларга  зарар  етишини  олдини  олиш,  лицензия  (рухсатнома)  эса  мақсадга эришишнинг  воситасидир.

Шунинг  учун  ҳам  лицензия  (рухсатнома)  олиниши  шарт  бўлган  фаолият  билан лицензия  (рухсатнома)  олмасдан  шуғулланганлик  учун  маъмурий  ва  жиноий жавобгарлик  белгиланган.

Бугунги  кунга  келиб,  лицензия  (рухсатнома)  олиш  жараёнларидаги бюрократик тўсиқларнибартараф  этиш  долзарб  масаладир. Жумладан,  Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  2020  йил  29  декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам мазкур соҳани ислоҳ қилишга алоҳида эътибор қаратилиб, тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида 105 та лицензия ва рухсатнома турлари бекор қилинишиҳамда 115 таси бўйичаэса тартиб-қоидалар соддалаштирилиши  билдирилган.

Ушбу  соҳани  соддалаштиришнинг  долзарблиги  шундаки,  мазкур  ҳужжатларни бериш  жараёни  мураккаблиги  тадбиркорларнинг  қоидани  айланиб  ўтиб  фаолият юритишга ундай ди ва натижада салбий оқибатлар (аҳолининг соғлиғи, табиатга зарар, солиқларнинг  тўланмаслиги)  ортишига  олиб  келади.  Шу  сабабли,  ушбу  лицензия  ва рухсатномаларни  олиш  жараёнларини  олувчилар  (асосан  тадбиркорлар)  учун  қулай бўлишини  таъминлаш  керак.

Албатта,  лицензия  ва  рухсатномадан  ташқари  сертификат,  аккредитация  ва экспертиза  ҳужжатлари  ҳам  бор,  уларнинг  номланиши  ва  кў риниши  турлича  бўлсада бироқ улар берилишининг якуний мақсади бир хил. Шунинг учун, уларни битта қилиб қуйида рухсатнома деб  атасак  ҳам  бўлаверади.

Назарий  жиҳатдан  булар  ҳаммаси  жуда  яхши  кў риниши  мумкин.  Бироқ,  амалдаги ҳолат  жойида  ўрганилиб,  чуқур  таҳлил  қилинганда  қатор  муаммолар  мавжудлигини кўриш  мумкин.

Бундан  ташқари,  яна  қатор-қатор  муаммоларни  санаб,  уларга  кўплаб  мисоллар келтириш  мумкин.

Хўш, бундай ҳолатларни олдини олиш, рухсатномалар бериш тизимини тубдан яхшилаш учун нима қилиш керак?

Биринчи  ўринда,  қонунчиликни  тўлиқ  қайта  кўриб  чиқиш  лозим. Бунда, лицензия,  рухсатнома,  сертификат,  аккредитация  ва  экспертиза  ҳужжатлари каби  рухсат  бериш  хусусиятига  эга  бў лган  ҳужжатларни  бериш  билан  боғлиқ муносаталарни  тартибга  солувчи  қонунчилик  ҳужжатларини  тў лиқ  хатловдан ў тказиш  лозим.

Иккинчи ўринда, бир-бирига ўхшаш ва бугунги кунда ўз аҳамиятини йўқотган рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни бекор қилган ҳолда уларни оптималлаштириш керак.

Учинчи  ўринда,  рухсат  бериш  хусусиятига  эга  ҳужжатларни  фарқини  аниқ белгилаш,  уларни  бериш  тартиб-таомиллари  ва  муддатларини  ягона  стандартга келтириш  зарур.

Тўртинчи ўринда, ушбу рухсатнома бериш жараёнларини тўлиқ автоматлаштириб, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш шарт.

Албатта,  рухсат  бериш  хусусиятига  эга  ҳужжатларни  бериш  билан  боғлиқ муносабатларни ислоҳ қилиш бўйича яқин ўтмишда муай ян ишлар қилинди. Хусусан, 2020  йил  24  август  куни  Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  ПФ–6044-сон “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари  тўғрисида”ги  Фармони  қабул  қилинди.

Фармон билан 70турдаги лицензия талаб этиладиган фаолият турлари ҳамда 34та рухсатномалар  бошқаларга  қў шиб  юборилди  ёки  бутунлай  бекор  қилинди.  Бундан ташқари 115турдаги  рухсатномаларни  олиш  тартиб-таомиллари  соддалаштирилди.

Эндиликда, 2000 йилдаги “Фаолиятнинг ай рим турларини лицензиялаш тў ғрисида”ги ҳамда  2012  й илдаги  “Тадбиркорлик  фаолияти  соҳасидаги  рухсат  бериш  тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунларни, шунингдек 50 дан ортиқ Ҳукумат қарорларини бирлаштириб тизимлаштириш, ягона стандартларга келтириб тўғридан-тўғри ишловчи яхлит Қонун ва ягона низом ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Айнан  ушбу  норматив-ҳуқуқий  ҳужжатларнинг  қабул  қилиниши  рухсатномалар бериш тартиб-таомилларини оптималлаштиришнинг ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилади.

Муллабаева Гўзал Мухтароана, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташкил топганининг 100 йиллигига

АДОЛАТНИ ДАСТУР ва БОШ МЕЗОН БИЛИБ

“КУЧ АДОЛАТДАДИР”.

Миллатимизнинг фахру ифтихори, буюк аждодимиз Соҳибқирон Амир Темурнинг ушбу битиги замирида бир олам маъно-мазмун мужассам.

Бинобарин, адолат ҳар бир халқ ва миллат учун, ҳар бир инсон учун сув ва ҳаво янглиғ зарур бўлган ҳаётий эҳтиёж. Шунинг учун ҳам инсон борки, ҳамиша, ҳар қачон адолат, ҳақиқатга интилиб яшаган.

У барқарор жамият равнақ топиб, гуллаб-яшнаб бораверган.

Зотан, адолат замирида инсониятнинг барча эзгу орзу-истаклари, улуғвор ниятлари мужассам.

Бахтли ҳаёт, фаровонлик, ҳуқуқ ва эркинликлар ифодасини усиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Жамиятда адолат барқарорлигини таъминловчи тизим эса шаксиз-шубҳасиз, суд тизимидир.

Судга бўлган ишонч, унинг чинакамига “Адолат қўрғони” сифатида эътироф қозониши жамиятда адолат барқарорлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлиги, манфаатлари муҳофазаси таъминланишига хизмат қилади.

Президентимиз бу жиҳатдан минг бора ҳақ: “Судьянинг онгида – адолат, тилида – ҳақиқат, дилида – поклик ҳукмрон бўлиши керак”.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташкил топганига 100 йил тўлмоқда. Юз йиллик довон арафасида юқоридаги қайдлар шууримиздан ўтар экан, қутлуғ сана муносабати билан тарихга назар ташлашни жоиз билдик.

Зотан, адабиётимиз дарғаси, ўзбек миллий романчилиги асосчиси Абдулла Қодирий таъкиди билан айтганда: “Мозийга қайтиб иш кўрмоқ хайрлидир”.

Хусусан, буюк Соҳибқирон Амир Темур даври мисолида сўз юритадиган бўлсак, суд-ҳуқуқ тизимига оид вазифалар ихтисослашган бўлиб, уларнинг ичида қозилик мансаби энг нуфузли ва масъулиятли бўлган. Қозилар давлатнинг суд, ҳуқуқ-тартибот ишларини мувофиқлаштиришда муҳим роль ўйнаган. Улар ижтимоий адолат тамойилларини амалга ошириш, давлат ва ҳуқуқ, давлат ва фуқаро, фуқаро билан жамият ҳамда фуқаролар ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштириб турган. Улар наинки ҳуқуқ-тартибот, балки ҳуқуқий маданиятни оширишда ҳам муҳим ўрин тутган.

Қозилар қонунийлик, қонун олдида барчанинг тенглиги, адолат, қонунларга сўзсиз амал қилиш каби тамойилларга асосланган. Улардан адолатли ва қонуний ҳукм-қарор чиқариш талаб этилган. Агар томонлардан бири қозининг чиқарган қарори ёки ҳукмидан норози бўлса, унинг устида турган қозиларга, қозикалонга, ҳатто давлат бошлиғига шикоят қилишга ҳақли бўлган.

Бутун мамлакат бўйича қозилар фаолиятини назорат қилиш қозикалонга юклатилган.

Ушбу тарихий қайдларни келтиришимиз бежиз эмас.

Бинобарин, “Темур тузуклари” ҳамда Соҳибқирон даври суд тизими тарихан адолат барқарорлиги нуқтаи назаридан юксак эътирофга сазоворлиги билан ажралиб туради.

Қозилик нуфузли вазифа ҳамда юксак мартаба саналишининг боиси ҳам шундаки, у чиқарган қарор ва ҳукм инсон тақдири, ҳаёти, манфаати, ҳуқуқи ва эркинлиги билан боғлиқ бўлган.

Инсоният тамаддуни ва тарихий тараққиёт билан боғлиқ эврилишлар даврида ана шу масъулият ва бурчни бош мезон билиб фаолият юритган қозилар оз эмас. Адолатни маёқ ва дастур санаб, уни суянч ва таянч билиб иш олиб борган қозилардан бири Бухорои шарифлик қози Бақохўжадир.

Қози Бақохўжа XIX аср охири XX бошларида яшаб ўтган. У қози сифатида ҳамиша адолат тарафида туриб, элу юрт ҳақида қайғурган, одамларнинг турмуши енгиллашиши ва уларнинг қийинчилик ва машаққатлардан ҳалос бўлишларига борки илму салоҳияти, куч-қувватини бағишлаб, жидду жаҳд қилган. Хусусан, тарихий манбаларда келтирилишича, Қози Мулло Бақохўжа судур Қоракўл қозиси бўлган даврларда Қоракўл аҳлининг сув билан боғлиқ муаммолари ва омманинг қашшоқлашуви ҳақида Бухоро амирига ва унинг амалдорларига иложи борича тўлиқ ва холис етказишга, шу орқали халқнинг аҳволини енгиллатишга ҳаракат қилган. Унинг 1895 йилда Мирбий девонбеги номига юборган номаси сақланиб қолган. Ҳужжатда шундай дейилади: “… тайинланганимдан ва Қоракўл вилоятига келганимдан кейин шуни аниқладимки, ускуна пули йиғилмаган, бу солиқни йиғишга қарор қилдим. Аммо аҳоли сувсизликдан азият чекмоқда. Барча боғлар қуриган, бу ерда ускуна йўқ. Ҳамма нарса вайрон бўлган, гўё бу ерда ҳеч нарса бўлмагандек. Бир илож қилиб, 1860 танга миқдорида Сизнинг улушингизни йиғдим. Тўпланган солиқни ўз ишончли одамим орқали Сизга етказиш учун жўнатаман. Олганлигингиз ҳақида санад (тилхат) беришингизни сўрайман”.

Мураккаб давр, оғир вазиятда қийинчиликларни енгиб ишлаш, халқ, ҳақиқат ва адолат тарафида туриш осон бўлмаган.

Аммо қалб амри билан виждонга бўйсуниб, қатъият, сабот ва матонат, иродага таяниб, адолатни дастур билган ва бу йўлдан қайтмаган халқпарварлар барча даврларда бўлган.

Шунинг учун ҳам адолат пешвоси сифатида бутун мамлакатга маълум ва машҳур бўлган қози Бақохўжанинг номи тарихда, айниқса, Бухоро тарихида ўчмас из қолдирган.      

У инсон қадри, ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатларини кўзлаб,  одилона фаолият олиб бориш баробарида одамлар ҳақида қайғуриб, омманинг яхши ҳаёт кечириши учун саъй-ҳаракат қилиш билангина кифояланмаган.  Маърифат тарафдори сифатида кишиларнинг, айниқса, келгуси авлоднинг билим олиши, илм ўрганишини ҳам истаган. Бунинг учун борки илму салоҳиятини бахшида этган.

Яна манбалардан далил келтирадиган бўлсак, “Қози Бақохўжа фатволардан бирини тасдиқлашдан олдин янги мактабдаги таълим тартибларини ўрганишга қарор қилади ва мирзо Абдувоҳиддан дарсликлар ҳамда мактаб ўқувчиларидан бир-иккитасини имтиҳон қилиши учун олиб келишини сўрайди. Қозикалон мактабда ўқитиладиган дарсликларни кўздан кечириб, улар шариатга хилоф равишда ёзилмагани; ўқиш, ҳисоб ва ёзувдан болаларни имтиҳон қилганида улар бурро жавоб берганини; амирликдаги барча мактаблар фаолиятини шу тартибга йўлга қўйиш кераклигини таъкидлаб, мактабни қўллаб-қувватлайди”.

Қози Бақохўжа фаолиятидан мисол келтирганларимиз асосида айтмоқчи бўлганимиз тарихда ҳам адолат билан иш кўришни қалб амри билган қозилар кўп бўлган.

Ҳар қандай соҳа ҳам тамаддун ва тараққиёт одимларига ҳамоҳанг юксалиш, ривожланиш даврини босиб ўтганидек аср билан юзлашиб, юз йиллик довон арафасида турган мамлакатимиз суд тизими турли даврларда шунга муносиб даврни босиб ўтган.

Айниқса, мустақиллик йиллари, сўнгги 6 – 7 йиллик тарихий тараққиёт даврида демократик ўзгаришларга ҳамоҳанг мамлакатимиз суд тизимида беқиёс ўзгаришлар, улкан янгиланишлар юз берди. Адолатни ҳар нарсадан устун билиш демократиянинг бош мезони эканлигидан келиб чиқиб, барча соҳаларда бўлганидек, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар бошида ҳам шахсан Давлатимиз раҳбари ташаббускор бўлиб тургани тизимни бутунлай янги босқичга олиб чиқди.

Хусусан, соҳага қаратилаётган эътибор ва амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида мамлакатимиз суд тизимида холислик, адолат, шаффофлик бош мезонга айланиб бормоқда. Бунинг ифодасини “инсон қадри учун” тамойили асосидаги янги даврга хос одимларда, соҳадаги улкан янгиланишларнинг амалий рўёбида, шунинг натижасида суд тизими чинакам “Адолат қўрғони”га айланиб, халқимизнинг унга бўлган ишончи ортиб, мустаҳкамланиб бораётганида кўриш мумкин.

Буюк аждодларнинг муносиб давомчиси сифатида, қолаверса соҳага қаратилаётган юксак эътибордан руҳланиб, элу юрт, халқимиз ва Президент ишончига монанд адолатни дастур ва бош мезон билиб фаолият олиб бориш биз суд тизими вакиллари учун юксак шараф, улкан масъулият, муқаддас ва  олий бурчдир.   

Б.Садуллаев, Г.Муллабаева Бухоро вилоят маъмурий суди судьялари

МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИ БЕКОР ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ МЕҲНАТ НИЗОЛАРИ НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ ЖИҲАТЛАР

Ҳуқуқий муносабатларда субъектларининг ҳуқуқий тенглиги давлатнинг ривожланиш даражасини  тавсифлаб  берадиган  асосий  омиллардан  биридир.  Тенглик  тамойили Ўзбекистон  Республикаси  Конституциясининг  18-моддасида  мустаҳкамланган.

Ўзбекистон  Республикасида  барча  фуқаролар  бир  хил  ҳуқуқ  ва  эркинликларга  эга  бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий  мавқеидан  қатъи  назар,  қонун  олдида  тенгдирлар.

Ўзбекистон  Республикаси  Меҳнат  кодексининг  16-моддасида  Ўзбекистон Республикаси  Конституциясида  белгилаб  қў й илган  ҳар  бир  шахснинг  меҳнат  қилиш, эркин  иш  танлаш,  ҳаққоний  меҳнат  шартлари  аосида  ишлаш  ва  қонунда  белгиланган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқлари ў з аксини топган. Шу асосга кў ра ҳар бир ходимнинг  асосий  меҳнат  ҳуқуқлари  кафолатланган.

Мамлакатимиз  ривожланишининг  замонавий  тенденциялари  меҳнат  соҳасида юзага келаётган муносабатларга янгидан янги, халқаро ҳуқуқ нормаларига жавоб бера оладиган  талаблар  қўймоқда.

Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари амалга ошириш чоғида қонуний ликни таъминлаш, қонунбузарлик ҳолатларига барҳам бериш, бунда ай бдор бўлган корхоналар, уларнинг мансабдор  шахслари  жавобгарлигини  таъминлаш  давлат  сиёсатининг  муҳим йуналишларидан  бири  ҳисобланади.  Миллий  қонунчилигимиз  меҳнат  муносабатлари билан  боғлиқ  низоларни  тез  ва  адолатли  ҳал  этишнинг  ҳуқуқий  воситаларини, ташкилий чора-тадбирларини ў зида акс эттиради. Ушбу восита ҳамда чора-тадбирлар меҳнат  шартномасини  бекор  қилиш  билан  боғлиқ  меҳнат  низолари  ҳал  этишда  ҳам қўлланилади.

Иш  берувчилар  ва  ходимлар  ў ртасидаги  меҳнат  муносабатларини  амалга  ошириш жараёнида  келишмовчиликлар  келиб  чиқиши  мумкин.  Бундай  келишмовчиликлар ишчи ва хизматчилар ў ртасидаги низолар» – деб таърифлаган. Ўз навбатида, С.Жаров меҳнат низоларини “иш берувчи ў ртасидаги низолар, бир томондан, ходимлар, бошқа томондан,  ёлланма  меҳнатдан  фой даланиш  асосида  келиб  чиқадиган  низолар”  –  деб тушунтирган.

Бизнинг  фикримизча,  меҳнат  низолари,  бу  иш  берувчи  ва  ходим  ў ртасида  меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларни, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шартларини қўллаш юзасидан келиб чиққан келишмовчиликлардир.

Ўзбекистон  Республикаси  Меҳнат  кодексининг  97-100  ҳамда  105-106-моддалари меҳнат  шартномасини  бекор  қилиш  асосларини  ў зида  акс  эттирган  бўлиб,  кўрсатиб ўтилган нормаларда белгилаб қў й илмаган важларни асос қилиб ходим билан тузилган меҳнат  шартномасини  бекор қилишга йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон  Республикасининг  Меҳнат  кодекси  1996  й ил  1  апрелдан  буён  амалда ҳамда шу давр мобай нида бир қатор ў згартиришлар киритилган. Ҳозирги даврда меҳнат муносабатлари  соҳасида  халқаро  тажрибаларни  янада  кенг  қамровда  ў рганиш  бўйича тадқиқотлар  олиб   борилаётганлигининг  боиси  ҳам  амалдаги  Меҳнат  кодексимизни замон талабларига мос келадиган нормалар билан бой итишни ў з олдига мақсад қилиб қўйган деб айтаоламиз.

Ходимнинг  пенсия  ёшига  тўлганлиги,  қонун  ҳужжатларига  мувофиқ  ёшга  доир давлат  пенсиясини  олиш  ҳуқуқи  мавжуд  бўлганда  меҳнат  шартномасини  бекор қилишни  муддатли  меҳнат  шартномасига  татбиқ  этилмаса  мақсадга  мувофиқ бўлади  деб  ҳисоблай миз.  Маълумки,  муддатли  меҳнат  шартномаси  муддатидан олдин  ҳам  бекор  қилиниши  мумкин.  Лекин  муҳокама  қилаётган  ҳолатимизни истисно тариқасида киритиш яхши натижалар келтириши мумкин. Муддатли меҳнат шартномаси  тузилаётган  пай тда  иш  берувчи  ходимнинг  пенсия  ёшига  яқинлашиб қолган ёки қолмаганлигидан келиб чиқиб муддат белгилашига эришишимиз мумкин бўлади.  Яьни  ушбу  ҳолатда  ўз-ў зидан  иш  берувчи  ҳамда  ходим  ў ртасида  келишув юзага  келади.

Ходим ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилган тақдирда иш берувчилар томонидан ушбу ҳолатларни сафарбарлик резервига чақирув билан фарқлай олмаслик ҳолатлари ҳам учрай ди. Меҳнат кодексида ҳар бирини кў рсатиб ў тишни ў ринли деб ҳисоблаймиз.

Меҳнат  низоларини  кў риб  чиқишга  ваколатли  органлар  масаласига  тў хталиб ў тишни лозим деб топдик. Меҳнат низоларини кў риб чиқувчи органлар сифатида амалдаги Меҳнат кодексининг
260-моддасига асосан меҳнат низолари комиссияси ҳамда туман (шаҳар) судлари белгиланган. Ҳозирда бир қатор ҳуқуқшуносларимиз каби  биз  ҳам  хорижий  мамлакатларда  ў зининг  самарасини  бериб  келаётган медиация  институтининг  мамлакатимиз  қонунчилигига  киритишни  қўллаб-қувватлай миз.  Бугунги  кунда  Ўзбекисон  Республикаси  меҳнат  кодексида  меҳнат низоларини  бошқа  муқобил  воситалар  билан  ҳал  қилиш  тартибини  тартибга солувчи  нормалар  мавжуд  емас.  Бундан  келиб  чиқадики,  ходимнинг  бузилган ҳуқуқларини самарали тиклаш учун меҳнат қонунчилигида якка тартибдаги меҳнат низоларини ҳал этишнинг муқобил й ўллари назарда тутилиши лозим. Мисол учун, меҳнат кодексига меҳнат низоларини бошқа муқобил воситалар билан ҳал қилиш тартибини киритиш, меҳнат процессуал кодексини қабул қилиш каби таклифларни келтиришимиз  мумкин.

Муллабаева Гўзал Мухтаровна, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси

DAVLAT BOSHQARUVIDA QONUNIYLIKNI TA’MINLASH

Har bir davlat o‘z istiqlol va taraqqiyot yo‘lini tanlar ekan, xalq farovonligini ta’minlashga xizmat qiladigan eng muhim maqsad va vazifalarini o‘zining Konstitutsiyasi – Asosiy qonunida mustahkamlab oladi. Binobarin, o‘z xalqining xohish-irodasi, dili va tilidagi ezgu niyatlariga hamohang Konstitutsiyaga ega bo‘lgan mamlakat o‘zi belgilagan yuksak marralardan hech qachon og‘ishmasdan, doimo oldinga qarab boradi.
Bugungi zamonaviy davlat boshqaruvida qonuniylikni taminlash muhim masalalardan biri bo‘lib qolmoqda. Mamlakatimiz Konstitutsiyasining 15-moddasiga muvofiq “O‘zbekiston Respublikasida O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiya va qonunlarining ustunligi so‘zsiz tan olinadi” deb belgilangan. So‘ngi yillarda O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari asosida davlat faoliyatini amalga oshiruvchi organlar tuzumasi, ularning huquqiy holati, o‘zaro munosabatlari qayta ko‘rib chiqilib, zamon talablari darajasida tashkil etilmoqda. Jamiyat rivojlanishi bilan turli xildagi yangi ijtimoiy munosabatlar vujudga kelib, ularni huquqiy tartibga solish muommosi paydo bo‘ladi. Bu muommlarni yechimini topishda qonuniylik prinsipiga tayanishimiz kerak bo‘ladi. Davlat boshqaruvining asosiy prinsiplaridan biri ham qonuniylikdir. Qonuniylik tushunchasi haqida ko‘plab olimlar turlicha fiklar bildirishgan. Masalan D.N.Baxraxning fikriga ko‘ra qonuniylik mazmunini aniqlashda birinchi navbatda qonunlarning sifatiga etibor qaratish ya’ni uning ijtimoiy munosabatlarga, huquqqa mos kelishini aniqlash kerak. Qonunlar ijtimoiy munosabatlarni tartibga soluvchi o‘ziga xos vosita sifatida, jamiyatda mavjud bo‘lgan iqtisodiy darajaga, tashkilotchilik, madaniyat va axloqiy qoidalarga mos bo‘lishi kerak. Qonuniylik davlat huquqining jamiyat va fuqarolar manfaati yo‘lida legalizatsiyalash vositasi bo‘lishi kerak.
Qonuniylik – bu yuqori sifatli huquqiy normalarning yetarlicha mavjud bo‘lishi va barcha huquq subyektlari tomonidan unga qat’iy rioya etilishidir.
Demak qonuniylik – bu qonunlar va ularga muvofiq chiqarilgan huquqiy hujjatlarga barcha davlat organlari, mansabdor va boshqa shaxslarning ogʻishmay amal qilishiga aytiladi.
Qonuniylik demokratiya va huquqiy davlat elementlaridan biri hisoblanadi.
Y.M.Kozlov davlat boshqaruvida qonuniylikning quyidagi asosiy xususiyatlarini ko‘rsatib o‘tadi: Birinchidan, barcha uchun qonunlarning majburiyligi. Aynan unda qonun talablarining ustunligi, uning oliy yuridik kuchini ko‘rish mumkin. Hech kimga qonunni chetlab o‘tishga yoki qonundan o‘zini ustun qo‘yishga yo‘l qo‘yilmaydi;

Ikkinchidan, qonuniylikning yagonaligi bu mamlakat hududida qonun va qonunga asoslangan hujjatlar bir xilda tushunilishi va qoʻllanilishini tushunishimiz mumkin; Uchinchidan, qonuniylik va maqsadga muvofiqlikning mos kelishi. Qonunning o‘zi maqsadga muvofiqlikni namoyon bo‘lishining yuqori darajasidir; To‘rtinchidan, qonuniylik va aholi huquqiy madaniyatining chambarchas bog‘liqligi; Beshinchidan, har qanday qaror qabul qilinganda, qonuniylik va adolat birinchi o‘rinda turishi lozim; Oltinchidan, davlat boshqaruvida qonuniylikni buzganlik uchun javobgarlik muqarrar belgilanganida, ta’minlanishi mumkin.
Qonun va qonunosti hujjatlarga toʻla rioya etishni taʼminlovchi vosita va sharoitlar qonuniylikning kafolatlari hisoblanadi. Bunday kafolatlarning ijtimoiy-iqtisodiy, siyosiy, tashkiliy, mafkuraviy, maxsus yuridik jihatlari bor. Jamiyatning iqtisodiy riuvojlanish darajasi, turli shakldagi mulkchilik. jamiyatdagi iqtisodiy erkinliklar qonuniylikning ijtimoiy-iqtisodiy kafolati boʻladi. Siyosiy hurfikrlilik, koʻppartiyaviylik, davlat tuzumining demokratik tamoyillarga mosligi qonuniylikning siyosiy kafolatini belgilaydi. Qonun va qonunga asoslangan hujjatlarni tatbiq etish va ularning nazoratini taʼminlovchi samarali mexanizmning mavjudligi qonuniylikning tashkiliy kafolatidan darak beradi.
Aholining huquqiy ongi darajasi, axloqiy tarbiyasi qonuniylikka mafkuraviy kafolat beradi.
Qonuniylikning taʼminlanishi uchun amaldagi qonunchilikda mavjud usul va vositalar maxsus yuridik kafolat vazifasini bajaradi.
Davlat boshqaruvida qonuniylikni ta’minlashda davlat boshqaruvi organlari tomonidan qo‘llaniladigan bir necha usullar mavjud bo‘lib, ular davlat boshqaruv organlarining kontrol va nazorat faoliyati hamda fuqarolarning murojatlari orqali amalga oshiriladi.
Shu jumladan bu borada mamlakatimizda qonuniylikni taminlashda davlat boshqaruv organlari huquqiy asoslarini yaratish va yaratilganlarini qayta ko‘rib chiqish masalasi qo‘yilmoqda. Davlat boshqaruvida qonuniylikni taminlashda Prezidentlik instituti ham muhim rol o‘ynaydi. O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining 93-moddasiga muvofiq O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti fuqarolarning huquqlariga va erkinliklariga, O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiya va qonunlariga rioya etilishining kafilidir deb belgilab qo‘yilgan.
Bu borada Prezident virtual qabulxonasi tashkil etildi. Prezident Xalq qabulxonalari davlat organlari bilan aholi o‘rtasida ochiq muloqotni yo‘lga qo‘yish, dolzarb muammolarni aniqlash, davlat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan murojaatlarning ko‘rib chiqilishini ta’minlashda o‘ziga xos samarali mexanizmga aylandi. Bugungi kunga kelib Prezident virtual qabulxonasiga 4 million 988 960 ta murojat kelib tushgan va shulardan 4 million 882 125 tasi ko‘rib chiqilgan.
So‘ngi yillarda davlat boshqaruvida qonuniylikni ta’minlashda huquqni muhofaza qiluvchi organlar tizimi qayta ko‘rib chiqildi. Bu borada sud tizimini isloh qilinilayotganligini alohida takidlab o‘tishimiz darkor. O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2020 yil 24 iyuldagi “Sudlar faoliyatini yanada takomillashtirish va odil sudlov samaradorligini oshirishga doir qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi PF-6034 sonli farmoni sud tizimini yangi bosqichga olib chiqdi. Bunda sud tizimi qayta takomillashtirilib vazifalar aniq taqsimlanib, sud mustaqilligi ta’minlandi.
Bu islohotlar inson huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilishda va davlat boshqaruvida qonuniylikni taminlanishida muhim qadam bo‘ldi.

Ixtiyor Xolov, Buxoro tumanlararo ma’muriy sudi sudyasi.

VOYAGA YETMAGANLAR HUQUQBUZARLIGINING SABAB VA OMILLARI: OILA VA OILAVIY MUNOSABATLAR MISOLIDA

Voyaga yetmagan shaxsda huquqbuzarlik xulqi shakllanishida hamda jinoyatchilikka qo‘l urishida bir qancha omillar mavjud. Huquqshunos olimlarning tadqiqotlariga ko‘ra, o‘smirlar jinoyatchiligiga 200 ga yaqin omillar ta’sir qiladi . Ayniqsa, bu o‘rinda oilaning, ota-onaning roli muhim ahamiyatga ega. Bugungi kunda mamlakatimiz aholisining 40 foizini voyaga yetmaganlar tashkil etishini hisobga olsak, bu jarayonda ota-ona, mahalla tizimi, ta’lim muassasalari, umuman, keng jamoatchilik, barchamizning zimmamizda ulkan mas’uliyat yuklaydi. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi “Oila” ilmiy-amaliy tadqiqot markazi tomonidan mamlakatimizning turli hududlarida o‘tkazilayotgan tadqiqotlardan ma’lum bo‘lishicha, voyaga yetmaganlar o‘rtasida jinoyatchilik hamda huquqbuzarliklar sodir qilinishining asosiy sabablaridan biri oiladagi nosog‘lom muhit ekanligi fikrimizni to‘la qo‘llab-quvvatlaydi.
Statistik ma’lumotlarga ko‘ra, huquqbuzarlik sodir qilgan yoshlarning 62,2 foizi bo‘sh vaqtlarini ko‘chada, bemaqsad va nazoratsiz o‘tkazar ekan. Voyaga yetmaganlar hamda yoshlar huquqbuzarliklarining oldini olishda ota-onalarning ishtiroki tahlil etilganda, ularning 42,8 foizi farzandlari tarbiyasiga e’tiborsiz ekani, 48,7 foizi bolalarini yetarli darajada tarbiyalay olmasliklari aniqlangan.
Voyaga yetmagan shaxsning huquqbuzarlik sodir etishida oilaning o‘rni quyidagilarda ko‘rinadi: bolaning ota-ona tomonidan qanchalik nazorat qilinishi, ota-onaning bolaga qo‘llaydigan tarbiyaviy usullari, ota va ona o‘rtasidagi nizo va janjallar shuningdek, ajrashishlar, ota-onaning yoki oila a’zolarining jinoyat sodir etishi yoki etgani, ota-ona va bola o‘rtasidagi aloqalarning qanchalik mustahkamligi kabi. Konstitutsiyamizning 64-moddasida ota- onalar o‘z farzandlarini voyaga yetgunlariga qadar boqish va tarbiyalashga majburdirlar, deb ta’kidlanadi. Shuningdek, Oila kodeksining 100-moddasi 1-qismida“Ota-ona voyaga yetgan mehnatga layoqatsiz, yordamga muhtoj bolalarga ta’minot berishi shartdir” deb belgilangan. Jinoyat kodeksining 122-moddasida esa, voyaga yetmagan yoki mehnatga layoqatsiz shaxslarni moddiy ta’minlashdan bo‘yin tovlash jinoyat sifatida keltirilgan.
Aytish kerakki, ota-onaning farzandga bo‘lgan munosabati, voyaga yetmagan shaxsning

qay darajada huquqbuzarlikka qo‘l urishi yoki urmaslik masalasini bashorat qilishda birlamchi asos hisoblanadi. Tahlillar shuni ko‘rsatadiki, respublikamizda jinoyat va huquqbuzarlikka qo‘l urayotgan bolalar, asosan, notinch, nizoli, nosog‘lom oilalarda voyaga yetayotganini ko‘rsatmoqda. Oiladagi bunday muhitga moslashgan yoki moddiy ta’minotga muhtoj bola boshqalar bilan ko‘p janjallashishi, natijada o‘g‘rilik, bezorilik kabi jinoyatlarga qo‘l urish holatlari uchramoqda.
Mutaxassislar ota-onaning bolani tarbiyalash jarayonida unga nisbatan axloqiy va boshqa munosabatlarga ko‘ra, to‘rt kategoriyaga bo‘lishni taklif etishadi. Jumladan, -tarbiya berish bilan birgalikda, bolani doim qo‘llab-quvvatlaydigan, bolaga nisbatan iliq munosabatda bo‘ladigan, bolaga o‘rnak bo‘ladigan xulq-atvorga ega, bola oldida obro‘ga ega ota-onalik; -bolaga nisbatan iliq va muloyim munosabatda bo‘ladigan va unga nisbatan hurmat shakllantirgan, lekin tarbiya va nazoratda kamchiliklarborligi bilan xarakterlanadigan ota- onalik; -qattiq tartib-intizomga tayangan, ba’zida og‘ir xulq-atvor va o‘ziga xos murakkabliklarga asoslangan tarbiya bilan xarakterlanadigan ota-onalik; -bolaga tartib va intizom jihatidan nazoratga olmaydigan. Talabchanlik va javobgarlikni bo‘yniga olmaydigan beparvo ota-onalik.
Laura. A. Berkning tadqiqotlariga ko‘ra, bolaga o‘rnak bo‘ladigan xulq-atvorga ega, uning oldida “obro‘”ga ega ota-onaning tarbiyaviy yondashuv uslubi bola uchun eng samaralisi bo‘lishi mumkin. Aksincha, psixolog Diana Baumrindning fikricha, qattiq tartib-intizomga asoslangan, avtoritar xarakterdagi tarbiyaviy muhit bola ulg‘ayish davrida muhim, chunki bola bu davrda shakllantirgan xulq-atvor butun umr saqlanib qoladi. Haqiqatdan ham ushbu fikr asosli, chunki endi ul’g‘ayib kelayotgan bola ko‘proq taqlid asosida o‘rganishga, olamni shu asnoda anglashga moyil bo‘ladi. Ushbu davrda bola qanchalik to‘g‘ri tarbiyalansa, nazorat ostida bo‘lsa, uning kelajakda huquqbuzarlikka qo‘l urish ehtimoli kamroq bo‘ladi.
Bola va ota-ona o‘rtasidagi munosabat qanchalik to‘g‘ri yo‘lga qo‘yilganligi masalasi juda muhim hisoblanadi. Nazoratning qancha pastligi bolaning ota-onasi bilan munosabatlarining yomon ahvolda ekanligidan dalolat beradi. Bu kabi bolalar o‘zining xatti-harakatlarini ota-onasi bilan deyarli muhokama qilishmaydi.
Ayrim tadqiqotlarga ko‘ra, o‘smirning o‘ziga yaqin, yaxshi aloqada bo‘lgan jinoyatchi aka yoki opasi bo‘lishi uning huquqbuzarlikka moyilligini oshirishi mumkin. Amaliyotda huquqbuzar uka yoki singilning akasi yoki opasining jinoyatchi bo‘lib shakllanishida ta’sir qilish holatlari kam holatlarda uchraydi. Aksincha, aka yoki opaning jinoyatchi bo‘lishi uka yoki singilning jinoyatchi bo‘lib yetishishida muhim rol o‘ynaydi. Shuningdek, ushbu holatda aka-uka va opa- singillar o‘rtasidagi aloqalarning qay darajada o‘rnatilganligiga bog‘liq. Masalan, aka jinoyatchi bo‘lsada, lekin uka bilan adovatda ruhida bo‘lsa, uning ukasining xulq-atvoriga ta’siri bo‘lmasligi ehtimoli yuqori bo‘lishi mumkin.
Bolani huquqbuzarlikka sodir etishida oiladagi munosabatlarning qanchalik muhim ekanligi muhim ekan, oilaviy ajrashishlarning bu o‘rindagi ahamiyatiga to‘xtalib o‘tish lozim.
Ba’zan bu jarayonga shu darajada e’tiborsiz munosabatda bo‘lamizki, atrofimizda hatto turmush qurmay turib ajrashish haqida reja qilayotgan yoshlarni, eng achinarlisi, huddi shunday ota-onalarni uchratishimiz mumkin bo‘lib qolgan. Yurtimizda 2020-yilda 28233 ta oila ajrashganligini hisobga olsak, bu naqadar jiddiy muammo ekanligini tushunishimiz mumkin. Ajrashishlarning sababi sifatida iqtisodiy qiyinchiliklar, zo‘ravonlik va tazyiqlar, oilaviy hayotga tayyor emasligi kabi holatlar keltirilgan. Shuningdek, O‘zbekistonda 2019-yilning o‘zida 16-17 yoshda turmush qurgan ayollar soni 3001 tani tashkil qilgan.
Ularning ushbu yoshda turmushga ijtimoiy, hamda psixologik, fiziologik jihatdan tayyor emasligi oilada vujudga keladigan muammolarni hal etishga qodir emasliklarini ko‘rsatadi.
Ko‘p holatlarda ajrimlar yosh oilalar bilan sodir bo‘layotganligi, bolaning ko‘p holatlarda ona bilan yo‘lg‘iz qolishi, onaning farzand tarbiyasidagi vazifasini karrasiga qiyinlashishiga olib kelmoqda.
Steinbergning “O‘smirlik” nomli asarida qayd etilishicha yolg‘iz ota yoki ona bilan yashaydigan bolalar, ota-ona bilan birgalikda yashaydigan bolalarga qaraganda qashshoq yashashga va ko‘p holatlarda ularning huquqbuzarlik sodir etish xavfi yuqoriroq bo‘lishi ko‘rsatiladi. Biroq, Graham va Bovling tadqiqotlarida keltirilishicha, yolg‘iz ona yoki ota bilan birgalikda yashaydigan bola o‘rtasida oilaviy munosabatlar yaxshi o‘rnatiladi. Bunda ota-ona va bola emas, ona-bola yoki ota-bola o‘ziga xos sxemasi shakllanadi. Shuningdek, bolaning xatti-harakatlarini nazorat qilish yaxshi yo‘lga qo‘yiladi hamda uning huquqbuzarlikka moyilligi juda past darajada bo‘ladi. Yuqoridagi ikki fikr ham ma’lum ilmiy va amaliy o‘rganishlarga asoslangan, huquqbuzarlik hamda jinoyatchilik bugungi kunda ko‘proq ijtimoiy hodisa sifatida gavdalanayotganligini hisobga olsak, bolani tog‘ri tarbiyalash bilan birgalikda uning barkamol bo‘lishi uchun ijtimoiy ta’minlanganligi juda muhim. Ota-ona bilan birgalikda yashaydigan bolaning ijtimoiy-iqtisodiy, ma’naviy jihatdan ta’minlanganligi boshqalarga nisbatan yaxshi holatda bo‘ladi. Shuningdek, qachonki o‘smirlar nazoratsiz qoldirilsa, ularning g‘ayriijtimoiy xulq-atvorga ega o‘smirlar guruhi ta’siriga tushib qolish xavfi ortadi.
Ko‘rinib turibdiki, ajrashish bu shunchaki, birgalikda yashayotgan ikki insonning alohida- alohida yashashigina emas, balki hayotga endi kirib kelayotgan bolaning taqdirini keskin o‘zgartirib yuboradigan salbiy ijtimoiy hodisa desak, mubolag‘a bo‘lmaydi. Ajrashishlardan so‘ng, bolalarning ijtimoiy, ruhiy ahvoli qanchalik o‘rganilayapti? qanchalik huquqiy taminlangan? degan kabi masalalar hali hamon dolzarb. Birgina otaning farzandiga aliment pulini to‘lashdan qochayotganligi, bolani o‘z holiga tashlab qo‘yish bilan barobar. Albatta, iqtisodiy yetishmovchiliklar jamiyatda jinoyatlarni ijtimoiy-huquqiy hodisa sifatida gavdalantiradi.
O‘smirlar o‘rtasida bosqinchilik, o‘g‘rilik kabi jinoyatlarning kuchayishi ham aynan iqtisodiy yetishmovchiliklar, ularni o‘z vaqtida tarbiyasi, kamolga yetishishida ma’suliyatni o‘z bo‘yniga olmagan ota-onalar sababdir.
Voyaga yetmaganlar huquqbuzarligida oila, undagi ijtimoiy, iqtisodiy, ma’naviy muhit, oilaviy ajrimlar, umuman, ota-ona va bola bilan bog‘liq oiladagi barcha munosabatlar muhim o‘rin tutar ekan, ushbu vaziyatda yuzaga keladigan muammolar o‘ziga xos yechimlarni talab qiladi. Birinchidan, oilaviy ajrimlarni kamaytirish, ajrimlar yuz bergan taqdirda ham ularning “qurboni” bo‘lgan bolalarni ijtimoiy muhofaza etishni ta’minlash. Bunda, birinchi navbatda oilaviy ajrimlar natijasida yetim qolgan voyaga yetmaganlarni ish bilan ta’minlash, imtiyozlar berish. Ikkinchidan, nizoli vaziyatdagi oilalarga psixologik, jumladan, huquqiy yordam ko‘rsatish: qonun oldida ota-onaning farzand oldidagi, farzandning ota-ona oldidagi burch va majburiyatlarini tushuntirish, bundan tashqari voyaga yetmaganlarning huquqiy savodxonligini oshirish. Sababi huquqiy savodxonlikning pastligi ham voyaga yetmaganning huquqbuzarlikka qo‘l urishishiga sabab bo‘lishi mumkin. Shu maqsadda ya’ni oiladagi nizolarni o‘rganuvchi, huquqiy jihatdan baholay oluvchi alohida shaxslar faoliyatini yo‘lga qo‘yish lozim.

Ixtiyor Xolov, Buxoro tumanlararo ma’muriy sudi sudyasi

ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТГА ОИД ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ

Бугунги кунда ахборот коммуникация технологиялари хизматлари жамиятимизнинг барча  жабҳаларига  шиддат  билан  кириб  келмоқда.  Ахборот  технологияларини  жорий қилиш туфайли иш юритиш маданиятининг электрон кўриниши  шаклланмоқда.

Жумладан, замонавий ахборот технологиялари асосида янги турдаги банк хизматларини кўрсатиш,  электрон  тижорат,  электрон  тўловлар  тизими  ва  хўжалик  юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро ҳисоб-китоблар самарадорлигини ошириш учун кенг шарт-шароитлар  яратилмоқда.

Хусусан, электрон тижоратни ривожлантириш мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотларнинг ажралмас бўлаги  ҳисобланади. Шу боисдан электрон тижоратни ривожлантириш  ва иқтисодиётни ахборотлаштириш жараёнига мослаштириш борасида қабул қилинган қонунлар ва қонуности ҳужжатлар, яратилган технологик  асослар  туфай ли  сўнгги  йилларда  электрон тижорат бозори шаклланиб, унга хизмат қилувчи механизмлар тизимли равишда такомиллашиб бормоқда.

Республикамида бу  соҳадаги  дастлабки  қадам  сифатида Ўзбекистон  Республикаси Президентининг 2002 йил 30 майдаги “Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация  технологияларини  жорий  этиш  тў ғрисида”ги   ПФ-3080-сонли  Фармонининг  қабул  қилинишини  ай тишимиз  мумкин Мазкур Фармонда ахборотлаштиришнинг  миллий  тизимини  шакллантириш,  иқтисодиёт  ва  жамият  ҳаётининг  барча  соҳаларида  замонавий  ахборот  технологияларини,  компьютер техникаси  ва  телекоммуникация  воситаларини  оммавий  равишда  жорий  этиш  ҳамда улардан фой даланиш, фуқароларнинг ахборотга ортиб бораётган талаб-эҳтиёжларини янада тўлиқроқ қондириш, жаҳон ахборот ҳамжамиятига кириш ҳамда жаҳон ахборот ресурсларидан баҳраманд бўлишни кенгай тириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида  замонавий  ишончли  ва  хавфсиз  миллий  маълумотлар  ахборот  базаларини яратиш,  ахборот  ресурслари  ва  хизматларининг  бозорини  ривожлантириш,  ахборот алмашинувининг электрон  шаклларига  изчиллик  билан  босқичма-босқич  ўтиш  реал иқтисодиёт тармоқларида, бошқарув, бизнес, фан ва таълим соҳаларида компьютер ва ахборот технологияларини кенг жорий этиш, аҳоли турли қатламларининг замонавий компьютер ва ахборот тизимларидан кенг баҳраманд бўлишлари учун шарт-шароитлар яратиш, миллий ва халқаро ахборот тармоқларига ғоят тезкорлик билан кириб боришни жорий этиш, аҳоли пунктлари, шу жумладан қишлоқ аҳоли  пунктларининг  уларга кириб боришини таъминлаш; сифатли маҳаллий дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни экспорт қилишни рағбатлантиришнинг самарали  механизмини  яратиш; маҳаллий компьютер техникаси ва унга бутловчи буюмлар ишлаб чиқиш ҳамда ишлаб чиқаришни  ташкил  этишга  кў маклашиш  каби  вазифалар  белгиланди.

Шунга  кўра,  мазкур  Фармоннинг  ижроси  юзасидан  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 6 июндаги “Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация  технологияларини  жорий  этиш  чора-тадбирлари  тўғрисида”ги  200-сонли  қарори  қабул  қилинди ҳамда  Ўзбекистон Республикаси  Ахборот  технологиялари  ва  коммуникацияларини  ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интеграторига реал иқтисодиёт тармоқлари, бошқарув, бизнес, соғлиқни сақлаш, фан ва таълим соҳалари учун, шунингдек электрон тижорат дастурини амалга ошириш  учун  амалий  ва  мослаштирилган  дастурий  воситаларни,  маълумотларнинг ахборот  базаларини,  веб-сай тлар  ва  бошқа  дастурий  маҳсулотларни  ишлаб чиқиш бўйича тендерларида иштирок этиш; бюджет ташкилотлари ва хусусий бизнесга кенг миқёсдаги  ахборот,  сервис  ва  консалтинг  хизматлари кўрсатиш; ҳар чоракда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг жаҳонда ва мамлакатимиздаги тенденциялари, ушбу соҳадаги замонавий халқаро стандартлар тўғрисида ахборотлар ва шархлар тайёрлаш каби вазифалар юклатилади.

Шуни таъкидлаш  жоизки,  электрон  тижоратни ривожлантириш  жамиятимиз учун қуйидаги натижаларни беради: Электрон  тижоратнинг  ривожланиши  Ўзбекистон меҳнат бозори тузилмасига ижобий таъсир кў рсатади. Юқори ахборот технологияларини саноатлаштириш минглаб янги иш ў ринларини яратади. Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарорлашиши, товар ва хизматларнинг рақобатбардошлиги кучай иши ва электрон тижорат  ривожланишининг  бир  пайтда  содир  бўлиши  экспорт  имкониятларининг ошишига  олиб  келади.

Муллабаева Гўзал Мухтаровна, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси

РОМАН-ГЕРМАНВА АНГЛО-САКСОН ҲУҚУҚ ТИЗИМЛАРИДА ШАРТНОМА ТУРЛАРИ ВА УЛАРНИ ТУРКУМЛАШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

Шартномалар  инсоният  томонидан  энг  қадимдан  фой даланиб келинаётган юридик восита ҳисобланади. Шартнома барча мавжуд ҳуқуқий тизимларда Англо-саксон,  китъа,  мусулмон  ва  патриархал  яъни  маҳаллий  одатларга  асосланган тизимларда  ҳам  беистисно  равишда  қўлланилади.Шартнома  гарчи  фақат  фуқаролик ҳуқуқида  асосий  восита  сифатида  ишлатиладигандек  бўлиб  туюлса  ҳам,  у  халқаро ҳуқуқда,  меҳнат  ҳуқуқида,  оила  ҳуқуқида  ҳам  муҳим  аҳамиятга  эга.

Роман-герман  ҳуқуқ  тизими  амал  қилувчи  мамлакатларда  шартнома  фуқаролик ҳуқуқининг  асосий,  муҳим  ва  ажралмас  қисми  ҳисобланади  ва  цивилистикада шартномаларга алоҳида аҳамият бериб келинади. Чунки шартномаларда бошқа юридик фактларга  қараганда,  тарафларнинг  эрки-иродаси  тўла ифодаланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқароликкодексининг  353-моддасида  белгиланганидек, шартнома бу келишувдир, яъни  икки  ёки  ундан  ортиқ  шахснинг  фуқаролик  ҳуқуқлари  ва бурчларини  белгилаш,  ў згартириш  ёки  бекор  қилишучун  асос  бўлиб  хизмат  қилишга қаратилган  ўзаро  келишувидир.

Англо-саксонҳуқуқий  тизимида  шартноманинг  расмий  таърифи  мавжуд  эмас.

Шунингдек, шартнома тузиш қоидаларини кодификация қилинмаганлиги ушбу ҳуқуқ тизимининг эволюциясига бориб тақалади. Ушбу ҳуқуқ тизимида шартнома тушунчаси ва  шартнома  тузиш  қоидалари  суд  прецедентлари  асосида  шаклланган.  Мазкур қоидалардан  келиб  чиқиб,  шартнома  таърифи  манбаларда  куй идагича  ифодаланади: “шартнома бу қонун томонидан тан олинадиган ва ижро этиладиган мажбуриятларни келтириб  чиқарувчи  битимдир”.

Бизга маълумки, кў плаб шартномалар бир-бирига ў хшаш хусусиятларга эга бўлиши билан бирга, уларни ажратиш имконини берадиган муайян  ўзига  хос  хусусиятларга ҳам  эга  бўлади.  Турли  ҳил  шартномаларни  тў ғри  танлаш  ва  фуқаролик  муомаласи иштирокчилари  фаолиятида,  вазиятга  қараб,  мос  равишда  кўллаш  учун  уларни турларга  бўлиш  қўлланилади.  Чунки,  шартномаларни  турларга  бўлиш  нафақат назарий,  балки  амалий  аҳамият  ҳам  касб  этади.Роман-герман  ва   Англо-саксон ҳуқуқ  тизимларида  шартнома  унда  иштирок  этаётган  тарафлар  ў ртасида  ҳуқуқ  ва мажбуриятларнингў заро тақсимланишигақараб бир томонлама, икки томонлама ва кўп томонлама шартномаларга  бўлинади. Ҳозирги  кунда  Роман-герман  ҳуқуқ  тизими амал  қилувчи  давлатларнинг  аксариятидаги  фуқаролик муомаласида  тузиладиган шартномаларнинг кўпчилиги икки  томонлама (олди-сотди  шартномаси  каби) шартномалардан иборатдир. Шартномалар ҳақэвазига ва текинга тузиладиган шартномаларга бўлинади. Англо-саксонҳуқуқ тизимида шартноманинг иқтисодий жиҳати асосан “consideration” (расмий адабиётларда  “тўлов”  ёки  “қий мат”  деб  таржима  қилинади)доктринаси  билан  боғлиқ бўлиб, ушбу доктрина текинга тузиладиган шартномаларни тақиқлайди. Роман-германҳуқуқ  тизимидашартномалар  тузилиш  пай ти  ва  мазмунига  қараб консенсуал  ва  реал  шартномаларга  бўлинади.Консенсуал  шартномаларда  ҳуқуқ ва  мажбуриятлар  тарафларнинг  келишувлари  асосида  қонунталаб  қилган  шаклда расмийлаштирганлари  заҳоти  тузилган  ҳисобланади  ва  тарафларда  ҳуқуқ  ва мажбуриятлар вужудга келтиради. Шу пай тдан бошлаб тарафлар шартнома ижросини бир-биридан  талаб  қилишга  ҳақли  ҳисобланади.Фуқаролик  ҳуқуқидаги  аксарият кўпчилик  шартномалар  консенсуал  шартномалар  гуруҳига  киради.

Хулоса  қилиб  ай тганда,  олимлар  томонидан  юридик адабиётларда  ҳам  амалиётда  ҳам  шартномаларни  турларга  ажратиш  учун турли  хил  мезонларни  қўллаш  юзасидан  кў плаб  ёндашувлар  илгари  сурилади.

Шартномаларни  турлаш  мезонларини  топишда  шартномаларни ўзига хос хусусиятини кў рсата оладиган ва уларга эхтиёж сезилганда қулайлиги, афзаллиги бўйича  қўллаш  имконияти  мавжуд  бўлишига,  шунингдек,  турли  шартномалар ўртасидаги  умумий,  узвий  алокалар  мавжудлигини  хам  эътибордан  четда қолдирмаслик зарур. Академик олим Ҳ.Рахмонкуловнинг фикрича, амалдаги Фуқаролик кодексида турли хил мулк, ай ниқса хусусий мулк шаклига асосланган янги жамият қурилмаси ва бозор муносабатларининг  ўзига  хос хусусиятлари ифодасини топмаганлигини  таъкидлайди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, бугунги кунда судлар амалиётида фукаролик хукукий муносабатлардан  келиб  чикувчи  даъволарнинг  салмоқли  улуши  шартномаларни тузиш,  ижро  этиш  ва  тў хтатиш  масалаларига  тааллуклидир.  Битимларни қонуний кучга эга бўлмаган, тузилмаган деб топиш, контрагентларнинг ўз  мажбуриятларини бажармаслиги  ёки  лозим  даражада  бажармаслиги  конунчиликка  номаълум  бўлган битимларни  ҳуқуқий  жиҳатдан  тартибга  солиш  соҳасида,  жумладан,  суд  амалиётида турлича  талқинларнинг  келиб  чиқишига  сабаб  бўлмоқда.

Ҳозирги  кунда  қонун  хужжатларида  назарда  тутилмаган  шартномалар  ва  аралаш шартномаларнинг фуқаролик-ҳуқуқий  институтлари  нисбати  тў ғрисидаги  масала мунозарали бўлиб қолмоқда. Шундан келиб чиқиб, шартнома эркинлиги тамой илининг амалий  ижроси  учун  Ўзбекистон  Республикаси  Фуқаролик  кодексининг  354-моддаси биринчи ва учинчи бандларида белгиланган қоидани кенгроқ ва батафсил ёритиш ва шу аснода бошқа тегишли  ҳуқуқий -ҳужжатлар  билан  номланмаган  шартномаларнинг моҳиятини  тадқик  этиш,  қонунчилик  билан  мустаҳкамланган  битимлар  тизимида уларнинг  ў рни  ва  ролини  аниклаш  зарур  деб  ҳисоблаймиз.

Ўқув-методологик  таклиф сифатида шуни келтиришимиз мумкинки, қиёсий шартнома ҳуқуқифанига Роман-герман ва Англо-саксон ҳуқуқ тизимларида шартнома турлари  ва уларни  туркумлашнинг  ҳуқуқий  асослари  мавзусини  киритиш  лозим. Шунингдек, фуқаролик ҳуқуқида шартномаларнинг  туркумланиши  ҳамда қонун хужжатларида  назарда  тутилмаган  шартномалар,  аралаш  шартномалар ва виртуал майдонда тобора жадаллашаётган электрон шартномалар бўйича ўқув қўлланмаларини яратиш истиқболдаги мухим вазифалардан бўлиб саналади.

Муллабаева Гўзал Мухтаровна, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИҚАРОРЛАРИ ҲУҚУҚ МАНБАСИ СИФАТИДА

Маълумки, тегишли ижтимоий муносбатларни тартибга солишда энг муҳим бўлган ва шу соҳадаги деярли барча муносабатларга таалуқли бўлган қоидалар фанда манбалар, деб юритилади.

Умумий ҳуқуқ назариясида кўриб чиқилаётган масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорларини ҳуқуқ манбаларига киритиш керакми ёки манба сифатида тан олинмаса ҳам бўладими деган икки хил қарашлар юзага келади. Бу биринчи навбатда, Роман-герман ҳуқуқи оиласига мансуб мамлакатлар ҳуқуқ манбаси сифатида норматив-ҳуқуқий ҳужжат, норматив-ҳуқуқий шартнома, ҳуқуқий одатлар саналсада ушбу мамлакатнинг судлари юқори турувчи суднинг изоҳларига асосланган ҳолда, суд қарорлари қабул қилинади. Шу жумладан Ўзбекистонда ҳам Олий суди Пленумининг тушунтириш ва изоҳларини асос сифатида қабул қилади. Англо-саксон ҳуқуқ оиласига мансуб мамлакатлар учун суд прецеденти ҳуқуқнинг асосий манбаси бўлиб ҳисобланади, ҳуқуқ манбасини суд ҳужжати асосида судьялар томонидан қабул қилинади ва айнан шундай низоларни кўришда бошқалар учун ҳам мажбурийдир.

Ушбу тадқиқотнинг мақсади – Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорларини ҳуқуқ манбаларига киритиш имкониятини кўриб чиқишдан иборат. Тадқиқотни ўрганишда диалектик, тизимли, мантиқий, расмий-ҳуқуқий ва бошқа усуллардан фойдаланилди.

Бир қатор олимлар – Олий суди Пленумининг қарорлари ҳуқуқ манбаси ҳисобланмайди деган нуқтаи назарнинг тарафдорларига масалан, Профессор О.Окюлов, Доцент В.Топилдиев ҳамда рус олимларидан С.С.Алексеева, Л.Д.Гаухмана, А.И.Рарога ва бошқаларни киритиш мумкин.

Уларни фикрига кўра, ҳуқуқ манбаси бўлиш учун маълум шартларга жавоб бериши керак – бу шартлар манбанинг айнан ҳуқуқий ҳужжат хусусиятига эга бўлиши, давлат томонидан қабул қилинган, муайян шаклда юридик техника қоидаларига риоя қилган ҳолда ишланган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ҳамда эълон қилинган бўлиш лозимлигини таъкидлайди.

Ушбу ёндашувда Олий суди Пленуми суд амалиётини умумлаштириш ва иш материалларини кўриб чиқади ва қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлар беради ва бу фақат қуйи судларга раҳбарий кўрсатмалар бўлиб ҳисобланишини назарда тутади.

Иккинчи тоифа Олий суди Пленуми қарорларини ҳуқуқ манбалари сифатида тан олувчи тарафдорларига, маълум аниқликлар ва чекловлар билан қуйидаги олимларни киритишимиз мумкин: С.Л.Иванов, З.М.Сулейманов. К.В.Ображиев, Т.К.Примак ва бошқаларни.

Ушбу муаллифлар Олий суди Пленуми қарорларини ҳуқуқ манбалари сифатида таклиф этаётган фикрларини қуйидагича изоҳлайди. Албатта ҳуқуқ нормалари билан мустаҳкамланган умумий қоидаларга асосан қонунда назарда тутилади, Олий суди Пленуми томонидан қабул қилинган суд ҳужжатлари қонунларга аниқлик киритади. Шу муносабат билан таъкидлаш керак бўлган айрим устунлик жиҳатлари мавжудлигини қайд этади.

Олий суди Пленуми маълум бир ҳуқуқ нормасини шарҳлаб, унинг мазмунини тўлдиради, яъни объектив равишда меъёрий қоидалар пайдо бўлади. Ушбу олимларнинг айримлари “Конституциявий суд томонидан чиқарилган суд ҳужжатларини ҳуқуқ манбаларига киритиш мумкин”, Конституциявий суднинг ҳужжатлари барча давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир – деб таъкидлашади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 110-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органи ҳисобланади. У томонидан қабул қилинган ҳужжатлар қатъий ва  Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида бажарилиши мажбурийдир. Конституциясининг 114-моддасида Суд ҳокимияти чиқарган ҳужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир.

Ў збекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги қонуни 17-моддасига асосан, Олий суди Пленуми – суд амалиётини умумлаштириш материалларини кўриб чиқади ва қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлар беради ва қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади дейилган.

Олий суди Пленумининг барча қарорларининг кириш қисмида “қонун нормалари тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида” деб изоҳланади, Яъни “бир хиллик” атамаси “намуна бўйича тузилган ягона” деган маънони англатади. Шундай қилиб, қуйи судлар қонун нормаларини тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш учун Олий суди Пленумининг қарорларини қўллашлари шарт ҳисобланади. Ушбу вазиятда судьялар мустақиллиги тамойили билан қарор қилишнинг иложи йўқ, чунки бу тамойил суд томонидан муайян суд ҳужжатини қабул қилишда Олий суди Пленуми қорорига риоя қилинмаслигини англатади[15].

Агар – Олий суди Пленуми томонидан қабул қилинган қарорларнинг мажбурийлик хусусиятидан воз кечилса, унда илмий ишларда бир неча бор кўтарилган муаммога дуч келиши мумкин. Бу ерда субъективликка асосланган бир-бирига зид бўлган, бир хил суд  иши бўйича ҳар хил мазмундаги қарорлар қабул қилинишини келтириб чиқаради.

Маълум бир ишни ҳал қилишда ҳуқуқ нормасини шарҳлаш билан боғлиқ қонун ижодкорлиги фаолиятига эришиш мумкин. Шунинг учун Олий суди Пленумининг қонунни шарҳлаш билан боғлиқ фаолияти қонун ижодкорлиги фаолиятининг давоми демакдир. Олий суд Пленумининг тушунтиришида қонун ижодкорлигини меъёрий шакллантирилишини қуйидагича шарҳлаш орқали таърифлаш мумкин.

Олий суди Пленумининг “Суд амалиётида битимларни тартибга солувчи қонунчилик нормаларини татбиқ қилишда вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги қорорида – ФКнинг 128-моддасида кўзда тутилган битимнинг бир қисми деганда, битимнинг мазмунига тааллуқли бир ёки бир неча шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги  ушбу битимни амалга ошириш имкониятини истисно қилмаслиги тушунилади. Қонун талабларига кўра, жиддий аҳамиятга эга бўлган ва улар мавжуд бўлмаганда битимнинг қолган шартлари битим иштирокчилари учун ҳуқуқ ва мажбуриятлар келтириб чиқармайдиган шартлар бундан мустаснодир.

Россия Федерацияси Олий суди Пленумининг 2005 йил 24 мартдаги

“Судлар томонидан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни қўллашда юзага келадиган айрим масалалари тўғрисида”ги 5-сонли қарорини Россия Федерацияси Конституцион суди 2019 йил 26 мартдаги 825-сонли қарорида қайд этган.

Ҳуқуқни қўллаш амалиётида фактик манба бўлиб хизмат қилмоқда. Масалан, Олий суд Пленуми қарорларига асосан Ҳакамлик судлари томонидан қарор қабул қилишда, Адвокат ва юридик хизматларда қўлланилмоқда. Шунингдек фуқаролик ҳуқуқий муносабатларнинг кўплар турларида Олий суд Пленуми қарорларига таяниши кузатилмоқда. Кўриб турганимиздек, Олий суд Пленуми қарорлари нормативлилик белгисидан дарак бермоқда. Олий суд Пленуми қарорлари ҳуқуқдаги бўшлиқни бартараф этади ва қонунчиликда мавжуд бўлмаган норматив қоидаларни бирлаштиради.

Юқоридагилардан келиб чиқиб шуни хулоса қилишимиз мумкинки, Олий суди Пленумининг қарорлари ҳуқуқни қўлловчи, қонунчиликка зид бўлмаган, қонунчиликни тўлдириш ва ривожлантириш ҳамда қонундаги бўшлиқларни бартараф этадиган ҳуқуқ манбалари ҳисобланади. Олий суди Пленуми қарорлари ҳуқуқнинг бугунги босқичида норматив ҳусусият касб этмасада, яъни объектив равишда манба сифатида вазифасини бажармоқда. Шу билан бирга, Олий суди томонидан мазмунан кўриб чиқилган ишлар манба сифатида тан олинмайди, Чунки муайян иш бўйича суднинг қарорлари умуммажбурий ва норматив характерга эга эмас. Шунингдек қуйи судлар учун ҳам мажбурий ҳисобланмайди.

Муллабаева Гўзал Мухтаровна,

Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси

НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ НОРМАИЖОДКОРЛИГИДАГИ ИШТИРОКИ – ЖАМОАТЧИЛИКНАЗОРАТИНИНГ МУҲИМ ШАКЛИ СИФАТИДА

Ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўяр эканмиз, бунда, аввало, жамоат бирлашмалари, сиёсий партиялар, нодавлат-нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамоатчилик назоратини олиб боришдаги, уларнинг қарорлар қабул қилинишидаги фаол иштирокини таъминлаш лозим. Дарҳақиқат, фуқаролик жамиятини шакллантириш, ҳуқуқий давлат қуриш, демократик тузумни мустаҳкамлаш вазифалари ўз навбатида жамоатчилик назоратини кучайтиришни талаб қилмоқда. Бунда энг аввало, давлат органлари ва мансабдор шахслар томонидан риоя қилиниши юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширишга алоҳида эътибор берилмоқда.

Дунё мамлакатлари қаторида жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашиб бораётган Ўзбекистон Республикаси демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш, фуқаролик жамиятини шакллантириш сари салмоқли қадамлар қўймоқда. Галдаги вазифа миллий менталитетимиз ва қадриятларимиз асосида шаклланиши ҳамда жамиятнинг муҳим назорат институти сифатида фаолият кўрсатиши лозим бўлган жамоатчилик назоратининг назарий жиҳатларини амалиётга кенг ва самарали татбиқ этишдан иборат.

Айтиш жоизки, Конституциямизнинг 2-моддасида шундай қоида мустаҳкамланган: “Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида маъсулдирлар”. Кўришимиз мумкинки, бутун ҳокимият халққа тегишли экани, унинг иродаси асосида

амалга оширилиши, шахс ва жамият манфаатларининг ҳамма нарсадан устунлиги, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамият ва фуқаролар олдида маъсул эканликлари, инсон ва фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг халқаро ҳуқуқ андозаларига мос равишда белгиланиши ва кафолатланиши, муассасалар ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг бевосита халқ томонидан сайлаб қўйилиши ва бошқа шу каби қатор демократик принциплар мустаҳкамланган. Хусусан, Конституциянинг ушбу 2-моддаси ҳам У􀌯 збекистоннинг демократик давлат сифатидаги хусусиятини акс эттиради.

Шунингдек, фуқаролик жамиятида фуқароларнинг фаоллиги, ижтимоий ҳодисаларга бефарқ бўлмаслиги, давлат органларида ишлаётган ҳар бир раҳбар ходим ўз фаолиятининг жамоатчилик назорати остида эканлигини чуқур ҳис этиши жамият ривожида муҳим аҳамиятга эга.

Ушбу жараённинг бир нечта ўзига хос хусусиятлари бор:

биринчидан, ҳаққоний ва реал жамоатчилик назорати ҳозирги даврда Ўзбекистонда вужудга келаётган фуқаролик жамиятининг ҳақиқатда мавжудлигини билдирувчи, унинг табиий бир хосиласини англатувчи ва ниҳоят, фуқаролик жамиятининг ажралмас белгиси сифатида эътироф этилмоқда;

иккинчидан, жамоатчилик назорати “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” ўтиш жараёнида фуқаролик жамиятининг асл кучини англатувчи_омилдир. Жамоатчилик назоратининг кучайиши фуқаролик жамиятининг кучайишига ва кучли давлатнинг вужудга келишига олиб келади. Хўш, жамоатчилик назоратининг ўзи нима, у қандай ҳолатларда намоён бўлади?

Аввало, шуни айтиш керакки, фуқароларнинг давлат органлари фаолияти устидан назорат юритиши масаласи бугуннинг муаммоси эмас. Агар давлатчилигимиз тарихига назар ташласак, унда биз бугун “жамоатчилик назорати” деб айтаётган демократик институтнинг у ёки бу кўринишда намоён бўлганлигининг шоҳиди бўламиз. Соҳибқирон Амир Темур давлатни идора қилишда фозил халқ вакилларига катта ҳуқуқ берган эди.

Жумладан, “Темур тузуклари”да шундай битиклар бор: “Ҳар бир диёр аҳолисининг аҳволидан огоҳ бўлиб турдим. Ҳар бир мамлакатнинг аҳволини сипоҳу раият кайфиятини, туриш-турмушларини, қилиш қилмишларини, булар ўрталаридаги алоқаларни ёзиб, менга билдириб туриши учун диёнатли, тўғри қаламли кишилардан воқеанавислар ахборнавис-хабарчилар, белгиладим. Борди-ю, нотўғри нарса ёзганлари менга маълум бўлиб қолса, бундай воқеанависларни жазоладим. Ҳокимлар, сипоҳ ва раиятдан қайси бирининг халққа жабр-зулм етказганини эшитсам, уларга нисбатан дарҳол адолату инсоф юзасидан чора кўрдим”. Кўриниб турибдики, темурийлар салтанатида ҳам ўзига хос шаклда ва услубда халқ, яъни жамоатчилик назорати йўлга қўйилган. Демак, салтанатдаги у ёки бу ҳудуддаги ҳақиқий аҳволдан соҳибқиронни воқиф қилиб туришга ўзига хос жамоатчилик назорати ҳам амалга оширилган ва инсоният орзу қилган одил фуқаролик жамиятига эришишнинг қулай воситасидан бири мукаммал жамоатчилик назоратига эришиш экан.

Умуман олганда, фуқаролик жамиятининг шаклланишида жамоатчилик назоратининг роли беқиёсдир. Жамоатчилик тараққиётни “қуйидан”, омма ичидан туриб кучайтириш имкониятига эга, ижтимоий уносабатларни тараққий эттириш, фуқаровий қадриятлар устуворлигини қарор топтириш, фуқароларда жамият манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ҳокимиятга таъсир кўрсатишга қодир эканликларига ишонч уйғотиш қудратига эга.

Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси,Муллабаева Гўзал Мухтаровна

ТАРАҚҚИЁТ АСРИ ОДИМЛАРИ

Янги Ўзбекистон – янги суд” тамойили доирасида аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишни жадаллаштиришни, соҳага илғор халқаро стандартларни жорий этишни тақозо этмоқда.

2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ҳам бу борадаги ғоят муҳим ва устувор вазифалар  белгиланган бўлиб, бу суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлигига эришиш ва одил судлов сифатини ошириш каби кенг қамровли чора-тадбирларни мужассам этган.

Президентимизнинг 2023 йил 16 январь кунги “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони шу жиҳатдан муҳим  аҳамиятга эга.

Фармонга мувофиқ тасдиқланган 2023 – 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси одил судловни таъминлаш борасидаги устувор вазифаларни қамраб олган.

“Инсон қадри учун” ғояси асосида чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш, халқ манфаати, инсон қадр-қимматини самарали ҳимоя қилиш шулар жумласидан.

Бу борадаги чора-тадбирлар ижроси, шак-шубҳасиз,  суднинг мустақиллиги ва судьялар дахлсизлиги билан кечадиган жараёндир.

Фармонга биноан тасдиқланган 2023 – 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастурида мазкур йўналишдаги чора-тадбирлар ўз ифодасини топган.

Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида уларнинг ишига ҳар қандай аралашув қатъий жазоланиши, судьяларнинг хавотирсиз ишлаши учун давлат томонидан барча шароитлар яратилиши, судга ҳурматсизлик қилиш ҳолатларини олдини олишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш, бунинг учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш ва жиноий жавобгарлик белгилаш шулар жумласидан.

Суд ишларини ҳал этишга аралашганлик ва суд ҳужжатини ижро этмаганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш, шунингдек, суд ҳужжатларининг ижро этилишини таъминлашга қаратилган таъсирчан механизмларни амалга татбиқ этилаётгани чинакам демократик ҳуқуқий давлат қуриш, адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлидаги дадил қадамлардандир.

Фармонга биноан одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашганликка оид ҳар бир жиноят иши якуни бўйича жамоатчиликни оммавий ахборот воситалари орқали мажбурий равишда хабардор қилиш тартибини жорий этиш белгиланмоқда.

Суд процессининг бошқа иштирокчилари билан тенг ҳуқуқлардан фойдаланган ҳолда одил судлов фаолиятининг самарали амалга оширилишига кўмаклашиш эътиборли жиҳатлардан бири бўлиб, бу суднинг чинакам “Адолат қўрғони”га айланишига хизмат қилади.

Салохитдин ТУРСУНОВ ,

Бухоро вилояти Маъмурий суди раиси

Солиқ ҳисоби

Солиқ ҳисоби – бу хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тўланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиққа тортиш базасини аниқлаш ва солиқ ҳисоботларини тузиш учун зарур бўлган маълумотларни ҳисобга олиш тизимидир.

Корхоналарда рўй берган хўжалик операциялар, активлар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятлар, даромадлар, харажатлар ҳамда фойда солиқ ҳисобининг объектларидир.

Солиқ ҳисобининг вазифаси – бу ҳисобот даврида солиқ ва бошқа мажбурият тўловларни тўғри ҳисоблаш учун зарур бўлган ишончли маълумотларни ҳисобга олиш ҳамда ички ва ташқи фойдаланувчиларни зарурий маълумотлар билан таъминлашдан иборат.

Солиқ ҳисоби тарихига назар соладиган бўлсак, Амир Темур даврига бориб тақалади. Амир Темур давлатни бошқаришда ҳисобга, шу жумладан солиқ ҳисобига ҳам алоҳида эътибор берган. “Темур тузуклари” тарихий китобида солиқ ҳисоби тўғрисида қуйидагиларни эътироф этганлар: “Яна ҳар бир ўлкага уч вазир тайинлашларини буюрдим. Булардан бири раият учун (бўлиб), ундан йиғиладиган олиқ – солиқларнинг ундирилишини кузатиб, ҳисоботини олиб борсин. Олиқ – солиқ миқдори, солиқ тўловчиларнинг номларини ёзиб борсин ва раиятдан йиғилган маблағни сақласин. Иккинчи вазир сипоҳ ишларини бошқаради. Сипоҳга берилган ва берилиши лозим бўлган маблағ ҳисобини олиб борсин. Учинчи вазир эса дараксиз йўқолган кишилар, келиб-кетиб юрувчилар (саёҳатчилар ва савдогарлар), ҳар хил йўл билан йиғилиб қолган ҳосил, ақлдан озганларнинг мол-мулки, вориссиз мол-мулкни, қозилар ва шайхулисломларнинг ҳукми билан олинган жарималарни тартибга келтирсин».

Солиқ ҳисобининг келиб чиқиши – бу бухгалтерия (моливий) ҳисоб билан солиққа тортиш тизими кесимида, яъни уларнинг ўзаро боғлиқлигининг натижасидир.

Солиқ солиш мақсадларида ҳисобга олиш.

Солиқ солиш объектлари ва (ёки) солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш ҳамда тизимлаштириш, шунингдек солиқларни, йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва солиқ ҳисоботини тузиш мақсадида Солиқ Кодекси талабларига мувофиқ солиқ тўловчи ёки солиқ агенти томонидан ҳисоб ҳужжатларини юритиш солиқ солиш мақсадларида ҳисобга олиш деб эътироф этилади.

Ҳисоб ҳужжатлари солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни аниқлаш, шунингдек солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш учун асос бўлган бошланғич ҳужжатлар, бухгалтерия ҳисоби регистрлари ҳамда бошқа ҳужжатлардан иборатдир.

Агар Солиқ кодекси 76-моддасининг 4-қисмида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ солиш мақсадларида ҳисобга олиш бухгалтерия ҳисоби маълумотларига асосланади. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоб ҳужжатларини юритиш тартиби бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик билан белгиланади.

Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ зиммасига бухгалтерия ҳисобини юритиш мажбурияти юклатилмаган шахслар солиқ солиш мақсадларида ҳисобга олишни Солиқ кодексининг 7-бобига мувофиқ ташкил этади ва юритади.

Солиқ солиш мақсадларида ҳисобга олишга нисбатан солиқ органларининг ахборот тизимларидан мажбурий фойдаланишга доир талаблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан аниқланадиган тартибда белгиланиши мумкин.

Солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсати солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда белгиланади. Бунда ҳисоб сиёсати ихтиёрий шаклда тасдиқланади ва унда қуйидагилар акс эттирилиши керак:

1) агар солиқ тўғрисидаги қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўловчи ёки солиқ агенти томонидан мустақил равишда ишлаб чиқилган солиқ регистрларининг шакли ва уларни тузиш тартиби;

2) унга риоя этилиши устидан масъул мансабдор шахслар;

3) солиқ солиш мақсадларида алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш тартиби, агар бундай ҳисоб юритиш мажбурияти Солиқ кодексида назарда тутилган бўлса;

4) солиқ тўловчи томонидан фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш мақсадида сарфларни харажатлар сирасига киритиш, шунингдек қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олишнинг танланган усуллари;

5) хеджирланадиган (ингилиз тилидан таржимада-ҳимоялаш, суғурталаш) таваккалчиликларни, хеджирланадиган моддаларни ва уларга нисбатан қўлланиладиган хеджирлаш воситаларини аниқлаш сиёсати, хеджирлаш операциялари, шунингдек бошқа молиявий таваккалчиликлар амалга оширилган тақдирда хеджирлаш самарадорлиги даражасини баҳолаш услубияти;

6) активларнинг ҳар бир гуруҳи ва кичик гуруҳи бўйича амортизация нормалари (ҳисоблаш усуллари).

Солиқ солиш мақсадларида ҳисоб сиёсатини ўзгартириш ва (ёки) унга қўшимчалар киритиш солиқ тўловчи томонидан қуйидаги усуллардан бири ёрдамида амалга оширилади:

1) бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ишлаб чиқилган янги ҳисоб сиёсатини ёки унинг янги бўлимини тасдиқлаш;

2) бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ишлаб чиқилган амалдаги ҳисоб сиёсатига ёки амалдаги ҳисоб сиёсатининг бўлимига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш.

Ҳисоб сиёсатини шакллантиришда солиқ тўловчи томонидан солиқ солиш мақсадларида танланган ҳисоб юритиш усуллари тегишли ҳисоб сиёсати тасдиқланган йилдан кейинги йилнинг 1 январидан эътиборан қўлланилади.

Янги ташкил этилган юридик шахс ёки чет эл юридик шахсининг доимий муассасаси солиқ солиш мақсадларида ҳисоб юритиш усуллари тўғрисидаги қарорни ўзи ташкил этилгандан кейинги биринчи ҳисобот даври давомида қабул қилади.

Солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсати календарь йил давомида ўзгартирилмайди. Солиқ тўғрисидаги қонунчиликка ёхуд солиқ солиш шартларига ўзгартириш киритилганда ва фақат ушбу ўзгартиришлар тааллуқли бўлган қисмида солиқ тўловчининг ҳисоб сиёсатида ўзгартиришлар қилишга йўл қўйилади.

Солиқ солиш мақсадидаги ҳисоб сиёсатини алоҳида ҳужжат ёки корхонанинг ҳисоб сиёсатининг бир бўлими кўринишида тузиш мумкин.

Солиқ солиш мақсадидаги ҳисоб сиёсати раҳбарнинг буйруғи ёки фармойиши билан тасдиқланади.

Солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатини тузишда нималарга  эътибор қаратиш керак:

Солиқ кодексида белгилаб қўйилган  олти банддан  энг асосийси ва мураккаби   4-банд, яъни “солиқ тўловчи томонидан фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш мақсадида сарфларни харажатлар сирасига киритиш, шунингдек қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олишнинг танланган усуллари” банди ҳисобланади.

Фойда  солиғи ва қўшилган қиймат солиғи анъанавий тарздаги энг мураккаб солиқлар  ҳисобланади ва уларни ҳисоблаб чиқиш борасида ҳар доим  солиқ тўловчи билан  солиқ органлари ўртасида  баҳс  кетади.

Фойда солиғи бўйича:

Айириб ташланадиган ва айирилмайдиган  харажатларнинг таркиби, яъни қайси харажатлар фойда солиғи бўйича солиқ базасини камайтириши мумкин;

Ўтган йиллардаги зарарларни ўтказиш;

Илгаридаги харажатлар резервларини шакллантириш;

Қўшилган қиймат солиғи бўйича:

Товар ва хизматлар бўйича илгари тўланган солиқни ҳисобга  қўшиш йўли билан солиқ базасини камайтириш мумкин бўлган шартлар;

Чет эллик  юридик шахс билан ишлагани ҳисобга олинганлиги шарти;

Агар Солиқ кодексида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўловчи ёки солиқ агенти солиқ солиш мақсадларида ҳисобни ҳисоблаш усули бўйича миллий валютада юритади.

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун махсус рента солиғини тўловчи бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар солиқ ҳисобини солиқ солиш мақсадида ҳисоблаш усули бўйича АҚШ долларида юритишга ҳақли.

Ҳисоб ҳужжатлари қоғозда ва (ёки) электрон шаклларда тузилади ҳамда Солиқ кодексининг 88-моддасида белгиланган солиқ мажбурияти бўйича даъво муддати тугагунга қадар сақланади.

Солиқ тўловчи қайта ташкил этилганда қайта ташкил этилган шахснинг ҳисоб ҳужжатларини сақлаш мажбурияти унинг ҳуқуқий ворисига (ҳуқуқий ворисларига) юклатилади. Юридик шахс тугатилганда ҳисоб ҳужжатлари тегишли давлат архивига қонунчиликда белгиланган тартибда топширилади.

Солиқ Кодексида солиқ солишнинг турлича тартиби назарда тутилган фаолият турларини бир вақтда амалга ошираётган солиқ тўловчилар солиқ солиш объектларининг ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиши шарт.

Солиқ солиш объектларининг ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларнинг алоҳида-алоҳида ҳисоби солиқ тўловчилар томонидан бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида юритилади. Фаолиятнинг муайян турига тааллуқли барча даромадлар ва харажатлар тегишли ҳисоб ҳужжатлари билан тасдиқланиши керак.

Солиқ солиш объектларининг ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларнинг алоҳида-алоҳида ҳисоби мутаносиб усул ёки тўғридан-тўғри ҳисобга олиш усули ёрдамида юритилиши мумкин.

Ҳисобга олишнинг мутаносиб усулида даромадлар, харажатлар ва солиқ солишнинг бошқа объектлари ёки солиқ солиш билан боғлиқ объектлар реализация қилишдан олинган тушумнинг умумий суммасида фаолиятнинг муайян турлари бўйича, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғини ҳисобга олмаган ҳолда реализация қилишдан олинган тушум улушига мутаносиб тарзда шу муайян фаолият турларига киритилади.

Тўғридан-тўғри ҳисобга олиш усули қўлланилганда даромадлар, харажатлар ва солиқ солишнинг бошқа объектлари ёки солиқ солиш билан боғлиқ объектлар фаолиятнинг қайси тури амалга оширилиши билан боғлиқ бўлса, шу турига киритилади. Бунда фаолиятнинг фақат битта аниқ турига киритиш мумкин бўлмаган даромадлар, харажатлар ва солиқ солишнинг бошқа объектлари ёки солиқ солиш билан боғлиқ объектлар ҳисобга олишнинг мутаносиб усули орқали фаолиятнинг амалга оширилаётган барча турларига киритилади.

Мақсадли маблағлар олувчи солиқ тўловчилар ушбу мақсадли маблағлардан фойдаланиш доирасида олинган даромадларнинг (қилинган харажатларнинг) алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиши шарт. Солиқ тўловчилар, бундан бюджет ташкилотлари мустасно, солиқ даври тугаганидан кейин ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органларига олинган мақсадли маблағлардан фойдаланганлик тўғрисида ҳисобот тақдим этади. Олинган мақсадли маблағлардан фойдаланганлик тўғрисидаги ҳисоботнинг шакли ва уни тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

Солиқ ҳисоби борасидаги халқаро тажриба.

Солиқ ҳисоби ҳозирги кунда кўп давлатларда мавжуд эмас. Масалан Хитой Халқ Республикасида солиқ ҳисобининг мавжуд эмаслиги қуйидагилар билан боғлиқ. Бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш, солиқ органлари томонидан амалга оширилади. Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва топширишнинг қатий тартиби мавжуд. Хитой Халқ Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунида барча корхоналар молиявий ҳисоботни махсус талабларига биноан тайёрлашлари лозимлиги таъкидланган.

Бундан ташқари, Германия, Италия, Испания, Франция, Япония каби саноати ривожланган мамлакатларда ҳам солиқ ҳисоби юрилмайди. Ушбу мамлакатлардаги молиявий бухгалтерия ҳисоби билан солиқ ҳисобининг кўрсаткичлари мос келади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, турли мамлакатларда бухгалтерия ҳисоби билан солиққа тортиш механизмлари ўртасида боғланиш турлича. Бундай мамлакатлар иқтисодиётида солиқ ҳисобининг тутган ўрни ҳар хил.

Шунингдек, Россия Федерацияси солиқ қонунчилигида солиқ ҳисоби 2000 йилларда кириб келган. Ҳозирги кунда амалда бўлган Россия Федерацияси Солиқ кодексининг 25-боби 313-моддасида, солиқ ҳисоби тарифланган бўлиб, унга кўра, Солиқ ҳисоби – бошланғич ҳужжатлар асосида фойда солиғи бўйича солиққа тортиш базасини аниқлаш учун Солиқ кодексида белгиланган тартибга мос равишда гуруҳланган маълумотларнинг умумлаштирилган тизимидир. Солиқ тўловчилар ҳисобот (солиқ) даври натижасига кўра солиққа тортиш базасини солиқ ҳисоби маълумотлари асосида ҳисоблайди. Ушбу кодекс талабига кўра, солиқ ҳисоби фақатгина фойда (даромад) солиғини солиққа тортиш базасини аниқлаши кўзда тутилган.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, юридик шахслар томонидан солиқлар ҳамда мажбурий тўловларни ўз вақтида ва тўғри ҳисоблаш, ҳисобланган солиқ ва мажбурий тўловларни давлат бюджети ҳамда давлатнинг мақсадли жамғармаларига ўз вақтида тўланишини таминлаш, солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича белгиланган имтиёзлардан кенг фойдаланиш солиқ ҳисобининг асосий вазифалари ҳисобнади.

Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси Бахтиёр Садуллаев

САХОВАТЛИ ИНСОН ЁДИ

2007-2011 йилларда фуқаролик ишлари бўйича Бухоро вилояти Қоракўл туманлараро судининг судьяси ва суд раиси бўлиб ишлаган давримда, халқимиз орасида ҳақиқий юрт фарзанди, жонкуяр ва фидоий ҳуқуқшунос, кўплаб шогирдларига ҳақли равишда устозлик қилган инсон Сувон Арслонов ҳақида ижобий фикрлар эшитгандим.
Бу инсоннинг суд соҳасидаги фаолияти менга катта қизиқиш уйғотди. Шу боис унинг хаёт йўли билан яқиндан танишишга жазм қилдим.
Сувон Арслонов 1936 йилда Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Дўрмон қишлоғида таваллуд топган. 1943 йилда 5-сонли етти йиллик мактабнинг биринчи синфига ўқишга қабул қилинган. Мазкур мактабнинг 7 синфини 1950 йилда тамомлаб, шу йили Қоракўл туманидаги 1-сонли мактабда 8-синфдан бошлаб ўқишни давом эттирган. 1954 йилда мактабни аъло баҳолар билан тамомлаб, 1955 йилда Қоракўл туман халқ суди котиби вазифасига ишга қабул қилинган. 1957 йил декабрь ойидан 1960 йил июль ойига қадар армия сафида хизмат қилган.
Харбий хизматда хам қисм командирларининг эътирофига сазовор бўлади. Армияда ўз бурчини виждонан адо этиб, қайтгач илгари ишлаган туман халқ судида котиб бўлиб, 2 йил мобайнида меҳнат қилади. Сўнгра, 1965 йилга қадар Қоракўл туман халқ судининг суд ижрочиси бўлиб ишлай бошлайди. Бу орада Сувон Арслоновнинг ҳуқуқшунослик соҳасига қизиқиши янада ортиб, айнан шу касбга бўлган мухаббати туфайли, Тошкент давлат университетининг юридик факультетини сиртдан тамомлайди. Олий юридик юридик маълумотга эга бўлгач 1965 йил 19 декабрь куни Қоракўл туман халқ судига суд раиси бўлиб сайланиб, бу шарафли вазифани 1970 йилга қадар садоқат билан бажаради. 1970-1972 йиллар оралиғида Ғиждувон туман халқ судида раис бўлиб ишлайди.
Сувон Арслонов Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раҳбарияти назарига тушиб, Олий суд судьялигига ишга таклиф қилинади. Бу юқори лавозимда (1972-1974 йилларда) ҳам муносиб хизмат қилади ва 1974 йилдан 1987 йилга қадар Олот туман халқ судининг раиси лавозимида фаолият кўрсатган.
У киши ишлаб юрган даврларда бир қанча мукофотлар, фахрий ёрлиқ, ташаккурномалар ҳамда эсдалик совғалари билан
тақдирланган. Қолаверса, устознинг қўли очиқлиги ҳамда саховатпеша инсон эканлиги ҳақида шоир ва ёзувчи Жўра Ҳамронинг “Куйган кўнгил” номли ҳикоялар тўпламида у инсонга бағишлаб “Саховат” номли ҳикоя ҳам ёзилган. Бу ҳикояни ўқиган кишининг эти жунжикиб кетади. Юртимизда ана шундай саховатли инсонлар яшаб ўтганига тасанно айтгинг келади.
Сувон Арслонов меҳнат фаолияти давомида бир қанча шогирдлар етиштириб, уларни чинакам ватанпарвар, комил инсон қилиб тарбиялади. Эътиборлиси шундаки, устознинг ўғли ва бир нечта набиралари у кишининг изидан бориб ҳуқуқшунослик касбини танлади. Ҳозирда улар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда фаолият кўрсатиб келмоқда.
Афсуски бевақт ўлим, устозни 51 ёшида ҳаётдан эрта олиб кетди. Сувон Арслоновнинг умр йўли қисқа бўласа-да, жуда мазмунли яшади.

Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси Г.М.Муллабаева

Бухоро амирлигида суд тизимининг ўзига хос хусусиятлари

Ўрта Осиёдаги бошқа хонликлар сингари Бухоро амирлигида ҳам суд тизими бир хил кўринишга эга эди. Амирликда суд тизими давлатнинг маъмурий аппарати қўлида бўлсада, фиқҳ илми уламоларининг назорати остида эди. Бинобарин, давлатда диний амалдорларнинг суд фаолиятини назорат қилиши, ўз навбатида, уларнинг давлат бошқарувидаги аҳамиятини муайян даражада ошириб келган.

Мавжуд манбалар ва адабиётларии ўрганиш асосида Бу­хоро амирлиги суд тизимини қуйидагича таҳлил қилиш мумкин:

Қозилик маҳкамаси – қози ул-қуззот томонидан бошқарилган бўлиб, унда мирзалар ҳамда мулозимлар фаолият юритганлар. Ўз навбатида, қози ул-қуззот Бухоро шаҳрининг бош қозиси ҳисобланган. Мирзалар – қозилик маҳкамасининг иш юритувчилари ҳисобланса, мулозимлар эса суриштирув ишларини олиб бориш билан машғул бўлганлар.

Девони уламо – қозилик фаолиятига кўмаклашувчи ва маслаҳат берувчи идора. Ушбу идорада муфтийлар ва аъламлар фаолият юритганлар. Маълумотларга қараганда, мазкур девонда 12 муфтийдан иборат бўлган кенгаш амал қилган.

Маҳаллий қозилик идораси – барча бекликларда ушбу идоралар бевосита амир томонидан тайинланадиган қозилар томонидан бошқарилган. Ундан ташқари ушбу идорада муф­тийлар ва мулозимлар ҳам хизмат қилганлар. Қозилик маҳкамасидан фарқли ўлароқ, маҳаллий қозилик идорасида мулозимлар қозиларнинг хукм ва қарорлари ижросини таъминлаш билан шуғулланганлар. Шу билан бирга, суд жараёнини қайд этиб бориш мақсадида даборлар (котиб) мансаби ҳам мавжуд бўлган. Қозилар маҳаллий бекдан (ҳоким) мустақил фаолият юритиб, муайян даражада бекликнинг фаолияти устидан назоратни амалга оширганлар.

Қози аскар – бевосита қозилик маҳкамасига бўйсунувчи, ҳарбий хизматчилар томонидан хизматда, жанг давомида ёки бошқа юришларда содир этилган ҳарбий жиноятларни кўриб ҳал этувчи қози. Айрим манбаларда бундай турдаги ишлар нақиб томонидан ҳал этилган деб ҳам эътироф этилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, айрим тадқиқот ишларида амирликда қозилик идорасига қози ул-қуззот бошчилик қилган дейилсада, бошқа манбаларда уни қози калон бошқарган деб таъкидланади. Айрим тадқиқотларда эса, қози ул-қуззот қози калон ўринбосари лавозимида хизмат қилган ва қози калон амирликдаги барча қозилар устидан назорат олиб-борган деб эътироф этилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, қози калон Бухоро хонлиги давлатида (аштархонийлар ҳукмронлиги) олий судья лавозимини амалга оширганлиги тўғрисида мавжуд манбалар гувоҳлик беради.

Бухоро амирлиги давлатида қози ул-қуззот лавозимида хизмат қилган қозилар ўз муҳрларига эга бўлиб, ҳужжатларни кўпинча «хўжа», «мир» каби фахрли унвонлар ва «ходим ад-фуқаро», «мушфиқ ал-уламо», «муҳиб ас-солиҳа» каби лақабларни қўшиб расмийлаштирганлар.

Бухоро амирлиги суд тизимида алоҳида аҳамиятга эга бўлган фиқҳ илми уламолари-қонун ва шариат ҳуқуқий нормалари ҳимоячиси, қонунлар шарҳловчиси сифатида обрў-эътибор топганлар. Суд тизими меҳнат тақсимотида қаттиқ тартиб ўрнатилган бўлиб, унга кўра қозилик идорасида фаолият юритувчи ҳар бир мансабдор шахс фақат ўзига тегишли ваколатни амалга оширган. Давлатда суд соҳаси муайян бир тизимга амал қилишига қарамасдан Ўрта аср Ғарб мамлакатлари каби судлар диний ва дунёвий судларга бўлинмаган эди.

Таъкидлаш жоизки, Бухоро амирлигида суд тизими Хива ва Қўқон хонликларига қараганда муайян даражада такомиллашган эди. Хусусан, Хива хонлигида суд тизими оддий кўринишга эга бўлиб, кўпгина ишлар тўғридан-тўғри хон қабулига келиб тушар, маълум бир ишни кўриб ҳал қилиш хон ва унинг яқинлари ихтиёрига боғлиқ эди.

Бухоро амирлигида қозилик олдига қуйидаги асосий талаблар қўйилган: мусулмон эркак киши бўлган, эркин, вояга етган, оилали, жисмоний камчилиги мавжуд бўлмаган, фиқҳ илмини мукаммал билган, ҳаётий тажрибага эга бўлган, араб тилини мукаммал эгаллаган ҳамда бадном фуқаро эмас кабилар. Садриддин Айнийнинг фикрига кўра, бундай талаблар фақатгина Бухоро мадрасаларида     19 йил давомида билим олган битирувчилар жавоб бера олишлари мумкин эди. 3apyрят туғилган ҳолларда қози қозилик талабларига жавоб берадиган фуқаролардан бир ёки бир неча ўринбосарларни тайинлар эди. Аёллар қозилик лавозимига тайинланмас эдилар.

Қозиликка фақатгина ҳанафийлик мактаби таълимоти билишлик талаб қилинмасдан, балки илмий даража бўлишлиги, яъни фиқҳ илми ва шариат нормалари ҳамда қонунларини изоҳлаш ҳуқуқи берилганлиги ҳам талаб қилинган.

Бухоро амирлигида қозиларга уларнинг ижтимоий аҳволи инобатга олинган ҳоллардагина иш ҳақи берилган. Қозиларнинг даромади асосан улар томонидан ўз фоидасига ундириладиган суд жарималари ҳамда фуқаролар ўртасида тузиладиган турли хил шартномаларни гувоҳлаштириш орқали келиб тушадиган йиғим ва тўловлардан иборат бўлган. Қози ўз мажбуриятларини тўғри ва аниқ бажарганликлари учун қозилик маҳкамаси томонидан рағбатлантириб турилган. Аксинча, агар қози муайян бир иш буйича пора олса, у дарҳол лавозимидан озод этилган. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек амирликда суд ишлари шариат асосида олиб борилиб, маълум бир масаланинг ҳукуқий ечимини топиш мақсадида кўпгина ҳолларда муфтий ва аъламларга мурожаат этилган.

Қозилар ўз фаолиятларида қуйидаги ҳуқуқий манбаларга асосланиб иш кўрганлар: Қуръони Карим; ҳадислар; қиёс; ижмо; Имоми Аъзам ҳуқуқ мактаби таълимоти; шариат қўрсатмалари.

Юқорида таъкидлаб ўтканимиздек, судлов масалалари Имоми Аъзам ҳуқуқ мактаби таълимоти асосида олиб бориладиган шариат кўрсатмасига таянган ҳолда юритилган. Ушбу таълимотга асосан суд инстанциялари фақатгина бир босқичда олиб борилган. Айрим муаммоли ишларни кўриб чиқишда маҳаллий қози ўзидан юқори турувчи қозидан фақатгина маслаҳат олиш мақсадида мурожаат этган.

Амирликда маҳаллий қозилик идораларига қуйидаги иш­лар тааллуқли бўлган: жиноий ишлар – 1) майда безорилик; 2) ҳақоратлаш;3) туҳмат; 4) баданга шикаст етказиш; 5) ўғрилик; 6) уй-жойга ўт қўйиш кабилар.

Фуқаролик ишлари: 1) ерга оид низолар; 2) меросни тақсимлаш масалалари; 3) ҳадя; 4) қарздорлик билан боғлиқ иш­лар; 5) никоҳдан ажратиш; 6) никоҳни бекор қилиш; 7) ота ёки оналикдан маҳрум қилиш; 8) васийлик ва ҳомийликни тайинлаш кабилар.

Ўз навбатида, қозилик маҳкамаси судловига қуйидаги ишлар тааллуқли бўлган: 1) давлатга қарши қаратилган жино­ий ишлар; 2) миллатга ва ирқий камситилишга қаратилган ишлар; 3) давлат сирини ошкор қилиш билан боғлиқ бўлган ишлар; 4) динга қарши қаратилган жиноятлар; 5) қасддан одам ўлдириш; 6) маҳаллий ҳудудлардан келиб тушадиган шикоят ва аризалар асосида иш юритиш.

Кам аҳамиятли ишлар бевосита маҳаллий ҳудудларда оқсоқоллар ва амлокдорлар томонидан кўриб чиқилган.

Қози муайян бир иш бўйича жарима, қамоқ ва таёқ билан уриш каби жазоларни тайинлаш ҳуқуқига эга бўлиб, оғир жиноятларни (қасддан одам ўлдириш, босқинчилик, талончилик) содир этган шахсларга нисбатан ўлим жазосини ҳал қилиш ёки авф этиш масаласи бевосита амир томонидан ҳал қилинган. Ўлим жазосига маҳкум этиш ҳақидаги ҳукм қози томони­дан тузилсада, амир уни фақат тасдиқлаган ёки рад этган.

Бекликлардаги қозилар фаолиятидан норози бўлган томонлардан келиб тушган ариза ва шикоятлар ҳар томонлама ўрганилиб, айбдор шахсларга нисбатан тегишли тартибда интизомий чоралар кўриб борилган. Бухоро амирлигида суд ишларини олиб боришнинг алоҳида хусусияти шундаки, қозилар ҳар бир ишни муайян тўлов эвазига кўриб чиққанлар. Эҳтиёт чораси сифатида очиқда қолиш учун ҳам муайян миқдордаги тўловни амалга ошириш лозим бўлган. Айбланувчини кафилликка олган шахс маълум бир муддат ичида кафиллик тўловини тўлаши лозим эди. Айбланувчи шахслар ҳар бир кечиктирилган кун учун одатдаги тўловнинг 25 фоизидан ортиғини тўлашга мажбур бўлган. Агар ҳибсга олинган шахсни яна ушлаб туришнинг зарурати туғилса, бундай ҳолатда шахс зиндонга юборилган.

Одатда қозилар суд жараёнини масжидларда олиб борсаларда, кўп ҳолларда уларга ўз уйларида ишларни кўриб чиқиб, таҳлил қилиш ва музокаралар олиб боришга йўл қўйилган. Қозилик судларида суд жараёнини ташкил этишнинг аниқ бир шакли мавжуд эмас эди ва шунга кўра маълум бир шаклда суд жараёнини ўтказиш талаб қилинмаган. Суд ишла­ри фуқаролик ёки жиноят жараёни каби турларга бўлинмаган. Барча турдаги ишлар жабрланувчи мурожаати билан бошланган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, жиноят ишларида дав­лат айблови институти мавжуд бўлмаган. Даъволар асосан сўровлар шаклида амалга оширилган. Низолар кўп жиҳатдан сув тақсимотидаги камчиликлар, солиқлар, божлар ва бошқа турли хил тўловларни ундириш каби масалалардан келиб чиққан. Даъво ва аризалар билан нафақат билвосита шаклда, яьни оқсоқол, бек ва ноиблар орқали, балки бевосита ҳукмдорга мурожаат этиш мумкин эди. Масалан, Самарқанд аҳолисининг Шир Али Иноқ устидан амир номига унинг томони­дан олиб борилаётган зулм ва жабрликларни бартараф этиш ва Самарқандга бошқа адолатли ҳоким қўйилишини талаб этганликларини кўрсатиб ўтиш мумкин.

Давлат бошлиғига (амирга) ариза ва мурожаатлар ҳар ҳафтада икки маротаба тақдим этиларди. Мурожаатлар қуйидаги икки шаклда амалга оширилган:

  • оммавий арз – аҳоли учун саройда ўтказилган. Ушбу оммавий арзнинг бошланиш муддати бир-икки соат олдин жамоатчиликка эълон қилиниб, унга кўра ариза ва мурожаатлари бўлган ҳар қандай фуқаро аркда ҳозир бўлиши мумкин эди;
  • даъвогарлар давлат бошлиғининг саройдан чиқиб кетиши вақтида мурожаат этишлари мумкин.

Бухоро амирлиги даврида ижод этган тарихнавислардан Аҳмад Донишнинг маълумотларига қараганда, амир ариза ва мурожаатларни кўпинча Бухоро аркида, баъзан эса сарой минораси олдида муҳокама этган. Амир ариза ва шикоятларни шахсан ўзи кўриб чиқар, баъзан вазирга ёки қози калонга мазмунан кўриб чиқишлик учун ишларни топширарди. Ушбу ҳолатда вазир ёки қози ариза ҳамда шикоятни кўриб чиқишдан бош тортса, шикоятчилар такрорий равишда иккинчи марота­ба амирга мурожаат этишлари мумкин бўлган. Иккала ҳолатда ҳам қоида бўйича маълум бир иш бўйича қарор жойнинг ўзида қабул қилиниши лозим эди.

Ариза ёки даъво даъвогарнинг махсус ишончли вакили томонидан топширилиши ҳамда суд жараёнида унинг вакил сифатида иштирок этиши мумкин бўлган.

Суд жараёнида барча турдаги ишлар тортишувлик тамойили асосида амалга оширилган. Агар муайян бир иш бўйича қози жиноят белгиларини аниқлагудек бўлса, айбловчи жиноий айбларни такдим этмагунча жиноий ишни қўзғатмаган.

Ислом ҳуқуқида исбот этиш таълимотлари қиёсий усулда таҳлил этилиб, батафсил ўрганилган. Бухо­ро амирлигида қуйидагилар исбот этишнинг асосий шакллари қисобланган: 1) айбини тан олиш; 2) гувоҳнинг кўрсатмалари; 3) қасам ичиш; 4) ёзма далиллар. Айбни тан олиш маълум бир ашё ёки фактга алоқаси бўлиши ҳамда ҳолатга қараб, аниқ ва батафсил равишда амалга оширилиши лозим бўлган. Гувоҳ ўз кўрсатмаларини фақат ўзи билган ёки кўрганлигига асосланиб баён этиши лозим бўлган. Бошқа бировдан эшитган, билганларини суд жараёнида айтиб бериш – «гувоҳ тариқасида»кўрсатма» деб расмий тан олинмаган. Суд жараёнида бошқа бировнинг топширигига асосан фақатгина икки ёки ундан ортиқ гувоҳлар бўлгандагина гувоҳлик бериш мумкин бўлган.

Бухоро амирлигида гувоҳ тариқасида суд жараёнида: вояга етмаганлар, қуллар, ғайридинлар, туҳматчилар, иғвогарлар, ёлғончилар, қасамхўрлар жазога тортилганлар, яқин қариндошлар ва бошқалар иштирок эта олмаганлар. Айрим фуқаролик ва жиноят ишларида икки эркак киши бўлган ҳамда ҳажми катта бўлган жиноят ишларида тўртта эркак кишининг гувоҳ тариқасида иштирок этиши талаб этилган. Бир эркак гувоҳ кишининг ўрнига икки аёл гувоҳ бўлиши талаб қилинган. Қоидага асосан гувоҳлар даъвогар ёки шикоятчи томонидан тавсия этилиши лозим бўлган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, жавобгарда гувоҳнинг ҳуқуқий лаёқатсизлиги мотивини инобатга олиб, уни рад этиш ҳуқуқи мавжуд бўлган. Агар суд жараёнида гувоҳлар ўртасида, айниқса, уларнинг кўрсатмаларининг мазмунида турли хил қарашлар юзага келса, уларнинг барчаси ёлгон гувоҳлик берганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган. Агар суд жараёнида иштирокчилар ўзга шахс ҳуқуқини ёхуд маълум ҳолатларни тан олмасалар уни исбот этиш мақсадида, қасам ичиш усули қўлланилган. Ёзма далиллар суд жараёнида гувоҳларнинг кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топмаса, иш бўйича қарор қабул қилиш учун етарли асос мавжуд эмас, деб эътироф этилган.

Одатда, қози муайян бир иш юзасидан ишни рад этмасдан қарорни мазкур мажлиснинг ўзида чиқарган. Суд ишларининг тезликда амалга оширилиши суднинг энг маъқул сифатлари деб ҳисобланган. Қози ҳукмидан норози бўлганлар қозикалон ёки амирга ариза беришга ҳақли эдилар. Қози чиқарган ҳукмни қозикалон, унинг ҳукмини эса фақат амир бекор қилиши мумкин бўлган. Суд «жараёнида жазо таъсири остида тарафларга суд олдида уятсиз гаплар билан ҳақоратлашиш қаттиқ ман этилган.

Бухоро амирлигида қози зиммасига суд ишларини муҳокама этишдан ташқари қуйидаги мажбуриятлар ҳам юклатилган: Чунончи, 1) васийлик ва ҳомийликни тайинлаш; 2) мерос қилиб қолдирилган ҳамда меросни тақсимлаш каби масалаларни назорат қилиш; 3) қабул қилинган қарорлар ижросини юритиш; 4) тарафлар томонидан имзоланган шартнома ва битимларни гувоҳлаштириш ва бошқа турли нотариал ҳаракатларни амалга ошириш кирган.

Бухоро амирлиги суд тизимини таҳлил қилиш орқали унинг қуйидаги ўзига хос хусусиятларини кўрсатиб ўтиш мумкин: биринчидан, амирликда суд ҳокимияти фаолиятига маҳаллий ёки бошқа идоралар аралаша олмаган; иккинчидан, ишлар коллегиаллик асосида очиқ равишда кўриб чиқилган; учинчидан, суддовлилик ва судловга тааллуқлилик масаласи аниқ қилиб белгиланган; тўртинчидан, амирликда муайян бир ишни кўриб ҳал этишда фиқҳ илми уламолари ва муфтийлар қарорига таянилган; бешинчидан, хукм ёки қарордан норози бўлган тараф кассация тартибида, қозилик маҳкамасига ёхуд амирга мурожаат этиш ҳуқуқига эга бўлган; олтинчидан, ҳарбийлар томонидан содир этиладиган жиноятлар ал қида қозилар, яъни қози аскарлар томонидан кўриб чикилган.

Бахтиёр Садуллаев, Бухоро вилоят маъмурий суди судьяси

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти

Президентлик институти тарихи:

“Президент” – лотинча сўздан олинган бўлиб, антик даврда “олдинда ўтирувчи” деган маънони англатган. Ўтмишда халқ йиғинларига раҳбарлик қилувчиларни президент деб аташган.

Ҳозирги замон давлатларининг аксариятида президент давлат механизмида марказий ўринни эгалайди. У жуда кенг ваколатларга эга бўлиб, давлатнинг сиёсий тизимида  ўзининг мақоми ва мавқейига кўра мамлакатда юз бераётган барча жараёнларга салмоқли таъсир ўтказа олади.

Хорижий давлатлардаги у ёки бу бошқарув шакли ҳамда Конституциянинг ўзига хос жиҳатларига қараб, Президентни сайлашнинг турли усуллари мавжуд. Маълум мамлакатдаги республика бошқарувининг, яъни президентлик, парламент ёки аралаш шаклдаги турларига қараб, президентни сайлашнинг тегишли усуллари қўлланилади. Халқаро амалиётда президентлар референдум, умумий тўғридан тўғри ва кўп босқичли усуллар орқали сайланади.

Президентларнинг сайлов муддати ҳам турли мамлакатларда ҳар хил. Асосан, улар 4 йилдан 7 йилгача муддатга сайланадилар. Масалан, АҚШда – 4 йил, Германия, Францияда – 5 йил, Россия, Финляндияда – 6 йил, Италияда – 7 йил.

Ўзбекистонда Президентлик институти: халқаро мезонлар

Ўзбекистон жаҳон андозаларига мос келадиган, очиқ, ошкора сайловларни ўтказишга имконият яратадиган, жамиятда кўппартиявийлик тизимини ривожлантиришга ҳисса қўшадиган, замон талабига жавоб берадиган демократик сайлов қонунчилигишаклланди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва унинг асосида қабул қилинган Сайлов кодекси асосида халқимиз ўзининг суверен ҳуқуқларини ҳаётга татбиқ этиб, эркин сайлайдиган вакиллари орқали мамлакатни бошқаришда иштирок этади.

Сайлов қонунчилигимиз фуқароларнинг сайлов ҳуқуқини, ўз хоҳиш-иродасини эркин ифодалаш, ўз қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш ҳуқуқини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ҳам сайлов жараёнининг барча иштирокчилари амал қилишлари лозим бўлган ва ягона принциплар, яъни умумий, тенг сайлов ҳуқуқи, тўғридан тўғри сайлов ҳуқуқи, принципларига асосланади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон халқи давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи, унинг ягона соҳиби ҳисобланади.

Сўнги йилларда республикамизда сайлов қонунчилиги муттасил равишда такомиллаштирилиб, 2019 йил 25 июнда Сайлов кодекси қабул қилинди. Унда сайловни ташкил қилиш ва ўтказишнинг ҳуқуқий асослари белгиланди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда сайлов тизимини янада такомиллаштиришга, сайловчиларнинг ва сайлов жараёни иштирокчиларининг ҳуқуқий кафолатларини кучайтиришга, сайлов ва референдум ўтказишнинг очиқлиги, шаффофлиги ҳамда мустақиллигининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов жараёни бўйича бир қатор муаммолар ва ҳуқуқий бўшлиқлар мавжуд бўлиб, шу муносабат билан уларни бартараф этиш зарурияти юзага келди.

Бундан ташқари, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг қабул қилиниши амалдаги қонун ҳужжатларига ҳам ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини талаб этмоқда.

Шу асосда 2023 йил 6 майда ЎРҚ-838-сонли “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни қабул қилинди.

Мазкур Конституциявий қонун билан

  1. Сайлов кодекси;
  2. Оила кодекси;
  3. “Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида”ги Конституциявий қонун;
  4. “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги қонун;
  5. “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонуни;
  6. “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги қонун;
  7. “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги
ПФ-68-сонли Фармони билан 2023 йил 9 июль кунига муддатидан
илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тайинланди.

Сайлов кодекси Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хоҳиш-иродаси эркин билдирилишини таъминловчи кафолатларни белгилайди.

Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ва асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

Юқоридаги қонун билан Сайлов кодексига жами бўлиб
14-ўзгартириш киритилган бўлиб, шундан: 25, 66, 36– моддалар янги таҳрирда, 271, 741, 871–  моддалар билан тўлдирилди, қолган моддаларга ўзгартириш киритилди.

Сайлов кодексининг 5-моддаси га мувофиқ:

Сайловда иштирок этувчи ҳар бир фуқаро бир овозга эга бўлади.

Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек суд ҳукми билан озодликдан махрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиш мумкин эмас.

Мазкур модданинг 3-қисмига муҳим ўзгартириш киритилди: унга кўра суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун суднинг ҳукмига кўра озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан фақат қонунга мувофиқ ҳамда суднинг қарори асосида маҳрум этилиши мумкин. Бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди.

Юқоридаги Қонун билан Сайлов кодекснинг 25-моддаси  қуйидаги тахрирда баён этилган: Сайлов комиссияси аъзоларига қуйиладиган талаблар:

21 ёшга тўлган, ўрта ёки олий маълумотга, қоида тариқасида, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган, аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган фуқаролар вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиясининг, округ ва участка сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин.

Қуйидагилар вилоят, туман, шаҳар, округ ва участка сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас

Қонунчилик палатаси депутати, маҳаллий Кенгаш депутати, Сенат аъзоси;

бошқа сайлов комиссиясининг аъзолари;

сиёсий партияларнинг аъзолари ва ваколатли вакиллари;

вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари;

прокуратура органларининг, судларнинг мансабдор шахслари;

номзодлар, номзодларнинг яқин қариндошлари ва ишончли вакиллари;

номзодларга бевосита бўйсунувчи шахслар;

оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёхуд судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар.

Участка сайлов комиссияси аъзоларининг ярмидан кўпи битта ташкилотдан тавсия этилиши мумкин эмас, бундан Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида, ҳарбий қисмларда, санаторийларда ва дам олиш уйларида, касалхоналарда ҳамда бошқа стационар даволаш муассасаларида, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум қилиш жойларида ташкил этилган участка сайлов комиссиялари мустасно.

Сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига, Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлигига номзод ёки ишончли вакил этиб рўйхатга олинган аъзоси сайлов комиссияси таркибидан чиқиб кетган деб ҳисобланади.

Сайлов комиссияси аъзосининг ваколатлари мазкур сайлов комиссиясини тузган орган томонидан бевосита ёхуд уни аъзоликка тавсия этган органнинг тақдимномасига биноан қуйидаги ҳолларда тугатилиши мумкин.

у ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш тўғрисида ёзма ариза берганда;

у суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилганда;

унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;

у ўз вазифаларини мунтазам равишда бажармай келганда;

қонунга кўра у сайлов комиссияси аъзосининг ваколатларини амалга ошириш билан бир вақтда шуғулланиб бўлмайдиган лавозимга сайланганда ёки тайинланганда;

у суднинг қонуний кучга кирган қарорига асосан бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд вафот этган деб эълон қилинганда;

у Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда ёки Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиққанда;

у вафот этганда.

Зарур бўлган тақдирда, ушбу Кодексда белгиланган тартибда сайлов комиссиясининг янги аъзоси сайланади.

Сайлов Кодекснинг 36-моддаси қуйидаги таҳрирда қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Қонунчилик палатаси депутатлари ва махаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланганлиги уларнинг ваколатлари муддати тугашидан камида уч ой олдин Марказий сайлов комиссияси томонидан оммавий аҳборот воситалари эълон қилинади, бундан  ушбу Кодекснинг 66 ва 741 –моддаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Янги тахрирдаги 66-моддасида, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига муддатидан илгари сайлов ўтказилиши белгиланган.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Сенат Раисининг зиммасига юклатилади, бунда уч ой муддат ичида, ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинланган тақдирда, сайлов ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда икки ой ичида ўтказилади. Бунда сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги
ПФ-68
-сонли Фармони билан 2023 йил 9 июль кунига муддатидан
илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 10 майдаги қарори билан муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси 2023 йил 10 майдан бошланиши эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 13 майдаги 1248-сонли қарори билан республика бўйича 14 та сайлов округлари тузилиб, 2023 йил 19 майдаги 1260-сонли қарори билан
266 нафар аъзолардан иборат округ комиссиялари таркиблари тасдиқланди.

Шунга кўра, Сайлов Кодекси қуйидаги мазмундаги 741-модда билан тўлдирилди.

Унда, Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тарқатиб юборилган тақдирда, Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлови ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда уч ой ичида ўтказилади.

Қонунчилик палатаси томонидан ўзини ўзи тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлови ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда икки ой ичида ўтказилади. Бунда сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади.

Шу каби Сайлов кодекси  янги, қуйидаги тахрирда  871-модда билан тўлдирилди:

Сенат Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тарқатиб юборилган тақдирда, Сенат аъзоларининг сайлови ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда уч ой ичида ўтказилади.

Сенат томонидан ўзини ўзи тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Сенат аъзоларининг сайлови ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда бир ой ичида ўтказилади.

Сайлов Кодекснинг 93-моддаси иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилган:

Сайлов тегишли маҳаллий Кенгаш томонидан сайлов ўтказилишига камида бир ой қолганида тайинланади ва ушбу Кодекснинг талабларига риоя этилган ҳолда ташкил этилади. Бунда сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади.

Шунингдек, кодекснинг 931–моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилган

Янги ташкил этилган маъмурий-ҳудудий бирликда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари сайлови Марказий сайлов комиссияси томонидан, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайлови эса тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан сайлов ўтказилишига камида икки ой қолганида тайинланади ва ушбу Кодекснинг талабларига риоя этилган ҳолда ташкил этилади. Бунда сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади.

Сайловни молиялаштириш тўғрисидаги 17-бобни 98-моддаси биринчи қисми қуйидаги тахрирда баён этилган (слайд)

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловга, маҳаллий Кенгашларга сайловга, шу жумладан бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Шунингдек мазкур модда қуйидаги иккинчи қисми билан тўлдирилган:

Маҳаллий Кенгашларнинг бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар ҳар йили қабул қилинадиган маҳаллий бюджетларнинг харажатлари қисмида назарда тутилади.

Ҳалқ сайловлари орқали давлат ҳокимияти органларини шакллантиради, жамиятнинг келажагини белгилайди.

2023 йил 9 июлда муддатидан олдин Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилади.

Ўзбекистонда Сайлов кодекси асосида муқаддам ўтказилган парламент ва президент сайловлари очиқлик ва ошкоралик шароитида, халқаро нормалари ва стандартларига тўла мувофиқ равишда ўтганлиги, авваламбор халқимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, сиёсий партиялар, фуқаролик институтларининг обрў-эътибори ва нуфузи, етуклик даражаси сезиларли равишда ошганини, ҳаётимизга жорий этилаётган демократик ўзгариш ва ислоҳотларнинг амалий натижаларини намойиш этган эди. Бу борада мамлакатимиз катта сиёсий ва ҳуқуқий тажрибага эга бўлади.

Бевосита сайловда сайлаш ҳуқуқига эга бўлган ҳар бир фуқаро, яъни сайловчи тўғридан тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш орқали президентни сайлайди. Президент эса халқ олдида ҳисобдор бўлиб, у ваколатларини парламентдан эмас, балки халқнинг ўзидан бевосита олади. Халқ мандатига эга бўлган президент кучли давлат раҳбари ҳисобланади.

Бухоро вилоят маъмурий суди судьяси Г.М.Муллабаева

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил7 февралдаги ПФ-46-сонли “Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони юзасидан

2020 – 2024 йилларда инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим бериш орқали ёшларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичи амалга оширилмоқда.

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ҳар бир фуқаронинг инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурматини рағбатлантириш ва унга ҳар томонлама риоя этилишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиб, зўравонлик ва низоларнинг олдини олишда ҳам муҳимдир.

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ҳар бир фуқаронинг инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурматини рағбатлантириш ва унга ҳар томонлама риоя этилишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиб, зўравонлик ва низоларнинг олдини олишда ҳам муҳимдир.

Бугунги кунда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари соҳасидаги 70 дан зиёд халқаро ҳужжатга, шу жумладан БМТнинг 6 та асосий ва 4 та Факультатив протоколига қўшилган ҳамда уларнинг бажарилиши юзасидан миллий маърузалар доимий равишда БМТнинг тегишли органларига тақдим этилмоқда.

Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари халқаро ҳуқуқ нормалари билан уйғунлаштирилмоқда. Ўзбекистон қатор нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан қабул қилинган шартнома, битим ва конвенцияларга қўшилмоқда. Хусусан, 2017-2020 йиллларда Ўзбекистон Республикаси 7 та шартнома, 10 та битим, 7 та конвенция, 5 та устав ҳамда 5 та битим ва конвенцияга баённомани ратификация қилди, шунингдек, 6 та халқаро конвенция ва шартномага қўшилди.

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни амалга ошириш бўйича қатор қонун ҳужжатлари халқаро норма ва стандартлар асосида такомиллаштирилмоқда. Жумладан, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси қабул қилинди. Кодексга ўнлаб янги норма ва қоидалар киритилиб, амалда бўлган айрим тартиб-таомиллар бекор қилинди. Хусусан, Экологик ҳаракатга қўйилган квота бекор қилиниб, сиёсий майдон тўлиқ сиёсий партияларга берилди, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этган шахсларнинг сайловда иштирок этишини чекловчи нормалар чиқарилди, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини юритиш тартиби жорий этилди, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар барча сайловларда қатнашиши мумкинлиги белгиланди.

Шунингдек, қонун ҳужжатларини инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий нормалар билан уйғунлаштириш, хусусан, фуқароларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлари ва эркинликларини амалга ошириш ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг Фуқролик процессуал ва Иқтисодий процессуал кодекслари, «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги, «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги, «Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги каби қонунлар қабул қилинди.

Бухоро вилоят маъмурий суди судьяси Озоджон Ражабов

Mamlakatimizda sud tizimidagi islohotlar

O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyaviy sudi tashkil etilganining 20-yilligiga bag‘ishlangan mazkur anjuman O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyaviy sudi tomonidan O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Amaldagi qonun hujjatlari monitoringi instituti, Oliy sud huzuridagi sud qonunchiligini demokratlashtirish va liberallashtirish hamda sud tizimi mustaqilligini ta’minlash bo‘yicha tadqiqot markazi, YeXHTning O‘zbekistondagi loyihalari koordinatori bilan hamkorlikda tashkil etildi.
Konferensiyada O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati a’zolari, Qonunchilik palatasi deputatlari, sud va huquq-tartibot organlari mas’ul xodimlari, huquqshunos olimlar, fuqarolik jamiyati institutlari vakillari, Janubiy Koreya, Malayziya, Vengriya, Belgiya, Indoneziya, Rossiya, Tailand, Pokiston, Armaniston, Afg‘oniston, Qozog‘iston, Qirg‘iziston, Tojikiston, Turkiya kabi davlatlarning Konstitutsiyaviy sudlari va konstitutsiyaviy nazoratni amalga oshiruvchi idoralarining rahbarlari va mutaxassislari ishtirok etdi.
O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyaviy sudi raisi B.Mirboboyev va boshqalar Prezidentimiz Islom Karimov rahnamoligida mamlakatimizda mustaqillikning dastlabki kunlaridan boshlab huquqiy demokratik davlat barpo etish asosiy maqsad etib belgilangani va o‘tgan davr mobaynida bu hayotga izchil tatbiq etilayotganini alohida ta’kidladi.
Bu jarayonda inson, uning huquq va erkinliklari oliy qadriyat hisoblanadigan fuqarolik jamiyati asoslari mustahkamlandi. Bunda mamlakatimiz iqtisodiyotini mafkuradan xoli etish va uning siyosatdan ustunligini ta’minlash, davlat bosh islohotchi vazifasini bajarishi, qonun ustuvorligiga erishish, kuchli ijtimoiy siyosat yuritish, islohotlarni bosqichma-bosqich va tadrijiy amalga oshirishga qaratilgan, jahonda taraqqiyotning “o‘zbek modeli” sifatida e’tirof etilgan rivojlanish tamoyillari muhim dasturilamal bo‘ldi.
O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasida huquqiy davlatning muhim prinsipi – hokimiyatlar bo‘linishi mustahkamlab qo‘yilgan. Jumladan, Asosiy qonunimizning 11-moddasiga ko‘ra, O‘zbekiston Respublikasi davlat hokimiyatining tizimi hokimiyatning qonun chiqaruvchi, ijro etuvchi va sud hokimiyatiga bo‘linishi prinsipiga asoslanadi.
Davlatimiz rahbari tomonidan ilgari surilgan Mamlakatimizda demokratik islohotlarni yanada chuqurlashtirish va fuqarolik jamiyatini rivojlantirish konsepsiyasida qayd etilganidek, o‘tgan davr mobaynida mamlakatimizda davlat hokimiyati va boshqaruvini demokratlashtirish sohasida amalga oshirilgan islohotlar muhim maqsadga, ya’ni, hokimiyatlar bo‘linishi konstitutsiyaviy prinsipini hayotga izchil tatbiq etish, hokimiyatlar o‘rtasida o‘zaro tiyib turish va manfaatlar muvozanatining samarali tizimini shakllantirish, markazda va joylarda qonun chiqaruvchi va vakillik hokimiyatining vakolatlari hamda nazorat vazifalarining rolini kuchaytirish, sud tizimini liberallashtirish va uning mustaqilligini ta’minlash bo‘yicha g‘oyat dolzarb chora-tadbirlarni ko‘rishga qaratilgan.
Ushbu prinsip hayotga joriy etilishi tufayli mamlakatimizda xalqchil va demokratik davlat hokimiyati tizimi shakllandi. Sud hokimiyati, jumladan, uning markaziy bo‘g‘ini – Konstitutsiyaviy sud davlat hokimiyatining mustaqil tarmog‘i sifatida qaror topdi. Konstitutsiyaviy sud ayrim normativ-huquqiy hujjatlarning Asosiy qonunimizga mosligini aniqlash, Konstitutsiya va qonunlarning normalariga sharh berish, qonunchilik tashabbusini amalga oshirish vakolatlari vositasida hokimiyat tarmoqlari bo‘linishi prinsipini ta’minlash hamda fuqarolarning huquq va erkinliklarini himoya qilish borasida izchil faoliyat yuritayotir.
Konferensiyada O‘zbekistonda hokimiyatlar bo‘linishi konstitutsiyaviy prinsipini izchil va tizimli ravishda amalga oshirishda hokimiyat tarmoqlari o‘rtasida o‘zaro tiyib turish va manfaatlar muvozanatining ta’minlanayotgani davlat va jamiyat oldida turgan vazifalarni hal etishda muhim omil bo‘layotgani alohida qayd etildi.

Mahalliy va xorijiy ekspertlarning fikricha, konstitutsiyaviy odil sudlov – demokratik davlatchilikning muhim belgisidir. Konstitutsiyaviy odil sudlov konstitutsiyaviy nazoratning oliy shakli bo‘lib, zamonaviy demokratik davlatchilikning alohida talabi, zarur instituti hisoblanadi. Konstitutsiyaning ustunligini ta’minlash hamda qonuniylik muhitini yaratish inson huquqlari va erkinliklarini kafolatlashning ishonchli garovidir.
Janubiy Koreya Konstitutsiyaviy sudi sudyasi Chang Jong Kimning fikricha, konstitutsiyaviy nazorat organlarining vakolatlarini kengaytirish, institutsional va vazifalarga doir mustaqilligini mustahkamlashga ko‘plab davlatlarda e’tibor qaratilmoqda. Ushbu idoralarning qarorlarini ijro etish bo‘yicha aniq mexanizmlarni joriy etish vositasida konstitutsiyaviy nazorat idoralarining hokimiyatlar bo‘linishi prinsipini amalga oshirishdagi rolini kuchaytirish tendensiyasi kuzatilmoqda.
– O‘zbekistonda sud-huquq tizimi har tomonlama puxta o‘ylangan va xalqaro standartlarning eng ilg‘or tajribalarini o‘zida mujassam etgan tizimli institut sifatida shakllangan, – deydi Rossiya Federatsiyasi Konstitutsiyaviy sudi sudyasi Mixail Kleandrov. – Umumiy yurisdiksiya sudlarining ixtisoslashgani, hakamlik sudlari tarmog‘i shakllangani ishlarni sifatli va samarali ko‘rib chiqishga xizmat qilmoqda. Konstitutsiyaviy sud qonun hujjatlarining Konstitutsiyaga qanchalik mosligiga doir ishlarni ko‘rish orqali har bir hokimiyat tarmog‘ining o‘z vakolati doirasida ish yuritayotgani, ularning hujjatlarida inson huquqlari va erkinliklariga rioya qilinganiga baho beradi. Bularning barchasi huquqiy davlatning muhim sharti hisoblangan qonun ustuvorligini ta’minlashga xizmat qiladi.
Malayziya Apellatsiya sudi raisi Tan Sri Raus Sharifning ta’kidlashicha, konstitutsiyaviy nazoratning samaradorligini ta’minlashda konstitutsiyaviy nazorat obyektlarini va ularni ko‘rib chiqish chegaralarini aniq belgilash muhim ahamiyat kasb etadi. Bunda me’yorlarning sud nazorati har tomonlama qamrab olinishini ta’minlash dolzarb hisoblanadi. Konstitutsiyaga muvofiq bo‘lmagan biron-bir normativ-huquqiy hujjat sud nazoratidan chetda qolib ketmasligi, sud organlarining nazorat vakolatlari takrorlanmasligi lozim.
– O‘zbekiston bag‘rikeng diyor sifatida jahonga tanilgan, – deydi Pokiston Oliy sudi sudyasi Qozi Fayoz Iso. – Inson huquq va manfaatlarini ta’minlashga qaratilgan islohotlar pirovardida bu mamlakatning gullab-yashnashiga yo‘l ochayotganiga guvoh bo‘ldik. Darhaqiqat, qayerda hokimiyat tarmoqlari zimmasiga qo‘yilgan vazifalar to‘laqonli ado etilsa, o‘sha yerda rivojlanish, taraqqiyot bo‘ladi. Bunda sudyalar zimmasiga ham alohida mas’uliyat yuklanadi.
Mamlakatimizda amalga oshirilayotgan huquqiy tizimni modernizatsiya etish jarayonlarida O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyaviy sudi alohida o‘rin tutmoqda. Huquqiy tizimni, demokratik qadriyatlarni muhofaza qilishda, ularni xalqimiz turmush tarziga singdirishda e’tiborga molik ishlar amalga oshirilayotir. Kelgusida Konstitutsiyaviy sud faoliyatining yanada takomillashtirilishi sudlov jarayonlarining modernizatsiya qilinishi va demokratlashuviga, konstitutsiyaviy odil sudlovning ochiqligi va shaffofligini ta’minlashga, inson huquq va erkinliklarining samarali va o‘z vaqtida himoyalanishini mustahkamlashga qaratilishi lozim.
– O‘zbekistonda hokimiyatning har uchala tarmog‘i o‘ziga xos mukammal shakllantirilgan, – deydi Tailand Konstitutsiyaviy sudi sudyasi Tvekiat Menakanist. – Ular o‘z vazifalarini qonunda belgilangan asosda hamda fuqarolar manfaati yo‘lida o‘zaro hamkorlikda olib borayotgani mamlakatda barqarorlik, farovonlik qaror topishida muhim ahamiyat kasb etmoqda.
Konferensiyada Konstitutsiyaviy sudning hokimiyatlar bo‘linishi prinsipini tatbiq etish va inson huquqlarini himoya qilishdagi roli va ahamiyati, konstitutsiyaviy odil sudlovning dolzarb masalalari, inson huquqlarini himoya qilish mexanizmini yanada takomillashtirish kabi masalalar muhokama qilindi. Xalqaro anjuman yakunlari bo‘yicha tegishli tavsiyalar qabul qilindi hujjatning ma’muriy harakatlar va protsessual hujjatlardan farqi Ma’muriy harakatlar – ma’muriy organning jismoniy va yuridik shaxslarga nisbatan ma’muriy- huquqiy faoliyat sohasida amalga oshirilgan, yuridik ahamiyatga ega harakatlari (harakatsizligi). Protsessual hujjat esa ma’muriy organ tomonidan ma’muriy ish yuritish davomida qabul qilinadigan, ma’muriy ishni mazmunan hal etmaydigan hujjatlar hisoblanadi. Protsessual hujjatlar ma’muriy hujjat qabul qilinmasdan avval ma’muriy ishni ko‘rib chiqish jarayonida qabul qilinadi. Protsessual hujjat ishni tugal shaklda hal qilib bermaydi. Masalan, litsenziya talab etiladigan faoliyat bilan shug‘ullanish uchun tegishli ma’muriy organning qarorini olish uchun murojaat qilish ma’muriy-huquqiy munosabatdir. Ma’muriy organ tomonidan qabul qilingan qaror ma’muriy hujjat bo‘lsa, qaror qabul qilingungacha bo‘lgan bosqichda ishni ko‘rib chiqish bilan bog‘liq qabul qilinadigan hujjat protsessual hujjat hisoblanadi. Demak, ma’muriy hujjatlar boshqa hujjatlardan farq qilar ekan. Shunga ko‘ra ma’muriy hujjatlarni o‘zgartirish, bekor qilish va haqiyqiy emas deb topishning o‘ziga xos jihatlari mavjud. O‘zbekiston Respublikasining “Ma’muriy tartib-taomillar to‘g‘risida”gi qonuniga binoan Ma’muriy hujjat manfaatdor shaxsning arizasi yoki ma’muriy shikoyatiga ko‘ra ma’muriy hujjatni qabul qilgan ma’muriy organ, yuqori turuvchi ma’muriy organ tomonidan, shuningdek, qonun hujjatlarida nazarda tutilgan hollarda boshqa organlar tomonidan ham bekor qilinishi yoki o‘zgartirilishi mumkin. Ushbu qonunga asosan ma’muriy hujjatni bekor qilish va o‘zgartirish uchun tashabbus manfaatdor shaxslar va hujjatni qabul qilgan organ tomonidan ham qabul qilinishi mumkin. Ma’muriy hujjatni bekor qilish yoki o‘zgartirish zaruriyati qonun hujjatlaridagi o‘zgartishlar, jamoat manfaatlariga bo‘lgan tahdidning oldini olish, ma’muriy hujjatning qonun hujjatlariga nomuvofiqligi aniqlanganligi sababli yuzaga kelgan hollarda va qonunda nazarda tutilgan boshqa hollarda ma’muriy organ o‘zi qabul qilgan ma’muriy hujjatni o‘z tashabbusiga ko‘ra bekor qilishga yoki o‘zgartirishga haqli hisoblanadi. Lekin ayrim hollarda ma’muriy hujjatni bekor qilish faqatgina sud tomonidan amalga oshirilishi mumkin. Shu o‘rinda savol tug‘ilishi tabiiy: qaysi hollarda ma’muriy hujjat sud va ma’muriy organ tomonidan bekor qilinadi? Ma’muriy hujjatni faqat sud tomonidan bekor qilish qonun hujjatlari bilan belgilab qo‘yilishi kerak.
Ma’muriy organ tomonidan esa quyidagi hollarda bekor qilinishi mumkin:  qonun talablariga muvofiq yoki bunday imkoniyat bevosita ma’muriy hujjatning o‘zida nazarda tutilgan bo‘lsa;        
  – agar keyinchalik o‘zgargan haqiqiy holatlar tufayli yoki qonun hujjatlaridagi o‘zgartishlar asosida jamoat manfaatlariga zarar yetishining oldini
olish maqsadida ma’muriy hujjatni bekor qilish zarur bo‘lsa;  
  – agar ma’muriy hujjat bilan qo‘shimcha maj- buriyatlar bog‘liq bo‘lsa va manfaatdor shaxs ularni bajarmagan bo‘lsa;        
   agar manfaatdor shaxs ma’muriy hujjat asosida o‘ziga berilgan pul mablag‘laridan, buyumdan yoki huquqdan maqsadli foydalanmayotgan bo‘lsa;  agar ma’muriy hujjatni bekor qilish yoki o‘zgartirish ushbu hujjat yuborilgan manfaatdor shaxs foydasiga amalga oshirilsa va bunda boshqa manfaatdor shaxslarga qiyinchilik tug‘ilmasa. Shuni ta’kidlash lozimki, xuddi shunday mazmundagi ma’muriy hujjatni takroran qabul qilish uchun boshqa asoslar mavjud bo‘lgan hollarda ma’muriy hujjatni tegishli asoslarda bekor qilishga yoki o‘zgartirishga yo‘l qo‘yilmaydi.
Yuqoridagilardan qisqacha xulosa qilgan holda ma’muriy huquqqa oid, ma’muriy hujjatlar borasida O‘zbekiston Respublikasining “Ma’muriy tartib – taomillar to‘g‘risida”gi qonuniga bir qancha takliflar ishlab chiqildi.
Birinchidan, “Ma’muriy tartib-taomillar to‘g‘risida”gi qonunning 52-moddasiga binoan ma’muriy hujjatning yozma shaklda qabul qilinishi va boshqa shakllar to‘g‘risida qonun hujjatlarida maxsus belgilanishi tartibi keltirilgan.

Shunga ko‘ra agar boshqa shakl maxsus belgilanmagan bo‘lsa, ma’muriy hujjat, qoida tariqasida, yozma shaklda qabul qilinishi talab etiladi. Bu esa ma’muriy organlar tomonidan hamda huquqni qo‘llovchilar uchun biroz noqulay bo‘lishi mumkin. Shuning uchun qonunning o‘zida ma’muriy hujjatning elektron, belgili va boshqa shakllari to‘g‘risida tegishli qoidalarni to‘g‘ridan to‘g‘ri belgilab qo‘yish maqsadga muvofiq hisoblanadi.
Ikkinchidan, Germaniya Federativ Respublikasi, Turkmaniston, Qirg‘iziston va boshqa bir qator davlatlarda ma’muriy hujjatni bekor qilish, haqiqiy emasligi bilan bog‘liq masalalar alohida tartibga solinganini ko‘rish mumkin. Biroq O‘zbekiston Respublikasining “Ma’muriy tartib-taomillar to‘g‘risida”gi qonunida bu masalalarning barchasi bitta moddada berilgan bo‘lib, mazkur qoidalarni anglashda turli xil qarashlar yuzaga kelmoqda. Va bu qonunni tushunishni qiyinlashtirmoqda va turli chalkashliklarga sabab bo‘lmoqda. Ma’muriy hujjatning haqiqiyligi yuzasidan taklif etilayotgan mazkur qoidalar Germaniya Federativ Respublikasi va ayrim MDH davlatlarining ma’muriy tartib-taomillar to‘g‘risidagi qonunida o‘z aksini topgan. Uchinchidan, qonunning barcha moddalarida “ma’muriy hujjat” degan so‘zlarni “ma’muriy akt” deb o‘zgartirish maqsadga muvofiqdir. Zero, ma’muriy akt va uning rasmiylashtirilish shakli bo‘lmish hujjat (dokument) bir xil tushuncha emas. Bundan tashqari, “Ma’muriy tartib-taomillar to‘g‘risida”gi qonunning bir qator me’yorlarida rus tilidagi “dokument” va “akt” so‘zlari o‘zbek tilida bir xilda “hujjat” tarzida keltirilganini ko‘rish mumkin. Shunga ko‘ra “Ma’muriy tartib-taomillar to‘g‘risida”gi qonunning o‘zbek tilidagi tahririda “ma’muriy hujjat”ni “ma’muriy akt” deb o‘zgartirish masalasini o‘rganib chiqish maqsadga muvofiq hi- soblanadi.     To‘rtinchidan, ma’muriy hujjatni bekor qilish, o‘zgartirish va haqiyqiy emas deb topishni protsessual jihatdan yanada soddalashtirish hamda jismoniy va yuridik shaxslarning huquq va manfaatlari ustunligini ta’minlash maqsadida ularning manfaatlariga hal bo‘lishi lozim bo‘lgan ma’muriy hujjatlarni o‘zgarti- rish, bekor qilishning eng samarali va tezkor usullarini ishlab chiqish lozim.

Buxoro viloyat ma’muriy sudi sudyasi O.Rajabov

2023 йил 6 апрель куни Когон шаҳар ихтисослаштирилган мактабида давра суҳбати

Йиғилишда раислик қилувчи Когон шаҳар ихтисослаштирилган мактабининг директори З.Азизова сўзни очиб, кун тартибидаги масала юзасидан Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси Б.Садуллаевга маъруза учун сўз берди.

Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси Б.Садуллаев қуйидагича маъруза қилди:

2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтадиган Референдумга қўйилаётган Янги Конституциямизнинг 65 фоизи тубдан янгиланаётганлиги, янгиланаётган Конституциямизнинг таъкидга лойиқ жиҳати шундаки, мазкур тубдан янгиланишларнинг барчаси замирида халқимизнинг таклифлари мужассамлиги, янгиланган Конституцияда ўз ифодасини топган  ўзгартиш ва қўшимчаларнинг барчасини халқимиз томонидан таклиф этилгани, бу ғоят эътиборли ва муҳим бўлиб, элимизнинг шиддаткор давр, янги замон руҳига ҳамоҳанг ўзгаришлар ва янгиланишлар билан ҳамнафас онгу тафаккури, сиёсий билими ва дунёқараши, ижтимоий фаоллиги ҳамда ҳаётимизда, жамиятда юз бераётган жараёнларга дахлдорлик ҳисси тубдан ўзгаргани, юксалганидан далолат эканлиги, яъни

халқимизнинг ўзи ташаббускор сифатида демократик ислоҳотлар йўлидан бориш тарафдори сифатида роль ўйнаётганлиги ва майдонга чиқаётганлиги ҳақида тўҳталиб, янги Конституцияда суд ҳокимиятининг ваколатлари янада мустаҳкам акс этгани ва кафолатланаётгани, бу эса суднинг фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатлари муҳофазасини таъминловчи мустақил ҳокимият сифатидаги ўрни ва роли тобора ортиб бораётганининг ёрқин намоёни бўлиб, янги даврга хос янгиланишлар жараёнида халқимизнинг судларга бўлган ишончини янада ошириш ва мустаҳкамлаш, суднинг чинакам “Адолат қўрғони”га айланишига эришиши йўлида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар билан боғлиқ, яқинда бўлиб ўтадиган референдумнинг тарихий аҳамияти олдинги конституциявий ўзгаришларда батафсил ёритилмаган ёки мукаммал ўз ифодасини топмаган мезонлар, ҳуқуқлар, эркинликлар, кафолатлар янгиланаётган Конституцияда ижтимоий ҳаёт, сиёсий жараёнлар, иқтисодий ислоҳотларга ҳамоҳанг мукаммал акс этганлиги, бугунги тараққиёт ва цивилизация жараёнлари халқнинг орзу-умидлари, тафаккури, хоҳиш-иродаси Янги Конституцияда халқ фикри, таклиф ва истаклари асосида ифода топганлиги эканлиги, бир сўз билан айтганда, янги Конституция Янги Ўзбекистоннинг истиқбол йўлидаги одимларни дадил босиб ўтишида мустаҳкам кафолат, замин бўлиб хизмат қилишини, халқимизнинг турмуш тарзини юксалтириш, инсон омили ва унинг қадр-қиммати ҳуқуқлар, эркинликлар, кафолатлар сифатида янгиланаётган Конституциядан ўрин олгани, шундай экан, ўзини юрт равнақи, мамлакат тақдири, эртанги истиқбол ва тараққиёт одимларига дахлдор билган ҳар бир юртдошимиз муҳим жараён 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишда ўзини бурчли эканлигини хис қилиши лозим.

Шуниндек, мамлакатимизда суд тизимини демократлаштириш, судлар фаолияти шаффофлигини таъминлаш, аҳоли билан мулоқотни кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчилик ролини кучайтиришга қаратилган салмоқли ишлар бажарилаётганлиги, ушбу ишлар янгиланаётган конституциямизда хам ўз аксини топаётганлиги, конституцияни янгилашга зарурат бу мамлакатимиз катта давлатга айланаётганлиги, аҳолимиз 2040 йилга бориб 50 миллионга етиши, уларнинг ярмидан кўпи ёшлар бўлиши ва уларга муносиб шароит яратишда қуйидагилар кераклиги, яъни барқарор иқтисодиёт, хавфсиз давлат, самарали бошқарув, ижтимоий кафолатлар – булар ва бошқа кўпдан-кўп муаммолар ечими мустаҳкам ҳуқуқий пойдеворни – Ўзбекистоннинг янгиланаётган конституциясини тақозо этишини, Янгиланаётган Конституция матни олимлар аввалги конституцияга ўхшаб олимлар томонидан кабинетларда ёзилмаганлиги, балки, аввал халқимизнинг фикри, таклифлари 2 босқичда ўрганилгани, шундан сўнг Конституция лойиҳаси тайёрлангани, авваллари Конституция қабул қилишда дастлаб лойиҳа ишлаб чиқилиб, кейин халқ муҳокамасига қўйилгаи, янгиланаётган Конституция тараққий этган давлат – Янги Ўзбекистонни қуриш ғояси атрофида бутун жамиятимизни жипслаштиргани, бу лойиҳа том маънода халқ Конституцияси бўлаётганлигидан далолат беради.

Янгиланаётган конституциямиз юқорида таъкидланганидек таклифлар 2-босқичда амалга оширилгани, биринчи босқичда 60.000 дан ортиқ таклифлар келиб тушганлиги, ушбу таклифларнинг ҳар тўрттасидан биттаси конституциямиздан жой олгани, иккинчи босқичда эса 150.000 дан ортиқ таклифлар келиб тушганлиги, конституция лойиҳаси билан оммавий ахборот воситалари, интернет тармоқлари орқали лойиҳа 5 миллион аҳолимиз танишиб чиққанлиги, шу билан бирга 10.000 та қўшимча таклифлар келиб тушганлиги, лойиҳани тайёрлашда ҳалқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар ва 190 дан ортиқ давлатлар тажрибаси ўрганилгани ва мазкур лойиҳа 6 турдаги экспертизадан ўзтказилгани, амалдаги конституциямиз моддадан иборат бўлган бўлса янгиланаётган конституциямизда 155 та моддага етказилгани, амалдаги конституциямизда жами 275 та нормалар белгиланган бўлса, янгиланаётган конституциямизда 434 та нормалар киритилганлиги, бу эса юқорида айтиб ўтилганидек янги конституция лойиҳаси амалдаги конституциямизнинг 65 фоизи ўзгартирилаётганидан далолат беришини, қувонарлиси эса янгиланаётган конституциямизнинг 65 фоиз матни халқимизнинг таклифлари асосида янгилангани, конституция лойиҳасида Ўзбекистон ижтимоий давлат деб белгиланаётганлиги, яъни бунда таълимга эътибор ва кафолатлар кенгайтирилаётгани, таълим ва илм-фанга оид нормалар қариийб 2 баробарга ошаётгани, давлат олийгоҳларида давлат ҳисобидан ўқиш белгиланаётгани, яъни грантлар сони 2 бараварга кўпайиб 40.000 тага етганлиги, магистратура учун эса
5 бараварга кўпайганлиги, бундан ташқари, бепул бошланғич профессионал таълим берилаётгани, яъни бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим кафолатланаётганлиги, шунингдек, инклюзив таълим конституцияга киритилаётгалиги, яъни ногиронлиги бор болажонларимизга ўз тенгдошлари билан бир хил таълим олиши учун барча шароитлар яратилаётгани, яна бир асосий ўгариш бу ўқитувчиларнинг қадр-қиммати ҳимоя қилинаётганлиги, яъни давлат ўқитувчиларнинг шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жихатдан ўсиши тўғрисида ғамҳўрлик қилиш мустаҳкамаланаётганлиги, шунингдек, фарзандлари таълим олиши ота-она мажбуриятига кираётгани, яъни энди ота-оналар фақат фарзандлари тарбиясига эмас, балки унга қўшимча равишда фарзандларига таълим бериш, уларни баркамол вояга етказиш ҳам ота-она мажбурияти сифатида белгиланаётганлиги, бундан ташқари, болалар меҳнати таъқиқланаётганлиги,яъни болалар меҳнатининг боланинг соғлигига, хавфсизлигига, аҳлоқига, ақлий ва жисмоний ривожланишига хавф солувчи , шу жумладан, унинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шакллари таъқиқланаётганлиги, бундан ташқари, янгиланаётган конституциямизда Ўзбекистон-ҳуқуқий давлат деб белгиланаётганлиги, яъни Ўзбекистонда ўлим жазоси таъқиқланганлиги, инсонни ҳаётдан хатто давлат хам маҳрум этишга ҳақли эмаслигини кафолатламоқдалиги, шунингдек, ҳеч ким суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмаслиги, бу эса тергов органларининг инсонларни ноқонуний ҳибсга олиш, асоссиз қамоққа олиш ва сақлашга йўл қўймаслигига асос бўлишини, етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиб бериши, яъни ҳар ким давлат органларининг, мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиши ҳуқуқига эга эканлиги қайд этилаётгани, айбсизж инсонлар жазога тортилиши мумкин эмаслиги, яъни агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги кафолатланмоқдалиги ҳақида фикрларини билдириб, ўз сўзини якунлади.

Бундан ташқари кун тартибидаги масала юзасидан Бухоро вилоят маъмурий суди судья катта ёрдамчилари Н.Рашидов ва П.Ҳамроев, шунингдек Когон  шаҳар ихтисослаштирилган мактаби директори ҳамда ўқитувчилари ҳам ўзининг фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.

2023 йил 31 март куни Бухоро Давлат педагогика институтидаги давра суҳбати

2023 йил 31 март куни Бухоро Давлат педагогика институтининг мажлислар залида, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьялари Г.Муллабаева, Б.Садуллаев ва Ж.Ҳусенов, вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчилари А.Кодиров, П.Ҳамроев, Бухоро Давлат педагогика институтининг директори М.Даминов, Бухоро Давлат педагогика институти ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчиси Л.Жўраева, Бухоро Давлат педагогика институтининг ўқитувчи ва талабадари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Йиғилишда Янги Ўзбекистон – ҳуқуқий демократик давлат: инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари, қонунчиликни янада ривожлантириш истиқболлари тўғрисида ҳамда мамалакатимизда қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлашнинг асоси сифатида мулк ҳуқуқини суд орқали ҳимоя қилиш Конститутциявий ислоҳотларнинг муҳим устувор йўналиши тўғрисида маърузалар қилинди.

Йиғилишда раислик қилувчи Бухоро Давлат педагогика институтининг директори М.Даминов сўзни очиб, кун тартибидаги масала юзасидан Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси Г.Муллабаевага маъруза учун сўз берди.

Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси Г.Муллабаева қуйидагича маъруза қилди:

2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтадиган Референдумга қўйилаётган Янги Конституциямизнинг 65 фоизи тубдан янгиланаётганлиги, янгиланаётган Конституциямизнинг таъкидга лойиқ жиҳати шундаки, мазкур тубдан янгиланишларнинг барчаси замирида халқимизнинг таклифлари мужассамлиги, янгиланган Конституцияда ўз ифодасини топган  ўзгартиш ва қўшимчаларнинг барчасини халқимиз томонидан таклиф этилгани, бу ғоят эътиборли ва муҳим бўлиб, элимизнинг шиддаткор давр, янги замон руҳига ҳамоҳанг ўзгаришлар ва янгиланишлар билан ҳамнафас онгу тафаккури, сиёсий билими ва дунёқараши, ижтимоий фаоллиги ҳамда ҳаётимизда, жамиятда юз бераётган жараёнларга дахлдорлик ҳисси тубдан ўзгаргани,

юксалганидан далолат эканлиги, яъни халқимизнинг ўзи ташаббускор сифатида демократик ислоҳотлар йўлидан бориш тарафдори сифатида роль ўйнаётганлиги ва майдонга чиқаётганлиги ҳақида тўҳталиб, янги Конституцияда суд ҳокимиятининг ваколатлари янада мустаҳкам акс этгани ва кафолатланаётгани, бу эса суднинг фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатлари муҳофазасини таъминловчи мустақил ҳокимият сифатидаги ўрни ва роли тобора ортиб бораётганининг ёрқин намоёни бўлиб, янги даврга хос янгиланишлар жараёнида халқимизнинг судларга бўлган ишончини янада ошириш ва мустаҳкамлаш, суднинг чинакам “Адолат қўрғони”га айланишига эришиши йўлида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар билан боғлиқ эканлигини таъкидлаб ўз сўзини якунлади.

Шундан сўнг, раислик қилувчи маъруза учун сўзни Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси Б.Садуллаевга берди.

Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси Б.Садуллаев кун тартибидаги масала юзасидан сўз олиб, судья Г.Муллабаевани фикрларини қўллаб қувватлашини, ҳақиқатдан ҳам яқинда бўлиб ўтадиган референдумнинг тарихий аҳамияти олдинги конституциявий ўзгаришларда батафсил ёритилмаган ёки мукаммал ўз ифодасини топмаган мезонлар, ҳуқуқлар, эркинликлар, кафолатлар янгиланаётган Конституцияда ижтимоий ҳаёт, сиёсий жараёнлар, иқтисодий ислоҳотларга ҳамоҳанг мукаммал акс этганлиги, бугунги тараққиёт ва цивилизация жараёнлари халқнинг орзу-умидлари, тафаккури, хоҳиш-иродаси Янги Конституцияда халқ фикри, таклиф ва истаклари асосида ифода топганлиги эканлиги, бир сўз билан айтганда, янги Конституция Янги Ўзбекистоннинг истиқбол йўлидаги одимларни дадил босиб ўтишида мустаҳкам кафолат, замин бўлиб хизмат қилишини, халқимизнинг турмуш тарзини юксалтириш, инсон омили ва унинг қадр-қиммати ҳуқуқлар, эркинликлар, кафолатлар сифатида янгиланаётган Конституциядан ўрин олгани, шундай экан, ўзини юрт равнақи, мамлакат тақдири, эртанги истиқбол ва тараққиёт одимларига дахлдор билган ҳар бир юртдошимиз муҳим жараён 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишда ўзини бурчли эканлигини хис қилиши ҳақида тўхталиб, ўз фикрини якунлади.

Шундан сўнг, раислик қилувчи маъруза учун сўзни Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси Ж.Ҳусеновга берди.

            Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси Ж.Ҳусенов кун тартибидаги масала юзасидан сўз олиб, ҳақиқатдан ҳам мамлакатимизда суд тизимини демократлаштириш, судлар фаолияти шаффофлигини таъминлаш, аҳоли билан мулоқотни кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчилик ролини кучайтиришга қаратилган салмоқли ишлар бажарилаётганлиги, ушбу ишлар янгиланаётган конституциямизда хам ўз аксини топаётганлиги, конституцияни янгилашга зарурат бу мамлакатимиз катта давлатга айланаётганлиги, аҳолимиз 2040 йилга бориб 50 миллионга етиши, уларнинг ярмидан кўпи ёшлар бўлиши ва уларга муносиб шароит яратишда қуйидагилар кераклиг, яъни барқарор иқтисодиёт, хавфсиз давлат, самарали бошқарув, ижтимоий кафолатлар – булар ва бошқа кўпдан-кўп муаммолар ечими мустаҳкам ҳуқуқий пойдеворни – Ўзбекистоннинг янгиланаётган конституциясини тақозо этишини, Янгиланаётган Конституция матни олимлар аввалги конституцияга ўхшаб олимлар томонидан кабинетларда ёзилмаганлиги, балки, аввал халқимизнинг фикри, таклифлари 2 босқичда ўрганилгани, шундан сўнг Конституция лойиҳаси тайёрлангани, авваллари Конституция қабул қилишда дастлаб лойиҳа ишлаб чиқилиб, кейин халқ муҳокамасига қўйилгаи, янгиланаётган Конституция тараққий этган давлат – Янги Ўзбекистонни қуриш ғояси атрофида бутун жамиятимизни жипслаштиргани, бу лойиҳа том маънода халқ Конституцияси бўлаётганлигидан далолат бериши ҳақида тўхталиб, ўз фикрини якунлади.

Шундан сўнг, раислик қилувчи маъруза учун сўзни Бухоро вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси А.Қодировга берди.

            Бухоро вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси А.Қодиров кун тартибидаги масала юзасидан сўзни давом эттириб, юқоридаги фикрларга қўшилган холда, янгиланаётган конституциямиз юқорида таъкидланганидек таклифлар 2-босқичда амалга оширилгани, биринчи босқичда 60.000 дан ортиқ таклифлар келиб тушганлиги, ушбу таклифларнинг ҳар тўрттасидан биттаси конституциямиздан жой олгани, иккинчи босқичда эса 150.000 дан ортиқ таклифлар келиб тушганлиги, конституция лойиҳаси билан оммавий ахборот воситалари, интернет армоқлари орқали лойиҳа 5 миллион аҳолимиз танишиб чиққанлиги, шуубилан бирга 10.000 та қўшимча таклифлар келиб тушганлиги, ойиҳани тайёрлашда ҳалқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар ва 190 дан ортиқ давлатлар тажрибаси ўрганилгани ва мазкур лойиҳа 6 турдаги экспертизадан ўзтказилгани, амалдаги конституциямиз моддадан иборат бўлган бўлса янгиланаётган конституциямизда 155 та моддага етказилгани, амалдаги конституциямизда жами 275 та нормалар белгиланган бўлса янгиланаётган конституциямизда 434 та нормалар киритилганлиги, бу эса юқорида айтиб ўтилганидек янги конституция лойиҳаси амалдаги конституциямизнинг 65 фоизи ўзгартирилаётганидан далолат беришини, қувонарлиси эса янгиланаётган конституциямизнинг 65 фоиз матни халқимизнинг таклифлари асосида янгилангани экани, конституция лойиҳасида Ўзбекистон ижтимоий давлат деб белгиланаётганлиги, яъни бунда таълимга эътибор ва кафолатлар кенгайтирилаётгани, таълим ва илм-фанга оид нормалар қариийб 2 баробарга ошаётгани, давлат олийгоҳларида давлат ҳисобилан ўқиш белгиланаётгани, яъни грантлар сони 2 бараварга кўпайиб 40.000 тага етганлиги, магистратура учун эса 5 бараварга кўпайганлиги, бундан ташқари, бепул бошланғич профессионал таълим берилаётгани, яъни бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим кафолатланаётганлиги, шунингдек, инклюзив таълим конституцияга киритилаётгалиги, яъни ногиронлиги бор болажонларимизга ўз тенгдошлари билан бир хил таълим олиши учун барча шароитлар яратилаётгани, яна бир асосий ўгариш бу ўқитувчиларнинг қадр-қиммати ҳимоя қилинаётганлиги, яъни давлат ўқитувчиларнинг шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жихатдан ўсиши тўғрисида ғамҳўрлик қилиш мустаҳкамаланаётганлиги, шунингдек, фарзандлари таълим олиши ота-она мажбуриятига кираётгани, яъни энди ота-оналар фақат фарзандлари тарбиясига эмас, балки унга қўшимча равишда фарзандларига таълим бериш, уларни баркамол вояга етказиш ҳам ота-она мажбурияти сифатида белгиланаётганлиги, бундан ташқари, болалар меҳнати таъқиқланаётганлиги,яъни болалар меҳнатининг боланинг соғлигига, хавфсизлигига, аҳлоқига, ақлий ва жисмоний ривожланишига хавф солувчи , шу жумладан, унинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шакллари таъқиқланаётганлиги, бундан ташқари, янгиланаётган конституциямизда Ўзбекистон-ҳуқуқий давлат деб белгиланаётганлиги, яъни Ўзбекистонда ўлим жазоси таъқиқланганлиги, инсонни ҳаётдан хатто давлат хам маҳрум этишга ҳақли эмаслигини кафолатламоқдалиги, шунингдек, ҳеч ким суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмаслиги, бу эса тергов органларининг инсонларни ноқонуний ҳибсга олиш, асоссиз қамоққа олиш ва сақлашга йўл қўймаслигига асос бўлишини, етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиб бериши, яъни ҳар ким давлат органларининг, мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиши ҳуқуқига эга эканлиги қайд этилаётгани, айбсизж инсонлар жазога тортилиши мумкин эмаслиги, яъни агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги кафолатланмоқдалиги ҳақида фикрларини билдириб, ўз сўзини якунлади.

Шундан сўнг, раислик қилувчи маъруза учун сўзни Бухоро вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси П.Ҳамроевга берди.

     Бухоро вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси П.Ҳамроев кун тартибидаги масала юзасидан сўз олиб, янгиланаётган конституцияда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлигига хам алохида эътибор қаратилгани, жумладан, шахснинг судланганлиги унинг қариндошларига таъсир қилмаслиги, яъни шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлари унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги мустаҳкамланаётганлиги, шунингдек, ҳар ким ўз шахсига оид маълумотларни ҳимоя қилиши – нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги мустаҳкамланганлиги ва яна бошқа холатлар ҳақида тўхталиб, ўз сўзини якунлади.

Бундан ташқари кун тартибидаги масала юзасидан Бухоро Давлат педагогика институти талабалари ҳам ўзининг фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Йиғилиш иштирокчилари томонидан берилган саволларга аниқ, содда мазмунда тушунтириш берилиб, уларнинг фикр ва мулоҳазалар инобатга олинди.

2023 йил 30 март куни Бухоро Давлат Университетидаги давра суҳбати

2023 йил 30 март куни Бухоро Давлат Университетида, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьялари Г.Муллабаева, Б.Садуллаев ва Ж.Ҳусенов, вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчилари А.Кодиров, П.Ҳамроев, Бухоро Давлат педагогика институтининг директори М.Даминов, Бухоро Давлат педагогика институти ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчиси Л.Жўраева, Бухоро Давлат педагогика институти тарих ва миллий ҳуқуқ йўналиши бўйича декан ўринбосари Н.Жумақулов ҳамда университет ўқитувчилари ва талабалари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Йиғилишда  Янги Ўзбекистон – ҳуқуқий демократик давлат: инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари, қонунчиликни янада ривожлантириш истиқболлари тўғрисида ҳамда мамалакатимизда қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлашнинг асоси сифатида мулк ҳуқуқини суд орқали ҳимоя қилиш Конститутциявий ислоҳотларнинг муҳим устувор йўналиши тўғрисида маърузалар қилинди.

Йиғилишда раислик қилувчи Бухоро Давлат педагогика институтининг директори М.Даминов сўзни очиб, кун тартибидаги масала юзасидан Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси Г.Муллабаевага маъруза учун сўз берди.

Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси Г.Муллабаева қуйидагича маъруза қилди:

2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтадиган Референдумга қўйилаётган Янги Конституциямизнинг 65 фоизи тубдан янгиланаётганлиги, янгиланаётган Конституциямизнинг таъкидга лойиқ жиҳати шундаки, мазкур тубдан янгиланишларнинг барчаси замирида халқимизнинг таклифлари мужассамлиги, янгиланган Конституцияда ўз ифодасини топган  ўзгартиш ва қўшимчаларнинг барчасини халқимиз томонидан таклиф этилгани, бу ғоят эътиборли ва муҳим бўлиб, элимизнинг шиддаткор давр, янги замон руҳига ҳамоҳанг ўзгаришлар ва янгиланишлар билан ҳамнафас онгу тафаккури, сиёсий билими ва дунёқараши, ижтимоий фаоллиги ҳамда ҳаётимизда, жамиятда юз бераётган жараёнларга дахлдорлик ҳисси тубдан ўзгаргани, юксалганидан далолат эканлиги, яъни

халқимизнинг ўзи ташаббускор сифатида демократик ислоҳотлар йўлидан бориш тарафдори сифатида роль ўйнаётганлиги ва майдонга чиқаётганлиги ҳақида тўҳталиб, янги Конституцияда суд ҳокимиятининг ваколатлари янада мустаҳкам акс этгани ва кафолатланаётгани, бу эса суднинг фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатлари муҳофазасини таъминловчи мустақил ҳокимият сифатидаги ўрни ва роли тобора ортиб бораётганининг ёрқин намоёни бўлиб, янги даврга хос янгиланишлар жараёнида халқимизнинг судларга бўлган ишончини янада ошириш ва мустаҳкамлаш, суднинг чинакам “Адолат қўрғони”га айланишига эришиши йўлида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар билан боғлиқ эканлигини таъкидлаб ўз сўзини якунлади.

            Шундан сўнг, раислик қилувчи маъруза учун сўзни Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси Б.Садуллаевга берди.

            Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси Б.Садуллаев кун тартибидаги масала юзасидан сўз олиб, судья Г.Муллабаевани фикрларини қўллаб қувватлашини, ҳақиқатдан ҳам яқинда бўлиб ўтадиган референдумнинг тарихий аҳамияти олдинги конституциявий ўзгаришларда батафсил ёритилмаган ёки мукаммал ўз ифодасини топмаган мезонлар, ҳуқуқлар, эркинликлар, кафолатлар янгиланаётган Конституцияда ижтимоий ҳаёт, сиёсий жараёнлар, иқтисодий ислоҳотларга ҳамоҳанг мукаммал акс этганлиги, бугунги тараққиёт ва цивилизация жараёнлари халқнинг орзу-умидлари, тафаккури, хоҳиш-иродаси Янги Конституцияда халқ фикри, таклиф ва истаклари асосида ифода топганлиги эканлиги, бир сўз билан айтганда, янги Конституция Янги Ўзбекистоннинг истиқбол йўлидаги одимларни дадил босиб ўтишида мустаҳкам кафолат, замин бўлиб хизмат қилишини, халқимизнинг турмуш тарзини юксалтириш, инсон омили ва унинг қадр-қиммати ҳуқуқлар, эркинликлар, кафолатлар сифатида янгиланаётган Конституциядан ўрин олгани, шундай экан, ўзини юрт равнақи, мамлакат тақдири, эртанги истиқбол ва тараққиёт одимларига дахлдор билган ҳар бир юртдошимиз муҳим жараён 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишда ўзини бурчли эканлигини хис қилиши ҳақида тўхталиб, ўз фикрини якунлади.

Шундан сўнг, раислик қилувчи маъруза учун сўзни Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси Ж.Ҳусеновга берди.

            Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси Ж.Ҳусенов кун тартибидаги масала юзасидан сўз олиб, ҳақиқатдан ҳам мамлакатимизда суд тизимини демократлаштириш, судлар фаолияти шаффофлигини таъминлаш, аҳоли билан мулоқотни кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчилик ролини кучайтиришга қаратилган салмоқли ишлар бажарилаётганлиги, ушбу ишлар янгиланаётган конституциямизда хам ўз аксини топаётганлиги, конституцияни янгилашга зарурат бу мамлакатимиз катта давлатга айланаётганлиги, аҳолимиз 2040 йилга бориб 50 миллионга етиши, уларнинг ярмидан кўпи ёшлар бўлиши ва уларга муносиб шароит яратишда қуйидагилар кераклиги,

яъни барқарор иқтисодиёт, хавфсиз давлат, самарали бошқарув, ижтимоий кафолатлар – булар ва бошқа кўпдан-кўп муаммолар ечими мустаҳкам ҳуқуқий пойдеворни – Ўзбекистоннинг янгиланаётган конституциясини тақозо этишини, Янгиланаётган Конституция матни олимлар аввалги конституцияга ўхшаб олимлар томонидан кабинетларда ёзилмаганлиги, балки, аввал халқимизнинг фикри, таклифлари 2 босқичда ўрганилгани, шундан сўнг Конституция лойиҳаси тайёрлангани, авваллари Конституция қабул қилишда дастлаб лойиҳа ишлаб чиқилиб, кейин халқ муҳокамасига қўйилгаи, янгиланаётган Конституция тараққий этган давлат – Янги Ўзбекистонни қуриш ғояси атрофида бутун жамиятимизни жипслаштиргани, бу лойиҳа том маънода халқ Конституцияси бўлаётганлигидан далолат бериши ҳақида тўхталиб, ўз фикрини якунлади.

Шундан сўнг, раислик қилувчи маъруза учун сўзни Бухоро вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси А.Қодировга берди.Бухоро вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси А.Қодиров кун тартибидаги масала юзасидан сўзни давом эттириб, юқоридаги фикрларга қўшилган холда, янгиланаётган конституциямиз юқорида таъкидланганидек таклифлар 2-босқичда амалга оширилгани, биринчи босқичда 60.000 дан ортиқ таклифлар келиб тушганлиги, ушбу таклифларнинг ҳар тўрттасидан биттаси конституциямиздан жой олгани, иккинчи босқичда эса 150.000 дан ортиқ таклифлар келиб тушганлиги, конституция лойиҳаси билан оммавий ахборот воситалари, интернет армоқлари орқали лойиҳа 5 миллион аҳолимиз танишиб чиққанлиги, шуубилан бирга 10.000 та қўшимча таклифлар келиб тушганлиги, ойиҳани тайёрлашда ҳалқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар ва 190 дан ортиқ давлатлар тажрибаси ўрганилгани ва мазкур лойиҳа 6 турдаги экспертизадан ўзтказилгани, амалдаги конституциямиз моддадан иборат бўлган бўлса янгиланаётган конституциямизда 155 та моддага етказилгани, амалдаги конституциямизда жами 275 та нормалар белгиланган бўлса янгиланаётган конституциямизда 434 та нормалар киритилганлиги, бу эса юқорида айтиб ўтилганидек янги конституция лойиҳаси амалдаги конституциямизнинг 65 фоизи ўзгартирилаётганидан далолат беришини, қувонарлиси эса янгиланаётган конституциямизнинг 65 фоиз матни халқимизнинг таклифлари асосида янгилангани экани, конституция лойиҳасида Ўзбекистон ижтимоий давлат деб белгиланаётганлиги, яъни

бунда таълимга эътибор ва кафолатлар кенгайтирилаётгани, таълим ва илм-фанга оид нормалар қариийб 2 баробарга ошаётгани, давлат олийгоҳларида давлат ҳисобилан ўқиш белгиланаётгани, яъни грантлар сони 2 бараварга кўпайиб 40.000 тага етганлиги, магистратура учун эса 5 бараварга кўпайганлиги, бундан ташқари, бепул бошланғич профессионал таълим берилаётгани, яъни бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим кафолатланаётганлиги, шунингдек, инклюзив таълим конституцияга киритилаётгалиги, яъни ногиронлиги бор болажонларимизга ўз тенгдошлари билан бир хил таълим олиши учун барча шароитлар яратилаётгани, яна бир асосий ўгариш бу ўқитувчиларнинг қадр-қиммати ҳимоя қилинаётганлиги, яъни давлат ўқитувчиларнинг шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жихатдан ўсиши тўғрисида ғамҳўрлик қилиш мустаҳкамаланаётганлиги, шунингдек, фарзандлари таълим олиши ота-она мажбуриятига кираётгани, яъни энди ота-оналар фақат фарзандлари тарбиясига эмас, балки унга қўшимча равишда фарзандларига таълим бериш, уларни баркамол вояга етказиш ҳам ота-она мажбурияти сифатида белгиланаётганлиги, бундан ташқари, болалар меҳнати таъқиқланаётганлиги,яъни болалар меҳнатининг боланинг соғлигига, хавфсизлигига, аҳлоқига, ақлий ва жисмоний ривожланишига хавф солувчи , шу жумладан, унинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шакллари таъқиқланаётганлиги, бундан ташқари, янгиланаётган конституциямизда Ўзбекистон-ҳуқуқий давлат деб белгиланаётганлиги, яъни Ўзбекистонда ўлим жазоси таъқиқланганлиги, инсонни ҳаётдан хатто давлат хам маҳрум этишга ҳақли эмаслигини кафолатламоқдалиги, шунингдек, ҳеч ким суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмаслиги, бу эса тергов органларининг инсонларни ноқонуний ҳибсга олиш, асоссиз қамоққа олиш ва сақлашга йўл қўймаслигига асос бўлишини, етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиб бериши, яъни ҳар ким давлат органларининг, мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиши ҳуқуқига эга эканлиги қайд этилаётгани, айбсизж инсонлар жазога тортилиши мумкин эмаслиги, яъни агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги кафолатланмоқдалиги ҳақида фикрларини билдириб, ўз сўзини якунлади.

Шундан сўнг, раислик қилувчи маъруза учун сўзни Бухоро вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси П.Ҳамроевга берди.

            Бухоро вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси П.Ҳамроев кун тартибидаги масала юзасидан сўз олиб, янгиланаётган конституцияда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлигига хам алохида эътибор қаратилгани, жумладан, шахснинг судланганлиги унинг қариндошларига таъсир қилмаслиги, яъни шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлари унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги мустаҳкамланаётганлиги, шунингдек, ҳар ким ўз шахсига оид маълумотларни ҳимоя қилиши – нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги мустаҳкамланганлиги ва яна бошқа холатлар ҳақида тўхталиб, ўз сўзини якунлади.

Бундан ташқари кун тартибидаги масала юзасидан Бухоро Давлат университет талабалари ҳам ўзининг фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Йиғилиш иштирокчилари томонидан берилган саволларга аниқ, содда мазмунда тушунтириш берилиб, уларнинг фикр ва мулоҳазалар инобатга олинди.

Янгиланаётган Конституцияда инсон ҳуқуқлари устувор

Янгиланаётган Конституцияда инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада юксалтириш, чинакам халқпарвар давлатчилик асосларини яратиш, аҳоли фаровонлигини янада ошириш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш муҳим омил сифатида қайд этилган. Барчамизга маълумки, Конституцияни ўзгартириш бўйича умумхалқ референдумини – 2023 йил 30 апрель, якшанба куни ўтказиш белгиланди.

“Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш – давлатнинг олий мақсадидир” деган норма белгиланган бош қомус лойиҳасидаги моддалар сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалар сони эса 275 тадан 434 тага кўпайиб, унинг матни 65 фоизга янгиланган. Ушбу мақсадга эришиш учун инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги, давлат органлари томонидан ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклиги белгиланмоқда.

Айбсизлик презумциясини амалиётда қўллаш ислоҳ этилиб, Конституциямизнинг амалдаги 26-моддасида, шахснинг иши судда кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланган бўлса, эндиликда суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча у айбсиз ҳисобланиши мустаҳкамланмоқда.

Дарҳақиқат, Конституциядаги нормаларга диққат билан эътибор қаратадиган бўлсак, унда инсон манфаатлари давлат манфаатларидан устун қўйилганлигини кўришимиз мумкин бўлади. Масалан, шахсни суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмаслиги, ушлаб туриш чоғида унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиш асослари унга тушунтирилиши кераклиги (“Миранда қоидалари”), айбланувчи ва судланувчиларга ўзига қарши кўрсатма бермаслик, яъни “сукутсақлаш” ҳуқуқи кафолатланмоқда.

Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир ҳамда ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги назарда тутилмоқда. Ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар, почта, электрон хабарлар ва бошқа хабарларни сир сақлаш ҳуқуқи фақат суд қарорига асосан чекланиши мумкин.

Шу билан биргаликда, Бош қомусимизнинг 28-моддасида, агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги қатъий белгиланмоқда.

Янги таҳрирдаги Конституцияда давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиши ва бошланғич профессионал таълим бепул эканлиги ҳам белгиланмоқда. Конституцияда ёшлар масаласи алоҳида боб даражасига олиб чиқилиши Янги Ўзбекистонда ёшлар ҳаёти устувор эканлигига яққол ишора ҳисобланади.

Мулк дахлсизлиги ва у билан боғлиқ ҳуқуқларнинг таъминланиши давлат томонидан кафолатланиши, мулкий ҳуқуқларни чеклаш фақат суд қарори асосида бўлиши мустаҳкамланмоқда.

Шунингдек, янгиланаётган Конституцияга кўра давлат атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чораларни амалга оширади, фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади.

Конституцияда илк маротаба ер хусусий мулк бўлиши мумкинлиги бунда ер қонунида назарда тутилган ҳамда ундан оқилона фойдаланишни ва уни умуммиллий бойлик сифатида муҳофаза қилишни таъминловчи шартлар асосида ва тартибда хусусий мулкчиликка йўл қўйилиши назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, мулк ҳуқуқини суд орқали ҳимоя қилиш таъминланишини белгиловчи, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда (бозор қийматида) қопланиши таъминланиши кафолатланмоқда.

Мазкур янгилик ва ўзгартиришлар мамлакатимизда инсон қадри суд орқали ҳимоя қилиш Конституциявий ислоҳотларнинг муҳим устувор йўналиши эканлигини кўрсатиб беради.

Бахтиёр Садуллаев, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси

Суд-ҳуқуқ тизимидаТАРАҚҚИЁТ АСРИ ОДИМЛАРИ

Янги Ўзбекистон – янги суд” тамойили доирасида аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишни жадаллаштиришни, соҳага илғор халқаро стандартларни жорий этишни тақозо этмоқда.

2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ҳам бу борадаги ғоят муҳим ва устувор вазифалар  белгиланган бўлиб, бу суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлигига эришиш ва одил судлов сифатини ошириш каби кенг қамровли чора-тадбирларни мужассам этган.

Президентимизнинг 2023 йил 16 январь кунги “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони шу жиҳатдан муҳим  аҳамиятга эга.

Фармонга мувофиқ тасдиқланган 2023 – 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси одил судловни таъминлаш борасидаги устувор вазифаларни қамраб олган.

“Инсон қадри учун” ғояси асосида чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш, халқ манфаати, инсон қадр-қимматини самарали ҳимоя қилиш шулар жумласидан.

Бу борадаги чора-тадбирлар ижроси, шак-шубҳасиз,  суднинг мустақиллиги ва судьялар дахлсизлиги билан кечадиган жараёндир.

Фармонга биноан тасдиқланган 2023 – 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастурида мазкур йўналишдаги чора-тадбирлар ўз ифодасини топган.

Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида уларнинг ишига ҳар қандай аралашув қатъий жазоланиши, судьяларнинг хавотирсиз ишлаши учун давлат томонидан барча шароитлар яратилиши, судга ҳурматсизлик қилиш ҳолатларини олдини олишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш, бунинг учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш ва жиноий жавобгарлик белгилаш шулар жумласидан.

Суд ишларини ҳал этишга аралашганлик ва суд ҳужжатини ижро этмаганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш, шунингдек, суд ҳужжатларининг ижро этилишини таъминлашга қаратилган таъсирчан механизмларни амалга татбиқ этилаётгани чинакам демократик ҳуқуқий давлат қуриш, адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлидаги дадил қадамлардандир.

Фармонга биноан одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашганликка оид ҳар бир жиноят иши якуни бўйича жамоатчиликни оммавий ахборот воситалари орқали мажбурий равишда хабардор қилиш тартибини жорий этиш белгиланмоқда.

Суд процессининг бошқа иштирокчилари билан тенг ҳуқуқлардан фойдаланган ҳолда одил судлов фаолиятининг самарали амалга оширилишига кўмаклашиш эътиборли жиҳатлардан бири бўлиб, бу суднинг чинакам “Адолат қўрғони”га айланишига хизмат қилади.

Дилшод АБДУЛЛАЕВ,

Бухоро вилояти маъмурий суди судья катта ёрдамчиси

ОДИЛ СУД адолатли жамият пойдевори

Демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятининг бош шарти нима?

Бу инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устунлигидир. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалда мустаҳкам ва мукаммал таъминлаш ҳамда муҳофаза қилишга эса одил судловсиз эришиб бўлмайди.

Адолат ва қонунийликни таъминлаш, фуқароларнинг судга бўлган ишончини мустаҳкамлаш суд тизимининг чинакам “Адолат қўрғони”га айланиши муҳим шартидир.

Мамлакатимиздаги янги давр одимларига ҳамоҳанг судларнинг чинакам “Адолат қўрғони”га айланишига юксак эътибор қаратилиб, бу борада изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг шу йил 16 январь куни қабул қилинган “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бу борадаги ғоят муҳим қадамлардан бўлди.

Бинобарин, бугун “Янги Ўзбекистон – янги суд” тамойили доирасида аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишни жадаллаштиришни, соҳага илғор халқаро стандартларни жорий этишни талаб этмоқда.

Шунга биноан суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлиги ва одил судлов сифатини оширишга қаратилган фармонга мувофиқ 2023 – 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси тасдиқланди.

“Инсон қадри учун” ғояси асосида чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш ҳамда унинг фаолиятини халқ манфаати ва инсон қадр-қимматини самарали ҳимоя қилишга йўналтириш энг муҳим мезон сифатида стратегияда ўз ифодасини топган.

Стратегия доирасида одил судловни таъминлаш борасидаги устувор вазифалар қаторида адолатли суд қарорлари қабул қилиниши орқали халқнинг, шу жумладан, тадбиркорларнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, ҳар бир шахс суд ва судьялар сиймосида ўзининг ишончли ҳимоячисини кўришига эришиш белгилангани аҳамиятли.

Шиддаткор давр одимлари ҳамда тараққиёт асри  талабларига хос ва мос тарзда судлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, идоралараро электрон маълумот алмашинувини яхшилаш, суд мажлисларида масофадан туриб иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш, шубҳасиз, фуқароларга кўплаб қулайликлар яратиш баробарида одил судловни таъминлашга хизмат қилади.

Фармонда судьяларнинг мустақиллиги ва дахлсизлиги кафолатларини кучайтириш, судга ҳурматсизлик қилиш ва суд ишига аралашиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича самарали механизмларни ишлаб чиқиш;

суд қарорларининг қатъий ижросини таъминлаш, бу борада давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг масъулиятини ошириш;

судьялар ва суд ходимларида юксак муомала маданиятини шакллантириш орқали судга мурожаат қилган ҳар бир фуқаро ва тадбиркорда суддан, пировардида эса давлатдан розилик ҳиссини уйғотиш алоҳида қайд этилган.

Фармонга мувофиқ тасдиқланган 2023 – 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастури ушбу мезонлар рўёбига хизмат қилади. 

Фармон билан судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида уларнинг ишига ҳар қандай аралашув қатъий жазоланиши, судьяларнинг хавотирсиз ишлаши учун давлат томонидан барча шароитлар яратилиши белгилангани ҳам одил судловни таъминлашнинг муҳим омилларидан.

Бинобарин, судларнинг амалда мустақиллиги ва судьялар дахлсизлиги эзгу мақсадлар рўёби сифатида қонунийлик ва адолат барқарорлиги кафолати бўлади.

Салохитдин ТУРСУНОВ, Бухоро  вилоят  маъмурий суди раиси

Ҳаром йўл билан топилган пул Айжанга татимади

Бугунги кунда фирибгарлик жиноятлари кўпайиб бораётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Инсон фарзанди ишонишга мойил. Ҳар доим иши осон кечишини, муаммолари эса хамирдан қил суғургандек ҳал бўлишини истайди. Болалар эртакдаги воқеликка эътиқод қилганларидек, катталар ҳам гоҳида ниманидир йўқдан бор бўлишини, сеҳрли таёқчаю, учар гиламлар ёрдамида мушкуллари осон бўлишини орзу қилишади. Мана шу соддалик кўп ҳолларда уларга панд беради. Афсуски улар буни ғишт қолипдан кўчгандагина англаб етишади.
Айимжан Тасбулатова (исм-фамилиялар шартли равишда ўзгартирилган) ўттиз саккиз ёшда. Уч нафар фарзанднинг онаси. Олий маълумотли бўлишига қарамай, ҳаёт таълимини олишга фурсат топмаган. Шунинг учун бўлса керак у шу пайтга қадар бир эмас, нақ уч маротаба судланган, қилган қинғир қилмишлари учун жазога тортилган. Афсус, уларнинг ҳеч биридан у хулоса чиқармаган. У одамларни чув туширишни, бу орқали ишончни қозониб, ўзгалар мулкини қўлга киритишни тўғри йўл деб идрок этди. Ҳаромдан ҳазар қилмади. Аксинча, бировнинг пешона тери эвазига топилган пуллар осонгина чўнтагига тушганида бундан бениҳоя суюнди, ўз истеъдодидан ғурурланиб яшади.
Айимжан навбатдаги қурбонни чув тушириш учун ўз жиноий шериги Марат Оғажонов билан тил бириктирди. Аслида улар олдиндан таниш бўлиб, шу пайтга қадар фириб илмида биргаликда “ов” уюштириб, “ўлжа”ларни баҳам кўриб келишаётганди.
Учарлар бу сафар Навоий вилоятининг Қизилтепасидан бўлган Махфират Ярашовани тузоққа туширадилар. Аёл кўпдан буён ишсиз юрган ўғли Шоғулом Ихтиёровни тайинли бир ташкилотга ишга жойлаш ташвиши билан юрарди. Тумшуғининг тагидаги ишлар эса она-болага ёқмас, кўп ҳолларда бу ишларда бериладиган маош чўғи паст бўларди. Марат Айимжан ва Махфиратни учраштиришда воситачилик қилади.
-Бухоро темир йўл узелига қарашли бир ташкилот бор. Маоши катта. Бунақа ойликни тушингиздаям кўрмагансиз. Истасангиз ҳозирча қоровул сифатида ишлаб туради. Кейин аста-секин катта вазифаларга кўтарилаверади. Биттаси келганди ишга жойлаштиринг деб. Аммо муллажирингни сал пайсалга солиб турибди. Кимнинг бахти чопган бўлса, бу иш ўшанинг насибаси, – дейди Айимжан гўё ўзининг томорқасига ишга олаётгандек совуққонлик билан.
-“Биттаси келган эди” деган гапни қўйинг, – деди Махфират имкониятни қўлдан бой беришдан хавфсираб. – Менинг ўғлимга иш керак. Саёқ юрмасин, дейман-да. Бир яхшилик қилинг. Сиз харажатини айтинг, бизда муаммо бўлмайди.
-Маоши бинойигина дегандим. “Кўрманаси” ҳам шунга яраша – 1500 АҚШ доллари. Тағин ўйлаб кўринг. Мажбурлаш йўқ, – Айимжан айёрона нигоҳларини зимдан суҳбатдошига қадаб, унинг ичини қиздирарди.
Аёл унга келишилган пулни июл ойидан август ойига қадар уч қисмга бўлиб берди.
Пулни олган айёрлар шу кетганларича қораларини кўрсатмай қўйишди. Орадан анчагина вақт ўтди. Бироқ улардан дарак бўлавермади. Айимжан айтган идорага борган Махфират ташкилот раҳбарининг бу гаплардан хабари йўқлигини эшитиб, ҳуши бошидан учди. Боз устига раҳбарнинг “сиз айтган штат бирликлари бўйича бизда бўш ўриннинг ўзи йўқ” деган гапидан сўнг аёл алданганини тушуниб етди. Ҳуқуқ тартибот идораларига мурожаат қилишдан бошқа чора қолмаганди.
Мазкур ишни кўриб чиққан суд Айимжан Тасбулатова ва Марат Оғажоновни айбдор деб топди. Судга кўрсатма берган Айимжан ўзлаштирилган пулларни хаста ётган отасининг даволаниши учун сарфлаганини, бироқ ҳаром пул татимаганини, яқинда отаси қазо қилганини, қилмишидан қаттиқ пушаймон эканлигини айтди. Жабрланганларга етказилган зарар тўлиқ қоплаб берилди. Ҳар иккала шерик тегишли муддатлар бўйича ахлоқ тузатиш ва озодликни чеклаш жазоларига тортилдилар.
Я.К.НИЁЗОВ, Жиноят ишлари буйича Когон шаҳар суди раиси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2023 йил 14 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида”ги қарори юзасидан

Когон туман “Тараққиёт” маҳалла фуқаролари йиғини биносида, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьялари Г.Муллабаева, Б.Садуллаев, Ж.Ҳусенов ҳамда Бухоро туманлараро маъмурий суди судьялари У.Кадиров, И.Холовлар иштирокида давра суҳбатини ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2023 йил
14 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида”ги қарорига кўра жорий йилнинг 30 апрель куни референдум ўтказиш белгиланган.

Конституциянинг янги таҳрири ижтимоий, демократик-ҳуқуқий ва чинакам халқпарвар давлатчилик асосларини яратиш, аҳоли фаровонлигини ошириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада юксалтириш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштиришда муҳим омил бўлишини инобатга олган ҳолда, конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига кенг тушунтириш ва тизимли етказиш зарурлиги белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг референдуми Ўзбекистон Республикасининг қонунларини ва бошқа қарорларни қабул қилиш мақсадларида жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларнинг умумхалқ овоз беришидир.

Референдум сайловлар билан бир қаторда халқ иродасининг бевосита ифодасидир.

Референдумда қабул қилинган қарорлар олий юридик кучга эга бўлади.

Агар референдумда қабул қилинган қарорларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, референдумда қабул қилинган қарорлар фақат референдум йўли билан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин. кузатувчилар барча сайловларда қатнашиши мумкинлиги белгиланди.

Референдум фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини умумий, тенг ва тўғридан-тўғри билдириши асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг референдумда иштирок этиши ихтиёрий ва эркиндир. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини референдумда иштирок этишга ёки иштирок этмасликка мажбур қилиш мақсадида уларга, шунингдек хоҳиш-иродасини эркин билдиришига таъсир кўрсатишга ҳеч ким ҳақли эмас.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари референдумда тенг асосларда иштирок этадилар. Ҳар бир фуқаро бир овозга эга бўлади.

Референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш очиқ ва ошкора амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари референдумда бевосита иштирок этадилар.

Референдум ўтказувчи участка комиссияси референдум тайинлаш тўғрисидаги қарор эълон қилинганидан кейин округ комиссияси томонидан йигирма беш кундан кечикмай беш — ўн тўққиз нафар аъзодан, шу жумладан комиссия раиси, раис ўринбосари ва котибидан иборат таркибда тузилади.

Референдум ўтказувчи участка комиссияси таркибининг сони зарур бўлган ҳолларда кўпайтирилиши ёки камайтирилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида референдум ўтказувчи участка комиссияси раисининг вазифаларини уларнинг раҳбари амалга оширади.

Референдум ўтказувчи участка комиссияси аъзолигига номзодлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан таклиф этилиб, бу номзодлар халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилинади ҳамда тегишли референдум ўтказувчи округ комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилади.

Чет давлатларда турган фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган референдум ўтказувчи участка комиссияларига уларни овоз берувчи фуқаролар рўйхатига киритиш тўғрисида референдумдан ўн беш кун олдин ёзма шаклда ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда мурожаат қилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган референдум ўтказувчи участка комиссиялари чет давлатларда турган фуқароларнинг уларни овоз берувчи фуқаролар рўйхатига киритиш тўғрисидаги мурожаатида кўрсатилган шахсга доир маълумотларини уч кун ичида текширади ва фуқарони овоз берувчи фуқаролар рўйхатига киритиш ҳақидаги масалани ҳал қилади.

Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган референдум ўтказувчи участка комиссиялари овоз берувчи фуқаролар рўйхатига киритилган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни дарҳол Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги овоз берувчи фуқаролар рўйхатига киритилган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни дарҳол Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига тегишли тузатишлар киритиш учун тақдим этади.

Абдухолиқ Ғиждувоний МФЙ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2022 йил
20 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида маъмурий судларга аълоҳида тўхталиб ўтилди. Ушбу мурожаатномадаги тўхталиб ўтилган масалалар юзасидан Бухоро вилоят Бухоро туманлараро маъмурий суди судьялари томонидан Бухоро вилоятидаги маҳаллаларда тарғибот ишлари олиб борилди.

Жумладан, 2022 йил 24 декабрь куни Бухоро туманлараро маъмурий суди раиси А.Бобомуродов ва судьялари М.Мансуров, О.Ражабов, У.Кадиров ҳамда Бухоро туманлараро маъмурий судининг судья ёрдамчиси Ё.Мухиддиновлар томонидан Бухоро шаҳридаги “Абдухолиқ Ғиждувоний” маҳалла фуқаролар йиғини биносида аҳолига Ўзбекистон Республикаси Президентининг мурожаатномасида тўхталиб ўтилган масалалар бўйича, яъни

  • Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш давлатнинг конститутциявий мажбурияти сифатида белгиланиши лозимлиги,
  • сўнги йилларда суд-ҳуқуқ тизимида адолат ўрнатиш бўйича кўп иш қилингани таъкидланганлиги тўғрисида маъруза қилинди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мурожаатномасида янги тизим доирасида қуйидагиларга тўхталиб ўтилди. Жумладан:

  • Қисқа муддатда ҳуқуқ тарғибот идоларини янгича ишлашга ўргатадиган, одил судлов сифатини оширадиган тизимнинг яратилиши;
  • Одамларнинг судма суд сарсон бўлиб юришларига барҳам берилиши;
  • Маъмурий судларга ҳоким қароридан норози бўлиб, мурожаат қилинганида ишларни экстериториал тартибда, яъни бошқа ҳудудда ҳам кўриш жорий қилиниши;
  • Ўзбекистонда мулк ва инвестициянинг ҳимоясини кўчайтириш мақсадида Халқаро тижорат судини ташкил этиш бўйича ҳам амалий ишлар бошланганлиги;

ҳақида Ўзбекситон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан таъкидлаб  ўтилганлиги Бухоро туманлараро маъмурий суди судьялари томонидан “Абдухолиқ Ғиждувоний” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисига етказилди.

2022 йил 24 декабрь.

Бухоро туманлараро маъмурий суди.

Кўксарой МФЙ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2022 йил
20 декабрь кунидаги Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида маъмурий судларга аълоҳида тўхталиб ўтилди. Ушбу мурожаатномадаги тўхталиб ўтилган масалалар юзасидан Бухоро вилоят маъмурий суди судьялари томонидан Бухоро вилоятидаги маҳаллаларда тарғибот ишлари олиб борилди.

Жумладан, 2022 йил 22 декабрь куни Бухоро вилоят маъмурий суди судьяси И.Холов  томонидан Бухоро шаҳридаги “Кўксарой” маҳалла фуқаролар йиғини биносида аҳолига Ўзбекистон Республикаси Президентининг мурожаатномасида тўхталиб ўтилган масалалар бўйича, яъни

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш давлатнинг конститутциявий мажбурияти сифатида белгиланиши лозимлиги,

сўнги йилларда суд-ҳуқуқ тизимида адолат ўрнатиш бўйича кўп иш қилингани таъкидланганлиги тўғрисида маъруза қилинди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мурожаатномасида янги тизим доирасида қуйидагиларга тўхталиб ўтилди. Жумладан:

  • Қисқа муддатда ҳуқуқ тартибот идоларини янгича ишлашга ўргатадиган, одил судлов сифатини оширадиган тизимнинг яратилиши;
  • Одамларнинг судма суд сарсон бўлиб юришларига барҳам берилиши;
  • Маъмурий судларга ҳоким қароридан норзи бўлиб, мурожаат қилинганида ишларни экстерриториал тартибда, яъни бошқа ҳудудда ҳам жорий қилиниши;
  • Ўзбекистонда мулк ва инвестициянинг ҳимоясини кўчайтириш мақсадида Халқаро тижорат судини ташкил этиш бўйича ҳам амалий ишлар бошланганлиги;

ҳақида Ўзбекситон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан таъкидлаб  ўтилганлиги Бухоро вилоят маъмурий суди судьялари томонидан “Кўксарой”маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисига етказилди.

2022 йил 22 декабрь.

Бухоро вилоят маъмурий суди.

С.Бохарзий МФЙ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2022 йил 20 декабрь кунидаги Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида маъмурий судларга аълоҳида тўхталиб ўтилди. Ушбу мурожаатномадаги тўхталиб ўтилган масалалар юзасидан Бухоро вилоят маъмурий суди судьялари томонидан Бухоро вилоятидаги маҳаллаларда тарғибот ишлари олиб борилди.

Жумладан, 2022 йил 22 декабрь куни Бухоро вилоят маъмурий суди судьялари Г.Муллабаева, Б.Садуллаев, Ж.Ҳусенов ҳамда Бухоро вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси А.Қодировлар  томонидан Бухоро шаҳридаги С.Бохарзий маҳалла фуқаролар йиғини биносида аҳолига Ўзбекистон Республикаси Президентининг мурожаатномасида тўхталиб ўтилган масалалар бўйича, яъни

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш давлатнинг конститутциявий мажбурияти сифатида белгиланиши лозимлиги,

сўнги йилларда суд-ҳуқуқ тизимида адолат ўрнатиш бўйича кўп иш қилингани таъкидланганлиги тўғрисида маъруза қилинди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мурожаатномасида янги тизим доирасида қуйидагиларга тўхталиб ўтилди. Жумладан:

  • Қисқа муддатда ҳуқуқ тартибот идоларини янгича ишлашга ўргатадиган, одил судлов сифатини оширадиган тизимнинг яратилиши;
  • Одамларнинг судма суд сарсон бўлиб юришларига барҳам берилиши;
  • Маъмурий судларга ҳоким қароридан норзи бўлиб, мурожаат қилинганида ишларни экстерриториал тартибда, яъни бошқа ҳудудда ҳам жорий қилиниши;
  • Ўзбекистонда мулк ва инвестициянинг ҳимоясини кўчайтириш мақсадида Халқаро тижорат судини ташкил этиш бўйича ҳам амалий ишлар бошланганлиги;

ҳақида Ўзбекситон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан таъкидлаб  ўтилганлиги Бухоро вилоят маъмурий суди судьялари томонидан С.Бохарзий маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисига етказилди.

2022 йил 22 декабрь.
Бухоро вилоят маъмурий суди.

Кўкалдош МФЙ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2022 йил 20 декабрь кунидаги Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида маъмурий судларга аълоҳида тўхталиб ўтилди. Ушбу мурожаатномадаги тўхталиб ўтилган масалалар юзасидан Бухоро вилоят маъмурий суди судьялари томонидан Бухоро вилоятидаги маҳаллаларда тарғибот ишлари олиб борилди.

Жумладан, 2022 йил 22 декабрь куни Бухоро вилоят маъмурий суди судьялари Г.Муллабаева, Б.Садуллаев, Ж.Ҳусенов ҳамда Бухоро вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси А.Қодировлар  томонидан Бухоро шаҳридаги Кўкалдош маҳалла фуқаролар йиғини биносида аҳолига Ўзбекистон Республикаси Президентининг мурожаатномасида тўхталиб ўтилган масалалар бўйича, яъни

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш давлатнинг конститутциявий мажбурияти сифатида белгиланиши лозимлиги,

сўнги йилларда суд-ҳуқуқ тизимида адолат ўрнатиш бўйича кўп иш қилингани таъкидланганлиги тўғрисида маъруза қилинди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мурожаатномасида янги тизим доирасида қуйидагиларга тўхталиб ўтилди. Жумладан:

  • Қисқа муддатда ҳуқуқ тартибот идоларини янгича ишлашга ўргатадиган, одил судлов сифатини оширадиган тизимнинг яратилиши;
  • Одамларнинг судма суд сарсон бўлиб юришларига барҳам берилиши;
  • Маъмурий судларга ҳоким қароридан норзи бўлиб, мурожаат қилинганида ишларни экстерриториал тартибда, яъни бошқа ҳудудда ҳам жорий қилиниши;
  • Ўзбекистонда мулк ва инвестициянинг ҳимоясини кўчайтириш мақсадида Халқаро тижорат судини ташкил этиш бўйича ҳам амалий ишлар бошланганлиги;

ҳақида Ўзбекситон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан таъкидлаб  ўтилганлиги Бухоро вилоят маъмурий суди судьялари томонидан Кўкалдош маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисига етказилди.

2022 йил 22 декабрь.

Бухоро вилоят маъмурий суди.

Алишер Навоий МФЙ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2022 йил
20 декабрь кунидаги Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида маъмурий судларга аълоҳида тўхталиб ўтилди. Ушбу мурожаатномадаги тўхталиб ўтилган масалалар юзасидан Бухоро вилоят маъмурий суди судьялари томонидан Бухоро вилоятидаги маҳаллаларда тарғибот ишлари олиб борилди.

Жумладан, 2022 йил 22 декабрь куни Бухоро вилоят маъмурий суди судьялари Г.Муллабаева, Б.Садуллаев, Ж.Ҳусенов ҳамда Бухоро вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси А.Қодировлар  томонидан Бухоро шаҳридаги Алишер Навоий маҳалла фуқаролар йиғини биносида аҳолига Ўзбекистон Республикаси Президентининг мурожаатномасида тўхталиб ўтилган масалалар бўйича, яъни

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш давлатнинг конститутциявий мажбурияти сифатида белгиланиши лозимлиги,

сўнги йилларда суд-ҳуқуқ тизимида адолат ўрнатиш бўйича кўп иш қилингани таъкидланганлиги тўғрисида маъруза қилинди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мурожаатномасида янги тизим доирасида қуйидагиларга тўхталиб ўтилди. Жумладан:

  • Қисқа муддатда ҳуқуқ тартибот идоларини янгича ишлашга ўргатадиган, одил судлов сифатини оширадиган тизимнинг яратилиши;
  • Одамларнинг судма суд сарсон бўлиб юришларига барҳам берилиши;
  • Маъмурий судларга ҳоким қароридан норзи бўлиб, мурожаат қилинганида ишларни экстерриториал тартибда, яъни бошқа ҳудудда ҳам жорий қилиниши;
  • Ўзбекистонда мулк ва инвестициянинг ҳимоясини кўчайтириш мақсадида Халқаро тижорат судини ташкил этиш бўйича ҳам амалий ишлар бошланганлиги;

ҳақида Ўзбекситон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан таъкидлаб  ўтилганлиги Бухоро вилоят маъмурий суди судьялари томонидан Алишер Навоий маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисига етказилди.

2022 йил 22 декабрь.

Бухоро вилоят маъмурий суди.

Бухоро вилоят юридик техникумининг мажлислар залида Бухоро вилоят маъмурий судининг судьялари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2022 йил 25 ноябрь кунидаги
№11-31-22-сонли хатидаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кабул килинганлигининг 30 йиллиги кенг нишонлаш ҳамда Конституциямизнииг мазмун-мохиятини чукур ўрганиш, инсон ва фукароларнинг асосий хуқуклари, эркинликлари ва бурчлари, давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши асослари ва суд тизимига оид нормаларни мухокама қилиш мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Йиғилишда раислик қилувчи Бухоро вилоят юридик техникуми директори И.Исматов сўзни очиб, кун тартибидаги масала юзасидан Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси Г.Муллабаевага маъруза учун сўз берди.

Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси Г.Муллабаева қуйидагича маъруза қилди:

Мамлакатда суд тизимини демократлаштириш, судлар фаолияти шаффофлигини таъминлаш, аҳоли билан мулоқотни кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчилик ролини кучайтиришга қаратилган салмоқли ишлар бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2022 йил 25 ноябрь кунидаги №11-31-22-сонли хати орқали Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кабул килинганлигининг 30 йиллиги кенг нишонлаш ҳамда асосий қонунимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва ахамиятини тарғиб этиш, юртдошларимиз, айникса, ёшларимиз қалбида қонунга ҳурмат, ватанга меҳр ва садоқат туйғусини кучайтириш, уларнинг ҳукукий онги ва маданиятини ошириш мақсадида

– судларда барча судья ва ходимлар иштирокида семинар ва давра сухбатлари етказиб, Конституциямизнииг мазмун-мохиятини чукур ўрганиш, инсон ва фукароларнинг асосий хуқуклари, эркинликлари ва бурчлари, давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши асослари ва суд тизимига оид нормаларни мухокама қилиш;

– худуддаги олий таълим муассасалари, академик лицей ва техникумлар, мактаблар ва махаллаларда Конституциянинг мазмуни ва ахамияти, унинг янгиланиш жараёни долзарблиги масалаларига оид тарғибот тадбирларини ўтказиш, бунда, судьялар ўзлари ўқиб битирган мактаб ёки билим юртларида ўқувчи ва талабалар билан учрашувлар ташкил этишга эътибор каратиш белгиланган.

Тарғибот ўтказишдан асосий мақсад – Конституциямизнииг мазмун-мохиятини чукур ўрганиш ва охирги ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида тўлиқ хабардор қилиш, бу орқали суд ҳокимияти органларига ишончни оширишдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Конститутциясига қуйидагича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.

 1-модда. Ўзбекистон-суверен республика, ҳуқуқий, ижтимоий, дунёвий, демократик давлат. Давлатнинг Ўзбекистон Республикаси ва Ўзбекистон деган номлари бир маънони англатади;

3) 13 ва 14-моддалар уйидаги таҳрирда баён этилсин:

13-модда. Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга увофик инсон, унинг хдёти. эркиялиги, шаъни, кадр-киммати ва бошка ажралмас ҳуқуқлари одни кадрият ҳисобланади.

Инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш, уларга рио этиш уларни ҳимоя қилиш давлатнинг мажбуриятидир.

Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади, қонунларнинг маъносини, мазмуни ва қўлланилиши давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг фаолиятини белгилайди.

Инсонга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораси давлат органи томонидан кўзланадиган қонуний мақсадга эришиш учун етарли бўлиши хамда манфаатдор шахсларга имкон қадар кийинчилик туғдирмаслиги керак.

Инсоннинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларнда қонунчиликда юзага келадиган бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама- каршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдаснга талқин килинади.

Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан химоя қилинади.

14-модда. Давлат ўз фаолиятини инсон фаровонлигини хамда жамиятнинг барқарор ривожланишини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширади;

4) 15-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси олий юридик кучга эга бўлиб, тўғридан-тўғри амал килади ва Ўзбекистон Республикасининг бутун худудида қўлланилади.

16-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ушбу Конституциянинг бирорта қоидаси инсон ва фуқаронинг

ҳуқуқ хамда эркинликларига, Ўзбекистан Республикасининг ҳуқуқ ва манфаатларига, ушбу Конституциянинг биринчи бўлимида назарда тутилган асосий принципларга ва қоидаларга зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас;

6) 17-модданинг:

биринчи қисми куйидаги мазмундаги биринчи ва иккинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

Ўзбекистан Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектидир. Унинг ташқи сиёсати инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини хурмат қилиш, давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг бузилмаслиги, давлатларнинг худудий яхлитлиги, низоларни тинч йул билан ҳал этиш, бошка давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик қоидаларига ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади.

Ўзбекистон барча давлатлар билан дўстона ва тинчликсеварлик ташқи сиёсатини олиб боради;

18-модда:

қуйидаги мазмундаги биринчи ва иккинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

Ўзбекистон Республикасида инсон хамда фукаронинг ҳуқуқлари ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан хамда мазкур Конституцияга мувофик эътироф этилади ва кафолатланади.

Инсоннинг кадр-киммати, асосий ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиз, ажралмасдир ва улар ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади.

биринчи ва иккинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб хисоблансин;

8) 20-модда куйидаги таҳрирда баён этилсин:

20-модда. Фукаро ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, жамият хамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги шарт.

Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари факат қонун билан ва бошка шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, шунингдек жамоат хавфсизлигини ва тартибини таъминлаш учун зарур бўлган доирада чекланиши мумкин;

9) 22-модда қуйидаги тахрирда баён этилсин:

22-модда. Ўзбекистан Республикаси ўз худудида хам, унинг ташқарисида хам ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди.

            Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг шу каби бошқа моддаларига ҳам ўзгартишлар киритилган.

Бундан мақсад эса Конституциямизнииг мазмун-мохиятини чуқур ўрганиш, инсон ва фукароларнинг асосий хуқуклари, эркинликлари ва бурчлари, давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши асослари ва суд тизимига оид нормаларни мухокама қилиш ва ўрганиш ҳисобланади.

Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят маъмурий суди судьялари Б.Садуллаев, Ж.Ҳусенов ва И.Холовлар ҳам ўз фикрларини билдирдилар.

Йиғилиш иштирокчилари томонидан берилган саволларга аниқ, содда мазмунда тушунтириш берилиб, уларнинг фикр ва мулоҳазалар инобатга олинди.

Бухоро вилоят юридик техникумининг мажлислар залида Бухоро вилоят маъмурий судининг судьялари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2022 йил 25 ноябрь кунидаги
№11-31-22-сонли хатидаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кабул килинганлигининг 30 йиллиги кенг нишонлаш ҳамда Конституциямизнииг мазмун-мохиятини чукур ўрганиш, инсон ва фукароларнинг асосий хуқуклари, эркинликлари ва бурчлари, давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши асослари ва суд тизимига оид нормаларни мухокама қилиш мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Йиғилишда раислик қилувчи Бухоро вилоят юридик техникуми директори И.Исматов сўзни очиб, кун тартибидаги масала юзасидан Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси Б.Садуллаевга маъруза учун сўз берди.

Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси Б.Садуллаев қуйидагича маъруза қилди:

Мамлакатда суд тизимини демократлаштириш, судлар фаолияти шаффофлигини таъминлаш, аҳоли билан мулоқотни кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчилик ролини кучайтиришга қаратилган салмоқли ишлар бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2022 йил 25 ноябрь кунидаги №11-31-22-сонли хати орқали Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кабул килинганлигининг 30 йиллиги кенг нишонлаш ҳамда асосий қонунимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва ахамиятини тарғиб этиш, юртдошларимиз, айникса, ёшларимиз қалбида қонунга ҳурмат, ватанга меҳр ва садоқат туйғусини кучайтириш, уларнинг ҳукукий онги ва маданиятини ошириш мақсадида

– судларда барча судья ва ходимлар иштирокида семинар ва давра сухбатлари етказиб, Конституциямизнииг мазмун-мохиятини чукур ўрганиш, инсон ва фукароларнинг асосий хуқуклари, эркинликлари ва бурчлари, давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши асослари ва суд тизимига оид нормаларни мухокама қилиш;

– худуддаги олий таълим муассасалари, академик лицей ва техникумлар, мактаблар ва махаллаларда Конституциянинг мазмуни ва ахамияти, унинг янгиланиш жараёни долзарблиги масалаларига оид тарғибот тадбирларини ўтказиш, бунда, судьялар ўзлари ўқиб битирган мактаб ёки билим юртларида ўқувчи ва талабалар билан учрашувлар ташкил этишга эътибор каратиш белгиланган.

Тарғибот ўтказишдан асосий мақсад – Конституциямизнииг мазмун-мохиятини чукур ўрганиш ва охирги ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида тўлиқ хабардор қилиш, бу орқали суд ҳокимияти органларига ишончни оширишдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Конститутциясига қуйидагича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.

 1-модда. Ўзбекистон-суверен республика, ҳуқуқий, ижтимоий, дунёвий, демократик давлат. Давлатнинг Ўзбекистон Республикаси ва Ўзбекистон деган номлари бир маънони англатади;

3) 13 ва 14-моддалар уйидаги таҳрирда баён этилсин:

13-модда. Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга увофик инсон, унинг хдёти. эркиялиги, шаъни, кадр-киммати ва бошка ажралмас ҳуқуқлари одни кадрият ҳисобланади.

Инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш, уларга рио этиш уларни ҳимоя қилиш давлатнинг мажбуриятидир.

Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади, қонунларнинг маъносини, мазмуни ва қўлланилиши давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг фаолиятини белгилайди.

Инсонга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораси давлат органи томонидан кўзланадиган қонуний мақсадга эришиш учун етарли бўлиши хамда манфаатдор шахсларга имкон қадар кийинчилик туғдирмаслиги керак.

Инсоннинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларнда қонунчиликда юзага келадиган бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама- каршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдаснга талқин килинади.

Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан химоя қилинади.

14-модда. Давлат ўз фаолиятини инсон фаровонлигини хамда жамиятнинг барқарор ривожланишини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширади;

4) 15-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси олий юридик кучга эга бўлиб, тўғридан-тўғри амал килади ва Ўзбекистон Республикасининг бутун худудида қўлланилади.

16-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ушбу Конституциянинг бирорта қоидаси инсон ва фуқаронинг

ҳуқуқ хамда эркинликларига, Ўзбекистан Республикасининг ҳуқуқ ва манфаатларига, ушбу Конституциянинг биринчи бўлимида назарда тутилган асосий принципларга ва қоидаларга зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас;

6) 17-модданинг:

биринчи қисми куйидаги мазмундаги биринчи ва иккинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

Ўзбекистан Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектидир. Унинг ташқи сиёсати инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини хурмат қилиш, давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг бузилмаслиги, давлатларнинг худудий яхлитлиги, низоларни тинч йул билан ҳал этиш, бошка давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик қоидаларига ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади.

Ўзбекистон барча давлатлар билан дўстона ва тинчликсеварлик ташқи сиёсатини олиб боради;

18-модда:

қуйидаги мазмундаги биринчи ва иккинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

Ўзбекистон Республикасида инсон хамда фукаронинг ҳуқуқлари ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан хамда мазкур Конституцияга мувофик эътироф этилади ва кафолатланади.

Инсоннинг кадр-киммати, асосий ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиз, ажралмасдир ва улар ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади.

биринчи ва иккинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб хисоблансин;

8) 20-модда куйидаги таҳрирда баён этилсин:

20-модда. Фукаро ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, жамият хамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги шарт.

Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари факат қонун билан ва бошка шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, шунингдек жамоат хавфсизлигини ва тартибини таъминлаш учун зарур бўлган доирада чекланиши мумкин;

9) 22-модда қуйидаги тахрирда баён этилсин:

22-модда. Ўзбекистан Республикаси ўз худудида хам, унинг ташқарисида хам ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди.

            Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг шу каби бошқа моддаларига ҳам ўзгартишлар киритилган.

Бундан мақсад эса Конституциямизнииг мазмун-мохиятини чуқур ўрганиш, инсон ва фукароларнинг асосий хуқуклари, эркинликлари ва бурчлари, давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши асослари ва суд тизимига оид нормаларни мухокама қилиш ва ўрганиш ҳисобланади.

Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят маъмурий суди судьялари Г.Муллабаева, Ж.Ҳусенов ва И.Холовлар ҳам ўз фикрларини билдирдилар.

Йиғилиш иштирокчилари томонидан берилган саволларга аниқ, содда мазмунда тушунтириш берилиб, уларнинг фикр ва мулоҳазалар инобатга олинди.

Божхона маъмуриятчилигида автоматлаштирилган ахборот тизимларини жорий этиш

Жаҳон божхона ташкилоти Бош котибининг фикрига кўра, қайси давлат конвенция афзалликларини ҳис этган ҳолда уни эртароқ ратификация қилса, ушбу давлат божхона процедураларини соддалаштириш ва унификациялашдан шунча кўп фойда олади.

Шундан келиб чиқиб, конвенция стандартларига мувофиқ, республикамизда ҳам рақамли божхона тизимини жорий этиш орқали божхона тартиб-таомилларини янада соддалаштиришга қаратилган амалий ишлар бошлаб юборилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
5 июндаги ПФ-6005-сонли фармони билан божхона хизматига божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ҳамда самарадорлигини ошириш, “қоғозсиз ва электрон божхона”нинг мантиқий давоми ва ривожланиши бўлган “рақамли божхона”ни шакллантириш йўналишлари белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сонли фармони билан “Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегияси ва уни амалга ошириш, шу жумладан божхона соҳасига оид 7 та автоматлаштирилган ахборот тизимларини жорий этиш юзасидан чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

“Рақамли божхона” тамойили доирасида божхона органларидаги ахборот тизимлари 63 тага ва кўрсатилаётган интерактив хизматлар
30 тага етказилди.

2020 йил 1 январдан ишга туширилган “Ягона дарча” божхона ахборот тизими 6 та органнинг 17 та сертификат ва рухсатнома ҳужжатларини олиш учун онлайн электрон мурожаат этиш ва ҳужжатларни рақамли форматда олиш имконини бермоқда. Жорий йилда эса яна 2 та назорат қилувчи идоралар тизимга интеграция қилинади ва умумий ҳисобда 39 турдаги рухсатнома ҳужжатларини олиш мумкин бўлади.

Рақамларга кўра, тизим жорий қилинганидан буён ҳозирга қадар унда 34,4 мингдан ортиқ ТИФ қатнашчилари рўйхатдан ўтган ва ваколатли давлат органлари томонидан 700 мингдан ортиқ рухсатнома ҳужжатлари расмийлаштирилган. Бу эса табиийки тадбиркорларнинг вақти, харажатлари ва тонналаб қоғознинг тежалишига хизмат қилмоқда.

Бироқ, бугунги кунда республикамиз чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган автотранспорт воситаси чегара (3-10 дақиқа), ветеринария (3-10), карантин (3-10), санитария (3-10) ҳамда божхона (15-20) хизматларида рўйхатга олиниб, ҳар бир назорат органи бир-бирини такрорловчи вазифаларни бажармоқда. Бу эса расмийлаштирув вақтининг ошишига ҳамда тирбандликларнинг вужудга келишига сабаб бўлмоқда.

Ҳозирги амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, республикамиз чегараларидаги ҳар бир назорат идораси транспорт воситаларини хизмат китобига рўйхатга олади, экспортёр мамлакатда берилган рухсатноманинг мавжудлигини текширади ва ундирилиши лозим бўлган йиғимлар учун ҳисоб варағи ёзиб беради. Банк кассасининг йиғимлар тўланганлигини тасдиқловчи тўлов варақаси асосида юк кузатув ҳужжатларига расмийлаштирув якунланганлиги тўғрисида белги қўйилади.

Товарлар экспортида автомобиль юкхонасини тамғалаш, юк-кузатув ҳужжатларига муҳр босиш ҳамда юкни етказиш назорат ҳужжатини расмий лаштириш ишлари ташқи иқтисодий фаолият божхона постларига борган ҳолда амалга оширилмоқда.

Бу экспортер корхоналар учун ортиқча молиявий харажат ва вақт сарфига олиб келмоқда.

Бу каби ҳолатлар Киото конвенцияси стандартларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар доирасини кенгайтириш орқали божхона тартиб-таомилларини янада соддалаштириш ва ушбу йўналишдаги қонунчилик нормаларини янада такомиллаштиришни ҳамда халқаро тажрибани ўрганиш орқали унинг ижобий жиҳатларини амалиётга татбиқ этишни тақазо этмоқда.

Салохитдин ТурсуновБухоро вилоят маъмурий судининг раиси

Ўғрилик – жамият аъзоларининг мулкига тажовуз қилувчи жиноятдир

Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат қуриш вазифаси жамият ҳаётининг барча жабҳаларида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг самарали механизми яратилишини тақозо этади. Республикамиз Конституциясида шахс манфаатларининг давлат манфаатларидан устунлиги, инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатлари олий қадрият ҳисобланиши белгилаб қўйилган. Жиноятларнинг олдини олиш, уларнинг ҳар қандай тур ва кўринишларига қарши муросасиз курашиш, юртимизда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи шахсий мулкий ҳуқуқларини таъминлашнинг мақсади жамиятда тинчлик ва осойишталикни сақлашдир. Инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари, шу жумладан мулкини ноқонуний тажовузлардан ҳимоя қилиш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Асосий Қомусимизнинг 53-моддасига мувофиқ, “Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Мулк дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир, унга нисбатан қилинган ҳар қандай тажовуз қонунга зид деб топилади”. Ушбу норма муҳим аҳамиятга эга бўлиб, биринчидан, давлат иқтисодий сиёсатининг асосий тамойилларини белгилайди, иккинчидан иқтисодий сиёсатимизнинг мазмун- моҳияти, асосий йўналишларини Конституция даражасида эътироф этади, учинчидан, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиёти бозор муносабатларига асосланганлтигини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлайди. Инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари, шу жумладан мулкини ноқонуний тажовузлардан ҳимоя қилиш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Ўғрилик жиноятларининг ижтимоий хавфлилиги шундаки, бу турдаги жиноятлар натижасида шахсий ва хусусий мулкка моддий зарар етказилади. Шу билан бирга, жиноят содир этган шахсларнинг ўз вақтида аниқланмаслиги ва жавобгарликка тортилишининг таъминланмаслиги, бир томондан, уларнинг ғайриқонуний бойлик орттиришига, ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан текинхўрларча ҳаёт кечиришига имкон яратса, бошқа томондан, бу ҳолатлар жиноят содир этган шахслар учун жавобгарлик ва жазонинг муқаррарлиги таъминланмаслигига, ўғриликдан жабр кўрган шахсларга жиноят натижасида етказилган моддий зарарнинг қопланмаслигига ва одамлар онгида ички ишлар органларининг ўз вазифаларини бажармаётганлиги ҳақида фикрлар шаклланишга ҳамда пировард-натижада давлатга ишончнинг йўқолишига олиб келади. Давлатимизда ай рим фуқароларнинг касбий таълим ва даромаднинг қонуний манбаи бўлмаганлиги, ота-онасиз қолган, ўз оиласи бўлган, ёки ўз оиласи бор бўлган алоҳида уйда (квартирада) яшайдиган ёшлар жабрланувчиларнинг турмуш тарзини биладиган, шунингдек, ўғрилик жиноятининг профессионаллик даражасининг ортишига олиб келади. Айрим ёшларнинг спиртли ичимликларни мунтазам равишда истеъмол қилиш (сўнгги йилларда гиёҳвандлик воситалари), жамиятдаги қўшнилар билан дўстона муносабатлар ўрнатиш қобилиятлари мавжудлиги, кўпгина жиноятчилар “ўғрилар” турмуш тарзини олиб бориш учун мақбул деб ҳисоблашади, бу уларнинг ахлоқий ва руҳий ривожланишидаги жиддий деформацияларни кўрсатмоқда.

Ўғрилик жиноятини содир этиш ҳолатлари ва мотивларини сақлаб қолиниши таҳлиллари натижасида икки асосий сабаб бўлиши мумкин.

Биринчидан, ўғрилик жиноятини содир этган шахсларнинг ижтимоий ҳолатга йўналтирилганлиги, иккинчидан ижтимоий ҳолатини мавжуд эмаслиги билан баҳоланиши мумкин. Ўғрилик жинояти талон-тарож жиноятларининг нисбатан кенг тарқалган тури ҳисобланади. Ўғрилик жинояти умумий тавсифини талон-тарож тушунчасидан бошлаш маъқул. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “ўғрилик”, “жиноят” ва “профилактика” тушунчаларининг луғавий маъноси қуйидагича изоҳланган. Ўғрилик – “ўғрилаб қўлга киритилган, жиноий йўл билан ўзлаштирилган мулк” жиноят – “айб, гуноҳ жиноий иш, Давлат қонунлари билан белгиланган тартибга хилоф ва шу қонунларга асосан жавобгарликка тортишни талаб қиладиган, жамоат учун хавфли хатти–ҳаракат”, профилактика – “юнонча prophilaktikos–сақловчи, олдини олувчи” маъноларни билдиради.

Юқоридагиларга асосланган ҳолда ўғрилик жамият аъзоларининг мулкига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар туркумига кириб, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 169-моддасида унинг аниқ тушунчаси ва жавобгарлиги бериб ўтилган. Бундан ташқари ўғрилик жиноятини содир этиш механизмига ўхшаш, аммо содир этилиши механизмига кўра ўғрилик деб эътироф этилмайдиган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳам мавжуд, масалан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексниг
61-моддасида “Оз миқдорда талон-торож қилиш” бу – мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилотларнинг мол–мулкини ўғрилаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан оз миқдорда талон–торож қилишдир” деб кўрсатилган.

Талон-торож қилиш – бу бировнинг мулкини ўзининг ёки бошқа шахсларнинг фойдаси учун, мулкдорга ёки ушбу мулкнинг бошқа эгасига зарар келтириб, қонунга зид ва ҳақ тўламай ундириш. Талон-торож қилиш – бу кўп маъноли тушунча бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Жиноят қонунига мувофиқ, мулкка қарши жиноятларнинг маълум бир гуруҳини, яъни босқинчилик (ЖКнинг 164-моддаси), товламачилик (ЖКнинг 165-моддаси), талончилик (ЖКнинг 166-моддаси), ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш (ЖКнинг 167-моддаси), фирибгарлик (ЖКнинг 168-моддаси), ўғрилик (ЖКнинг 169-моддаси) каби ижтимоий хавфли қилмишларни ўз ичига қамраб олади. Талон-торож қилишнинг яширин усули деганда, мулк эгаси ёки мулк ишониб топширилган ёки ихтиёрида турган шахсга сездирмасдан, улар йўқ вақтда ёхуд мулкдор ёки бошқа шахс лар мулкнинг талон-торож қилинаётганини тушунмаган вақтда содир этилиши тушунилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Ўзгалар мулкини ўғрилик, талончилик ва босқинчилик билан талон-тарож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 1999 йил
30 апрелдаги №6 сонли қарорида ўғриликка қуйидагича таъриф берилади: “Жабрланувчининг ёки бошқаларнинг йўқлигида ёки улар бор бўлсада, уларга билдирмасдан ўзганинг мол-мулкини яширин талон-торож қилиш ўғрилик ҳисобланади. Борди-ю, жабрланувчи ёки бошқалар мол-мулкнинг олинаётганлигини кўрган бўлсада, лекин айбдор билдирмасдан ҳаракат қиляпман деб ўйлаган бўлса, бундай қилмишни ҳам ўғрилик деб тавсифлаш лозим”. Шуни таъкидлаш жоизки, ўғрилик учун ўзганинг эгалигида бўлган мулкни олиб қўйиш хосдир. Бироқ ўғрилик айбдорнинг мулкка нисбатан бошқа муайян ҳуқуқи бўлган (масалан, вақтинча қараб туриш) мулкни ўғрилаш ва эгаллашга ҳам қаратилиши мумкин. Бу ерда ишлаб чиқаришда ишчи томонидан хом ашёни ёки тайёр маҳсулотни, жабрланувчи томонидан вақтинча қараб туришга ташлаб кетилган мулкни, магазинда кийиб кўриш учун олинган мулкни, аравакашга етказиб бериш учун топширилган мулкни ўғрилаш назарда тутилмоқда. М.Ҳ.Рустамбоев ҳақли равишда таъкидлаганидек, “ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш ёки ўғрилик иқтисодиёт соҳасидаги энг кенг тарқалган жиноятлардан биридир. Талон-торож қилишнинг барча шакллари ичида ўғрилик жинояти содир этилиш усули жиҳатидан энг хавфи камроғи деб топилиши мумкин: унда жисмоний ёки руҳий таъсир этиш қўлланилмайди; айбдор уни содир этишда ўзидаги ваколатлардан ва мол-мулкни эгаллашда алдашдан фойдаланмайди. Айбдор ҳуқуққа хилоф ва яширин равишда, яъни бошқа шахслардан яширин ҳолда мулкдорнинг хоҳиш-иродасига қарши ўзганинг мулкини ўзлаштиради ва уни ўзининг мулки сифатида тасарруф эта бошлайди. Бироқ ўғрилик, статистика кўрсатишича, ўзганинг мулкини талон-торож қилишнинг энг кенг тарқалган усулидир ва бу унинг ижтимоий хавфлилигини оширади”. Баъзи манбаларда қайд этилишича, “ўғрилик – Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддасига кўра, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилишдир”; “Жиноят ҳуқуқида ўғрилик – мулкка қарши жиноят бўлиб, ўзгалар мулкини яширин талон-тарож қилишда намоён бўлади”. Яна бошқа юридик адабиётда эътироф этилишича, “Талон-тарожнинг ўғриликда намоён бўлиши бирон-бир ўзига хос жиҳати билан тавсифланмайди. Ўғриликнинг ўзига хос хусусияти фақат унгагина хос бўлган усулида – мулкни хуфёна яшири усулларда ўзлаштиришда намоён бўлади” . М.Қодиров  эса, бу борада шундай деб ёзади, “Ўғрилик мулкни талон-тарож қилишнинг энг кенг тарқалган турларидан биридир. Р.Қ.Кабулов ҳам ҳақли равишда ўғрилик жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражасини унинг яширин тарзда содир этилишида эканлигига урғу бериб ўтади. Ушбу масала Э.С.Тенчов қарашларида ҳам ўз аксини топган: “Ўғриликнинг тенг шарт-шароитларда қонунда белгиланган талон-тарожнинг бошқа шаклларига қараганда нисбатан ижтимоий хавфлилиги камроқ бўлиб, қонунда ўзгалар мулкини яширин талон-тарож қилиш сифатида мустаҳкамланган”. Зотан, мазкур қилмиш ҳақиқаттан ҳам талон-тарож жиноятларининг бошқа шаклларидан айнан содир этилиш усули билан фарқланади. Л.Д.Гаухман ўғрилик жинояти тушунчасини “ўзгалар мулкини яширин равишда талон-тарож этиш, яъни бошқа шахс мулкини айбдор ёки учинчи шахс фойдасига ўзлаштирилиши” билан боғлайди. Ўғирликда ўзганинг мулкига қаратилган тажовуз назарда тутилади. Шахс ўз мулкига нисбатан қонунга хилоф қилмишни содир этса, бу ҳолат талон-тарож ҳисобланмай ди. Шундай ҳолатлар ҳам учрайдики, мулк ва унинг эгаси бир шахс бўлмайди (масалан, гаров сақлаш шартномаси ва ҳоказолар). Мулкдорнинг мулк эгасидан ғайриқонуний равишда мулкни олиши талон-тарож деб қаралиши мумкин эмас. Чунки бунда мулкий муносабатларга зарар етмайди. Бундай қилмиш ўзбошимчалик деб тавсифланиши мумкин. Ўғирлик натижасида мулк эгасининг ихтиёридаги мулкнинг ҳажми ва миқдори камайиб, у айбдор эгаллаб олган ашё ва нарсалардан фойдаланиш ва тасарруф қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

Хулоса қиладиган бўлсак, ўғриликка “ўғрилик – бу бировнинг мулкини ўзининг ёки бошқа шахсларнинг фойдаси учун, мулкдорга ёки ушбу мулкнинг бошқа эгасига зарар келтириб, қонунга зид ва ҳақ тўламай яширин, хуфя равишда ёхуд ўғрилик содир этилганлигини англамаётган шахслар кўз олдида очиқдан талон-тарож қилишдир”, деб таъриф бериш мумкин.

Салохитдин Турсунов, Бухоро вилоят маъмурий судининг раиси

Солиқ ҳисоботлари ва солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузиш учун жавобгарлик

Солиқ тўловчининг ҳар бир солиқ тури ёки тўланган даромадлар бўйича ҳисоб-китобларни ва солиқ декларацияларини, шунингдек ҳисоб-китобларга ҳамда солиқ декларацияларига доир иловаларни ўз ичига оладиган, солиқ тўловчиларнинг ва солиқ агентларининг солиқ мажбуриятларини аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлари солиқ ҳисоботидир.

Солиқ ҳисоботи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган шаклларда тузилади. Солиқ ҳисоботи солиқ органларига шахс фақат солиқ тўловчи деб эътироф этиладиган солиқлар бўйича тақдим этилади. Солиқ ҳисоботида кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгарлик солиқ тўловчининг ёки солиқ агентининг зиммасига юкланади.

Бугунги кунда солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш билан бир қаторда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоботларни юритиш, солиқларни тўлаш тизимини такомиллаштириш, солиқ ва молиявий ҳисобот шаклларини соддалаштириш ҳамда улар ҳажмини қисқартириш ҳам муҳим вазифалардан ҳисобланади, солиқ тўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида бу борада бир қанча ислоҳотлар амал оширилиб келинмоқда.

Жумладан, тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун янада қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида 2012 йил 16 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинган. Мазкур Фармон билан давлат статистика, молия, солиқ ва бошқа турдаги ҳисоботлар қисқартирилган.

Масалан, мазкур Фармонга мувофиқ 2013 йил 1 январдан бошлаб 11 та ҳисобот шакллари бекор қилиниб, 12 турдаги солиқ ҳисобот шакллари ва уларни тақдим этиш даврийлиги қисқартирилган, яъни солиқ ҳисоботларини ойма-ой тақдим қилиш тартиби бекор қилинган, солиқ ва молиявий ҳисоботларни топширишнинг электрон тизимига тўла ҳажмда босқичма-босқич ўтказилиши имкониятлари яратилган.

Ушбу фармонга асосан амалга оширилган ислоҳотлар натижасида солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича солиқ ҳисоботлари йирик корхоналарда умумий тартибда 2,3 баробарига, кичик бизнес субъектлар учун эса 1,7 баробарига қисқарган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитасининг 2020 йил 28 январь кунидаги 2020-03-сонли Қарори билан Солиқ ҳисоботининг қуйидаги шакллари тасдиқланган:

  • қўшилган қиймат солиғи бўйича;
  • акциз солиғи бўйича;
  • фойда солиғи бўйича;
  • жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, қатъий белгиланган миқдорлардаги солиқ суммалари ва ижтимоий солиқ бўйича;
  • ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича;
  • юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича;
  • юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича;
  • айланмадан олинадиган солиқ бўйича;
  • олинган мақсадли маблағлардан фойдаланганлик бўйича;
  • давлат божи ва йиғимлар бўйича;
  • молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларга ўтган юридик шахсларнинг солиқларини ҳисоблаб чиқиш учун зарур бўлган кўрсаткичлар бўйича.

Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади.

Солиқ тўловчи солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишга ҳақли. Юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шакллар бўйича электрон ҳужжат тарзида тақдим этади. Йирик солиқ тўловчилар, жойлашган еридан қатъи назар, солиқ ҳисоботини Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига тақдим этади.

Солиқ кодекси 82-моддасининг 3 ва 4-қисмлари қоидалари давлат сирлари жумласига киритилган ахборотни тақдим этишга нисбатан қўлланилмайди.

Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи томонидан солиқ органига шахсан ёки вакил орқали тақдим этилиши ёхуд почта жўнатмаси тарзида жойланмалар рўйхати билан юборилиши мумкин. Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти солиқ ҳисоботини солиқ тўловчи номидан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон ҳужжат тарзида тақдим этишга ҳақли. Солиқ органи солиқ тўловчи томонидан белгиланган шаклда тақдим этилган солиқ ҳисоботини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.

Солиқ ҳисоботи қоғозда олинган тақдирда, солиқ органи солиқ тўловчининг илтимосига кўра, солиқ ҳисоботининг кўчирма нусхасига унинг қабул қилиб олингани тўғрисида белги қўйиши ва у олинган санани кўрсатиши шарт. Ҳисоботда, агар Солиқ кодексида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўловчининг идентификация рақами кўрсатилган ҳолда тақдим этилади. Солиқ тўловчи ва унинг ваколатли вакили ҳисоботда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлаб, унга имзо қўяди.

Агар ҳисоботда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини солиқ тўловчининг ваколатли вакили тасдиқласа, ҳисоботда бу ҳақда тегишли белги қўйилади. Бунда ҳисоботга ушбу вакилнинг уни имзолашга бўлган ваколатини тасдиқловчи ҳужжатнинг кўчирма нусхаси илова қилинади. Солиқ ҳисоботи электрон шаклда тақдим этилганда вакилнинг уни имзолашга бўлган ваколатини тасдиқловчи ҳужжатнинг кўчирма нусхаси телекоммуникация алоқа каналлари орқали электрон шаклда тақдим этилиши мумкин. Солиқ ҳисоботи солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган муддатларда тақдим этилади.

Ушбу қоидалар Солиқ кодексининг Махсус қисмига мувофиқ солиқ ҳисоботини тақдим этиш мажбурияти зиммасига юклатилган солиқ агентларига ва бошқа шахсларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Илмий адабиётларда солиқ ҳисоботини ташкил этишнинг қуйидаги вариантлари назарда тутилган:

  1. Солиқ ҳисоби сиёсатини тасдиқлаш асосида солиқ ҳисоби регистрларидан фойдаланилган ҳолда солиқ ҳисобини ташкил этиш;
  2. Молиявий ҳисоб маълумотлари асосида солиқ ҳисоби регистрларини шакллантириш асосида ташкил этиш.

Солиқ ҳисоботига ўзгартиришлар киритиш.

Ўзи илгари тақдим этган солиқ ҳисоботида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси камайишига (ўзгаришига) олиб келган нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотларни ва (ёки) хатоларни аниқлаган солиқ тўловчи ушбу солиқ ҳисоботига зарур тузатишларни киритиши ва солиқ органига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиши шарт. Агар Солиқ кодекси 83-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган ҳолатлар ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасининг камайишига олиб келмаган бўлса, солиқ тўловчи ўзи илгари тақдим этган солиқ ҳисоботига зарур тузатишлар киритишга ва солиқ органига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этишга ҳақли. Бунда солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг белгиланган муддати ўтгандан кейин тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи муддат бузилган ҳолда тақдим этилган деб ҳисобланмайди.

Агар аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи солиқ органига солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддати ўтгунга қадар тақдим этилган бўлса, солиқ ҳисоботи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилган кун тақдим этилган деб ҳисобланади.

Агар аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи солиқ органига солиқни тўлаш муддати ўтгандан кейин тақдим этилган бўлса, солиқ тўловчи бир пайтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя этган тақдирда жавобгарликдан озод қилинади:

1) аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи у ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси камайишига (ўзгаришига) олиб келган ҳолатлар солиқ органи томонидан аниқланганлигини ёки солиқ аудити тайинланганлигини билган пайтга қадар тақдим этилган бўлса;

2) аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилгунга қадар у етишмаётган солиқ суммасини ва унга тегишли пеняларни тўлаган бўлса.

Аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи солиқ органига, ушбу моддада назарда тутилган ўзига хос хусусиятларни инобатга олган ҳолда, солиқ ҳисоботини топшириш учун белгиланган тартибда тақдим этилади.

Ушбу қоидалар солиқ агентлари томонидан тақдим этиладиган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботига нисбатан ҳам қўлланилади.

Солиқ тўловчилар ва солиқ агентлари солиқ органларига солиқ ҳисоботини ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни, агар Солиқ кодексида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, ушбу ҳисобот тақдим этилган йилдан кейин камида беш йил сақлаши шарт. Агар солиқ тўғрисидаги қонунчилик солиқ ставкасини қўллашни, тўланадиган солиқ миқдорини, солиқ имтиёзини ёки солиқ чегирмасини қўллашни ва (ёки) солиқни тўлаш муддатини ўзгартиришни солиқ тўловчининг муайян шартларга риоя этиши билан боғласа, ушбу солиқ тўловчи барча тасдиқловчи ҳужжатларни мазкур шартларнинг амал қилиши тугайдиган йилдан кейин камида беш йил сақлаши керак. Бундай тасдиқловчи ҳужжатлар жумласига, хусусан, ушбу солиқ бўйича солиқ ҳисоботи, унга илова қилинадиган ҳужжатлар, шунингдек кўрсатилган шартларга ёки мажбуриятларга риоя этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар киради. Ушбу қоидалар, агар кўрсатилган шартлар ёки мажбуриятлар вақтинчалик тусга эга бўлса ва уларга риоя этилишини ҳужжатлар билан тасдиқлашни талаб қилса, қўлланилади.

Солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузиш учун жавобгарлик.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 220-моддасида, солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузиш учун жавобгарлик белгиланган. Унга кўра, (29.12.2021 йилга қадар) солиқ ҳисоботини солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган муддатларда тақдим этмаслик, — бу солиқ ҳисоботи асосида тўланиши (қўшимча тўланиши) лозим бўлган солиқ суммасини белгиланган муддатда тўланмаган ҳар бир кечиктирилган кун учун бир фоиз миқдорида, лекин кўрсатилган сумманинг ўн фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида жарима солишга сабаб бўлар эди.

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги 741-сонли қонуни билан Солиқ кодексининг 220-моддасига янги таҳрирда баён қилиниб, солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузганлик учун юридик шахсларга нисбатан моливий санкциялар қўлланилиши бекор қилиниб, солиқ қонунчилигидан чиқариб ташланди, яъни солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим қилмаганлик учун солиқ тўловчи бўлган юридик шахснинг мансабдор шахси ёки солиқ тўловчи бўлган жисмоний шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиши белгиланди. Ушбу ҳолатлар аниқланган тақдирда юридик шахснинг мансабдор шахси ёки солиқ тўловчи бўлган жисмоний шахслари Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 175-моддасига асосан жавобгарликка тортиладилар.

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 175-моддасига кўра, фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларнинг ҳисобини олиб бормаслик ёхуд бундай ҳисобни белгиланган тартибни бузган ҳолда олиб бориш, башарти бу ҳаракатлар тўланиши лозим бўлган солиқнинг ёки бошқа мажбурий тўловларнинг суммасини камайтиришга олиб келса, шунингдек бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқларни, бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун зарур бўлган солиқ ҳисоботларини, ҳисоб-китобларини ҳамда бошқа ҳужжатларни, дебиторлар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаларини ёхуд тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ёзма билдиришни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиш, худди шунингдек камерал назорат натижалари бўйича аниқланган тафовутларнинг асосларини ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаслик – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бундан ташқари, давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган тегишли солиқ ҳисоботи ҳужжатларида фойда (даромад) олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни қасддан кўрсатмаслик, шунингдек, улар мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни яшириш мақсадида фойда (даромад) келиб тушишини ҳисобга олиш тартибини бузиш – фойдани (даромадни) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яшириш деб ҳисобланади ва тегишли мансабдор шахсларни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 174-моддаси ёки Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184-моддасида назарда тутилган жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

Шунингдек, Солиқ тўловчи ташкилот мансабдор шахсларнинг маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши солиқ тўловчи – юридик шахсдан Солиқ кодексининг 28-боби талабларига мувофиқ қўшимча ҳисобланган солиқлар ва молиявий жазо ундирилишини истисно этмайди.

Давлатимиз раҳбари томонидан 2021 йил 7 сентябрь куни қабул қилинган “Солиқ мажбуриятларини бажаришда тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6307-сонли Фармон билан 2022 йил 1 январдан бошлаб камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун моливий санкциялар қўлланилишини бекор қилинганлиги ҳам тадбиркорлар учун берилаётган енгиллик десак муболаға бўлмайди.

Бахтиёр Садуллаев, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси.

Жисмоний  ва юридик шахсларнинг давлат органлари ва муассасаларига мурожаати соҳасидаги муносабатлар тартибга солиниши

Ҳозирги глобаллашув шароитида маълум бир дунё мамлакатининг бошқарув тизими, унинг халқаро майдондаги ўрни, бошқа давлатларнинг ушбу мамлакатга муносабати айни мамлакатда қонун устуворлигини таъминлашда мурожаатлар билан ишлаш тизими, яъни фуқароларнинг давлат ҳокимияти органларига мурожаат қилиш ҳуқуқининг қонунларда акс этиши ва унинг ижросининг таъминланиши билан белгиланади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бу давлат ишларини бевосита бошқариш шакли ҳамда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, мансабдор шахслар томонидан амалга ошириладиган давлат бошқарувини назорат қилиш усулларидан биридир.

Мурожаат қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасида, яъни халқ ҳокимиятчилиги принципининг муҳим қоидаларидан бири сифатида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддасида, ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган.

Конституциямиздаги мазкур моддада белгиланган ҳуқуқнинг таъминланиши кафолатлари кўплаб қонун ва қонуности ҳужжатларда ўз аксини топган. “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органлари ва муассасаларига мурожаати соҳасидаги муносабатлар тартибга солиниши ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган.

Ҳозирда мурожаатларнинг келиб тушиш статистикаси шуни кўрсатадики, 2019 йилда вазирлик ва идоралар томонидан 170422 та мурожаат қабул қилинган бўлиб, 2020 йилда уларнинг сони 187345 тани ташкил этган. Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири борлиги ҳаммамизга маълум.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари натижасида ҳар йили ўз ечимини топмаётган масалалар бўй ича й ирик лой иҳалар ва давлат дастурлари қабул қилинмоқда.

Масалан, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва ижрони назорат қилиш бўлимининг 2019 йилда келиб тушган мурожаатлар бўйича якуний таҳллиллари натижасида табиий офатлар бўйича етказилган зарарларни тўлашнинг аниқ-конкрет механизмини йўлга қўйиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқиш таклифи маъқулланиб, масала 2020 йилги Давлат дастурига киритилди ҳамда бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони тасдиқланди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб олиб борилган тизимли саъй-ҳаракатлар натижасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Табиий офатлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2020 йил
25 ноябрдаги 747-сон қарори қабул қилинди.

Келгусида бу норматив-ҳуқуқий ҳужжат орқали табиий офатлар натижасида зарар кўрган аҳоли, хусусан, жисмоний ва юридик шахслар ўзларига етказилган зарарларни қоплаш юзасидан мурожаатларига муносиб ечим топилади.

Демак, амалда олиб борилаётган мурожаатларнинг таҳлиллари ва уларнинг самарали натижалари аҳолини бир неча йиллардан буён қийнаб келаётган муаммоли масалаларнинг ечимини топишда, аҳолини оғирини енгил қилишда, халқни рози қилишида муҳим омил бўлаётганлигини алоҳида қайд этиш жоиз. Шу билан бирга “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини амалиётга татбиқ этиш борасида, бугунги амалиётдан келиб чиқиб, мурожаатлар билан ишлаш тизимида қуйидаги камчиликларни кўрсатиб ўтиш мумкин:

Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 27 октябрдаги
880-сонли қарорида, лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси ва барча зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади деб кўрсатилган.

Бироқ, шу мазмунда мурожаатлар келиб тушса 15 кунлик муддатда ўрганилиши амалиёти белгиланиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сон Фармонида,
7 кун муддатда ваколатли органларнинг биринчи раҳбарлари қабулхона топшириғини кўриб чиқадилар ҳамда натижалари ва қабул қилинган қарорлар тўғрисида Қабулхонага ёзма равишда ахборот берадилар деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали тадбиркорларнинг электрон ва ёзма мурожаатлари 15 кунлик муддатда кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари орқали ёки “business.gov.uz” электрон тизими орқали келиб тушаётган тадбиркорларнинг мурожаатлари 7 кунлик муддатда кўриб чиқилади.

Иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналари, Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари, Бош прокуратуранинг Ишонч телефони, Ёшлар, хотин-қизлар бўйича ва бошқа алоҳида қабулхоналарнинг мавжудлиги мурожаатлар билан ишлашда ягона бир тизимли маълумотлар базасининг мавжуд эмаслиги, мурожаатларни вазирлик ва идоралар, мансабдор шахслар томонидан ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқилиши, уларни таҳлил қилиш имкониятини чеклаб келмоқда, бир фуқаро айнан бир масалада қайд этилган бир неча қабулхоналарга мурожаат қилиши, якуни бўйича масаланинг ечимини топа олмаслиги, ҳар хил муддатларда жавоабларни олиши тегишли давлат органларига нисбатан ишончсизликни келтириб чиқармоқда.

Учинчидан, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 35-моддасида, мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш натижаларига кўра тузилган маълумотномалар (шарҳлар) тегишли давлат органларининг расмий веб-сайтларида эълон қилиниши белгиланган бўлсада, ҳозирги кунда қонуннинг мазкур талаби ҳам лозим даражада бажарилмасдан қолмоқда.

Тўртинчидан, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунининг 19-моддасида, мурожаатлар муносабати билан аён бўлиб қолган маълумотларнинг ошкор этилмаслиги кафолатлари белгиланган бўлиб, мурожаатларни кўриб чиқишда жисмоний шахсларнинг шахсий ҳаёти, юридик шахсларнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар уларнинг розилигисиз, маълумотларнинг ва агар бу жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини камситадиган бўлса, давлат органлари, ташкилотлар ходимлари ва улар мансабдор шахслари томонидан ошкор этилишига йўл қўйилмаслиги, жисмоний шахснинг илтимосига кўра унинг шахсига доир бирон-бир маълумот ошкор этилмаслиги белгиланган бўлсада, мурожаатлар билан боғлиқ масалалар, сайёр қабуллар, уйма-уй юриб ўрганишларда аксарият ҳолларда мурожаатдаги масалалар ижобий ҳал этилганидан сўнг оммавий ахборот воситалари орқали уларнинг розилиги олинмасдан намойиш этиб келинмоқда.

Бешинчидан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43-моддасида, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик – мансабдор шахсларга нисбатан жазо қўллаш масаласи белгиланган.

Мисол тарқиасида бу қонун талаблари ҳокимликда бузилса туман ҳокими ёки унинг ўринбосари, вилоят ҳокимлигида эса вилоят ҳокими ёки унинг ўринбосари жавобгарликка тортилиши лозим, ваҳоланки мурожаатларни ўрганган шахс бошқа ҳокимлик ходими бўлиб, ходим бу қонун талабларини қасддан бузиши ҳам мумкин, раҳбар ёки унинг ўринбосари бошқа ходимларнинг ҳаракати учун жавобгар бўлиши мантиқан нотўғри. Юқорида билдирилган барча фикр ва мулоҳазаларимизга хулоса қиладиган бўлсак, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, қонун нормаларини амалиётга татбиқ этиш, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, соҳага ахборот-технологияларини жалб этишни янада замонавийлаштириш ҳамда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали кўзланган мақсадга эшириш мумкин.

Салохитдин ТурсуновБухоро вилоят маъмурий судининг раиси

Жорж Вашингтон номидаги университет профессорлари билан учрашув

20 сентябрь 2022 йил Бухоро вилоят маъмурий судида хорижий делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда хорижий мамлакат томондан Жорж Вашингтон номидаги университет профессори Малколм Рассел-Эйнҳорн, Жорж Вашингтон номидаги университетнинг халқаро муносабатлар бўйича тадқиқотчи-профессори Шон Р.Робертс иштирок этишди.

Ўзбекистон томонидан Бухоро вилоят маъмурий суди раиси С.А.Турсунов, вилоят суди судьялари Г.М.Муллабаева, Б.Т.Садуллаев, Ж.Ф.Ҳусенов, И.И.Холов ва Бухоро туманлараро маъмурий судининг раиси в.б. О.О.Ражабовлар иштирок этишди.

Учрашув адвокат, миллий консультант, профессор Ж.Неъматов томонидан очилиб, хорижий меҳмонларга иштирокчилар ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, С.А.Турсунов томонидан Ўзбекистон Республикасидаги суд тизими, жумладан маъмурий судларнинг ташкил этилиши, вазифалари ва ваколатлари ҳақида тушунтириш берилди.

Хорижий делегация вакиллари томонидан қуйидаги саволлар берилди:

1) Шон Р.Робертснинг саволи:

Бухоро вилоят суди ва Бухоро туманлараро маъмурий судларининг айнан битта бинода фаолият юритиш сабаблари ҳақида тушунтириш берсангиз?

Шон Р.Робертснинг саволига С.А.Турсуновнинг жавоби:

2021 йил 1 январдан туман (шаҳар)лардаги маъмурий судлар тугатилиб, вилоят марказларида фақатгина туманлараро маъмурий судлари ташкил қилинганлиги муносабати билан мазкур бинода вилоят ва туманлараро маъмурий судларининг фаолият кўрсатиш имконияти бўлганлигини сабабли ҳар иккала судлар ушбу бинога жойлаштирилган. Вилоят ва туманлараро маъмурий судларининг битта бинода жойлашуви судьяларнинг мустақиллигига таъсир қилмайди. Келгусида вилоят суди учун алоҳида бино қурилиши режалаштирилган.

2) Малколм Рассел-Эйнҳорннинг саволи:

Маъмурий судларда айнан қайси давлат органларига нисбатан берилган шикоят (ариза)лар кўпайган.

Малколм Рассел-Эйнҳорннинг саволига С.А.Турсуновнинг жавоби:

Ҳозирги кунда туманлараро маъмурий суди томонидан кўрилаётган ишларнинг асосий қисмини маҳаллий давлат ҳокимияти, солиқ органлари, мажбурий ижро бюросининг қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган шикоят (ариза)лар ташкил қилади.

3) Малколм Рассел-Эйнҳорннинг саволи:

Маъмурий судларда ҳам келишув ва ярашув институти мавжудми?

Малколм Рассел-Эйнҳорннинг саволига С.А.Турсуновнинг жавоби:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПҚ-107-сонли Қарорида, оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича тарафлар ўртасида ярашувга эришиш механизмларини жорий қилиш, тарафларга қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича келишув битимини тузиш ҳуқуқини бериш назарда тутилган. Мазкур Президент қарорига асосан тегишли қонунларга, жумладан МСИЮтКга ҳам тарафлар ўртасида ярашувга эришиш механизмларини назарда тутувчи ўзгартиришлар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.

4) Малколм Рассел-Эйнҳорннинг саволи:

Солиқ органининг қарорларидан (сайёр ва аудит текширувлари юзасидан қабул қилинган қарорлари) норози тарафлар дастлаб юқори турувчи органга, сўнгра судга шикоят қилиши назарда тутилган. Ушбу тартиб янан қайси органларда мавжуд?

Малколм Рассел-Эйнҳорннинг саволига С.А.Турсуновнинг жавоби:

Солиқ қонунчилигига асосан солиқ органининг сайёр ва аудит текширувлари юзасидан қабул қилинган қарорларидан дастлаб юқори турувчи солиқ органига, сўнгра судга шикоят қилиши назарда тутилган. Камерал солиқ текшируви натижасида қабул қилинган қарордан эса аризачининг танловига кўра судга ёки юқори турувчи солиқ органига шикоят қилиниши мумкин. Бошқа мансабдор шахснинг қарорларидан норози бўлган шахс тўғридан-тўғри судга мурожаат (шикоят) қилиши мумкин.

5) Малколм Рассел-Эйнҳорннинг саволи:

Далилларни тўплаш ва исботлаш тартиби ҳақида тушунча берсангиз?

Малколм Рассел-Эйнҳорннинг саволига С.А.Турсуновнинг жавоби:

Ҳозирги кунда амалда бўлган қонунчиликка кўра, маъмурий суд ишларини юритишда ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПҚ-107-сонли Қарорига асосан суднинг фаол иштироки тамойили асосида маъмурий суд ишларини юритишда ишнинг ҳақиқий ҳолатларини аниқлаш учун ўз ташаббуси билан далилларни йиғиш мажбуриятини юклаш, ҳуқуқи бузилган шахс далилларни тўплашда ўз имконияти доирасида иштирок этиш имкониятини яратишни назарда тутувчи қонунчилик жорий қилинмоқда. 

6) Малколм Рассел-Эйнҳорннинг саволи:

Тарафлар бошқа ташкилотлардан далиллар ололмаса, суд томонидан далиллар олиниши мумкинми?

Малколм Рассел-Эйнҳорннинг саволига С.А.Турсуновнинг жавоби:

Тарафларнинг сўровига асосан тегишли ташкилотлардан далиллар тақдим қилинмаган тақдирда, ишни кўриш жараёнида тарафларнинг асослантирилган илтимосномасига кўра суднинг сўровномаси орқали далиллар тегишли ташкилотлардан талаб қилиб олиниши мумкин. Суд ўз ташаббусига асосан ҳам далилларни талаб қилиб олиши мумкин.

7) Малколм Рассел-Эйнҳорннинг саволи:

Давлат хизматларини хусусийлаштирилиши билан боғлиқ ишлар маъмурий судларда кўрилганми, ушбу ҳолатлар бўйича маъмурий судларга фуқаролар шикоят қилиши мумкинми, умуман олганда маъмурий судга қандай ҳолатда шикоят қилиниши мумкин?

Малколм Рассел-Эйнҳорннинг саволига С.А.Турсуновнинг жавоби:

Давлат хизматларини хусусийлаштирилиши билан боғлиқ ишлар Бухоро туманлараро маъмурий судида кўрилмаган. Мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари ёки қарорлари шахснинг ҳуқуқларида дахл қилган ҳолларда ушбу шахслар маъмурий судга шикоят билан мурожаат қилишга ҳақли, уларнинг ҳуқуқлари суд орқали ҳимояланиши мумкин.

8) Малколм Рассел-Эйнҳорннинг саволи:

Суд процессларида прокурор иштироки ҳақида фикрингиз?

Малколм Рассел-Эйнҳорннинг саволига С.А.Турсуновнинг жавоби:

МСИЮтКга мувофиқ прокурор барча ишлар бўйича суд мажлисида иштирок этишга ҳақли. Шунингдек, пророрнинг аризасига асосан қўзғатилган маъмурий иш бўйича суд мажлисида прокурор иштироки мажбурий. Қонунчилигимизга кўра прокурор ва адвокатнинг процессуал мақоми тенг. Лекин қонунчиликка кўра прокурор суддан иш ҳужжатларини олиб ўрганади, адвокат эса иш ҳужжатлари билан фақатгина суднинг рухсатига асосан суд биносида танишади.

9) Малколм Рассел-Эйнҳорннинг саволи:

Собиқ иттифоққа аъзо қайси давлатларнинг суд тизимини биласиз, уларнинг қайси бирида тажриба орттириш мумкин?

Малколм Рассел-Эйнҳорннинг саволига С.А.Турсуновнинг жавоби:

Собиқ иттифоққа аъзо қайси давлатларнинг суд тизими билан яқиндан таниш эмасман, лекин 2022 йилнинг июнь ойида Германия Федератив Республикасида амалий сафарда бўлганман, ушбу давлат суд тизимини, жумладан маъмурий суд тизими билан яқиндан танишганман. Бизнинг давлатимиздаги суд тизими билан ўхшашлик жиҳатлари мавжуд. Бундан ташқари, Туркия давлатининг суд тизимини биламан.

Бундан ташқари, учрашув давомида хорижий меҳмонлар Бухоро вилоят маъмурий суди ва туманлараро маъмурий судларидаги судьялар сони билан қизиқиб, саволларига жавоб олдилар.

Мирзо Улуғбек МФЙ биносида сайёр қабул

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 2022 йил 20 июнь кунидаги 9-сонли фармойиши асосида қабул қилинган Бухоро вилоят суди ва Бухоро вилоят маъмурий суди раислари томонидан ҳамкорликда тасдиқланган жиноят, фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий ва иқтисодий судлар судьялари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий масалалари юзасидан муаммоларни тизимли ҳал этиш ва аҳолининг ҳуқуқий онгини доимий ошириб бориш мақсадида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида сайёр учрашувлар ўтказиш графигига асосан ҳар бир судья ўзига бириктирилган маҳалла фуқаролари йиғини раислари ва унинг фуқаролари билан учрашувлар ўтказиш, давра суҳбатлари ўтказиш, ўзини таништириш, уларнинг қийнаб келаётган муаммоларига ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш орқали уларнинг муаммоларига ечим топишга кўмаклашиши назарда тутилган.

 Бундан ташқари, “Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб қувватлашда мутасади вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекситон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда Қўшма қарор ишлаб чиқилган.

Ушбу Қўшма қарор билан тасдиқланган Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин қизларни қўллаб қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича Мутасадди вазирлик ва идораларнинг 2022 йил йилнинг июнь-декабрь ойларига мулжалланган
Ҳамкорлик Дастури юзасидан ҳам маҳалла фуқаролари йиғини биносига чиқиб, ушбу маҳалладаги хотин-қизлар билан ушрашувлар ташкил қилиш, шунингдек, Бухоро вилоятидаги барча туман (шаҳар) маҳалла фуқаролари йиғинидаги «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга давра суҳбати ўтказиш орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш белгиланган.

Шу сабабли Бухоро туманлараро маъмурий судининнг раиси А.Бобомуродов ва судья О.Ражабовлар томонидан 2022 йил 26 август кунида Бухоро шаҳридаги “Мирзо Улуғбек” МФЙ биносида “Мирзо Улуғбек” МФЙ раиси ва маҳалла фуқаролари йиғинларининг фаоллари ва фуқароларга ҳамда “аёллар дафтари” рўйхатига кирган хотин-қизларга тушунча ҳосил қилиш учун оила, меҳнат, мерос, уй-жой, алимент, мол-мулкни бўлиш, жиноятчиликни олдини олиш, ер масалалари бўйича айниқсаоилавий муносабатларда аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилиги тўғрисида маъруза қилиниб, уларнинг қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди ва тегишли маслаҳатлар берилди.

Варахша МФЙ биносида сайёр қабул

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 2022 йил 20 июнь кунидаги 9-сонли фармойиши асосида қабул қилинган Бухоро вилоят суди ва Бухоро вилоят маъмурий суди раислари томонидан ҳамкорликда тасдиқланган жиноят, фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий ва иқтисодий судлар судьялари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий масалалари юзасидан муаммоларни тизимли ҳал этиш ва аҳолининг ҳуқуқий онгини доимий ошириб бориш мақсадида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида сайёр учрашувлар ўтказиш графигига асосан ҳар бир судья ўзига бириктирилган маҳалла фуқаролари йиғини раислари ва унинг фуқаролари билан учрашувлар ўтказиш, давра суҳбатлари ўтказиш, ўзини таништириш, уларнинг қийнаб келаётган муаммоларига ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш орқали уларнинг муаммоларига ечим топишга кўмаклашиши назарда тутилган.

 Бундан ташқари, “Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб қувватлашда мутасади вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекситон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда Қўшма қарор ишлаб чиқилган.

Ушбу Қўшма қарор билан тасдиқланган Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин қизларни қўллаб қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича Мутасадди вазирлик ва идораларнинг 2022 йил йилнинг июнь-декабрь ойларига мулжалланган
Ҳамкорлик Дастури юзасидан ҳам маҳалла фуқаролари йиғини биносига чиқиб, ушбу маҳалладаги хотин-қизлар билан ушрашувлар ташкил қилиш, шунингдек, Бухоро вилоятидаги барча туман (шаҳар) маҳалла фуқаролари йиғинидаги «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга давра суҳбати ўтказиш орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш белгиланган.

Шу сабабли Бухоро туманлараро маъмурий судининнг раиси А.Бобомуродов ва судья О.Ражабовлар томонидан 2022 йил 26 август кунида Бухоро шаҳридаги “Варахша” МФЙ биносида “Варахша” МФЙ раиси ва маҳалла фуқаролари йиғинларининг фаоллари ва фуқароларга ҳамда “аёллар дафтари” рўйхатига кирган хотин-қизларга тушунча ҳосил қилиш учун оила, меҳнат, мерос, уй-жой, алимент, мол-мулкни бўлиш, жиноятчиликни олдини олиш, ер масалалари бўйича айниқсаоилавий муносабатларда аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилиги тўғрисида маъруза қилиниб, уларнинг қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди ва тегишли маслаҳатлар берилди.

Ширин МФЙ биносида сайёр қабул

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 2022 йил 20 июнь кунидаги 9-сонли фармойиши асосида қабул қилинган Бухоро вилоят суди ва Бухоро вилоят маъмурий суди раислари томонидан ҳамкорликда тасдиқланган жиноят, фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий ва иқтисодий судлар судьялари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий масалалари юзасидан муаммоларни тизимли ҳал этиш ва аҳолининг ҳуқуқий онгини доимий ошириб бориш мақсадида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида сайёр учрашувлар ўтказиш графигига асосан ҳар бир судья ўзига бириктирилган маҳалла фуқаролари йиғини раислари ва унинг фуқаролари билан учрашувлар ўтказиш, давра суҳбатлари ўтказиш, ўзини таништириш, уларнинг қийнаб келаётган муаммоларига ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш орқали уларнинг муаммоларига ечим топишга кўмаклашиши назарда тутилган.

Бундан ташқари, “Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб қувватлашда мутасади вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекситон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда Қўшма қарор ишлаб чиқилган.

Ушбу Қўшма қарор билан тасдиқланган Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин қизларни қўллаб қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича Мутасадди вазирлик ва идораларнинг 2022 йил йилнинг июнь-декабрь ойларига мулжалланган
Ҳамкорлик Дастури юзасидан ҳам маҳалла фуқаролари йиғини биносига чиқиб, ушбу маҳалладаги хотин-қизлар билан ушрашувлар ташкил қилиш, шунингдек, Бухоро вилоятидаги барча туман (шаҳар) маҳалла фуқаролари йиғинидаги «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга давра суҳбати ўтказиш орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш белгиланган.

Шу сабабли Бухоро вилоят маъмурий судининнг судьялари Г.Муллабаева ва И.Холов ҳамда Бухоро туманлараро маъмурий судининнг судьяси О.Ражабовлар томонидан 2022 йил 25 август кунида Вобкент туманидаги “Ширин” МФЙ биносида “Ширин” МФЙ, “Шохнигор” МФЙ ва “Чорбоғкент” МФЙ раислари ва маҳалла фуқаролари йиғинларининг фаоллари ҳамда “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғоясиасосидафуқароларга ва “аёллар дафтари” рўйхатига кирган хотин-қизларга тушунча ҳосил қилиш учун оила, меҳнат, мерос, уй-жой, алимент, мол-мулкни бўлиш, жиноятчиликни олдини олиш, ер масалалари бўйича айниқсаоилавий муносабатларда аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилиги тўғрисида маъруза қилиниб, уларнинг қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди ва тегишли маслаҳатлар берилди.

Кўлхатиб МФЙ биносида сайёр қабул

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 2022 йил 20 июнь кунидаги 9-сонли фармойиши асосида қабул қилинган Бухоро вилоят суди ва Бухоро вилоят маъмурий суди раислари томонидан ҳамкорликда тасдиқланган жиноят, фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий ва иқтисодий судлар судьялари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий масалалари юзасидан муаммоларни тизимли ҳал этиш ва аҳолининг ҳуқуқий онгини доимий ошириб бориш мақсадида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида сайёр учрашувлар ўтказиш графигига асосан ҳар бир судья ўзига бириктирилган маҳалла фуқаролари йиғини раислари ва унинг фуқаролари билан учрашувлар ўтказиш, давра суҳбатлари ўтказиш, ўзини таништириш, уларнинг қийнаб келаётган муаммоларига ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш орқали уларнинг муаммоларига ечим топишга кўмаклашиши назарда тутилган.

Бундан ташқари, “Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб қувватлашда мутасади вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекситон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда Қўшма қарор ишлаб чиқилган.

Ушбу Қўшма қарор билан тасдиқланган Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин қизларни қўллаб қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича Мутасадди вазирлик ва идораларнинг 2022 йил йилнинг июнь-декабрь ойларига мулжалланган
Ҳамкорлик Дастури юзасидан ҳам маҳалла фуқаролари йиғини биносига чиқиб, ушбу маҳалладаги хотин-қизлар билан ушрашувлар ташкил қилиш, шунингдек, Бухоро вилоятидаги барча туман (шаҳар) маҳалла фуқаролари йиғинидаги «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга давра суҳбати ўтказиш орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш белгиланган.

Шу сабабли Бухоро вилоят маъмурий судининнг судьялари Г.Муллабаева ва И.Холов ҳамда Бухоро туманлараро маъмурий судининнг судьяси О.Ражабовлар томонидан 2022 йил 25 август кунида Вобкент туманидаги “Кўлхатиб” МФЙ биносида “Кўлхатиб” МФЙ, “Ғарибшоҳ” МФЙ ва “Тераклик” МФЙ раислари ва маҳалла фуқаролари йиғинларининг фаоллари ҳамда “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғоясиасосидафуқароларга ва “аёллар дафтари” рўйхатига кирган хотин-қизларга тушунча ҳосил қилиш учун оила, меҳнат, мерос, уй-жой, алимент, мол-мулкни бўлиш, жиноятчиликни олдини олиш, ер масалалари бўйича айниқсаоилавий муносабатларда аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилиги тўғрисида маъруза қилиниб, уларнинг қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди ва тегишли маслаҳатлар берилди.

Анжирбоғ МФЙ биносида сайёр қабул

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 2022 йил 20 июнь кунидаги 9-сонли фармойиши асосида қабул қилинган Бухоро вилоят суди ва Бухоро вилоят маъмурий суди раислари томонидан ҳамкорликда тасдиқланган жиноят, фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий ва иқтисодий судлар судьялари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий масалалари юзасидан муаммоларни тизимли ҳал этиш ва аҳолининг ҳуқуқий онгини доимий ошириб бориш мақсадида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида сайёр учрашувлар ўтказиш графигига асосан ҳар бир судья ўзига бириктирилган маҳалла фуқаролари йиғини раислари ва унинг фуқаролари билан учрашувлар ўтказиш, давра суҳбатлари ўтказиш, ўзини таништириш, уларнинг қийнаб келаётган муаммоларига ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш орқали уларнинг муаммоларига ечим топишга кўмаклашиши назарда тутилган.

Бундан ташқари, “Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб қувватлашда мутасади вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекситон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда Қўшма қарор ишлаб чиқилган.

Ушбу Қўшма қарор билан тасдиқланган Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин қизларни қўллаб қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича Мутасадди вазирлик ва идораларнинг 2022 йил йилнинг июнь-декабрь ойларига мулжалланган
Ҳамкорлик Дастури юзасидан ҳам маҳалла фуқаролари йиғини биносига чиқиб, ушбу маҳалладаги хотин-қизлар билан ушрашувлар ташкил қилиш, шунингдек, Бухоро вилоятидаги барча туман (шаҳар) маҳалла фуқаролари йиғинидаги «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга давра суҳбати ўтказиш орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш белгиланган.

Шу сабабли Бухоро вилоят маъмурий судининнг судьялари Г.Муллабаева ва И.Холов ҳамда Бухоро туманлараро маъмурий судининнг судьяси О.Ражабовлар томонидан 2022 йил 25 август кунида Вобкент туманидаги “Анжирбоғ” МФЙ биносида “Анжирбоғ” МФЙ, “Бозоржойи” МФЙ ва “Кўлиодина” МФЙ раислари ва маҳалла фуқаролари йиғинларининг фаоллари ҳамда “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғоясиасосидафуқароларга ва “аёллар дафтари” рўйхатига кирган хотин-қизларга тушунча ҳосил қилиш учун оила, меҳнат, мерос, уй-жой, алимент, мол-мулкни бўлиш, жиноятчиликни олдини олиш, ер масалалари бўйича айниқсаоилавий муносабатларда аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилиги тўғрисида маъруза қилиниб, уларнинг қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди ва тегишли маслаҳатлар берилди.

Ҳазорман МФЙ биносида сайёр қабул

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 2022 йил 20 июнь кунидаги 9-сонли фармойиши асосида қабул қилинган Бухоро вилоят суди ва Бухоро вилоят маъмурий суди раислари томонидан ҳамкорликда тасдиқланган жиноят, фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий ва иқтисодий судлар судьялари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий масалалари юзасидан муаммоларни тизимли ҳал этиш ва аҳолининг ҳуқуқий онгини доимий ошириб бориш мақсадида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида сайёр учрашувлар ўтказиш графигига асосан ҳар бир судья ўзига бириктирилган маҳалла фуқаролари йиғини раислари ва унинг фуқаролари билан учрашувлар ўтказиш, давра суҳбатлари ўтказиш, ўзини таништириш, уларнинг қийнаб келаётган муаммоларига ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш орқали уларнинг муаммоларига ечим топишга кўмаклашиши назарда тутилган.

Бундан ташқари, “Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб қувватлашда мутасадди вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекситон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда Қўшма қарор ишлаб чиқилган.

Ушбу Қўшма қарор билан тасдиқланган Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин қизларни қўллаб қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича Мутасадди вазирлик ва идораларнинг 2022 йил йилнинг июнь-декабрь ойларига мулжалланган
Ҳамкорлик Дастури юзасидан ҳам маҳалла фуқаролари йиғини биносига чиқиб, ушбу маҳалладаги хотин-қизлар билан учрашувлар ташкил қилиш, шунингдек, Бухоро вилоятидаги барча туман (шаҳар) маҳалла фуқаролари йиғинидаги «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга давра суҳбати ўтказиш орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш белгиланган.

Шу сабабли Бухоро вилоят маъмурий судининнг судьялари Г.Муллабаева ва Бухоро туманлараро маъмурий судининнг судьяси О.Ражабовлар томонидан 2022 йил 12 август кунида Жондор туманидаги “Ҳазорман” МФЙ биносида “Ҳазорман” МФЙ, “Занги” МФЙ, “Хумин” МФЙ раислари ва маҳалла фуқаролари йиғинларининг фаоллари ва фуқароларга ҳамда “аёллар дафтари” рўйхатига кирган хотин-қизларга тушунча ҳосил қилиш учун оила, меҳнат, мерос, уй-жой, алимент, мол-мулкни бўлиш, жиноятчиликни олдини олиш, ер масалалари бўйича айниқсаоилавий муносабатларда аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилиги тўғрисида маъруза қилиниб, уларнинг қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди ва тегишли маслаҳатлар берилди.

Тобогар МФЙ биносида сайёр қабул

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 2022 йил 20 июнь кунидаги 9-сонли фармойиши асосида қабул қилинган Бухоро вилоят суди ва Бухоро вилоят маъмурий суди раислари томонидан ҳамкорликда тасдиқланган жиноят, фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий ва иқтисодий судлар судьялари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий масалалари юзасидан муаммоларни тизимли ҳал этиш ва аҳолининг ҳуқуқий онгини доимий ошириб бориш мақсадида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида сайёр учрашувлар ўтказиш графигига асосан ҳар бир судья ўзига бириктирилган маҳалла фуқаролари йиғини раислари ва унинг фуқаролари билан учрашувлар ўтказиш, давра суҳбатлари ўтказиш, ўзини таништириш, уларнинг қийнаб келаётган муаммоларига ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш орқали уларнинг муаммоларига ечим топишга кўмаклашиши назарда тутилган.

Бундан ташқари, “Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб қувватлашда мутасадди вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекситон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда Қўшма қарор ишлаб чиқилган.

Ушбу Қўшма қарор билан тасдиқланган Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин қизларни қўллаб қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича Мутасадди вазирлик ва идораларнинг 2022 йил йилнинг июнь-декабрь ойларига мулжалланган
Ҳамкорлик Дастури юзасидан ҳам маҳалла фуқаролари йиғини биносига чиқиб, ушбу маҳалладаги хотин-қизлар билан ушрашувлар ташкил қилиш, шунингдек, Бухоро вилоятидаги барча туман (шаҳар) маҳалла фуқаролари йиғинидаги «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга давра суҳбати ўтказиш орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш белгиланган.

Шу сабабли Бухоро вилоят маъмурий судининнг судьялари Г.Муллабаева ва Бухоро туманлараро маъмурий судининнг судьяси О.Ражабовлар томонидан 2022 йил 12 август кунида Жондор туманидаги “Тобогар” МФЙ биносида “Тобогар” МФЙ, “Хўжахайрон” МФЙ, “Алели” МФЙ раислари ва маҳалла фуқаролари йиғинларининг фаоллари ва фуқароларга ҳамда “аёллар дафтари” рўйхатига кирган хотин-қизларга тушунча ҳосил қилиш учун оила, меҳнат, мерос, уй-жой, алимент, мол-мулкни бўлиш, жиноятчиликни олдини олиш, ер масалалари бўйича айниқсаоилавий муносабатларда аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилиги тўғрисида маъруза қилиниб, уларнинг қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди ва тегишли маслаҳатлар берилди.

Сармижон МФЙ биносида сайёр қабул

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 2022 йил 20 июнь кунидаги 9-сонли фармойиши асосида қабул қилинган Бухоро вилоят суди ва Бухоро вилоят маъмурий суди раислари томонидан ҳамкорликда тасдиқланган жиноят, фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий ва иқтисодий судлар судьялари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий масалалари юзасидан муаммоларни тизимли ҳал этиш ва аҳолининг ҳуқуқий онгини доимий ошириб бориш мақсадида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида сайёр учрашувлар ўтказиш графигига асосан ҳар бир судья ўзига бириктирилган маҳалла фуқаролари йиғини раислари ва унинг фуқаролари билан учрашувлар ўтказиш, давра суҳбатлари ўтказиш, ўзини таништириш, уларнинг қийнаб келаётган муаммоларига ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш орқали уларнинг муаммоларига ечим топишга кўмаклашиши назарда тутилган.

Бундан ташқари, “Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб қувватлашда мутасадди вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекситон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда Қўшма қарор ишлаб чиқилган.

Ушбу Қўшма қарор билан тасдиқланган Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин қизларни қўллаб қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича Мутасадди вазирлик ва идораларнинг 2022 йил йилнинг июнь-декабрь ойларига мулжалланган
Ҳамкорлик Дастури юзасидан ҳам маҳалла фуқаролари йиғини биносига чиқиб, ушбу маҳалладаги хотин-қизлар билан учрашувлар ташкил қилиш, шунингдек, Бухоро вилоятидаги барча туман (шаҳар) маҳалла фуқаролари йиғинидаги «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга давра суҳбати ўтказиш орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш белгиланган.

Шу сабабли Бухоро вилоят маъмурий судининнг судьялари Г.Муллабаева ва И.Холов ҳамда Бухоро туманлараро маъмурий судининнг судьяси О.Ражабовлар томонидан 2022 йил 19 август кунида Ғиждувон туманидаги “Сармижон” МФЙ биносида “Сармижон” МФЙ, “Кўшк” МФЙ, “Жогари” МФЙ, “Вазиршоҳ” МФЙ раислари ва маҳалла фуқаролари йиғинларининг фаоллари ва фуқароларга ҳамда “аёллар дафтари” рўйхатига кирган хотин-қизларга тушунча ҳосил қилиш учун оила, меҳнат, мерос, уй-жой, алимент, мол-мулкни бўлиш, жиноятчиликни олдини олиш, ер масалалари бўйича айниқсаоилавий муносабатларда аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилиги тўғрисида маъруза қилиниб, уларнинг қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди ва тегишли маслаҳатлар берилди.

Поччойи МФЙ биносида сайёр қабул

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 2022 йил 20 июнь кунидаги 9-сонли фармойиши асосида қабул қилинган Бухоро вилоят суди ва Бухоро вилоят маъмурий суди раислари томонидан ҳамкорликда тасдиқланган жиноят, фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий ва иқтисодий судлар судьялари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий масалалари юзасидан муаммоларни тизимли ҳал этиш ва аҳолининг ҳуқуқий онгини доимий ошириб бориш мақсадида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида сайёр учрашувлар ўтказиш графигига асосан ҳар бир судья ўзига бириктирилган маҳалла фуқаролари йиғини раислари ва унинг фуқаролари билан учрашувлар ўтказиш, давра суҳбатлари ўтказиш, ўзини таништириш, уларнинг қийнаб келаётган муаммоларига ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш орқали уларнинг муаммоларига ечим топишга кўмаклашиши назарда тутилган.

Бундан ташқари, “Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб қувватлашда мутасадди вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекситон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда Қўшма қарор ишлаб чиқилган.

Ушбу Қўшма қарор билан тасдиқланган Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин қизларни қўллаб қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича Мутасадди вазирлик ва идораларнинг 2022 йил йилнинг июнь-декабрь ойларига мулжалланган
Ҳамкорлик Дастури юзасидан ҳам маҳалла фуқаролари йиғини биносига чиқиб, ушбу маҳалладаги хотин-қизлар билан учрашувлар ташкил қилиш, шунингдек, Бухоро вилоятидаги барча туман (шаҳар) маҳалла фуқаролари йиғинидаги «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга давра суҳбати ўтказиш орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш белгиланган.

Шу сабабли Бухоро вилоят маъмурий судининнг судьялари Г.Муллабаева ва Бухоро туманлараро маъмурий судининнг судьяси М.Мансуровлар томонидан 2022 йил 11 август кунида Жондор туманидаги “Поччойи” МФЙ биносида “Поччойи” МФЙ, “Ойтуғди” МФЙ, “Баҳористон” МФЙ раислари ва маҳалла фуқаролари йиғинларининг фаоллари ва фуқароларга ҳамда “аёллар дафтари” рўйхатига кирган хотин-қизларга тушунча ҳосил қилиш учун оила, меҳнат, мерос, уй-жой, алимент, мол-мулкни бўлиш, жиноятчиликни олдини олиш, ер масалалари бўйича айниқсаоилавий муносабатларда аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилиги тўғрисида маъруза қилиниб, уларнинг қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди ва тегишли маслаҳатлар берилди.

Позагари МФЙ биносида сайёр қабул

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 2022 йил 20 июнь кунидаги 9-сонли фармойиши асосида қабул қилинган Бухоро вилоят суди ва Бухоро вилоят маъмурий суди раислари томонидан ҳамкорликда тасдиқланган жиноят, фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий ва иқтисодий судлар судьялари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий масалалари юзасидан муаммоларни тизимли ҳал этиш ва аҳолининг ҳуқуқий онгини доимий ошириб бориш мақсадида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида сайёр учрашувлар ўтказиш графигига асосан ҳар бир судья ўзига бириктирилган маҳалла фуқаролари йиғини раислари ва унинг фуқаролари билан учрашувлар ўтказиш, давра суҳбатлари ўтказиш, ўзини таништириш, уларнинг қийнаб келаётган муаммоларига ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш орқали уларнинг муаммоларига ечим топишга кўмаклашиши назарда тутилган.

Бундан ташқари, “Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб қувватлашда мутасадди вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекситон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда Қўшма қарор ишлаб чиқилган.

Ушбу Қўшма қарор билан тасдиқланган Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин қизларни қўллаб қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича Мутасадди вазирлик ва идораларнинг 2022 йил йилнинг июнь-декабрь ойларига мулжалланган
Ҳамкорлик Дастури юзасидан ҳам маҳалла фуқаролари йиғини биносига чиқиб, ушбу маҳалладаги хотин-қизлар билан учрашувлар ташкил қилиш, шунингдек, Бухоро вилоятидаги барча туман (шаҳар) маҳалла фуқаролари йиғинидаги «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга давра суҳбати ўтказиш орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш белгиланган.

Шу сабабли Бухоро вилоят маъмурий судининнг судьялари Г.Муллабаева ва И.Холов ҳамда Бухоро туманлараро маъмурий судининнг судьяси О.Ражабовлар томонидан 2022 йил 19 август кунида Ғиждувон туманидаги “Позагари” МФЙ биносида “Позагари” МФЙ, “Додарак” МФЙ, “Қўрғон” МФЙ, “Қумоқ” МФЙ раислари ва маҳалла фуқаролари йиғинларининг фаоллари ва фуқароларга ҳамда “аёллар дафтари” рўйхатига кирган хотин-қизларга тушунча ҳосил қилиш учун оила, меҳнат, мерос, уй-жой, алимент, мол-мулкни бўлиш, жиноятчиликни олдини олиш, ер масалалари бўйича айниқсаоилавий муносабатларда аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилиги тўғрисида маъруза қилиниб, уларнинг қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди ва тегишли маслаҳатлар берилди.

Оқтепа МФЙ биносида сайёр қабул

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 2022 йил 20 июнь кунидаги 9-сонли фармойиши асосида қабул қилинган Бухоро вилоят суди ва Бухоро вилоят маъмурий суди раислари томонидан ҳамкорликда тасдиқланган жиноят, фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий ва иқтисодий судлар судьялари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий масалалари юзасидан муаммоларни тизимли ҳал этиш ва аҳолининг ҳуқуқий онгини доимий ошириб бориш мақсадида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида сайёр учрашувлар ўтказиш графигига асосан ҳар бир судья ўзига бириктирилган маҳалла фуқаролари йиғини раислари ва унинг фуқаролари билан учрашувлар ўтказиш, давра суҳбатлари ўтказиш, ўзини таништириш, уларнинг қийнаб келаётган муаммоларига ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш орқали уларнинг муаммоларига ечим топишга кўмаклашиши назарда тутилган.

Бундан ташқари, “Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб қувватлашда мутасадди вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекситон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда Қўшма қарор ишлаб чиқилган.

Ушбу Қўшма қарор билан тасдиқланган Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин қизларни қўллаб қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича Мутасадди вазирлик ва идораларнинг 2022 йил йилнинг июнь-декабрь ойларига мулжалланган
Ҳамкорлик Дастури юзасидан ҳам маҳалла фуқаролари йиғини биносига чиқиб, ушбу маҳалладаги хотин-қизлар билан ушрашувлар ташкил қилиш, шунингдек, Бухоро вилоятидаги барча туман (шаҳар) маҳалла фуқаролари йиғинидаги «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга давра суҳбати ўтказиш орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш белгиланган.

Шу сабабли Бухоро вилоят маъмурий судининнг судьяси Г.Муллабаева ва Бухоро туманлараро маъмурий судининнг судьяси М.Мансуровлар томонидан 2022 йил 11 август кунида Жондор туманидаги “Оқтепа” МФЙ биносида “Оқтепа” МФЙ, “Пўлоти” МФЙ, “Қазоқон” МФЙ раислари ва маҳалла фуқаролари йиғинларининг фаоллари ва фуқароларга ҳамда “аёллар дафтари” рўйхатига кирган хотин-қизларга тушунча ҳосил қилиш учун оила, меҳнат, мерос, уй-жой, алимент, мол-мулкни бўлиш, жиноятчиликни олдини олиш, ер масалалари бўйича айниқсаоилавий муносабатларда аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилиги тўғрисида маъруза қилиниб, уларнинг қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди ва тегишли маслаҳатлар берилди.

Мустақиллик МФЙ биносида сайёр қабул

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 2022 йил 20 июнь кунидаги 9-сонли фармойиши асосида қабул қилинган Бухоро вилоят суди ва Бухоро вилоят маъмурий суди раислари томонидан ҳамкорликда тасдиқланган жиноят, фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий ва иқтисодий судлар судьялари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий масалалари юзасидан муаммоларни тизимли ҳал этиш ва аҳолининг ҳуқуқий онгини доимий ошириб бориш мақсадида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида сайёр учрашувлар ўтказиш графигига асосан ҳар бир судья ўзига бириктирилган маҳалла фуқаролари йиғини раислари ва унинг фуқаролари билан учрашувлар ўтказиш, давра суҳбатлари ўтказиш, ўзини таништириш, уларнинг қийнаб келаётган муаммоларига ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш орқали уларнинг муаммоларига ечим топишга кўмаклашиши назарда тутилган.

Бундан ташқари, “Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб қувватлашда мутасадди вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекситон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда Қўшма қарор ишлаб чиқилган.

Ушбу Қўшма қарор билан тасдиқланган Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин қизларни қўллаб қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича Мутасадди вазирлик ва идораларнинг 2022 йил йилнинг июнь-декабрь ойларига мулжалланган
Ҳамкорлик Дастури юзасидан ҳам маҳалла фуқаролари йиғини биносига чиқиб, ушбу маҳалладаги хотин-қизлар билан ушрашувлар ташкил қилиш, шунингдек, Бухоро вилоятидаги барча туман (шаҳар) маҳалла фуқаролари йиғинидаги «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга давра суҳбати ўтказиш орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш белгиланган.

Шу сабабли Бухоро вилоят маъмурий судининнг судьялари Г.Муллабаева ва Бухоро туманлараро маъмурий судининнг судьяси М.Мансуровлар томонидан 2022 йил 11 август кунида Жондор туманидаги “Мустақиллик” МФЙ биносида “Мустақиллик” МФЙ, “Дарвеши” МФЙ, “Қоровул” МФЙ раислари ва маҳалла фуқаролари йиғинларининг фаоллари ва фуқароларга ҳамда “аёллар дафтари” рўйхатига кирган хотин-қизларга тушунча ҳосил қилиш учун оила, меҳнат, мерос, уй-жой, алимент, мол-мулкни бўлиш, жиноятчиликни олдини олиш, ер масалалари бўйича айниқсаоилавий муносабатларда аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилиги тўғрисида маъруза қилиниб, уларнинг қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди ва тегишли маслаҳатлар берилди.

Қарахони МФЙ биносида сайёр қабул

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 2022 йил 20 июнь кунидаги 9-сонли фармойиши асосида қабул қилинган Бухоро вилоят суди ва Бухоро вилоят маъмурий суди раислари томонидан ҳамкорликда тасдиқланган жиноят, фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий ва иқтисодий судлар судьялари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий масалалари юзасидан муаммоларни тизимли ҳал этиш ва аҳолининг ҳуқуқий онгини доимий ошириб бориш мақсадида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида сайёр учрашувлар ўтказиш графигига асосан ҳар бир судья ўзига бириктирилган маҳалла фуқаролари йиғини раислари ва унинг фуқаролари билан учрашувлар ўтказиш, давра суҳбатлари ўтказиш, ўзини таништириш, уларнинг қийнаб келаётган муаммоларига ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш орқали уларнинг муаммоларига ечим топишга кўмаклашиши назарда тутилган.

Бундан ташқари, “Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб қувватлашда мутасадди вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекситон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда Қўшма қарор ишлаб чиқилган.

Ушбу Қўшма қарор билан тасдиқланган Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин қизларни қўллаб қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича Мутасадди вазирлик ва идораларнинг 2022 йил йилнинг июнь-декабрь ойларига мулжалланган
Ҳамкорлик Дастури юзасидан ҳам маҳалла фуқаролари йиғини биносига чиқиб, ушбу маҳалладаги хотин-қизлар билан ушрашувлар ташкил қилиш, шунингдек, Бухоро вилоятидаги барча туман (шаҳар) маҳалла фуқаролари йиғинидаги «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга давра суҳбати ўтказиш орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш белгиланган.

Шу сабабли Бухоро вилоят маъмурий судининнг судьялари Г.Муллабаева ва И.Холов ҳамда Бухоро туманлараро маъмурий судининнг судьяси О.Ражабовлар томонидан 2022 йил 19 август кунида Ғиждувон туманидаги “Қарахони” МФЙ биносида “Қарахони” МФЙ ва “Олмазор МФЙ раислари ва маҳалла фуқаролари йиғинларининг фаоллари ва фуқароларга ҳамда “аёллар дафтари” рўйхатига кирган хотин-қизларга тушунча ҳосил қилиш учун оила, меҳнат, мерос, уй-жой, алимент, мол-мулкни бўлиш, жиноятчиликни олдини олиш, ер масалалари бўйича айниқсаоилавий муносабатларда аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилиги тўғрисида маъруза қилиниб, уларнинг қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди ва тегишли маслаҳатлар берилди.

Қалмоқ МФЙ биносида сайёр қабул

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 2022 йил 20 июнь кунидаги 9-сонли фармойиши асосида қабул қилинган Бухоро вилоят суди ва Бухоро вилоят маъмурий суди раислари томонидан ҳамкорликда тасдиқланган жиноят, фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий ва иқтисодий судлар судьялари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий масалалари юзасидан муаммоларни тизимли ҳал этиш ва аҳолининг ҳуқуқий онгини доимий ошириб бориш мақсадида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида сайёр учрашувлар ўтказиш графигига асосан ҳар бир судья ўзига бириктирилган маҳалла фуқаролари йиғини раислари ва унинг фуқаролари билан учрашувлар ўтказиш, давра суҳбатлари ўтказиш, ўзини таништириш, уларнинг қийнаб келаётган муаммоларига ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш орқали уларнинг муаммоларига ечим топишга кўмаклашиши назарда тутилган.

Бундан ташқари, “Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб қувватлашда мутасадди вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекситон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда Қўшма қарор ишлаб чиқилган.

Ушбу Қўшма қарор билан тасдиқланган Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин қизларни қўллаб қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича Мутасадди вазирлик ва идораларнинг 2022 йил йилнинг июнь-декабрь ойларига мулжалланган
Ҳамкорлик Дастури юзасидан ҳам маҳалла фуқаролари йиғини биносига чиқиб, ушбу маҳалладаги хотин-қизлар билан учрашувлар ташкил қилиш, шунингдек, Бухоро вилоятидаги барча туман (шаҳар) маҳалла фуқаролари йиғинидаги «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга давра суҳбати ўтказиш орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш белгиланган.

Шу сабабли Бухоро вилоят маъмурий судининнг судьяси Г.Муллабаева ва Бухоро туманлараро маъмурий судининнг судьяси О.Ражабовлар томонидан 2022 йил 12 август кунида Жондор туманидаги “Қалмоқ” МФЙ биносида “Қалмоқ” МФЙ, “Қозикенти” МФЙ, “Болиоб” МФЙ раислари ва маҳалла фуқаролари йиғинларининг фаоллари ва фуқароларга ҳамда “аёллар дафтари” рўйхатига кирган хотин-қизларга тушунча ҳосил қилиш учун оила, меҳнат, мерос, уй-жой, алимент, мол-мулкни бўлиш, жиноятчиликни олдини олиш, ер масалалари бўйича айниқсаоилавий муносабатларда аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилиги тўғрисида маъруза қилиниб, уларнинг қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди ва тегишли маслаҳатлар берилди.

Э Ъ Л О Н

Бухоро вилоят маъмурий суди судья катта ёрдамчиси лавозимига ишга қабул  қилиш учун танлов эълон қилади.

Олий юридик маълумотга, бенуқсон обрў-эътиборга эга бўлган ҳамда берилган топшириқларга масъулият билан ёндошадиган ҳуқуқшунослар танловда иштирок этишлари мумкин.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қуйидаги ҳужжатлар билан Бухоро вилоят маъмурий судига мурожаат этишлари мумкин.

ариза (яшаш манзили ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда);

маълумотнома (объективка);

диплом нусхаси; чет элда ўқиганлиги тўғрисида дипломга эса, диплом тан олинганлиги ва нострификация қилинганлигини тасдиқловчи гувоҳнома;

паспорт нусхаси;

меҳнат дафтарчасининг нусхаси бошқа ҳужжатлар (сертификат, тавсифнома ва ҳ.к.).

Аризалар 2022 йил 18 июль, соат 17:00 га қадар қабул қилинади. Мурожаат учун тел.: (97) 868-50-50.

ФОЙДА СОЛИҒИ БАЗАСИГА ТУЗАТИШ КИРИТИШ ҲАМДА ФОЙДА СОЛИҒИ

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти ҳам жаҳон иқтисодий тизимига жадал суръатлар билан интеграциялашиб бормоқда.
Бугунги кунда фойда солиғи миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини таъминлашнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Чунки фойда солиғи маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш, экспортни кўпайтириш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг асосий инструменти ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 46-боби Солиқ базасига тузатиш киритиш дея номланган бўлиб, Даромадлар ва харажатларга тузатиш киритиш қуйидагича кўрсатилган.
Ҳисобот солиқ давридаги даромад (харажатлар) миқдорининг солиқ базасини аниқлашда илгари даромад (харажат) деб эътироф этилган сумма доирасида кўпайиши ёки камайиши тузатиш киритиш деб эътироф этилади.
Даромадлар ва харажатларга қуйидаги ҳолларда тузатиш киритилиши лозим:
1) товарлар, шунингдек суғурталанувчига суғурта мукофоти тўлиқ ёки қисман қайтарилганда;
2) битим шартлари ўзгартирилганда;
3) нархлар ўзгартирилганда, сотиб олувчи томонидан чегирмадан фойдаланилганда;
4) кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг
332-моддасидасининг иккинчи қисмида назарда тутилган даромадлар ва харажатларга тузатиш киритиш қуйидагича амалга оширилади:
Кафолат муддати белгиланган товарлар (хизматлар) бўйича — кафолат муддати доирасида;
Суғурта мукофотлари бўйича — шартномани бекор қилиш пайтида;
Бошқа ҳолларда — бир йиллик муддат доирасида.
Солиқ кодексининг 332-моддасига мувофиқ даромадлар ва харажатларга тузатиш киритиш мазкур модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳоллар юзага келганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Бунда товарни (хизматни) сотувчи ушбу Кодекснинг 257-моддасида назарда тутилган тартибда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадга тузатиш киритади.
Мазкур модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда даромадлар ва харажатларга тузатиш киритиш мазкур ҳоллар содир бўлган солиқ даврида амалга оширилади.
Даромадлар ва харажатларга тузатиш киритиш солиқ тўловчи солиқ солишнинг умумбелгиланган тартибига ўтган тақдирда ҳам амалга оширилади, бундан тузатиш киритилаётган даромадлар бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш ҳоллари мустаснолиги кўрсатиб ўтилган.
Хўш фойда солиғининг ўзи нима ва у қандай ҳисобланади,
Ҳозирги вақтда миллий иқтисодиётимизнинг рақобатбардошлигини оширишда фойда солиғини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади. Деярли барча солиқлар рақобатбардошликка таъсир қилади. Шунингдек, солиқлар рақобатга камида 2 та йўналиш бўйича таъсир қилади.
Биринчидан, улар ишлаб чиқариладиган товар ва хизматларнинг таркиби ва умумий миқдорининг ўзгаришига сабаб бўла олади.
Иккинчидан, улар турли хил товар ва хизматларни ишлаб чиқарувчиларни ўзгартира олади. Солиқларнинг рақобатбардошликка таъсирининг янги пул ва инвестор моделларини таклиф этади.
Кейинги йилларда мамлакатимизда рақобатбардош ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, эркин рақобат муҳитини қўллаб-қувватлаш ва барча тадбиркорлик субъектлари учун тенг имконият яратишга қаратилган солиқ тизимини жорий қилишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди. Бу борада, корхоналар фойдасини солиққа тортиш борасида амалга оширилган ислоҳотларни алоҳида қайд этиш лозим. Бунда фойдадан олинадиган солиқ юкини камайтириш, қўшимча солиқ турларини қисқартириш, фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришни соддалаштириш ва солиқ ставкаларини оптималлаштиришга эътибор берилди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлда қабул қилинган ПФ-5116-сонли Фармонига асосан 2018 йилдан корхоналарнинг соф фойдасидан 8 фоиз миқдорида ундириладиган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи фойда солиғи билан унификация қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июнда қабул қилинган ПФ-5468-сонли Фармони билан мамлакатимиз солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепияси қабул қилинди.
Мазкур концепцияга мувофиқ, 2019 йилдан фойда солиғи ставкасини 14 фоиздан 12 фоизга, тижорат банклари учун – 22 фоиздан 20 фоизга пасайтирилди, шунингдек, мобиль алоқа хизмати кўрсатаётган юридик шахслар учун рентабеллик даражасидан келиб чиқиб фойда солиғи ҳисоблаш тартиби, цемент (клинкер) ва полиэтилен гранулалар ишлаб чиқарувчи корхоналар учун қўшимча фойда солиғи бекор қилинган ҳолда фойда солиғи ставкаси 20 фоизга оширилди.
Фойда солиғининг асосий ставкаси 2015 йилда 7,5 фоизни ташкил қилган бўлса, 2018 йилда 14 фоизга ошган. 2019 йилда 12 фоизни ташкил этган ҳолда 2018 йилга нисбатан 2 фоизга пасайган.
Шунингдек, банклар учун фойда солиғи ставкаси 2015 йилда
15 фоизни ташкил қилган бўлса, 2018 йилда 22 фоизга ошган.
Фойда солиғининг асосий ҳамда банклар учун ставкасининг
2015 йилда 2018 йилга ошишига сабаб корхоналарнинг соф фойдасидан 8 фоиз миқдорида ундириладиган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг фойда солиғи билан унификация қилиниши ҳисобланади.
Ушбу даврда фойда солиғи ставкаси ошган бўлсада, корхона фойдасидан олинадиган солиқ миқдори камайган.
Аукционлар ўтказишдан ва оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад олувчи юридик шахслар учун фойда солиғи ставкаси 2015-2019 йилларда 23 фоизга яъни 3,0 баробарга камайди. Фойда солиғи ставкасининг камайишини мазкур корхоналар учун 2018 йилдан асосий ставканинг жорий қилиниши билан изоҳлашимиз мумкин.
Мобил алоқа хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар учун фойда солиғи ставкаси 2015 йилда 7,5 фоизни ташкил этган. 2016 йилдан бошлаб мазкур корхоналар учун рентабеллик даражасидан келиб чиқиб фойда солиғи ҳисобланиши белгиланди.
Натижада фойда солиғи ставкаси уяли алоқа компаниялари (рентабиллик даража 30%) учун 21,6 фоизга ошди. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг фойда солиғи билан унификация қилиниши натижасида 2018 йилда фойда солиғи ставкаси 26 фоизга ошди. Ушбу солиқ тўловчилар учун 2019 йилдан рентабеллик даражасидан келиб чиқиб фойда солиғи ҳисоблаш тартиби бекор қилинди ва солиқ ставкаси 20 фоизга пасайтирилди.
Цемент (клинкер) ва полиэтилен гранулалар ишлаб чиқаришни амалга оширувчи солиқ тўловчиларга 2015-2018 йилларда фойда солиғининг асосий ставкаси бўйича солиқ солинган. Шунингдек, ушбу даврда қўшимча фойда солиғи ундирилган. Мазкур солиқ тўловчилар учун 2019 йилдан қўшимча фойда солиғи бекор қилинди ва фойда солиғи ставкаси 14 фоиздан 20 фоизга оширилди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, 2015-2019 йилларда фойда солиғи ставкалари оптималлаштирилди ва фойдадан олинадиган солиқ турлари қисқартирилди. Шунингдек, фойдадан олинадиган солиқ миқдори камайтирилди.
Кейинги йилларда фойда солиғи ставкаларининг оптималлаштирилганлиги, фойдадан олинадиган солиқларнинг қисқартирилганлиги, фойдага солиқ солиш соддалаштирилганлиги ҳамда умумбелгиланган ва соддалаштирилган тартибда солиққа тортиш такомиллаштирилганлиги натижасида фойда солиғи тушуми 2019 йилда 16 360,5 млрд.сўмга етди.
Фойда солиғи тушуми ортиши натижасида ЯИМдаги улуши, Давлат бюджетидаги ва бевосита солиқлар таркибидаги улуши ҳам ортган. Жумладан, фойда солиғининг ЯИМдаги улуши 2019 йилда 3,2 фоизни ташкил этиб, 2,6 фоизга ошган. Давлат бюджетидаги улуши 2015 йилда 3,2 фоизни ташкил этган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 14 фоизга ошган. Фойда солиғининг бевосита солиқлар таркибидаги улуши эса 2019 йилда 51,7 фоизни ташкил этган ҳолда 2015 йилга нисбатан 38,3 фоизга ёки 3,8 баробарга ошган.
Бундан кўриниб турибдики, фойда солиғи кейинги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида бюджет даромадларини шакллантирадиган асосий солиқ туридан бирига айланди.
Мамлакатимизда 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб амалга киритилган янги таҳрирдаги Солиқ кодекси билан фойда солиғи бўйича бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, бозорлар, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчи корхоналар ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар учун фойда солиғи жорий қилинди. Зарарларни тақсимлаб кўчириш муддати 5 йилдан 10 йилга узайтирилди, чегаравий миқдори эса солиқ солинадиган базанинг 50 фоиздан 60 фоизгача оширилди. Шунингдек, солиқ солинадиган фойдани камайтириш тарзидаги имтиёзлар бекор қилинди.
Фойда солиғи ставкалари Солиқ кодексининг 337-моддаси билан белгиланди. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва балиқ хўжалиги корхоналари, ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи солиқ тўловчилар ва қўшимча манбалардан даромадлар олувчи бюджет ташкилотлари учун фойда солиғи ставкаси 0 фоиз миқдорида белгиланди.
 
Бухоро вилоят маъмурий
судининг раиси
С.Турсунов

Оилавий муносабатларда аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилиги тўғрисида

Мамлакатда суд тизимини демократлаштириш, судлар фаолияти шаффофлигини таъминлаш, аҳоли билан мулоқотни кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчилик ролини кучайтиришга қаратилган салмоқли ишлар бажарилди.

Оила тўғрисидаги қонунчилик ҳамда уларнинг вазифалари Оила тўғрисидаги қонунчилик ушбу Кодексдан ҳамда унга мувофиқ қабул қилинадиган бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборат.

Оила тўғрисидаги қонунчиликнинг вазифалари оилани мустаҳкамлашдан, оилавий муносабатларни ўзаро муҳаббат, ишонч ва ҳурмат, ҳамжиҳатлик, бир-бирига ёрдам бериш ҳамда оила олдида унинг барча аъзоларининг масъуллиги ҳисси асосида қуришдан, бирон-бир шахснинг оила масалаларига ўзбошимчалик билан аралашишига йўл қўймасликдан, оила аъзолари ўз ҳуқуқларини тўсқинликсиз амалга оширишини ҳамда бу ҳуқуқларнинг ҳимоя қилинишини таъминлашдан иборатдир.

Оилавий муносабатларда аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилиги.

Оилавий муносабатларни тартибга солиш эркак ва аёлнинг ихтиёрий равишда никоҳланиб тузган иттифоқи, эр ва хотиннинг шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқлари тенглиги, ички оилавий масалаларнинг ўзаро келишув йўли билан ҳал қилиниши, оилада болалар тарбияси, уларнинг фаровон ҳаёт кечириши ва камолоти ҳақида ғамхўрлик қилиш, вояга етмаган ва меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш устуворлиги тамойиллари асосида амалга оширилади.

Оилавий муносабатларда фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги.

Барча фуқаролар оилавий муносабатларда тенг ҳуқуқларга эгадирлар. Никоҳ тузиш чоғида жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи ҳамда бошқа ҳолатларга қараб, ҳуқуқларни муайян тарзда бевосита ёки билвосита чеклашга, бевосита ёки билвосита афзалликлар белгилашга ҳамда оилавий муносабатларга аралашишга йўл қўйилмайди.

Оилавий муносабатларда фуқароларнинг ҳуқуқлари фақат қонунга асосан ва фақат оиладаги бошқа аъзоларнинг ҳамда ўзга фуқароларнинг ахлоқи, шаъни, қадр-қиммати, соғлиғи, ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида зарур меъёрдагина чекланиши мумкин.

Оиланинг, оналик, оталик ва болаликнинг муҳофаза қилиниши.

Ўзбекистон Республикасида оила, оналик, оталик ва болалик давлат ҳимоясидадир.

Ўзбекистон Республикасида оналик ва оталик иззат-икромга ҳамда ҳурматга сазовордир.

Она ва бола манфаатларини муҳофаза қилиш аёлларнинг меҳнати ва соғлиғини сақлашга доир махсус тадбирлар кўриш, меҳнатни оналик билан боғлаб қўшиб олиб бориш учун аёлларга шароит яратиш, оналик ва болаликни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш йўли билан таъминланади.

Кўп болали оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш.

Тўрт нафар ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оиладир. Бунда, агар тўрт нафар ва ундан ортиқ болаларидан бир нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида (ўрта махсус ва профессионал, олий таълим) таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда йигирма икки ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила деб ҳисобланади.

Давлат кўп болали оилаларга қонунчиликка мувофиқ имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлайди.

Оила тўғрисидаги қонунчилик билан тартибга солинадиган муносабатлар.

Оила тўғрисидаги қонунчилик никоҳ тузиш, никоҳнинг тугатилиши (тугаши)* ва уни ҳақиқий эмас деб топиш шартлари ва тартибини белгилайди, оила аъзолари: эр-хотин, ота-она ва болалар (фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинганлар) ўртасидаги, оила тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ва доирада эса қариндошлар ҳамда ўзга шахслар ўртасидаги шахсий номулкий ва мулкий муносабатларни тартибга солади, шунингдек ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага олиш шакл ва қоидаларини, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тартибини белгилайди.

Муллабаева Гўзал, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конститутциявий комиссия аъзолари билан учрашувдаги маърузасини судьялар томонидан халқ орасидаги тарғиботи

Мамлакатда суд тизимини демократлаштириш, судлар фаолияти шаффофлигини таъминлаш, аҳоли билан мулоқотни кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчилик ролини кучайтиришга қаратилган салмоқли ишлар бажарилди.

Конститусиямизнинг яратилиши тарихи ҳақида тўхталиб ўтидадиган  Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиши тарихи ҳақида сўз юритишдан олдин “Конституция нима?” деган саволга жавоб бериш мақсадга мувофиқдир.

Конституция (лотинча “Конститутион” – тузилиш, тузук) – давлатнинг Асосий қонуни. У давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби,

сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизимини ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб беради.

“Конституция” атамаси Қадимги Римдаёқ маълум бўлган (император Конституцияси деб аталган қонун). Амир Темур “Тузуклар”и Шарқ ва Осиё мамлакатлари цивилизациясига хос алоҳида шаклдаги конституциявий ҳужжат хусусиятига эга бўлган. У шариат қонунлари билан бир қаторда Марказий Осиё минтақаси халқлари тақдирига кучли таъсир ўтказган.

Асосий Қонунимиз яратилишининг мураккаб ва муҳим, айни чоғда шарафли солномасига назар солар эканмиз, ҳеч шубҳасиз, Ўзбекистон Конституцияси халқимизнинг мустақиллик сари узоқ йўлдаги изланишлари натижаси эканига комил ишонч ҳосил қиламиз.

Авваламбор, конституциявий “бино”ни қуришда уч минг йиллик миллий давлатчилик тажрибасига таянилган. Бугунги Ўзбекистон қадимги Хоразм ва Сўғдиёна, Қорахонийлар, Хоразмшоҳлар, Амир Темур ва Темурийлар, ўзбек хонликлари, маърифатпарвар аждодларимиз, халқимизнинг тарихий анъаналари ва унинг мустақил давлат ҳақидаги кўп асрли орзусини мужассам этган.

Ўзбекистон Республикаси Конститутциявий комиссия аъзолари билан бўлган суҳбатда Президент асосий қонунга қатор нормаларни киритиш бўйича таклифлар илгари сурди. Жумладан булар қуйидаги йўналишлар ҳисобланади.

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари йўналишида:

  • Ўзбекистон фуқароси мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ёки яшаш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эга (прописка чекловлари қайтиб ҳеч қачон тикланмайди);
  • ҳар бир фуқарога мамлакатдан тўсиқларсиз чиқиш ва қайтиш ҳуқуқи кафолатланади;шахсий ҳаёт дахлсизлиги кафолатланади;
  • мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига йўл қўйилмайди;
  • ҳар бир шахс қулай меҳнат шароитида ишлаш, меҳнати учун муносиб ҳақ олиш ҳуқуқига эга;
  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг ўзи ва оиласи ҳаёт кечириши учун етарли миқдорда бўлиши керак.

Тадбиркорлик ва ерга оид масалалар:

  • Хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди ва бекор қилинмайди;
  • давлат товарлар, хизматлар, ишчи кучи ва молиявий маблағлар эркин ҳаракатланиши, ички ва халқаро савдо ривожланиши учун барча шароитларни яратиши керак;тадбиркорлар қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга, чекланмаган миқдорда даромад олишга ҳақли;
  • давлат хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳит ҳамда шароитларни таъминлаши, эркин ва ҳалол рақобатни ҳимоя қилиши, иқтисодий фаолиятда монополлаштиришга йўл қўйилмаслигини кафолатлаши лозим;
  • ер хусусий мулк бўлиши мумкин;
  • қишлоқ хўжалиги ерлари ва ўрмон фонди давлат тасарруфида қолади ҳамда тадбиркорлик субъектларига ижара шартномаси асосида берилади.

Суд-ҳуқуқ соҳасида:

  • “Миранда қоидаси”: шахсни ушлаш чоғида унинг ҳуқуқлари ва нима сабабдан ушлангани содда тилда тушунтириш бериш шарт.
  • “Хабеас корпус” институти: шахс суднинг қарорига қадар кўпи билан 48 соатдан ортиқ ушлаб турилиши мумкин эмас; ўлим жазоси тақиқланади;
  • шахснинг судланганлиги ва ундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклашга асос бўлиши мумкин эмас;
  • маҳбусларга нисбатан инсоний муносабат ва уларнинг қадр-қиммати таъминланиши шарт;
  • маъмурий, фуқаролик, иқтисодий, жиноий жавобгарлик ва бошқа йўналишдаги ишларни кўриб чиқишда инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари – қонуний мақсадга эришиш учун етарли бўлиши ҳамда шахсга имкон қадар енгиллик яратиши керак;
  • суднинг қарорисиз ҳеч ким уй-жойидан маҳрум қилинмаслиги керак; иморат бузилишга тушганда бузишдан олдин унинг қийматига мос компенсация тўланиши шарт;
  • уй-жойга ёки шахснинг бошқа мол-мулкига унинг рухсатисиз кириш, уларни кўздан кечириш ва тинтув ўтказишга фақат қонунда белгиланган ҳолат ва тартибда йўл қўйилади.

Давлат бошқаруви:

  • 100 минг кишидан кам бўлмаган миқдордаги фуқаролар гуруҳига ўз қонунчилик таклифларини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш ҳуқуқи берилади;
  • ҳокимлар ва маҳаллий кенгашлар ваколати ажратилади;
  • давлат органлари очиқ, шаффоф, ҳисобдор, ихчам ва тежамкор бўлиши керак;
  • Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбарини тайинлаш бўйича президент фармони Сенат томонидан тасдиқланади;
  • Ҳисоб палатаси раисини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш ваколати президентдан Сенатга ўтказилади;
  • маҳаллалар давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди, жойлардаги маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни мустақил ҳал этиш ваколатига эга.

Ташқи сиёсат:

  • Ўзбекистон барча давлатлар, энг аввало ўзининг яқин қўшнилари билан тинчликпарвар ва дўстона сиёсат юритади;
  • Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳурмат қилиш, давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги принцип ва нормаларига асосланади;
  • давлат чет элда яшаётган ва ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳамда ватандошлар билан мунтазам алоқаларни сақлаб қолиши ва ривожлантириши лозим.

Оила институти:

  • Оила аёл ва эркакнинг (амалдаги Конституцияда “томонларнинг” дейилган) ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилиги асосида шаклланади;
  • ҳомиладорлиги ёки ёш боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади;
  • кўп болали оилаларга имтиёз ва ижтимоий кафолатлар берилади; ота-оналар ўз фарзандлари вояга етгунига қадар уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлиғи, тўлақонли ва баркамол ривожланиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш ҳуқуқига эга ва бунга мажбурдир;
  • давлат жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириши лозим;
  • давлат ёшларни маънавий ва ахлоқий етук инсонлар этиб тарбиялаш учун шароит яратиши лозим.

Таълим, тиббиёт, экология:

  • Педагог ходимларнинг касбий фаолиятига аралашиш, уларнинг хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилишга йўл қўйилмайди;
  • давлат мактабгача таълим, мактаб ва олий таълим тизимини, турли мулк шаклидаги, жумладан, хусусий таълим муассасаларини ривожлантириш учун зарур шароитлар яратиб бериши лозим;
  • “Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга” деган умумий норма кенгайтирилади;
  • экологик-ҳуқуқий нормалар кенгайтирилади.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари:

  • Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар қандай ажратиб қўйиш, уларнинг ҳуқуқларини чеклаш, объектлар ва хизматлардан фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратишдан бош тортиш тақиқланади;
  • давлат уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари таъминлаш учун шароит яратади;
  • алоҳида эътиборга муҳтож болалар учун инклюзив таълим ташкил этилади.

Шунингдек, президент Конституцияга камбағалликни қисқартиришни ва ижтимоий ҳимоя бўйича қатор нормалар киритишни ҳам илгари сурди.

Ҳусенов Жалолиддин, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”ги фармони тўғрисида

Мамлакатда суд тизимини демократлаштириш, судлар фаолияти шаффофлигини таъминлаш, аҳоли билан мулоқотни кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчилик ролини кучайтиришга қаратилган салмоқли ишлар бажарилди.

Мамлакатда суд тизимини демократлаштириш, судлар фаолияти шаффофлигини таъминлаш, аҳоли билан мулоқотни кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчилик ролини кучайтиришга қаратилган салмоқли ишлар бажарилди.

Олий суднинг расмий веб-сайтида барча суд қарорлари доимий равишда эълон қилинмоқда, судлар ўз қарорларининг мазмун-моҳиятини суд процесси иштирокчиларига тушунтириб келмоқда, суд раислари ҳар чоракда оммавий ахборот воситалари билан брифинглар ўтказмоқда.
Шу билан бирга, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда судларнинг, айниқса маъмурий судларнинг ролини кучайтириш, уларни фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳақиқий ҳимоячисига айлантириш зарур бўлиб ҳисобланади.
Кенг жамоатчилик муҳокамаси натижасида “Ҳаракатлар стратегиясидан — Тараққиёт стратегияси сари” тамойилига асосан ишлаб чиқилган қуйидаги еттита устувор йўналишдан иборат 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқланиши белгиланган.
1-мақсад: Маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уни жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш.
Ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни жойида ҳал этиш мақсадида маҳаллалар ваколатларини кенгайтириш, уларнинг молиявий мустақиллигини кучайтириш.
Фуқароларнинг ўз маҳалласи ҳаётидаги иштирокини ҳамда давлат органлари ва маҳаллалар ўртасида тўғридан-тўғри алоқани таъминлаш, маҳаллаларда аҳоли билан ишлашга қаратилган жараёнларни рақамлаштириш.
Маҳалладан туриб барча давлат идораларига мурожаат қилиш тизимини яратиш, давлат ва ижтимоий хизматларни бевосита маҳаллада кўрсатиш.
Маҳаллаларнинг «ўсиш нуқталари» ва уларда яшовчи аҳолининг тадбиркорлик фаолиятидаги ихтисослашувидан келиб чиқиб, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш.
Маҳаллалар учун юқори малакали мутахассисларни мақсадли тайёрлаш, барча маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчиларида бошқарув асослари, бандликни таъминлаш, банк-молия, томорқа, ер, чорвачилик ва паррандачилик бўйича кўникмаларни шакллантириш.
Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси институтининг самарали фаолиятини йўлга қўйиш.
2-мақсад: Халқ депутатлари Кенгашларини ҳудудларда мавжуд муаммоларни ҳал қилишдаги асосий бўғинга айлантириш.
Халқ депутатлари Кенгашларида доимий асосда фаолият юритувчи депутатлар корпусини шакллантириш ва уларнинг ваколатларини кенгайтириш орқали ҳудудий ижро органлари фаолияти устидан назоратни кучайтириш.
Халқ депутатлари Кенгашларининг маҳаллалардаги муаммоларни ҳал қилишдаги ролини ошириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш, маҳаллий бюджетни шакллантириш ва назорат қилиш бўйича уларнинг масъулиятини кучайтириш.

Маҳаллаларнинг жойлардаги вакиллик органлари билан, халқ депутатлари Кенгашларининг Олий Мажлис Сенати билан, ҳокимликларнинг вазирликлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан алоқаларини мустаҳкамлаш.

Маҳаллий кенгашларнинг котибиятлари фаолиятини янада кучайтириш чораларини кўриш.

3-мақсад: Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг институционал асосларини замон талабларига мослаштириш.

Жойлардаги масалаларни ҳал этишда маҳаллий ҳокимликларнинг молиявий имкониятларини янада кенгайтириш ва ҳар бир вазифа ижроси, шунингдек сарфланаётган маблағлар юзасидан жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлигини ошириш.

Маҳаллий ижро ҳокимияти органларини демократик тамойиллар асосида шакллантириш, шу жумладан ҳокимларни сайлаш тизимини жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ҳудудий ижро органларининг штат бирлиги ва тузилмаларини белгилаш амалиётини босқичма-босқич кенгайтириш, ҳудудларда амалга ошириладиган вазифалар бўйича «ваколатлар реестри»ни шакллантириш.

Маҳаллий бошқарув фаолиятига ахборот технологияларни кенг жорий қилиш, ҳудудларнинг 40 дан ортиқ, жумладан транспорт, инфратузилма, ижтимоий ва бошқа соҳалар бўйича маълумотларни жамловчи таҳлилий геопорталларини ишга тушириш.

4-мақсад: Давлат бошқаруви органлари фаолиятини «фуқароларга хизмат қилишга йўналтириш» тамойили асосида трансформация қилиш.

Вазирлик ва идораларни ташкил этиш ва тугатишнинг аниқ тартиби, уларни бир-биридан фарқловчи мезонларни назарда тутувчи ҳуқуқий механизмларни ишлаб чиқиб, амалдаги давлат бошқаруви тизимини қайта кўриб чиқиш.

Давлат бошқаруви органларининг штат бирликларини оширишга чеклов ўрнатишнинг тартибини ҳамда кадрлар ва моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича аниқ мезонларни белгилаш.

Давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан давлат назоратини амалга оширишда манфаатлар тўқнашуви вужудга келишини бартараф этиш, мазкур жараёнга кенг жамоатчиликни жалб қилиш.

Вазирлик ва идоралар фаолиятининг барча йўналишларини «Давлат — халқ хизматчиси» тамойили асосида фуқарога хизмат қилишга йўналтириш.

5-мақсад: Ихчам, профессионал, адолатли, юқори натижадорликка хизмат қиладиган давлат бошқаруви тизимини жорий қилиш.

Вазирлик ва идоралар раҳбарларига ташкилий-ҳуқуқий масалаларни ўзлари мустақил ҳал этиши учун зарур шароитларни яратиш, қабул қилинаётган қарорларнинг улар томонидан самарали ижро этилишини таъминлаш.

Давлат бошқаруви органларининг ҳудудий масалаларни ҳал қилишдаги масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш ҳамда уларнинг стратегик йўналишларини режалаштиришга қаратилган янги тизим яратиш.

Вазирлик ва идораларда иш юритиш ва маъмурий бошқарув жараёнлари сифатини ошириш.

6-мақсад: Давлат бошқаруви тизимида маъмурий аппаратни ихчамлаштириш ва иш жараёнларини мақбуллаштириш.

Хусусий секторга ўтказиладиган айрим давлат функциялари сонини 3 баробарга ошириш, давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш ҳамда рақамли технологияларни кенг жорий этиш.

Давлат бошқарувини номарказлаштириш ишларини жадаллаштириш ҳамда давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш.

Ҳудудларни ривожлантириш бўйича вазифаларни ҳал қилишда барча даражадаги давлат бошқаруви органлари ҳудудий бошқармаларининг самарали ишини ташкил этиш.

7-мақсад: Мамлакатимиздаги ислоҳотларни изчил давом эттиришда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада ошириш.

Олий Мажлис палаталарининг давлат ҳокимияти тизимидаги ўрнини мустаҳкамлаш, уларнинг ички ва ташқи сиёсатга оид муҳим вазифаларни ҳал этишдаги ваколатларини кенгайтириш.

Барча соҳаларда вазиятни ҳар томонлама ўрганиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун таъсирчан чоралар ишлаб чиқишда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада кучайтириш, қабул қилинган қонунларнинг амалиётда сўзсиз ва тўлиқ ижро этилишини таъминлашда парламентнинг иштирокини кенгайтириш.

Қонун ижодкорлиги ва парламент назоратини амалга оширишнинг амалдаги механизмларини самарадорлик нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш, мазкур жараёнларда фуқароларнинг иштирокини таъминлаш орқали жамоатчиликнинг давлат бошқарувидаги ташаббускорлигини ошириш.

Давлат бюджетини тасдиқлаш ва унинг ижросини назорат қилиш доирасида парламент томонидан масъул ташкилотларга аниқ стратегик вазифаларни қўйиш ва натижага қараб уларга сўров юбориш амалиётини жорий қилиш.

Олий Мажлис палаталарида ҳудудлар билан тўғридан-тўғри, шу жумладан масофавий ишлаш амалиётини кенг жорий қилиш, ҳудудларни ривожлантириш ва инвестиция дастурлари муҳокамасида тегишли ҳудуддан сайланган депутат ва сенаторларнинг иштирокини кучайтириш.

«Электрон парламент» доирасида депутатларни ўз сайловчилари билан, сенаторларни ҳудудлардаги фуқаролар билан боғлаш, улар билан тўғридан-тўғри мулоқот олиб бориш, сайловчиларни қийнаётган муаммоларни муҳокама қилиш ва ҳал этиш жараёнини рақамлаштириш.

Қонунчилик палатаси бошқарув тизимининг самарадорлигини ошириш, парламент сайловларини илғор хорижий тажриба асосида янада такомиллаштириш.

8-мақсад: Норма ижодкорлиги жараёнини модернизация қилиш, қонунчилик ҳужжатларининг қатъий ижросини таъминлаш.

Қонун ижодкорлиги жараёнида фуқаролик жамияти институтлари билан маслаҳатлашувлар ўтказиш амалиётини такомиллаштириш.

Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлиги, сифати ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида «ақлли тартибга солиш» модели элементларини қўллаш доирасида қонунчилик ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини баҳолашни ривожлантириш ва кенгайтириш.

            Ҳуқуқ тизимининг рақобатбардошлигини ошириш ва иқтисодиётнинг янги драйверларини ҳаракатга келтириш доирасида замонавий технологияларга ва рақамли фаолиятга бўлган талабларни қайта кўриб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ваколатига эга давлат органлари доирасини қисқартириш, шунингдек ушбу ҳужжатлар сонини мақбуллаштириш ишларини давом эттириш.

9-мақсад: «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш, электрон давлат хизматларининг улушини 100 фоизга етказиш ҳамда бюрократияни бартараф этиш.

Давлат хизматларини мобил иловалар орқали кўрсатишни кенгайтириш.

Давлат хизматларини кўрсатишда шахсни идентификация қилишнинг Mobile ID тизимини жорий қилиш.

 “Электрон  ҳукумат”  тизими  идоралараро  интеграциялашув платформаси    орқали    давлат    органлари    ҳамда хусусий    тижорат ташкилотлари ўртасида маълумот алмашинувини йўлга қўйиш асосида бюрократик жараёнларни қисқартириш.

Кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, уларга қулайликлар яратиш.

“Рақамли идора” лойиҳаси доирасида давлат органларида иш юритувини рақамлаштириш орқали маъмурий тартиб-таомилларни оптималлаштириш ва бошқарув жараёнини автоматлаштириш.

“Фуқароларнинг рақамли паспорти” лойиҳасини жорий қилиш ҳисобига аҳолидан муайян фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш амалиётини бекор қилиш.

Хориждаги Ўзбекистон фуқароларига давлат хизматларини кўрсатиш амалиётини кенгайтириш.

Давлат хизматларини рақамлаштириш ва уларнинг 20 фоизини хусусий секторга ўтказиш.

10-мақсад: Давлат фуқаролик хизмати тизимини замонавий стандартлар асосида ташкил этиш.

Давлат хизматида коррупция омилларини бартараф этиш, кадрларни танлов асосида ишга қабул қилиш ва улар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.

Давлат хизматига кириш, захирани шакллантириш, баҳолаш ва хизматни ўташ билан боғлиқ жараёнларни рақамлаштиришни назарда тутувчи “Рақамли давлат хизмати” лойиҳасини амалга ошириш белгиланган.

Давлат органларида иш вақти ва меҳнат меъёрлари бўйича талабларни қайта кўриб чиқиш белгиланган.

Садуллаев Бахтиёр, Вилоят маъмурий судининг судьяси

Солиқ муносабатларининг субъекти ҳисобланган чет эл юридик шахсининг ҳақиқатда бошқариладиган жойи

Солиқлар давлатнинг иқтисолиётини тартибга солишдаги асосий воситалардан бири эканлигидан келиб чиққан ҳолда, мамалакатимизда солиқ сиёсатини такомиллаштиришга, тизимдаги муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бош қомусимиз ҳисобланган ЎЗбекистон Республикаси Конституциясининг 51-моддасида, “Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурдирлар”- деб қайд этилган. Чет эл юридик шахси ҳақида сўз бошлашдан аввал, солиқ муносабатларининг субъекти кимлар эканлиги ҳақида тушунчага эга бўлиш лозим бўлади. Солиқ тўловчилар, солиқ агентлари ва ваколатли органлар солиқ муносабатларининг субъектларидир. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 20-моддага кўра, ушбу Кодексга мувофиқ зиммасига белгиланган солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш мажбурияти юклатилган юридик ва жисмоний шахслар солиқ тўловчилар деб эътироф этилади. Юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари мазкур шахсларнинг солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича мажбуриятларини ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда ушбу алоҳида бўлинмалар жойлашган ери бўйича бажаради. Йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган солиқ тўловчилар алоҳида бўлинмаларни ҳисобга олиб марказлашган ҳолда солиқ ҳисоботини тақдим этади ва солиқларни (йиғимларни) тўлайди. Ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги чет эл тузилмалари солиқ тўловчилар деб эътироф этилади. Миллий қонунчилигимизда юридик шахсга таъриф берилган, авваламбор, ҳуқуқий муносабат субъекти бўлган юридик шахс, фуқаролик қонунчилигига биноан, яъни Фуқаролик кодексининг 39-моддасига биноан, ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади. Юридик шахслар мустақил баланс ёки сметага эга бўлишлари керак. Солиқ қонунчилиги бўйича: 1) Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ташкил этилган юридик шахслар (Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари); 2) чет давлатларнинг қонунчилигига мувофиқ ташкил этилган, фуқаролик ҳуқуқий лаёқатига эга бўлган чет эл юридик шахслари (шу жумладан компаниялар ва бошқа корпоратив тузилмалар); 3) халқаро ташкилотлари юридик шахслар эканлиги қайд этилган. Юридик шахснинг ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлган, турган ери бўйича доимий иш жойлари жиҳозланган ҳар қандай бўлинмаси Ўзбекистон Республикаси юридик шахсининг алоҳида бўлинмасидир. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмасини эътироф этиш, унга қандай ваколатлар берилганлигидан ва унинг ташкил этилиши бўйича юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида ёки бошқа ташкилий-бошқарув ҳужжатларида акс эттирилганлиги ёки акс эттирилмаганлигидан қатъи назар, амалга оширилади. Агар иш жойи бир ойдан ортиқ муддатга яратилган бўлса, у доимий ҳисобланади. збекистон Республикаси юридик шахси алоҳида бўлинмасининг жойлашган ери ушбу юридик шахс мазкур алоҳида бўлинма орқали фаолият олиб борадиган жойдир. Қуйидаги юридик шахслар Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентларидир: 1) Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари; 2) Ўзбекистон Республикасининг солиқ солиш масалалари бўйича халқаро шартномаларига мувофиқ ушбу халқаро шартномаларни қўллаш мақсадлари учун Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари деб эътироф этилган чет эл юридик шахслари; 3) ҳақиқатдаги бошқарув жойи Ўзбекистон Республикаси бўлган чет эл юридик шахслари, агар Ўзбекистон Республикасининг солиқ масалалари бўйича халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса. Инвестиция фондининг (пай фондининг ёки жамоавий инвестицияларни амалга ошириш бошқа шаклининг) бошқарувчи компаниясини Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб эътироф этиш ушбу инвестиция фондини (пай фондини ёки жамоавий инвестицияларни амалга оширишнинг бошқа шаклини) Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб эътироф этиш учун асос бўлмайди. Мазкур фондлар (жамоавий инвестицияларни амалга оширишнинг бошқа шакллари) бошқарувчи шериклар ёки бошқа шахслар томонидан бошқарилган тақдирда ҳам шундай қоидалар қўлланилади. Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари бўлмаган юридик шахслар Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари деб эътироф этилади.

Бевосита чет эл юридик шахси ҳақиқатда бошқариладиган жой ҳақида фикр билдирадиган бўлсак, солиқ муносабатларини тартибга солишнинг асосий норматив ҳужжатларидан бири ҳисобланган Солиқ кодексининг 34-моддасида чет эл юридик шахси ҳақиқатда бошқариладиган жой ҳақида тўлиқ тушунтириш берилган, яъни қуйидаги шартлардан ҳеч бўлмаганда биттасига риоя қилинган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси чет эл юридик шахси ҳақиқатда бошқариладиган жой деб эътироф этилади: 1) унинг ижро этувчи органи (ижро этувчи органлари) ўз фаолиятини ушбу юридик шахсга нисбатан мунтазам равишда Ўзбекистон Республикасидан туриб амалга оширади. Бунда Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятнинг бошқа давлатдагига (давлатлардагига) нисбатан сезиларли даражада кам ҳажмда амалга оширилиши фаолиятни мунтазам равишда амалга ошириш деб эътироф этилмайди; 2) унинг асосий (раҳбар) мансабдор шахслари (фаолиятни режалаштириш ва назорат қилишга, корхона фаолиятини бошқаришга ва бунинг учун жавобгарликни ўз зиммасига олишга ваколатли бўлган шахслари) ушбу юридик шахсни раҳбарлик асосида бошқаришни асосан Ўзбекистон Республикасида амалга оширади. Бунда раҳбарлик асосида бошқариш жумласига, хусусан, ушбу чет эл юридик шахсининг жорий фаолиятига доир бўлган, бошқарувнинг ижро органлари ваколатларига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш ва бошқа ҳаракатларни амалга ошириш киради. Ўзбекистон Республикасида қуйидаги фаолиятни амалга ошириш Ўзбекистон Республикасининг чет эл юридик шахсини ҳақиқатда бошқариш жойи сифатида эътироф этишга сабаб бўлмайди: 1) акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилишининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар тайёрлаш ва (ёки) қабул қилиш; 2) директорлар кенгашининг мажлисини ўтказишга тайёргарлик кўриш; 3) чет эл юридик шахсининг фаолиятини режалаштириш ва назорат қилиш доирасида алоҳида функцияларни амалга ошириш. Алоҳида функцияларни амалга оширишга, хусусан, стратегик режалаштириш, бюджетлаштириш, консолидациялашган молиявий ҳамда бошқарув ҳисоботини тайёрлаш ва тузиш, ушбу чет эл юридик шахсининг фаолиятини таҳлил қилиш, ички аудит ҳамда ички назорат, шунингдек стандартлар, услубиятлар ва (ёки) сиёсатларни қабул қилиш (маъқуллаш) киради. Чет эл юридик шахсининг фаолиятига нисбатан қуйидаги шартларга бир вақтнинг ўзида риоя этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ушбу юридик шахс ҳақиқатда бошқариладиган жой деб эътироф этилмайди: 1) фаолият ўзи доимий жойлашган ердаги давлатда (унинг ҳудудида) ўзининг малакали ходимлари ва активларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилганда; 2) фаолият Ўзбекистон Республикаси билан солиқ солиш масалаларига доир амалдаги халқаро шартномага эга бўлган чет давлат ҳудудида амалга оширилганда. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шартларнинг бажарилганлиги ҳужжатлар билан тасдиқланиши керак. Агар ушбу модданинг биринчи қисми 1-бандида ва (ёки) 2-бандида белгиланган шартлар бир вақтнинг ўзида ҳам Ўзбекистон Республикасига нисбатан, ҳам бирор-бир чет давлатга нисбатан бажарилаётганлиги ҳужжатлар билан тасдиқланса, агар чет эл юридик шахсига нисбатан қуйидаги шартлардан ҳеч бўлмаганда биттаси бажарилаётган бўлса, Ўзбекистон Республикаси чет эл юридик шахси ҳақиқатда бошқарилаётган жой деб эътироф этилади: 1) бухгалтерия ёки бошқарув ҳисобини юритиш (бундан консолидациялашган молиявий ҳамда бошқарув ҳисоботларини тайёрлаш ва тузишга, шунингдек унинг фаолиятини таҳлил қилишга доир ҳаракатлар мустасно) Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган бўлса; 2) иш юритиш Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган бўлса; 3) ходимларни оператив бошқариш Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган бўлса.

Кадиров Умид, Бухоро туманлараро маъмурий суди судьяси

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ тўловчилари деб (бундан буён матнда солиқ тўловчилар деб юритилади) қуйидагилар эътироф этилади:

1) Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган жисмоний шахслар;

2) Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан даромад олувчи Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган жисмоний шахслар.

Солиқ тўловчининг жами даромади жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг (бундан кейин матнда солиқ деб юритилади) солиқ солиш объекти деб ҳисобланади.

Солик Кодексининг 392-моддасида белгиланган тартибда солиқни қатъий белгиланган миқдорда тўлаш хоҳишини билдирган якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиққа тортиш объекти бўлиб амалга оширилаётган фаолият турини тавсифловчи физик кўрсаткичлар ҳисобланади.

Солиқ базаси қуйидагилар ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган жисмоний шахслар учун — ушбу бўлимда назарда тутилган солиқ имтиёзларини ҳисобга олган ҳолдаги жами даромадлари;

2) Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган жисмоний шахслар учун — ушбу бўлимда назарда тутилган солиқ имтиёзлари қўлланмаган ҳолдаги жами даромадлари.

Солиқ базасини аниқлашда солиқ тўловчининг ҳам пул шаклида, ҳам натура шаклида олган даромадлари ёки даромадларни тасарруф этиш учун юзага келган ҳуқуқлари, шунингдек моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобга олинади. Бунда солиқ тўловчининг алоҳида турдаги даромадлари ушбу бўлимда белгиланган шартларда ва тартибда жами даромад таркибида ҳисобга олиниши ёки ҳисобга олинмаслиги мумкин.

Солиқ тўловчининг чет эл валютасида ифодаланган даромадлари, ҳақиқатда даромадлар олинган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича миллий валютага қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Турли солиқ ставкалари бўйича солинадиган солиқ базаси алоҳида аниқланади.

Солиқ базаси, агар ушбу Кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ даври бошидан эътиборан ўсиб борувчи якун билан аниқланади.

Солиқ базаси назорат қилинадиган чет эл компанияларининг ушбу Кодекснинг VII бўлимига ва 208-моддасига мувофиқ аниқланадиган йиғма фойдасини ҳам ўз ичига олади.

Солиқ базасига ушбу бўлимда белгиланган ҳолларда ва тартибда тузатиш киритилади.

Ушбу Кодекснинг VI бўлимида назарда тутилган ҳолларда солиқ тўловчининг даромадларига ушбу Кодекснинг 20-бобида назарда тутилган тартибда тузатиш киритилади.

Агар солиқ тўловчининг даромадидан унинг ўз фармойишига, суднинг ёки бошқа органлар ва ташкилотларнинг қарорига кўра ушлаб қолишлар амалга оширилса, бундай ушлаб қолишлар солиқ базасини камайтирмайди.

Даромад олинган сана

Ушбу бўлимнинг мақсадида даромад олинган сана қуйидагича аниқланади:

1) даромадни тўлаш куни, шу жумладан даромадни солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақларига ўтказиш ёки даромадлар пул шаклида олинганда — даромадни солиқ тўловчининг топшириғига кўра учинчи шахсларнинг ҳисобварақларига ўтказиш куни;

2) даромадлар натура шаклида олинганда — даромадларни натура шаклида бериш куни;

3) даромадлар моддий наф тарзида олинганда — товарларни (хизматларни), қимматли қоғозларни сотиб олиш куни. Агар сотиб олинган қимматли қоғозларга ҳақ тўлаш ушбу қимматли қоғозларга бўлган мулк ҳуқуқи солиқ тўловчига ўтганидан кейин амалга оширилса, даромаднинг ҳақиқатда олинган санаси сотиб олинган қимматли қоғозларнинг қийматига тегишли тўловни тўлаш куни сифатида аниқланади;

4) бир турдаги қарама-қарши талабларни ҳисобга олиш куни;

5) белгиланган тартибда солиқ агенти томонидан умидсиз қарз ҳисобдан чиқарилган кун;

6) ходим сафардан қайтганидан кейин бўнак ҳисобот тасдиқланган ойнинг охирги куни.

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида даромад олинганда бундай даромаднинг олинган санаси деб, солиқ тўловчига меҳнат шартномаси (контракти) асосида меҳнат мажбуриятларини бажарганлиги учун, унга даромадлар ҳисобланган ойнинг охирги куни эътироф этилади, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган иш қидириш даврига компенсация тўланган сана эътироф этилади.

Календарь ой тугагунига қадар меҳнат муносабатлари бекор қилинган тақдирда, солиқ тўловчи томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида олинган даромаднинг ҳақиқатда олинган санаси деб унга даромад ҳисобланган охирги иш куни эътироф этилади.

Назорат қилинадиган чет эл компанияси фойдасининг суммаси тарзидаги даромадлар учун даромаднинг ҳақиқатда олинган куни деб чет эл компанияси ёки тузилмаси рўйхатдан ўтказилган мамлакатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ молия йили учун молиявий ҳисобот тузиладиган даврнинг тугалланиш санаси тўғри келадиган календарь йилдан кейинги солиқ бўйича солиқ даврининг охирги санаси эътироф этилади.

Назорат қилинадиган чет эл компанияси рўйхатдан ўтказилган мамлакатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим этиш мажбуриятлари мавжуд бўлмаган тақдирда, бундай компания фойдасининг суммаси тарзидаги даромаднинг ҳақиқатда олинган санаси деб фойда аниқланадиган календарь йилидан кейинги календарь йилнинг охирги куни эътироф этилади.

[ОКОЗ:

1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.02.00 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.02 Жисмоний шахсларнинг йиллик жами даромади]

Жами даромад

Агар ушбу бўлимда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, жами даромад солиқ тўловчи томонидан ҳисобот (солиқ) даври давомида олинган қуйидаги даромадлардан ташкил топади:

1) Ўзбекистон Республикасининг резидентлари учун — Ўзбекистон Республикасидаги ва унинг ташқарисидаги манбалардан олинган даромадлардан;

2) Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари учун — Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадлардан.

Қуйидагилар жами даромадга киради:

1) ушбу Кодекснинг 371-моддасига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар;

2) ушбу Кодекснинг 375-моддасига мувофиқ мулкий даромадлар;

3) ушбу Кодекснинг 376-моддасига мувофиқ моддий наф тарзидаги даромадлар;

4) ушбу Кодекснинг 377-моддасига мувофиқ бошқа даромадлар.

372-модда. Рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар

Рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар жумласига қуйидагилар киради:

1) йиллик иш якунлари бўйича пул мукофоти;

2) юридик шахснинг мукофотлаш тўғрисидаги низомида назарда тутилган рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар;

3) касб маҳорати, мураббийлик учун тариф ставкаларига ва маошларга устамалар;

4) таътилга қўшимча ҳақлар ҳамда ушбу Кодекс 377-моддасининг 10-бандида кўрсатилмаган моддий ёрдам;

5) кўп йил ишлаганлик учун пул мукофоти ва тўловлар;

6) рационализаторлик таклифи учун тўлов;

7) меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган бир йўла бериладиган мукофотлар.

373-модда. Компенсация тўловлари (компенсация)

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадга киритиладиган компенсация тўловлари (компенсациялар) жумласига қуйидагилар киради:

1) табиий-иқлим шароитлари ноқулай бўлган жойлардаги ишлар билан боғлиқ қўшимча тўловлар (иш стажи учун устамалар, баланд тоғли, чўл ва сувсиз ҳудудларда ишлаганлик учун белгиланган коэффициентлар бўйича тўловлар). Бунда юридик шахслар ходимларининг чўл ва сувсиз жойларда, баланд тоғли ва табиий-иқлим шароити ноқулай ҳудудларда ишлаганлик учун иш ҳақига коэффициентлар ҳисоблашнинг энг юқори суммасини аниқлаш ҳисоблаш санасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдорида белгиланади;

2) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган касблар ва ишлар рўйхати бўйича оғир, зарарли, ўта зарарли меҳнат шароитларида ишлаганлик учун устамалар, шу жумладан шундай шароитлардаги узлуксиз иш стажи учун иш ҳақига устамалар;

3) технологик жараён жадвалида назарда тутилган тунги вақтда, иш вақтидан ташқари, дам олиш кунларида ва байрам (ишланмайдиган) кунларида ишлаганлик учун тариф ставкаларига ҳамда маошларга устамалар ва қўшимча тўловлар;

4) кўп сменали режимда ишлаганлик, шунингдек бир неча касбда, лавозимда ишлаганлик, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги, бажариладиган ишлар ҳажми ортганлиги, ўзининг асосий иши билан бир қаторда ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажарганлик учун устамалар;

5) доимий иши йўлда кечадиган, ҳаракатланиш ва (ёки) қатнов тусига эга бўлган ходимларнинг, шунингдек доимий иши ишларнинг вахта усулида бажарилишини назарда тутадиган ходимларнинг иш ҳақига қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча тўланадиган устамалар;

6) иш берувчи жойлашган ердан (йиғилиш пунктидан) ишлаш жойигача бориш ва у ердан қайтиш учун вахтада ишлаш жадвалида назарда тутилган ишлар вахта усулида бажарилган ҳолда йўлга кетадиган кунлар, шунингдек ходимлар метеорологик шароитлар сабабли ва транспорт ташкилотларининг айби билан йўлда ушланиб қолган кунлар учун тариф ставкаси ёки маош миқдорида тўланадиган суммалар;

7) ер ости ишларида доимий банд бўлган ходимларга уларнинг стволдан ишлаш жойига бориш ва у ердан қайтиш учун шахтада (конда) ҳаракатланишининг меъёрий вақти учун тўланадиган қўшимча ҳақлар;

8) қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча дала таъминоти;

9) хизмат сафарлари вақтида қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча кундалик харажатлар учун ҳақ (суткалик пуллар);

10) ишлар вахта усулида ташкил этилганда, иш вақти умумлаштирилган ҳолда ҳисобга олинаётганда ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда ходимларга иш вақтининг белгиланган давомийлигидан ортиқ ишлаганлиги муносабати билан бериладиган дам олиш кунлари (отгуллар) учун тўловлар;

11) хизмат сафарлари учун ходимнинг шахсий автомобилидан ёки хизмат мақсадлари учун унинг бошқа мол-мулкидан қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча фойдаланганлик учун тўловлар;

12) меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш учун ушбу Кодекс 369-моддаси иккинчи қисмининг 10-бандида кўрсатилган миқдорлардан ортиқча олинган суммалар;

13) озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қиймати ёки озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қийматини қоплаш.

375-модда. Мулкий даромадлар

Мулкий даромадлар таркибига қуйидагилар киради:

1) фоизлар;

2) дивидендлар;

3) мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар;

4) солиқ тўловчига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар. Мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади. Мазкур қийматни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкни реализация қилиш қиймати, кўчмас мулк бўйича эса – кадастр қиймати ҳамда реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ даромад деб эътироф этилади;

5) саноат мулки объектларига, селекция ютуғига оид патент (лицензия) эгаси бўлган солиқ тўловчининг патентдан бошқа шахс фойдасига воз кечганда ёки лицензия шартномаси тузганда олган даромади;

6) роялти;

7) ишончли бошқарувга берилган мол-мулк бўйича ишончли бошқарувчидан олинган даромад;

8) ушбу Кодекснинг 324-моддасида назарда тутилган тартибда аниқланадиган РЕПО операциялари бўйича даромад;

9) ушбу Кодекснинг 327 — 329-моддаларида назарда тутилган тартибда аниқланадиган, қимматли қоғозлар ва (ёки) муддатли битимларнинг ҳосила молиявий воситалари билан операциялар бўйича даромад;

10) ушбу Кодекснинг VII бўлимида белгиланган ҳолларда ва тартибда назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойда тарзидаги даромади;

11) ушбу Кодекснинг 319-моддасига мувофиқ аниқланадиган, оддий ширкат шартномасига (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартномага) мувофиқ иштирок этишдан олинган даромадлар;

12) ушбу модданинг 1 — 11-бандларида кўрсатилмаган мулкий хусусиятга эга бошқа даромадлар.

Ражабов Озоджон, Бухоро туманлараро маъмурий суди судьяси

Оилавий муносабатларда аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилиги тўғрисида

Мамлакатда суд тизимини демократлаштириш, судлар фаолияти шаффофлигини таъминлаш, аҳоли билан мулоқотни кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчилик ролини кучайтиришга қаратилган салмоқли ишлар бажарилди.

Оила тўғрисидаги қонунчилик ҳамда уларнинг вазифалари Оила тўғрисидаги қонунчилик ушбу Кодексдан ҳамда унга мувофиқ қабул қилинадиган бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборат.

Оила тўғрисидаги қонунчиликнинг вазифалари оилани мустаҳкамлашдан, оилавий муносабатларни ўзаро муҳаббат, ишонч ва ҳурмат, ҳамжиҳатлик, бир-бирига ёрдам бериш ҳамда оила олдида унинг барча аъзоларининг масъуллиги ҳисси асосида қуришдан, бирон-бир шахснинг оила масалаларига ўзбошимчалик билан аралашишига йўл қўймасликдан, оила аъзолари ўз ҳуқуқларини тўсқинликсиз амалга оширишини ҳамда бу ҳуқуқларнинг ҳимоя қилинишини таъминлашдан иборатдир.

Оилавий муносабатларда аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилиги.

Оилавий муносабатларни тартибга солиш эркак ва аёлнинг ихтиёрий равишда никоҳланиб тузган иттифоқи, эр ва хотиннинг шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқлари тенглиги, ички оилавий масалаларнинг ўзаро келишув йўли билан ҳал қилиниши, оилада болалар тарбияси, уларнинг фаровон ҳаёт кечириши ва камолоти ҳақида ғамхўрлик қилиш, вояга етмаган ва меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш устуворлиги тамойиллари асосида амалга оширилади.

Оилавий муносабатларда фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги.
Барча фуқаролар оилавий муносабатларда тенг ҳуқуқларга эгадирлар. Никоҳ тузиш чоғида жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи ҳамда бошқа ҳолатларга қараб, ҳуқуқларни муайян тарзда бевосита ёки билвосита чеклашга, бевосита ёки билвосита афзалликлар белгилашга ҳамда оилавий муносабатларга аралашишга йўл қўйилмайди.
Оилавий муносабатларда фуқароларнинг ҳуқуқлари фақат қонунга асосан ва фақат оиладаги бошқа аъзоларнинг ҳамда ўзга фуқароларнинг ахлоқи, шаъни, қадр-қиммати, соғлиғи, ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида зарур меъёрдагина чекланиши мумкин.
Оиланинг, оналик, оталик ва болаликнинг муҳофаза қилиниши.
Ўзбекистон Республикасида оила, оналик, оталик ва болалик давлат ҳимоясидадир.
Ўзбекистон Республикасида оналик ва оталик иззат-икромга ҳамда ҳурматга сазовордир.
Она ва бола манфаатларини муҳофаза қилиш аёлларнинг меҳнати ва соғлиғини сақлашга доир махсус тадбирлар кўриш, меҳнатни оналик билан боғлаб қўшиб олиб бориш учун аёлларга шароит яратиш, оналик ва болаликни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш йўли билан таъминланади.

Кўп болали оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш.

Тўрт нафар ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оиладир. Бунда, агар тўрт нафар ва ундан ортиқ болаларидан бир нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида (ўрта махсус ва профессионал, олий таълим) таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда йигирма икки ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила деб ҳисобланади.

Давлат кўп болали оилаларга қонунчиликка мувофиқ имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлайди.

  Оила тўғрисидаги қонунчилик билан тартибга солинадиган муносабатлар. Оила тўғрисидаги қонунчилик никоҳ тузиш, никоҳнинг тугатилиши (тугаши)* ва уни ҳақиқий эмас деб топиш шартлари ва тартибини белгилайди, оила аъзолари: эр-хотин, ота-она ва болалар (фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинганлар) ўртасидаги, оила тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ва доирада эса қариндошлар ҳамда ўзга шахслар ўртасидаги шахсий номулкий ва мулкий муносабатларни тартибга солади, шунингдек ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага олиш шакл ва қоидаларини, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тартибини белгилайди.

Муллабаева Гўзал, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси

Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материаллар бўйича қарор қабул қилиш

Солиқ юкини изчиллик билан камайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш иқтисодиётни тезкор ривожлантириш ҳамда мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини яхшилашнинг муҳим шартлари ҳисобланади.

       Шавкат Мирзиёев

Ҳар бир давлат ўзининг иқтисодий тузими, ижтимоий-сиёсий ривожланиш даражаси, ишлаб чиқариш ва мулкчилик муносабатларидан келиб чиқиб, солиқ сиёсатини белгилайди. Солиқ тўғрисидаги қонунчилик орқали солиқ муносабатларини тартибга солади ҳамда солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни белгилайди.

Солиқ тўловчининг Солиқ кодексида жавобгарлик белгиланган ғайриқонуний айбли қилмиши (ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги) солиққа оид ҳуқуқбузарлик деб эътироф этилади.

Солиққа оид ҳуқуқбузарлик, яъни ғайриқонуний хатти-ҳаракатни (ҳаракат ва ҳаракатсизлик) қасддан ёки эҳтиётсизлик оқибатида содир этган шахс солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб эътироф этилиши мумкин. Айб субъектив томоннинг асосий белгиси бўлиб, шахснинг қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида содир этган қилмишга ва юз берган оқибатга руҳий муносабатини ифодалайди.

Солиққа оид низоларни маъмурий судда кўришда яъни, низолашилаётган солиқ органинг қарори ёки мансабдор шахснинг хатти-ҳаракати солиқ тўловчи солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлиги билан боғлиқ бўлса, айб исботланиши зарур бўлган предметдир. Айб субъектнинг муносабатидан иборат ақлий ва иродавий-руҳий элементлар йиғиндисини ташкил этгани ҳолда қасд ва эҳтиётсизлик кўринишида бўлади.

Солиқ органлари солиқ тўловчилар ва солиқ агентлари томонидан солиқ тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш жараёнида аниқланган, солиқ кодексида кўриб чиқилиши солиқ органлари ваколатига берилган солиққа оид ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқади ҳамда солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материаллар бўйича қарор қабул қилади. Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича солиқ органи мансабдор шахсининг иш юритишидаги хатти-ҳаракати ҳамда қабул қилган қарори устидан берилган шикоятлар маъмурий суднинг судловига тааллуқли бўлганлиги боис мазкур солиққа оид ҳуқуқбузарликларни диспозитцион белгиларини ва уларни содир этганлик учун жавобгарлик доирасини ўрганиш маъмурий суд фаолияти учун муҳим ҳисобланади.

Ҳар бир шахс солиқ органларининг норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжатлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан, агар ушбу шахснинг фикрига кўра бундай ҳужжатлар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) унинг ҳуқуқларини бузса, шикоят бериш ҳуқуқига эга.

Солиқ тўғрисидаги қонунчиликка ёки идоравий норматив ҳужжатларга мувофиқ тузилган, солиқ органларининг бир ёки бир нечта жисмоний ёки юридик шахсга қаратилган, юридик аҳамиятга молик муайян ҳаракатларни содир этишга ундовчи кўрсатмаси мавжуд бўлган ҳужжат солиқ органининг норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжати деб эътироф этилади. Солиқ органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

Солиқ органининг сайёр солиқ текшируви ёки солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилган қарори юқори турувчи солиқ органи ёки суд томонидан бекор қилинган тақдирда, ушбу қарор бўйича солиқларнинг ва молиявий санкцияларнинг ундирилган (тўланган) суммалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ушбу суммалар ундирилган (тўланган) даврда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган фоизларни инобатга олиб, қайтарилиши (ҳисобга олиниши) лозим.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 4-моддасига кўра, ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун маъмурий судга мурожаат қилишга ҳақли.

Солиқ органларининг ҳужжатлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга берилган шикоятлар қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва ҳал этилади.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 231-моддасига асосан солиқ органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан юқори турувчи солиқ органига ёки судга шикоят қилиниши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 26-27-моддаларида эса мазкур низолар маъмурий судга тааллуқлилиги белгиланган.

Бироқ, МСИЮтКнинг 184-моддасига кўра, агар маъмурий органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан ариза (шикоят) қилиш тўғрисидаги ишлар, уларни кўриб чиқиш қонун билан бошқа давлат органларининг ваколатига киритилмаган бўлса, судда кўриб чиқилиши мумкин.

Солиқ кодекси талабига кўра, Солиқ органининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилган қарорлари устидан суд тартибида шикоят қилиш фақат юқори турувчи солиқ органига шикоят қилинганидан кейингина мумкин бўлади. Бу қоида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори устидан шикоят қилишга нисбатан татбиқ этилмайди.

Агар шикоят бўйича қарор юқори турувчи орган томонидан Солиқ кодексининг 235-моддасида белгиланган муддатларда қабул қилинмаса, солиқ органларининг норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжатлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.

Юқори турувчи солиқ органларининг норматив хусусиятга эга бўлмаган, шикоятларни кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган ҳужжатлари устидан фақат суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.

Демак, Солиқ органларининг ҳужжатлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга шикоят берилганда:

  • солиқ органининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилган қарорлари устидан суд тартибида шикоят қилиш фақат юқори турувчи солиқ органига шикоят қилинганидан кейингина мумкин бўлишига;
  • солиқ кодексининг 235-моддасида белгиланган муддатларда юқори турувчи орган шикоят юзасидан қарор қабул қилмаса, солиқ органларининг норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжатлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкинлигига;
  • юқори турувчи солиқ органларининг норматив хусусиятга эга бўлмаган, шикоятларни кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган ҳужжатлари устидан фақат суд тартибида шикоят қилиниши мумкинлигига;
  • Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжатлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан суд тартибида шикоят қилинишига эътибор қаратишимиз лозим.

Амалиётга назар ташлайдиган бўлсак, Бухоро туманлараро маъмурий суди томонидан “FIR-SHAX-PARRANDA” МЧЖнинг аризасига асосан кўрилган маъмурий ишда Бухоро вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2021 йил 20 август кунидаги 20/1-01076-kт-сонли буйруғи билан “FIR-SHAX-PARRANDA” МЧЖнинг 2021 йил май-июль ойлари давомидаги фаолияти бўйича қўшилган қиймат солиғи тўғри ҳисобланиши ва бюджетга тўланиши бўйича 2021 йил 19 августдан бошлаб 2021 йил 20 сентябргача камерал солиқ текшируви ўтказиш белгиланган.

Бухоро вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан солиқ тўловчи “FIR-SHAX-PARRANDA” МЧЖда камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 2021 йил 19 ноябрь куни қарор қабул қилинган.

Суд мажлиси давомида жавобгар Бухоро вилоят ДСБ вакили Б.М. камерал солиқ текширувидаги Ломан браун (ломан сенди) зотли товуқларнинг тухум бериш ҳосилдорлиги ташқи манба (жаҳон интернет тармоғи) орқали (википедиа) маълумоти ҳисобига олинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолатда солиқ органи томонидан интернет тармоғидаги аниқ манба ҳисобланмаган тахминий (шубҳали) маълумотларга асосланиб, ҳисоб-китобларнинг амалга оширилганлиги ноаниқликларга сабаб бўлган.

Бундан ташқари, солиқ органи томонидан “FIR-SHAX-PARRANDA” МЧЖ раҳбари ёки вакили далолатнома ва баённома тузилиши жараёнига қатнашмаган, яъни солиқ қонунчилигида белгиланган солиқ текшируви ўтказилган шахснинг солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш жараёнида шахсан ва (ёки) ўз вакили орқали иштирок этиш ҳамда солиқ тўловчининг тушунтиришлар бериш имконияти етарли равишда таъминланмаган.

Юқорида кўрсатилган ушбу камчиликлар суд томонидан солиқ органи қарорининг ҳақиқий эмас деб топилишига сабаб бўлган.

Жавобгар Бухоро вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан келтирилган апелляция шикояти Бухоро вилоят маъмурий суди апелляция инстанцияси суди томонидан кўриб чиқилиб, ҳақиқатда солиқ органи томонидан процессуал хатоликларга йўл қўйилганлиги сабабли, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Сўнгги йилларда солиқ текшируви жараёнидаги қонун бузилиш ҳолатлари учун ҳар бир иш бўйича маъмурий судлар судьялари томонидан индивидуал ёндошган ҳолда ҳал қилув қарорлари чиқарилиб, айбдор ходимларга нисбатан хусусий ажримлар чиқариш йўли билан муносабатлар билдирилмоқда.

Бироқ, шундай бўлса-да солиққа оид ҳуқуқбузарликлар, бундан ташқари солиқ текшируви жараёнидаги қонун бузилиш ҳолатлари тўла бартараф этилгани йўқ. Бунинг асосий сабаблари солиқ тизимининг мураккаблиги, беқарорлиги, солиқ юкининг юқорилиги, шунингдек, ишлаб чиқариш ва даромадлилик даражасининг пастлиги каби омиллардир.

Шу сабабли Олий суд раисининг биринчи ўринбосари маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Р.Маҳмудова ташаббуслари билан жорий йил бошидан ташкил этилган семинар-тренинг машғулотлари Олий суднинг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьялари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг тегишли бошқарма бошлиқлари ва мутахассислари иштирокида, савол-жавоб кўринишида ўтказилиб, унда солиқ қонунчилиги тўлиқ ўрганилди.

Бу эса, ўз навбатида, маъмурий судлар судьялари томонидан солиққа оид низоларни ўта синчковлик билан ишни тўлақонли ўрганган ҳолда кўриб чиқишга дастуруламал бўлиб хизмат қилади.

Холов Ихтиёр, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси

СУРОНЛИ ЙИЛЛАР ОРТИДАГИ ҚАДР

Бухоро туманлараро маъмурий суди аризачи Салихов Мухитдин Сатридиновичнинг жавобгар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Бухоро вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш ҳамда имтиёзли гувохнома бериш мажбуриятини юклаш ҳақидаги аризасини кўриб чиқди.

Натижада Бухоро вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси мансабдор шахслари томонидан амалдаги бир қанча қонун ҳужжатлари талаблари бузилган ҳолда фуқаро М.Салиховнинг ҳуқуқлари паймол қилиб келинаётганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолатларга кўра, Бухоро вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топилиб, фуқарога имтиёзли гувохнома бериш мажбурияти юкланиш йўли билан мурожаатчининг ҳақ-ҳуқуқлари тикланди.   

Муҳиддин Мансуров, Бухоро туманлараро маъмурий суди судьяси

СОБИҚ ҲАРБИЙ УЙ-ЖОЙЛИ БЎЛАДИГАН БЎЛДИ

Бухоро туманлараро судида аризачи И.Тўхтамишов, жавобгар Когон шаҳар ҳокимлиги мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларни қонунга хилоф деб топиб, мажбурият юклаш тўғрисидаги қилган аризаси юзасидан маъмурий иш кўриб чиқилди.

Суд муҳокамаси давомида Когон шаҳар ҳокимлиги мансабдор шахслари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4.09.2007 йилдаги ПҚ-694-сонли Қарори талабларига риоя қилмаганликлари аниқланиб, кўп йиллар ҳарбий сохада меҳнат қилиб, меҳнат нафақасига чиққан фуқаро И.Тўхтамишов нинг аризаси қаноатлантирилиб, Когон шахар ҳокимлиги зиммасига Тўхтамишов Иноят Нуруллаевичга хизмат уйи сифатида берилган уй-жойни расмийлаштириб бериш мажбурияти юкланди.

Муҳиддин Мансуров, Бухоро туманлараро маъмурий суди судьяси

МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИДА ХОДИМ ҲУҚУҚЛАРИ

Баъзан танишлар ёки яқинлардан «бошлиғим менга аризангизни ёзинг, сиз ишдан бўшадингиз деди» қабилидаги сўзларни эшитиб қоламиз. Ўз-ўзидан савол туғилади: «Меҳнат жамоасида намунали хулқи билан ажралиб турган, белгиланган вазифаларни ҳалол ва виждонан бажараётган, ҳамкасблари орасида обрў-эътиборга эга, мутахассислиги бўйича лавозимига лойиқ бўлган шахсни бошлиқ ҳеч бир сабабсиз ишдан бўшатиб юбориши мумкинми?»

Хўш, биз ўзимизнинг меҳнат ҳуқуқларимизни қанчалик даражада биламиз: «бошлиқ», яъни иш берувчининг ҳаракатлари асослими, аризани мажбурлаб ёздириш мумкинми, «ишдан бўшаётган шахс», яъни ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари қай тарзда ҳимоя қилинади ва бу борада амалдаги қонунчиликда қандай кафолатлар назарда тутилган?

Меҳнат муносабатлари иш берувчи ва ходим ўртасида тузиладиган меҳнат шартномаси асосида вужудга келади. Меҳнат шартномасида ҳар иккала томоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ кўрсатиб ўтилади. Меҳнат шартномасининг бекор қилиниши иш берувчи ва ходим ўртасида меҳнат муносабатларининг тугатилишига асос бўлади. Меҳнат муносабатларини у ёки бу асос бўйича бекор қилиш масаласини кўриб чиқишда меҳнат шартномаси кимнинг ташаббуси билан бекор қилинганини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга.

Меҳнат шартномасини тарафлардан бирининг ташаббуси билан бекор қилиш асослари Меҳнат кодексининг 100-моддасида (иш берувчининг ташаббуси) ва 99-моддасида (ходимнинг ташаббуси) белгилаб қўйилган. Улар бир-биридан ўзининг алоҳида хусусиятлари билан фарқланади. Қуйида биз меҳнат шартномасини бекор қилишнинг ҳар иккала асоси билан танишиб чиқамиз.

Ходимнинг ташаббуси – «ишдан бўшаётган шахс аризаси» билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби қандай?

Биз, биринчи навбатда, меҳнат шартномасини ходим ташаббуси билан бекор қилишнинг қонуний тартиб-таомилларини аниқлаштириб оламиз. Ходимнинг «ўз хоҳиши билан ишдан бўшаш» сабаблари турлича бўлиши мумкин. Масалан: мансаб пиллапоясида ўсиш имконияти, юқорироқ ҳақ тўланадиган бошқа ишга ўтиш, ходимнинг бажараётган ишидан қониқмаслиги ёки унинг жамоага киришиб кетолмагани, доимий яшаш учун бошқа жойга кўчиш, ўқишга кириш, пенсияга чиқиш ва ҳоказолар.

Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш таомили Меҳнат кодексининг 99-моддасида аниқ ва қатъий белгилаб берилган. Унга кўра, ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам, икки ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақли.

Бундан кўриниб турибдики, ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси ёки муддатли меҳнат шартномасини хоҳлаган пайтда бекор қилиши мумкин.

Ходим ўз аризасида меҳнат шартномасини бекор қилиш сабабини кўрсатиши керакми?

Ходим бирор сабаб кўрсатиб ёки ҳеч қандай сабаб кўрсатмасдан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир. Фақатгина ходим ўз нияти ҳақида иш берувчини икки ҳафта олдин ёзма равишда огоҳлантириши талаб этилади ва бу мажбурий ҳисобланади. Огоҳлантириш муддати тугаганидан сўнг ходим ишни тўхтатишга ҳақли, иш берувчи эса ходимга меҳнат дафтарчасини бериши ва у билан ҳисоб-китоб қилиши шарт.

Меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан белгиланган икки ҳафталик муддатни қисқартирган ҳолда бекор қилиниши мумкинми?

Қонунда қисқартирилган муддатлар назарда тутилмаган. Бироқ Меҳнат кодексининг 99-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугамасдан олдин ҳам бекор қилиниши мумкин. Бундан кўриниб турибдики, иш берувчи ва ходим ўзаро келишсалар, икки ҳафта ўтишини кутиб туриш шарт эмас. Аризанинг матнида ходим меҳнат шартномасини бекор қилишни сўраётган аниқ сана кўрсатилади.

Қонунда белгиланган икки ҳафталик муддат ёки ўзаро келишиб олинган муддат ичида ходим ўз аризаси қайтариб олишга ҳақлими?

Мазкур вазиятда қонунчилик ўзида ходим манфаатлари ҳимоясини мустаҳкамлаб қўйган. Қонунда белгиланган ёки ходим ва иш берувчи келишувига кўра қисқартирилган огоҳлантириш муддати давомида ходим меҳнат шартномаси тугатилгани ҳақида буйруқ чиқарилган бўлишидан қатъи назар, аризасини қайтариб олишга ҳақли. Ходимнинг ўрнига бошқасининг таклиф этилгани унга аризасини қайтариб олишни рад қилишга асос бўлмайди, чунки иш берувчи фақат аввалги ходим ўртасидаги меҳнат шартномасини бекор қилганидан кейингина бу иш (лавозим)га бошқа ходимни таклиф қилишга ҳақли.

Мисол: 2017 йил 30 майда ходим раҳбарга меҳнат шартномасини ўз ташаббусига кўра 2017 йил 1 июндан бекор қилиш ҳақида ариза билан мурожаат қилди. Корхона раҳбари ходим қонунда белгиланган икки ҳафтани ишлаб бериши керак деб ҳисоблаган ҳолда у билан меҳнат шартномасини фақат 2017 йил 13 июнда бекор қилиши мумкинлигини айтди. Ходим бунга рози бўлди ва меҳнат шартномасини иш берувчи томонидан белгиланган муддатда бекор қилиш ҳақида янги ариза ёзди. Аммо огоҳлантириш муддати давомида ходим ўз қарорини ўзгартирди ва 2017 йил 12 июнда берган аризасини қайтариб олди. Бу вазиятда иш берувчи Меҳнат кодексининг 99-моддасида белгилаб қўйилган тартибда ходимнинг ишдан бўшаш тўғрисида ёзган аризаси асосида у билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли эмас. Чунки икки ҳафталик муддат тамом бўлмаган.

Иш берувчи ходимдан икки ҳафталик огоҳлантириш муддати давомида ишлаб беришни талаб қилиши ва у билан тузилган шартномани бекор қилишни рад этишга ҳақлими?

Албатта, иш берувчи, агар унинг бунга асоси бўлса, меҳнат шартномасини қонунда белгиланган икки ҳафталик огоҳлантириш муддатидан аввал бекор қилишни рад этишга ҳақли. Бу вазиятда ходим тўлиқ икки ҳафта иш берувчи учун ишлаб бериши керак. Зеро, бу вақтда иш берувчи мазкур ходим ўрнига янги номзод топиш билан боғлиқ ҳаракатларни амалга оширади.

Иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби қандай?

Юқорида таҳлил қилганимиздек, ходим бирор сабаб кўрсатиб ёки ҳеч қандай сабаб кўрсатмасдан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли ҳисобланади. Бироқ бу ҳуқуқ иш берувчига тегишли эмас.

Меҳнат кодексининг 100-моддасига биноан қуйидаги сабаблардан бирининг мавжудлиги иш берувчи томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишнинг асосли эканини билдиради:

1) технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқаргани ёхуд корхонанинг тугатилгани;­

2) ходимнинг малакаси етарли бўлмагани ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши;

3) ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузгани. Аввал меҳнат вазифаларини бузгани учун ходим интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилган ёхуд унга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган таъсир чоралари қўлланилган кундан эътиборан бир йил мобайнида ходим томонидан такроран интизомга хилоф ножўя ҳаракат содир қилиниши меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузиш ҳисобланади;

4) ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузгани.

Ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузишларнинг рўйхати ички меҳнат тартиби қоидалари; корхона мулкдори билан корхона раҳбари ўртасида тузилган меҳнат шартномаси; айрим тоифадаги ходимларга нисбатан қўлланиладиган интизом ҳақидаги низом ва уставлар билан белгиланади.

Ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бузиши қўпол тусга эгалиги ёки эга эмаслиги ҳар бир муайян ҳолда содир қилинган ножўя ҳаракатнинг оғир-енгиллигига ҳамда бундай бузиш туфайли келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатларга қараб ҳал этилади;

5) ўриндошлик асосида ишламайдиган бошқа ходимнинг ишга қабул қилиниши муносабати билан, шунингдек, меҳнат шартларига кўра ўриндошлик иши чекланиши сабабли ўриндошлар билан меҳнат шартномасининг бекор қилингани;

6) корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномаси мулкдорнинг алмашиши сабабли бекор қилингани;

7) ходимнинг пенсия ёшига тўлгани, қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда.

Меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан фақат юқорида кўрсатилган 7 та асосга кўра бекор қилиниши мумкин. Бошқа асосларга кўра иш берувчи ўз ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли эмас. Амалиётда иш берувчи юқоридаги асослар мавжуд бўлмаган ҳолда ходим билан бирор бир келишмовчиликка дуч келиб қолса, меҳнат шартномасини бекор қилишнинг «осон йўли» – яъни ходимнинг ишдан «ўз аризаси билан» кетиши кераклигини талаб қилади. Бу — қонунга хилоф.

Ходим ишдан бўшаш тўғрисидаги аризани ўз хоҳиши билан эмас, балки иш берувчининг қистови билан ёзган бўлса, ўз ишига тикланиши мумкинми?

Ҳа, албатта. Меҳнат шартномасини бекор қилишга ходим шу корхонадаги ишни ҳақиқатда ташлаб кетиш истагини билдирган ёзма аризасига биноан йўл қўйилади. Судлар даъвогарнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги аризани иш берувчининг қистови натижасида бергани тўғрисидаги важларини синчковлик билан текширишлари лозим (Олий суд Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги «Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида»ги 12-қарорининг 15-банди).

Агар ариза иш берувчининг қистови билан ходимнинг ихтиёрига зид равишда ёзилган бўлса ва буни ходим исботлаб бера олса, меҳнат шартномасини бекор қилиш ғайриқонуний деб топилади ҳамда ходим суд томонидан аввалги ишига тикланади. Ишга тиклаш ҳақидаги низо бўйича ариза ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилингани ҳақидаги буйруқ нусхаси берилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида бевосита судга берилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, меҳнат ва технология интизоми, ички меҳнат тартиби қоидалари, уставлар ва интизом тўғрисидаги қоидаларга риоя қилиш, иш берувчининг қонуний фармойишларини бажариш, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси талаблари ва лавозим йўриқномаларига риоя қилиш ходимнинг меҳнат муносабатларидаги мажбуриятларига киради. Агар ходим белгиланган тартибда ўзининг меҳнат вазифаларини бажарадиган бўлса, унга нисбатан иш берувчи бирор бир ножўя хатти-ҳаракат содир этишга ҳақли эмас. Ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари қонун билан ҳимоя қилинади.

Жалол Садиров, Жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман суди раиси

БУХОРОЛИК  ТАДБИРКОР  ОҚЛАНДИ

Жиноят ишлари бўйича Пешкў туман судининг 2016 йил 01 июлдаги  ҳукмига кўра, З.Тоҳиров, Ўзбекистон Республикаси ЖК 178-моддасининг 1-қисми билан айбли деб топилиб, ахлоқ тузатиш ишлари жазосига судланган.

Суднинг ҳукмига кўра, З.Тоҳиров, Бухоро тумани “Gala Osiyo Agrosaxovat Servis” МЧЖни ташкил қилиб, 2015 йил май-июнь ойларида шартнома асосида жами бўлиб 42.167 АҚШ доллари миқдоридаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Россия Федерациясидаги “Северо-Западный торговый дом” МЧЖга етказиб бериб, улар учун тўланиши лозим бўлган хорижий валютадаги пул маблағларининг 25 фоизини, яъни 10.541,75 АҚШ долларини банк муассасасига ўтказмасдан қасддан яширишда айбланган. 

Дастлабки тергов ва судда сўроқ қилинган З.Тоҳиров, шартнома асосида 2015 йил май ойида жами 19.811 АҚШ  долларга тенг помидор маҳсулотларини Россия Федерациясига олиб чиқмоқчи бўлганлигини, аммо Миллий банк Бухоро филиали томонидан валюта ҳисоб рақами ўз вақтида очилмаганлиги сабабли оворагарчилик натижасида етти кун қолиб кетганлигини, божхонада ҳам беш кун оввора бўлганлигини, шундан сўнг ушбу маҳсулотни Санкт-Петербург шаҳрига етказиб берганлигини, бу орада 2015 йил 10 июнда тузилган қўшимча шартномага асосан 22.356 АҚШ долларига тенг миқдорда помидор ва бақлажон маҳсулотларини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланганлигини, шартномада кўрсатилган
42.167 АҚШ доллари миқдоридаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини
Санкт-Петербург шаҳрига етказиб берган бўлсада, аммо йўлда кўп оввора бўлиши ва ушланиб қолиши натижасида маҳсулотларнинг сифати бузилганлигини, харидор ушбу маҳсулотларни қабул қилиб олмаганлиги ва ушбу маҳсулот учун маблағ келиб тушмаганлиги, бунинг оқибатида зарар кўрганлиги, натижада чет эл валютасини ваколатли банк муассасасига мажбурий тартибда сота олмаганлигини, экспортга юборилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини банк кредити ҳисобига сотиб олинганлигини билдирган.

Жиноят ишига “СОЭКС-НЕВА” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2015 йил 25 июнь куни ўтказилган эксперт хулосаси тақдим қилинган бўлиб, унга биноан “Gala Osiyo Agrosaxovat Servis” МЧЖ ва “Северо-Западный торговый дом” МЧЖ ўртасида тузилган шартномаларга биноан етказилиши лозим бўлган помидор ва бақлажон маҳсулотлари давлат стандарти талабларига жавоб бермаслиги ва истеъмолга яроқсизлиги аниқланган.

Қонуннинг мазмунига кўра, чет эл валютасини яшириш қасддан содир қилинадиган жиноятлар турига кириб, шахсни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 178-моддаси билан жавобгарликка тортиш учун чет эл валютасини яширишга қаратилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик содир қилинганлиги исботланиши лозим.

Ўз навбатида ҳар қандай қасддан содир қилинадиган жиноятларда шахс унга қонун билан юклатилган вазифаларни унинг эрки, иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда бажара олмаса, мазкур ҳолатлар жавобгарликка сабаб бўлмайди.

Жиноят иши бўйича З.Тоҳировнинг чет эл валютасини яширишга қаратилган қасддан ҳаракатлар содир қилганлиги, чунончи Россия Федерациясига етказилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб, улардан тушган валютани махсус ҳисоб рақамига ўтказмасдан яшириб қолганлиги тасдиқланмаган. Аксинча, З.Тоҳировнинг четга етказиб берилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз бўлиб қолганлиги боис, уларни сота олмаганлиги, бунинг натижасида маблағ келиб тушмаганлиги сабабли, унга боғлиқ бўлмаган объектив сабабларга кўра махсус ҳисоб рақамига чет эл валютасини ўтказа олмаганлиги аниқланган.

Қайд этилганларга асосан, Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати, биринчи босқич судининг айблов ҳукмини бекор қилиб, З.Тоҳировга нисбатан оқлов ҳукми чиқарди.

Суръат Найимов, Жиноят ишлари бўйича Жондор туман судининг раиси

Рахимжон Қаноатов, Жиноят ишлари бўйича Жондор туман судининг девонхона мудири

Сайёр судда МФЙ раиси сайлови кўриб чиқилди

2022 йил 8 июнь куни Олот туманидаги касб-ҳунар мактаби биносида аризачи Файзиева Усмон Рахмоновичнинг жавобгар Олот туман фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия ва “Эски Олот” маҳалла фуқаролар йиғини раиси сайловини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳига нисбатан 2022 йил 25 май куни ўтказилган сайлов юзасидан қарорни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризаси юзасидан маъмурий иш бўйича сайёр суд мажлиси ўтказилди. Сайёр суд мажлисига Бухоро туманлараро маъмурий судининг раиси А.Бобомуродов раислик қилди.

Сайёр суд мажлисида аризачи ва жавобгарларнинг барча важлари тингланди. Сайёр суд мажлиси давомида “Эски Олот” МФЙ раисини сайлови юзасидан йиғилиш иштирокчилариннг фикрлари ҳам эшитилди.

Алишер Бобомуродов, Бухоро туманлараро маъмурий суди раиси

Сўнгги пушаймон

Судланувчи Ж.Ж.,қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, киссавурлик қилиб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиб, ўғирлик жиноятини содир қилган. 
Жумладан у, 2022 йил 01 январь куни соат тахминан 22:00 ларда Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчасида жойлашган “Cougar game zone” компютер ўйинлари ўйналадиган залга мижоз сифатида келиб, ушбу залда компютер ўйинлари ўйнаётган, фуқаро Г.В.М.нинг чалғиганлигидан фойдаланиб, унга тегишли бўлган оқ рангли куртканинг чап чўнтагида бўлган 350 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни киссавурлик йўли билан яширин равишда талон-торож қилиб, жабрланувчига 3.793.181 сўм миқдорида моддий зарар етказиб, ўғирлик жиноятини содир қилган. 
Судланувчи Ж.Ж. судда, айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, у 
2022 йил кечки пайт соат 20:00 ларда қўшнилари Ш.Н. ва унинг 
6-7 нафар ўртоқлари биргаликда компютер ўйинлари ўйнаш учун Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчасида жойлашган “Гулливер” ресторани ёнидаги “Cougar game zone” компютер ўйинлари ўйналадиган жойга бориб, Нозим ва унинг ўртоқлари компютер ўйинлари ўйналадиган ўйингоҳнинг кираверишдаги хоналарига жойлашиб, бўш компютерларга ўтириб, ўйин ўйнаганликлари, ўзи компютер ўйинлари ўйнай олмаслиги туфайли ўртоғи Ш.Н.нинг компютер ўйинларини ўйнашини бироз вақт томоша қилиб тургани, кейин эса, ўрнидан туриб, ушбу хонада моҳирлик билан компютер ўйинлари ўйнаётган болаларнинг ўйинларини томоша қила бошлагани, хонадаги барча болаларнинг ўйинларини томоша қилиб бўлганидан сўнг, зина орқали пастга яъни компютерлар қаторасига териб қўйилган залга тушгани, залда мижозлар ва томошабинлар кўпчиликни ташкил қилгани, кейин эса, ўзи залда компютер ўйинлари ўйнаётган болаларнинг ўйинларини томоша қила бошлагани, залга кираверишнинг чап томонида ўзига олдиндан нотаниш бўлган, кейинчалик исмини билган, Г.В. ва унинг ўртоғи Қ.С. ҳам бўлган.
Суд, судланувчи Ж.Ж.нинг айби, унинг ўз қилмишига тўлиқ иқрорлик билдириб,оилавий шароитини, оилада якка боқувчилигини ҳамда қилган ишидан чин дилдан пушаймон эканлигини инобатга олган ҳолда шахсига ва қилган жиноят ишига мос жазо тайинлади. 
 
Шухрат Тўхтаев,
Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси
 
Акбар Жабборов,
Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг судьяси

Эрини пичоқлаган аёлга ҳукм ўқилди

2022 йил 25 май куни жиноят ишлари бўйича Пешку туман суди томонидан судланувчи Зиёева Фарангис Ҳалим қизига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 104-моддаси 2-қисмининг “л” банди билан ҳукм ўқилди.
Иш тафсилотлари кўра, Ф.Зиёева 2022 йил 16 январь куни соат 17:30да Пешку туман, Ибн-сино маҳалла фуқаролар йиғини Афшона қишлоғида жойлашган ижарадаги яшаш хонадонида турмуш ўртоғи Жонпўлотов Нозим Намоз ўғли билан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб қолиб, жанжал вақтида ошхона пичоғи билан Н.Жонпўлотовни қорин қисмига бир маротаба уриб, суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, унга оғир тан жароҳати етказиб, қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёни ишлатиб қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятини содир этган.
Судда сўроқ қилинган жабрланувчи Н.Жонпўлотов судланувчи Зиёева Фарангис Ҳалим қизи унинг турмуш ўртоғи эканлигини, уларнинг ўрталарида бўлиб ўтган оилавий келишмовчиликлар сабабли турмуш ўртоғи Ф.Зиёева Пешку тумани, Ибн-Сино МФЙ, Афшона қишлоғида жойлашган уйга ижарага чиқиб алоҳида яшаб келганлигини, 2022 йил 16 январь куни ўзининг уйида укасининг никоҳ тўйидан кейинги маросими бўлганлигини, ушбу маросимда у ҳам иштирок этиб меҳмонлар ва қариндошлар билан бирга ўтириб озгина спиртли ичимлик истеъмол қилганлигини, тахминан соат 16:00да турмуш ўртоғи Ф.Зиёева унга қўнғироқ қилиб оч қолганлигини, овқат олиб келишни айтганлиги сабабли у бир идишга ош ва ширинлик олиб, турмуш ўртоғи Ф.Зиёевани ижарадаги уйига борганлигини, у ерда Ф.Зиёева билан кўришиб, олиб келган овқатини берганлигини, шунда Ф.Зиёева унга “олиб келган овқатинг салқут, емайман” деб айтганидан сўнг улар ўзаро тортишиб қолишганини, Ф.Зиёева опаси Латофатнинг уйига кетишини айтиб кўча томонга чиқиб кетаётган вақтида, унинг қўлидан тортиб уй ичкарисига киритганлигини ва юзидан икки маротаба урганлигини, шунда кетаман деб яна бақир-чақир қилганлигини, бир оздан кейин турмуш ўртоғи Ф.Зиёева бир қўлида кийим-кечаклари ва иккинчи қўлида пичоқ билан чиққанлигини, турмуш ўртоғи Ф.Зиёеванинг уйдан чиқишига қўймасдан ичкарига киришини айтиб қўлидан тортганлигини, шу вақтда турмуш ўртоғи Ф.Зиёева қўлидаги пичоқни унинг қорнига суққанлигини, шунда у нима сабабдан уни пичоқлаганини сўраб қўли билан Ф.Зиёеванинг бўйнидан буғганлигини, кейин қорнига суқилиб қолган пичоқни тортиб олганлигини, пичоқ суқилган жойдан тўхтамасдан қон кетганлиги сабабли ижарадаги уйда турган велосипедни олиб ўзининг уйига борганлигини, кейин укаси Жонпўлотов Насимга телефон қилиб аҳволи оғирлашаётганини айтиб уни чақирганлигини, укаси келганча таниши Аббоснинг автомашинасида Пешку туман тез ёрдам бўлимига борганлигини, у ерда унга тез тиббий ёрдам беришганини, бундан олдин хам турмуш ўртоғи Ф.Зиёева билан ўрталарида оилавий келишмовчиликлар бўлганлигини, 2022 йил 16 январь куни турмуш ўртоғи Ф.Зиёевани уриб тан жароҳати етказган вақтида уларнинг олдида ҳеч ким бўлмаганини, турмуш ўртоғи унга пиқоч суққанидан кейин уларнинг олдига қўшниси келиб қолиб уларни ажратганлигини, ҳозирда судланувчи Ф.Зиёевага нисбатан даъвоси йўқлигини, Ф.Зиёевага қонуний енгиллик берилишини сўраб кўрсатув берди.
Суд, судланувчи Ф.Зиёевага нисбатан жазо тайинлаш масаласини муҳокама қилиб, жиноятни содир этиш сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитни, жиноят содир этиш пайтидаги ва содир этилганидан кейинги хулқ-атворини, мазкур жиноят жабрланувчининг зўрлик ва бошқа ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли содир этилганлигини инобатга олиб, унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, муқаддам судланмаганлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, қарамоғида бир нафар 3 ёшли вояга етмаган фарзанди борлигини, ягона боқувчилигини, жабрланувчи (турмуш ўртоғи) Н.Жонпўлотов билан доимий жанжал ва оилавий келишмовчилик сабабли ҳозирда “Ойдин Нур” оилани ижтимоий, ҳуқуқий ҳимоялаш марказида яшаб келаётганлигини, жабрланувчининг даъвоси йўқлигини содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб топиб унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 104-моддаси 2-қисмининг “л” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, куннинг кеч соат 21:00дан эрталаб соат 7:00гача яшаш жойидан чиқишни чеклаган ҳолда 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Турсунбой Тангриев,
Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси


Фаррух Икрамов,
Жиноят ишлари бўйича Пешкў туман судининг раиси

Ўгай онанинг зулмига чек қўйилди

2022 йил 30 май куни жиноят ишлари бўйича Пешку туман суди томонидан судланувчи Ражабова Зарина Саёдовнага нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 110-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан ҳукм ўқилди.

         Иш тафсилотлари кўра, З.Ражабова 2021 йилнинг январь ойи охирларидан 2021 йилнинг май ойи охирларига қадар бўлган давр давомида, ўзининг Пешку туман “Хуррам” МФЙ, “Калласанг” қишлоғида жойлашган яшаш уйида, ўгай қизи вояга етмаган Рашидова Шаҳзода Раҳим қизини мунтазам равишда уриб, танасини турли қисмларига қайнатилган сув билан куйдириш орқали муттасил равишда қийнаб, суд тиббий экспертиза илмий амалий маркази Ромитан филиалининг 2022 йил 31 январдаги 28-сонли хулосасига кўра, “соғлигининг бузилишига сабабчи бўлган енгил тан жароҳати” етказиб, вояга етмаган шахсга нисбатан қийнаш жиноятини содир этган.

         Гарчанд судда судланувчи З.Ражабова айбига қисман иқрорлик билдириб, ўгай қизи вояга етмаган Ш.Рашидова унинг жаҳлини чиқарганида урган бўлса-да, унинг қўли, оёғи ва танасидан бошқа жойларига қайноқ сув тўкиб қийнамаганлигини, оғзига пешоб қилмаганлигини, резина шланг билан танасидан урмаганлигини, икки қўлига матони ўраб эшик ва деразага боғлаб қўймаганлигини билдирган бўлса-да, унинг вояга етмаган Ш.Рашидовани муттасил равишда уриб қийнаганлигида ифодаланган айби, жабрланувчи вояга етмаган Ш.Рашидованинг суддаги 2021 йил январь ойининг охирларида ўгай онаси Зарина қайнаб турган иссиқ сувни қўлига қуйганлиги, 2021 йил февраль ойининг бошларида иккала оёғига қайноқ сув тўкканлиги, 2021 йил 25 апрель куни уйга киравериш эшиги олдидаги бетон зинага сочидан ушлаган ҳолда урганлиги, резина шланг билан орқа томон бел қисмидан урганлиги, 2021 йил май ойи бошларида барча рўмолларни бир-бирига боғлаб, уни қўлини эшик ва деразага тортиб эрталабгача боғлаб қўйганлиги, 2021 йил май ойи ўрталарида ошхонанинг ёнидаги уйга олиб кириб оғзига пешоб қилганлиги, кейин эса ташқарига олиб чиқиб челакда турган иссиқ сувни устига сепганлиги ҳақидаги кўрсатуви;

– гувоҳ А.Ҳаитов, А.Холов, Г.Мақсудова ва Д.Жумаевнинг суддаги кўрсатувлари;

– РСТЭИАМ Бухоро вилояти Ромитан туман пунктининг 2022 йил 30 январдаги вояга етмаган Ш.Рашидовага оид “чап болдир олд юзасидан ярадан кейинги чандиғи суд тиббий экспертиза ўтказгунга қадар узоқ муддат ўтганлиги сабабли муддатини аниқлаш имконияти бўлмаганлиги, ушбу юқори ҳароратга эга бўлган омил, яъни текширулувчи айтган ҳолатда юзага келган бўлиши мумкинлиги, оғирлик даражаси бўйича соғлигининг бузилишига сабабчи бўлган енгил тан жароҳати тоифасига кириши ҳақида”ги 28-сонли суд тиббий экспертизаси хулосаси;

– вояга етмаган Ш.Рашидова ва гумон қилинувчи З.Ражабова ўртасида ўтказилган юзлаштиришдаги кўрсатувлар билан ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз исботини топган деб ҳисоблади.

         Суд, судланувчи З.Ражабовага нисбатан жазо тайинлаш масаласини муҳокама қилиб, жиноятни содир этиш сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитни, жиноят содир этиш пайтидаги ва содир этилганидан кейинги хулқ-атворини, мазкур жиноят вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилганлигини, жабрланувчининг қонуний вакили даъво қилиб судланувчига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланишини талаб қилганлигини инобатга олиб, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, содир бўлган ҳолатлар қай даражада вояга етмаганнинг ҳаётига ва руҳий ҳолатига салбий таъсир қилганлигини ҳуқуқий баҳолаб, унинг қилмишини жазога сазовор ва уни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш мумкин эмас деган тўхтамга келган бўлса-да, судланувчи томонидан содир этилган жиноят унча оғир бўлмаган жиноятлар тоифасига киришини, судланувчининг унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи маротаба содир этганлигини, унинг аёллигини ва қарамоғида 1 (бир) ёшга тўлмаган фарзанди борлигини шунингдек, ЖКнинг 50-моддасининг 10-қисмида қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлик учун озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазо уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга нисбатан тайинланмаслиги қайд қилинганлигини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 110-моддаси 2-қисми “а” банди билан куннинг кеч соат 21:00дан эрталаб соат 7:00гача яшаш жойидан чиқишни чеклаган ҳолда 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, жазо ўташ даврида Ражабова Зарина Саёдовнанинг зиммасига бир қатор қўшимча тақиқлар (чеклашлар) юкланиб, жабрланувчи вояга етмаган Ш.Рашидованинг битган ярасини янгиламаслик ҳамда судланувчи билан учрашуви унинг руҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатишини олдини олиш мақсадида судланувчининг зиммасига вояга етмаган Ш.Рашидова ва унинг оила аъзолари билан учрашмаслик, улар билан алоқа ўрнатмаслик каби мажбурият ҳам юклатилди.

Зариф Шеров,

Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси

Фаррух Икрамов,

Жиноят ишлари бўйича Пешкў туман судининг раиси

Абитуриентларни чув туширган фирибгарга нисбатан ҳукм ўқилди

2022 йил 06 май куни жиноят ишлари бўйича Пешку туман суди (томонидан судланувчи Шарипов Марат Маткарим ўғлига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан ҳукм ўқилди.
         Иш тафсилотлари кўра, М.Шарипов ва Паноева Шалола Шокировна олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб Пешку туман Бобоҳожи МФЙда яшовчи Обидова Дилрабо Ҳусниддин қизини Қозоғистон Республикаси “Шымкент” Университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда бериб, 2020-2021 йилги ўқиш учун контракт тўловлари учун 2020 йил октябрь ойидан 2021 йил май ойига қадар Д.Обидова ва унинг оила аъзоларидан жами 1500 АҚШ доллари (сўмга нисбатан қиймати 15.783.000 сўм) миқдоридаги пулларини олиб, пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб, ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан Д.Обидованинг 1.500 АҚШ долларини қўлга киритиб, фирибгарлик жиноятини содир қилганлар.
         Бундан ташқари, М.Шарипов ва Паноева Шалола Шокировна олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, Навоий вилояти Қизилтепа туманида яшовчи Бахтиёров Ибрат Ғайрат ўғлини Қозоғистон Республикаси “Тиббиёт” Университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда бериб, ўқиш учун контракт тўловлари учун 2021 йил февраль ойидан 2021 йил июль ойига қадар И.Бахтиёров ва унинг оила аъзоларидан жами 32.000.000 сўмлик пулларини олиб, ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб, ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан И.Бахтиёровнинг 32.000.000 сўмлик анча миқдордаги пулларини қўлга киритиб, такроран фирибгарлик жиноятини содир қилганлар.
         Суд, судланувчи М.Шариповга нисбатан жазо тайинлаш масаласини муҳокама қилиб, унинг жиноят содир этишдаги иштирокчилик даражаси ва ролини, унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, муқаддам судланмаганлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, онаси вафот этганлигини, етказилган моддий зарарни ярмидан кўпини қоплаганлигини, жабрланувчиларнинг даъвоси йўқлигини, уларнинг судланувчига нисбатан қамоқ билан боғлиқ бўлмаган енгил жазо берилишини сўраб қилган мурожаатларини содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб топиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси
         3-қисми “б” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, куннинг кеч соат 21:00дан эрталаб соат 7:00гача яшаш жойидан чиқишни чеклаган ҳолда 3 (уч) йил озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, ҳукм билан  судланувчининг зиммасига жабрланувчи И.Бахтиёровга 14.500.000 сўмни, жабрланувчи Д.Обидовага 700 АҚШ долларига тенг 7.792.792 сўмини 4 (тўрт) ой муддат ичида ўрнини қоплаш мажбурияти юкланди.
Шавкат Қувватов,
Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси
Фаррух Икрамов,
Жиноят ишлари бўйича Пешкў туман судининг раиси

САЙЁР ҚАБУЛЛАР: АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛМОҚДА

Суд тизимини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш устувор вазифалардан биридир.

Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, шунингдек одил судловга эришиш даражасини ошириш суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари этиб белгиланган.
Бугунги кунда халқ ичига кириб бориб, уларнинг дарду ташвишларини эшитиш ҳар бир вазирлик ва идораларнинг асосий фаолият мезонига айланмоқда.
Вилоят ва туман суд раҳбарияти ҳам халқнинг судларга бўлган ишончини мустаҳкамлаш мақсадида жойларда сайёр қабуллар ўтказмоқда.

Бугун жиноят ишлари бўйича судлов ҳайати судьяси Улуғбек Жўраев ва жиноят ишлари бўйича Вобкент туман суди раиси Акрам Раҳимов, туман прокурори Б.Султонов ва хотин қизлар қўмитаси раиси Ю.Зухуровалар билан биргаликда туманда сайёр қабуллар ўтказди.

Сайёр қабулда жами 93 та фуқаро қабул қилинди. Фуқаролар томонидан мурожаатларнинг аксарияти жиноят ишлари, маъмурий ишлар, фуқаролик ишлари ва иқтисодий ишлари бўйича келиб тушди.

Шикоятлар ўрганиш учун қабул қилинди. Ташкил этилган сайёр қабулда суд қарорларидан норози бўлган, турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб келган фуқароларнинг мурожаати тингланди. 
Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларнинг ечимлари қонун талаблари асосида ҳал қилинди.

Бухоро вилоят маъмурий суди матбуот хизмати

Олий суд томонидан Бухоро вилоятида солиқ қонунчилиги бўйича семинар-тренинг ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекситон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ташаббуси билан 2022 йил 28 май куни Бухоро вилояти маъмурий судлари судьялари ҳамда Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармасининг катта мажлислар залида солиқ қонунчилигини қўллаш бўйича семинар-тренинг машғулоти ўтказилди.
Семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раис ўринбосарлари, Бухоро вилоят ва туманлараро маъмурий судининг раиси ва судьялари, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ва ўринбосарлари, вилоят прокуратураси вакиллари, вилоят адлия бошқармаси вакиллари, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, ўринбосарлари ва ходимлари, ушбу ҳудуддаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган 10 дан ортиқ тадбиркорлар, Бухоро давлат университетининг 150 дан ортиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган битирувчи талабалари қатнашдилар.
Шунингдек, Бухоро вилоят маъмурий судининг раиси С.Турсунов томонидан ушбу семинар-тренинг очиб берилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Д.Каримов, Давлат солиқ қўмитаси вакили, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси Б.Садуллаев, Бухоро вилоят божхона бошқармаси бошлиғи, ҳамда Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармаси ўринбосарилари томонидан солиқ қонунчилиги бўйича маърузалар қилинди.
Бундан ташқари, семинар-тренинг якунида Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари ва Бухоро вилоят маъмурий судининг раиси С.Турсунов томонидан ушбу ҳудуддаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган ёш тадбиркорларнинг қизиқтирган саволларига ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда Ўзбекситон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун талабларига кўра, Ўзбекситон Республикаси маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс талабларга риоя қилган ҳолда, белгиланган тартибда мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари(ҳаракатсизлиги) ёки қарорлари устидан туманлараро маъмурий судларга мурожаат қилиш тартиби тушунтирилди.

Бухоро вилоят маъмурий суди матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори амалда

Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш ҳамда судьялар ҳамжамияти ролини ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

Амалга оширилган ишлар натижасида одил судлов жараёнида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиқди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.07.2020 йилдаги ПФ-6034-сон Фармони билан 2021 йил 1 январдан бошлаб маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судлари ташкил этилиб, бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари сақлаб қолинди.

Маъмурий судлар фаолиятини тартибга солиш мақсадида “Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида”ги кодекс ишлаб чиқилиб, ушбу кодексга асосан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонунчиликка мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар Маъмурий судлар судловига тааллуқли ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Конституциямизнинг 29 йиллигига бағишланган нутқида ҳам мансабдорларни ноқонуний ҳаракатлардан тийиб турадиган маъмурий судлар фаолияти йўлга қўйилгани, улар орқали ўтган бир йил вақт давомида 6,5 мингдан ортиқ фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари тиклангани, бу каби ислоҳотларни янада кенгайтириб, маъмурий судлар нуфузини янада ошириш лозимлигини алоҳида таъкидлади.  

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил
29 январда “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-107-сон Қарори қабул қилинди.

Мазкур Қарорнинг 5-бандининг биринчи хат бошисида Олий суд ва Судьялар олий кенгаши томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларини, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ходимларини маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги роли билан батафсил таништирилишини таъминлаш белгиланган.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Судьялар олий кенгаши ва Судьялар олий мактаби билан ҳамкорликда режа ишлаб чиқилди. Унга кўра манфаатдор вазирлик ва идоралар мансабдор шахслари ҳамда мутахассислари иштирокида семинар-тренинглар ўтказиш режалаштирилди.

Мазкур режага асосан дастлабки семинар-тренинг жорий йилнинг 20 апрель куни Бухоро вилоят маъмурий судида онлайн режимида ўтказилди.

Семинар-тренингда Бухоро вилоят ҳокими ўринбосари ва вилоят ҳокимлиги аппарати бош юристконсульти, шунингдек, туман(шаҳар)лар ҳокими ўринбосарлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлиги аппарати бош юристконсультлари иштирок этди.

Унда 3 та маърузаларда маъмурий судларнинг фаолияти, амалий мисоллар келтирилди.

Ерни қайтариш, ер ажратиш ва бошқа масалалардаги ҳокимларнинг қарорларини бекор бўлиш сабаблари, ҳамкорлик батафсил ёритилиб берилди.

Семинар-тренинг якунида иштирокчилар томонидан саволлар берилди. Берилган саволларга ташкилотчилар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Ушбу семинар-тренинг 25 июнь кунига қадар ҳафтада икки маротаба давлат солиқ хизмати, давлат божхона хизмати, кадастр органлари, давлат хизматлари марказлари, нотариуслар, ФҲДЁ, интелектуал мулк агентлиги, монополияга қарши курашиш, мажбурий ижро бюроси ҳудудий бошқармалари, адвокатлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари иштирокида ўтказилиши белгиланган.

Ихтиёр Холов, Бухоровилоятмаъмурийсудинингсудьяси

Ҳокимларнинг айрим қарорлари нотўғри қабул қилингани аниқланди

Бухоро вилояти маъмурий судлари томонидан 2021 йилда 828 та оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар кўриб тамомланган.

Ишларнинг 74 таси бўйича иш маъмурий судловга тааллуқли бўлмаганлиги ва аризачи талабидан воз кечганлиги сабабли иш юритиш тугатилган. 44 та иш кўрилмасдан қолдирилган. 283 та иш бўйича келтирилган талаблар асоссизлиги сабабли шикоят ва аризаларни қаноатлантириш рад этилган. 427 та иш бўйича судга мурожаат қилувчиларнинг талаблари қаноатлантирилиб, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари суд томонидан тикланган. Кўриб тамомланган оммавий низолар маъмурий органлар кесимида таҳлил қилинганда маҳаллий ҳокимликларнинг қарорларини ҳақиқий эмас ва улар мансабдор шахсларнинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ оммавий низолар 305 та кўрилган. Ушбу ишларнинг 264 таси вилоят, туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ ишлар бўлса, 41 таси ҳокимият мансабдор шахси хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ ишларни ташкил қилади.

Ҳоким қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ жами кўрилган 264 та ишнинг 105 таси қаноатлантирилган. 121 таси рад этилган. 19 таси иш юритишдан тугатилиб, 19 таси кўрмасдан қолдирилган. Ҳокимлик мансабдор шахслари ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ жами кўрилган 41 та маъмурий ишларнинг 6 таси қаноатлантирилган. 21 таси рад этилган, 13 таси иш юритишдан тугатилган ва 1 таси кўрмасдан қолдирилган. Мазкур тоифадаги ишлар юзасидан айбдор мансабдор шахсларга нисбатан 130 та хусусий ажрим чиқарилган. 

Кўриб чиқилган ишлар туманлар кесимида таҳлил қилинганда 2021 йил давомида Бухоро вилояти 5 та (таъсирчан солиқ механизмини қўллаш ҳақидаги хулосалар), Бухоро тумани 6 та, Бухоро шаҳри 24 та, Вобкент тумани 6 та, Ғиждувон тумани 5 та, Жондор тумани 1 та, Когон тумани 23 та, Когон шаҳри 9 та, Қоракўл тумани 3 та, Қоровулбозор тумани 1 та, Олот тумани 2 та, Пешку тумани 8 та, Ромитан тумани 2 та, Шофиркон тумани ҳокимликларининг 10 та қарорлари ҳақиқий эмас деб топилган. 
Таҳлиллар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан қарорлар қабул қилишда қонунларга етарли даражада риоя этмаяпти. Бунинг натижасида фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларига жиддий зарар етказилмоқда.

Салоҳиддин Турсунов, Бухоро вилояти маъмурий судининг раиси

ИНСОН ҚАДРИНИ УЛУҒЛАШ –ЯНГИ ЖАМИЯТНИНГ МАҚСАДИ

Бугунги жаҳон сиёсий харитасидаги мураккаб вазият туфайли манфаатлар мувозанатининг кескин бузилиши, шунингдек чегара билмас пандемия келтириб чиқараётган иқтисодий қийинчиликлар инсон қадр-қимматини эъзозлаш, унга му- носиб турмуш кечириши учун қулай имконият яратиб беришни тақозо этмоқда.

Мамлакатимиздаги туб демократик янгиланиш- лар, босқичма-босқич амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида инсон қадрини улуғлаш стратегик истиқболни белгилайдиган ғоя сифатида илгари сурилмоқда.

Мана шу инсонпарвар ғоянинг ҳаётий ифодасини топтириш мақсадида Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2022 йил мамлакатимизда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилинди.

“Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт страте- гияси сари” тамойили асосида ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилган ва кейинги беш йилликда мамлакатимизда амалга ошириладиган ислоҳотларнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқти- содий ва илмий-маърифий асосларини яратиб беришга қаратилган Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси қабул қилинди.

Концептуал характерга эга бўлган мазкур ҳужжатда давлат ва жамият тараққиётини белгилайдиган қуйидаги еттита асосий йўна- лиш белгиланган:

инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаро- лик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш;

мамлакатимизда адолат ва қонун устувор- лиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш;

миллий иқтисодиётни жадал ривожланти- риш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш;

адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш;

маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳа- ни янги босқичга олиб чиқиш;

миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш;

мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, барча йўналишларда аҳоли фаровонлигини ошириш, фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, жамиятда қонун устуворлиги, қонунийлик ва адолат, мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, миллатлараро ва фуқаролараро тотувликни қарор топтириш устувор аҳамият касб этади.

“Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпар- вар давлат барпо этиш”га қаратилган биринчи йўналишда белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун кўплаб чора-тадбир ишлаб чиқилган.

Жумладан, ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни жойида ҳал этиш мақсадида маҳалла- лар ваколатларини кенгайтириш, уларнинг молиявий мустақиллигини кучайтириш;

фуқароларнинг ўз маҳалласи ҳаётидаги иштиро- кини ҳамда давлат органлари ва маҳаллалар ўртаси- да тўғридан-тўғри алоқани таъминлаш, маҳаллалар- да аҳоли билан ишлашга қаратилган жараёнларни рақамлаштириш сингари муҳим вазифаларнинг ижроси “Инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпар- вар давлат” деган стратегик мақсаднинг рўёбига хиз- мат қилади.

2022 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъ- минлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси лавози- ми таъсис этилганлиги ислоҳотларнинг самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатади. Янги таъсис этилган ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифаси ҳам мамлакатимиздаги барча маҳаллаларнинг ҳақиқий ижтимоий-иқтисодий ҳолатини чуқур ўрганиш натижасида аҳолининг бандлик даражасини, оилаларнинг даромад манбаларини, томорқа ерларидан фойдаланиш ҳола- тини ҳамда даромадли меҳнатга бўлган интилиши ва эҳтиёжларини таҳлил қилиш орқали уларга муносиб турмуш шароитларини яратиш бўлиб ҳисобланади.

Хулоса қилиб айтганда, моҳият эътиборига кўра Ўзбекистоннинг тараққиётини сифат жиҳатидан янги бир босқичга олиб чиқадиган, давлатнинг энг асосий вазифаси бўлган фуқаролар фаровонлигини ошириш, тинчлик-осойишталигини таъминлаш сингари муҳим вазифаларни қамраб олган Тараққиёт стратегияси янги жамиятнинг истиқболини белгилайдиган ҳужжат бўлиб ҳисобланади.

Зеро, барча тараққийпарвар жамиятнинг бош мақсади ИНСОНПАРВАРЛИКДИР.

Жалолиддин ҲУСЕНОВ, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси.

Ҳаракатлар стратегиясидан – тараққиёт стратегияси сари!

Бугун халқимиз ҳаётида улкан сифат ўзгаришлари юз бермоқда. Жумладан, Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси билан “2017–2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг қабул қилиниши мамлакатимизда туб демократик ислоҳотлар, трансформацион ўзгаришлар даврини бошлаб берди. Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилган ва оширилаётган ишлар барча соҳаларни қамраб олди. Энг асосийси, мамлакатимизда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини, шаънини, қадр-қимматини, манфаатларини, давлат органларининг жамият олдида ҳисобдорлигини таъминлаш ислоҳотларнинг бош мақсади этиб белгиланди.

Aйниқса, халқ билан мулоқот қилиш, мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатини бартараф этиш борасида қилинган ишлар, фуқароларга кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини оширишга қаратилган Давлат хизматлари агентлиги фаолияти, валюта бозорининг либераллаштирилиши, прописка тизимининг бекор қилиниши ва ташқи сиёсатда салмоқли ютуқларга эришилгани эътиборга лойиқ.

2021 йилнинг сентабрь ойида Президент Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистоннинг яқин беш йилдаги тараққиёт стратегиясидан кўзланган мақсадлар, белгиланган вазифаларни амалга ошириш тамойилларини жамлаган “Янги Ўзбекистон стратегияси” номли китоби чоп этилди. Унда Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессансни қуриш бўйича қилинаётган ишлар ва миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида фикр юритилган. Ушбу асар “Янги Ўзбекистон орзуси, бугунги кунларимизга нисбатан айтганда, ҳозирги даврнинг тақозоси, унинг асл қиёфасини, ҳаракатлантирувчи кучлари ва омилларини белгилайдиган ғоявий-маънавий асос, халқимизга хос яратувчанлик шижоати ва кенг кўламли ислоҳотларимизнинг яққол ифодасидир”, сўзлари билан бошланади.

“Ҳаракатлар стратегияси”нинг мантиқий давоми сифатида нашр этилган ушбу китоб концептуал аҳамиятга эга бўлиб, унда мамлакатимизда кейинги йилларда амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар ва келгусидаги устувор вазифалар аниқ баён этилган. Мазкур китоб ўқувчиларда Янги Ўзбекистоннинг замонавий демократик қиёфаси қандай яратилаётгани, мамлакатни янги ривожланиш босқичига кўтариш учун белгилаб олинган стратегик йўл тўғрисида яхлит тасаввур ҳосил қилиш имконини беради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муносабати билан бўлиб ўтган сайловолди учрашувларда билдирилган фикр-мулоҳазалар, амалий таклиф ва ташаббуслар Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясини янада такомиллаштиришга хизмат қилди.

Янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисида “Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси асосида демократик ислоҳотлар йўлини қатъий давом эттирамиз” мавзусида сўзлаган нутқида келгуси беш йилга мўлжалланган устувор йўналишлар ҳақида сўз юритилди.

Унда давлатимиз раҳбари “Ел-юртимиз биз бошлаган халқчил ислоҳотларга бугун хайрихоҳлик ва қатъий ишонч билан қараб, уларнинг ҳосили ва самарасини тезроқ кўришни истамоқда. Aна шу ҳақли талабни инобатга олган ҳолда, биз Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясини ишлаб чиқиб, сайлов жараёнида уни ўзига хос умумхалқ муҳокамасидан ўтказдик. Бу муҳим концептуал ҳужжатда ислоҳотларимизнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлаш мақсадида “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойил асосий ғоя ва бош мезон сифатида кун тартибига қўйилди”, дея таъкидлади. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси миллий ривожланишимизнинг янги босқичини бошлаб беради. Бундан буён жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги фаолият “инсон – жамият – давлат” деган янги тамойил асосида ташкил этилади.

Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси 7 та йўналишдан иборат:

Биринчи йўналиш эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этишга қаратилган. Бунинг учун келгусида давлат функцияларининг катта қисми марказдан ҳудудларга ўтказилади. Ҳар бир маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этилади. Туман бюджети қўшимча манбалар билан таъминланиб, маҳалланинг алоҳида жамғармаси шакллантирилади. Марказий идоралар трансформация қилиниб, ихчам ва самарали бошқарув тизими яратилади, бир хил йўналишдаги вазифаларни амалга ошираётган идоралар оптималлаштирилади;

Иккинчи йўналиш адолат ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, инсон қадр-қимматини таъминлаш вазифаларини қамраб олган. Бу борада судлов тизими ва адвокатура институти, ҳуқуқ-тартибот органлари фаолияти такомиллаштирилади. Тадбиркор ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимояси кучайтирилади. Коррупсияга барҳам беришга давлат ва жамиятнинг барча куч ва воситалари сафарбар этилади. Бунда айбдорларни ҳуқуқий жавобгарликка тортиш билан чекланиб қолмасдан, коррупциянинг сабабларини олдиндан бартараф этиш чоралари кўрилади;

Учинчи йўналиш миллий иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги режаларни қамраб олади. Бу борада 2030-йилга бориб, жон бошига ҳисоблаганда, аҳоли даромадлари ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган давлатлар қаторига чиқиш мақсад қилинган бўлиб, бунга хусусий секторни рағбатлантириш ва унинг улушини ошириш ҳамда тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобидан эришилади. Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаб, инфляция даражасини белгиланган 5 фоизгача пасайтириш чоралари кўрилади. Шунингдек, аҳолини уй-жой ва тоза ичимлик суви билан таъминлаш, замонавий йўл ва коммуникация тармоқларини барпо этиш, жамоат транспорти ҳамда ҳудудлараро қатновларни яхшилаш бўйича ҳам йирик лойиҳалар амалга оширилади;

Тўртинчи йўналишга асосан адолатли ижтимоий сиёсат юритиш ҳамда инсон капиталини ривожлантиришнинг энг муҳим омили ҳисобланган сифатли таълим-тарбия масаласи бундан буён ҳам доимий эътибор марказида бўлади. Бу борада олий тоифали ўқитувчиларнинг ойлик маошини 2025-йилга бориб, эквивалент ҳисобида 1 минг долларга етказиш кўзда тутилган. Янги мактаблар қуриш, мавжудларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳанинг барча босқичлари ўртасида узвийликни таъминлашга қаратилган Миллий таълим дастури ишлаб чиқилади.

Aҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш учун барча шароитлар яратилади. Келгуси беш йилда олий тоифали шифокорлар маоши ҳам эквивалент ҳисобида 1 минг долларга етказилади. Вилоят, туман ва шаҳарларда ихтисослашган тиббий хизматлар кўлами кенгайтирилади. Давлат тиббий суғурта тизими ишга туширилиб, маблағ аниқ беморга боғланган ҳолда ажратилади. Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш муҳим вазифа бўлиб қолади;

Бешинчи йўналишга асосан маънавий ва маърифий соҳаларда ислоҳотлар амалга оширилади. Шу мақсадда “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” концепсияси амалга оширилади. Маданият ва санъатни юксалтириш, ёшларни соғлом эътиқод руҳида тарбиялаш, миллатлараро ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамлашга устувор аҳамият қаратилади.

Зеро, бугунги кунда юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари ягона ва аҳил оила бўлиб яшаётгани, фидокорона меҳнати билан мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётгани эътиборга лойиқ. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг Президенти: “Бизнинг давлат сиёсатимизда бундан буён ҳам барча миллат ва элат вакилларининг миллий ўзлигини, она тили ва маданиятини, дини, урф-одат ва анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга устувор аҳамият берилади”, дея алоҳида таъкидлаб ўтгани бежизга эмас;

Олтинчи йўналишга асосан глобал муаммоларнинг миллий ва минтақавий даражадаги ечимларини топиш, бу борадаги барча
саъй-ҳаракатларни уйғунлаштиришга эътибор қаратилади. Хусусан, Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди сифатида ривожлантириш, Бутунжаҳон экология Хартиясини ишлаб чиқиш масалалари диққат марказида бўлади.

Мамлакатимизда бўлиб ўтган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги конференсияда қабул қилинган қарор ва ҳужжатларнинг изчил бажарилиши учун халқаро ҳамкорлар билан зарур чора-тадбирлар амалга оширилади;

Еттинчи йўналишда мамлакатимиздаги тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги вазифалар ўз ифодасини топган. Ўзбекистон Қуролли Кучларининг қудратини янада ошириш, ҳарбийларнинг жанговар шайлиги, жисмоний ва маънавий тайёргарлигини кучайтиришга эътибор қаратилади. Халқаро ҳамкорликда прагматик ва чуқур ўйланган ташқи сиёсат, иқтисодий дипломатия давом эттирилади. Aввало, қўшни мамлакатлар ва дунёнинг барча минтақаларидаги шериклар билан ўзаро манфаатли ва кўпқиррали алоқалар кенгайтирилади.

Умуман олганда, “Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси”да акс этган мақсад ва вазифалар мамлакатимизда “Инсон қадри учун” деган устувор тамойилни тўла рўёбга чиқариш – давлатимиз раҳбарининг эзгу саъй-ҳаракатларида бош мезон бўлиб қолганлигидан далолат беради.

ИхтиёрХолов, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси

Коррупция – тараққиёт кушандаси

Коррупция — мансабдор шахснинг ўз мансаби бўйича берилган хуқуқларни шахсий бойиш мақсадларида бевосита суиистеъмол қилишидан иборат ҳаракатидир. Aксарият коррупция лоббизм (монополияларнинг қонунчилик органлари ва амалдорларга тазйиқ ўтказиш билан шуғулланадиган муассаса ва агентлари тизими) билан боғланган. Халқаро даражада 1970-йилларда Японияга самолётлар сотишда компания томонидан олий давлат амалдорларини сотиб олиш бўйича «Локхид иши» энг йирик коррупция кўринишларига мисол бўлади. Порани хаспўшлаш учун йирик битишувларда кўпроқ «хизмат ҳақи» тўлаш амалиётидан фойдаланилади. Коррупциянинг энг кенг тарқалган турларига порахўрлик, фирибгарлик, товламачилик, непотизм киради. Бундай жиноятларнинг кўплаб содир этилиши иқтисодиётни заифлаштириб, сиёсий бошқарувни издан чиқариши ва фуқароларни давлат тизими ва сиёсий тизимларга нисбатан ишончсизлигини келтириб чиқариши мумкин. Мустақилликка эришганимиздан кейинги даврда ушбу турдаги жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган, унга қарши курашувчи давлат идоралари, уларнинг таркибий тузилмалари ташкил этилган бўлсада, унга қарши курашиш кўнгилдагидек бўляпти деб айта олмаймиз. Том наънода коррупциявий жиноятчилик илдиз отиб, миқдори кун сайин ошиб бормоқда. Энг хатарлиси эса одамларнинг бундай ҳолга нисбатан бефарқлиги, унга оддий ҳолат сифатида муносабатда бўлишидир. Чуқурроқ ўйлаб қарасак, коррупция ва унга боғлиқ бўлган иқтисодий жиноятчилик давлатларнинг бугунги иқтисодий ва сиёсий вазиятида тараққиётга тўсқинлик қилувчи асосий хавф манбаи, хавфсизликка таҳдид ҳисобланади.

Коррупциядан кўрилаётган зарарнинг кўлами чексиз. Глабал молиявий ошкоралик ташкилоти маълумотларига кўра, 2001 йилдан
2010 йилга қадар дунёнинг 150 ривожланаётган давлатида 6 триллион долларга яқин пул коррупция боис кўкка совурилган. Бундай давлатлар рўйхатининг бошида Хитой турибди. Ўтган 10 йил давомида бу ўлкада
2,75 триллион доллар ноқонуний олди-берди учун сарфланган. Aйни даврда Мексикада 476 миллиард доллар пул давлат ғазнасидан ўмарилган, яъни ҳар бир фуқародан 4500 доллардан ўғирланди дегани. Россияда Коррупция келтирган зарар 152 миллиард долларга тенг. Aфрика давлатларида энг коррупциялашган давлат бу  Нигерия ҳисобланади. У ерда ноқонуний капитал айланмаси 129 миллиард долларга тенг.

Мамлакатимизнинг келажагини ва обрў-эътиборини қадрлайдиган ҳар бир виждонли фуқаро бу таҳдидни эсда тутмоғи даркор. Ҳалол меҳнат қилиш, ўз билими, куч-ғайрати ва ижодий қобилиятини сарфлаш учун барқарор шарт-шароит бўлишини истайдиган, фарзандлари ва яқин кишилари келажакда ҳам демократик, фуқаролик жамиятида сивилизациялашган бозор муносабатларининг самараларидан тўла-тўкис фойдаланишни орзу қиладиган ҳар бир фуқаро, коррупция йўлига ўз вақтида зарур тўсиқ қўймаса, бу иллатлар қандай аянчли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини яхши англаб етмоғи лозим. Биз коррупция балосига биргаликда, аҳиллик билан, дадил қадамлар ила курашмоғимиз зарур. Унинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, коррупцияга қарши курашнинг самарали йўлларини топиш бўйича мутахассислар, турли институтлар ва халқаро ташкилотлар томонидан юзлаб, минглаб тадқиқотлар ўтказилган. Ўзига хос рейтинглар тузилиб, ҳар хил кўрсаткич ва рақамлар қайд этилган жадваллар яратилган. Ҳатто коррупциянинг хилма-хил кўринишидаги формулалари ҳам ишлаб чиқилган. Аммо, ҳанузгача барча миллатлар учун қўл келадиган қарши курашда асқотадиган ягона ечим йўқ. Гап шундаки, коррупциянинг асл илдизи унинг пайдо бўлиш географияси билан ўзгаради.

Хўш, Ўзбекистонда қандай омиллар унинг куртак отиб, «гуллаб-яшнаши»​га шароит яратмоқда? Aввало, Aдлия вазирлиги расмий сайтида келтирилган изоҳга эътибор қаратсак: «Коррупция – давлат органлари ходимлари моддий ёки мулкий йўсинда, ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида, ўз хизмат мавқеидан фойдаланишида ифодаланадиган ижтимоий ҳодисадир»​. Бу ерда калит сўз «давлат органлари ходимлари»​ саналади. Яъни, ушбу жумланинг ўзи коррупция даражаси юқори эканида давлат хизматчиларининг роли муҳимлигини кўрсатади. Давлат органларида хизмат қилаётганларни бундай қабиҳ ишга қўл уришга нима ундамоқда? Жавоб яна изоҳнинг ўзида ястаниб турибди: «моддий ёки мулкий йўсинда, ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида»​! Табиийки, коррупция ортида мўмай даромад топиш илинжи турибди. Бироқ ҳар бир қуйи босқичда унинг ҳакалак отишига давлат хизматчиларининг ойлик маоши пастлиги сабаб бўлмоқда. Масалан, маҳаллий ҳокимиятнинг оддий хизматчисини кўз олдингизга келтиринг, унинг кичик маоши, аслида ходим инсон капиталига мос эмаслиги, коррупцияга қўл уришга мажбур қилади. Соддароқ қилиб айтганда, кучли билим ва тажрибага эга ходим ҳеч қачон кичик маош таклиф этилган иш лавозимида меҳнат қилмайди. Унинг олдида танлаш учун иккита йўл турибди: иш жойини ўзгартириб, кўп ойлик маош ваъда қилиб турган хусусий секторга ўтиб кетиш ёки кичик маошга «қаноат»​ қилиб, коррупцияга қўл уриш. Бундай вазиятда, давлат органларида кадрлар етишмовчилиги кузатилиб, тажрибали ва билимли мутахассисларни йўқотиши ҳам ҳеч гап эмас.

Давлат органларида ойлик маошни ошириш билан коррупцияга барҳам бериш мумкинми? Aсло! Коррупция даражасини сусайтириш борасидаги таклифларни қуйида батафсил мушоҳада этамиз, лекин, айни чоғда уни келтириб чиқарувчи яна бир омилга эътибор қаратсак: Коррупцияни келтириб чиқарувчи сунъий тўсиқлар. Сунъий тўсиқ деб аталмиш жиҳатлар шундан иборатки, уларнинг барчасини сиёсий ирода кучи билан йўқ қилиш мумкин. Улар нималар? Рўйхатнинг бошида давлат органлари ходимларини ишга қабул қилишда юз бериши «белгиланган мантиқсизлик»​ ва шаффофликнинг йўқлигидир. Гап шундаки, инсон капиталининг ҳақиқий қийматини ўзбек моделидаги «обективка»​ орқали аниқлаш мумкин эмас. Бўлғуси кадрнинг салоҳиятини текшириш, унинг психологик ва жисмоний етуклиги ўрнига «Тошкент пропискаси»​, «яқин қариндошининг судланганлиги»​ каби фойдасиз важлар ҳар қандай билимли кишини расмий доирадан узоқроқ юришга ундайди. Aгар тажрибали ва билимли мутахассис давлат органида ишлаш истаги билан эшик қоқса, унга бериладиган илк топшириқ ҳам бир талай ҳужжатларни йиғиб келиш бўлади. Ўз ўрнида ҳар бир маълумотномани олиш кичик коррупцияга сабаб бўлиши мумкин. Ундан ташқари, ишга жойлашиш масаласида ҳар ким «таниш-билиш»​ тизими, маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, кланизм каби «ижтимоий ҳодиса»​ларга дуч келиши тайин.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, оммавий ахборот воситаларининг коррупцияга қарши курашдаги асосий вазифаси ижтимоий кайфиятни ёритиш: чўққининг ўткир нуқтасига етиб келганимизни эслатиб туришдан иборат.

Коррупцияга қарши кураш борасида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, порахўрлик, тамагирлик каби ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш, бундай жиноятларга қарши жазо муқаррарлигини ҳар бир шахс билиши зарур. Коррупция балосининг нақадар мудҳиш иллат эканини тушунган, уни онгли равишда идрок этган одам бу жиноятга қўл урмайди.

Бугунги кунда ҳар бир давлатда коррупцияга қарши кураш давом этмоқда. Ҳар бир давлат ва жамият коррупцияга қарши курашиш йўлини ўзи танлайди, аниқроғи, қандай йўл тўғри эканини ҳаёт кўрсатади. Коррупцияга алоқадор одам қонунни бузишдан ташқари, ўзининг кимлигини, эътиқоди, маънавияти қай даражада эканини ошкор қилади. Бундай одам нафақат молиявий зиён-заҳмат етказади, балки давлатни, демократияни беҳурмат қилиб, обрўсини тўкади, унга нон-туз бериб катта қилган, илму ҳунар, обрў ва мансаб берган эл-юртнинг юзига оёқ қўяди.

Коррупция балосидан қутулиш, ислоҳотларни унинг чангалидан қутқариш шарафли бурчимиз эканлигини ҳамма бирдек тушунмоғи шарт. Aкс ҳолда, ўзига тегишли хулоса чиқармай, порахўрлик ва тамагирликдан тийила олмаётган шахслар жазога тортилиши муқаррар! Тўғри ишлаб, ҳалол яшаш саодатини ёшликдан ўрганган одамнинг умри ҳаловатда бўлади. Aдолатсизлик, қонунга ҳурматсизлик, касбу амалга, ишончга хиёнат қилиб бўлмаслигини ўқиб-уққан, порахўрлик ва коррупцияга, суиистеъмолчиликка қарши ўзида иммунитет ҳосил қилган ёшлар келажакда журъатли, виждонли инсон бўлиб етишади. Ҳалол меҳнат билан топилмаган бойлик тотли бўлмаслигини, ҳеч кимга буюрмаслигини, яхшилик эмас, ёмонлик ва кулфат келтиришини тушунади. Таниш-билишчиликдан давлат ва жамият манфаатларига зиён етмаслиги, қонунларга, инсоннинг қадр-қимматига рахна солинмаслиги керак. Бугун бутун жамиятимиз ана шундай покиза ҳаётга интилмоқда.

ИхтиёрХолов, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси

Озодликни чеклаш жазоси ва уни қўллашнинг ҳуқуқий асослари

Мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг узвий давоми сифатида ривожланагн хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодексининг бир қотор моддаларига жазо тизимининг бир тури сифатида, янги жазо тури озодликни чеклаш жазоси билан боғлиқ бўлган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб борилмоқда.

Aввало, жазо жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсга нисбатан давлат номидан суд ҳукми билан қўлланадиган ва маҳкумни қонунда назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум қилиш ёки уларни чеклашдан иборат мажбурлов чораси бўлиб, жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятини давом эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек бошқа шахслар янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади.

Aмалдаги Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодекси жазо тизимида-жарима, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, қамоқ, интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан маҳрум қилиш, умрбод озодликдан маҳрум қилиш асосий жазо турлари мавжуд бўлиб, бу жазо турларига озодликни чеклаш жазоси ҳам киритилган.

Озодликни чеклаш суд томонидан маҳкумга нисбатан яшаш жойини у ёки бу сабаб билан тарк этишни бутунлай тақиқлашдан ёки сутканинг муайян вақтида яшаш жойидан чиқишни чеклашдан иборат.

Озодликни чеклаш олти ойдан беш йилгача муддатга, вояга етмаган маҳкумларга нисбатан эса асосий жазо чораси сифатида олти ойдан икки йилгача муддатга тайинланади ҳамда суд томонидан белгиланадиган органлар назорати остида ўталади.

Озодликни чеклаш, уни маҳкумнинг яшаш жойида ўташ шартлари содир этилган қилмишнинг хусусияти ва суд чиқарган қарорни ижро этишдан бўйин товлашнинг олдини олиш ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан белгиланади.

Қўлланилаётган тақиқнинг (чеклашнинг) хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, суд маҳкумнинг зиммасига қуйидаги қўшимча тақиқларни (чеклашларни) юклаши мумкин:

муайян жойларга бормаслик;

оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик;

муайян фаолият билан шуғулланмаслик;

муайян буюмларга эга бўлмаслик ёки уларни ўзида сақламаслик;

транспорт воситасини бошқармаслик;

маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини, иш ва (ёки) ўқиш жойини ўзгартирмаслик, тегишли маъмурий ҳудуддан ташқарига чиқмаслик;

муайян шахслар билан алоқа ўрнатмаслик;

алоқа воситаларидан, шу жумладан Интернетдан фойдаланмаслик;

алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик.

Суд озодликни чеклашга ҳукм қилинган шахснинг зиммасига ўзи етказган моддий ва маънавий зарарнинг ўрнини қоплаш, ишга ёки ўқишга жойлашиш мажбуриятларини, шунингдек унинг тузалишига кўмаклашувчи бошқа мажбуриятларни юклаши мумкин.

Aгар озодликни чеклашга ҳукм қилинган шахс жазони ўташ даврида ўзининг жиноий қилмишларини англаб етган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, етказилган моддий ва маънавий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, суд маҳкумга нисбатан илгари тайинланган тақиқларни (чеклашларни) тўлиқ ёки қисман бекор қилиши мумкин.

Маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши мумкин. Жазони ўташдан бўйин товлаш вақти ўталган жазо муддатига қўшиб ҳисобланмайди.

Озодликни чеклаш ҳарбий хизматчилар, чет эл фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга нисбатан тайинланмайди.

Озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазонинг ўталмаган қисми ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштирилганда ахлоқ тузатиш ишлари озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш жазосининг ўталмаган қисми муддатига тайинланади.

Озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ижро этиш маҳкумнинг яшаш жойидаги ички ишлар органларининг жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан ёки суд белгилайдиган, маҳкумларнинг суд белгилаган тақиқларга (чеклашларга) риоя этиши устидан назоратни амалга оширадиган бошқа орган томонидан амалга оширилади.

Озодликни чеклаш муддати маҳкум жазоларни ижро этиш инспекцияларида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисобланади.

Маҳкум узрли сабабларсиз ўзбошимчалик билан яшаш жойида бўлмаган вақти озодликни чеклаш муддатига қўшиб ҳисобланмайди.

Озодликни чеклаш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахс суд томонидан белгиланган тақиқларга (чеклашларга) риоя этиши, шунингдек ўзининг жазони ўташи билан боғлиқ масалалар бўйича оғзаки ёки ёзма тушунтиришлар бериш учун чақирув бўйича жазоларни ижро этиш инспекциясига келиши шарт.

Озодликни чеклаш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахсга нисбатан электрон кузатув воситалари қўлланилиши мумкин.

Муайян вақтда яшаш жойидан кетишга, тегишли маъмурий ҳудуд доирасида жойлашган маълум жойларга боришга ёхуд тегишли маъмурий ҳудуд доирасидан чиқиш учун рухсатнома, шунингдек яшаш жойини ўзгартириш учун рухсатнома жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан берилади. Қарор тақиқларнинг (чеклашларнинг) хусусиятидан, маҳкумнинг шахсидан, унинг хулқ-атворидан, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлигидан келиб чиқиб, алоҳида ҳолларда қабул қилинади.

Уй-жойидан чиқиб кетишига бутунлай тақиқ белгиланган маҳкумнинг доимий яшаш жойидан кетиши учун рухсатномага, маҳкумнинг тегишли маъмурий ҳудуд доирасидан чиқиши учун рухсатномага, шунингдек маҳкумнинг яшаш жойини ўзгартириши учун рухсатномага прокурор томонидан санкция берилади.

Aгар озодликни чеклаш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахс жазони ўташ даврида ўзининг жиноий қилмишларини англаб етган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, етказган моддий ва маънавий зарарининг ўрнини қоплаган бўлса, жазоларни ижро этиш инспекцияси илгари маҳкумга белгиланган тақиқларни (чеклашларни) тўлиқ ёки қисман бекор қилиш тўғрисида судга тақдимнома киритади.

Озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташ тартиби ва шартлари маҳкум томонидан бузилганлиги учун жазоларни ижро этиш инспекцияси унга нисбатан огоҳлантириш тарзидаги интизомий жазо чорасини қўллайди.

Маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, жазоларни ижро этиш инспекцияси судга маҳкум учун озодликни чеклашнинг ўталмаган муддатини жазонинг бошқа турига алмаштириш ҳақида тақдимнома киритади.

Озоджон Ражабов, Бухоро туманлараро маъмурий судининг судьяси

Энди ер майдонини ноқонуний олиб қўйишга оид ва бир қанча ҳуқуқбузарлик ишларини Бизнес-омбудсман кўриб чиқади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиеёвнинг фармони билан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиш бўйича вакили институтини таъсис этилган эди.

Бундан ташқари, 2017 йил 29 август куни Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги 440-сонли қонуни қабул қилинган бўлиб, ушбу қонуннинг 3-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил мансабдор шахс бўлиб, у тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини, мазкур ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларга давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан риоя этилишини таъминлаши қайд этилган.

Юқорида қайд этилган Президент Фармони ва Қонунга мувофиқ Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг ваколатлари кенгайтирилиб борилмоқда.

Жумладан, ҳозирга қадар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилган айрим турдаги маъмурий ишлар, шу жумладан ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш, хусусий мулк ҳуқуқини бузиш, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиш (ва бошқа ҳуқуқбузарликлар) эндиликда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, унинг ўринбосарлари ва вакил девони бош инспекторлари томонидан кўриб чиқилади ва қонунда назарда тутилган жарима жазолари қўлланилади.

Президент 11 январь куни «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 245-8-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги (ЎРҚ-744-сон) қонунни имзоланди ва шу куни расмий эълон қилинди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, қуйидаги ҳуқуқбузарликларга оид ишлар Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) ва унинг девони ходимлари томонидан кўриб чиқилади:

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш (МЖтКнинг 43-моддаси);

ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш (200−2-модда);

хусусий мулк ҳуқуқини бузиш (241−1-модда);

тадбиркорлар фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиш (241−2-модда);

тадбиркорлар фаолиятини ва (ёки) уларнинг банк операцияларини қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш (241−3-модда);

тадбиркорларни ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш (241−4-модда);

имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш (241−6-модда);

тадбиркорлар ҳисобварақларида пуллари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни қонунга хилоф талаб қилиб олиш (241−8-модда);

тадбиркорлардан қонунчиликни бузган ҳолда ҳужжатлар талаб қилиб олиш (241−10-модда).

Мазкур Қонун қабул қилингунга қадар ушбу ҳуқуқбузарликлар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилаётган эди. Ушбу қонун кучга кирганидан сўнг Бизнес-омбудсман номидан маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима қўллашга унинг ўринбосарлари ва Вакил девони бош инспекторлари ҳақли бўлдилар.

Бахтиёр Садуллаев, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси

“Судлар тўғрисида”ги янги Қонунга асосан нималар ўзгарди

“Судлар тўғрисида”ги янги Қонунга асосан нималар ўзгарди?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 24 июлдаги ПФ-6034-сонли ва “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 7 декабрдаги ПФ-6127-сонли Фармонлари ижроси давоми сифатида  2021 йил 28 июлда ЎРҚ-703-сонли Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги янги Қонуни қабул қилинди.

Янги Қонун 101 та моддадан иборат бўлиб (эски Қонун 85 та моддадан иборат эди), Қонун билан “Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги, “Судьяларнинг малака даражалари тўғрисида”ги ҳамда “Суд тизими ходимларининг мансаб даражалари тўғрисида”ги Низомлар тасдиқланди ҳамда суд тизими яхлит Қонун билан тартибга солинадиган бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судини ташкил этиш ва унинг фаолияти тартиби алоҳида қонун билан белгиланиши мустаҳкамланди (3-модда). Суднинг вазифаларига юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш ҳам киритилди.

Шунингдек янги Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ваколатлари, таркиби, Олий суди Пленуми, Пленумини чақириш тартиби, ваколатлари, Олий суди Раёсатининг таркиби, ваколатлари, Олий судининг судлов ҳайъатлари, Олий суди раиси ва Олий суди раисининг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари — судлов ҳайъатларининг раисларининг ваколатлари, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари таркиби, ваколатлари, Раёсати ваколатлари, судлов ҳайъатлари, раиси ва раиси ўринбосарлари ваколатлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар суди, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар суди, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий суди таркиби, ваколатлари, раиси ва раиси ўринбосарлари ваколатлари, Ҳарбий судлар тизими, таркиби, ваколатлари, Ҳарбий судлар судловига тааллуқли ишлар, Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш тартиби, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари таркиби, ваколатлари, Раёсати ваколатлари, судлов ҳайъати, раиси, раисининг ўринбосари ваколатлари, туманлараро маъмурий суд таркиби, ваколатлари, раиси ва раиси ўринбосари ваколатлари тўлдирилган ҳолда белгилаб берилди.

Янги қонунда судьялар мақоми, уларнинг мустақиллиги кафолатлари ва судья лавозимига номзодлар ва сайланган шахсларга қўйилган талаблар халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилди. Туман ёки шаҳар судининг судяси этиб тайинлаш ёки сайлаш учун юридик касб бўйича энг кам иш стажи 5 йил ўрнига 7 йил, вилоят судьялигига — 7 йил ўрнига 10 йил, Олий суд судьялигига — 10 йил ўрнига 15 йил этиб белгиланди.

Судьяларнинг интизомий жавобгарлиги масаласида ҳам янги моддалар киритилиб, унга кўра, судья интизомий жавобгарликка қуйидаги ҳолатларда тортилиши мумкин:

одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузганлик учун;

суд ишини ташкил этишда бепарволиги ёки интизомсизлиги оқибатида йўл қўйган камчиликлари учун;

судьялик шаъни ва қадр-қимматига боғ туширадиган ҳамда суднинг обрўсини туширадиган ножўя хатти-ҳаракат содир этганлиги учун;

Судьялар одоби кодекси талабларини бузганлик учун.

Судяларнинг малака ҳайъати судяга қуйидаги интизомий жазолардан бирини қўллаши мумкин:

огоҳлантириш;

ҳайфсан;

ўрача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима;

малака даражасини бир поғонага пасайтириш;

ваколатларини муддатидан илгари тугатиш.

Янги қонун билан киритилган 12-боб судянинг ваколатларини тўхтатиб туриш ва тугатиш ҳолатлари ва тартибини назарда тутади.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки ушбу янги Қонун халқаро стандартлар асосида қабул қилинган бўлиб, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, одил судловнинг судьялар томонидан фақат қонунга бўйсунган ҳолда амалга оширилишини, суд мажлисларининг ошкора ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш, фуқаролар, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Жалолиддин Ҳусенов, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси

Давлат бошқаруви очиқлигини таъминлашда мурожаатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш

Ҳозирги глобаллашув шароитида маълум бир дунё мамлакатининг бошқарув тизими, унинг халқаро майдондаги ўрни, бошқа давлатларнинг ушбу мамлакатга муносабати айни мамлакатда қонун устуворлигини таъминлашда мурожаатлар билан ишлаш тизими, яъни фуқароларнинг давлат ҳокимияти органларига мурожаат қилиш ҳуқуқининг қонунларда акс этиши ва унинг ижросининг таъминланиши билан белгиланади. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бу давлат ишларини бевосита бошқариш шакли ҳамда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, мансабдор шахслар томонидан амалга ошириладиган давлат бошқарувини назорат қилиш усулларидан биридир. Мурожаат қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасида, яъни халқ ҳокимиятчилиги принципининг муҳим қоидаларидан бири сифатида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддасида, ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган. Конституциямиздаги мазкур моддада белгиланган ҳуқуқнинг таъминланиши кафолатлари кўплаб қонун ва қонуности ҳужжатларда ўз аксини топган. “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органлари ва муассасаларига мурожаати соҳасидаги муносабатлар тартибга солиниши ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган. Ҳозирда мурожаатларнинг келиб тушиш статистикаси шуни кўрсатадики, 2019 йилда вазирлик ва идоралар томонидан 170422 та мурожаат қабул қилинган бўлиб, 2020 й илда уларнинг сони 187345 тани ташкил этган. Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири борлиги ҳаммамизга маълум. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари натижасида ҳар йили ўз ечимини топмаётган масалалар бўйича йирик лойиҳалар ва давлат дастурлари қабул қилинмоқда. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва ижрони назорат қилиш бўлимининг 2019 йилда келиб тушган мурожаатлар бўйича якуний таҳллиллари натижасида табиий офатлар бўйича етказилган зарарларни тўлашнинг аниқ-конкрет механизмини йўлга қўйиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқиш таклифи маъқулланиб, масала
2020 йилги Давлат дастурига киритилди ҳамда бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўй ича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони тасдиқланди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб олиб борилган тизимли саъй-ҳаракатлар натижасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Табиий офатлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2020 й ил 25 ноябрдаги 747-сон қарори қабул қилинди. Келгусида бу норматив-ҳуқуқий ҳужжат орқали табиий офатлар натижасида зарар кўрган аҳоли, хусусан, жисмоний ва юридик шахслар ўзларига етказилган зарарларни қоплаш юзасидан мурожаатларига муносиб ечим топилади. Демак, амалда олиб борилаётган мурожаатларнинг таҳлиллари ва уларнинг самарали натижалари аҳолини бир неча йиллардан буён қийнаб келаётган муаммоли масалаларнинг ечимини топишда, аҳолини оғирини енгил қилишда, халқни рози қилишида муҳим омил бўлаётганлигини алоҳида қайд этиш жоиз. Шу билан бирга “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини амалиётга татбиқ этиш борасида, бугунги амалиётдан келиб чиқиб, мурожаатлар билан ишлаш тизимида қуйидаги камчиликларни кўрсатиб ўтиш мумкин: Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лой иҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”
2018 йил 27 октябрдаги 880-сонли қарорида, лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси ва барча зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб й игирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади деб кўрсатилган. Бироқ, шу мазмунда мурожаатлар келиб тушса 15 кунлик муддатда ўрганилиши амалиёти белгиланиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллабқувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 й ил 14 май даги ПФ-5718-сон Фармонида, 7 кун муддатда ваколатли органларнинг биринчи раҳбарлари қабулхона топшириғини кўриб чиқадилар ҳамда натижалари ва қабул қилинган қарорлар тўғрисида Қабулхонага ёзма равишда ахборот берадилар деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали тадбиркорларнинг электрон ва ёзма мурожаатлари 15 кунлик муддатда кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари орқали ёки “business.gov.uz” электрон тизими орқали келиб тушаётган тадбиркорларнинг мурожаатлари 7 кунлик муддатда кўриб чиқилади. Иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналари, Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари, Бош прокуратуранинг Ишонч телефони, Ёшлар, хотин-қизлар бўйича ва бошқа алоҳида қабулхоналарнинг мавжудлиги мурожаатлар билан ишлашда ягона бир тизимли маълумотлар базасининг мавжуд эмаслиги, мурожаатларни вазирлик ва идоралар, мансабдор шахслар томонидан ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқилиши, уларни таҳлил қилиш имкониятини чеклаб келмоқда, бир фуқаро айнан бир масалада қайд этилган бир неча қабулхоналарга мурожаат қилиши, якуни бўйича масаланинг ечимини топа олмаслиги, ҳар хил муддатларда жавоабларни олиши тегишли давлат органларига нисбатан ишончсизликни келтириб чиқармоқда. Учинчидан, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 35-моддасида, мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш натижаларига кўра тузилган маълумотномалар (шарҳлар) тегишли давлат органларининг расмий веб-сай тларида эълон қилиниши белгиланган бўлсада, ҳозирги кунда қонуннинг мазкур талаби ҳам лозим даражада бажарилмасдан қолмоқда. Тўртинчидан, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунининг 19-моддасида, мурожаатлар муносабати билан аён бўлиб қолган маълумотларнинг ошкор этилмаслиги кафолатлари белгиланган бўлиб, мурожаатларни кўриб чиқишда жисмоний шахсларнинг шахсий ҳаёти, юридик шахсларнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар уларнинг розилигисиз, маълумотларнинг ва агар бу жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини камситадиган бўлса, давлат органлари, ташкилотлар ходимлари ва улар мансабдор шахслари томонидан ошкор этилишига йўл қўй илмаслиги, жисмоний шахснинг илтимосига кўра унинг шахсига доир бирон-бир маълумот ошкор этилмаслиги белгиланган бўлсада, мурожаатлар билан боғлиқ масалалар, сай ёр қабуллар, уй мауй юриб ўрганишларда аксарият ҳолларда мурожаатдаги масалалар ижобий ҳал этилганидан сўнг оммавий ахборот воситалари орқали уларнинг розилиги олинмасдан намой иш этиб келинмоқда. Бешинчидан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43-моддасида, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик – мансабдор шахсларга нисбатан жазо қўллаш масаласи белгиланган. Мисол тарқиасида бу қонун талаблари ҳокимликда бузилса туман ҳокими ёки унинг ўринбосари, вилоят ҳокимлигида эса вилоят ҳокими ёки унинг ўринбосари жавобгарликка тортилиши лозим, ваҳоланки мурожаатларни ўрганган шахс бошқа ҳокимлик ходими бўлиб, ходим бу қонун талабларини қасддан бузиши ҳам мумкин, раҳбар ёки унинг ўринбосари бошқа ходимларнинг ҳаракати учун жавобгар бўлиши мантиқан нотўғри. Бундан ташқари, ўз-ўзидан қонундаги бу модда амалда қўлланилмаслик ҳолатлари кўпроқ учрайди.

Юқорида билдирилган барча фикр ва мулоҳазаларимизга хулоса қиладиган бўлсак, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, қонун нормаларини амалиётга татбиқ этиш, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, соҳага ахборот-технологияларини жалб этишни янада замонавий лаштириш ҳамда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали кўзланган мақсадга эшириш мумкин.

Бахтиёр Садуллаев, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси

Судьянинг одоб-ахлоқи  – бугунги куннинг  зарурий талаби. Судьянинг касбий фаолиятида одоб-ахлоқ принциплари.

Маьлумки, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судлов даражасини ошириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланган.

Жумладан, муҳтарам юртбошимизнинг 2016 йил 21 октябрда ПФ-4850 сонли “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони билан қўйидагилар мустаҳкамланди:

 – суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш; фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари қонуний манфаатларига тажовуз қилиш ҳолатлари аниқланганда зудлик билан зарур чоралар кўриш;

– жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш, мурожаатларни кўриб чиқишда сансалорлик ва бефарқ муносабатда бўлиш ҳолларига йўл қўймаслик учун жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш, шунингдек бузилган ҳуқуқларни тиклаш бўйича барча зарур чораларни кўриш;

– судлар фаолиятида очиқликни  шаффофликни таъминлаш, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва аҳоли билан ҳамкорлик қилишнинг самарали механизмларини кенг қўллаш;

– суд фаолиятини иш якунларининг комплекс таҳлили асосида режалаштириш ва ташкил этиш, бунда эътиборни аввало ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалдаги қонун ҳужжатларни такомиллаштириш орқали тизимли қонунбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратиш;

Энг асосийси: ходимлар ўртасида суиистеъмолчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, профилактика қилиш ва уларга чек қўйиш бўйича идоравий назоратни кучайтириш, одоб –ахлоқ қоидаларига оғишмай риоя қилишни таъминлаш;

Юксак ахлоқий-иродавий ва касбий фазилатларга эга, юклатилган вазифалар ва амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарали бажарилишини таъминлашга қодир бўлган кадрларни шаффоф танлов асосида ишга қабул қилиш тизимини такомиллаштириш масаласи қўйилган.

Одил судловни амалга ошириш сифатини яхшилаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси кафолатларини кучайтириш мақсадида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида  мустаҳкамланди ва у асосида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилди.

Ислоҳотлар натижаси ўлароқ, судларда ишларни йиллар давомида қайта-қайта кўриш амалиётига бутунлай чек қўйилди, Судьялар олий кенгаши ташкил этилди ва албатта бу даргоҳ судьяларнинг мустақиллиги конституциявий принципини таъминлашга хизмат қилмоқда. Кенгаш қошида Судьялар олий мактаби ташкил этилди.

Юқоридаги ислоҳотларнинг давомчиси, мустаҳкамловчиси сифатида судьялик лавозимларига ҳар томонлама муносиб, юксак маънавий-ахлоқий сифатларга эга шахсларгина фаолият юритишни таъминлаш ҳамда ҳар бир судья учун одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ касбий фаолиятида ва хизматдан ташқари вақтда мажбурий бўлган, юксак одоб-ахлоқ талабларига, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига қатъий риоя қилишни таъминлаш ва мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2018 йил 29 январдаги 490-сонли қарори билан Судьяларнинг одоб-ахлоқ кодекси янги таҳрирда тасдиқланди.

Қадимдан судьялар(қозилар) халқ орасидаги юксак маънавиятли, обрўли инсонлар орасидан тайинланган. Сабаб низони ҳал қилаётган инсоннинг ўзи камчиликлардан ҳоли, муаммони бартараф этишда холис бўлиши талаб этилган. Бирор-бир гуруҳ ёки шахснинг манфаатларига боғланмаслиги лозим бўлган.  

 Судьялар одоб-ахлоқ кодексининг  қабул қилиниши нафақат  заҳирадаги номзоднинг судья бўлиб тайинлангунга қадар, балки судьялик фаолиятида одил судловни амалга ошираётган вақтда ёки судьяларнинг хизматдан ташқари вақтдаги одоб-ахлоқ қоидаларини ўзида мустаҳкамлайди.

Кодекс мазмунига кўра, судьялар судьялик шаънини, судьялар одоб ахлоқи қоидаларини қатъий сақлашлари, одил судловнинг обрўсини, судьялик қадр-қимматини тушириши ёки судьянинг холислигига шубҳа туғдириши мумкин бўлган ҳатти-ҳаракатлардан ўзини тийишлари шарт.

Кодекс қоидаларига риоя этиш судьянинг қалб амри, ҳаётий қоидаси бўлиши шарт. Судья ваколатларини амалга оширишга киришганда юксак маънавий-ахлоқий савияга ва малакага эга бўлиши, у ўз фикрини ифода этишда одил судловнинг обрўсига путур етказмаслиги, бугунги куннинг энг долзарб мавзуси жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда адолатлилик ва холислик принципларига риоя этиши кераклиги мустаҳкамланган.

Акс ҳолда, судья фикр эркинлиги ҳуқуқини суиистеъмол қилган ҳолда суд ҳокимиятининг мустақиллиги ва холислигига путур етказган ҳолларда уларга нисбатан белгиланган тартибда интизомий жавобгарлик чоралари қўлланилади.

Бундан ташқари, судья ўзи учун ҳам, яқинлари учун ҳам, учинчи шахслар учун ҳам бирон-бир манфаатларни амалга ошириш учун, шахсий масалалари юзасидан турли органларга мурожаат қилишда ўз хизмат мавқеидан фойдаланмаслиги керак.

Судья дўст танлашда ҳам, таниш орттиришда ҳам жуда эҳтиёткор бўлиши талаб этилади. У ўзининг шаъни ва суднинг обрўсига путур етказиши мумкин бўлган алоқалардан ўзини тийиши лозим. Нафақат судьялик лавозимидагилар балки, барча шахсларга дўст-биродар танлашда, манфаатдорлик, доимий фойда кўриш учун эмас, яхши ёмон кунда доимий маслаҳатгўй сифатида танлаш талаб этилади.

Буни икки хил маънода асослаш мумкин:

Биринчидан, дўсти судьянинг фаолиятидан манфаатдор бўлса, албатта унинг мустақиллиги ва холислигига путур етказади.

Иккинчидан, халқимизда нақл бор “Дўстинг кимлигини айтсанг, сенинг кимлигингга баҳо бераман?” яъни, судьяга нисбатан унинг атрофидагиларга қараб жамоатчиликнинг фикри шаклланади.

Бундай қоиданинг кодексга киритилиши бежизга эмас, ҳаётда шундай шахслар учрайдики, дўст тутиниб юрган судьянинг шаъни ва суднинг обрўсига путур етказишдан тап тортмайдиган, фирибгар, лаганбардор, маишатбоз, манфаатдорлик нуқтаи назаридан  яқинлашган маънавий бузуқ шахслар ҳатти-ҳаракати туфайли ўз обрўсидан айрилган судьялар амалиётда мавжуд.

Судья фаолияти давомида ҳамкасблари ва қўл остидагидаги ходимларга нисбатан хушмуомала, вазмин бўлиши, вояга етмаган фарзандларини боқиши, ота-онасига ва бошқа меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларига ғамхўрлик қилиши талаб этилади.

Хизматдан ташқари вақтда зўравонлик, шафқатсизлик, миллатчилик руҳидаги, бундан ташқари, сиёсий ва диний мазмунга эга митинглар, йиғилишлар, намойишлар шаклидаги оммавий тадбирларда иштирок этмаслиги керак.

Хулоса қилиб айтганда судьянинг одоб-ахлоқи, кодекс билан белгиланган чекловлар, намунали хулққа эгалиги унинг фаолиятини мустақил, холис, беғараз, манфаатлардан холис олиб боришини, қарорлари асосли, қонуний, адолатли чиқарилишини таъминлайди. Фуқароларнинг одил судловга нисбатан  ишончлари ортишига олиб келади.

Алишер Бобомуродов, Бухоро туманлараро маъмурий судининг раиси

Маъруф Саидов, Бухоро туманлараро маъмурий судининг судьяси

Каррупция вирусига нисбатан ҳалоллик вакцинаси

Коррупция ҳақида мақола ёзишда қуйидаги ёндашувни илгари суришни ва статистиқ маълумотларга мурожаат қилмасликни ҳамда бу мавзуга ўз муносабатимни билдиришни лозим топдим.

КОРРУПЦИЯ – бу сўзни айтишни ўзи қанчалик оғир!

Бизнинг айни вақтдаги жамиятимизда эса бу сўзни ишлатиш тугул, уни амалга ошириб келаётганлар ҳам талайгина. Давлатимиз раҳбари ҳар бир чиқишларида ҳар бир маърузаларида айнан коррупцияга қарши курашиш мавзусига тўхталиб ўтадилар. Чунки коррупция мавжуд бўлган давлатнинг ривожланиши ҳам қийин бўлади ҳамда дунё ҳамжамиятида тутган ўрни ҳам паст бўлади. Ривожланган давлатларнинг энг катта ютуғи уларнинг коррупция билан курашиб билганида. Бинобарин коррупция сўзининг маъноси емирилиш ҳисобланади. Демак коррупция ривожланган давлат емирилиб бораверади.

Айни бу иллатни биз фақат порахўрликда кўришимиз керак эмас. Коррупция атамаси ўз ичига жуда ҳам кўплаб жиноий қилмишларни, ҳаттоки биз уни жиноий қилмиш деб атамасакда аслида жиноятга бошлайдиган ҳаракатларни олади.

Мисол учун дейлик 3 та фуқаро ишга кириш учун бир корхона раҳбарига мурожаат этишди. Фуқароларнинг биринчиси корхона раҳбарига пул таклиф этиб, уни рози қилиб ишга жойлашди, иккинчиси юқори лавозимдаги қариндошини ишга солиб ишга жойлашди, учинчиси ҳам ишга жойлашди, бироқ у ўзининг билими ва салоҳияти билан ўзини кўрсатиб ишга жойлашди. Мана шу ишга жойлашган фуқароларнинг 2 таси корхона ишига енгил елпи қараши билан корхонанинг ривожланишига тўсиқ бўлади. Учинчи ходим эса ўзининг ишга чанқоқлиги билан корхонани ривожлантиришга ҳаракат қилади. Бироқ, корхонанинг 66 фоиз ходимининг ишга енгил елпи қараши корхонани ривожланишидан кўра унинг қулашига олиб келади.

Коррупция бўлмаса мазкур корхонага нафақат теран фикрлайдиган ходимларнинг кўпайишига олиб келади, балким коррупцияни ишга соладиган фуқаролар ҳам ўз устида ишлаб, ишга киришга ҳамда корхонани ривожига ҳисса қўшишга ҳаракат қилади.

Ўзбек халкининг бир эртаги бўлиб, унда ота эрка боласига ишлаб, пул топиб келишни буюради. Она эса боласига кечга яқин пул бериб отасига ишлаб пул топиб келгани ҳақида айтишини уқтиради. Ота пулни олиб оловга ташлаб юборади. Бу болани парвосига ҳам кирмайди чунки пулни бола ишлаб топмаган бўлади. Шу ҳолат бир неча кунлар давом этади. Бола бир кун ўзи ишлаб топиб келган пулини ҳам отаси оловга ташламоқчи бўлганида пулни оловда куйишдан асраб қолади. Мазкур эртакни ҳам таҳлил этадиган бўлсак она ўз ҳаракати билан боласини ўзи билмаган ҳолда коррупцияга ўргатишига бир баҳя қолганини билмай қолган.

Юқорида айтганимдек коррупция ҳолатининг турлари жуда ҳам кўп.

Албатти коррупция бўлган давлатда на қонунийлик ва на адолатлилик принциплари ишламайди ҳамда халқнинг ишончсизлиги ошиб боришига олиб келади. Бу эса давлат раҳбарининг олиб бораётган сиёсатларига ўзининг салбий таъсирини кўрсатади.

Бинобарин коррупциянинг илдизлари барча давлат корхоналари ҳамда органларида мавжуд бўлиб, коррупцияни йўқотиш учун энг аввало ходимлар ўзларида ватанга садоқатлилик ҳиссиётини уйғотиши зарур.

Суд тизимида коррупция иллати умуман мавжуд эмас десам албатта мақолани ўқиган фуқаролар кулиши мумкин. Суд тизимида ҳам коррупцияга қўл урадиган шахслар бор. Бироқ уларнинг умри жуда ҳам қисқа ва коррупцияга қўл урган суд тизими ходимлари қонунда назарда тутилган жазодан қочиб қутилмайди.

Бироқ, бизнинг, яъни суд тизимидаги ходимларнинг ягона мақсадимиз суд тизимини коррупциядан холи давлат ҳокимиятига айлантиришдан ҳамда халқ ва давлат ривожи учун хизмат қиладиган органга, Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек “Адолат қўрғони”га  айлантиришдан иборатдир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таъбирлари билан айтганда Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси, барча соҳа вакиллари ҳамда мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари ва мактаб ўқувчиларига “Ҳалоллик вакцинаси”ни юқтириб, ҳалоллик ва поклик маданиятини шакллантирсак давлатимиз коррупциядан холи мамлакатлар қаторига қўшилиши табиий.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак коррупция иллатини Ўзбекистон Республикасидан нафақат йўқотиш балким, ўзбек халқи хотирасидан шу сўзнинг ёзилишини ҳам айтилишини ҳам унутишга ва халқнинг эркин ҳамда фаровон яшашига замин яратиш лозим.

Озоджон Ражабов, Бухоро туманлараро маъмурий судининг судьяси

КОРРУПЦИЯ – ДОЛЗАРБ МУАММО

Жамиятда шундай иллатлар борки, у маълум бир соҳага барки бутун жамият тараққиётига тўғаноқ бўлади. Мамлакатни ич-ичидан емирадиган анашундай иллат бу коррупция ва порахўрликдир.

“Коррупция” – нима, коррупциянинг келиб чиқиш сабаблари, коррупциянинг тарихий ўзаклари ва коррупциянинг нималарга таъсир этиши ҳамда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни мазмун моҳияти ҳақида сўз юритамиз. Халқ тилида соддагина қилиб – коррупция, деб аталувчи ҳодиса барча ислоҳотлар илдизига болта ураркан, уни келтириб чиқарувчи сабаб ва қарши кураш чораларини билишимиз лозим бўлади. Коррупция ҳақида – Қонун ҳужжатларида коррупция тушунчасига қуйидагича таъриф берилган: “Коррупция” – давлат органлари ходимлари моддий ёки мулкий йўсинда, ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида, ўз хизмат мавқеидан фойдаланишида ифодаланадиган ижтимоий ҳодисадир.

Аслида, коррупция бирор мансабдор шахснинг қонунчилик ва ахлоққа зид равишда ўзининг бошқарув ваколатлари ва ҳуқуқларидан шахсий манфаатлар мақсадида фойда олишидир. Илмий адабиётларда унга қуйидагича таъриф берилади: ”Коррупция”- шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш.

Коррупция ўзи нима? “Коррупция” лотинча сўз бўлиб, «бузмоқ, порага сотилиш, айниш, порахўрлик, заҳарлилик, зарар ва парчаланиш» деган маъноларни англатади. Яъни, коррупция – сиёсат ва давлат бошқаруви соҳасидаги ижтимоий хавфли ҳодиса, давлат функцияларини бажариш ваколатига эга бўлган ёки уларга тенглаштирилган шаxсларнинг ноқонуний тарзда моддий ва бошқа бойликлар, имтиёзларни олишда ўз мақоми ва у билан боғлиқ имкониятлардан фойдаланиши, шунингдек бу бойлик ва имтиёзларни жисмоний ёки юридик шахслар қонунга хилоф равишда эгаллашига имкон беришидир.

Коррупциянинг таъсири нималарда намоён бўлади? Коррупция –– бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. Мазкур иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради. Таъкидлаб ўтиш ўринлики, ушбу зарарли ҳодиса катта ва кичик, бадавлат ва камбағал бўлишидан қатъий назар, барча мамлакатларда учрайди.

Коррупция ҳар қандай давлат ва жамият ривожига жиддий салбий таъсир кўрсатувчи хавфли омил, барча мамлакатларга таҳдид солувчи мураккаб ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳодисадир. Зеро, бу омил туфайли давлатнинг ривожланиши секинлашади, ҳукумат тизими ишдан чиқади, демократик институтларга путур етади. У сайлов жараёнларига салбий таъсир қилиб, қонун устуворлигига жиддий зиён етказади. Шу билан бирга, унинг таъсири остида фуқароларнинг ижтимоий адолатга, ҳақиқатга ва давлат органларига ишончи йўқолади.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва принципларини белгилашда бундай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш масаласи қатъий ҳисобга олинган. Коррупцияга аралашган, бу жирканч иллатга қўл урган одам учун улуғ нарсалар, мўтабар туйғуларнинг қадри йўқолади. Бундай одамлар ҳаётда ҳамма нарсани сотиб олиш ва сотиш мумкин, деб ўйлайди. Улар иймон-эътиқодга ишонмайди, айни пайтда бундай кимсаларга ҳаёт учун азиз саналадиган ҳеч нарсани инониб бўлмайди. Чунки улар ота-онаси, қариндош-уруғлари, ёр-у биродарлари, маҳалла-кўйнинг юзини ерга қаратишдан, бошини эгишдан уялмайди.

Қонунга кўра, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи, бу жараёнда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш учун Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ташкил этилди. Ҳаммамиз яхши биламиз, қонун ҳуқуқий муносабатларни тартибга солади. Ваколатлар, ҳуқуқ ва мажбуриятларни, амалга ошириладиган чора-тадбирларни белгилаб беради.

Агар қонун ҳаётда ишламаса, унинг бир неча варақ оддий қоғоздан фарқи қолмайди. Шундай экан, «коррупция ҳақида қонун қабул қилинди, энди ҳаммаси изига тушиб кетади», деб ўйлаш хотиржамликка берилиш катта хато бўлади.

Коррупция балосидан қутулиш, ислоҳотларни унинг чангалидан озод этиш ҳақида ҳаммамиз ўйлашимиз, бунинг заруратини ҳар биримиз юрагимиздан ўтказишимиз, унга қарши қатъий курашишимиз керак. Бу кураш кундалик ҳаётимиздаги оддий ҳолатлардан бошланади. Шифокордан яхшироқ маслаҳат олиш, навбатни тезлаштириш, рейтинг дафтарчасига тузукроқ баҳо қўйдириш ва шу каби вазиятларда ўзимизни муносиб тутишимиз лозим бўлади.

Тўғри, ҳаётда турли ҳолатлар ва ҳаракатларга дуч келамиз. Баъзида кўз ўнгимизда қонунлар бузилади, инсон ҳуқуқи, қадр-қиммати поймол этилади. Бундай вазиятларда чорасизликдан одамнинг боши гангиб қолади. Лекин, унутмайлик, халқимизда “Касални даволагандан кўра унинг олдини олган афзалдир” деган нақл мавжуд. Жамиятимиздаги ҳар қандай жараёнга лоқайд муносабатда бўлмаслик барчамизнинг устувор бурчимиздир. Коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига қарши курашишни биз, энг аввало, ўзимиздан бошлашимиз даркор. Бунинг учун эса шахснинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти етарли даражада шаклланган бўлмоғи мақсадга мувофиқдир.

Бахтиёр Садуллаев, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси

Ўзбекистон Республикасида коррупсияга қарши курашиш тизимини такомиллаштирилиши

Коррупция сўэи лотинча сўз соrruрtiо яъни – айниш, порага сотилиш маъносини билдириб, мансабдор шахснинг ўз мансаби бўйича берилган ҳуқуқни шахсий бойиш максадларида бевосита суистемол қилишдан иборат амалиёт.

Коррупцияга чек қўйиш, унга қарши курашишнинг самарали ишларни олиб бориш мақсадида Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши бир қатор қонун, қарор ва фармонлар қабул қилинган. Бунга биргина мисол Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонундир. Ушбу соҳада қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Коррупсияга қарши курашиш Миллий кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси 5-апрел куни нормативҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (project.gov.uz) орқали ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва хулоса олиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилди. Тегишли тартибда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига 2021-йил 26-апрелдаги хат орқали тақдим этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Коррупсияга қарши курашиш агентлигининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилди. “Ўзбекистон Республикасида коррупсияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳаси ўзбек ва рус тилларида Вазирлар Маҳкамасига киритилди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Олий Мажлис палаталарида муҳокама қилиш учун юборилди. Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупсияга қарши экспертизаси тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (прожект.гов.уз) орқали келиб тушган эътирозлар ва таклифлар кўриб чиқилиб, келишмовчиликлар жадвали тайёрланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупсияга қарши курашиш агентлигининг буджетдан ташқари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси бўйича манфаатдор вазирлик ва идораларнинг билдирган таклиф ва эътирозлари ўрганилиб тегишли тартибда келишмовчиликлар жадвали тайёрланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йи 3-февралдаги 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сон Фармон иловасининг 34-банди ижросини (Коррупсияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш) таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг коррупсияга қарши курашиш бўйича 2021-2025-йилларга мўлжалланган Миллий стратегияси лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупсияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг
8-банди, “Коррупсиясиз соҳа” лойиҳасининг ижросини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари фаолияти, хусусан, тизимда буджет маблағларидан фойдаланиш ва қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолати бўйича ўрганиш олиб борилмоқда. Ўрганишлар Агентлик масъул ходимлари ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасидан малакали мутахассисларини жалб қилган ҳолда тузилган ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилмоқда.Шунингдек, «Коррупсиясиз соҳа» лойиҳаси доирасида Соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассасаларида амалга оширилган давлат харидлари жараёни ўрганилди. Дастлабки натижаларга кўра, Тошкент шаҳар 1-сон юқумли касалликлар ва 3-сонли клиник шифохоналари харид комиссияси томонидан «Давлат харидлари тўғрисида»ги ва «Рақобат тўғрисида»ги Қонунларнинг талаблари бузилганлиги аниқланган. Юқоридаги муассасалардаги ҳар иккала танлов қонун талаблари бузилган ҳолда ўтказилганлиги сабабли, Агентлик тақдимномаси асосида бекор қилинган. Бундан ташқари, шифохона бош шифокорлари (харид комиссияси раиси) келгусида шу каби коррупсиявий ҳуқуқбузарликлар содир этган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1758-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилиши ҳақида расман огоҳлантирилди. Шунингдек, Самарқанд вилояти Жомбой тумани тиббиёт бирлашмасида амалга оширилган давлат харидлари жараёнини ўрганиш натижалари бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолати юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига огоҳлантириш киритилди. Давлат харидларида “Коррупсиясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” ижроси юзасидан Коррупсияга қарши курашиш агентлиги ходимлари учун Молия вазирлиги мутахассислари иштирокида “Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш” мавзусида семинар ўтказилди. Давлат харидлари соҳасида «Коррупсиясиз соҳа» лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Товархом ашё биржасида ўрганиш ўтказиш бўйича Агентлик директорининг тегишли Фармойиши қабул қилинди. Фармойиш ижроси юзасидан тегишли вазирлик ва идораларнинг мутахассисларидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ўтказишга киришилди. Шунингдек, тижорат банкларида «Коррупсиясиз соҳа» лойиҳасини жорий этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишларнинг чора-тадбирлар режаси ва таклифлари ишлаб чиқилди.

Жалолиддин Ҳусенов, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси

Дилназар Шомуродов, Бухоро вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси

Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари Конституция ва Қонунлар билан ҳимоя қилинади

Мустақил демократик йўлдан дадил одимлаётган Ўзбекистоннинг энг улуғ мақсади, аввало, халқимиз манфаатлари кўзланган ислоҳотларни амалга оширишга қаратилгани билан эътиборлидир. Бу жиҳатлар Конституциямизда ҳам мустаҳкамлаб қўйилган. Жумладан, Бош Қомусимизнинг ИИ боб 13 моддасида “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принтсипларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва Қонунлар билан ҳимоя қилинади” дейилган.
Юртимизда инсон ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга ҳамоҳанг тарзда фаолият юритаётган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳам шу каби эзгу ишларни амалга оширишга камарбасталик қилмоқда. Жорий йил 31 октябрь куни Марказ ташкил этилганлигига 18 йил тўлади. Ўтган давр мобайнида мазкур Марказ ўз олдидаги ўта долзарб саналган миллий ҳаракат режасини тузиш, Конституциямиз, қонунлар ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги умумеътироф этилган халқаро ҳуқуқ меъёрлари қоидаларини амалга ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш, инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро ва миллий ташкилотлар билан ҳамкорлигини ривожлантириш, мамлакатимизда инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ва бу ҳуқуқларнинг муҳофаза қилиниши юзасидан миллий маърузалар тайёрлаш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига, шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича жамоат бирлашмаларига маслаҳатлар бериш, инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва муҳофаза қилишнинг турли жиҳатлари юзасидан тадқиқотлар ўтказиш каби вазифаларни муваффақиятли адо этиб келмоқда.
Инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг Ўзбекистон парламенти томонидан тасдиқланганлиги истиқлолнинг илк йилларида қабул қилинган муҳим халқаро ҳуқуқий ҳужжат бўлди. Ўзбекистонда қисқа тарихий муддат ичида миллий давлатчиликни шакллантиришнинг ҳуқуқий асослари яратилди. Мамлакатимиз барча ривожланган ҳуқуқий давлатлардаги каби уч ҳокимиятга, яъни қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига тақсимланди. Халқ фаровонлиги йўлида кучли ҳуқуқий давлатдан фуқаролик жамияти сари илдам қадам қўйиш мақсадида эркин бозор муносабатларига асосланган кучли иқтисодиёт барпо этилди. Шу тариқа, юртимиз халқаро ҳуқуқнинг тўлақонли ва тенг ҳуқуқли субЪектига айланди. Албатта, буларнинг барчасига Президентимиз Ислом Каримовнинг жонкуярлиги, ташаббускорлиги ва раҳнамолиги эвазига эришилди. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини муҳофаза қилишнинг таъсирли воситасини барпо этиш, халқаро ташкилотлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликни кенгайтириш, давлат муассасалари ходимлари ва аҳолининг инсон ҳуқуқлари бўйича маданиятини ошириш мақсадида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари ва бошқарув тизимини демократиялашни қўллаб-қувватлаш дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 31 октябрдаги Фармони билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази тузилди. Фармонда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказнинг мақсад ва асосий вазифалари аниқ белгилаб қўйилди. 1996 йил 13 ноябрдаги “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори Миллий марказ фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асоси ҳисобланади. Ушбу қарор орқали Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази тўғрисидаги Низом ва Миллий марказ тузилмаси тасдиқланган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази давлатга қарашли идоралараро таҳлил, тушунтириш ва мувофиқлаштириш органи ҳисобланади. Яъни, мазкур орган инсон ҳуқуқлари соҳасида давлат бошқарув органлари фаолиятини мувофиқлаштиради, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ишлар миллий режасини ишлаб чиқади, Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маърузаларини тайёрлайди, давлат хизматчилари учун эса инсон ҳуқуқлари муҳофазаси соҳасида ахборот базасини яратади, уларни ўқитади, маслаҳатлар беради, ташвиқот ишларини олиб боради. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Марказнинг асосий мақсади бу устувор вазифаларни ҳар томонлама ҳал этиш йўли билан Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий фаолият дастурини, ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя этишнинг кўп жиҳатли тизимини ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этишдан иборат.
Шу ўринда, Миллий марказнинг халқаро ҳамкорлигига ҳам тўхталиб ўтиш жоиз. Хусусан, БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт Дастури, ЭХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалар Координатори, Халқаро меҳнат ташкилоти, Ўзбекистондаги Эвропа Иттифоқи делегацияси, ЮНЕСКО, ЮНИСЕФ, Хорижий мамлакатларнинг мамлакатимиздаги элчихоналари, қатор халқаро жамғармаларнинг ваколатхоналари билан самарали ҳамкорлик ўрнатилган. Халқаро шериклар билан ҳамкорликда республикамизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини янада мустаҳкамлаш, ҳимоя қилиш ва рағбатлантиришга йўналтирилган турли лойиҳалар амалга оширилади. Ҳозирда Марказнинг Ахборот-ҳуқуқ бўлими ҳузурида Марказий Осиёда ягона ихтисослаштирилган Инсон ҳуқуқлари бўйича оммавий кутубхона фаолият юритади. Мазкур кутубхона ўзбек ва хорижий тилларда нашр этилган китоблар, журналлар ва бошқа адабиётлардан иборат бўлиб, 5 мингдан зиёд номдаги инсон ҳуқуқларига доир китоб фондига эга. Марказ томонидан инсон ҳуқуқлари бўйича 150 дан зиёд тўпламлар, китоблар ва бошқа адабиётлар давлат тилида кўп минг ададда чоп этилди. Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг шаклланиши мамлакатни ислоҳ қилиш ва модернизациялаш жараёнлари доирасида давлат ва жамиятнинг барча соҳаларида демократик ислоҳотлар ўтказиш амалга оширилди. Жумладан, давлатимиз раҳбарининг 2008 йил 1 майдаги “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида”ги Фармони Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш йўлида яна бир муҳим қадам бўлди, дейиш мумкин. Президентимиз Фармонида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан янада такомиллаштириш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларни давлат томонидан қўллаб қувватлаш, моддий-техникавий базани мустаҳкамлаш, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва бошқа миллий институтлар бўлинмаларининг самарали ишлаши учун зарур бўлган шароитларни яратиш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилиш кўзда тутилган.
Айни пайтда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлардан Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонунчилик мониторинги институти ҳамда Миллий марказимиз зиммасидаги вазифаларни тўлақонли бажариш йўлида хизмат қилиб келмоқда. Бу ташкилотларнинг ҳаракати, изланишлари ўлароқ, юртимизда инсон ҳуқуқлари муҳофазаси йўлида мустаҳкам қонунчилик тизими барпо этилди. Истиқлол йилларида инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга доир конституциявий қонунлар, кодекслар ва бошқа қонунлар қабул қилиниб, ҳаётга татбиқ этилмоқда. “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Хайрия тўғрисида”ги ва бошқа қонунларнинг қабул қилиниши инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга замин бўлмоқда. Айни пайтда мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳуқуқий асослари яратилиши ва унинг амалда қўлланиши ҳамда кафолатланишини кузатувчи механизмлардан юқорида тилга олиб ўтилган институтлар билан бир қаторда Олий суд ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази ва Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлигида инсон ҳуқуқлари бўйича бўлинмалар ва бошқармалар самарали фаолият юритмоқда. Ўзбекистонда халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этилган принтсип ва нормалари устунлиги конституциявий асосда эътироф этилади. Бугунги кунда мамлакатимиз инсон ҳуқуқлари бўйича 70 дан зиёд халқаро ҳужжатлар, хусусан, БМТ томонидан инсон ҳуқуқлари бўйича қабул қилинган 10 та мажбурий халқаро шартномаларни ратификация қилиб, ўзининг халқаро мажбуриятларини мунтазам равишда бажариб келмоқда.

Жалолиддин Ҳусенов, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси

Дилназар Шомуродов, Бухоро вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси

Ўзбекистонда болалар ҳуқуқларини таъминлаш ва уни муҳофаза қилишга қаратилган ислоҳотларнинг мазмуни

 БМТ томонидан 2021 йилнинг якунлари бўйича эълон қилинган маълумотларга кўра, 2021 йил давомида 16 миллион нафар бола дунёнинг низоли ҳудудларида туғилган. Бу дегани, 2021 йилда туғилган ҳар саккизинчи бола уруш ҳолатида, ўқ овозини эшитган ҳолда дунёга келган. Ўз навбатида, бундай шароитларда туғилган болалар ҳаётининг биринчи куниданоқ малакавий тиббий хизмат ва бошқа ёрдамлардан масуво бўлган.   ЮНИСЕФ ташкилотининг ижрочи деректори Энтони Лейк, қайд этиб ўтганидек: “Ҳар икки секундда янги туғилган чақалоқ ўзининг биринчи нафасини уруш ҳолатидаги давлатда амалга оширган…”. Ушбу фикрни ўзи бугунги кунда дунёнинг айрим минтақаларида болаларнинг ҳуқуқий ҳолати, уларнинг яшаш турмуш тарзи қай ҳолатда эканлигини тасаввур қилиш имконини беради. Ушбу ахборотни тақдим этган муаллифлар шундай низоли жойлар сифатида Афғонистон, Марказий Африка Республикаси, Ироқ, Жанубий Судан, Сурия ва Яман ҳудудлари кўрсатиб ўтганлар. Ушбу ҳудудларда оналар ўз болалалари нафақат хавфли ҳолатда, балки ҳеч қандай санитария ва тиббий ёрдамга эга бўлмаган ҳолатларда туғаётганлигини ўзи ташвишли ҳолатдир. ЮНИСЕФнинг ахборотида қайд этилишича, бундай низоли вазиятлар, очарчилик ва иқлим ҳолатини ўзгариши миллионлаб болаларни бошқа қитъаларга кўчиб кетишига туртки бўлиши мумкин. Биргина 2021 йилнинг 9 ойи давомида 200 мингдан ортиқ болалар Европа давлатларига бошпана тақдим этишни сўраб мурожаат қилганлигини ўзи, ушбу фикрларни тасдиқлайди.  Ушбу маълумотларни мазкур мақоланинг бошида келтирганимиз бежиз эмас. Мамлакатмизда ёшларни, айниқса болаларни ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш борасида бошқа давлатларга ўрнак бўладиган ишлар амалга ошириб келинмоқда. Мазкур чора-тадбирлар мустақилликнинг илк йилларидан амалга оширилаётганлигини болалар ҳуқуқлари, оналик ва болалакни муҳофаза қилиш, вояга етмаганларни меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш борасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мисолида ҳам кўрсатиб ўтиш мумкин. Хусусан, ушбу масалаларга бағишланган ҳуқуқий ҳужжатлар сифатида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Меҳнат кодекси, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонун, Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 12 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги Конвенцияни ҳамда Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги Конвенцияни амалга ошириш чоратадбирлари ҳақида»ги қарори, «Ўн саккиз ёшдан кичик шахсларнинг меҳнати қўлланиши тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари ишлари рўйхати» (29.07.2009 й.) ва «Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг чегарасини белгилаш тўғрисидаги низом» (рўйхат рақами 1954, 12.05.2009 й.) ва бошқаларни кўрсатиб ўтишимиз мумкин. Хусусан, ушбу ҳуқуқий ҳужжатларда вояга етмаганларнинг асосий ҳуқуқларидан бири бўлган меҳнат ҳуқуқини таъминлаш, уларга адолатли меҳнат шароитларини яратиш, вояга етмаганларни меҳнат ҳуқуқларини муҳофаза қилишга қаратилган масалалар, шунингдек, республикамизда мажбурий меҳнат ҳамда бола меҳнатининг энг оғир шаклларини тақиқлаш масаласига устувор даражада эътибор қаратилмоқда.

Қайд этиш лозимки мамлакатимизда болалар ҳуқуқларини кафолатлаш, уларни таълм олиш, меҳнат қилиш ҳуқуқларини таъминланаёган бир даврда, дунё мамлкатларида юз бераётган ҳолатлар ачинарлидир. Жумладан, Халқаро ташкилотлар томонидан ҳар йили эълон қилинадиган статистик маълумотларга кўра ҳозирги кунда дунё миқёсида 14 ёшгача болаларнинг 17 % га яқини таълим тизимидан мутлоқо четда қолиб хафтасига 48 соатдан ортиқ ишламоқда. Шунингдек, 20 % га яқин 10 ёшдан кичик болалар иқтисодиётнинг фаол секторида иш билан банд. ЮНИСЕФ маълумотларига кўра Буюк Британияда, 3 млндан ортиқ бола фаол меҳнат фаолияти билан шуғулланади. Буларнинг кўпчилиги хорижий давлатлардан келган мигрант оилаларнинг фарзандлари саналади. Бангладеш тикув саноатида ишловчиларнинг 45%га яқинини 16 ёшгача бўлган болалар ташкил қилган (ҳозирги вақтда – 5% га яқин). Африканинг айрим мамлакатларида 50% болалар йил давомида қишлоқ хўжалиги ишларида тўлиқ иш вақти мобайнида меҳнат билан банд. 90йилларда Покистонда футбол тўпларини ишлаб чиқишда 50 минта бола банд бўлганлигига оид маълумотлар мавжуд.

“Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенциянинг 32-моддасида шундай қайд этилган: “Болалар ривожланиш, маълумот олиш, соғликлари учун хавфли бўлган ишларда иштирок этишдан, иқтисодий таъқиб қилишдан ҳимояланиш ҳуқуқларига эгалар”. Ўзбекистон ушбу Конвенциянинг иштирокчи давлати сифатида бугунги кунда унда белгиланган вазифаларни бажариб келмоқда.  Мамлакатимизда болалар меҳнатини ҳимоя қилиш масаласи Ўзбекистон Республикасини устувор масалаларидан бирига айланган. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 14-бобининг бир қатор моддалари болалар меҳнатини ҳимоя қилишга қаратилган. Меҳнат қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасида 16 ёшдан белгиланган, уларни ота-оналарининг розилигидан сўнг ишга қабул қилиш мумкин. Меҳнат кодексининг 239-моддасида ўн саккиз ёшга тўлмаган барча шахслар дастлабки тиббий кўрикдан ўтгандан кейингина ишга қабул қилиниши ва кейинчалик улар ўн саккиз ёшга тўлгунларига қадар ҳар йили мажбурий тарзда тиббий кўрикдан ўтказиб турилиши кераклиги мустаҳкамланган. Шунингдек, вояга етмаган болаларни ишга қабул қилиш меъёрлари белгиланган: 16-18 ёшгача 1 ҳафтада 36 соат; 15-16 ёшгача бўлган болалар учун бир ҳафтада 24 соат белгиланган. 18 ёшгача бўлган болаларни меҳнат ҳақи бошқа ишчилар қатори белгиланган. Меҳнат таътили эса 30 календар куни қилиб белгиланган. Меҳнат қонунчилигига кўра, болаларни кечки сменада, дам олиш кунларида ишлатиш ман этилади. Вояга етмаган болаларни ишлатишда меҳнат қонунларига риоя қилган ҳолда болаларни ҳимоялаш зарур. Болалар меҳнат қилиш ҳуқуқи, уларнинг ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган халқаро ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни, уларни қабул қилиш зарурияти, айниқса, Халқаро меҳнат ташкилотининг болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган фаолияти диққатга сазовордир. ХМТнинг норма ижодкорлиги фаолиятидаги яна бир муҳим масала бу турли тоифадаги меҳнаткашларнинг (ёшлар, аёллар, турли касблардаги меҳнаткашлар) меҳнат ҳуқуқларини мақсадли тартибга солиш жараёнидир.

Ушбу масала чет эл элементи билан мураккаблашган меҳнат муносабатларига халқаро нормаларнинг тўғридан-тўғри таъсир қилишини таъминлаш муаммоси билан бевосита боғлиқлиги сабабли эътиборга моликдир. Ушбу масала юридик адабиётларда доимий равишда олимларнинг эътиборда бўлиб келган4.  Тан олиш лозимки, меҳнат муносабатларидаги иштирокчиларнинг алоҳида белгиларидан келиб чиққан ҳолда халқаро ҳуқуқий нормаларни дифференциация қилиш тажрибаси меҳнат муносабатларини тартибга солиш самарадорлигига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади. Конвенция ва тавсияларнинг меҳнаткашларнинг ўзига хос белгиларидан келиб чиққан ҳолда дифференциациявий ёндашувининг амалий аҳамияти, аввало, меҳнат шароитларини индивидуаллаштирилишини вужудга келтиради. Буларнинг барчаси ўз навбатида турли табиатга ва профессонал имкониятга эга бўлган инсон ресурсини янада кенгроқ ҳамда самаралироқ ҳимоя қилинишига хизмат қилади. Меҳнат муносабатлари субъектларини дифференциация қилиш йўли билан тартибга солиш билан бир қаторда ХМТ конвенциялари объектларга кўра тартибга солишни ҳам назарда тутади. Яна шуни алохида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси томонидан 2008 йилда ратификация қилинган Халқаро Меҳнат Ташкилотининг (ХМТ) “Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисида”ги (1976 йил 26 июн, Женева) 138-сонли Конвенцияси иқтисодиётнинг барча секторларида ҳам ҳақ тўланадиган, ҳам ҳақ тўланмайдиган болалар меҳнати тартибга солинади. Ушбу Конвенция ишга қабул қилиш учун энг кам ёшнинг энг комплекс ва қатьий тушунчасини белгиланишини ўзида ифодалайди, муаммога, айниқса, ривожланаётган мамлакатларга нисбатан изчил ва мослашувчан ёндашувни намоён қилади.  Ушбу 138-сонли Конвенция уни ратификация қилган аъзо давлатларга ишга қабул қилиш учун энг кам ёшни белгилаш ва бола меҳнатини бажаришга жалб қилиниши мумкин бўлган бир неча ёш даражаларини белгилаш мажбуриятини юклайди. Ушбу ёш даражалари давлатнинг ривожланганлик даражасига ва бажариладиган ишлар турига қуйидаги тарзда боғлиқ бўлади. Болалар ва ўсмирларни ҳимоялаш тўғрисидаги миллий қонунларда ва Халқаро меҳнат ташкилоти Конвенцияларида, одатда, қуйидаги 6 та банд ажратиб кўрсатилади:

1) белгиланган ёшдан кичик ёшдаги шахсларни ишга қабул қилишнинг тақиқланиши;

2) болалар ва ўсмирлардан хавфли ва зарарли ишларда ёки айрим турдаги хавфли ускуналарга хизмат кўрсатишда фойдаланишнинг тақиқланиши ёки чекланиши;

3) ҳаддан ташқари оғир юкларни кўтаришда ёки бошқа жойга олиб ўтишда болалар меҳнатидан фойдаланишнинг тақиқланиши;

4) ёшлар иш куни муддатларининг чекланиши;

5) тиббий назорат белгиланиши;

6) зарур касб таълими таъминланиши.

Ўзбекистон Республикаси Халқаро меҳнат ташкилотининг 13 та Конвенцияси, шу жумладан, Халқаро меҳнат ташкилотининг 8 та асос солувчи Конвенцияларининг 7 таси, шунингдек мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатининг энг ёмон кўринишларига йўл қўймаслик соҳасидаги Конвенциялари ратификация қилган бўлиб, ушбу халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган барча қоидалар миллий қонун ҳужжатларимизга имплементация қилинганлиги муҳим аҳамиятга эга. Бироқ бугунги кунда, сир эмас, вояга етмаганлар меҳнати самарали натижаларга олиб келмоқда. Бироқ бу борада камчиликлар ҳам талайгина. Мисол учун, баъзи мактаб ўқувчилари, талабалар ҳам ўқиш билан банд бўлиш лозим бўлган вақтни бозорда ва турли савдо шаҳобчаларида ўтказишмоқда. Ёки тунги ишларга ўз вақтларини сарфламоқдалар. Юқоридаги ҳуқуқий асосларга таяниб бугунги кун ёшларига берилган имтиёзларни ижобий баҳолаймиз, албатта. Бироқ ёшлар бу имкониятдан фойдалана олишаяптими? Бу масалаларни ҳал қилиш жамият ва давлат олдида турган муҳим вазифалардан бири саналади. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси «Вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуннинг 2-моддаси талабларига мувофиқ, 2010 йил 15 январдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарорига мувофиқ “Вояга етмаганларнинг меҳнатидан фойдаланишга йўл қўймаслик бўйича талаблар тўғрисидаги Низом” тасдиқланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-239сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида назарда тутилган ишга қабул қилиш учун йўл қўйиладиган энг кам ёш ўн тўрт ёшдан ўн беш ёшгача оширилди, яъни ёшларни меҳнатга тайёрлаш учун умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб ўқув юртлари ўқувчиларини уларнинг соғлиғига ва маънавий ривожланишига зарар етказмайдиган, ўқув жараёнини бузмайдиган, ўқишдан бўш вақтда енгил ишларни бажариш учун – ўн беш ёшга тўлганларидан сўнг, ота-оналаридан бирининг ёки ота-она ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги билан ишга қабул қилиш мумкинлиги ўрнатилди. Бу чора-тадбир болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилишга қаратилган ишлар сифатида диққатга сазовордир.

Ҳусенов Жалолиддин, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси

Ражабов Озоджон, Бухоро туманлараро маъмурий судининг судьяси

Гендер тенглик қонунлар билан мустахкамланган

Юртбошимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-юбилей сессиясидаги нутқида юртимизда гендер тенглик сиёсати устувор масалага айлангани, Парламентимизда фаолият кўрсатаётган аёл депутатлар сони икки баробарга кўпайгани ҳақида сўз юритиб, юртимизда хотин-қизлар сиёсати бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида урғу бериб ўтди.

         Аслида ҳам шундай, юртимизда аёлларнинг ўз имкониятларини тўлақонли рўёбга чиқаришлари учун барча шарт-шароитларни таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган.

         БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1979 йил 18 декабрда “Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида”ги конвенция қабул қилиниб, мазкур конвенция хотин қизлар ва эркакларнинг амалдаги тенглигига эришиш, яъни гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизлар томонидан ўз ҳуқуқларидан амалда фойдаланиш масалаларига боғлиқ бўлган муаммоларни аниқ-равшан белгилаган асосий ҳужжат бўлиб қолмоқда.

         Конвенцияда турли шаклда намоён бўладиган камситишларга барҳам бериш муаммоларининг долзарблиги аниқлаб берилиши билан бирга, хотин-қизларнинг тенг ҳуқуқли инсон сифатида мавқеини ошириш, уларнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳуқуқлари, эркаклар билан тенг ҳуқуқлиги, оналик лаёқати билан боғлиқ муҳим қоидалар акс эттирилган.

         Мамлакатимизда ҳам гендер тенгликни таъминлашга оид халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларни миллий қонунчиликка уйғунлаштириш орқали мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилмоқда.

         Хусусан, 2019 йил 2 сентябрда 32 моддадан иборат Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида” ги ЎРҚ-562-сон Қонуни қабул қилинди.

         Ушбу қонуннинг мақсади хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ҳамда бошқа жойларда тазйиқлар ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган.

         Қонунда оила, оналик, оталик ва болалик давлат муҳофазасида экани, хотин-қизлар ва эркаклар оилавий муносабатлар соҳасида тенг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларга эгалиги ҳақидаги конституциявий қоида янада мустаҳкамланди.

         Оилавий муносабатлар соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун ҳуқуқ ҳамда имкониятларнинг тенглиги хотин-қизлар ва эркаклар никоҳ тузишининг ихтиёрийлиги, мажбурий ва эрта никоҳларга йўл қўйилмаслиги, эр ва хотиннинг шахсий ва мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари тенглиги, оиланинг ички можароларини ўзаро келишув бўйича ҳал қилиш, уй меҳнатига нисбатан хотин-қизлар ва эркаклар ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларининг тенглигига асосланиши белгиланди.

         Уй меҳнати жинс бўйича бевосита ёки билвосита камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги, у аёллар ва эркаклар томонидан тенг даражада амалга оширилиши алоҳида қоида сифатида қайд этилди.

         Агар шахс ўзини жинс бўйича бевосита ёки билвосита камситишга дучор этилган деб ҳисобласа, ваколатли органларга ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга экани, бунда жинс бўйича бевосита ёки билвосита камситишга дучор этилган шахсдан давлат божи ундирилмаслиги, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги тўғрисидаги ишларни судларда кўриш чоғида адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик хизматларга ҳақ тўлаш уларнинг хоҳишига кўра давлат ҳисобидан қоплаб берилиши билан боғлиқ имкониятлар яратилди.

         Мамлакатимизда гендер тенглик бўйича институционал асослар ҳам кенгайтирилмоқда. Олий Мажлис Сенати таркибида Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ташкил қилинди.

         Юртимиз аҳолисининг 49 фоизини хотин-қизлар ташкил қилиб, уларнинг қарийб 64 фоизи 30 ёшга тўлмаганини инобатга олсак, ушбу йўналишда олиб борилаётган давлат сиёсати кечиктириб бўлмайдиган вазифалардан бири бўлмоғи керак.

         Хулоса ўрнида, мамлакатимизда гендер тенгликка эришишда хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини янада кучайтириш, оиладаги зўравонликларни олдини олиш, шу орқали жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланган оилани мустаҳкамлаш, ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан соғлом этиб вояга етказиш, жамият барқарорлигини таъминлашнинг гарови ҳисобланади.

Бахтиёр Садуллаев, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси


Пўлот Ҳамроев, Бухоро вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси

С.Ахмедовнинг интернет тармоғидаги видео мурожаати юзасидан

Аризачи Ахмедов Саид Акбар Саидовичнинг ишончли вакили адвокат М.Н.Жўраева судга ариза билан мурожаат қилиб, аризасида жавобгар Когон туман ҳокимининг:

– 2017 йил 7 июндаги “Ахмедов Саид Акбар Саидовичга тегишли бўлган ер майдонини туман ҳокимлиги захира ер фондига ўтказиш тўғрисида”ги 754-сонли;

– 2018 йил 23 январдаги “Туман ҳокими захира фонди ерлари ҳисобидан лойиҳа бўйича ўтказилган танлов ғолиби Рўзиев Шамси Шарифовичга фермер хўжалиги ташкил қилиш учун ер майдони ажратиш тўғрисида”ги 82-сонли;

– 2019 йил 31 октябрдаги “Бухоро-Тўдакўл фермер хўжалигига балиқчилик йўналишида қўшимча ер майдони ажратиш тўғрисида”ги 4306-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Шунингдек, аризачи “BUXORO-TO’DAKO’L” фермер хўжалиги судга мурожаат қилиб, аризасида жавобгар Когон туман ҳокимининг 2022 йил
6 майдаги “Когон туман ҳокимининг 2017 йил 7 июндаги “С.Ахмедовга тегишли бўлган ер майдонини туман ҳокимлиги захира ер фондига ўтказиш тўғрисида”ги 754-сонли қарорини бекор қилиш” ҳақидаги 192-2-36-Q/22-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Суднинг ажрими билан юқорида қайд этилган маъмурий ишлар битта, яъни 5-2001-2205/468-сонли маъмурий ишга бирлаштирилган.

Бухоро туманлараро маъмурий судининг 2024 йил 16 февралдаги ҳал қилув қарори билан аризачи С.Ахмедовнинг ишончли вакили адвокат М.Жўраеванинг аризаси қаноатлантиришдан рад этилган. Шунингдек, мазкур ҳал қилув қарори билан аризачи “BUXORO-TO’DAKO’L” фермер хўжалигининг аризаси қаноатлантирилган.

Суднинг ҳал қилув қарорига нисбатан аризачи С.Ахмедовнинг вакили-адвокат М.Жўраева томонидан апелляция шикояти келтирилган бўлиб, Бухоро вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2024 йил 5 апрелдаги ажрими билан С.Ахмедовнинг вакили-адвокат М.Жўраеванинг апелляция шикояти иш юритувга қабул қилинган, ишни апелляция судлов ҳайъатида кўриш 2024 йил 17 апрель куни соат 16:00 да Бухоро вилоят маъмурий суди биносида кўриш учун тайинланганлиги маълум қилинади.

Skip to content