САМАРАЛИ ЕР БОШҚАРУВИ УЧУН ЯНГИ ЁНДАШУВ: ШАФФОФЛИК ВА САМАРАДОРЛИК

Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 ноябрда «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ер участкаларидан самарали фойдаланиш, соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-997-сонли Қонуни қабул қилинди. Ушбу қонун ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, соҳада шаффофликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун муҳим ҳуқуқий асос яратади.
Мазкур Қонуннинг асосий мақсади қуйидагилардир:

  1. Ер ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, яъни ер участкаларининг мақсадли ва самарали ишлатилишини таъминлаш орқали қишлоқ хўжалиги ва шаҳарсозлик соҳаларини ривожлантириш;
  2. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, яъни ер билан боғлиқ қонунбузарликларнинг олдини олиш учун профилактик ва жазо чораларини кучайтириш;
  3. Шаффофлик ва ҳисобдорликни таъминлаш, яъни ер участкаларини ажратиш, сотиш ёки ижарага бериш жараёнларида шаффофликни ошириш;
  4. Экологик барқарорликни таъминлаш, яъни ернинг экологик ҳолатини яхшилаш ва уни муҳофаза қилишга қаратилган чора-тадбирларни кучайтириш.
    Бундан ташқари ушбу Қонун қуйидаги асосий йўналишларни ўз ичига қамраб олади, Жумладан:
    Ер ажратиш ва рўйхатдан ўтказиш жараёнларини такомиллаштириш:
    -ер участкаларини ажратишда рақамли технологиялардан фойдаланиш ва электрон реестрларни жорий этиш;
    Қонунбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш:
    -ер билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чораларини кучайтириш;
    Ердан самарали фойдаланиш стандартларини жорий этиш:
    -ер участкаларини мақсадли фойдаланишга доир қоидалар ва стандартларни белгилаш;
    Қишлоқ хўжалиги ва шаҳарсозликни ривожлантириш:
    -ер ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш орқали иқтисодий ўсишга ёрдам бериш.
    Хулоса қилиб айтганда, юқоридаги Қонуннинг қабул қилиниши ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва соҳадаги ҳуқуқий тартибни мустаҳкамлаш йўлида муҳим ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Ушбу қонуннинг ижроси ер билан боғлиқ жараёнларда шаффофликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни камайтириш ва иқтисодий ривожланишга ёрдам беришга хизмат қилади. Ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва оқилона бошқариш мамлакатнинг барқарор тараққиёти учун асосий шартлардан бири бўлиб қолади.

Ш.Саломов, А.Қодиров
Вилоят маъмурий суди судья катта ёрдамчилари