Конституция бош қомусимиз

Жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлаш фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир. Бу бурч ва ҳуқуқларимиз дунёнинг барча мамлакатларида мавжуд бўлганидек, Республикамизнинг асосий қонуни бўлмиш Конституциямизда белгилаб берилган. Тарихдан маълумки қонун ва қонун қоидалар маълум бир имконият ва чекловлардан ташкил топган. Бизга етиб келган энг қадимий қонунлардан бири Бобил подшоси Хаммурапи томонидан тузилган бўлиб, бу қонун қулдор тузуми ҳуқуқининг характерли белгиларини ўзида акс эттирган. Бу қонун қайдлари қадимги Шарқ ҳуқуқининг қимматли ёдгорлиги саналиб, бу ерларда азалдан қонун устуворлиги кўриниб туради. Шу билан бирга Қадимги Римда ҳам қонунлар жуда қатъий ва шафқатсиз бўлишига қарамай аниқ белгилаб берилган бўлиб, “Конституция” атамаси ҳам император конституцияси деб аталган қонун туфайли юзага келган. Мамлакатимизнинг узоқ тарихида эса қонунлар доим эзгуликка ва тараққиётга, асосан ватан шаъни, тинчлик, сарҳадлар дахлсизлиги, фидокорлик ва садоқат каби жиҳатларни ўз ичига олган. Биргина мисол “Темур тузуклари” номи билан Шарқ ва Осиё мамлакатлари свилизатсиясига хос бўлган саркарда Амир Темур томонидан тузилган қонун битиклари конституциявий ҳужжат хусусиятига эга бўлиб, юқорида кўрсатилган жиҳатларни ўзида жамлаб шаръий қонунлари билан бир қаторда Марказий Осиё халқлари тақдирига кучли таъсир кўрсатган. Мамлакатимиз Республика миқёсига эришган янги тарихдаги Асосий қонунимиз яъни конституцияга эга бўлган бўлса, Мустақилликка эришгач бу қонунга икки марта 100 га яқин тузатиш ва ўзгартиришлар киритилган. Ўзгартиришлардан сўнг 1992 йил
8 декабрда қабул қилинган. 6 бўлим, 155 моддадан иборат қонунимиз бугунги кунда Мустақиллик йилларида эришган энг муҳим ютуқларидан бири бўлиб, фуқароларнинг жамиятдаги ҳаёти, ҳуқуқ ва бурчларини мунтазам ҳимоя қилиш вазифасини бажармоқда. Бахтимиз қомуси бўлган Конституциямиз миллатидан қатъий назар барча ўзбек халқи, фуқаросининг бутун бир имконияти ва мажбуриятларини ўзида акс эттирган бўлиб, ҳали узоқ йиллар давомида янги Ўзбекистоннинг бахтли ва келажаги буюк авлодлари учун ҳам муносиб хизмат қилади.

8-декабр халқимиз наздида тенглик, тенг ҳуқуқлиликка имкониятлар куни бўлиб қолаверади.

Бухоро туманлараро  К.Салимов

маъмурий суди судья ёрдамчилари                                    А.Нарзуллаев