МУСТАҚИЛ СУД ТИЗИМИ – АДОЛАТЛИ КЕЛАЖАКНИНГ АСОСИДИР
Суд ҳокимияти жамиятда қонун устуворлигини таъминловчи асосий тузилмалардан биридир. Унинг муваффақиятли фаолиятининг гарови судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг фақат қонунга бўйсунган ҳолда иш юритишидир. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва «Судлар тўғрисида»ги қонун судьяларнинг мустақиллигини кафолатлайди.
Судьялар мустақил бўлмаса, уларга ташқи таъсирлар бўлиши мумкин. Бу ҳолат адолатли қарорлар қабул қилинишини қийинлаштиради. Судьяларнинг фақат қонунга бўйсунган ҳолда ишлаши қонун устуворлигини кафолатлайди.
Мустақил судьялар ҳар қандай ишда қонун талаблари ва адолат қоидаларига амал қилади.
Судьяларнинг фаолиятига аралашиш тақиқланади.
Судьялар мустақил бўлганда, жамиятда қонун устуворлигига ишонч кучаяди. Адолатли қарорлар қабул қилиниши одамларнинг суд тизимига ишончини таъминлайди.
Судьяларнинг шахсий хавфсизлиги давлат томонидан таъминланади. Уларнинг ҳаётига, мулкига ва оиласига нисбатан ҳар қандай тазйиққа йўл қўйилмайди.
Судьялар қарор қабул қилишда фақат қонун нормаларига ва ишдаги мавжуд далилларга асосланади. Уларга ҳеч қандай ташқи таъсир кўрсатилиши мумкин эмас. Судьялар ўз қарорларида шахсий фикрлар ёки жамоатчилик фикрига эмас, фақат қонун нормаларига асосланадилар. Улар ҳар бир ишни холис ва асосли далилларга кўра кўриб чиқадилар.
Хулоса қилиб айтганда, судьяларнинг мустақиллиги қонун устуворлиги ва адолатли жамиятнинг асосий гаровидир. Уларнинг фақат қонунга бўйсуниши суд ҳокимиятининг холис ва самарали ишлашини таъминлайди. Шу боис, давлат ва жамият судьяларнинг мустақиллигини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашга доимий эътибор қаратиб келмоқда. Чунки, мустақил суд тизими – адолатли келажакнинг асосидир.
А.БАЗАРОВ
Бухоро вилоят маъмурий суди судьяси
И.ХОЛОВ
Бухоро туманлараро маъмурий суди судьяси