СУДЬЯЛАРНИНГ АХЛОҚИЙ ВА КАСБИЙ МАСЪУЛИЯТИ: АДОЛАТЛИ ЖАМИЯТНИНГ АСОСИ
Судьялар жамиятда адолатни қарор топтиришга масъул шахслар сифатида ҳуқуқий, ахлоқий ва касбий тамойилларга амал қилиши шарт. Улар нафақат қонунларни қўллашда, балки жамоатчиликка ишонч уйғотишда ҳам муҳим ўрин тутади. Судьяларнинг ахлоқий ва касбий масъулияти адолатли жамиятнинг асосини ташкил этади.
Судьялар ишда инсонпарварлик, холислик ва адолат тамойилларига амал қилиши лозим. Улар қарор чиқаришда шахсий қарашлар ва ташқи таъсирлардан ҳоли бўлиши зарур.
Судьялар ҳар қандай ташқи таъсир, манфаатлар тўқнашуви ёки шахсий қизиқишлардан узоқ бўлиб, қарорларини қонун ва далилларга асосланган ҳолда чиқариши керак.
Судьялар фақат иш вақтида эмас, балки шахсий ҳаётда ҳам ахлоқий тамойилларга риоя қилиши зарур. Бу жамоатчиликка ишонч уйғотишда муҳим аҳамиятга эга.
Судьялар касбга оид этика қоидалари ва стандартларга қатъий амал қилиши керак. Улар ўзларини қадр-қимматга мос равишда тутиши, кескин баҳслардан ва номаъқул ҳаракатлардан узоқ бўлиши лозим.
Судьялар қонунларнинг адолатли қўлланилишини таъминлаш орқали жамиятда қонун устуворлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Ҳар бир судья чиқарган қарори қонунларга ва далилларга асосланган бўлиши шарт. Суд жараёнида ишнинг барча тарафларига тенг ва адолатли ёндашув намоён этилиши зарур.
Судьялар ўз фаолиятида шаффофликка эътибор бериши, томонларга тўлиқ маълумот тақдим этиши ва уларнинг қонуний ҳуқуқларини таъминлаши шарт. Улар ишларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаши зарур.
Судьялар ахлоқий ёки касбий масъулиятини бузса, жамиятда суд тизимига ишонч сусаяди.
Хулоса қилиб айтганда, судьяларнинг ахлоқий ва касбий масъулияти адолатли жамият қуришда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ахлоқий юксаклик ва касбий масъулият судьянинг фаолиятини самарали қилади ва жамиятнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлайди. Судьялар қонун устуворлигини таъминлашда ўзининг адолатли ва холис фаолияти билан намуна бўлиши лозим.
И.ХОЛОВ
Бухоро туманлараро маъмурий суди судьяси
А.Нарзуллаев
Бухоро туманлараро маъмурий суди судья ёрдамчиси