СУД: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛАДИ

Инсон ҳуқуқлари ҳар бир инсоннинг қадр-қиммати ва эркинлигини ҳимоя қилишга қаратилган қонун ва тамойиллар мажмуасидир. Судлар инсон ҳуқуқларининг ҳимоячиси сифатида адолатли жамият қуришда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Суд тизими фуқароларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш, қонунбузарликлардан ҳимоя қилиш ва адолатни қарор топтириш вазифасини бажаради.

Судлар қонун устуворлигини ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда қонунларнинг ҳар бир шахсга тенг ва адолатли татбиқ этилишини таъминлайди. Бу инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг асосий кафолати ҳисобланади.

Агар инсоннинг қонуний ҳуқуқлари бузилган бўлса, суд тизими ушбу ҳуқуқларни тиклашда муҳим рол ўйнайди. Ҳуқуқларни бузган шахс ёки ташкилотларга нисбатан қонуний чоралар кўриш орқали адолат қарор топтирилади.

Судлар жамиятдаги ижтимоий низоларни ҳал қилиш ва адолатни қарор топтириш орқали барқарорликни таъминлайди.

Ҳар бир инсон ўз ҳуқуқлари бузилганда судга мурожаат қилиш имконига эга. Суд жараёни фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини тиклашда асосий майдон ҳисобланади.

Судлар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда адолатли, шаффоф ва қонуний жараённи таъминлаши зарур. Барча тарафлар тенг имкониятларга эга бўлиши лозим.

Судлар инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсман идораси билан ҳамкорлик қилиб, ҳуқуқлар бузилишининг олдини олишда иштирок этади.

Суд жараёнларининг шаффоф ва очиқ бўлиши фуқароларнинг ишончини мустаҳкамлайди ва ҳуқуқий ҳимояни кучайтиради.

Хулоса қилиб айтганда, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш суд тизимининг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.

Б.Самиев

Бухоро туманлараро маъмурий суди судьяси

И.Холов

Бухоро туманлараро маъмурий суди судьяси