СУД ЭТИКАСИ: ЗАМОНАВИЙ ТАЛҚИН ВА АМАЛИЁТ

Суд этикаси — судьялар ва суд тизими ходимлари фаолиятидаги ахлоқий тамойиллар ва профессионал стандартлар мажмуасидир. У адолат, қонун устуворлиги ва жамиятда суд тизимига ишончни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Замонавий шароитда суд этикаси нафақат судьялар шахсий хулқ-атворига, балки суд жараёнининг умумий шаффофлиги ва адолатлилигига ҳам боғлиқдир.

Судьялар қарор қабул қилишда шахсий фикрлар, манфаатлар ёки ташқи таъсирлардан холи бўлиши керак. Адолат ва қонун устуворлиги суд этикасининг устунидир. Улар ўз қарорларини қонунлар ва далилларга асослаб чиқариши лозим.

Суд жараёнлари шаффоф ва тушунарли бўлиши, суд тизимига нисбатан жамоатчилик ишончини мустаҳкамлашга қаратилган бўлиши зарур.

Судьялар иш жараёнида томонлар, ҳамкасблар ва суд ходимларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиши, профессионаллик стандартларига риоя қилиши лозим.

Замонавий суд этикаси инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларга мос равишда ишлаб чиқилиши ва қўлланилиши керак. Бунда БМТ, Европа Иттифоқи ва бошқа халқаро ташкилотларнинг тавсиялари инобатга олинади.

Хулоса қилиб айтганда, суд этикаси замонавий жамиятда адолатли ва қонуний суд тизимини таъминлашнинг асосий пойдеворидир. Судьялар ўз фаолиятида адолат, холислик ва ахлоқ тамойилларига қатъий амал қилиши жамиятда қонун устуворлигини таъминлашнинг муҳим кафолати ҳисобланади.

М.Мансуров

Бухоро туманлараро маъмурий суди судьяси

И.ХОЛОВ

Бухоро туманлараро маъмурий суди судьяси