СУД ҲОКИМИЯТИ – ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИНГ КАФОЛАТИ

Суд ҳокимияти ҳар қандай демократик жамиятнинг ажралмас қисмидир. У қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамиятда адолатни қарор топтириш учун хизмат қилади. Суд ҳокимиятининг мустақиллиги ва самарали фаолияти жамиятда қонунбузарликларнинг олдини олиш ва барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Суд ҳокимияти жамиятда қонунларнинг тенг ва адолатли татбиқ этилишини таъминлайди.

Судлар низоларни ҳал қилишда адолатли қарорлар чиқариш орқали жамиятда ишонч ва тинчликни таъминлайди. Суд ҳужжати жамиятдаги ҳар қандай низонинг ҳал этилишида ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Суд ҳокимияти фуқароларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг асосий кафолати ҳисобланади.

Демократик жамиятда суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятдан мустақил бўлади. Бу мустақиллик қонун устуворлигини сақлаш ва ҳокимиятлар ўртасидаги мувозанатни таъминлашнинг муҳим шартларидан биридир.

Шунингдек, суд ҳокимиятининг мустақиллиги қонун устуворлигини таъминлашнинг асосий кафолати ҳисобланади. Судьялар фақат қонунга асосланган ҳолда қарор қабул қилишади.

Қонун устуворлигини таъминлаш учун жамиятда ҳуқуқий саводхонликни ошириш муҳим аҳамиятга эга.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, суд ҳокимияти қонун устуворлигини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Адолатли, мустақил ва шаффоф суд тизими жамиятда тинчлик, барқарорлик ва тараққиётнинг асосий кафолати ҳисобланади. Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар қонун устуворлигини мустаҳкамлашга ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

И.ХОЛОВ

Бухоро туманлараро маъмурий суди судьяси

Д.АБДУЛЛАЕВ

Бухоро вилоят маъмурий суди судья катта ёрдамчиси