СУД ҲУЖЖАТЛАРИ: БАРЧА УЧУН МАЖБУРИЙ

Суд ҳужжатлари қонун устуворлигини таъминлашда асосий восита бўлиб, уларни бажариш ҳар бир шахс, ташкилот ва давлат органлари учун мажбурийдир. Бу Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳам кафолатлаб қўйилган. Суд ҳужжатлари ижро этилиши орқали қонун ҳужжатларининг амал қилиши таъминланади. Суд қарорлари адолатни тиклаш ва ҳар бир фуқаронинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун хизмат қилади. Суд ҳужжатларининг бажарилиши жамиятда қонунчиликка риоя қилиш ва ижтимоий тартибни сақлашни таъминлайди. Суд ҳужжатлари ижросини бажармаслик қонунчиликка мувофиқ маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади. Суд қарорлари ижро этилганда ҳар бир шахснинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинади, қонун устуворлиги тарғиб қилинади ҳамда жамиятда қонун устуворлигини таъминлашга ёрдам беради.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, суд ҳужжатлари барча учун мажбурий бўлиб, уларнинг бажарилиши қонунчиликнинг асосий талабларидан биридир. Суд қарорлари ва ҳужжатларини ижро этиш орқали адолат тикланади, қонун устуворлиги таъминланади ва жамиятда тартиб-интизом сақланади. Барча шахслар, ташкилотлар ва давлат органлари суд ҳужжатларига ҳурмат билан ёндашишлари ва уларни ўз вақтида бажаришлари лозим. Адолатли жамиятнинг асоси қонун ва суд қарорларининг амалда ижро этилишидир.

Б.САМИЕВ

Бухоро туманлараро маъмурий суди судьяси

И.ХОЛОВ

Бухоро туманлараро маъмурий суди судьяси