Эр-хотин ўртасидаги мулкий низоларни ҳал этиш тўғрисида
Мамлакатда суд тизимини демократлаштириш, судлар фаолияти шаффофлигини таъминлаш, аҳоли билан мулоқотни кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчилик ролини кучайтиришга қаратилган салмоқли ишлар бажарилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасида оила жамиятнинг асосий бўғини бўлиб, у жамият ва давлат муҳофазасида эканлиги кафолатланган.
Амалдаги Оила кодексининг 4-моддасида ҳам оила,оналик,оталик ва болалик давлат ҳимоясида эканлиги мустахкамланган.
Никох фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида рўйхатга олинган пайтдан бошлаб никоҳни тузганлар эр- хотин деб хисобланадилар, шу пайдан эътиборан улар ўртасида эр-хотинлик ҳуқуқ ва мажбуриятлари вужудга келади.
Оила тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Оила кодекси ҳамда унга мувофиқ қабул қилинган бошқа қонун хужжатларидан иборат.
Оила тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг вазифалари оилани мустаҳкамлашдан, оилавий муносабатларни ўзаро муҳаббат, ишонч ва ҳурмат, жамжиҳатлик,бир-бирига ёрдам ҳамда оила олдида унинг барча аъзоларининг масъуллиги ҳисси асосида қуришдан, бирор шаҳснинг оила муносабатларига ўзбошимчалик билан аралашишига йўл қўймасликдан, оила аъзолари ўз ҳуқуқларини тўсқинликсиз амалга оширишини ҳамда бу ҳуқуқларнинг ҳимоя қилиниши таъминлашдан иборатдир.
Оилавий муносбатларни тартибга солиш:
Эркак ва аёлнинг ихтиёрий равишда никоҳланиб тузган иттифоқи;
Эр ва хотиннинг шаҳсий ҳамда мулкий ҳуқуқлари тенглиги;
Ички оилавий масалаларнинг ўзаро келишув йўли билан ҳал қилиниши;
Оилада болалар тарбияси,уларнинг фаровон ҳаёт кечиришлари ва камолоти ҳақида ғамхўрлик қилиш;
Вояга етмаган ва меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш устуворлиги тамойиллари асосида амалга оширилади.
Никоҳланувчилар шахсларнинг ёки эр ва хотиннинг никоҳда бўлган даврда ва (ёки) ва хотин никоҳдан ажратилган тақдирда уларнинг мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишуви никоҳ шартномаси деб хисобланади.
Эр ва хотин никоҳ шартномасига кўра биргаликдаги умумий мулкнинг қонунда белгиланган тартибини ўзгатиришга, ва хотиннинг барча мол-мулкига, унинг айрим турларига ёхуд эр ва хотиндан ҳар бирининг мол-мулкига нисбатан биргаликдаги, улушли ёки алохида эгалик қилиш тартибини ўрнатишга ҳақлидир.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 23-моддасига кўра эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек қайд этилгунга қадар, бўлажак эр хотиннинг умумий маблағлари хисобига олинган мол-млуклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.
Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари жумласига ( эр ва хотиннинг умумий мол-мулкига) эр ва хотин ҳар бирининг меҳнат фаолиятидан, тадбиркорлик фаолиятидан ва интелектуал фаолият натижаларидан орттирган даромадлари, улар томонидан олинган пенсиялар, нафақалар, шунингдек махсус мақсадга мўлжалланмаган бошқа тўловлари(моддий ёрдам суммаси, майиб бўлиш ёки саломатлигига бошқача зарар етказиш оқибатида меҳнат қобилиятини йқотганлик муносабати билан етказилган зарарни қоплаш тарзида тўланган суммалар ва бошқалар) киради.
Эр ва хотиннинг умумий даромадлари ҳисобига олинган кўчар ва кўчмас ашёлар, қимматли қоғозлари, пайлари, омонотлари, кредит муассасаларига ёки бошқа тижорат ташкилотларига киритилган капиталдаги улушлари ҳамда эр ва хотиннининг никоҳ давомида орттирган бошқа ҳар қандай мол-мулклари, улар эр ва хотиндан бирининг номига расмийлаштирилган ёхуд пул маблағлари кимнинг номига расмийлаштирилган ёхуд пул маблағлари кимнинг номига ёки эр ва хотиннинг қайси бири томонидан киритилган бўлишидан қатъи назар улар ҳам эр ва хотиннинг умумий мол-мулки ҳисобланади.
Эр ва хотиндан бири уй-рўзғор ишларини юритиш, болаларни правариш қилиш билан банд бўлган ёки бошқа узрли сабабларга кўра мустақил иш ҳақи ва бошқа даромадга эга бўлмаган тақдирда ҳам эр ва хотин умумий мол-мулкка нисбатан тенг ҳуқуққа эга бўлади.
Эр ва хотин ўртасидаги мулкий низолари борасида ҳуқуқ ва қонун манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, амадаги Оила кодекси нормаларини тўғри қўллаш ва бу борасида ягона амалиётни жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорига кўра судлар, оила тўғрисидаги қонунчилик вазифаларидан келиб чиқиб, қонунда назарда тутилган ҳамда оилани мустаҳкамлаш, эр-хотин мулкий муносабатларини тартибга солувчи амалдаги қонунларни тўғри қўллаш борасида тегишли тушунтиришлар берилган ва ушбу Пленум қарорлари амалда судлар томонидан қўллланилмоқда.
Мулкни бўлишда, шунингдек, эр-хотиннинг умумий қарзлари (ОК 28-моддаси учинчи қисми) ва оила манфаатлари йўлида вужудга келган мажбуриятлар бўйича талаб қилиш ҳуқуқи инобатга олинади.
Бироқ, тўйни, шунингдек, никоҳ маросимлари билан боғлиқ бошқа тадбирларни ўтказиш бўйича қарзлар ва бошқа харажатлар инобатга олинмайди.
Оила кодексининг 25-моддасига мувофиқ, никоҳга қадар эр ва ҳотиннинг ҳар бирига тегишли бўлган,шунингдек улардан бири томонидан никоҳ давомида ҳадя тариқасида ,мерос ҳуқуқи бўйича ёки бошқа текин битимлар бўйича олинган мол-мулк унинг ўз мулки ҳисобланади.
Эр-хотин томонидан текин асосларга кўра олинган, жумладан, тўй совғалар, тўйдан сўнг ўтказиладиган маросимлар муносабати билан олинган совғҳалар ,агар улар умумий фойдаланиш буюмларидан иборат бўлса, биргаликдаги умумий мулк таркибига киради.
Агар бу совғалар эр-хотиндан бирининг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган бўлса, улар ўша эр ва хотиннинг ўз мулки ҳисобланади ( қимматбаҳо ва серҳашам буюмлар бундан мустасно).
Эр-хотиндан бирига никоҳга қиргунга (тўйга) қадар тегишли бўлган мол-мулк, бу буюмлардан никоҳ тузилганидан сўнг фойдаланилганлигидан қатъи назар, биргаликдаги умумий мулк таркибига кирмайди, масалан: мебель, гиламлар, идиш-товоқ ва келин сепини ташкил этувчи бошқа мол-мулк.
Судлар томонидан эр-хотиннинг умумий мулкни бўлишда, вояга етмаган болалар эҳтиёжи учун олинган нарсалар( кийим-кечак, оеқ кийими, мактаб ва спорт анжомлари, мусиқа асбоблари, болалар кутубхонаси ва бошқалар, шунингдек, эр-хотин томонидан уларнинг умумий мулки ҳисобидан улар ўртасидаги вояга етмаган болалар номига қўйилган омонатлар ҳам эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда ҳисобга олинмайди.
Оила кодексининг 28-моддасига кўра эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда ҳамда уларнинг шу мол-мулкдаги улушларини аниқлашда, агар эр ва хотин ўртасидаги никоҳ шартномасида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, эр ва хотиннинг улушлари тенг деб хисобланади.
Эр-хотиннинг умумий мол-мулкни бўлишда судлар Оила кодексига риоя этади ва қоида тариқасида, эр ва хотин ҳиссалари тенгили принципидан келиб чиқади.
Судлар, Оила кодекси 1-моддаси талабларига мувофиқ никоҳдан ажратиш ва мол-мулкни бўлиш тўғрисидаги ишни кўришда оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим.
Оилавий муносабатларини тартибга солиш эркак ва аёлнинг ихтиёрий равишда никоҳланиб тузган иттифоқи, эр ва хотиннинг шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқлари тенглиги, ички оилавий масалаларни ўзаро келишув йўли билан хал этиш, оилада болалар тарбияси,уларнинг фаровон ҳаёт кечириши ва камолоти ҳақида ғамхўрлик қилиш, вояга етмаган ва меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш устуворлиги тамойиллари асосила амалга оширилади.
Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси
Муллабаева Гўзал Мухтаровна