Янги таҳрирдаги Конституция: Янги давр, янги имкониятлар

Ҳар бир давлатнинг асосий қонуни — Конституцияси унинг сиёсий, ҳуқуқий ва ижтимоий тизимининг асоси ҳисобланади. Янги таҳрирдаги Конституциянинг қабул қилиниши мамлакатнинг келажакдаги тараққиёти йўлида муҳим қадамдир. Бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар ҳам ана шундай юксак мақсадларга қаратилган.
Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, «Конституциянинг янгиланиши – бу халқ иродасининг юксак намунасидир». Ҳақиқатан ҳам, янги таҳрирдаги Конституцияни ишлаб чиқиш жараёнида халқ билан мулоқотга алоҳида эътибор қаратилди.
Янги таҳрирдаги Конституцияда асосий урғу инсон ҳуқуқлари, адолатли суд тизими, давлат бошқарувининг самарадорлигини оширишга қаратилган.
Инсоннинг ҳуқуқлари ва эркинликлари Конституциянинг марказий қисми сифатида белгиланган. Барча фуқаролар тенг ҳуқуқларга эга бўлиб, уларнинг ҳуқуқий ҳимояси кафолатланган.
Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституциясида экологик масалаларга ҳам катта аҳамият берилган. Табиатни муҳофаза қилиш ва экологик муаммоларни ҳал этиш давлат сиёсати даражасига олиб чиқилган.
Янги таҳрирдаги Конституция фақатгина қонунчилик ҳужжати эмас, балки жамият тараққиётининг йўналишини белгилаб берувчи муҳим ҳужжат ҳамдир.
Хулоса қилиб айтганда янги таҳрирдаги Конституция Ўзбекистон учун янги даврнинг бошланишини англатади. У халқимизнинг бирдамлиги, адолат ва эркинликка бўлган интилишини янада мустаҳкамлайди. Янги қонун халқ хоҳиш-иродасининг ифодаси сифатида давлат ва жамиятни тараққий эттиришга хизмат қилади.
Мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг янада самарали бўлишида ва барқарор ривожланишини таъминлашда ушбу асосий қонуннинг ўрни беқиёсдир.

Бухоро вилоят маъмурий суди судьяси Б.Ибрагимов