Аризачи “Buxara Buxara” МЧЖ (МЧЖ номи шартли равишда ўзгартирилган) судга мурожаат қилиб жавобгар Вобкент туман қурилиш ва уй-жой коммунал бўлимига нисбатан, бўлимнинг 2024 йил 04 май кунидаги Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали йўлланган аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича рад этилганлигида ифодаланган хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиб, “Buxara Buxara” МЧЖнинг эгалигида бўлган ер майдонида фабрикани қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома бериш мажбуриятини юклашни сўраган.
Мазкур ариза суд томонидан кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунининг 10-12-моддаларига асосланиб аризачининг талаби қаноатлантирилиб, Вобкент туман қурилиш ва уй-жой коммунал бўлимининг 2024 йил 04 май кунидаги Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали йўлланган аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича рад этилганлигида ифодаланган хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиб, “Buxara Buxara” МЧЖнинг эгалигида бўлган ер майдонида фабрикани қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома бериш мажбурияти юклатилди..
Бухоро туманлараро
маъмурий суди судьяси М.М.Мансуров