Аризачи Пўлатов Пўлат Пўлатович (Ф.И.Ш. шартли равишда ўзгартирилган) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Шофиркон туман бўлими мансабдор шахсларининг 2024 йил 10 июнь кунидаги жавоб хати орқали имтиёзли пенсия тайинлашни  рад этишда ифодаланган хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиб, жавобгар зиммасига имтиёзли равишда пенсия тайинлаш мажбуриятини юклашни сўраган.

Мазкур ариза суд томонидан кўриб чиқилиб, жавобгар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Шофиркон туман бўлими мансабдор шахслари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришни муассасалар, ишлар касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги 1994 йил 12 майдаги 250-сонли қарори 2-сонли рўйхати 13-қисми 1-бобининг талабларига риоя қилинмаган ҳолда имтиёзли пенсия тайинлашни рад қилганлиги сабабли аризачининг талаби қаноатлантирилиб, жавобгар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Шофиркон туман бўлими мансабдор шахсларининг имтиёзли пенсия тайинлашни  рад этишда ифодаланган хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топилиб, имтиёзли равишда пенсия тайинлаш мажбурияти юклатилди.

Бухоро туманлараро

маъмурий суди судьяси                                                   М.М.Мансуров