Янги Ўзбекистон Конституциясида шахс ва давлат манфаатларининг уйғунлиги

2024 йил 26 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Бухоро вилоят Юридик техникуми талабалари, профессор ўқитувчилари, Тошкент давлат юридик университети профессор ўқитувчилари, Адлия бошқармаси, Бухоро вилоят маъмурий суди, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси иштирокида “Янги Ўзбекистон Конституциясида шахс ва давлат манфаатларининг уйғунлиги” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

         Унда Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси Г.Муллабаева сўзга чиқиб, Инсон ҳамда фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари ҳақида маъруза қилди.

         Ўзбексистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига мувофиқ, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.  

         Шунингдек, Конституция тўғридан тўғри амал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий олий юридик кучга эга, тўғридан тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Конституциянинг тўғридан тўғри амал қилиши фуқароларга нафақат қонунлар, балки бевосита конституциядаги нормаларга ҳам асосланган ҳолда иш олиб боришга, хусусан судга мурожаат қилишга имкон беради.

         Барча ноаниқликлар-инсон фойдасига.

Инсон билан давлат органларнинг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади.

         Бухоро вилоят маъмурий судининг архив мудири Ю.Абдугаффарова сўзга чиқиб, илмий-амалий конференция дастурига асосан “Янги Ўзбекистон Конституциясининг ижтимоий адорлат тамойиллари” мавзусида маъруза қилди.

         2023 йил 1 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида” ги Конституциявий қонун 2023 йил 30 апрел куни ўтказилган Ўзбекисттон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинди. Қонунга асосан 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, унинг янги таҳрири тасдиқланди. Конституциявий Қонун референдум якунлари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан расмий эълон қилинган кундан эътиборан 2023 йил 1 майда кучга кирди.

         Янги таҳрирдаги Конституция муқаддима, олти бўлим, 27 боб, 155 моддадан иборат. Моддалар сони 128 тадан 155 тага, ундаги нормалар 275 тадан 434 тага ошди. Конституция 65 % га янгиланди.

         Ўзбекистон ўзини ижтимоий давлат деб эълон қилиши билан, ҳар бир фуқаросига муносиб турмуш кечириши учун шарт-шароит яратиш мажбуриятини олмоқда. Бу- мавжуд ресурсларни ижтимоий адолат тамойиллари асосида тақсимлаш, жамиятда кучли табақаланиш авж олишига йўл қўймаслик, энг заиф қатламлар учун ҳам сифатли таълим ва тиббиёт кафолатланиши, самарали ижтимоий ҳимоя дастурлари ишлаши, имконияти чекланган ва қўлловга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, адолатли меҳнат қонунчилиги ва жозибадор пенсия тизими кабиларни англатади. Оддийроқ айтганда, энг камбағал оиланинг болаларида ҳам соғ-саломат ўсиб-улғайиб, яхши таълим олиб, фаровонликка эришиш имконияти бўлиши керак.

         Ижтимоий адолат-бу жамиятни барқарор ривожлантиришнинг асосий шартидир ва у давлатнинг бош мақсадлари қаторига киради. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун Конституцияда қуйидапги муҳим жиҳатлар белгилаб қўйилган:

  1. Ҳар бир фуқаронинг тенг ҳуқуқлиги кафолатланган. Конституция барча фуқароларга тенг ҳуқуқ ва имкониятлар белгиланишини таъминлайди. Бу ирқ, миллат, жинс, дин ва бошқа хусусиятга кўра камситишнинг олдини олишга қаратилган. Тенглик тамойили ижтимоий адолатнинг пойдеворини ташкил қилади, чунки фуқаролар орасида адолатли муносабатлар шаклланиши учун у муҳимдир.
  2. Давлат томонидан ижтимоий ҳимоя тизими мустаҳкамланган. Конституция давлатни фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга мажбур қилади. Бу нафақат заиф гуруҳларни қўллаб-қувватлашни, балки ишсизлик, кексалик, ногиронлик каби ҳолатларда ҳар бир фуқарога муносиб ҳаёт кечириш имкониятларини яратишни ҳам ўз ичига олади.
  3. Кам таъминланган қатламларни қўллаб-қувватлаш механизмлари белгиланган.