МАЪМУРИЙ ЖАЗО ВА УНИНГ ТУРЛАРИ
Маъмурий жазо – қонун бузилишини содир этган шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик учун белгиланган ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади. Маъмурий жазо жамият тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва шахсларни қонунларга риоя қилишга мажбурлашга қаратилган. Маъмурий жазолар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган ва улар маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганидан кейин қўлланилади. Маъмурий жазолар фуқароларнинг қонунларга риоя қилишини таъминлайди. Жарима, мол-мулкни мусодара қилиш, маъмурий қамоқ, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, департация-яъни мамлакат ҳудудидан чиқариб юбориш каби жазолар маъмурий жазо турлари ҳисобланади. Маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик аниқланганидан сўнг, махсус ваколатли орган ёки суд томонидан белгиланади. Жазо тури ҳуқуқбузарликнинг тури, ижтимоий хавфи ва шахснинг ҳолатига қараб танланади. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамиятда қонунчиликка риоя қилишга кўмаклашиш ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан адолатли чоралар кўриш маъмурий жазоларнинг асосий мақсади ҳисобланади. Шунингдек, маъмурий жазолар ижтимоий тартиб ва қонун устуворлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади.
Г.МУЛЛАБАЕВА
Бухоро вилоят маъмурий суди судьяси
И.ХОЛОВ
Бухоро туманлараро маъмурий суди судьяси