КОНСТИТУЦИЯ – ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ ВА АДОЛАТ ТАЛАБЛАРИНИНГ АСОСИ

Ҳар бир давлатнинг тараққиёт даражаси, энг аввало, унинг асосий қонуни бўлмиш Конституциясида ўз ифодасини топади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси эса нафақат давлат ҳокимиятининг ҳуқуқий пойдеворини, балки жамиятнинг маънавий-аҳлоқий асосларини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг энг олий кафолатини белгилаб берувчи ҳужжатдир. Айниқса, суд-ҳуқуқ тизими ходимлари учун Конституция – адолат мезони ва ҳар бир қарорнинг бош манбаидир. Суд-ҳуқуқ тизими ҳодимлари энг аввало Конституцияни мукаммал ўрганиб бўлишгач, бошқа қонунларни ўрганишлари лозим. Чунки барча қонунлар Конституция асосида тузилади, Конституцияни бир қадам ҳам четлаб ўтилишига йўл қўйилмайди. Конституция ҳам бошқа қонунлар ҳам аслида инсонларни хавфсиз, тинч ва эркин яшашлари учун хизмат қилади. Конституциямизнинг бош ғояси – инсон қадри юксаклиги тамойилидир. Унда ҳар бир шахснинг шаъни, қадр-қиммати, шахсий ва оилавий маълумотлари, мол-мулки дахлсизлиги қатъий белгиланган. Суд органлари фаолиятининг мазмун-моҳияти айнан мана шу конституциявий қадриятларни амалда таъминлашга қаратилгандир. Конституцияда кўрсатиб ўтилган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини айнан суд тизими орқали ҳимоя қилиб, адолат ўрнатилишини таъминлаш суд тизимининг асосий вазифаси ҳимобланади. Ҳар қандай жиноят, фуқаролик ёки маъмурий иш бўйича қарор чиқаришда судянинг бош мезони – Конституцияда белгиланган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси мустақил давлатлар қаторига кирганида биринчи масала бу давлат ўз Конституциясини тузиш эди. 1992-йил 8-декабр Ўзбекистон Мустақил давлат сифатида янги ҳуқуқий асосга эга бўлди: Ўша куни Олий Кенгашда Конституция расмий равишда қабул қилинган. Конституциянинг биринчи таҳрири муқаддима, 6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборат эди. Шу тариқа, мустақил давлат қурилиши ҳуқуқий пойдевор билан таъминланди: давлат суверенитети, фуқаролик ҳуқуқлари, қонун устуворлиги, давлат органлари тузилиши каби асосий тамойиллар Конституцияда мустаҳкамланди. Демак, 1992-йил 8-декабр Конституциямизнинг “бош қомус” сифатида ҳаётга кирган кунидир, бу сана ҳозирда ҳам Конституция куни сифатида эътироф этилади. Ўзбекистоннинг биринчи Конституцияси мустақил давлатнинг ҳуқуқий асосини яратиб, халқнинг орзу-интилишларини ҳуқуқий мезонга айлантирган улкан ҳужжатдир. Бу қомусни ишлаб чиқиш жараёнида Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг раҳбарлиги ва ташаббуслари муҳим ўрин тутган бўлиб, у киши янги давлатнинг сиёсий-ҳуқуқий тизимини шакллантиришда беқиёс тарихий ҳисса қўшганлар.
Замонавий талаб, ижтимоий – сиёсий ўзгаришлар, халқаро норма ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳимоясини мустаҳкамлаш эҳтиёжи шароитида 1992-йилда қабул қилинган Конститутсия бир неча бор ўзгартирилган. Енг сўнгги муҳим босқич 2023-йил 30-апрелда – янги таҳрирдаги Конституйия халқ референдуми орқали тасдиқланди. Ушбу янгиланган Конституция 2023-йил 1-майдан кучга кирди. Янги Конституциядаги моддалар сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалар сони 275 тадан 434 тага ошди.
Суд ходими сифатида биз учун Конститутсиянинг “қадимги — янги” таҳрирлари орасидаги фарқни билиш қомусий нормаларнинг тараққий етиши, жамиятда ҳуқуқий онгнинг ўсиши ва ҳуқуқий ислоҳотларнинг муҳимлигини англаш демакдир. Ҳар бир суд қарори – Конституциянинг мазмуни, моҳияти ва ҳуқуқий тамойилларига асосланиши керак. Янгиланган Конституция еса бугунги шароитда – инсон ҳуқуқлари, адолат, халқ манфаатларини ҳимоя қилиш, давлат ва жамият муносабатларини модернизатсиялаш нуқтаи назаридан муҳим янгиланишларни ўзида акс еттиради. Бу еса суд тизимидан, жумладан – суд ходимларидан – конституйиявий онг, қонун устуворлигига содиқлик, замон талабларига мос адолатли судловни талаб етади..
Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилган энг муҳим тамойиллардан бири – бу қонун устуворлигидир. Қонун устуворлиги мавжуд бўлмаган жойда адолат бўлиши мумкин эмас. Шу боис суд ходимидан қонунийликни таъминлашда қатъият, холисликда мустаҳкамлик, қарор чиқаришда эса конституциявий талабларни чуқур билиш ва уларга содиқлик талаб этилади. Суд тизимининг мустаҳкам бўлиши давлатнинг демократик ривожи учун ҳал қилувчи омилдир. Чунки жамият ҳуқуқий онгининг юксалиши, фуқароларнинг қонунга ишончи, тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимояси – барчаси суд тизимига боғлиқ. Конституцияда суд ҳокимиятининг мустақиллиги алоҳида кафолатланган. Бу тамойил судяларнинг ҳар қандай ташқи аралашувдан ҳимояланган ҳолда фақат қонун ва виждони билан қарор қабул қилишини англатади. Бунда суд ходимларининг масъулияти янада ортади – улар нафақат суд жараёнининг тўғри ташкил этилиши, балки суд ҳокимиятининг шаъни ва обрўсини сақлаш учун ҳам хизмат қиладилар.Конституция қоғоздаги қоидалар мажмуи эмас, балки кундалик ҳаётимизда амал қилинадиган олий мезондир. Айниқса суд ходимлари одоб-ахлоқ, муомала маданияти, шаффофлик, ҳалолликка алоҳида эътибор қаратиши лозим. Чунки давлат органи ходимлари фуқаролар учун ўрнак бўлишлари даркор. Буларнинг барчаси конституциявий қадриятларга содиқликнинг амалий кўринишидир. Конституция таълимоти суд жараёнларида ҳар бир баённома, ҳар бир протсессуал ҳаракат ва ҳар бир қарорнинг моҳиятида акс этиши зарур.
Ўзбекистон Конституцияси – адолатли жамият барпо этиш йўлида бош ҳарита вазифасини ўтайди. Суд ходимлари эса ушбу олий ҳужжатнинг назарий моҳиятини ҳаётга татбиқ этувчи энг муҳим бўғиндир. Конституцияга садоқат, уни чуқур билиш ва амалиётда тўғри қўллаш – суд тизимининг энг катта масъулияти, энг юксак шарафи десак адашмаган бўламиз.
Бухоро туманлараро маъмурий суди
Архив мудири С.Ғайбуллоев






