“Talisangobod” фермер хўжалиги раҳбари И.Пировнинг “YouTube” ижтимоий тармоғидаги“OTABEK DJURAYEV” каналида эфирга берилган “Бухоро вилоят ҳокими ва прокурори собиқ ҳокимни жиноятини яшириб келди энди мен бу жиноятларни фош қиламан” номли видеомурожаати юзасидан Бухоро вилоят маъмурий судининг расмий муносабати
Аризачи Шофиркон туман прокурори (“Talisangobod” фермер хўжалиги манфаатида) судга мурожаат қилиб, жавобгар Шофиркон туман ҳокимининг 2019 йил 29 январь кунидаги 722-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Бухоро туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 23 сентябрь кунидаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, жавобгар Шофиркон туман ҳокимининг 2019 йил 29 январь кунидаги 722-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган (судья М.Мансуров).
Бухоро вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2023 йил 4 апрелдаги қарори билан Бухоро туманлараро маъмурий судининг
2022 йил 23 сентябрь кунидаги аризачи Шофиркон туман прокурорининг (“Talisangobod” фермер хўжалиги манфаатида) аризасига асосан қабул қилинган ҳал қилув қарори бекор қилиниб, маъмурий иш бошқа таркибда янгидан кўриш учун Бухоро туманлараро маъмурий судига юборилган (маърузачи судья Б.Садуллаев).
Бухоро туманлараро маъмурий судининг 2023 йил 24 майдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, жавобгар Шофиркон туман ҳокимининг 2019 йил 29 январдаги 722-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган (судья У.Кадиров).
Бухоро вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2023 йил 26 июлдаги қарори билан Бухоро туманлараро маъмурий судининг
2023 йил 24 май куни қабул қилинган ҳал қилув қарори бекор қилиниб, аризачи Шофиркон туман прокурорининг Шофиркон туман ҳокимининг 2019 йил 29 январдаги 722-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинга н (маърузачи судья Г.Муллабаева).
Бухоро вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2023 йил 26 сентябрдаги ажрими билан аризачи И.Пировнинг Бухоро вилоят маъмурий суди апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 26 июлдаги қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб, қарорни бекор қилиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган (маърузачи судья Ж.Ҳусенов).
Бундан ташқари, аризачи Шофиркон туман фермер деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (“Talisangobod” фермер хўжалиги манфаатида) судга мурожаат қилиб, жавобгар Шофиркон туман ҳокимининг 2019 йил 28 январдаги “Тумандаги “Talisangobod” фермер ҳўжалигига ажратилган ер майдонини бир қисмини туман ҳокими заҳира ер ҳисобига қайтариш тўғрисида” ги 301-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Бухоро туманлараро маъмурий судининг 2024 йил 28 февраль кунидаги ҳал қилув қарори билан аризачининг аризасини қаноатлантириш рад этилган (судья Б.Самиев).
Бухоро вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2024 йил 17 апрелдаги қарори билан Бухоро туманлараро маъмурий судининг
2024 йил 28 февраль кунидаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган (маърузачи судья Ж.Ҳусенов).
Тарафларга юқоридаги суд қарорлари ва ажримига нисбатан шикоят бериш тартиби тушунтирилган.
Ҳозирда 2024 йилнинг 29 апрель холатига Бухоро вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2023 йил 26 июлдаги қарори, Бухоро туманлараро маъмурий судининг 2024 йил 28 февраль кунидаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг
2024 йил 17 апрелдаги қарори қонуний кучида эканлиги маълум қилинади.
Бухоро вилоят маъмурий судининг матбуот хизмати