Yangilangan konstitutsiya

«Konstitutsiya» soʻzi lotincha «constitutio» soʻzidan kelib chiqqan bo‘lib, «tuzilish», «asos», «qoidalar to‘plami» degan ma’noni anglatadi. Konstitutsiya — bu davlatning asosiy qonunidir, u davlat tuzilishi, uning organlari, fuqarolarning huquq va erkinliklari, shuningdek, davlatning siyosiy va ijtimoiy hayotini tartibga soluvchi asosiy qoidalarni belgilaydi.

Konstitutsiyaning asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:

1. Davlat tuzilishini belgilash: Davlat organlari va ularning o‘zaro munosabatlarini tartibga soladi.

2. Fuqarolar huquqlarini himoya qilish: Fuqarolar huquqlari va erkinliklarini belgilaydi va ularni himoya qilishni ta’minlaydi.

3. Davlat siyosatini belgilash: Davlatning asosiy maqsadlari va vazifalarini aniqlaydi.

4. Qonun ustuvorligini ta’minlash: Barcha qonunlar va qarorlar Konstitutsiyaga muvofiq bo‘lishi kerakligini belgilaydi.

Shu sababli, Konstitutsiya har bir davlatning asosiy hujjati bo‘lib, uning siyosiy, ijtimoiy va iqtisodiy hayotida muhim rol o‘ynaydi.

Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi 1992-yil 8-dekabrda qabul qilingan. Ushbu hujjat Oʻzbekistonning davlat tuzilishi, fuqarolarning huquq va erkinliklari, davlat organlarining faoliyati va boshqa muhim masalalarni belgilaydi.

Konstitutsiyaning asosiy tamoyillari quyidagilardan iborat:

1. Davlat suvereniteti: Oʻzbekiston mustaqil va suveren davlat sifatida o‘zini tan oladi.

2. Inson huquqlari: Konstitutsiyada inson huquqlari va erkinliklari muhofaza qilinadi va ularning ta’minlanishi davlatning asosiy vazifalaridan biri hisoblanadi.

3. Demokratik prinsiplar: Oʻzbekiston Respublikasida demokratiya, fuqarolik jamiyati va siyosiy xilma-xillikni rivojlantirishga qaratilgan tamoyillar mavjud.

4. Ijtimoiy adolat: Ijtimoiy adolatni ta’minlash, iqtisodiy va ijtimoiy rivojlanishni qo‘llab-quvvatlash.

Konstitutsiya Oʻzbekistonning siyosiy, iqtisodiy va ijtimoiy hayotining asosini tashkil etadi va mamlakatni boshqarish tizimini belgilaydi. U har qanday o‘zgarishlar va qo‘shimchalar kiritilishi mumkin bo‘lgan asosiy hujjat sifatida xizmat qiladi.

O‘zbekiston Respublikasi prezident Shavkat Mirziyoyev konstitutsiya islohoti haqida 2021-yil 6-noyabr kuni, ikkinchi prezidentlik muddatiga kirishishi yuzasidan inauguratsiya marosimidagi nutqida birinchi marta aytib o‘tgan edi. Davlat rahbari 2021-yili dekabr oyida, konstitutsiya bayrami arafasida xalqqa yo‘llagan tabrigida: “konstitutsiyani yangilashdek g‘oyat muhim, strategik vazifani hal etishda yetti marta emas, yetmish marta o‘ylash” zarurligini ta’kidlagan edi. 2022-yil may oyida konstitutsiyaviy komissiya tuzilib, hujjatni yangilash jarayoni boshlandi. O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi 65 foizga yangilandi. O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining yangi tahriri 2023-yil 1-maydan e’tiboran kuchga kirdi. Bunga 2023-yil 30-aprel kuni bo‘lib o‘tgan referendum natijasiga ko‘ra 11 ta moddadan iborat tegishli qonunning qabul qilinishi asos bo‘ldi. Bu qonunning 1-moddasiga Konstitutsiyaning yangi tahriri ilova qilingan.

Ushbu o‘zgarishlar O‘zbekistonning siyosiy, ijtimoiy va iqtisodiy hayotida muhim ahamiyatga ega bo‘lib, quyidagi asosiy jihatlarni o‘z ichiga oladi:

1. Fuqarolar huquqlari va erkinliklarini kengaytirish: Konstitutsiyada fuqarolarning huquqlari va erkinliklarini yanada kengaytiruvchi qoidalar kiritildi. Masalan, ta’lim, sog‘liqni saqlash va ijtimoiy himoya sohalarida fuqarolar uchun qo‘shimcha kafolatlar belgilandi.

2. Davlat organlari va ularning funksiyalarini takomillashtirish: O‘zbekistonning davlat tuzilishi va organlari faoliyatini yaxshilash maqsadida yangi qoidalar kiritildi. Bu, masalan, sud tizimini mustahkamlash va qonun chiqaruvchi organlarning vakolatlarini kengaytirishni o‘z ichiga oladi.

3. Ommaviy axborot vositalari va fikr erkinligi: Ommaviy axborot vositalarining erkinligini ta’minlashga qaratilgan qoidalar kiritildi. Bu fikr erkinligini oshirish va axborotga bo‘lgan kirishni yaxshilashga yordam beradi.

4. Ekologik huquqlar: Konstitutsiyada ekologik huquqlar va atrof-muhitni muhofaza qilish masalalari bo‘yicha yangi qoidalar belgilandi.

5. Yoshlar va ayollarning huquqlari: Yoshlar va ayollarning huquqlarini himoya qilish va ularning ijtimoiy hayotda faol ishtirok etishini ta’minlashga qaratilgan chora-tadbirlar belgilandi.

Ushbu o‘zgarishlar O‘zbekiston Respublikasining Konstitutsiyasini zamonaviy talablarga moslashtirish, fuqarolarning huquq va erkinliklarini yanada mustahkamlash maqsadida amalga oshirilgan. O‘zgarishlar davlatning demokratik rivojlanishini ta’minlashga qaratilgan muhim qadamdir.

Buxoro tumanlararo ma’muriy

sudining sudya yordamchisi:                                                        R.Z.Zayniddinov

Buxoro tumanlararo ma’muriy

sudining sudya yordamchisi:                                                        Sh.Sh.Rajabov

Никох тузишга монелик киладиган холатлар, никохни ҳақиқий эмас деб топиш асослари ва тартиби тўғрисида

Маълумки, юртимиз мустақилликка эришгандан сўнг барча соҳаларда бўлгани каби суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам тизимли равишда ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. Ушбу ислоҳотларнинг бош мақсади эса, авваламбор, юридик ва жисмоний шахсларнинг қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда манфаатларини қонун йўли билан муҳофаза қилишга қаратилганлиги билан алоҳида диққатга сазовор ҳисобланади.

            Оила Кодексининг 49-моддасида, никоҳ қуйидаги ҳолларда ҳақиқий эмас деб топилади, яъни ушбу Кодекснинг 14-16-моддаларида белгиланган шартлар бузилганда, сохта никоҳ тузилганда, яъни эр-хотин ёки улардан бири оила қуриш мақсадини кўзламай никоҳ қайд қилдирганда, никоҳланувчи шахслардан бири таносил касаллиги ёки одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ касаллиги) борлигини иккинчисидан яширганда, агар иккинчиси судга шундай талаб билан мурожаат этса.

Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш фақат суд тартибида амалга оширилади.Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қароридан нусха берилаётганда паспортга ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатга тегишли белги қўйилади.Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида суд чиқарган ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ўн кун ичида ундан кўчирма никоҳ тузилганлиги рўйхатга олинган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органига юборилади.

Никоҳ ёшига етмаган шахс билан тузилган никоҳ ҳали никоҳ ёшига етмай никоҳга кирган шахснинг манфаатлари талаб қилган ҳолларда ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Бундай никоҳни ҳақиқий эмас деб топишни никоҳ ёшига етмай никоҳга кирган шахс, унинг она-отаси ёки ҳомийси, шунингдек васийлик ва ҳомийлик органи ҳамда прокурор талаб қилишга ҳақлидир.Иш судда ҳал қилиниш пайтигача эр ёки хотин никоҳ ёшига етган бўлса, никоҳ фақат унинг талаби билан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Эр-хотиндан бири никоҳ ёшига етмаганлиги туфайли никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги иш, агар эр-хотин (улардан бири) иш судда кўрилаётган пайтда никоҳ ёшига етмаган бўлса, васийлик ва ҳомийлик органининг иштирокида кўриб чиқилади.

Мажбурлаб тузилган никоҳ жабрланувчи (унинг қонуний вакиллари) ёки прокурорнинг аризаси бўйича ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Эр-хотин сохта никоҳ қайд қилдирган ва оила қурмаган бўлсалар, никоҳ ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.Сохта никоҳни ҳақиқий эмас деб топишни прокурор талаб қилишга ҳақли, эр (хотин) оила қуриш мақсадисиз никоҳга кирган ҳолларда эса, бундай талаб хотин (эр) томонидан ҳам қўйилиши мумкин.

Суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган никоҳ тузилган вақтидан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Ҳақиқий эмас деб топилган никоҳ эр-хотин учун ушбу Кодексда белгиланган шахсий ва мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларни вужудга келтирмайди.Никоҳи ҳақиқий эмас деб топилган шахсларнинг мулкий ҳуқуқий муносабатлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси билан тартибга солинади.

Никоҳнинг ҳақиқий эмас деб топилиши шундай никоҳдан туғилган ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб топилган кундан кейин уч юз кун ичида туғилган болаларнинг ҳуқуқларига таъсир этмайди.

Суд никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқаришда шундай никоҳ тузилиши билан ҳуқуқи бузилган эр (хотин)ни (инсофли эр (хотин)ни) ушбу Кодекснинг 118 ва 119-моддаларига мувофиқ хотин ёки эридан таъминот олиш ҳуқуқига эга деб топишга ҳақлидир, никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш вақтига қадар биргаликда орттирилган мол-мулкни бўлишга нисбатан эса, ушбу Кодекснинг 23, 27 ва 28-моддаларида белгиланган қоидаларни татбиқ этишга, шунингдек никоҳ шартномасини тўла ёки қисман ҳақиқий деб топишга ҳақлидир.              

Инсофли эр (хотин) ўзига етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплашни фуқаролик қонун ҳужжатларида назарда тутилган қоидалар бўйича талаб қилишга ҳақли эканлиги қонунда белгилаб қўйилган.

Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси

Муллабаева Гўзал Мухтаровна

Эр-хотин ўртасидаги мулкий низоларни ҳал этиш тўғрисида

Мамлакатда суд тизимини демократлаштириш, судлар фаолияти шаффофлигини таъминлаш, аҳоли билан мулоқотни кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчилик ролини кучайтиришга қаратилган салмоқли ишлар бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасида оила жамиятнинг асосий бўғини бўлиб, у жамият ва давлат муҳофазасида эканлиги кафолатланган.

 Амалдаги Оила кодексининг 4-моддасида ҳам оила,оналик,оталик ва болалик давлат ҳимоясида эканлиги мустахкамланган.

Никох фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида рўйхатга  олинган пайтдан бошлаб никоҳни тузганлар эр- хотин деб хисобланадилар, шу пайдан эътиборан улар ўртасида эр-хотинлик ҳуқуқ ва мажбуриятлари вужудга келади.

Оила тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Оила кодекси ҳамда  унга мувофиқ қабул қилинган бошқа қонун хужжатларидан иборат.

Оила тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг вазифалари оилани мустаҳкамлашдан, оилавий муносабатларни ўзаро муҳаббат, ишонч ва ҳурмат, жамжиҳатлик,бир-бирига ёрдам ҳамда оила олдида унинг барча аъзоларининг масъуллиги ҳисси асосида қуришдан, бирор шаҳснинг оила муносабатларига ўзбошимчалик билан аралашишига йўл қўймасликдан, оила аъзолари ўз ҳуқуқларини тўсқинликсиз амалга оширишини ҳамда бу ҳуқуқларнинг ҳимоя қилиниши таъминлашдан иборатдир.

Оилавий муносбатларни тартибга солиш:

Эркак ва аёлнинг  ихтиёрий равишда никоҳланиб тузган иттифоқи;

Эр ва хотиннинг шаҳсий ҳамда мулкий ҳуқуқлари тенглиги;

Ички оилавий масалаларнинг ўзаро келишув йўли билан ҳал қилиниши;

Оилада болалар тарбияси,уларнинг фаровон ҳаёт кечиришлари ва камолоти ҳақида ғамхўрлик қилиш;

Вояга етмаган ва меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш устуворлиги тамойиллари асосида амалга оширилади.

Никоҳланувчилар шахсларнинг ёки эр ва хотиннинг никоҳда бўлган даврда ва (ёки) ва хотин никоҳдан ажратилган тақдирда уларнинг мулкий ҳуқуқ ҳамда  мажбуриятларини белгиловчи келишуви никоҳ шартномаси деб хисобланади.

 Эр ва хотин никоҳ шартномасига кўра биргаликдаги умумий мулкнинг  қонунда белгиланган тартибини ўзгатиришга, ва хотиннинг барча мол-мулкига, унинг айрим турларига ёхуд эр ва хотиндан ҳар бирининг мол-мулкига нисбатан биргаликдаги, улушли ёки алохида эгалик қилиш тартибини ўрнатишга ҳақлидир.

 Ўзбекистон Республикаси Оила  кодексининг 23-моддасига кўра эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек қайд этилгунга қадар, бўлажак эр хотиннинг умумий маблағлари хисобига олинган мол-млуклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.

 Эр ва хотиннинг никоҳ  давомида орттирган мол-мулклари жумласига ( эр ва хотиннинг умумий мол-мулкига) эр ва хотин ҳар бирининг меҳнат фаолиятидан, тадбиркорлик фаолиятидан ва интелектуал фаолият натижаларидан орттирган даромадлари, улар томонидан олинган пенсиялар, нафақалар, шунингдек махсус мақсадга мўлжалланмаган бошқа тўловлари(моддий ёрдам суммаси, майиб бўлиш ёки саломатлигига бошқача зарар етказиш оқибатида меҳнат қобилиятини йқотганлик муносабати билан етказилган зарарни қоплаш тарзида тўланган суммалар ва бошқалар) киради.

Эр ва хотиннинг умумий даромадлари ҳисобига олинган кўчар ва кўчмас ашёлар, қимматли қоғозлари, пайлари, омонотлари, кредит муассасаларига ёки бошқа тижорат ташкилотларига киритилган капиталдаги улушлари ҳамда эр ва хотиннининг никоҳ давомида орттирган бошқа ҳар қандай мол-мулклари, улар эр ва хотиндан бирининг номига расмийлаштирилган ёхуд пул маблағлари кимнинг номига расмийлаштирилган ёхуд пул маблағлари кимнинг номига  ёки эр ва хотиннинг қайси бири томонидан киритилган бўлишидан қатъи назар улар ҳам  эр ва хотиннинг умумий мол-мулки ҳисобланади.

 Эр ва хотиндан бири уй-рўзғор ишларини юритиш, болаларни правариш қилиш билан банд бўлган ёки бошқа узрли сабабларга кўра мустақил иш ҳақи ва бошқа даромадга эга бўлмаган тақдирда ҳам  эр ва хотин умумий мол-мулкка нисбатан тенг ҳуқуққа эга бўлади.

Эр ва хотин ўртасидаги мулкий низолари борасида  ҳуқуқ ва қонун манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, амадаги Оила кодекси нормаларини тўғри қўллаш ва бу борасида ягона амалиётни  жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорига кўра судлар, оила тўғрисидаги қонунчилик вазифаларидан келиб чиқиб, қонунда назарда тутилган ҳамда оилани мустаҳкамлаш, эр-хотин мулкий муносабатларини тартибга солувчи амалдаги қонунларни тўғри қўллаш борасида тегишли тушунтиришлар берилган ва ушбу Пленум қарорлари амалда судлар томонидан қўллланилмоқда.

           Мулкни бўлишда, шунингдек, эр-хотиннинг умумий  қарзлари (ОК 28-моддаси учинчи қисми) ва оила манфаатлари йўлида вужудга келган мажбуриятлар бўйича талаб қилиш ҳуқуқи инобатга олинади.

Бироқ, тўйни, шунингдек, никоҳ маросимлари билан боғлиқ  бошқа тадбирларни ўтказиш бўйича қарзлар ва бошқа  харажатлар инобатга олинмайди. 

Оила кодексининг 25-моддасига мувофиқ, никоҳга қадар эр ва ҳотиннинг ҳар бирига тегишли бўлган,шунингдек улардан бири томонидан никоҳ давомида ҳадя  тариқасида ,мерос ҳуқуқи бўйича ёки бошқа текин битимлар бўйича олинган мол-мулк унинг ўз мулки ҳисобланади.

Эр-хотин томонидан текин асосларга кўра олинган, жумладан, тўй совғалар, тўйдан сўнг ўтказиладиган маросимлар муносабати билан олинган совғҳалар ,агар улар умумий фойдаланиш буюмларидан иборат бўлса, биргаликдаги умумий мулк таркибига киради.

 Агар бу совғалар эр-хотиндан бирининг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган бўлса, улар ўша эр ва хотиннинг ўз мулки ҳисобланади ( қимматбаҳо ва серҳашам буюмлар бундан мустасно).

 Эр-хотиндан бирига никоҳга қиргунга (тўйга) қадар тегишли бўлган мол-мулк, бу буюмлардан никоҳ тузилганидан сўнг фойдаланилганлигидан қатъи назар, биргаликдаги умумий мулк таркибига кирмайди, масалан: мебель, гиламлар, идиш-товоқ ва келин сепини ташкил этувчи бошқа мол-мулк.

            Судлар томонидан эр-хотиннинг умумий мулкни бўлишда, вояга етмаган болалар эҳтиёжи учун олинган нарсалар( кийим-кечак, оеқ кийими, мактаб ва спорт анжомлари, мусиқа асбоблари, болалар кутубхонаси ва бошқалар, шунингдек, эр-хотин томонидан уларнинг умумий мулки ҳисобидан улар ўртасидаги вояга етмаган болалар номига қўйилган омонатлар ҳам эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда ҳисобга олинмайди.

Оила кодексининг 28-моддасига кўра эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда ҳамда уларнинг  шу мол-мулкдаги улушларини аниқлашда, агар эр ва хотин ўртасидаги никоҳ шартномасида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, эр ва хотиннинг улушлари тенг деб хисобланади.

Эр-хотиннинг умумий мол-мулкни бўлишда судлар Оила кодексига риоя этади ва қоида тариқасида, эр ва хотин ҳиссалари тенгили принципидан келиб чиқади.

 Судлар, Оила кодекси 1-моддаси талабларига мувофиқ никоҳдан ажратиш ва мол-мулкни бўлиш тўғрисидаги ишни кўришда  оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим.

Оилавий муносабатларини тартибга солиш эркак ва аёлнинг ихтиёрий равишда никоҳланиб тузган иттифоқи, эр ва хотиннинг шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқлари тенглиги, ички оилавий масалаларни ўзаро келишув йўли билан хал этиш, оилада болалар тарбияси,уларнинг фаровон ҳаёт кечириши ва камолоти ҳақида ғамхўрлик қилиш, вояга етмаган ва меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш устуворлиги тамойиллари асосила амалга оширилади.

Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси

Муллабаева Гўзал Мухтаровна

Аризачи Пўлатов Пўлат Пўлатович (Ф.И.Ш. шартли равишда ўзгартирилган) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Шофиркон туман бўлими мансабдор шахсларининг 2024 йил 10 июнь кунидаги жавоб хати орқали имтиёзли пенсия тайинлашни  рад этишда ифодаланган хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиб, жавобгар зиммасига имтиёзли равишда пенсия тайинлаш мажбуриятини юклашни сўраган.

Мазкур ариза суд томонидан кўриб чиқилиб, жавобгар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Шофиркон туман бўлими мансабдор шахслари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришни муассасалар, ишлар касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги 1994 йил 12 майдаги 250-сонли қарори 2-сонли рўйхати 13-қисми 1-бобининг талабларига риоя қилинмаган ҳолда имтиёзли пенсия тайинлашни рад қилганлиги сабабли аризачининг талаби қаноатлантирилиб, жавобгар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Шофиркон туман бўлими мансабдор шахсларининг имтиёзли пенсия тайинлашни  рад этишда ифодаланган хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топилиб, имтиёзли равишда пенсия тайинлаш мажбурияти юклатилди.

Бухоро туманлараро

маъмурий суди судьяси                                                   М.М.Мансуров

Конституция: Давлатнинг асосий Қонуни

Конституция ҳар бир давлатнинг асосий қонуни бўлиб, у мамлакатдаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий муносабатларни белгилайди. У давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши, унинг функциялари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда давлатнинг асосий принципларини аниқлаб беради.
Конституция – бу қонун устуворлигининг асоси. У қонунчилик тизимида бош қомус сифатида хизмат қилади. Бошқа барча қонунлар Конституцияга мувофиқ бўлиши шарт. Агар қонун ёки қонуности ҳужжати Конституцияга зид бўлса, уни бекор қилиш ёки қайта кўриб чиқиш талаб этилади.
Конституция давлат бошқарувининг шаклини белгилайди. Шунингдек, марказий ва маҳаллий ҳокимият органларининг ваколатларини тақсимлайди.
Шунингдек, фуқароларнинг шахсий, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлари белгилаб қўйилади.
Бундан ташқари, Конституция демократик принциплар – сайлов ҳуқуқи, эркинлик, тенглик ва қонун устуворлигини таъминлаш учун қоидаларни ўрнатади, ижтимоий адолат ва барқарорликни таъминлаш учун умумий қоидаларни белгилайди, турли гуруҳлар ўртасидаги келишмовчиликларни ҳал қилишга ёрдам беради.
Ўзбекистон Конституциясига киритилган ўзгартишлар мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини янада жадаллаштиришга қаратилган. Янги нормалар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини янада кенгайтиришни назарда тутади.
Конституция ҳар бир фуқаро учун муҳим ҳужжатдир. У нафақат давлат бошқарувининг ҳуқуқий асосини белгилайди, балки ҳар бир инсоннинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Шу боис, Конституцияни ўқиб-ўрганиш ва уни ҳурмат қилиш ҳар бир фуқаронинг бурчи ҳисобланади.
Хулоса қилиб айтганда, Конституция – бу фақат қонунлар тўплами эмас, балки жамиятнинг умумий қоидалари ва асосий қадриятларини ўзида мужассам этган муҳим ҳужжатдир. У жамиятдаги тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатлашда муҳим ўрин тутади.

Бухоро туманлараро маъмурий суди судьяси И.Холов

Янги таҳрирдаги Конституция: Янги давр, янги имкониятлар

Ҳар бир давлатнинг асосий қонуни — Конституцияси унинг сиёсий, ҳуқуқий ва ижтимоий тизимининг асоси ҳисобланади. Янги таҳрирдаги Конституциянинг қабул қилиниши мамлакатнинг келажакдаги тараққиёти йўлида муҳим қадамдир. Бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар ҳам ана шундай юксак мақсадларга қаратилган.
Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, «Конституциянинг янгиланиши – бу халқ иродасининг юксак намунасидир». Ҳақиқатан ҳам, янги таҳрирдаги Конституцияни ишлаб чиқиш жараёнида халқ билан мулоқотга алоҳида эътибор қаратилди.
Янги таҳрирдаги Конституцияда асосий урғу инсон ҳуқуқлари, адолатли суд тизими, давлат бошқарувининг самарадорлигини оширишга қаратилган.
Инсоннинг ҳуқуқлари ва эркинликлари Конституциянинг марказий қисми сифатида белгиланган. Барча фуқаролар тенг ҳуқуқларга эга бўлиб, уларнинг ҳуқуқий ҳимояси кафолатланган.
Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституциясида экологик масалаларга ҳам катта аҳамият берилган. Табиатни муҳофаза қилиш ва экологик муаммоларни ҳал этиш давлат сиёсати даражасига олиб чиқилган.
Янги таҳрирдаги Конституция фақатгина қонунчилик ҳужжати эмас, балки жамият тараққиётининг йўналишини белгилаб берувчи муҳим ҳужжат ҳамдир.
Хулоса қилиб айтганда янги таҳрирдаги Конституция Ўзбекистон учун янги даврнинг бошланишини англатади. У халқимизнинг бирдамлиги, адолат ва эркинликка бўлган интилишини янада мустаҳкамлайди. Янги қонун халқ хоҳиш-иродасининг ифодаси сифатида давлат ва жамиятни тараққий эттиришга хизмат қилади.
Мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг янада самарали бўлишида ва барқарор ривожланишини таъминлашда ушбу асосий қонуннинг ўрни беқиёсдир.

Бухоро вилоят маъмурий суди судьяси Б.Ибрагимов

Конституция бош қомусимиз

Жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлаш фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир. Бу бурч ва ҳуқуқларимиз дунёнинг барча мамлакатларида мавжуд бўлганидек, Республикамизнинг асосий қонуни бўлмиш Конституциямизда белгилаб берилган. Тарихдан маълумки қонун ва қонун қоидалар маълум бир имконият ва чекловлардан ташкил топган. Бизга етиб келган энг қадимий қонунлардан бири Бобил подшоси Хаммурапи томонидан тузилган бўлиб, бу қонун қулдор тузуми ҳуқуқининг характерли белгиларини ўзида акс эттирган. Бу қонун қайдлари қадимги Шарқ ҳуқуқининг қимматли ёдгорлиги саналиб, бу ерларда азалдан қонун устуворлиги кўриниб туради. Шу билан бирга Қадимги Римда ҳам қонунлар жуда қатъий ва шафқатсиз бўлишига қарамай аниқ белгилаб берилган бўлиб, “Конституция” атамаси ҳам император конституцияси деб аталган қонун туфайли юзага келган. Мамлакатимизнинг узоқ тарихида эса қонунлар доим эзгуликка ва тараққиётга, асосан ватан шаъни, тинчлик, сарҳадлар дахлсизлиги, фидокорлик ва садоқат каби жиҳатларни ўз ичига олган. Биргина мисол “Темур тузуклари” номи билан Шарқ ва Осиё мамлакатлари свилизатсиясига хос бўлган саркарда Амир Темур томонидан тузилган қонун битиклари конституциявий ҳужжат хусусиятига эга бўлиб, юқорида кўрсатилган жиҳатларни ўзида жамлаб шаръий қонунлари билан бир қаторда Марказий Осиё халқлари тақдирига кучли таъсир кўрсатган. Мамлакатимиз Республика миқёсига эришган янги тарихдаги Асосий қонунимиз яъни конституцияга эга бўлган бўлса, Мустақилликка эришгач бу қонунга икки марта 100 га яқин тузатиш ва ўзгартиришлар киритилган. Ўзгартиришлардан сўнг 1992 йил
8 декабрда қабул қилинган. 6 бўлим, 155 моддадан иборат қонунимиз бугунги кунда Мустақиллик йилларида эришган энг муҳим ютуқларидан бири бўлиб, фуқароларнинг жамиятдаги ҳаёти, ҳуқуқ ва бурчларини мунтазам ҳимоя қилиш вазифасини бажармоқда. Бахтимиз қомуси бўлган Конституциямиз миллатидан қатъий назар барча ўзбек халқи, фуқаросининг бутун бир имконияти ва мажбуриятларини ўзида акс эттирган бўлиб, ҳали узоқ йиллар давомида янги Ўзбекистоннинг бахтли ва келажаги буюк авлодлари учун ҳам муносиб хизмат қилади.

8-декабр халқимиз наздида тенглик, тенг ҳуқуқлиликка имкониятлар куни бўлиб қолаверади.

Бухоро туманлараро  К.Салимов

маъмурий суди судья ёрдамчилари                                    А.Нарзуллаев

Мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойиллари тараққиётнинг энг асосий ва зарур шарти

тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш – Тараққиёт стратегиясининг иккинчи устивор йўналиши, вазифаси сифатида белгилаб олинди. Айнан шу вазифани бажариш ҳамда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлиги ва одил судлов сифатини ошириш мақсадида 2023 йил 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-11 ва “Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-12-сонли Фармонлари қабул қилинди.

Президентимизнинг ПФ-11-сонли Фармони билан 2023 – 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси ҳамда ушбу стратегияни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастури тасдиқланди. Эътиборли жиҳати шундаки, адолатли суд қарорлари қабул қилинишига эришиш орқали халқнинг, шу жумладан, тадбиркорларнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, ҳар бир шахс суд ва судьялар сиймосида ўзининг ишончли ҳимоячисини кўришига эришиш билан бирга, суд қарорларининг қатъий ижросини таъминлаш, бу борада давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг масъулиятини ошириш, стратегия доирасида одил судловни таъминлашнинг устувор вазифалари сифатида белгиланди.

Фармонда туманлараро, туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишларни вилоят ва унга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида қайта кўриб чиқиш ваколати берилаётгани суд қарорлари қонуний ва адолатли қабул қилинганини текширишнинг қулай ва соддалаштирилган тартибини яратади. Бу тартиб амалга ошиши билан одил судловга эришишнинг имкониятлари янада кенгайиб, аҳолининг судма-суд овора бўлиб юришига барҳам берилади. Бунда биринчи инстанция судининг қарор ёки ҳукмидан норози тарафлар вилоят судига апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиб, уларнинг ҳам натижасидан қониқмаса, ушбу иш мазкур судларда тафтиш тартибида қайта кўриб чиқилади. Суд ишидан яна норози бўлган тақдирда вилоят ва унга тенглаштирилган судлар тафтиш тартибида кўриб чиққан ишлар Олий суднинг судлов ҳайъатларида тафтиш тартибида қайта кўриб чиқилади. Энди юқори инстанция судларига янада катта масъулият юкланиб, ишни янгидан кўриш учун қуйи судларга юбориш тартибининг бекор қилинаётгани ҳам суд ҳужжатидан норози шахснинг юқори инстанцияга умид ва ишончини мустаҳкамлайди.

Бир сўз билан айтганда, юқорида қайд этиб ўтилган Президент Фармонлари авваламбор, “Инсон қадри учун” ғояси асосида қабул қилинган бўлиб, улар адолатли суд тизимини шакллантириш, халқ манфаати ва инсон қадр-қимматини суд йўли орқали самарали ҳимоя қилиш ҳамда фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончи ошишининг таъминланишига хизмат қилади.

Бухоро туманлараро маъмурий

суди судьяси                                                                                           Б.Т.Самиев

Бухоро туманлараро

маъмурий судининг судьяси                                                                И.И.Холов

Судьянинг дахлсизлиги – суд мустақиллигининг кафолати

Бугунги кунда суд тизими мустақиллигини таъминлаш ҳамда судьяларнинг дахлсизлигини таъминлашга қаратилган амалий чора-тадбирлардан кўзланган асосий мақсад шак шубҳасиз фуқароларни судья ва суд тизимига бўлган ишончини янада юксалтиришдан иборат.

Судьялар мустақиллигининг асосий кафолатларидан бири Конституциямизнинг 136-моддаси 2-бандида белгиланганидек, уларнинг дахлсизлиги ҳисобланади.

Судьяларнинг дахлсизлиги институти, авваламбор, судьяларнинг шахси дахлсиз эканлигини, ҳар қандай ҳолатда ҳам унга бўлган тажовузлардан сақланиш шароитларини ўзида ифодалайди.

Ҳуқуқшунос назариётчиларнинг фикрига кўра, судьянинг дахлсизлиги – бу суд тизимида коррупциясиз, ташқи таъсирлардан ҳоли ва энг асосийси адолатли муҳит яратилишининг кафолати ҳисобланади. Ҳақиқатдан ҳам, агарда судья дахлсиз бўлмаса, унинг иш фаолияти ҳамда шахсий ҳаётига турли аралашувлар бўладиган бўлса, у ҳолда одил судловни амалга оширишнинг имкони бўлмайди.

Судьяларнинг дахлсизлиги масаласи Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан ташқари, “Судлар тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонунлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг айрим Кодекслари ҳамда соҳага тегишли бўлган бошқа қонун ва қонуности ҳужжатларидаги нормалар билан кафолатланган.

Жумладан, “Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 64-моддасида судьяларнинг дахлсизлиги масаласи ёритилган бўлиб, унга мувофиқ, судьянинг шахси дахлсиз бўлиб, судьянинг дахлсизлиги унинг турар жойига, хизмат хонасига, фойдаланадиган транспорти ва алоқа воситаларига, хат-хабарларига, унга тегишли ашёлар ва ҳужжатларга тааллуқлидир. Судьяга нисбатан жиноят иши фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан қўзғатилиши мумкин. Судья Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг хулосаси олинмасдан ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, қамоққа олиниши ҳамда Судьялар олий кенгашининг хулосаси олинмасдан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, судьянинг турар жойига ёки хизмат хонасига, фойдаланадиган транспортига кириш, уларни кўздан кечириш, уларда тинтув ўтказиш ёки улардан ашёни олиш, телефондаги сўзлашувларини эшитиш, судьяни шахсан кўздан кечириш ва уни шахсий тинтув қилиш, шунингдек унинг хат-хабарларини, унга тегишли ашёлар ва ҳужжатларни кўздан кечириш, олиб қўйиш  ёхуд олиш фақат суднинг қарорига биноан ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг рухсати билан амалга оширилиши мумкин.

Судьяларнинг дахлсизлиги улар томонидан одил судловни амалга ошириш жараёнида ўзларига қонун билан берилган ҳуқуқларини амалга оширишларида ўзига хос чекланишларни олдини олишга, уларга ўз вазифаларини амалга оширишда ҳар қандай аралашувларга чек қўйишда муҳим ўрин тутади. Судьялар дахлсизлиги масаласи халқаро ҳуқуқ нормаларида, шу жумладан, “Суд органларининг асосий тамойиллари тўғрисида”ги Конвенцияда ҳам ўз ифодасини топган бўлиб, бу – судьялар дахлсизлиги масаласи бутун дунё юриспруденцияси ҳамжамиятида алоҳида эътибор бериб келинаётган масалалардан бири эканлигидан далолат беради.

Судьялар мустақиллиги ҳамда дахлсизлигини қонун нормалари билан мустаҳкамлаш ҳамда ушбу масалага нисбатан таъсирчан чора-тадбирларни кўриш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Ушбу Фармон билан судьяларнинг одил судловни амалга ошириш бўйича касбий фаолиятини ҳар қандай кўринишдаги ташқи таъсирлардан самарали муҳофаза қилишни таъминлайдиган ҳуқуқий механизмлар яратилиши кўзда тутилди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, судьяларнинг мустақиллиги ҳамда дахлсизлиги ҳар қандай қонун устувор бўлган ҳамда фуқароларнинг манфаатлари кўзланган давлатда одил судловга оғишмай риоя этилишини таъминлаш мақсадида давлат томонидан кафолатланиши ҳамда муҳофаза этилиши лозим. Шундагина халқнинг суд тизимига бўлган ишончи янада ортади ва жамиятда адолатли суд тизими шаклланади.   

Бухоро туманлараро

маъмурий судининг судьяси                                                                          Б.Т.Самиев

Бухоро туманлараро

маъмурий судининг судьяси                                                                          И.И.Холов

Аризачи “Paradise Paradise” оилавий корхонаси (Оилавий корхона номи шартли равишда ўзгартирилган) судга мурожаат қилиб, жавобгар Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасига нисбатан, бошқарма мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.06.2018 йилдаги ПҚ-3782-сонли қарори
1-иловаси 3-бандини қўллаб, 26.07.2023 йилдаги 470632/123-23-сонли “Давлат мулкини ижарага бериш” шартномаси бўйича 2024 йил 4 январь кунидан ижара тўловини 50 % миқдорида белгилаган ҳолда аризачи “Paradise Paradise” оилавий корхонаси билан қўшимча шартнома тузиш мажбуриятини юклашни сўраган.

Мазкур ариза суд томонидан кўриб чиқилиб, жавобгар Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 июндаги ПҚ-3782-сон қарори талабларига риоя қилинмаган ҳолда “Paradise Paradise” оилавий корхона билан қўшимча шартнома тузмаганлиги сабабли аризачининг талаби қаноатлантирилиб, бошқарма мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиб, оилавий корхона билан қўшимча шартнома тузиш мажбурияти юклатилди.

Бухоро туманлараро

маъмурий суди судьяси                                               М.М.Мансуров

Skip to content