Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 2024 йил
15 мартдаги “Умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисида”ги
59-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоят ҳамда туманлараро маъмурий судлари томонидан 2024 йил 16 март куни “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида хайрия ҳашари ўтказилиб, мазкур хайрия ҳашарида судья ва суд тизими ходимлари суд биноси ҳовлисида дарахтларни оқлаш, уларга шакл бериш, суд биноси ҳудудини, ён-атрофи ва ҳовлисини, ариқлар, кўча ва йўлакларини тозалаш ва кўчатлар экиш ишлари амалга оширилди.
Мазкур ободонлаштириш жараёнида Бухоро шаҳридаги мутасадди идоралар билан ҳамкорликда махсус техникаларни жалб қилган холда тўпланган чиқиндиларни белгиланган жойларга олиб чиқилиши таъминланди.
Бухоро вилоят маъмурий суди судьяси Б.Садуллаев