ҚОНУН ВА СУД ОЛДИДА ТЕНГЛИК: АДОЛАТЛИ ЖАМИЯТ АСОСИ
Қонун ва суд олдида тенглик – инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашдаги асосий принциплардан бири ҳисобланади. Бу принцип ҳар бир шахс қонун ва суд олдида бир хил ҳуқуқларга эга эканлигини ва бир хил жавобгарликка тортилиши лозимлигини билдиради.
Барча фуқароларга нисбатан қонунлар бир хилда қўлланилганидагина жамиятда адолат қарор топади. Қонун ва суд олдида тенглик принципи фуқароларнинг давлат тизимига ишончини мустаҳкамлайди ва ижтимоий барқарорликни таъминлайди. Ҳар бир шахс ҳуқуқлари кафолатланган бўлиб, уларни ҳимоя қилиш учун қонунлар барчага бирдек амал қилади.
Судлар тарафларнинг ижтимоий ёки иқтисодий ҳолатидан қатъи назар, қонунга мувофиқ иш юритадилар. Суд жараёнларининг шаффофлиги ва адолатлилиги қонун олдида тенгликни таъминлашнинг муҳим омилидир. Фуқароларнинг ўз ҳуқуқларини билиши қонун ва суд олдида тенгликни таъминлашда муҳим ўрин тутади.
Хулоса қилиб айтганда қонун ва суд олдида тенглик – ҳар қандай адолатли жамиятнинг асосидир. Ушбу принцип жамиятда қонун устуворлигини таъминлайди ва ҳар бир шахснинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Давлат ва жамият тенгликни таъминлаш мақсадида суд тизимини мустаҳкамлаб, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириб келмоқда. Барча қонун олдида тенг бўлгандагина жамиятда ҳақиқий адолат қарор топади.
А.БОБОМУРОДОВ
Бухоро туманлараро маъмурий суди раиси
И.ХОЛОВ
Бухоро туманлараро маъмурий суди судьяси