НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШД АЭКСПЕРТИЗА ИНСТИТУТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Мамлакатимизда  сўнгги  йилларда  норма  ижодкорлиги  жараёнини  тубдан такомиллаштиришга  қаратилган  тизимли  ишлар  амалга  оширилмоқда.  Хусусан,  2017 —  2021  йилларда Ўзбекистон  Республикасини  ривожлантиришнинг  бешта  устувор йўналиши  бўйича  Ҳаракатлар  стратегиясида  қабул  қилинаётган  қонунларнинг ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнига таъсирини кучайтиришга йўналтирилган қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан ошириш давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг асосий вазифаларидан бири этиб  белгиланганлиги  ҳам  бежиз  эмас.

Зеро, мамлакатимизда  амалга  оширилаётган  кенг  кў ламли  ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилиши кўп жиҳатдан амалдаги қонунчилик базасига ҳамда норма  ижодкорлиги  жараёни  сифатига  чамбарчас  боғлиқ. Ҳар бир ислоҳот, ғоя ёки янги фикр қоғозга туширилиб, у ёки бошқа кўринишдаги қонун  ҳужжатини  ишлаб  чиқиш  орқали  ҳаётга  татбиқ  этилади.  Сў нгги  йилларда эса шиддатли  ислоҳотлар  натижасида  бу  борада  кескин  фаолликни  кузатиш мумкин. Битта рақамни келтирадиган бў лсак, агар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида 1991 – 2015 й илларда 19 мингдан зиёд қонун  ҳужжати  жойлаштирилган  бў лса,  охирги  5  йилда  12  мингдан  ортиқ  ҳужжат жой лаштирилди.  Бу  эса  мустақиллик  даврида  қабул  қилинган  норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг  63  фоизидир.  Яна  бир  аҳамиятли  жиҳати,  қонуности  ҳужжатлари 2016 – 2020 йилларда  қабул  қилинган  барча  ҳужжатларнинг  91  фоизини  ташкил этади

Шу  билан  бирга,  норматив-ҳуқуқий  ҳужжатлар  лой иҳаларини  ишлаб  чиқиш, келишиш  ва  қабул  қилиш  масалалари  10  дан  ортиқ  турли  қонунчилик  ҳужжатлари билан тартибга  солиниши,  шунингдек,  тўғридан-тў ғри  амал  қилиш  механизмига  эга қонунларни  ишлаб  чиқишнинг  аниқ  тартиби  мавжуд  эмаслиги  туфайли  соҳаларни асосан қонуности ҳужжатлари билан тартибга солиниб келинаётганлиги ушбу соҳадаги қонунчилик  ҳужжатларини  тизимлаштирган  ҳолда  “Норматив-ҳуқуқий  ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини янги таҳрирда қабул қилишни

тақозо  этмоқда.

териалларни  юридик-техник  жиҳатдан  расмий лаштиришнинг  Ягона  услубиётини мазкур Қонун  лой иҳасига  илова  қилган  ҳолда  тасдиқлаш  мақсадга  мувофиқ.

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунни такомиллаштириш ҳақида сўз борганда, ҳуқуқий  экспертиза  институти  масаласига  алоҳида  эътибор  қаратиш  талаб этилади.

Маълумки,  норматив-ҳуқуқий  ҳужжатлар  лой иҳаларини  ҳуқуқий  экспертизадан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари алоҳида  муҳим  роль  ўйнайди.

Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари лойиҳаларини Ўзбекистон  Республикаси  Адлия  вазирлиги  ва  унинг  ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш масаласига бағишланган алоҳида  модда  киритиш ҳамда  унда  норматив-ҳуқуқий  ҳужжатлар  лой иҳаларини Адлия  вазирлиги  ва  унинг  ҳудудий  бўлинмалари  томонидан  ҳуқуқий  экспертизадан ўтказишнинг  ўзига  хос  жиҳатларни  акс  эттирувчи  қуй идаги  масалаларни  алоҳида белгилаш  мақсадга  мувофиқ:

– Адлия  вазирлиги  норматив-ҳуқуқий  ҳужжатлар  лой иҳаларининг  ҳуқуқий экспертизасини  улар  манфаатдор  ташкилотлар  билан  келишилганидан  ва  бошқа турдаги  экспертизалар  амалга  оширилганидан  сў нг  ў тказиши  мустаҳкамлаш;

– Адлия  вазирлиги  норматив-ҳуқуқий  ҳужжатлар  лой иҳаларининг  ҳуқуқий экспертизасини,  шу  жумладан  уларда  коррупция  кў ринишларини,  бошқа ҳуқуқбузарликларни содир этиш учун шарт-шароитларни юзага келтирадиган, жисмоний ва  юридик  шахслар  учун  ортиқча  маъмурий  ва  бошқа  чекловларни  жорий  этадиган қоидалар  ва  нормалар  бор й ў қлигини  аниқлаш,  шунингдек  зарур  бў лган  нормаларни битта  норматив-ҳуқуқий  ҳужжатда  акс  эттирган  ҳамда  тегишли  муносабатларни тартибга солувчи бошқа нормаларни бекор қилган ҳолда, қонунчиликни кодификация қилиш имконияти мавжудлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизасини ў тказишини акс  эттириш;

– Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизасини амалга ошириш жараёнида бу лой иҳалар уларнинг тўғридан тўғри  амал  қилиши  ва  уларда  такрорловчи  ёки  Ўзбекистон  Республикаси  қонунлари лойиҳаларининг нормаларига зид бў лган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжудлигини кейинчалик  уларни  бекор  қилиш  учун  аниқлаш  нуқтаи  назаридан  баҳоланиши шартлигини  белгилаш;

– Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари лой иҳаларининг ҳуқуқий экспертизасини амалга ошириш жараёнида бу лойиҳалар уларнинг тўғридан тўғри  амал  қилиши  ва  уларда  такрорловчи  ёки  Ўзбекистон  республикаси  қонунлари лойиҳаларининг нормаларига зид бў лган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжудлигини кейинчалик  уларни  бекор  қилиш  учун  аниқлаш  нуқтаи  назаридан  баҳоланиши шартлигини  назарда  тутиш;

– ҳуқуқий  экспертиза  якунларига  кўра, Ўзбекистон  Республикаси  Адлия  вазирлиги томонидан  хулоса  тақдим  этилиши,  вазирликлар,  давлат  қў миталари  ва  идоралар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг ҳуқуқий экспертизаси Aдлия вазирлиги, маҳаллий давлат  ҳокимияти  органлари  қарорлари  лой иҳаларининг  ҳуқуқий  экспертизаси эса,  Aдлия  вазирлигининг  ҳудудий  бў линмалари  томонидан  амалга  оширилишини мустаҳкамлаш.

Хулоса  қилиб  ай тганда,  юқоридаги  таклифларнинг  амалга  оширилиши  норма ижодкорлигининг  сифатини  оширишга,  соҳага  оид  қонунчилик  ҳужжатларининг тизимлаштирилишига, раҳбарларнинг ушбу й ў налишдаги масъулиятини кучай тиришга, ихчам  ҳуқуқий  базани  шакллантиришга  хизмат қилади.

Муллбаева Гўзал Мухтаровна,

Ҳусенов Жалолиддин Фарҳодович,

Бухоро вилоят маъмурий судининг судьялари