ИНСОН ҚАДРИНИ УЛУҒЛАШ –ЯНГИ ЖАМИЯТНИНГ МАҚСАДИ

Бугунги жаҳон сиёсий харитасидаги мураккаб вазият туфайли манфаатлар мувозанатининг кескин бузилиши, шунингдек чегара билмас пандемия келтириб чиқараётган иқтисодий қийинчиликлар инсон қадр-қимматини эъзозлаш, унга му- носиб турмуш кечириши учун қулай имконият яратиб беришни тақозо этмоқда.

Мамлакатимиздаги туб демократик янгиланиш- лар, босқичма-босқич амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида инсон қадрини улуғлаш стратегик истиқболни белгилайдиган ғоя сифатида илгари сурилмоқда.

Мана шу инсонпарвар ғоянинг ҳаётий ифодасини топтириш мақсадида Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2022 йил мамлакатимизда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилинди.

“Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт страте- гияси сари” тамойили асосида ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилган ва кейинги беш йилликда мамлакатимизда амалга ошириладиган ислоҳотларнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқти- содий ва илмий-маърифий асосларини яратиб беришга қаратилган Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси қабул қилинди.

Концептуал характерга эга бўлган мазкур ҳужжатда давлат ва жамият тараққиётини белгилайдиган қуйидаги еттита асосий йўна- лиш белгиланган:

инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаро- лик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш;

мамлакатимизда адолат ва қонун устувор- лиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш;

миллий иқтисодиётни жадал ривожланти- риш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш;

адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш;

маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳа- ни янги босқичга олиб чиқиш;

миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш;

мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, барча йўналишларда аҳоли фаровонлигини ошириш, фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, жамиятда қонун устуворлиги, қонунийлик ва адолат, мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, миллатлараро ва фуқаролараро тотувликни қарор топтириш устувор аҳамият касб этади.

“Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпар- вар давлат барпо этиш”га қаратилган биринчи йўналишда белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун кўплаб чора-тадбир ишлаб чиқилган.

Жумладан, ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни жойида ҳал этиш мақсадида маҳалла- лар ваколатларини кенгайтириш, уларнинг молиявий мустақиллигини кучайтириш;

фуқароларнинг ўз маҳалласи ҳаётидаги иштиро- кини ҳамда давлат органлари ва маҳаллалар ўртаси- да тўғридан-тўғри алоқани таъминлаш, маҳаллалар- да аҳоли билан ишлашга қаратилган жараёнларни рақамлаштириш сингари муҳим вазифаларнинг ижроси “Инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпар- вар давлат” деган стратегик мақсаднинг рўёбига хиз- мат қилади.

2022 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъ- минлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси лавози- ми таъсис этилганлиги ислоҳотларнинг самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатади. Янги таъсис этилган ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифаси ҳам мамлакатимиздаги барча маҳаллаларнинг ҳақиқий ижтимоий-иқтисодий ҳолатини чуқур ўрганиш натижасида аҳолининг бандлик даражасини, оилаларнинг даромад манбаларини, томорқа ерларидан фойдаланиш ҳола- тини ҳамда даромадли меҳнатга бўлган интилиши ва эҳтиёжларини таҳлил қилиш орқали уларга муносиб турмуш шароитларини яратиш бўлиб ҳисобланади.

Хулоса қилиб айтганда, моҳият эътиборига кўра Ўзбекистоннинг тараққиётини сифат жиҳатидан янги бир босқичга олиб чиқадиган, давлатнинг энг асосий вазифаси бўлган фуқаролар фаровонлигини ошириш, тинчлик-осойишталигини таъминлаш сингари муҳим вазифаларни қамраб олган Тараққиёт стратегияси янги жамиятнинг истиқболини белгилайдиган ҳужжат бўлиб ҳисобланади.

Зеро, барча тараққийпарвар жамиятнинг бош мақсади ИНСОНПАРВАРЛИКДИР.

Жалолиддин ҲУСЕНОВ, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси.

Ҳаракатлар стратегиясидан – тараққиёт стратегияси сари!

Бугун халқимиз ҳаётида улкан сифат ўзгаришлари юз бермоқда. Жумладан, Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси билан “2017–2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг қабул қилиниши мамлакатимизда туб демократик ислоҳотлар, трансформацион ўзгаришлар даврини бошлаб берди. Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилган ва оширилаётган ишлар барча соҳаларни қамраб олди. Энг асосийси, мамлакатимизда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини, шаънини, қадр-қимматини, манфаатларини, давлат органларининг жамият олдида ҳисобдорлигини таъминлаш ислоҳотларнинг бош мақсади этиб белгиланди.

Aйниқса, халқ билан мулоқот қилиш, мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатини бартараф этиш борасида қилинган ишлар, фуқароларга кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини оширишга қаратилган Давлат хизматлари агентлиги фаолияти, валюта бозорининг либераллаштирилиши, прописка тизимининг бекор қилиниши ва ташқи сиёсатда салмоқли ютуқларга эришилгани эътиборга лойиқ.

2021 йилнинг сентабрь ойида Президент Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистоннинг яқин беш йилдаги тараққиёт стратегиясидан кўзланган мақсадлар, белгиланган вазифаларни амалга ошириш тамойилларини жамлаган “Янги Ўзбекистон стратегияси” номли китоби чоп этилди. Унда Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессансни қуриш бўйича қилинаётган ишлар ва миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида фикр юритилган. Ушбу асар “Янги Ўзбекистон орзуси, бугунги кунларимизга нисбатан айтганда, ҳозирги даврнинг тақозоси, унинг асл қиёфасини, ҳаракатлантирувчи кучлари ва омилларини белгилайдиган ғоявий-маънавий асос, халқимизга хос яратувчанлик шижоати ва кенг кўламли ислоҳотларимизнинг яққол ифодасидир”, сўзлари билан бошланади.

“Ҳаракатлар стратегияси”нинг мантиқий давоми сифатида нашр этилган ушбу китоб концептуал аҳамиятга эга бўлиб, унда мамлакатимизда кейинги йилларда амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар ва келгусидаги устувор вазифалар аниқ баён этилган. Мазкур китоб ўқувчиларда Янги Ўзбекистоннинг замонавий демократик қиёфаси қандай яратилаётгани, мамлакатни янги ривожланиш босқичига кўтариш учун белгилаб олинган стратегик йўл тўғрисида яхлит тасаввур ҳосил қилиш имконини беради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муносабати билан бўлиб ўтган сайловолди учрашувларда билдирилган фикр-мулоҳазалар, амалий таклиф ва ташаббуслар Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясини янада такомиллаштиришга хизмат қилди.

Янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисида “Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси асосида демократик ислоҳотлар йўлини қатъий давом эттирамиз” мавзусида сўзлаган нутқида келгуси беш йилга мўлжалланган устувор йўналишлар ҳақида сўз юритилди.

Унда давлатимиз раҳбари “Ел-юртимиз биз бошлаган халқчил ислоҳотларга бугун хайрихоҳлик ва қатъий ишонч билан қараб, уларнинг ҳосили ва самарасини тезроқ кўришни истамоқда. Aна шу ҳақли талабни инобатга олган ҳолда, биз Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясини ишлаб чиқиб, сайлов жараёнида уни ўзига хос умумхалқ муҳокамасидан ўтказдик. Бу муҳим концептуал ҳужжатда ислоҳотларимизнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлаш мақсадида “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойил асосий ғоя ва бош мезон сифатида кун тартибига қўйилди”, дея таъкидлади. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси миллий ривожланишимизнинг янги босқичини бошлаб беради. Бундан буён жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги фаолият “инсон – жамият – давлат” деган янги тамойил асосида ташкил этилади.

Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси 7 та йўналишдан иборат:

Биринчи йўналиш эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этишга қаратилган. Бунинг учун келгусида давлат функцияларининг катта қисми марказдан ҳудудларга ўтказилади. Ҳар бир маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этилади. Туман бюджети қўшимча манбалар билан таъминланиб, маҳалланинг алоҳида жамғармаси шакллантирилади. Марказий идоралар трансформация қилиниб, ихчам ва самарали бошқарув тизими яратилади, бир хил йўналишдаги вазифаларни амалга ошираётган идоралар оптималлаштирилади;

Иккинчи йўналиш адолат ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, инсон қадр-қимматини таъминлаш вазифаларини қамраб олган. Бу борада судлов тизими ва адвокатура институти, ҳуқуқ-тартибот органлари фаолияти такомиллаштирилади. Тадбиркор ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимояси кучайтирилади. Коррупсияга барҳам беришга давлат ва жамиятнинг барча куч ва воситалари сафарбар этилади. Бунда айбдорларни ҳуқуқий жавобгарликка тортиш билан чекланиб қолмасдан, коррупциянинг сабабларини олдиндан бартараф этиш чоралари кўрилади;

Учинчи йўналиш миллий иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги режаларни қамраб олади. Бу борада 2030-йилга бориб, жон бошига ҳисоблаганда, аҳоли даромадлари ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган давлатлар қаторига чиқиш мақсад қилинган бўлиб, бунга хусусий секторни рағбатлантириш ва унинг улушини ошириш ҳамда тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобидан эришилади. Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаб, инфляция даражасини белгиланган 5 фоизгача пасайтириш чоралари кўрилади. Шунингдек, аҳолини уй-жой ва тоза ичимлик суви билан таъминлаш, замонавий йўл ва коммуникация тармоқларини барпо этиш, жамоат транспорти ҳамда ҳудудлараро қатновларни яхшилаш бўйича ҳам йирик лойиҳалар амалга оширилади;

Тўртинчи йўналишга асосан адолатли ижтимоий сиёсат юритиш ҳамда инсон капиталини ривожлантиришнинг энг муҳим омили ҳисобланган сифатли таълим-тарбия масаласи бундан буён ҳам доимий эътибор марказида бўлади. Бу борада олий тоифали ўқитувчиларнинг ойлик маошини 2025-йилга бориб, эквивалент ҳисобида 1 минг долларга етказиш кўзда тутилган. Янги мактаблар қуриш, мавжудларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳанинг барча босқичлари ўртасида узвийликни таъминлашга қаратилган Миллий таълим дастури ишлаб чиқилади.

Aҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш учун барча шароитлар яратилади. Келгуси беш йилда олий тоифали шифокорлар маоши ҳам эквивалент ҳисобида 1 минг долларга етказилади. Вилоят, туман ва шаҳарларда ихтисослашган тиббий хизматлар кўлами кенгайтирилади. Давлат тиббий суғурта тизими ишга туширилиб, маблағ аниқ беморга боғланган ҳолда ажратилади. Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш муҳим вазифа бўлиб қолади;

Бешинчи йўналишга асосан маънавий ва маърифий соҳаларда ислоҳотлар амалга оширилади. Шу мақсадда “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” концепсияси амалга оширилади. Маданият ва санъатни юксалтириш, ёшларни соғлом эътиқод руҳида тарбиялаш, миллатлараро ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамлашга устувор аҳамият қаратилади.

Зеро, бугунги кунда юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари ягона ва аҳил оила бўлиб яшаётгани, фидокорона меҳнати билан мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётгани эътиборга лойиқ. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг Президенти: “Бизнинг давлат сиёсатимизда бундан буён ҳам барча миллат ва элат вакилларининг миллий ўзлигини, она тили ва маданиятини, дини, урф-одат ва анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга устувор аҳамият берилади”, дея алоҳида таъкидлаб ўтгани бежизга эмас;

Олтинчи йўналишга асосан глобал муаммоларнинг миллий ва минтақавий даражадаги ечимларини топиш, бу борадаги барча
саъй-ҳаракатларни уйғунлаштиришга эътибор қаратилади. Хусусан, Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди сифатида ривожлантириш, Бутунжаҳон экология Хартиясини ишлаб чиқиш масалалари диққат марказида бўлади.

Мамлакатимизда бўлиб ўтган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги конференсияда қабул қилинган қарор ва ҳужжатларнинг изчил бажарилиши учун халқаро ҳамкорлар билан зарур чора-тадбирлар амалга оширилади;

Еттинчи йўналишда мамлакатимиздаги тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги вазифалар ўз ифодасини топган. Ўзбекистон Қуролли Кучларининг қудратини янада ошириш, ҳарбийларнинг жанговар шайлиги, жисмоний ва маънавий тайёргарлигини кучайтиришга эътибор қаратилади. Халқаро ҳамкорликда прагматик ва чуқур ўйланган ташқи сиёсат, иқтисодий дипломатия давом эттирилади. Aввало, қўшни мамлакатлар ва дунёнинг барча минтақаларидаги шериклар билан ўзаро манфаатли ва кўпқиррали алоқалар кенгайтирилади.

Умуман олганда, “Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси”да акс этган мақсад ва вазифалар мамлакатимизда “Инсон қадри учун” деган устувор тамойилни тўла рўёбга чиқариш – давлатимиз раҳбарининг эзгу саъй-ҳаракатларида бош мезон бўлиб қолганлигидан далолат беради.

ИхтиёрХолов, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси

Коррупция – тараққиёт кушандаси

Коррупция — мансабдор шахснинг ўз мансаби бўйича берилган хуқуқларни шахсий бойиш мақсадларида бевосита суиистеъмол қилишидан иборат ҳаракатидир. Aксарият коррупция лоббизм (монополияларнинг қонунчилик органлари ва амалдорларга тазйиқ ўтказиш билан шуғулланадиган муассаса ва агентлари тизими) билан боғланган. Халқаро даражада 1970-йилларда Японияга самолётлар сотишда компания томонидан олий давлат амалдорларини сотиб олиш бўйича «Локхид иши» энг йирик коррупция кўринишларига мисол бўлади. Порани хаспўшлаш учун йирик битишувларда кўпроқ «хизмат ҳақи» тўлаш амалиётидан фойдаланилади. Коррупциянинг энг кенг тарқалган турларига порахўрлик, фирибгарлик, товламачилик, непотизм киради. Бундай жиноятларнинг кўплаб содир этилиши иқтисодиётни заифлаштириб, сиёсий бошқарувни издан чиқариши ва фуқароларни давлат тизими ва сиёсий тизимларга нисбатан ишончсизлигини келтириб чиқариши мумкин. Мустақилликка эришганимиздан кейинги даврда ушбу турдаги жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган, унга қарши курашувчи давлат идоралари, уларнинг таркибий тузилмалари ташкил этилган бўлсада, унга қарши курашиш кўнгилдагидек бўляпти деб айта олмаймиз. Том наънода коррупциявий жиноятчилик илдиз отиб, миқдори кун сайин ошиб бормоқда. Энг хатарлиси эса одамларнинг бундай ҳолга нисбатан бефарқлиги, унга оддий ҳолат сифатида муносабатда бўлишидир. Чуқурроқ ўйлаб қарасак, коррупция ва унга боғлиқ бўлган иқтисодий жиноятчилик давлатларнинг бугунги иқтисодий ва сиёсий вазиятида тараққиётга тўсқинлик қилувчи асосий хавф манбаи, хавфсизликка таҳдид ҳисобланади.

Коррупциядан кўрилаётган зарарнинг кўлами чексиз. Глабал молиявий ошкоралик ташкилоти маълумотларига кўра, 2001 йилдан
2010 йилга қадар дунёнинг 150 ривожланаётган давлатида 6 триллион долларга яқин пул коррупция боис кўкка совурилган. Бундай давлатлар рўйхатининг бошида Хитой турибди. Ўтган 10 йил давомида бу ўлкада
2,75 триллион доллар ноқонуний олди-берди учун сарфланган. Aйни даврда Мексикада 476 миллиард доллар пул давлат ғазнасидан ўмарилган, яъни ҳар бир фуқародан 4500 доллардан ўғирланди дегани. Россияда Коррупция келтирган зарар 152 миллиард долларга тенг. Aфрика давлатларида энг коррупциялашган давлат бу  Нигерия ҳисобланади. У ерда ноқонуний капитал айланмаси 129 миллиард долларга тенг.

Мамлакатимизнинг келажагини ва обрў-эътиборини қадрлайдиган ҳар бир виждонли фуқаро бу таҳдидни эсда тутмоғи даркор. Ҳалол меҳнат қилиш, ўз билими, куч-ғайрати ва ижодий қобилиятини сарфлаш учун барқарор шарт-шароит бўлишини истайдиган, фарзандлари ва яқин кишилари келажакда ҳам демократик, фуқаролик жамиятида сивилизациялашган бозор муносабатларининг самараларидан тўла-тўкис фойдаланишни орзу қиладиган ҳар бир фуқаро, коррупция йўлига ўз вақтида зарур тўсиқ қўймаса, бу иллатлар қандай аянчли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини яхши англаб етмоғи лозим. Биз коррупция балосига биргаликда, аҳиллик билан, дадил қадамлар ила курашмоғимиз зарур. Унинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, коррупцияга қарши курашнинг самарали йўлларини топиш бўйича мутахассислар, турли институтлар ва халқаро ташкилотлар томонидан юзлаб, минглаб тадқиқотлар ўтказилган. Ўзига хос рейтинглар тузилиб, ҳар хил кўрсаткич ва рақамлар қайд этилган жадваллар яратилган. Ҳатто коррупциянинг хилма-хил кўринишидаги формулалари ҳам ишлаб чиқилган. Аммо, ҳанузгача барча миллатлар учун қўл келадиган қарши курашда асқотадиган ягона ечим йўқ. Гап шундаки, коррупциянинг асл илдизи унинг пайдо бўлиш географияси билан ўзгаради.

Хўш, Ўзбекистонда қандай омиллар унинг куртак отиб, «гуллаб-яшнаши»​га шароит яратмоқда? Aввало, Aдлия вазирлиги расмий сайтида келтирилган изоҳга эътибор қаратсак: «Коррупция – давлат органлари ходимлари моддий ёки мулкий йўсинда, ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида, ўз хизмат мавқеидан фойдаланишида ифодаланадиган ижтимоий ҳодисадир»​. Бу ерда калит сўз «давлат органлари ходимлари»​ саналади. Яъни, ушбу жумланинг ўзи коррупция даражаси юқори эканида давлат хизматчиларининг роли муҳимлигини кўрсатади. Давлат органларида хизмат қилаётганларни бундай қабиҳ ишга қўл уришга нима ундамоқда? Жавоб яна изоҳнинг ўзида ястаниб турибди: «моддий ёки мулкий йўсинда, ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида»​! Табиийки, коррупция ортида мўмай даромад топиш илинжи турибди. Бироқ ҳар бир қуйи босқичда унинг ҳакалак отишига давлат хизматчиларининг ойлик маоши пастлиги сабаб бўлмоқда. Масалан, маҳаллий ҳокимиятнинг оддий хизматчисини кўз олдингизга келтиринг, унинг кичик маоши, аслида ходим инсон капиталига мос эмаслиги, коррупцияга қўл уришга мажбур қилади. Соддароқ қилиб айтганда, кучли билим ва тажрибага эга ходим ҳеч қачон кичик маош таклиф этилган иш лавозимида меҳнат қилмайди. Унинг олдида танлаш учун иккита йўл турибди: иш жойини ўзгартириб, кўп ойлик маош ваъда қилиб турган хусусий секторга ўтиб кетиш ёки кичик маошга «қаноат»​ қилиб, коррупцияга қўл уриш. Бундай вазиятда, давлат органларида кадрлар етишмовчилиги кузатилиб, тажрибали ва билимли мутахассисларни йўқотиши ҳам ҳеч гап эмас.

Давлат органларида ойлик маошни ошириш билан коррупцияга барҳам бериш мумкинми? Aсло! Коррупция даражасини сусайтириш борасидаги таклифларни қуйида батафсил мушоҳада этамиз, лекин, айни чоғда уни келтириб чиқарувчи яна бир омилга эътибор қаратсак: Коррупцияни келтириб чиқарувчи сунъий тўсиқлар. Сунъий тўсиқ деб аталмиш жиҳатлар шундан иборатки, уларнинг барчасини сиёсий ирода кучи билан йўқ қилиш мумкин. Улар нималар? Рўйхатнинг бошида давлат органлари ходимларини ишга қабул қилишда юз бериши «белгиланган мантиқсизлик»​ ва шаффофликнинг йўқлигидир. Гап шундаки, инсон капиталининг ҳақиқий қийматини ўзбек моделидаги «обективка»​ орқали аниқлаш мумкин эмас. Бўлғуси кадрнинг салоҳиятини текшириш, унинг психологик ва жисмоний етуклиги ўрнига «Тошкент пропискаси»​, «яқин қариндошининг судланганлиги»​ каби фойдасиз важлар ҳар қандай билимли кишини расмий доирадан узоқроқ юришга ундайди. Aгар тажрибали ва билимли мутахассис давлат органида ишлаш истаги билан эшик қоқса, унга бериладиган илк топшириқ ҳам бир талай ҳужжатларни йиғиб келиш бўлади. Ўз ўрнида ҳар бир маълумотномани олиш кичик коррупцияга сабаб бўлиши мумкин. Ундан ташқари, ишга жойлашиш масаласида ҳар ким «таниш-билиш»​ тизими, маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, кланизм каби «ижтимоий ҳодиса»​ларга дуч келиши тайин.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, оммавий ахборот воситаларининг коррупцияга қарши курашдаги асосий вазифаси ижтимоий кайфиятни ёритиш: чўққининг ўткир нуқтасига етиб келганимизни эслатиб туришдан иборат.

Коррупцияга қарши кураш борасида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, порахўрлик, тамагирлик каби ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш, бундай жиноятларга қарши жазо муқаррарлигини ҳар бир шахс билиши зарур. Коррупция балосининг нақадар мудҳиш иллат эканини тушунган, уни онгли равишда идрок этган одам бу жиноятга қўл урмайди.

Бугунги кунда ҳар бир давлатда коррупцияга қарши кураш давом этмоқда. Ҳар бир давлат ва жамият коррупцияга қарши курашиш йўлини ўзи танлайди, аниқроғи, қандай йўл тўғри эканини ҳаёт кўрсатади. Коррупцияга алоқадор одам қонунни бузишдан ташқари, ўзининг кимлигини, эътиқоди, маънавияти қай даражада эканини ошкор қилади. Бундай одам нафақат молиявий зиён-заҳмат етказади, балки давлатни, демократияни беҳурмат қилиб, обрўсини тўкади, унга нон-туз бериб катта қилган, илму ҳунар, обрў ва мансаб берган эл-юртнинг юзига оёқ қўяди.

Коррупция балосидан қутулиш, ислоҳотларни унинг чангалидан қутқариш шарафли бурчимиз эканлигини ҳамма бирдек тушунмоғи шарт. Aкс ҳолда, ўзига тегишли хулоса чиқармай, порахўрлик ва тамагирликдан тийила олмаётган шахслар жазога тортилиши муқаррар! Тўғри ишлаб, ҳалол яшаш саодатини ёшликдан ўрганган одамнинг умри ҳаловатда бўлади. Aдолатсизлик, қонунга ҳурматсизлик, касбу амалга, ишончга хиёнат қилиб бўлмаслигини ўқиб-уққан, порахўрлик ва коррупцияга, суиистеъмолчиликка қарши ўзида иммунитет ҳосил қилган ёшлар келажакда журъатли, виждонли инсон бўлиб етишади. Ҳалол меҳнат билан топилмаган бойлик тотли бўлмаслигини, ҳеч кимга буюрмаслигини, яхшилик эмас, ёмонлик ва кулфат келтиришини тушунади. Таниш-билишчиликдан давлат ва жамият манфаатларига зиён етмаслиги, қонунларга, инсоннинг қадр-қимматига рахна солинмаслиги керак. Бугун бутун жамиятимиз ана шундай покиза ҳаётга интилмоқда.

ИхтиёрХолов, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси

Ерлардан самарали фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари

Ер халқимизнинг ҳаёти, фаолияти ва турмуш тарзи билан чамбарчас боғлиқ. Бепоён далалар, кенг боғ-роғлару қир- адирлар, ўзимиз яшаб турган уйлар, ҳовлилар, шаҳарлар, ер устига қурилган ва ҳатто ташлаётган ҳар бир қадамимиз ер ҳисобланади. Шундай экан, ерлардан имкон қадар самарали фойдалансак, иморатларни ўз ўрнида қурсак, экин-тикинни вақтида экиб, ернинг умрини ўтказиб юбормасак, тупроқ сифатини яхшиласак, албатта, бунинг ижобий натижалари яққол кўзга ташланади.

Қонунларимизда ҳам бу жиҳатларга катта эътибор қаратилган. Аммо Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида муҳокама қилинаётган янги таҳрирдаги Ер Кодекси орқали ер эгаларининг ҳуқуқларини давлат томонидан муҳофаза қилишнинг янги тартибларини ишлаб чиқиш ва ерлардан самарали фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилмоқда.

Энг асосийси, мазкур кодекс лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 10-январдаги “Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришни, шунингдек, “2017 – 2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида» кўзда тутилган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтиришга қаратилган нормаларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилмоқда.

Савол туғилиши мумкин, янги таҳрирдаги Ер Кодексини ишлаб чиқишга қандай омиллар сабаб бўлган?

Энг аввало шуни унутмаслик керакки, амалдаги Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 1998-йил 30-апрелда қабул қилинган бўлиб, бугунга қадар бир неча бор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган бўлса-да, ўтган 23 йил давомида янги таҳрирдаги кодекс лойиҳаси ишлаб чиқилмаган эди. Яна бир муҳим жиҳат шундаки, амалдаги Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида ер участкаларига бўлган хусусий мулкчилик, жумладан, ер участкалари хусусий мулкдорларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида ер муносабатларини шакллантиришнинг илғор, замонавий усуллари тўғрисида, ер участкалари билан боғлиқ зарарларни қоплаш, шунингдек, ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида давлат бошқаруви ҳамда ерларни қайтариб олишда халқ дэпутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари ваколатлари белгиланмаган эди.

Шу жиҳатларни эътиборга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси лойиҳаси янги таҳрирда ишлаб чиқилди ва лойиҳа 65 та янгидан ишлаб чиқилган моддалар билан тўлдирилди. Шунингдек, амалдаги Ер кодексидан 9 та модда бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги сабабли лойиҳадан чиқарилди. Амалдаги Ер кодексининг қолган 84 та моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Айрим моддаларнинг бўлиниб ишланиши оқибатида янги таҳрирдаги Ер кодекси яна 11 та моддага кўпайди.

Янги таҳрирдаги Ер кодексида ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида давлат назоратини кучайтириш, давлат назоратини амалга оширувчи ваколатли органлар – Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Давлат экология қўмитаси ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари ваколатлари, шунингдек, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилганлиги муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ер участкаларига бўлган мулкчилик тури, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган хусусий мулк- ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг давлат томонидан ҳимоя қилиниши, ер участкасига бўлган ҳуқуқлар ва уларнинг бошқа шахсга ўтиши, ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ва улар билан боғлиқ битимлар, шунингдек, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни гаровга қўйиш, ҳуқуқ бўйича ворислик, ер участкаларини бериш (сотиш) ва уларни давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиби, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни чеклаш ҳамда юридик ва уларга бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш билан боғлиқ нормалар Ер кодекси лойиҳасида ўз тасдиғини топган.

Бундан ташқари, ер участкаларидан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари, меърос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчилари ва мулкдорларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари,ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг кафолатлари ва уларни ҳимоялаш, ҳуқуқлар бузилганда уларни тиклаш, шунингдек, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларни қайтариш, ердан фойдаланувчиларга етказилган зарар ўрнини қоплаш ҳамда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиблари белгилаб берилган.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг таркиби ва улардан фойдаланиш, жумладан, суғориладиган ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш, тупроқ унумдорлигини сақлаш, тиклаш ва ошириш чора-тадбирлари, ер фонди тоифаларидан, шундан аҳоли пунктлари ерларидан фойдаланиш, саноат, транспорт, телекоммуникация, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлардан фойдаланиш, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, оммавий дам олиш мақсадларига мўлжалланган ерлар ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар таркиби ҳамда ўрмон фонди ва сув фонди ерларидан фойдаланиш хусусиятлари Ер кодекси лойиҳасида ўз аксини топган.

Шу боис, янги таҳрирдаги Ер Кодекси ерларимиздан самарали фойдаланишда, унумдорлигини оширишда ва ердан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилишда муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

Жалолиддин Ҳусенов, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси

Озодликни чеклаш жазоси ва уни қўллашнинг ҳуқуқий асослари

Мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг узвий давоми сифатида ривожланагн хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодексининг бир қотор моддаларига жазо тизимининг бир тури сифатида, янги жазо тури озодликни чеклаш жазоси билан боғлиқ бўлган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб борилмоқда.

Aввало, жазо жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсга нисбатан давлат номидан суд ҳукми билан қўлланадиган ва маҳкумни қонунда назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум қилиш ёки уларни чеклашдан иборат мажбурлов чораси бўлиб, жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятини давом эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек бошқа шахслар янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади.

Aмалдаги Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодекси жазо тизимида-жарима, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, қамоқ, интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан маҳрум қилиш, умрбод озодликдан маҳрум қилиш асосий жазо турлари мавжуд бўлиб, бу жазо турларига озодликни чеклаш жазоси ҳам киритилган.

Озодликни чеклаш суд томонидан маҳкумга нисбатан яшаш жойини у ёки бу сабаб билан тарк этишни бутунлай тақиқлашдан ёки сутканинг муайян вақтида яшаш жойидан чиқишни чеклашдан иборат.

Озодликни чеклаш олти ойдан беш йилгача муддатга, вояга етмаган маҳкумларга нисбатан эса асосий жазо чораси сифатида олти ойдан икки йилгача муддатга тайинланади ҳамда суд томонидан белгиланадиган органлар назорати остида ўталади.

Озодликни чеклаш, уни маҳкумнинг яшаш жойида ўташ шартлари содир этилган қилмишнинг хусусияти ва суд чиқарган қарорни ижро этишдан бўйин товлашнинг олдини олиш ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан белгиланади.

Қўлланилаётган тақиқнинг (чеклашнинг) хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, суд маҳкумнинг зиммасига қуйидаги қўшимча тақиқларни (чеклашларни) юклаши мумкин:

муайян жойларга бормаслик;

оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик;

муайян фаолият билан шуғулланмаслик;

муайян буюмларга эга бўлмаслик ёки уларни ўзида сақламаслик;

транспорт воситасини бошқармаслик;

маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини, иш ва (ёки) ўқиш жойини ўзгартирмаслик, тегишли маъмурий ҳудуддан ташқарига чиқмаслик;

муайян шахслар билан алоқа ўрнатмаслик;

алоқа воситаларидан, шу жумладан Интернетдан фойдаланмаслик;

алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик.

Суд озодликни чеклашга ҳукм қилинган шахснинг зиммасига ўзи етказган моддий ва маънавий зарарнинг ўрнини қоплаш, ишга ёки ўқишга жойлашиш мажбуриятларини, шунингдек унинг тузалишига кўмаклашувчи бошқа мажбуриятларни юклаши мумкин.

Aгар озодликни чеклашга ҳукм қилинган шахс жазони ўташ даврида ўзининг жиноий қилмишларини англаб етган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, етказилган моддий ва маънавий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, суд маҳкумга нисбатан илгари тайинланган тақиқларни (чеклашларни) тўлиқ ёки қисман бекор қилиши мумкин.

Маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши мумкин. Жазони ўташдан бўйин товлаш вақти ўталган жазо муддатига қўшиб ҳисобланмайди.

Озодликни чеклаш ҳарбий хизматчилар, чет эл фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга нисбатан тайинланмайди.

Озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазонинг ўталмаган қисми ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштирилганда ахлоқ тузатиш ишлари озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш жазосининг ўталмаган қисми муддатига тайинланади.

Озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ижро этиш маҳкумнинг яшаш жойидаги ички ишлар органларининг жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан ёки суд белгилайдиган, маҳкумларнинг суд белгилаган тақиқларга (чеклашларга) риоя этиши устидан назоратни амалга оширадиган бошқа орган томонидан амалга оширилади.

Озодликни чеклаш муддати маҳкум жазоларни ижро этиш инспекцияларида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисобланади.

Маҳкум узрли сабабларсиз ўзбошимчалик билан яшаш жойида бўлмаган вақти озодликни чеклаш муддатига қўшиб ҳисобланмайди.

Озодликни чеклаш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахс суд томонидан белгиланган тақиқларга (чеклашларга) риоя этиши, шунингдек ўзининг жазони ўташи билан боғлиқ масалалар бўйича оғзаки ёки ёзма тушунтиришлар бериш учун чақирув бўйича жазоларни ижро этиш инспекциясига келиши шарт.

Озодликни чеклаш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахсга нисбатан электрон кузатув воситалари қўлланилиши мумкин.

Муайян вақтда яшаш жойидан кетишга, тегишли маъмурий ҳудуд доирасида жойлашган маълум жойларга боришга ёхуд тегишли маъмурий ҳудуд доирасидан чиқиш учун рухсатнома, шунингдек яшаш жойини ўзгартириш учун рухсатнома жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан берилади. Қарор тақиқларнинг (чеклашларнинг) хусусиятидан, маҳкумнинг шахсидан, унинг хулқ-атворидан, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлигидан келиб чиқиб, алоҳида ҳолларда қабул қилинади.

Уй-жойидан чиқиб кетишига бутунлай тақиқ белгиланган маҳкумнинг доимий яшаш жойидан кетиши учун рухсатномага, маҳкумнинг тегишли маъмурий ҳудуд доирасидан чиқиши учун рухсатномага, шунингдек маҳкумнинг яшаш жойини ўзгартириши учун рухсатномага прокурор томонидан санкция берилади.

Aгар озодликни чеклаш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахс жазони ўташ даврида ўзининг жиноий қилмишларини англаб етган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, етказган моддий ва маънавий зарарининг ўрнини қоплаган бўлса, жазоларни ижро этиш инспекцияси илгари маҳкумга белгиланган тақиқларни (чеклашларни) тўлиқ ёки қисман бекор қилиш тўғрисида судга тақдимнома киритади.

Озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташ тартиби ва шартлари маҳкум томонидан бузилганлиги учун жазоларни ижро этиш инспекцияси унга нисбатан огоҳлантириш тарзидаги интизомий жазо чорасини қўллайди.

Маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, жазоларни ижро этиш инспекцияси судга маҳкум учун озодликни чеклашнинг ўталмаган муддатини жазонинг бошқа турига алмаштириш ҳақида тақдимнома киритади.

Озоджон Ражабов, Бухоро туманлараро маъмурий судининг судьяси

Энди ер майдонини ноқонуний олиб қўйишга оид ва бир қанча ҳуқуқбузарлик ишларини Бизнес-омбудсман кўриб чиқади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиеёвнинг фармони билан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиш бўйича вакили институтини таъсис этилган эди.

Бундан ташқари, 2017 йил 29 август куни Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги 440-сонли қонуни қабул қилинган бўлиб, ушбу қонуннинг 3-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил мансабдор шахс бўлиб, у тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини, мазкур ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларга давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан риоя этилишини таъминлаши қайд этилган.

Юқорида қайд этилган Президент Фармони ва Қонунга мувофиқ Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг ваколатлари кенгайтирилиб борилмоқда.

Жумладан, ҳозирга қадар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилган айрим турдаги маъмурий ишлар, шу жумладан ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш, хусусий мулк ҳуқуқини бузиш, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиш (ва бошқа ҳуқуқбузарликлар) эндиликда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, унинг ўринбосарлари ва вакил девони бош инспекторлари томонидан кўриб чиқилади ва қонунда назарда тутилган жарима жазолари қўлланилади.

Президент 11 январь куни «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 245-8-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги (ЎРҚ-744-сон) қонунни имзоланди ва шу куни расмий эълон қилинди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, қуйидаги ҳуқуқбузарликларга оид ишлар Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) ва унинг девони ходимлари томонидан кўриб чиқилади:

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш (МЖтКнинг 43-моддаси);

ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш (200−2-модда);

хусусий мулк ҳуқуқини бузиш (241−1-модда);

тадбиркорлар фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиш (241−2-модда);

тадбиркорлар фаолиятини ва (ёки) уларнинг банк операцияларини қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш (241−3-модда);

тадбиркорларни ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш (241−4-модда);

имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш (241−6-модда);

тадбиркорлар ҳисобварақларида пуллари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни қонунга хилоф талаб қилиб олиш (241−8-модда);

тадбиркорлардан қонунчиликни бузган ҳолда ҳужжатлар талаб қилиб олиш (241−10-модда).

Мазкур Қонун қабул қилингунга қадар ушбу ҳуқуқбузарликлар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилаётган эди. Ушбу қонун кучга кирганидан сўнг Бизнес-омбудсман номидан маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима қўллашга унинг ўринбосарлари ва Вакил девони бош инспекторлари ҳақли бўлдилар.

Бахтиёр Садуллаев, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси

“Судлар тўғрисида”ги янги Қонунга асосан нималар ўзгарди

“Судлар тўғрисида”ги янги Қонунга асосан нималар ўзгарди?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 24 июлдаги ПФ-6034-сонли ва “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 7 декабрдаги ПФ-6127-сонли Фармонлари ижроси давоми сифатида  2021 йил 28 июлда ЎРҚ-703-сонли Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги янги Қонуни қабул қилинди.

Янги Қонун 101 та моддадан иборат бўлиб (эски Қонун 85 та моддадан иборат эди), Қонун билан “Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги, “Судьяларнинг малака даражалари тўғрисида”ги ҳамда “Суд тизими ходимларининг мансаб даражалари тўғрисида”ги Низомлар тасдиқланди ҳамда суд тизими яхлит Қонун билан тартибга солинадиган бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судини ташкил этиш ва унинг фаолияти тартиби алоҳида қонун билан белгиланиши мустаҳкамланди (3-модда). Суднинг вазифаларига юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш ҳам киритилди.

Шунингдек янги Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ваколатлари, таркиби, Олий суди Пленуми, Пленумини чақириш тартиби, ваколатлари, Олий суди Раёсатининг таркиби, ваколатлари, Олий судининг судлов ҳайъатлари, Олий суди раиси ва Олий суди раисининг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари — судлов ҳайъатларининг раисларининг ваколатлари, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари таркиби, ваколатлари, Раёсати ваколатлари, судлов ҳайъатлари, раиси ва раиси ўринбосарлари ваколатлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар суди, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар суди, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий суди таркиби, ваколатлари, раиси ва раиси ўринбосарлари ваколатлари, Ҳарбий судлар тизими, таркиби, ваколатлари, Ҳарбий судлар судловига тааллуқли ишлар, Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш тартиби, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари таркиби, ваколатлари, Раёсати ваколатлари, судлов ҳайъати, раиси, раисининг ўринбосари ваколатлари, туманлараро маъмурий суд таркиби, ваколатлари, раиси ва раиси ўринбосари ваколатлари тўлдирилган ҳолда белгилаб берилди.

Янги қонунда судьялар мақоми, уларнинг мустақиллиги кафолатлари ва судья лавозимига номзодлар ва сайланган шахсларга қўйилган талаблар халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилди. Туман ёки шаҳар судининг судяси этиб тайинлаш ёки сайлаш учун юридик касб бўйича энг кам иш стажи 5 йил ўрнига 7 йил, вилоят судьялигига — 7 йил ўрнига 10 йил, Олий суд судьялигига — 10 йил ўрнига 15 йил этиб белгиланди.

Судьяларнинг интизомий жавобгарлиги масаласида ҳам янги моддалар киритилиб, унга кўра, судья интизомий жавобгарликка қуйидаги ҳолатларда тортилиши мумкин:

одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузганлик учун;

суд ишини ташкил этишда бепарволиги ёки интизомсизлиги оқибатида йўл қўйган камчиликлари учун;

судьялик шаъни ва қадр-қимматига боғ туширадиган ҳамда суднинг обрўсини туширадиган ножўя хатти-ҳаракат содир этганлиги учун;

Судьялар одоби кодекси талабларини бузганлик учун.

Судяларнинг малака ҳайъати судяга қуйидаги интизомий жазолардан бирини қўллаши мумкин:

огоҳлантириш;

ҳайфсан;

ўрача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима;

малака даражасини бир поғонага пасайтириш;

ваколатларини муддатидан илгари тугатиш.

Янги қонун билан киритилган 12-боб судянинг ваколатларини тўхтатиб туриш ва тугатиш ҳолатлари ва тартибини назарда тутади.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки ушбу янги Қонун халқаро стандартлар асосида қабул қилинган бўлиб, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, одил судловнинг судьялар томонидан фақат қонунга бўйсунган ҳолда амалга оширилишини, суд мажлисларининг ошкора ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш, фуқаролар, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Жалолиддин Ҳусенов, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси

Давлат бошқаруви очиқлигини таъминлашда мурожаатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш

Ҳозирги глобаллашув шароитида маълум бир дунё мамлакатининг бошқарув тизими, унинг халқаро майдондаги ўрни, бошқа давлатларнинг ушбу мамлакатга муносабати айни мамлакатда қонун устуворлигини таъминлашда мурожаатлар билан ишлаш тизими, яъни фуқароларнинг давлат ҳокимияти органларига мурожаат қилиш ҳуқуқининг қонунларда акс этиши ва унинг ижросининг таъминланиши билан белгиланади. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бу давлат ишларини бевосита бошқариш шакли ҳамда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, мансабдор шахслар томонидан амалга ошириладиган давлат бошқарувини назорат қилиш усулларидан биридир. Мурожаат қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасида, яъни халқ ҳокимиятчилиги принципининг муҳим қоидаларидан бири сифатида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддасида, ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган. Конституциямиздаги мазкур моддада белгиланган ҳуқуқнинг таъминланиши кафолатлари кўплаб қонун ва қонуности ҳужжатларда ўз аксини топган. “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органлари ва муассасаларига мурожаати соҳасидаги муносабатлар тартибга солиниши ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган. Ҳозирда мурожаатларнинг келиб тушиш статистикаси шуни кўрсатадики, 2019 йилда вазирлик ва идоралар томонидан 170422 та мурожаат қабул қилинган бўлиб, 2020 й илда уларнинг сони 187345 тани ташкил этган. Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири борлиги ҳаммамизга маълум. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари натижасида ҳар йили ўз ечимини топмаётган масалалар бўйича йирик лойиҳалар ва давлат дастурлари қабул қилинмоқда. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва ижрони назорат қилиш бўлимининг 2019 йилда келиб тушган мурожаатлар бўйича якуний таҳллиллари натижасида табиий офатлар бўйича етказилган зарарларни тўлашнинг аниқ-конкрет механизмини йўлга қўйиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқиш таклифи маъқулланиб, масала
2020 йилги Давлат дастурига киритилди ҳамда бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўй ича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони тасдиқланди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб олиб борилган тизимли саъй-ҳаракатлар натижасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Табиий офатлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2020 й ил 25 ноябрдаги 747-сон қарори қабул қилинди. Келгусида бу норматив-ҳуқуқий ҳужжат орқали табиий офатлар натижасида зарар кўрган аҳоли, хусусан, жисмоний ва юридик шахслар ўзларига етказилган зарарларни қоплаш юзасидан мурожаатларига муносиб ечим топилади. Демак, амалда олиб борилаётган мурожаатларнинг таҳлиллари ва уларнинг самарали натижалари аҳолини бир неча йиллардан буён қийнаб келаётган муаммоли масалаларнинг ечимини топишда, аҳолини оғирини енгил қилишда, халқни рози қилишида муҳим омил бўлаётганлигини алоҳида қайд этиш жоиз. Шу билан бирга “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини амалиётга татбиқ этиш борасида, бугунги амалиётдан келиб чиқиб, мурожаатлар билан ишлаш тизимида қуйидаги камчиликларни кўрсатиб ўтиш мумкин: Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лой иҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”
2018 йил 27 октябрдаги 880-сонли қарорида, лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси ва барча зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб й игирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади деб кўрсатилган. Бироқ, шу мазмунда мурожаатлар келиб тушса 15 кунлик муддатда ўрганилиши амалиёти белгиланиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллабқувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 й ил 14 май даги ПФ-5718-сон Фармонида, 7 кун муддатда ваколатли органларнинг биринчи раҳбарлари қабулхона топшириғини кўриб чиқадилар ҳамда натижалари ва қабул қилинган қарорлар тўғрисида Қабулхонага ёзма равишда ахборот берадилар деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали тадбиркорларнинг электрон ва ёзма мурожаатлари 15 кунлик муддатда кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари орқали ёки “business.gov.uz” электрон тизими орқали келиб тушаётган тадбиркорларнинг мурожаатлари 7 кунлик муддатда кўриб чиқилади. Иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналари, Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари, Бош прокуратуранинг Ишонч телефони, Ёшлар, хотин-қизлар бўйича ва бошқа алоҳида қабулхоналарнинг мавжудлиги мурожаатлар билан ишлашда ягона бир тизимли маълумотлар базасининг мавжуд эмаслиги, мурожаатларни вазирлик ва идоралар, мансабдор шахслар томонидан ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқилиши, уларни таҳлил қилиш имкониятини чеклаб келмоқда, бир фуқаро айнан бир масалада қайд этилган бир неча қабулхоналарга мурожаат қилиши, якуни бўйича масаланинг ечимини топа олмаслиги, ҳар хил муддатларда жавоабларни олиши тегишли давлат органларига нисбатан ишончсизликни келтириб чиқармоқда. Учинчидан, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 35-моддасида, мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш натижаларига кўра тузилган маълумотномалар (шарҳлар) тегишли давлат органларининг расмий веб-сай тларида эълон қилиниши белгиланган бўлсада, ҳозирги кунда қонуннинг мазкур талаби ҳам лозим даражада бажарилмасдан қолмоқда. Тўртинчидан, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунининг 19-моддасида, мурожаатлар муносабати билан аён бўлиб қолган маълумотларнинг ошкор этилмаслиги кафолатлари белгиланган бўлиб, мурожаатларни кўриб чиқишда жисмоний шахсларнинг шахсий ҳаёти, юридик шахсларнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар уларнинг розилигисиз, маълумотларнинг ва агар бу жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини камситадиган бўлса, давлат органлари, ташкилотлар ходимлари ва улар мансабдор шахслари томонидан ошкор этилишига йўл қўй илмаслиги, жисмоний шахснинг илтимосига кўра унинг шахсига доир бирон-бир маълумот ошкор этилмаслиги белгиланган бўлсада, мурожаатлар билан боғлиқ масалалар, сай ёр қабуллар, уй мауй юриб ўрганишларда аксарият ҳолларда мурожаатдаги масалалар ижобий ҳал этилганидан сўнг оммавий ахборот воситалари орқали уларнинг розилиги олинмасдан намой иш этиб келинмоқда. Бешинчидан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43-моддасида, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик – мансабдор шахсларга нисбатан жазо қўллаш масаласи белгиланган. Мисол тарқиасида бу қонун талаблари ҳокимликда бузилса туман ҳокими ёки унинг ўринбосари, вилоят ҳокимлигида эса вилоят ҳокими ёки унинг ўринбосари жавобгарликка тортилиши лозим, ваҳоланки мурожаатларни ўрганган шахс бошқа ҳокимлик ходими бўлиб, ходим бу қонун талабларини қасддан бузиши ҳам мумкин, раҳбар ёки унинг ўринбосари бошқа ходимларнинг ҳаракати учун жавобгар бўлиши мантиқан нотўғри. Бундан ташқари, ўз-ўзидан қонундаги бу модда амалда қўлланилмаслик ҳолатлари кўпроқ учрайди.

Юқорида билдирилган барча фикр ва мулоҳазаларимизга хулоса қиладиган бўлсак, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, қонун нормаларини амалиётга татбиқ этиш, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, соҳага ахборот-технологияларини жалб этишни янада замонавий лаштириш ҳамда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали кўзланган мақсадга эшириш мумкин.

Бахтиёр Садуллаев, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси

Судьянинг одоб-ахлоқи  – бугунги куннинг  зарурий талаби. Судьянинг касбий фаолиятида одоб-ахлоқ принциплари.

Маьлумки, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судлов даражасини ошириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланган.

Жумладан, муҳтарам юртбошимизнинг 2016 йил 21 октябрда ПФ-4850 сонли “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони билан қўйидагилар мустаҳкамланди:

 – суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш; фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари қонуний манфаатларига тажовуз қилиш ҳолатлари аниқланганда зудлик билан зарур чоралар кўриш;

– жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш, мурожаатларни кўриб чиқишда сансалорлик ва бефарқ муносабатда бўлиш ҳолларига йўл қўймаслик учун жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш, шунингдек бузилган ҳуқуқларни тиклаш бўйича барча зарур чораларни кўриш;

– судлар фаолиятида очиқликни  шаффофликни таъминлаш, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва аҳоли билан ҳамкорлик қилишнинг самарали механизмларини кенг қўллаш;

– суд фаолиятини иш якунларининг комплекс таҳлили асосида режалаштириш ва ташкил этиш, бунда эътиборни аввало ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалдаги қонун ҳужжатларни такомиллаштириш орқали тизимли қонунбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратиш;

Энг асосийси: ходимлар ўртасида суиистеъмолчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, профилактика қилиш ва уларга чек қўйиш бўйича идоравий назоратни кучайтириш, одоб –ахлоқ қоидаларига оғишмай риоя қилишни таъминлаш;

Юксак ахлоқий-иродавий ва касбий фазилатларга эга, юклатилган вазифалар ва амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарали бажарилишини таъминлашга қодир бўлган кадрларни шаффоф танлов асосида ишга қабул қилиш тизимини такомиллаштириш масаласи қўйилган.

Одил судловни амалга ошириш сифатини яхшилаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси кафолатларини кучайтириш мақсадида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида  мустаҳкамланди ва у асосида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилди.

Ислоҳотлар натижаси ўлароқ, судларда ишларни йиллар давомида қайта-қайта кўриш амалиётига бутунлай чек қўйилди, Судьялар олий кенгаши ташкил этилди ва албатта бу даргоҳ судьяларнинг мустақиллиги конституциявий принципини таъминлашга хизмат қилмоқда. Кенгаш қошида Судьялар олий мактаби ташкил этилди.

Юқоридаги ислоҳотларнинг давомчиси, мустаҳкамловчиси сифатида судьялик лавозимларига ҳар томонлама муносиб, юксак маънавий-ахлоқий сифатларга эга шахсларгина фаолият юритишни таъминлаш ҳамда ҳар бир судья учун одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ касбий фаолиятида ва хизматдан ташқари вақтда мажбурий бўлган, юксак одоб-ахлоқ талабларига, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига қатъий риоя қилишни таъминлаш ва мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2018 йил 29 январдаги 490-сонли қарори билан Судьяларнинг одоб-ахлоқ кодекси янги таҳрирда тасдиқланди.

Қадимдан судьялар(қозилар) халқ орасидаги юксак маънавиятли, обрўли инсонлар орасидан тайинланган. Сабаб низони ҳал қилаётган инсоннинг ўзи камчиликлардан ҳоли, муаммони бартараф этишда холис бўлиши талаб этилган. Бирор-бир гуруҳ ёки шахснинг манфаатларига боғланмаслиги лозим бўлган.  

 Судьялар одоб-ахлоқ кодексининг  қабул қилиниши нафақат  заҳирадаги номзоднинг судья бўлиб тайинлангунга қадар, балки судьялик фаолиятида одил судловни амалга ошираётган вақтда ёки судьяларнинг хизматдан ташқари вақтдаги одоб-ахлоқ қоидаларини ўзида мустаҳкамлайди.

Кодекс мазмунига кўра, судьялар судьялик шаънини, судьялар одоб ахлоқи қоидаларини қатъий сақлашлари, одил судловнинг обрўсини, судьялик қадр-қимматини тушириши ёки судьянинг холислигига шубҳа туғдириши мумкин бўлган ҳатти-ҳаракатлардан ўзини тийишлари шарт.

Кодекс қоидаларига риоя этиш судьянинг қалб амри, ҳаётий қоидаси бўлиши шарт. Судья ваколатларини амалга оширишга киришганда юксак маънавий-ахлоқий савияга ва малакага эга бўлиши, у ўз фикрини ифода этишда одил судловнинг обрўсига путур етказмаслиги, бугунги куннинг энг долзарб мавзуси жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда адолатлилик ва холислик принципларига риоя этиши кераклиги мустаҳкамланган.

Акс ҳолда, судья фикр эркинлиги ҳуқуқини суиистеъмол қилган ҳолда суд ҳокимиятининг мустақиллиги ва холислигига путур етказган ҳолларда уларга нисбатан белгиланган тартибда интизомий жавобгарлик чоралари қўлланилади.

Бундан ташқари, судья ўзи учун ҳам, яқинлари учун ҳам, учинчи шахслар учун ҳам бирон-бир манфаатларни амалга ошириш учун, шахсий масалалари юзасидан турли органларга мурожаат қилишда ўз хизмат мавқеидан фойдаланмаслиги керак.

Судья дўст танлашда ҳам, таниш орттиришда ҳам жуда эҳтиёткор бўлиши талаб этилади. У ўзининг шаъни ва суднинг обрўсига путур етказиши мумкин бўлган алоқалардан ўзини тийиши лозим. Нафақат судьялик лавозимидагилар балки, барча шахсларга дўст-биродар танлашда, манфаатдорлик, доимий фойда кўриш учун эмас, яхши ёмон кунда доимий маслаҳатгўй сифатида танлаш талаб этилади.

Буни икки хил маънода асослаш мумкин:

Биринчидан, дўсти судьянинг фаолиятидан манфаатдор бўлса, албатта унинг мустақиллиги ва холислигига путур етказади.

Иккинчидан, халқимизда нақл бор “Дўстинг кимлигини айтсанг, сенинг кимлигингга баҳо бераман?” яъни, судьяга нисбатан унинг атрофидагиларга қараб жамоатчиликнинг фикри шаклланади.

Бундай қоиданинг кодексга киритилиши бежизга эмас, ҳаётда шундай шахслар учрайдики, дўст тутиниб юрган судьянинг шаъни ва суднинг обрўсига путур етказишдан тап тортмайдиган, фирибгар, лаганбардор, маишатбоз, манфаатдорлик нуқтаи назаридан  яқинлашган маънавий бузуқ шахслар ҳатти-ҳаракати туфайли ўз обрўсидан айрилган судьялар амалиётда мавжуд.

Судья фаолияти давомида ҳамкасблари ва қўл остидагидаги ходимларга нисбатан хушмуомала, вазмин бўлиши, вояга етмаган фарзандларини боқиши, ота-онасига ва бошқа меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларига ғамхўрлик қилиши талаб этилади.

Хизматдан ташқари вақтда зўравонлик, шафқатсизлик, миллатчилик руҳидаги, бундан ташқари, сиёсий ва диний мазмунга эга митинглар, йиғилишлар, намойишлар шаклидаги оммавий тадбирларда иштирок этмаслиги керак.

Хулоса қилиб айтганда судьянинг одоб-ахлоқи, кодекс билан белгиланган чекловлар, намунали хулққа эгалиги унинг фаолиятини мустақил, холис, беғараз, манфаатлардан холис олиб боришини, қарорлари асосли, қонуний, адолатли чиқарилишини таъминлайди. Фуқароларнинг одил судловга нисбатан  ишончлари ортишига олиб келади.

Алишер Бобомуродов, Бухоро туманлараро маъмурий судининг раиси

Маъруф Саидов, Бухоро туманлараро маъмурий судининг судьяси

Каррупция вирусига нисбатан ҳалоллик вакцинаси

Коррупция ҳақида мақола ёзишда қуйидаги ёндашувни илгари суришни ва статистиқ маълумотларга мурожаат қилмасликни ҳамда бу мавзуга ўз муносабатимни билдиришни лозим топдим.

КОРРУПЦИЯ – бу сўзни айтишни ўзи қанчалик оғир!

Бизнинг айни вақтдаги жамиятимизда эса бу сўзни ишлатиш тугул, уни амалга ошириб келаётганлар ҳам талайгина. Давлатимиз раҳбари ҳар бир чиқишларида ҳар бир маърузаларида айнан коррупцияга қарши курашиш мавзусига тўхталиб ўтадилар. Чунки коррупция мавжуд бўлган давлатнинг ривожланиши ҳам қийин бўлади ҳамда дунё ҳамжамиятида тутган ўрни ҳам паст бўлади. Ривожланган давлатларнинг энг катта ютуғи уларнинг коррупция билан курашиб билганида. Бинобарин коррупция сўзининг маъноси емирилиш ҳисобланади. Демак коррупция ривожланган давлат емирилиб бораверади.

Айни бу иллатни биз фақат порахўрликда кўришимиз керак эмас. Коррупция атамаси ўз ичига жуда ҳам кўплаб жиноий қилмишларни, ҳаттоки биз уни жиноий қилмиш деб атамасакда аслида жиноятга бошлайдиган ҳаракатларни олади.

Мисол учун дейлик 3 та фуқаро ишга кириш учун бир корхона раҳбарига мурожаат этишди. Фуқароларнинг биринчиси корхона раҳбарига пул таклиф этиб, уни рози қилиб ишга жойлашди, иккинчиси юқори лавозимдаги қариндошини ишга солиб ишга жойлашди, учинчиси ҳам ишга жойлашди, бироқ у ўзининг билими ва салоҳияти билан ўзини кўрсатиб ишга жойлашди. Мана шу ишга жойлашган фуқароларнинг 2 таси корхона ишига енгил елпи қараши билан корхонанинг ривожланишига тўсиқ бўлади. Учинчи ходим эса ўзининг ишга чанқоқлиги билан корхонани ривожлантиришга ҳаракат қилади. Бироқ, корхонанинг 66 фоиз ходимининг ишга енгил елпи қараши корхонани ривожланишидан кўра унинг қулашига олиб келади.

Коррупция бўлмаса мазкур корхонага нафақат теран фикрлайдиган ходимларнинг кўпайишига олиб келади, балким коррупцияни ишга соладиган фуқаролар ҳам ўз устида ишлаб, ишга киришга ҳамда корхонани ривожига ҳисса қўшишга ҳаракат қилади.

Ўзбек халкининг бир эртаги бўлиб, унда ота эрка боласига ишлаб, пул топиб келишни буюради. Она эса боласига кечга яқин пул бериб отасига ишлаб пул топиб келгани ҳақида айтишини уқтиради. Ота пулни олиб оловга ташлаб юборади. Бу болани парвосига ҳам кирмайди чунки пулни бола ишлаб топмаган бўлади. Шу ҳолат бир неча кунлар давом этади. Бола бир кун ўзи ишлаб топиб келган пулини ҳам отаси оловга ташламоқчи бўлганида пулни оловда куйишдан асраб қолади. Мазкур эртакни ҳам таҳлил этадиган бўлсак она ўз ҳаракати билан боласини ўзи билмаган ҳолда коррупцияга ўргатишига бир баҳя қолганини билмай қолган.

Юқорида айтганимдек коррупция ҳолатининг турлари жуда ҳам кўп.

Албатти коррупция бўлган давлатда на қонунийлик ва на адолатлилик принциплари ишламайди ҳамда халқнинг ишончсизлиги ошиб боришига олиб келади. Бу эса давлат раҳбарининг олиб бораётган сиёсатларига ўзининг салбий таъсирини кўрсатади.

Бинобарин коррупциянинг илдизлари барча давлат корхоналари ҳамда органларида мавжуд бўлиб, коррупцияни йўқотиш учун энг аввало ходимлар ўзларида ватанга садоқатлилик ҳиссиётини уйғотиши зарур.

Суд тизимида коррупция иллати умуман мавжуд эмас десам албатта мақолани ўқиган фуқаролар кулиши мумкин. Суд тизимида ҳам коррупцияга қўл урадиган шахслар бор. Бироқ уларнинг умри жуда ҳам қисқа ва коррупцияга қўл урган суд тизими ходимлари қонунда назарда тутилган жазодан қочиб қутилмайди.

Бироқ, бизнинг, яъни суд тизимидаги ходимларнинг ягона мақсадимиз суд тизимини коррупциядан холи давлат ҳокимиятига айлантиришдан ҳамда халқ ва давлат ривожи учун хизмат қиладиган органга, Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек “Адолат қўрғони”га  айлантиришдан иборатдир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таъбирлари билан айтганда Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси, барча соҳа вакиллари ҳамда мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари ва мактаб ўқувчиларига “Ҳалоллик вакцинаси”ни юқтириб, ҳалоллик ва поклик маданиятини шакллантирсак давлатимиз коррупциядан холи мамлакатлар қаторига қўшилиши табиий.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак коррупция иллатини Ўзбекистон Республикасидан нафақат йўқотиш балким, ўзбек халқи хотирасидан шу сўзнинг ёзилишини ҳам айтилишини ҳам унутишга ва халқнинг эркин ҳамда фаровон яшашига замин яратиш лозим.

Озоджон Ражабов, Бухоро туманлараро маъмурий судининг судьяси

Skip to content