Бухоро вилоят маъмурий суди томонидан жойларда ҳуқуқий тарғиботлар амалга оширилмоқда
Жорий йилнинг 23 февраль куни Бухоро вилоят маъмурий суди судьялари Д.Ш.Чориев ҳамда Б.И.Ибрагимовлар томонидан Бухоро шаҳар солиқ инспекцияси ҳамда Бухоро вилоят адлия бошқармасида, қонунчиликка қиритилаётган ўзгартиришлар ҳамда қабул қилинаётган янги қонунларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди.
50 нафардан ортиқ солиқ инспекцияси ҳамда адлия органи ходимлари иштирок этга ушбу давра суҳбатида, Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 январь кунидаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-Процессуал Кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий Жавобгарлик Тўғрисидаги Кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги,
2024 йил 1 февраль кунидаги “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги, 2024 йил
2 февраль кунидаги “Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида”ги қонунлари мазмун-моҳияти муҳокама қилинди. Давра суҳбати савол-жавобларга бой тарзда ўтиб, йиғилиш қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.
Шунингдек, бу каби тадбирлар давом эттирилмоқда. Жумладан, Бухоро вилоят маъмурий судининг судьялари Д.Ш.Чориев, Б.И.Ибрагимов, О.Ражабов ҳамда Бухоро туманлараро маъмурий судининг судьяси Б.Т.Самиевлар шу куннинг ўзида Ромитан туман иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда Пешку туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 9 январдаги “Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 12 декабь кунидаги “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ва “Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги Кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикасининг
2023 йил 27 декабрь кунидаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 12 январь кунидаги “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонуни мазмун-моҳияти бўйича тарғибот ишларини амалга оширди.