Абдухолиқ Ғиждувоний МФЙ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2022 йил
20 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида маъмурий судларга аълоҳида тўхталиб ўтилди. Ушбу мурожаатномадаги тўхталиб ўтилган масалалар юзасидан Бухоро вилоят Бухоро туманлараро маъмурий суди судьялари томонидан Бухоро вилоятидаги маҳаллаларда тарғибот ишлари олиб борилди.
Жумладан, 2022 йил 24 декабрь куни Бухоро туманлараро маъмурий суди раиси А.Бобомуродов ва судьялари М.Мансуров, О.Ражабов, У.Кадиров ҳамда Бухоро туманлараро маъмурий судининг судья ёрдамчиси Ё.Мухиддиновлар томонидан Бухоро шаҳридаги “Абдухолиқ Ғиждувоний” маҳалла фуқаролар йиғини биносида аҳолига Ўзбекистон Республикаси Президентининг мурожаатномасида тўхталиб ўтилган масалалар бўйича, яъни
- Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш давлатнинг конститутциявий мажбурияти сифатида белгиланиши лозимлиги,
- сўнги йилларда суд-ҳуқуқ тизимида адолат ўрнатиш бўйича кўп иш қилингани таъкидланганлиги тўғрисида маъруза қилинди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мурожаатномасида янги тизим доирасида қуйидагиларга тўхталиб ўтилди. Жумладан:
- Қисқа муддатда ҳуқуқ тарғибот идоларини янгича ишлашга ўргатадиган, одил судлов сифатини оширадиган тизимнинг яратилиши;
- Одамларнинг судма суд сарсон бўлиб юришларига барҳам берилиши;
- Маъмурий судларга ҳоким қароридан норози бўлиб, мурожаат қилинганида ишларни экстериториал тартибда, яъни бошқа ҳудудда ҳам кўриш жорий қилиниши;
- Ўзбекистонда мулк ва инвестициянинг ҳимоясини кўчайтириш мақсадида Халқаро тижорат судини ташкил этиш бўйича ҳам амалий ишлар бошланганлиги;
ҳақида Ўзбекситон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан таъкидлаб ўтилганлиги Бухоро туманлараро маъмурий суди судьялари томонидан “Абдухолиқ Ғиждувоний” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисига етказилди.
2022 йил 24 декабрь.
Бухоро туманлараро маъмурий суди.