Кўксарой МФЙ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2022 йил
20 декабрь кунидаги Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида маъмурий судларга аълоҳида тўхталиб ўтилди. Ушбу мурожаатномадаги тўхталиб ўтилган масалалар юзасидан Бухоро вилоят маъмурий суди судьялари томонидан Бухоро вилоятидаги маҳаллаларда тарғибот ишлари олиб борилди.
Жумладан, 2022 йил 22 декабрь куни Бухоро вилоят маъмурий суди судьяси И.Холов томонидан Бухоро шаҳридаги “Кўксарой” маҳалла фуқаролар йиғини биносида аҳолига Ўзбекистон Республикаси Президентининг мурожаатномасида тўхталиб ўтилган масалалар бўйича, яъни
– Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш давлатнинг конститутциявий мажбурияти сифатида белгиланиши лозимлиги,
– сўнги йилларда суд-ҳуқуқ тизимида адолат ўрнатиш бўйича кўп иш қилингани таъкидланганлиги тўғрисида маъруза қилинди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мурожаатномасида янги тизим доирасида қуйидагиларга тўхталиб ўтилди. Жумладан:
- Қисқа муддатда ҳуқуқ тартибот идоларини янгича ишлашга ўргатадиган, одил судлов сифатини оширадиган тизимнинг яратилиши;
- Одамларнинг судма суд сарсон бўлиб юришларига барҳам берилиши;
- Маъмурий судларга ҳоким қароридан норзи бўлиб, мурожаат қилинганида ишларни экстерриториал тартибда, яъни бошқа ҳудудда ҳам жорий қилиниши;
- Ўзбекистонда мулк ва инвестициянинг ҳимоясини кўчайтириш мақсадида Халқаро тижорат судини ташкил этиш бўйича ҳам амалий ишлар бошланганлиги;
ҳақида Ўзбекситон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан таъкидлаб ўтилганлиги Бухоро вилоят маъмурий суди судьялари томонидан “Кўксарой”маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисига етказилди.
2022 йил 22 декабрь.
Бухоро вилоят маъмурий суди.