Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатлари

2024 йил 13 декабрь куни Шофиркон  тумани, 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби биносида Бухоро вилоят маъмурий судининг судьялари ва суд аппарати ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилган.

Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси Г.Муллабаева Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатлари тўғрисида маъруза қилди.

Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси Г.Муллабаева ва Бухоро вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчилари Д.Абдуллаев ва А.Қодировлар, Шофиркон  тумани, 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори Н.Очилова ва маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари У.Хожиев ҳамда мактабнинг психологи М.Жабборовалар, шунингдек,  Шофиркон  тумани, 2-сонли умумий ўрта таълим мактабининг
11-сниф ўқувчилари иштирок этдилар.

Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси Г.Муллабаева кун тартибидаги масала бўйича қуйидагича маъруза қилди:

Ассалому алейкум ҳурматли ўқитувчи ва ўқувчилар! Бугунги кунда демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан бири бу инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш ҳамда кафолатлашдир. Инсон ҳуқуқлари ҳар бир шахснинг табиий ва ажралмас ҳуқуқлари бўлиб, унинг қадр-қиммати ва эркинлиги, озод яшаш ҳамда ўз тақдирини белгилаш ҳуқуқини таъминлайди.

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тушунчаси

Инсон ҳуқуқлари – бу ҳар бир инсоннинг тенг ҳуқуққа эга эканлигини белгилайдиган меъёрлардир. Уларда инсоннинг ҳаёт кечириш, эркинлик, таълим олиш, соғлиқни сақлаш ва мулкка эгалик қилиш каби асосий ҳуқуқлари акс этади.

Инсон эркинликлари эса шахснинг хоҳиш-иродасига асосланган фаолият юритиш имкониятини англатади. Бу ҳуқуқ ва эркинликлар инсоннинг шахсий ҳаётидан тортиб, жамиятдаги фаолиятигача қамраб олади.

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳуқуқий асослари

Инсон ҳуқуқлари халқаро ва миллий қонун ҳужжатларида мустаҳкамлаб қўйилган. Ушбу асосий ҳужжатлардан баъзиларини кўриб чиқамиз:

1. БМТ Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси

-бу ҳужжат 1948 йилда қабул қилинган бўлиб, инсон ҳуқуқларининг умумжаҳон стандартларини белгилайди. Унда инсонларнинг яшаш, эркин фикр билдириш, таълим олиш ва тенг ҳуқуққа эгалиги эътироф этилган.

2. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси

-Конституциянинг 13-моддасида «Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади», деб белгиланган. Бу қоида мамлакатда инсон ҳуқуқлари кафолатланганлигини англатади.

3. Миллий қонунчилик ва халқаро шартномалар

-Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган қонунлар тизими мавжуд. Шунингдек, мамлакат инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларга қўшилган ва уларнинг қоидаларини амалда қўллаб келмоқда.

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш кафолатлари

Инсон ҳуқуқларининг таъминланиши давлат ва жамиятнинг барқарорлигини белгилайди. Бунинг учун қуйидаги кафолатлар муҳим аҳамиятга эга:

1. Ҳуқуқий кафолатлар

Қонун инсоннинг ҳуқуқлари бузилган тақдирда уни ҳимоя қилиш механизмини яратади. Суд, прокуратура ва адвокатура каби тизимлар бу борада асосий роль ўйнайди.

Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг,улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, харакатлари ва харакатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланган.(Конституцияни Х-боби,54-58 моддалар)

2. Ижтимоий кафолатлар

Давлат ҳар бир инсоннинг таълим олиши, соғлиқни сақлаш, иш билан таъминланиш каби ҳуқуқларини таъминлайдиган ижтимоий дастурларни амалга оширади.

3. Халқаро кафолатлар

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳамкорлик ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда инсон ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Бундан ташқари, инсонинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг еттинчи бобида тўлиқ қонун билан мустаҳкамлаб қўйилган.

Унга кўра, яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқидир ва у қонун билан муҳофаза қилинади. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир. Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси тақиқланади. Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир.

Ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши, ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши, ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий ва илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмас.    

Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга.

  Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши, қамоқда сақланиши ёки унинг озодлиги бошқача тарзда чекланиши мумкин эмас. Ҳибсга олишга, қамоққа олишга ва қамоқда сақлашга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилади. Шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас. Шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши шарт.

  Жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланади. Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак. Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

Ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас.

Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.

Озодликдан маҳрум этилган шахслар ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиниши ҳамда инсон шахсига хос бўлган шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга.

Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас. Ҳар кимга малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Қонунда назарда тутилган ҳолларда юридик ёрдам давлат ҳисобидан кўрсатилади.

Ҳар бир шахс жиноят процессининг ҳар қандай босқичида, шахс ушланганида эса унинг ҳаракатланиш эркинлиги ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан эътиборан ўз танловига кўра адвокат ёрдамидан фойдаланиш, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи айбловнинг моҳияти ва асослари тўғрисида хабардор қилиниш, унга қарши ёки унинг фойдасига гувоҳлик бераётган шахсларнинг сўроқ қилинишини талаб этиш, таржимон ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан одил судловни амалга ошириш чоғида фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Жиноят учун ҳукм қилинган ҳар ким қонунда белгиланган тартибда ҳукмнинг юқори турувчи суд томонидан қайта кўриб чиқилиши ҳуқуқига, шунингдек афв этиш ёки жазони енгиллаштириш тўғрисида илтимос қилиш ҳуқуқига эга.

Ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилинади. Давлат жабрланганларга ҳимояланишни ва одил судловдан фойдаланишни таъминлайди, уларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароитлар яратади.

Ҳеч ким расмий эълон қилинмаган қонун асосида ҳукм қилиниши, жазога тортилиши, мол-мулкидан ёки бирон-бир ҳуқуқидан маҳрум этилиши, ҳеч ким айни бир жиноят учун такроран ҳукм қилиниши мумкин эмас.

Ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

  Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш, ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга.

Ҳеч ким уй-жойга унда яшовчи шахсларнинг хоҳишига қарши кириши мумкин эмас. Уй-жойга киришга, шунингдек унда олиб қўйишни ва кўздан кечиришни ўтказишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади. Уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

 Қонуний асосларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган ҳар ким мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқига эга, бундан қонунда белгиланган чекловлар мустасно.

Ҳар ким Ўзбекистондан ташқарига эркин чиқиш, ҳуқуқига эга, бундан қонунда белгиланган чекловлар мустасно.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистонга тўсқинликсиз қайтиш, ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги, исталган ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга.

Давлат Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади.

Ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқни чеклашга фақат қонунга мувофиқ ҳамда фақат конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш, шунингдек давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир ошкор этилишининг олдини олиш мақсадида зарур бўлган доирада йўл қўйилади.

Давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари ҳар кимга ўз ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиш имкониятини таъминлаши шарт. Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади.

Ҳар ким хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди.

Хулоса қилиб айтганда, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳар қандай жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий барқарорлигини таъминлайди. Демократик жамият барпо этиш йўлидаги асосий вазифа инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларнинг кафолатларини мустаҳкамлашдан иборатдир. Ўзбекистонда бу борада салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Мамлакатда олиб борилаётган сиёсий ислоҳотлар билан ўз вақтида хабардор бўлиш, шунингдек олиб борилаётган ушбу ислоҳотларда дахлдорлик ҳиссини туйиш мақсадида барча фуқароларга ушбу юқорида номи келтирилган адабиётларга фаол обуна бўлиш тавсия этилади.

Konstitutsiya – qomusimiz!

Konstitutsiya har bir davlatning qonuni boʻlib, u davlat va jamiyatning huquqiy asoslarini belgiladi. O’zbekiston Respublikasi va Konstitutsiyasi, ham qarori mustaligi, demokrat odamlari va huquqiy kuchli kuchli poydevoridir.

1992 yil 8 dekabr qabul qilingan O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi halqimiz irodasini, orzu-umidlarini va milliy manfaatlarini ifoda etadi. Unda davlat tuzilishi, fuqarolarning hukukuk va burchlari, iqtisodiyot, talim, madaniyat va boshka sokhalarga oid mukhim normalar o’z aksini topgan.

Konstitutsiya muallifi quyidagilardir:

Davlat qurilish asoslarini – Konstitutsiya davlatning shakli, boshkaruv tizimi va hududiy tuzilma kabi asosiy masalalarni aniklaydi.
Fuqarolarning huquq va erkinliklarini kafolatlash – Unda insonning khayoti, erkinligi, dakhlsizligi va boshka tabiy hukuklari himoyalangan.
Iqtisodiy va ishtimoiy munosabatlarni tartibga solish – Konstitutsiyada mulkchilik, tadbirkorlik erkinligi va izhtimoiy ta’minot masalalari.
Hokimiyat davlat organlarini tartibga solish – Konstitutsiya komitetining barcha tarmoklari – Konun chikaruvchi, izhro etuvchi va sud kokimiyatining vakolatlarini belgilaidi.
2023 yil 30 aprel referendum orkali qabul qilingan yangi tahirdagi O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qator muhim o’zgarish va bo’lgan maqola yangiliklar.net saytiga kiritilgan. “Ushbu taxir mamlakatning siyosiy, iktisodiy va izhtimoiy sogalida demokratik oʻzgarishlarni mustakamlashga qaratilgan.

asosiy u kuyidagilarni tashkil etuvchi sahna:

Inson xukukulari va erkinliklari – inson sha’ni va qadr-qimmatini himoya qilish yanada mustakamlangan.
Barcha fukarolarning tengligiga va sud hujjatlariga alohida e’tibor qaratilgan.

Hokimiyatlar o‘rtasidagi munosabatlar – Davlat hukumati qonun chiqaruvchi, izhro etuvchi va sud hukumatiga azhratilishi yanada anik tartibga solindi.
Mahalliy hokimliklar tuzilmasida u ko’rinishlar kiritildi. Masalan, viloyat va tuman hokimliklari endilikda xalq deputatlari kengashlari raisligi holatini bir vaqtning o’zida egallay olmaydi (ushbu norma boskichma-boskich zhoriy rivojlanadi).

Halq hkimiyatchiligi – Konstitutsiya halq hkimiyatining yagona manba takidlaydi. Xalq davlat saylangan Oliy Majlis va Prezident nomidan ish olib borish hukukćiga ega.
Izhtimoiy khayot va mafkuralar hilma-hilma-hilma-xillik – Davlat mafkurasi sifatida hechday mafkuraning o’rnatilishiga y’o’l qo’yilmaydi, siyosat va fikriy hilma-hillik quvvatlanadi.
Ekolog va kelajak avlodlar haqlari – tabiy resurslarni saqlash va atrof-muxit muxofazasiga alohida e’tibor beriladi, bu kelajak avlodlar huquqlarini himoya qilish huquqiga ega.
Yangi taxirdagi Konstitutsiya 202-sonli 1 mayidan kuchga kirdi va bu uzgarishlar mamlakatning democratlashuv yulidagi muxim kadamidir.

O’zbekiston Konstitutsiyasida inson huquqlari va erkinliklari oliy qadriyat sifatida qabul qilinadi. Jamiyatimizda har bir shaxsning huquqlari himoyasi kafolatlangan, fukarolarning izhtimoiy faolligi va davlat rahbari ishtiroki taminlanadi. Konstitutsiya barcha mumkin bo’lgan halq manfaatlariga xizmat ko’rsatgan.

Har yili 8 dekabr Kuni Mamlakatimizda Konstitutsiya Kuni nishonlanadi. Bu kun xalqimiz uchun qonun ustuvorligi va huquqiy madaniyatni yanada yuksaltirish, yosh avlodga konstitutsiya qadriyatlarini singdirishda muhim zarbga ega.

Aytish lozimki, Konstitutsiya – davlat va jamiyatning xuquqiy xavfsizligi, erkin va farovon hayotning asosidir. Uning qoidalariga rioya kilish, uni yanada takomilashtirish va unga barqaror holda harakat kilish barchamizning burchimizdir. Buning uchun ham Constitution chukur o’rganish va uning mazmun-mohiyatini anglash har bir fuqaro uchun muxim ahamiyat kasb etadi.

Jinoyat ishlari boʻyicha Vobkent tuman sudi sudyasi B.Sadullayev

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА СУД ҲОКИМИЯТИ

Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти мустақил давлатнинг асосий тузилмалари қаторида муҳим ўрин тутади. Суд ҳокимияти адолатлиликни таъминлаш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ва жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда муҳим рол ўйнайди. Ўзбекистонда суд тизими демократия принциплари асосида шакллантирилиб, қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида мунтазам равишда ислоҳ қилиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра, суд ҳокимияти мустақил бўлиб, унинг фаолиятига ҳеч қандай бошқа ҳокимият органлари ёки мансабдор шахслар аралаша олмайди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумаладан:

-судьяларнинг фақат қонунга бўйсуниши таъминланди, уларнинг фаолиятига ташқи аралашув тақиқланди;

-судьяларни тайинлаш жараёни очиқлаштирилди ва юқори малака талаблари жорий этилди.

-судларда электрон ҳужжат алмашинуви ва онлайн мурожаат қилиш имкониятлари яратилди.

-одил судловдан фойдаланишни осонлаштириш ва адолатли судловни таъминлаш учун суд жараёнларини шаффоф қилиш чоралари кўрилди.

Суд ҳокимияти адолатлиликни таъминловчи асосий институт бўлиб, унинг самарали фаолияти жамиятда қонунга бўлган ишончни мустаҳкамлайди. Судлар орқали инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимоя қилинади, хусусий мулк дахлсизлиги таъминланади, жамиятда ижтимоий адолат ўрнатилади.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистонда суд ҳокимияти жамият ва давлат ўртасидаги мувозанатни таъминловчи муҳим механизм сифатида ривожланиб бормоқда. Янги ислоҳотлар судлар фаолиятини янада самарали қилишга қаратилган бўлиб, қонун устуворлиги ва адолат принципларини амалга оширишда муҳим қадамдир. Суд ҳокимиятининг мустақиллиги ва фаолиятининг шаффофлиги мамлакатнинг демократик ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.

И.Холов

Бухоро туманлараро маъмурий суди судьяси

А.Нарзуллаев

Бухоро туманлараро маъмурий суди судья ёрдамчиси

СУДГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ ҲУҚУҚИ: ИНСОННИНГ АСОСИЙ КАФОЛАТИ

Судга мурожаат қилиш ҳуқуқи – инсоннинг ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим ҳуқуқий кафолатдир. Бу ҳуқуқ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Судлар тўғрисида”ги қонун ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамланган. Судга мурожаат қилиш орқали фуқаролар қонунларга риоя этилишини таъминлайди ва ўз қонуний манфаатларини ҳимоя қилади. Агар шахснинг ҳуқуқлари бузилса, у судга мурожаат қилиб, адолатни тиклашни талаб қилиш имкониятига эга. Фуқаролар ва ташкилотлар давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг қарорларидан норози бўлганда, судга шикоят қилиб, адолатли ечим топиши мумкин. Судга мурожаат қилиш фуқаро ёки ташкилот томонидан тегишли ариза, шикоят ёки даъво юбориш орқали амалга оширилади ва далиллар ва тегишли ҳужжатларни тақдим этиш талаб этилади. Судга мурожаат қилиш ҳуқуқи қонун билан кафолатланади ва ҳеч қандай ҳолатда чекланиши мумкин эмас. Бироқ, мурожаат этишда қонун билан белгиланган тартиб ва муддатларга риоя қилиш зарур.

Хулоса қилиб айтганда, судга мурожаат қилиш ҳуқуқи адолатни таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим механизми ҳисобланади. Давлат эса бу ҳуқуқни амалга ошириш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб, суд тизимини такомиллаштиришга доимий эътибор қаратиб келмоқда. Судга мурожаат қилиш орқали фуқаролар адолатга ишончини сақлаб қоладилар ва жамиятда қонун устуворлигини таъминлашга ҳисса қўшадилар.

Х.КУРБАНОВ

Бухоро вилоят маъмурий суди судьяси

И.ХОЛОВ

Бухоро туманлараро маъмурий суди судьяси

МУСТАҚИЛ СУД ТИЗИМИ – АДОЛАТЛИ КЕЛАЖАКНИНГ АСОСИДИР

Суд ҳокимияти жамиятда қонун устуворлигини таъминловчи асосий тузилмалардан биридир. Унинг муваффақиятли фаолиятининг гарови судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг фақат қонунга бўйсунган ҳолда иш юритишидир. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва «Судлар тўғрисида»ги қонун судьяларнинг мустақиллигини кафолатлайди.

Судьялар мустақил бўлмаса, уларга ташқи таъсирлар бўлиши мумкин. Бу ҳолат адолатли қарорлар қабул қилинишини қийинлаштиради. Судьяларнинг фақат қонунга бўйсунган ҳолда ишлаши қонун устуворлигини кафолатлайди.

Мустақил судьялар ҳар қандай ишда қонун талаблари ва адолат қоидаларига амал қилади.

Судьяларнинг фаолиятига аралашиш тақиқланади.

Судьялар мустақил бўлганда, жамиятда қонун устуворлигига ишонч кучаяди. Адолатли қарорлар қабул қилиниши одамларнинг суд тизимига ишончини таъминлайди.

Судьяларнинг шахсий хавфсизлиги давлат томонидан таъминланади. Уларнинг ҳаётига, мулкига ва оиласига нисбатан ҳар қандай тазйиққа йўл қўйилмайди.

Судьялар қарор қабул қилишда фақат қонун нормаларига ва ишдаги мавжуд далилларга асосланади. Уларга ҳеч қандай ташқи таъсир кўрсатилиши мумкин эмас. Судьялар ўз қарорларида шахсий фикрлар ёки жамоатчилик фикрига эмас, фақат қонун нормаларига асосланадилар. Улар ҳар бир ишни холис ва асосли далилларга кўра кўриб чиқадилар.

Хулоса қилиб айтганда, судьяларнинг мустақиллиги қонун устуворлиги ва адолатли жамиятнинг асосий гаровидир. Уларнинг фақат қонунга бўйсуниши суд ҳокимиятининг холис ва самарали ишлашини таъминлайди. Шу боис, давлат ва жамият судьяларнинг мустақиллигини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашга доимий эътибор қаратиб келмоқда. Чунки, мустақил суд тизими – адолатли келажакнинг асосидир.

А.БАЗАРОВ

Бухоро вилоят маъмурий суди судьяси

И.ХОЛОВ

Бухоро туманлараро маъмурий суди судьяси

МАЪМУРИЙ ЖАЗО ВА УНИНГ ТУРЛАРИ

Маъмурий жазо – қонун бузилишини содир этган шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик учун белгиланган ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади. Маъмурий жазо жамият тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва шахсларни қонунларга риоя қилишга мажбурлашга қаратилган. Маъмурий жазолар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган ва улар маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганидан кейин қўлланилади. Маъмурий жазолар фуқароларнинг қонунларга риоя қилишини таъминлайди. Жарима,  мол-мулкни мусодара қилиш, маъмурий қамоқ, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, департация-яъни мамлакат ҳудудидан чиқариб юбориш каби жазолар маъмурий жазо турлари ҳисобланади. Маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик аниқланганидан сўнг, махсус ваколатли орган ёки суд томонидан белгиланади. Жазо тури ҳуқуқбузарликнинг тури, ижтимоий хавфи ва шахснинг ҳолатига қараб танланади. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамиятда қонунчиликка риоя қилишга кўмаклашиш ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан адолатли чоралар кўриш маъмурий жазоларнинг асосий мақсади ҳисобланади. Шунингдек, маъмурий жазолар ижтимоий тартиб ва қонун устуворлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади.

Г.МУЛЛАБАЕВА

Бухоро вилоят маъмурий суди судьяси

И.ХОЛОВ

Бухоро туманлараро маъмурий суди судьяси

ҚОНУН ВА СУД ОЛДИДА ТЕНГЛИК: АДОЛАТЛИ ЖАМИЯТ АСОСИ

Қонун ва суд олдида тенглик – инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашдаги асосий принциплардан бири ҳисобланади. Бу принцип ҳар бир шахс қонун ва суд олдида бир хил ҳуқуқларга эга эканлигини ва бир хил жавобгарликка тортилиши лозимлигини билдиради.

Барча фуқароларга нисбатан қонунлар бир хилда қўлланилганидагина жамиятда адолат қарор топади. Қонун ва суд олдида тенглик принципи фуқароларнинг давлат тизимига ишончини мустаҳкамлайди ва ижтимоий барқарорликни таъминлайди. Ҳар бир шахс ҳуқуқлари кафолатланган бўлиб, уларни ҳимоя қилиш учун қонунлар барчага бирдек амал қилади.

Судлар тарафларнинг ижтимоий ёки иқтисодий ҳолатидан қатъи назар, қонунга мувофиқ иш юритадилар. Суд жараёнларининг шаффофлиги ва адолатлилиги қонун олдида тенгликни таъминлашнинг муҳим омилидир. Фуқароларнинг ўз ҳуқуқларини билиши қонун ва суд олдида тенгликни таъминлашда муҳим ўрин тутади.

Хулоса қилиб айтганда қонун ва суд олдида тенглик – ҳар қандай адолатли жамиятнинг асосидир. Ушбу принцип жамиятда қонун устуворлигини таъминлайди ва ҳар бир шахснинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Давлат ва жамият тенгликни таъминлаш мақсадида суд тизимини мустаҳкамлаб, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириб келмоқда. Барча қонун олдида тенг бўлгандагина жамиятда ҳақиқий адолат қарор топади.

А.БОБОМУРОДОВ

Бухоро туманлараро маъмурий суди раиси

И.ХОЛОВ

Бухоро туманлараро маъмурий суди судьяси

ҲУҚУҚБУЗАРЛИК: ТУШУНЧА ВА ЖАВОБГАРЛИК

Ҳуқуқбузарлик – бу амалдаги қонунчиликка зид бўлган, шахснинг ёки гуруҳнинг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлигидир. Ҳуқуқбузарлик қонун билан белгиланган тартибларни бузишни, бошқа шахслар ҳуқуқларига зарар етказишни ёки жамият манфаатларига қарши ҳаракатларни ўз ичига олади.

Ҳуқуқбузарлик жамиятга, шахсларга ёки давлатга зарар келтиради. Бу шахс томонидан онгли равишда содир этилади.

Содир этилган ҳуқуқбузарлик учун тегишли ҳуқуқий жавобгарлик белгиланади. Яъни, ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан қонун билан белгиланган чоралар қўлланилади. Бу жазо ҳуқуқбузарлик содир этилганидан кейин, қонун асосида амалга оширилади. Қонунчиликни такомиллаштириш, ҳуқуқий маданиятни ошириш, назорат ва профилактика тадбирларини кучайтириш каби чора-тадбирлар орқали ҳуқуқбузарликнинг олди олинади.

И.ХОЛОВ

Бухоро туманлараро маъмурий судининг судьяси

Б.САМИЕВ

Бухоро туманлараро маъмурий судининг судьяси

МАҚСАДИМИЗ-ФАРОВОН ҲАЁТ, БАХТЛИ ЯШАШ

Биз бир миллатмиз. Бир жамиятмиз. Бир биримизни қўллаб-қувватлаган ҳолда фаолият юритамиз ва яшаймиз. Асосий йўлбошчилигимиз, қаричимиз, одиллик тарозумиз бу-Ўзбекистон Республикаси Қомусидир. Мазкур қомусда ҳар бир ҳуқуқ, йўлимиз белгилаб берилган. Мисол учун Конситуциямизнинг 11-боб 14-моддасида “Давлат ўз фаолиятини инсон фаровонлиги ва жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида қонуний, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари асосида амалга оширилади» деб ёзилган. Биз бугун 33 йиллик Мустақил ҳаётимизда 14- моддадаги талаблар гувоҳи бўляпмиз. Яна бир янгилик. Нуронийларимизга, энг кам миқдордаги нафақа оладиган қарияларимизга ҳар ойида 500 000 сўм қўшимча пул тўланадиган бўлди. Бу ниманинг белгиси ? Адолат, бирдамлик ва меҳрибончилик белгисиким, бизнинг мамлакатда илдиз отиб кетяпти.

Азизбек Бозоров Бухоро вилоят суди судяси

Янги Ўзбекистон Конституциясида шахс ва давлат манфаатларининг уйғунлиги

2024 йил 26 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Бухоро вилоят Юридик техникуми талабалари, профессор ўқитувчилари, Тошкент давлат юридик университети профессор ўқитувчилари, Адлия бошқармаси, Бухоро вилоят маъмурий суди, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси иштирокида “Янги Ўзбекистон Конституциясида шахс ва давлат манфаатларининг уйғунлиги” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

         Унда Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси Г.Муллабаева сўзга чиқиб, Инсон ҳамда фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари ҳақида маъруза қилди.

         Ўзбексистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига мувофиқ, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.  

         Шунингдек, Конституция тўғридан тўғри амал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий олий юридик кучга эга, тўғридан тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Конституциянинг тўғридан тўғри амал қилиши фуқароларга нафақат қонунлар, балки бевосита конституциядаги нормаларга ҳам асосланган ҳолда иш олиб боришга, хусусан судга мурожаат қилишга имкон беради.

         Барча ноаниқликлар-инсон фойдасига.

Инсон билан давлат органларнинг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади.

         Бухоро вилоят маъмурий судининг архив мудири Ю.Абдугаффарова сўзга чиқиб, илмий-амалий конференция дастурига асосан “Янги Ўзбекистон Конституциясининг ижтимоий адорлат тамойиллари” мавзусида маъруза қилди.

         2023 йил 1 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида” ги Конституциявий қонун 2023 йил 30 апрел куни ўтказилган Ўзбекисттон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинди. Қонунга асосан 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, унинг янги таҳрири тасдиқланди. Конституциявий Қонун референдум якунлари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан расмий эълон қилинган кундан эътиборан 2023 йил 1 майда кучга кирди.

         Янги таҳрирдаги Конституция муқаддима, олти бўлим, 27 боб, 155 моддадан иборат. Моддалар сони 128 тадан 155 тага, ундаги нормалар 275 тадан 434 тага ошди. Конституция 65 % га янгиланди.

         Ўзбекистон ўзини ижтимоий давлат деб эълон қилиши билан, ҳар бир фуқаросига муносиб турмуш кечириши учун шарт-шароит яратиш мажбуриятини олмоқда. Бу- мавжуд ресурсларни ижтимоий адолат тамойиллари асосида тақсимлаш, жамиятда кучли табақаланиш авж олишига йўл қўймаслик, энг заиф қатламлар учун ҳам сифатли таълим ва тиббиёт кафолатланиши, самарали ижтимоий ҳимоя дастурлари ишлаши, имконияти чекланган ва қўлловга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, адолатли меҳнат қонунчилиги ва жозибадор пенсия тизими кабиларни англатади. Оддийроқ айтганда, энг камбағал оиланинг болаларида ҳам соғ-саломат ўсиб-улғайиб, яхши таълим олиб, фаровонликка эришиш имконияти бўлиши керак.

         Ижтимоий адолат-бу жамиятни барқарор ривожлантиришнинг асосий шартидир ва у давлатнинг бош мақсадлари қаторига киради. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун Конституцияда қуйидапги муҳим жиҳатлар белгилаб қўйилган:

  1. Ҳар бир фуқаронинг тенг ҳуқуқлиги кафолатланган. Конституция барча фуқароларга тенг ҳуқуқ ва имкониятлар белгиланишини таъминлайди. Бу ирқ, миллат, жинс, дин ва бошқа хусусиятга кўра камситишнинг олдини олишга қаратилган. Тенглик тамойили ижтимоий адолатнинг пойдеворини ташкил қилади, чунки фуқаролар орасида адолатли муносабатлар шаклланиши учун у муҳимдир.
  2. Давлат томонидан ижтимоий ҳимоя тизими мустаҳкамланган. Конституция давлатни фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга мажбур қилади. Бу нафақат заиф гуруҳларни қўллаб-қувватлашни, балки ишсизлик, кексалик, ногиронлик каби ҳолатларда ҳар бир фуқарога муносиб ҳаёт кечириш имкониятларини яратишни ҳам ўз ичига олади.
  3. Кам таъминланган қатламларни қўллаб-қувватлаш механизмлари белгиланган.       
Skip to content