ТАРАҚҚИЁТ АСРИ ОДИМЛАРИ
“Янги Ўзбекистон – янги суд” тамойили доирасида аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишни жадаллаштиришни, соҳага илғор халқаро стандартларни жорий этишни тақозо этмоқда.
2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ҳам бу борадаги ғоят муҳим ва устувор вазифалар белгиланган бўлиб, бу суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлигига эришиш ва одил судлов сифатини ошириш каби кенг қамровли чора-тадбирларни мужассам этган.
Президентимизнинг 2023 йил 16 январь кунги “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони шу жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга.
Фармонга мувофиқ тасдиқланган 2023 – 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси одил судловни таъминлаш борасидаги устувор вазифаларни қамраб олган.
“Инсон қадри учун” ғояси асосида чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш, халқ манфаати, инсон қадр-қимматини самарали ҳимоя қилиш шулар жумласидан.
Бу борадаги чора-тадбирлар ижроси, шак-шубҳасиз, суднинг мустақиллиги ва судьялар дахлсизлиги билан кечадиган жараёндир.
Фармонга биноан тасдиқланган 2023 – 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастурида мазкур йўналишдаги чора-тадбирлар ўз ифодасини топган.
Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида уларнинг ишига ҳар қандай аралашув қатъий жазоланиши, судьяларнинг хавотирсиз ишлаши учун давлат томонидан барча шароитлар яратилиши, судга ҳурматсизлик қилиш ҳолатларини олдини олишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш, бунинг учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш ва жиноий жавобгарлик белгилаш шулар жумласидан.
Суд ишларини ҳал этишга аралашганлик ва суд ҳужжатини ижро этмаганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш, шунингдек, суд ҳужжатларининг ижро этилишини таъминлашга қаратилган таъсирчан механизмларни амалга татбиқ этилаётгани чинакам демократик ҳуқуқий давлат қуриш, адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлидаги дадил қадамлардандир.
Фармонга биноан одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашганликка оид ҳар бир жиноят иши якуни бўйича жамоатчиликни оммавий ахборот воситалари орқали мажбурий равишда хабардор қилиш тартибини жорий этиш белгиланмоқда.
Суд процессининг бошқа иштирокчилари билан тенг ҳуқуқлардан фойдаланган ҳолда одил судлов фаолиятининг самарали амалга оширилишига кўмаклашиш эътиборли жиҳатлардан бири бўлиб, бу суднинг чинакам “Адолат қўрғони”га айланишига хизмат қилади.
Салохитдин ТУРСУНОВ ,
Бухоро вилояти Маъмурий суди раиси