Жаҳон божхона ташкилоти Бош котибининг фикрига кўра, қайси давлат конвенция афзалликларини ҳис этган ҳолда уни эртароқ ратификация қилса, ушбу давлат божхона процедураларини соддалаштириш ва унификациялашдан шунча кўп фойда олади.
Шундан келиб чиқиб, конвенция стандартларига мувофиқ, республикамизда ҳам рақамли божхона тизимини жорий этиш орқали божхона тартиб-таомилларини янада соддалаштиришга қаратилган амалий ишлар бошлаб юборилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли фармони билан божхона хизматига божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ҳамда самарадорлигини ошириш, “қоғозсиз ва электрон божхона”нинг мантиқий давоми ва ривожланиши бўлган “рақамли божхона”ни шакллантириш йўналишлари белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сонли фармони билан “Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегияси ва уни амалга ошириш, шу жумладан божхона соҳасига оид 7 та автоматлаштирилган ахборот тизимларини жорий этиш юзасидан чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
“Рақамли божхона” тамойили доирасида божхона органларидаги ахборот тизимлари 63 тага ва кўрсатилаётган интерактив хизматлар 30 тага етказилди.
2020 йил 1 январдан ишга туширилган “Ягона дарча” божхона ахборот тизими 6 та органнинг 17 та сертификат ва рухсатнома ҳужжатларини олиш учун онлайн электрон мурожаат этиш ва ҳужжатларни рақамли форматда олиш имконини бермоқда. Жорий йилда эса яна 2 та назорат қилувчи идоралар тизимга интеграция қилинади ва умумий ҳисобда 39 турдаги рухсатнома ҳужжатларини олиш мумкин бўлади.
Рақамларга кўра, тизим жорий қилинганидан буён ҳозирга қадар унда 34,4 мингдан ортиқ ТИФ қатнашчилари рўйхатдан ўтган ва ваколатли давлат органлари томонидан 700 мингдан ортиқ рухсатнома ҳужжатлари расмийлаштирилган. Бу эса табиийки тадбиркорларнинг вақти, харажатлари ва тонналаб қоғознинг тежалишига хизмат қилмоқда.
Бироқ, бугунги кунда республикамиз чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган автотранспорт воситаси чегара (3-10 дақиқа), ветеринария (3-10), карантин (3-10), санитария (3-10) ҳамда божхона (15-20) хизматларида рўйхатга олиниб, ҳар бир назорат органи бир-бирини такрорловчи вазифаларни бажармоқда. Бу эса расмийлаштирув вақтининг ошишига ҳамда тирбандликларнинг вужудга келишига сабаб бўлмоқда.
Ҳозирги амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, республикамиз чегараларидаги ҳар бир назорат идораси транспорт воситаларини хизмат китобига рўйхатга олади, экспортёр мамлакатда берилган рухсатноманинг мавжудлигини текширади ва ундирилиши лозим бўлган йиғимлар учун ҳисоб варағи ёзиб беради. Банк кассасининг йиғимлар тўланганлигини тасдиқловчи тўлов варақаси асосида юк кузатув ҳужжатларига расмийлаштирув якунланганлиги тўғрисида белги қўйилади.
Товарлар экспортида автомобиль юкхонасини тамғалаш, юк-кузатув ҳужжатларига муҳр босиш ҳамда юкни етказиш назорат ҳужжатини расмий лаштириш ишлари ташқи иқтисодий фаолият божхона постларига борган ҳолда амалга оширилмоқда.
Бу экспортер корхоналар учун ортиқча молиявий харажат ва вақт сарфига олиб келмоқда.
Бу каби ҳолатлар Киото конвенцияси стандартларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар доирасини кенгайтириш орқали божхона тартиб-таомилларини янада соддалаштириш ва ушбу йўналишдаги қонунчилик нормаларини янада такомиллаштиришни ҳамда халқаро тажрибани ўрганиш орқали унинг ижобий жиҳатларини амалиётга татбиқ этишни тақазо этмоқда.
Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат қуриш вазифаси жамият ҳаётининг барча жабҳаларида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг самарали механизми яратилишини тақозо этади. Республикамиз Конституциясида шахс манфаатларининг давлат манфаатларидан устунлиги, инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатлари олий қадрият ҳисобланиши белгилаб қўйилган. Жиноятларнинг олдини олиш, уларнинг ҳар қандай тур ва кўринишларига қарши муросасиз курашиш, юртимизда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи шахсий мулкий ҳуқуқларини таъминлашнинг мақсади жамиятда тинчлик ва осойишталикни сақлашдир. Инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари, шу жумладан мулкини ноқонуний тажовузлардан ҳимоя қилиш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Асосий Қомусимизнинг 53-моддасига мувофиқ, “Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Мулк дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир, унга нисбатан қилинган ҳар қандай тажовуз қонунга зид деб топилади”. Ушбу норма муҳим аҳамиятга эга бўлиб, биринчидан, давлат иқтисодий сиёсатининг асосий тамойилларини белгилайди, иккинчидан иқтисодий сиёсатимизнинг мазмун- моҳияти, асосий йўналишларини Конституция даражасида эътироф этади, учинчидан, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиёти бозор муносабатларига асосланганлтигини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлайди. Инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари, шу жумладан мулкини ноқонуний тажовузлардан ҳимоя қилиш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Ўғрилик жиноятларининг ижтимоий хавфлилиги шундаки, бу турдаги жиноятлар натижасида шахсий ва хусусий мулкка моддий зарар етказилади. Шу билан бирга, жиноят содир этган шахсларнинг ўз вақтида аниқланмаслиги ва жавобгарликка тортилишининг таъминланмаслиги, бир томондан, уларнинг ғайриқонуний бойлик орттиришига, ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан текинхўрларча ҳаёт кечиришига имкон яратса, бошқа томондан, бу ҳолатлар жиноят содир этган шахслар учун жавобгарлик ва жазонинг муқаррарлиги таъминланмаслигига, ўғриликдан жабр кўрган шахсларга жиноят натижасида етказилган моддий зарарнинг қопланмаслигига ва одамлар онгида ички ишлар органларининг ўз вазифаларини бажармаётганлиги ҳақида фикрлар шаклланишга ҳамда пировард-натижада давлатга ишончнинг йўқолишига олиб келади. Давлатимизда ай рим фуқароларнинг касбий таълим ва даромаднинг қонуний манбаи бўлмаганлиги, ота-онасиз қолган, ўз оиласи бўлган, ёки ўз оиласи бор бўлган алоҳида уйда (квартирада) яшайдиган ёшлар жабрланувчиларнинг турмуш тарзини биладиган, шунингдек, ўғрилик жиноятининг профессионаллик даражасининг ортишига олиб келади. Айрим ёшларнинг спиртли ичимликларни мунтазам равишда истеъмол қилиш (сўнгги йилларда гиёҳвандлик воситалари), жамиятдаги қўшнилар билан дўстона муносабатлар ўрнатиш қобилиятлари мавжудлиги, кўпгина жиноятчилар “ўғрилар” турмуш тарзини олиб бориш учун мақбул деб ҳисоблашади, бу уларнинг ахлоқий ва руҳий ривожланишидаги жиддий деформацияларни кўрсатмоқда.
Ўғрилик жиноятини содир этиш ҳолатлари ва мотивларини сақлаб қолиниши таҳлиллари натижасида икки асосий сабаб бўлиши мумкин.
Биринчидан, ўғрилик жиноятини содир этган шахсларнинг ижтимоий ҳолатга йўналтирилганлиги, иккинчидан ижтимоий ҳолатини мавжуд эмаслиги билан баҳоланиши мумкин. Ўғрилик жинояти талон-тарож жиноятларининг нисбатан кенг тарқалган тури ҳисобланади. Ўғрилик жинояти умумий тавсифини талон-тарож тушунчасидан бошлаш маъқул. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “ўғрилик”, “жиноят” ва “профилактика” тушунчаларининг луғавий маъноси қуйидагича изоҳланган. Ўғрилик – “ўғрилаб қўлга киритилган, жиноий йўл билан ўзлаштирилган мулк” жиноят – “айб, гуноҳ жиноий иш, Давлат қонунлари билан белгиланган тартибга хилоф ва шу қонунларга асосан жавобгарликка тортишни талаб қиладиган, жамоат учун хавфли хатти–ҳаракат”, профилактика – “юнонча prophilaktikos–сақловчи, олдини олувчи” маъноларни билдиради.
Юқоридагиларга асосланган ҳолда ўғрилик жамият аъзоларининг мулкига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар туркумига кириб, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 169-моддасида унинг аниқ тушунчаси ва жавобгарлиги бериб ўтилган. Бундан ташқари ўғрилик жиноятини содир этиш механизмига ўхшаш, аммо содир этилиши механизмига кўра ўғрилик деб эътироф этилмайдиган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳам мавжуд, масалан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексниг 61-моддасида “Оз миқдорда талон-торож қилиш” бу – мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилотларнинг мол–мулкини ўғрилаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан оз миқдорда талон–торож қилишдир” деб кўрсатилган.
Талон-торож қилиш – бу бировнинг мулкини ўзининг ёки бошқа шахсларнинг фойдаси учун, мулкдорга ёки ушбу мулкнинг бошқа эгасига зарар келтириб, қонунга зид ва ҳақ тўламай ундириш. Талон-торож қилиш – бу кўп маъноли тушунча бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Жиноят қонунига мувофиқ, мулкка қарши жиноятларнинг маълум бир гуруҳини, яъни босқинчилик (ЖКнинг 164-моддаси), товламачилик (ЖКнинг 165-моддаси), талончилик (ЖКнинг 166-моддаси), ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш (ЖКнинг 167-моддаси), фирибгарлик (ЖКнинг 168-моддаси), ўғрилик (ЖКнинг 169-моддаси) каби ижтимоий хавфли қилмишларни ўз ичига қамраб олади. Талон-торож қилишнинг яширин усули деганда, мулк эгаси ёки мулк ишониб топширилган ёки ихтиёрида турган шахсга сездирмасдан, улар йўқ вақтда ёхуд мулкдор ёки бошқа шахс лар мулкнинг талон-торож қилинаётганини тушунмаган вақтда содир этилиши тушунилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Ўзгалар мулкини ўғрилик, талончилик ва босқинчилик билан талон-тарож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 1999 йил 30 апрелдаги №6 сонли қарорида ўғриликка қуйидагича таъриф берилади: “Жабрланувчининг ёки бошқаларнинг йўқлигида ёки улар бор бўлсада, уларга билдирмасдан ўзганинг мол-мулкини яширин талон-торож қилиш ўғрилик ҳисобланади. Борди-ю, жабрланувчи ёки бошқалар мол-мулкнинг олинаётганлигини кўрган бўлсада, лекин айбдор билдирмасдан ҳаракат қиляпман деб ўйлаган бўлса, бундай қилмишни ҳам ўғрилик деб тавсифлаш лозим”. Шуни таъкидлаш жоизки, ўғрилик учун ўзганинг эгалигида бўлган мулкни олиб қўйиш хосдир. Бироқ ўғрилик айбдорнинг мулкка нисбатан бошқа муайян ҳуқуқи бўлган (масалан, вақтинча қараб туриш) мулкни ўғрилаш ва эгаллашга ҳам қаратилиши мумкин. Бу ерда ишлаб чиқаришда ишчи томонидан хом ашёни ёки тайёр маҳсулотни, жабрланувчи томонидан вақтинча қараб туришга ташлаб кетилган мулкни, магазинда кийиб кўриш учун олинган мулкни, аравакашга етказиб бериш учун топширилган мулкни ўғрилаш назарда тутилмоқда. М.Ҳ.Рустамбоев ҳақли равишда таъкидлаганидек, “ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш ёки ўғрилик иқтисодиёт соҳасидаги энг кенг тарқалган жиноятлардан биридир. Талон-торож қилишнинг барча шакллари ичида ўғрилик жинояти содир этилиш усули жиҳатидан энг хавфи камроғи деб топилиши мумкин: унда жисмоний ёки руҳий таъсир этиш қўлланилмайди; айбдор уни содир этишда ўзидаги ваколатлардан ва мол-мулкни эгаллашда алдашдан фойдаланмайди. Айбдор ҳуқуққа хилоф ва яширин равишда, яъни бошқа шахслардан яширин ҳолда мулкдорнинг хоҳиш-иродасига қарши ўзганинг мулкини ўзлаштиради ва уни ўзининг мулки сифатида тасарруф эта бошлайди. Бироқ ўғрилик, статистика кўрсатишича, ўзганинг мулкини талон-торож қилишнинг энг кенг тарқалган усулидир ва бу унинг ижтимоий хавфлилигини оширади”. Баъзи манбаларда қайд этилишича, “ўғрилик – Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддасига кўра, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилишдир”; “Жиноят ҳуқуқида ўғрилик – мулкка қарши жиноят бўлиб, ўзгалар мулкини яширин талон-тарож қилишда намоён бўлади”. Яна бошқа юридик адабиётда эътироф этилишича, “Талон-тарожнинг ўғриликда намоён бўлиши бирон-бир ўзига хос жиҳати билан тавсифланмайди. Ўғриликнинг ўзига хос хусусияти фақат унгагина хос бўлган усулида – мулкни хуфёна яшири усулларда ўзлаштиришда намоён бўлади” . М.Қодиров эса, бу борада шундай деб ёзади, “Ўғрилик мулкни талон-тарож қилишнинг энг кенг тарқалган турларидан биридир. Р.Қ.Кабулов ҳам ҳақли равишда ўғрилик жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражасини унинг яширин тарзда содир этилишида эканлигига урғу бериб ўтади. Ушбу масала Э.С.Тенчов қарашларида ҳам ўз аксини топган: “Ўғриликнинг тенг шарт-шароитларда қонунда белгиланган талон-тарожнинг бошқа шаклларига қараганда нисбатан ижтимоий хавфлилиги камроқ бўлиб, қонунда ўзгалар мулкини яширин талон-тарож қилиш сифатида мустаҳкамланган”. Зотан, мазкур қилмиш ҳақиқаттан ҳам талон-тарож жиноятларининг бошқа шаклларидан айнан содир этилиш усули билан фарқланади. Л.Д.Гаухман ўғрилик жинояти тушунчасини “ўзгалар мулкини яширин равишда талон-тарож этиш, яъни бошқа шахс мулкини айбдор ёки учинчи шахс фойдасига ўзлаштирилиши” билан боғлайди. Ўғирликда ўзганинг мулкига қаратилган тажовуз назарда тутилади. Шахс ўз мулкига нисбатан қонунга хилоф қилмишни содир этса, бу ҳолат талон-тарож ҳисобланмай ди. Шундай ҳолатлар ҳам учрайдики, мулк ва унинг эгаси бир шахс бўлмайди (масалан, гаров сақлаш шартномаси ва ҳоказолар). Мулкдорнинг мулк эгасидан ғайриқонуний равишда мулкни олиши талон-тарож деб қаралиши мумкин эмас. Чунки бунда мулкий муносабатларга зарар етмайди. Бундай қилмиш ўзбошимчалик деб тавсифланиши мумкин. Ўғирлик натижасида мулк эгасининг ихтиёридаги мулкнинг ҳажми ва миқдори камайиб, у айбдор эгаллаб олган ашё ва нарсалардан фойдаланиш ва тасарруф қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Хулоса қиладиган бўлсак, ўғриликка “ўғрилик – бу бировнинг мулкини ўзининг ёки бошқа шахсларнинг фойдаси учун, мулкдорга ёки ушбу мулкнинг бошқа эгасига зарар келтириб, қонунга зид ва ҳақ тўламай яширин, хуфя равишда ёхуд ўғрилик содир этилганлигини англамаётган шахслар кўз олдида очиқдан талон-тарож қилишдир”, деб таъриф бериш мумкин.
Солиқ тўловчининг ҳар бир солиқ тури ёки тўланган даромадлар бўйича ҳисоб-китобларни ва солиқ декларацияларини, шунингдек ҳисоб-китобларга ҳамда солиқ декларацияларига доир иловаларни ўз ичига оладиган, солиқ тўловчиларнинг ва солиқ агентларининг солиқ мажбуриятларини аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлари солиқ ҳисоботидир.
Солиқ ҳисоботи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган шаклларда тузилади. Солиқ ҳисоботи солиқ органларига шахс фақат солиқ тўловчи деб эътироф этиладиган солиқлар бўйича тақдим этилади. Солиқ ҳисоботида кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгарлик солиқ тўловчининг ёки солиқ агентининг зиммасига юкланади.
Бугунги кунда солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш билан бир қаторда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоботларни юритиш, солиқларни тўлаш тизимини такомиллаштириш, солиқ ва молиявий ҳисобот шаклларини соддалаштириш ҳамда улар ҳажмини қисқартириш ҳам муҳим вазифалардан ҳисобланади, солиқ тўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида бу борада бир қанча ислоҳотлар амал оширилиб келинмоқда.
Жумладан, тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун янада қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида 2012 йил 16 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинган. Мазкур Фармон билан давлат статистика, молия, солиқ ва бошқа турдаги ҳисоботлар қисқартирилган.
Масалан, мазкур Фармонга мувофиқ 2013 йил 1 январдан бошлаб 11 та ҳисобот шакллари бекор қилиниб, 12 турдаги солиқ ҳисобот шакллари ва уларни тақдим этиш даврийлиги қисқартирилган, яъни солиқ ҳисоботларини ойма-ой тақдим қилиш тартиби бекор қилинган, солиқ ва молиявий ҳисоботларни топширишнинг электрон тизимига тўла ҳажмда босқичма-босқич ўтказилиши имкониятлари яратилган.
Ушбу фармонга асосан амалга оширилган ислоҳотлар натижасида солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича солиқ ҳисоботлари йирик корхоналарда умумий тартибда 2,3 баробарига, кичик бизнес субъектлар учун эса 1,7 баробарига қисқарган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитасининг 2020 йил 28 январь кунидаги 2020-03-сонли Қарори билан Солиқ ҳисоботининг қуйидаги шакллари тасдиқланган:
қўшилган қиймат солиғи бўйича;
акциз солиғи бўйича;
фойда солиғи бўйича;
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, қатъий белгиланган миқдорлардаги солиқ суммалари ва ижтимоий солиқ бўйича;
ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича;
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларга ўтган юридик шахсларнинг солиқларини ҳисоблаб чиқиш учун зарур бўлган кўрсаткичлар бўйича.
Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади.
Солиқ тўловчи солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишга ҳақли. Юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шакллар бўйича электрон ҳужжат тарзида тақдим этади. Йирик солиқ тўловчилар, жойлашган еридан қатъи назар, солиқ ҳисоботини Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига тақдим этади.
Солиқ кодекси 82-моддасининг 3 ва 4-қисмлари қоидалари давлат сирлари жумласига киритилган ахборотни тақдим этишга нисбатан қўлланилмайди.
Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи томонидан солиқ органига шахсан ёки вакил орқали тақдим этилиши ёхуд почта жўнатмаси тарзида жойланмалар рўйхати билан юборилиши мумкин. Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти солиқ ҳисоботини солиқ тўловчи номидан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон ҳужжат тарзида тақдим этишга ҳақли. Солиқ органи солиқ тўловчи томонидан белгиланган шаклда тақдим этилган солиқ ҳисоботини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.
Солиқ ҳисоботи қоғозда олинган тақдирда, солиқ органи солиқ тўловчининг илтимосига кўра, солиқ ҳисоботининг кўчирма нусхасига унинг қабул қилиб олингани тўғрисида белги қўйиши ва у олинган санани кўрсатиши шарт. Ҳисоботда, агар Солиқ кодексида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўловчининг идентификация рақами кўрсатилган ҳолда тақдим этилади. Солиқ тўловчи ва унинг ваколатли вакили ҳисоботда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлаб, унга имзо қўяди.
Агар ҳисоботда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини солиқ тўловчининг ваколатли вакили тасдиқласа, ҳисоботда бу ҳақда тегишли белги қўйилади. Бунда ҳисоботга ушбу вакилнинг уни имзолашга бўлган ваколатини тасдиқловчи ҳужжатнинг кўчирма нусхаси илова қилинади. Солиқ ҳисоботи электрон шаклда тақдим этилганда вакилнинг уни имзолашга бўлган ваколатини тасдиқловчи ҳужжатнинг кўчирма нусхаси телекоммуникация алоқа каналлари орқали электрон шаклда тақдим этилиши мумкин. Солиқ ҳисоботи солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган муддатларда тақдим этилади.
Ушбу қоидалар Солиқ кодексининг Махсус қисмига мувофиқ солиқ ҳисоботини тақдим этиш мажбурияти зиммасига юклатилган солиқ агентларига ва бошқа шахсларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Илмий адабиётларда солиқ ҳисоботини ташкил этишнинг қуйидаги вариантлари назарда тутилган:
Солиқ ҳисоби сиёсатини тасдиқлаш асосида солиқ ҳисоби регистрларидан фойдаланилган ҳолда солиқ ҳисобини ташкил этиш;
Молиявий ҳисоб маълумотлари асосида солиқ ҳисоби регистрларини шакллантириш асосида ташкил этиш.
Солиқ ҳисоботига ўзгартиришлар киритиш.
Ўзи илгари тақдим этган солиқ ҳисоботида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси камайишига (ўзгаришига) олиб келган нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотларни ва (ёки) хатоларни аниқлаган солиқ тўловчи ушбу солиқ ҳисоботига зарур тузатишларни киритиши ва солиқ органига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиши шарт. Агар Солиқ кодекси 83-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган ҳолатлар ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасининг камайишига олиб келмаган бўлса, солиқ тўловчи ўзи илгари тақдим этган солиқ ҳисоботига зарур тузатишлар киритишга ва солиқ органига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этишга ҳақли. Бунда солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг белгиланган муддати ўтгандан кейин тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи муддат бузилган ҳолда тақдим этилган деб ҳисобланмайди.
Агар аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи солиқ органига солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддати ўтгунга қадар тақдим этилган бўлса, солиқ ҳисоботи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилган кун тақдим этилган деб ҳисобланади.
Агар аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи солиқ органига солиқни тўлаш муддати ўтгандан кейин тақдим этилган бўлса, солиқ тўловчи бир пайтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя этган тақдирда жавобгарликдан озод қилинади:
1) аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи у ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси камайишига (ўзгаришига) олиб келган ҳолатлар солиқ органи томонидан аниқланганлигини ёки солиқ аудити тайинланганлигини билган пайтга қадар тақдим этилган бўлса;
2) аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилгунга қадар у етишмаётган солиқ суммасини ва унга тегишли пеняларни тўлаган бўлса.
Аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи солиқ органига, ушбу моддада назарда тутилган ўзига хос хусусиятларни инобатга олган ҳолда, солиқ ҳисоботини топшириш учун белгиланган тартибда тақдим этилади.
Ушбу қоидалар солиқ агентлари томонидан тақдим этиладиган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботига нисбатан ҳам қўлланилади.
Солиқ тўловчилар ва солиқ агентлари солиқ органларига солиқ ҳисоботини ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни, агар Солиқ кодексида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, ушбу ҳисобот тақдим этилган йилдан кейин камида беш йил сақлаши шарт. Агар солиқ тўғрисидаги қонунчилик солиқ ставкасини қўллашни, тўланадиган солиқ миқдорини, солиқ имтиёзини ёки солиқ чегирмасини қўллашни ва (ёки) солиқни тўлаш муддатини ўзгартиришни солиқ тўловчининг муайян шартларга риоя этиши билан боғласа, ушбу солиқ тўловчи барча тасдиқловчи ҳужжатларни мазкур шартларнинг амал қилиши тугайдиган йилдан кейин камида беш йил сақлаши керак. Бундай тасдиқловчи ҳужжатлар жумласига, хусусан, ушбу солиқ бўйича солиқ ҳисоботи, унга илова қилинадиган ҳужжатлар, шунингдек кўрсатилган шартларга ёки мажбуриятларга риоя этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар киради. Ушбу қоидалар, агар кўрсатилган шартлар ёки мажбуриятлар вақтинчалик тусга эга бўлса ва уларга риоя этилишини ҳужжатлар билан тасдиқлашни талаб қилса, қўлланилади.
Солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузиш учун жавобгарлик.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 220-моддасида, солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузиш учун жавобгарлик белгиланган. Унга кўра, (29.12.2021 йилга қадар) солиқ ҳисоботини солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган муддатларда тақдим этмаслик, — бу солиқ ҳисоботи асосида тўланиши (қўшимча тўланиши) лозим бўлган солиқ суммасини белгиланган муддатда тўланмаган ҳар бир кечиктирилган кун учун бир фоиз миқдорида, лекин кўрсатилган сумманинг ўн фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида жарима солишга сабаб бўлар эди.
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги 741-сонли қонуни билан Солиқ кодексининг 220-моддасига янги таҳрирда баён қилиниб, солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузганлик учун юридик шахсларга нисбатан моливий санкциялар қўлланилиши бекор қилиниб, солиқ қонунчилигидан чиқариб ташланди, яъни солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим қилмаганлик учун солиқ тўловчи бўлган юридик шахснинг мансабдор шахси ёки солиқ тўловчи бўлган жисмоний шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиши белгиланди. Ушбу ҳолатлар аниқланган тақдирда юридик шахснинг мансабдор шахси ёки солиқ тўловчи бўлган жисмоний шахслари Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 175-моддасига асосан жавобгарликка тортиладилар.
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 175-моддасига кўра, фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларнинг ҳисобини олиб бормаслик ёхуд бундай ҳисобни белгиланган тартибни бузган ҳолда олиб бориш, башарти бу ҳаракатлар тўланиши лозим бўлган солиқнинг ёки бошқа мажбурий тўловларнинг суммасини камайтиришга олиб келса, шунингдек бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқларни, бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун зарур бўлган солиқ ҳисоботларини, ҳисоб-китобларини ҳамда бошқа ҳужжатларни, дебиторлар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаларини ёхуд тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ёзма билдиришни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиш, худди шунингдек камерал назорат натижалари бўйича аниқланган тафовутларнинг асосларини ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаслик – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Бундан ташқари, давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган тегишли солиқ ҳисоботи ҳужжатларида фойда (даромад) олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни қасддан кўрсатмаслик, шунингдек, улар мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни яшириш мақсадида фойда (даромад) келиб тушишини ҳисобга олиш тартибини бузиш – фойдани (даромадни) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яшириш деб ҳисобланади ва тегишли мансабдор шахсларни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 174-моддаси ёки Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184-моддасида назарда тутилган жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
Шунингдек, Солиқ тўловчи ташкилот мансабдор шахсларнинг маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши солиқ тўловчи – юридик шахсдан Солиқ кодексининг 28-боби талабларига мувофиқ қўшимча ҳисобланган солиқлар ва молиявий жазо ундирилишини истисно этмайди.
Давлатимиз раҳбари томонидан 2021 йил 7 сентябрь куни қабул қилинган “Солиқ мажбуриятларини бажаришда тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6307-сонли Фармон билан 2022 йил 1 январдан бошлаб камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун моливий санкциялар қўлланилишини бекор қилинганлиги ҳам тадбиркорлар учун берилаётган енгиллик десак муболаға бўлмайди.
Ҳозирги глобаллашув шароитида маълум бир дунё мамлакатининг бошқарув тизими, унинг халқаро майдондаги ўрни, бошқа давлатларнинг ушбу мамлакатга муносабати айни мамлакатда қонун устуворлигини таъминлашда мурожаатлар билан ишлаш тизими, яъни фуқароларнинг давлат ҳокимияти органларига мурожаат қилиш ҳуқуқининг қонунларда акс этиши ва унинг ижросининг таъминланиши билан белгиланади.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бу давлат ишларини бевосита бошқариш шакли ҳамда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, мансабдор шахслар томонидан амалга ошириладиган давлат бошқарувини назорат қилиш усулларидан биридир.
Мурожаат қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасида, яъни халқ ҳокимиятчилиги принципининг муҳим қоидаларидан бири сифатида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддасида, ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган.
Конституциямиздаги мазкур моддада белгиланган ҳуқуқнинг таъминланиши кафолатлари кўплаб қонун ва қонуности ҳужжатларда ўз аксини топган. “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органлари ва муассасаларига мурожаати соҳасидаги муносабатлар тартибга солиниши ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган.
Ҳозирда мурожаатларнинг келиб тушиш статистикаси шуни кўрсатадики, 2019 йилда вазирлик ва идоралар томонидан 170422 та мурожаат қабул қилинган бўлиб, 2020 йилда уларнинг сони 187345 тани ташкил этган. Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири борлиги ҳаммамизга маълум.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари натижасида ҳар йили ўз ечимини топмаётган масалалар бўй ича й ирик лой иҳалар ва давлат дастурлари қабул қилинмоқда.
Масалан, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва ижрони назорат қилиш бўлимининг 2019 йилда келиб тушган мурожаатлар бўйича якуний таҳллиллари натижасида табиий офатлар бўйича етказилган зарарларни тўлашнинг аниқ-конкрет механизмини йўлга қўйиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқиш таклифи маъқулланиб, масала 2020 йилги Давлат дастурига киритилди ҳамда бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони тасдиқланди.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб олиб борилган тизимли саъй-ҳаракатлар натижасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Табиий офатлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2020 йил 25 ноябрдаги 747-сон қарори қабул қилинди.
Келгусида бу норматив-ҳуқуқий ҳужжат орқали табиий офатлар натижасида зарар кўрган аҳоли, хусусан, жисмоний ва юридик шахслар ўзларига етказилган зарарларни қоплаш юзасидан мурожаатларига муносиб ечим топилади.
Демак, амалда олиб борилаётган мурожаатларнинг таҳлиллари ва уларнинг самарали натижалари аҳолини бир неча йиллардан буён қийнаб келаётган муаммоли масалаларнинг ечимини топишда, аҳолини оғирини енгил қилишда, халқни рози қилишида муҳим омил бўлаётганлигини алоҳида қайд этиш жоиз. Шу билан бирга “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини амалиётга татбиқ этиш борасида, бугунги амалиётдан келиб чиқиб, мурожаатлар билан ишлаш тизимида қуйидаги камчиликларни кўрсатиб ўтиш мумкин:
Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 27 октябрдаги 880-сонли қарорида, лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси ва барча зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади деб кўрсатилган.
Бироқ, шу мазмунда мурожаатлар келиб тушса 15 кунлик муддатда ўрганилиши амалиёти белгиланиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сон Фармонида, 7 кун муддатда ваколатли органларнинг биринчи раҳбарлари қабулхона топшириғини кўриб чиқадилар ҳамда натижалари ва қабул қилинган қарорлар тўғрисида Қабулхонага ёзма равишда ахборот берадилар деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали тадбиркорларнинг электрон ва ёзма мурожаатлари 15 кунлик муддатда кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари орқали ёки “business.gov.uz” электрон тизими орқали келиб тушаётган тадбиркорларнинг мурожаатлари 7 кунлик муддатда кўриб чиқилади.
Иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналари, Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари, Бош прокуратуранинг Ишонч телефони, Ёшлар, хотин-қизлар бўйича ва бошқа алоҳида қабулхоналарнинг мавжудлиги мурожаатлар билан ишлашда ягона бир тизимли маълумотлар базасининг мавжуд эмаслиги, мурожаатларни вазирлик ва идоралар, мансабдор шахслар томонидан ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқилиши, уларни таҳлил қилиш имкониятини чеклаб келмоқда, бир фуқаро айнан бир масалада қайд этилган бир неча қабулхоналарга мурожаат қилиши, якуни бўйича масаланинг ечимини топа олмаслиги, ҳар хил муддатларда жавоабларни олиши тегишли давлат органларига нисбатан ишончсизликни келтириб чиқармоқда.
Учинчидан, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 35-моддасида, мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш натижаларига кўра тузилган маълумотномалар (шарҳлар) тегишли давлат органларининг расмий веб-сайтларида эълон қилиниши белгиланган бўлсада, ҳозирги кунда қонуннинг мазкур талаби ҳам лозим даражада бажарилмасдан қолмоқда.
Тўртинчидан, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунининг 19-моддасида, мурожаатлар муносабати билан аён бўлиб қолган маълумотларнинг ошкор этилмаслиги кафолатлари белгиланган бўлиб, мурожаатларни кўриб чиқишда жисмоний шахсларнинг шахсий ҳаёти, юридик шахсларнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар уларнинг розилигисиз, маълумотларнинг ва агар бу жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини камситадиган бўлса, давлат органлари, ташкилотлар ходимлари ва улар мансабдор шахслари томонидан ошкор этилишига йўл қўйилмаслиги, жисмоний шахснинг илтимосига кўра унинг шахсига доир бирон-бир маълумот ошкор этилмаслиги белгиланган бўлсада, мурожаатлар билан боғлиқ масалалар, сайёр қабуллар, уйма-уй юриб ўрганишларда аксарият ҳолларда мурожаатдаги масалалар ижобий ҳал этилганидан сўнг оммавий ахборот воситалари орқали уларнинг розилиги олинмасдан намойиш этиб келинмоқда.
Бешинчидан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43-моддасида, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик – мансабдор шахсларга нисбатан жазо қўллаш масаласи белгиланган.
Мисол тарқиасида бу қонун талаблари ҳокимликда бузилса туман ҳокими ёки унинг ўринбосари, вилоят ҳокимлигида эса вилоят ҳокими ёки унинг ўринбосари жавобгарликка тортилиши лозим, ваҳоланки мурожаатларни ўрганган шахс бошқа ҳокимлик ходими бўлиб, ходим бу қонун талабларини қасддан бузиши ҳам мумкин, раҳбар ёки унинг ўринбосари бошқа ходимларнинг ҳаракати учун жавобгар бўлиши мантиқан нотўғри. Юқорида билдирилган барча фикр ва мулоҳазаларимизга хулоса қиладиган бўлсак, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, қонун нормаларини амалиётга татбиқ этиш, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, соҳага ахборот-технологияларини жалб этишни янада замонавийлаштириш ҳамда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали кўзланган мақсадга эшириш мумкин.
20 сентябрь 2022 йил Бухоро вилоят маъмурий судида хорижий делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда хорижий мамлакат томондан Жорж Вашингтон номидаги университет профессори Малколм Рассел-Эйнҳорн, Жорж Вашингтон номидаги университетнинг халқаро муносабатлар бўйича тадқиқотчи-профессори Шон Р.Робертс иштирок этишди.
Ўзбекистон томонидан Бухоро вилоят маъмурий суди раиси С.А.Турсунов, вилоят суди судьялари Г.М.Муллабаева, Б.Т.Садуллаев, Ж.Ф.Ҳусенов, И.И.Холов ва Бухоро туманлараро маъмурий судининг раиси в.б. О.О.Ражабовлар иштирок этишди.
Учрашув адвокат, миллий консультант, профессор Ж.Неъматов томонидан очилиб, хорижий меҳмонларга иштирокчилар ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, С.А.Турсунов томонидан Ўзбекистон Республикасидаги суд тизими, жумладан маъмурий судларнинг ташкил этилиши, вазифалари ва ваколатлари ҳақида тушунтириш берилди.
Хорижий делегация вакиллари томонидан қуйидаги саволлар берилди:
1) Шон Р.Робертснинг саволи:
Бухоро вилоят суди ва Бухоро туманлараро маъмурий судларининг айнан битта бинода фаолият юритиш сабаблари ҳақида тушунтириш берсангиз?
2021 йил 1 январдан туман (шаҳар)лардаги маъмурий судлар тугатилиб, вилоят марказларида фақатгина туманлараро маъмурий судлари ташкил қилинганлиги муносабати билан мазкур бинода вилоят ва туманлараро маъмурий судларининг фаолият кўрсатиш имконияти бўлганлигини сабабли ҳар иккала судлар ушбу бинога жойлаштирилган. Вилоят ва туманлараро маъмурий судларининг битта бинода жойлашуви судьяларнинг мустақиллигига таъсир қилмайди. Келгусида вилоят суди учун алоҳида бино қурилиши режалаштирилган.
2) Малколм Рассел-Эйнҳорннинг саволи:
Маъмурий судларда айнан қайси давлат органларига нисбатан берилган шикоят (ариза)лар кўпайган.
Ҳозирги кунда туманлараро маъмурий суди томонидан кўрилаётган ишларнинг асосий қисмини маҳаллий давлат ҳокимияти, солиқ органлари, мажбурий ижро бюросининг қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган шикоят (ариза)лар ташкил қилади.
3) Малколм Рассел-Эйнҳорннинг саволи:
Маъмурий судларда ҳам келишув ва ярашув институти мавжудми?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПҚ-107-сонли Қарорида, оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича тарафлар ўртасида ярашувга эришиш механизмларини жорий қилиш, тарафларга қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича келишув битимини тузиш ҳуқуқини бериш назарда тутилган. Мазкур Президент қарорига асосан тегишли қонунларга, жумладан МСИЮтКга ҳам тарафлар ўртасида ярашувга эришиш механизмларини назарда тутувчи ўзгартиришлар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.
4) Малколм Рассел-Эйнҳорннинг саволи:
Солиқ органининг қарорларидан (сайёр ва аудит текширувлари юзасидан қабул қилинган қарорлари) норози тарафлар дастлаб юқори турувчи органга, сўнгра судга шикоят қилиши назарда тутилган. Ушбу тартиб янан қайси органларда мавжуд?
Солиқ қонунчилигига асосан солиқ органининг сайёр ва аудит текширувлари юзасидан қабул қилинган қарорларидан дастлаб юқори турувчи солиқ органига, сўнгра судга шикоят қилиши назарда тутилган. Камерал солиқ текшируви натижасида қабул қилинган қарордан эса аризачининг танловига кўра судга ёки юқори турувчи солиқ органига шикоят қилиниши мумкин. Бошқа мансабдор шахснинг қарорларидан норози бўлган шахс тўғридан-тўғри судга мурожаат (шикоят) қилиши мумкин.
5) Малколм Рассел-Эйнҳорннинг саволи:
Далилларни тўплаш ва исботлаш тартиби ҳақида тушунча берсангиз?
Ҳозирги кунда амалда бўлган қонунчиликка кўра, маъмурий суд ишларини юритишда ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПҚ-107-сонли Қарорига асосан суднинг фаол иштироки тамойили асосида маъмурий суд ишларини юритишда ишнинг ҳақиқий ҳолатларини аниқлаш учун ўз ташаббуси билан далилларни йиғиш мажбуриятини юклаш, ҳуқуқи бузилган шахс далилларни тўплашда ўз имконияти доирасида иштирок этиш имкониятини яратишни назарда тутувчи қонунчилик жорий қилинмоқда.
6) Малколм Рассел-Эйнҳорннинг саволи:
Тарафлар бошқа ташкилотлардан далиллар ололмаса, суд томонидан далиллар олиниши мумкинми?
Тарафларнинг сўровига асосан тегишли ташкилотлардан далиллар тақдим қилинмаган тақдирда, ишни кўриш жараёнида тарафларнинг асослантирилган илтимосномасига кўра суднинг сўровномаси орқали далиллар тегишли ташкилотлардан талаб қилиб олиниши мумкин. Суд ўз ташаббусига асосан ҳам далилларни талаб қилиб олиши мумкин.
7) Малколм Рассел-Эйнҳорннинг саволи:
Давлат хизматларини хусусийлаштирилиши билан боғлиқ ишлар маъмурий судларда кўрилганми, ушбу ҳолатлар бўйича маъмурий судларга фуқаролар шикоят қилиши мумкинми, умуман олганда маъмурий судга қандай ҳолатда шикоят қилиниши мумкин?
Давлат хизматларини хусусийлаштирилиши билан боғлиқ ишлар Бухоро туманлараро маъмурий судида кўрилмаган. Мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари ёки қарорлари шахснинг ҳуқуқларида дахл қилган ҳолларда ушбу шахслар маъмурий судга шикоят билан мурожаат қилишга ҳақли, уларнинг ҳуқуқлари суд орқали ҳимояланиши мумкин.
8) Малколм Рассел-Эйнҳорннинг саволи:
Суд процессларида прокурор иштироки ҳақида фикрингиз?
МСИЮтКга мувофиқ прокурор барча ишлар бўйича суд мажлисида иштирок этишга ҳақли. Шунингдек, пророрнинг аризасига асосан қўзғатилган маъмурий иш бўйича суд мажлисида прокурор иштироки мажбурий. Қонунчилигимизга кўра прокурор ва адвокатнинг процессуал мақоми тенг. Лекин қонунчиликка кўра прокурор суддан иш ҳужжатларини олиб ўрганади, адвокат эса иш ҳужжатлари билан фақатгина суднинг рухсатига асосан суд биносида танишади.
9) Малколм Рассел-Эйнҳорннинг саволи:
Собиқ иттифоққа аъзо қайси давлатларнинг суд тизимини биласиз, уларнинг қайси бирида тажриба орттириш мумкин?
Собиқ иттифоққа аъзо қайси давлатларнинг суд тизими билан яқиндан таниш эмасман, лекин 2022 йилнинг июнь ойида Германия Федератив Республикасида амалий сафарда бўлганман, ушбу давлат суд тизимини, жумладан маъмурий суд тизими билан яқиндан танишганман. Бизнинг давлатимиздаги суд тизими билан ўхшашлик жиҳатлари мавжуд. Бундан ташқари, Туркия давлатининг суд тизимини биламан.
Бундан ташқари, учрашув давомида хорижий меҳмонлар Бухоро вилоят маъмурий суди ва туманлараро маъмурий судларидаги судьялар сони билан қизиқиб, саволларига жавоб олдилар.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 2022 йил 20 июнь кунидаги 9-сонли фармойиши асосида қабул қилинган Бухоро вилоят суди ва Бухоро вилоят маъмурий суди раислари томонидан ҳамкорликда тасдиқланган жиноят, фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий ва иқтисодий судлар судьялари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий масалалари юзасидан муаммоларни тизимли ҳал этиш ва аҳолининг ҳуқуқий онгини доимий ошириб бориш мақсадида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида сайёр учрашувлар ўтказиш графигига асосан ҳар бир судья ўзига бириктирилган маҳалла фуқаролари йиғини раислари ва унинг фуқаролари билан учрашувлар ўтказиш, давра суҳбатлари ўтказиш, ўзини таништириш, уларнинг қийнаб келаётган муаммоларига ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш орқали уларнинг муаммоларига ечим топишга кўмаклашиши назарда тутилган.
Бундан ташқари, “Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб қувватлашда мутасади вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекситон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда Қўшма қарор ишлаб чиқилган.
Ушбу Қўшма қарор билан тасдиқланган Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин қизларни қўллаб қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича Мутасадди вазирлик ва идораларнинг 2022 йил йилнинг июнь-декабрь ойларига мулжалланган Ҳамкорлик Дастури юзасидан ҳам маҳалла фуқаролари йиғини биносига чиқиб, ушбу маҳалладаги хотин-қизлар билан ушрашувлар ташкил қилиш, шунингдек, Бухоро вилоятидаги барча туман (шаҳар) маҳалла фуқаролари йиғинидаги «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга давра суҳбати ўтказиш орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш белгиланган.
Шу сабабли Бухоро туманлараро маъмурий судининнг раиси А.Бобомуродов ва судья О.Ражабовлар томонидан 2022 йил 26 август кунида Бухоро шаҳридаги “Ҳавзи Нав” МФЙ биносида “Ҳавзи Нав” МФЙ раиси ва маҳалла фуқаролари йиғинларининг фаоллари ва фуқароларга ҳамда “аёллар дафтари” рўйхатига кирган хотин-қизларга тушунча ҳосил қилиш учун оила, меҳнат, мерос, уй-жой, алимент, мол-мулкни бўлиш, жиноятчиликни олдини олиш, ер масалалари бўйича айниқсаоилавий муносабатларда аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилиги тўғрисида маъруза қилиниб, уларнинг қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди ва тегишли маслаҳатлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 2022 йил 20 июнь кунидаги 9-сонли фармойиши асосида қабул қилинган Бухоро вилоят суди ва Бухоро вилоят маъмурий суди раислари томонидан ҳамкорликда тасдиқланган жиноят, фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий ва иқтисодий судлар судьялари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий масалалари юзасидан муаммоларни тизимли ҳал этиш ва аҳолининг ҳуқуқий онгини доимий ошириб бориш мақсадида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида сайёр учрашувлар ўтказиш графигига асосан ҳар бир судья ўзига бириктирилган маҳалла фуқаролари йиғини раислари ва унинг фуқаролари билан учрашувлар ўтказиш, давра суҳбатлари ўтказиш, ўзини таништириш, уларнинг қийнаб келаётган муаммоларига ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш орқали уларнинг муаммоларига ечим топишга кўмаклашиши назарда тутилган.
Бундан ташқари, “Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб қувватлашда мутасади вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекситон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда Қўшма қарор ишлаб чиқилган.
Ушбу Қўшма қарор билан тасдиқланган Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин қизларни қўллаб қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича Мутасадди вазирлик ва идораларнинг 2022 йил йилнинг июнь-декабрь ойларига мулжалланган Ҳамкорлик Дастури юзасидан ҳам маҳалла фуқаролари йиғини биносига чиқиб, ушбу маҳалладаги хотин-қизлар билан ушрашувлар ташкил қилиш, шунингдек, Бухоро вилоятидаги барча туман (шаҳар) маҳалла фуқаролари йиғинидаги «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга давра суҳбати ўтказиш орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш белгиланган.
Шу сабабли Бухоро туманлараро маъмурий судининнг раиси А.Бобомуродов ва судья О.Ражабовлар томонидан 2022 йил 26 август кунида Бухоро шаҳридаги “Мирзо Улуғбек” МФЙ биносида “Мирзо Улуғбек” МФЙ раиси ва маҳалла фуқаролари йиғинларининг фаоллари ва фуқароларга ҳамда “аёллар дафтари” рўйхатига кирган хотин-қизларга тушунча ҳосил қилиш учун оила, меҳнат, мерос, уй-жой, алимент, мол-мулкни бўлиш, жиноятчиликни олдини олиш, ер масалалари бўйича айниқсаоилавий муносабатларда аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилиги тўғрисида маъруза қилиниб, уларнинг қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди ва тегишли маслаҳатлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 2022 йил 20 июнь кунидаги 9-сонли фармойиши асосида қабул қилинган Бухоро вилоят суди ва Бухоро вилоят маъмурий суди раислари томонидан ҳамкорликда тасдиқланган жиноят, фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий ва иқтисодий судлар судьялари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий масалалари юзасидан муаммоларни тизимли ҳал этиш ва аҳолининг ҳуқуқий онгини доимий ошириб бориш мақсадида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида сайёр учрашувлар ўтказиш графигига асосан ҳар бир судья ўзига бириктирилган маҳалла фуқаролари йиғини раислари ва унинг фуқаролари билан учрашувлар ўтказиш, давра суҳбатлари ўтказиш, ўзини таништириш, уларнинг қийнаб келаётган муаммоларига ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш орқали уларнинг муаммоларига ечим топишга кўмаклашиши назарда тутилган.
Бундан ташқари, “Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб қувватлашда мутасади вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекситон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда Қўшма қарор ишлаб чиқилган.
Ушбу Қўшма қарор билан тасдиқланган Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин қизларни қўллаб қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича Мутасадди вазирлик ва идораларнинг 2022 йил йилнинг июнь-декабрь ойларига мулжалланган Ҳамкорлик Дастури юзасидан ҳам маҳалла фуқаролари йиғини биносига чиқиб, ушбу маҳалладаги хотин-қизлар билан ушрашувлар ташкил қилиш, шунингдек, Бухоро вилоятидаги барча туман (шаҳар) маҳалла фуқаролари йиғинидаги «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга давра суҳбати ўтказиш орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш белгиланган.
Шу сабабли Бухоро туманлараро маъмурий судининнг раиси А.Бобомуродов ва судья О.Ражабовлар томонидан 2022 йил 26 август кунида Бухоро шаҳридаги “Варахша” МФЙ биносида “Варахша” МФЙ раиси ва маҳалла фуқаролари йиғинларининг фаоллари ва фуқароларга ҳамда “аёллар дафтари” рўйхатига кирган хотин-қизларга тушунча ҳосил қилиш учун оила, меҳнат, мерос, уй-жой, алимент, мол-мулкни бўлиш, жиноятчиликни олдини олиш, ер масалалари бўйича айниқсаоилавий муносабатларда аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилиги тўғрисида маъруза қилиниб, уларнинг қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди ва тегишли маслаҳатлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 2022 йил 20 июнь кунидаги 9-сонли фармойиши асосида қабул қилинган Бухоро вилоят суди ва Бухоро вилоят маъмурий суди раислари томонидан ҳамкорликда тасдиқланган жиноят, фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий ва иқтисодий судлар судьялари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий масалалари юзасидан муаммоларни тизимли ҳал этиш ва аҳолининг ҳуқуқий онгини доимий ошириб бориш мақсадида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида сайёр учрашувлар ўтказиш графигига асосан ҳар бир судья ўзига бириктирилган маҳалла фуқаролари йиғини раислари ва унинг фуқаролари билан учрашувлар ўтказиш, давра суҳбатлари ўтказиш, ўзини таништириш, уларнинг қийнаб келаётган муаммоларига ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш орқали уларнинг муаммоларига ечим топишга кўмаклашиши назарда тутилган.
Бундан ташқари, “Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб қувватлашда мутасади вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекситон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда Қўшма қарор ишлаб чиқилган.
Ушбу Қўшма қарор билан тасдиқланган Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин қизларни қўллаб қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича Мутасадди вазирлик ва идораларнинг 2022 йил йилнинг июнь-декабрь ойларига мулжалланган Ҳамкорлик Дастури юзасидан ҳам маҳалла фуқаролари йиғини биносига чиқиб, ушбу маҳалладаги хотин-қизлар билан ушрашувлар ташкил қилиш, шунингдек, Бухоро вилоятидаги барча туман (шаҳар) маҳалла фуқаролари йиғинидаги «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга давра суҳбати ўтказиш орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш белгиланган.
Шу сабабли Бухоро вилоят маъмурий судининнг судьялари Г.Муллабаева ва И.Холов ҳамда Бухоро туманлараро маъмурий судининнг судьяси О.Ражабовлар томонидан 2022 йил 25 август кунида Вобкент туманидаги “Ширин” МФЙ биносида “Ширин” МФЙ, “Шохнигор” МФЙ ва “Чорбоғкент” МФЙ раислари ва маҳалла фуқаролари йиғинларининг фаоллари ҳамда “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғоясиасосидафуқароларга ва “аёллар дафтари” рўйхатига кирган хотин-қизларга тушунча ҳосил қилиш учун оила, меҳнат, мерос, уй-жой, алимент, мол-мулкни бўлиш, жиноятчиликни олдини олиш, ер масалалари бўйича айниқсаоилавий муносабатларда аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилиги тўғрисида маъруза қилиниб, уларнинг қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди ва тегишли маслаҳатлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 2022 йил 20 июнь кунидаги 9-сонли фармойиши асосида қабул қилинган Бухоро вилоят суди ва Бухоро вилоят маъмурий суди раислари томонидан ҳамкорликда тасдиқланган жиноят, фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий ва иқтисодий судлар судьялари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий масалалари юзасидан муаммоларни тизимли ҳал этиш ва аҳолининг ҳуқуқий онгини доимий ошириб бориш мақсадида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида сайёр учрашувлар ўтказиш графигига асосан ҳар бир судья ўзига бириктирилган маҳалла фуқаролари йиғини раислари ва унинг фуқаролари билан учрашувлар ўтказиш, давра суҳбатлари ўтказиш, ўзини таништириш, уларнинг қийнаб келаётган муаммоларига ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш орқали уларнинг муаммоларига ечим топишга кўмаклашиши назарда тутилган.
Бундан ташқари, “Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб қувватлашда мутасади вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекситон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда Қўшма қарор ишлаб чиқилган.
Ушбу Қўшма қарор билан тасдиқланган Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин қизларни қўллаб қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича Мутасадди вазирлик ва идораларнинг 2022 йил йилнинг июнь-декабрь ойларига мулжалланган Ҳамкорлик Дастури юзасидан ҳам маҳалла фуқаролари йиғини биносига чиқиб, ушбу маҳалладаги хотин-қизлар билан ушрашувлар ташкил қилиш, шунингдек, Бухоро вилоятидаги барча туман (шаҳар) маҳалла фуқаролари йиғинидаги «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга давра суҳбати ўтказиш орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш белгиланган.
Шу сабабли Бухоро вилоят маъмурий судининнг судьялари Г.Муллабаева ва И.Холов ҳамда Бухоро туманлараро маъмурий судининнг судьяси О.Ражабовлар томонидан 2022 йил 25 август кунида Вобкент туманидаги “Кўлхатиб” МФЙ биносида “Кўлхатиб” МФЙ, “Ғарибшоҳ” МФЙ ва “Тераклик” МФЙ раислари ва маҳалла фуқаролари йиғинларининг фаоллари ҳамда “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғоясиасосидафуқароларга ва “аёллар дафтари” рўйхатига кирган хотин-қизларга тушунча ҳосил қилиш учун оила, меҳнат, мерос, уй-жой, алимент, мол-мулкни бўлиш, жиноятчиликни олдини олиш, ер масалалари бўйича айниқсаоилавий муносабатларда аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилиги тўғрисида маъруза қилиниб, уларнинг қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди ва тегишли маслаҳатлар берилди.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2024 | Бухоро вилоят маъмурий суди